Бисмиллаҳир роҳманир роҳим, алҳамдулиллаҳир роҳбил аламин. Ассолату вассаламу ала ашрофил мурсалим ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Аллоҳумма алимдан маъям фарғона, вам фар набимаҳ аллам тани васидна илма. Ва арина ал ҳаққа ҳаққон орзуқна тиба, ва арина ал баътила баътилан орзуқна жидинаба, важаллам мин мин ястам юнур қовла, ҳаятда биёнат ҳусана. Водихин набираҳмат ака фия ибодика солихин. Аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракалуҳ. Пайғамбаримиз айтганлар, тарак тукум ала маҳажжатинг байдо. Лайлуҳа кана ҳариха. Мен сизларни ўзимдан кейин шундай бир йўлга қўйиб кетяпман. Кенг текис ёруғ. Лайлуҳа кана ҳарича. У йўлнинг туни худди кунга ўхшайди. Яъни Расулуллоҳдан қолган йўлда қоронгъи жойи йўқ.
Ёруғ тушмай қолган қоронгъи жиё йўқ. Кейин силлиқ, теккис, тўғри ёриқ. Бу йўлдан адашиш мумкин емас. Бурилиши йўқ, бошқаси йўқ. Расулуллоҳ айтяптилар, мана шу йўлдан фақат ҳалокатга учрайдиганларгина адашади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга қолдириб кетган манҳач мана шундай манҳач. Уммат бир минг тўрт юз йил бўлган бўлса, ана шу манҳача юриб келар екан, бу умматун муҳаммадияни динини, ақидасини, амалларини, иймонини бузишлик учун ҳар томондан ҳужумлар қўйган бўлса ҳам, мана шу манҳачда тўғри турган уламолар бу халқни, умматни йўлини белгилаб келган. Лекин таассур сиз билан биз мана шу диний билимларни асли булоқларидан узоқ бўлиб қолганлигимиз учун, ана шу бизга айтилаётган гапларни текширишликка яраша илмимиз бўлмаганлиги учун, ким қовулло аллоҳ, қовулло расулуллоҳ деса, ўшани гапини ҳақиқатга оляпмиз ва ўзимиз гувоҳ бўлиб турган айрим муаммоларда мана биродарлар ҳаммамиз кўриб турибмиз. Лекин алҳамдулиллаҳ, домла айтиб ўтгандек, бу юрт уламоларнинг юрти.
Ислом умматига мовароуннаҳр йерида яшаган одамлар, мовароуннаҳр аҳли бу умматни устозларини йетиштириб чиқарган. Мана ўтган суҳбатимизда аллоҳ осмондами деган мавзуни баҳс қилган бўлдик. Ўзи бу бир неча қисмга бўлиб ўтилиши керак бўлган мавзу еди. Кечагизда фақат сизларга ана шу зоҳиридан Аллоҳ Таолони осмонда еканлигини ҳаёлимизга, ваҳмимизга олиб келадиган оятларни айтдик. Уни орқасидан бошқа оятларни аитдикки, у оятларни ешитганингизда уни зоҳиридан, ташқи маъносидан Аллоҳ Таоло нафақат осмонда, бошқа йерда ҳам еканлигини ваҳмимизга опкелади. Амин тум ман фис сама оятида Аллоҳ Таолони осмонда еканлиги далил дейилди. Лекин муқобилода бошқа оятни қўйдик. У Аллоҳ осмонда ҳам илоҳ, йерда ҳам илоҳ. Биз унга яқинмиз, лекин сизлар буни кўрмайсизлар.
Воҳи ва маъқум айнама кун тур. У Аллоҳ сизлар қайерда бўлсанглар ҳам ўшада. Биз қайердамиз? Йерда. Биродарлар, Буржи Халифани баландлиги неча еди иморатда? Саккиз юз йигирма саккиз метр. Хўп, яхши. Юз йигирман тўртинчи етажида смотровой плошчадкаси бор. Тўрт юз еллик метрники, шунақа. Енди тўрт юз минг еллик метрда ўша ресторани бор. Атмосфера деган адашмайдиган бўлсам. Шу йерда битта одам ароқ ичиб, маст бўлиб ўтирибди.
Енди шу иморатни подвали йигирма етаж пастга дейлик. Енг пастида бир одам намоз ўқияпти. Qaysinisi Allohgа yaqinroq shu ikkalasidan? Вой. Намоз ўқаётгани яқинми? Демак, Аллоҳ Таолога яқин бўлишлик масофа жиҳатидан емас, иймон, амал, тақво жиҳатидан екан. Агар биз Аллоҳ Таолони осмонда деб туриб, Аллоҳ Таолога жиҳани тарафини исбот қилсак, Аллоҳни зоти билан осмонда десак, бояги арағ ичиб ўтирган мушрик Аллоҳга яқинроқ бўлиб қоляпти.
Демак, Аллоҳ Таологага яқинлик дейилганда, бу иймон, амал, тақво жиҳатидан яқинлик деймиз, масофа жиҳатидан емас. Марянский впадени неча километр? Нима у? Тинч океанини енг туби, енг чуқур жойи. Ўн бир ё ўн икки км дейилади. Хўп, ўша йерда битта одам қасбига қайтиб ўтирибди.
Ёки ўша биз айтаётгандек, саккиз юз йигирма саккизинчи метрни устига чиқиб туриб, арағ ичяпти. Қайсиниси яқин бўлади Аллоҳга? Шунинг учун Аллоҳ Таолога яқинлик, масофа жиҳатидан емас, Аллоҳ Таолони масофага, маконга, замонга, жойга нима қилиб бўлмайди, қўйиб бўлмайди. Аллоҳ Таолони осмонда дейдиган тараф жория ҳадисини ҳужжат қилиб келтиради. Жориянинг ҳадиси Аллоҳ Таолонинг осмонда еканлигига далил дейди. Ўзи ўтган дарсимизда оятларни келтирдик, шу билан ўзи тўхташи керак бу мавзу. Лекин бу мавзу тўлалигича ёритилиши учун ҳадисни ҳам айтиб ўтишимиз керак. Ҳеч қачон ҳадис оятга зид бўлмайди. Қарама қарши бўлмайди. Ҳадис оятни шарҳлайди.
Авваламбор бу ҳадисни матнига мурожаат қиламиз. Бу катта ҳадис, узун ҳадис. Шунинг учун бизга тегишли қисминигина ўқиймиз. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ан муовиятун нол ҳакам ас сулаймий қоли ва канатли жариатун таръа ғонаман ли қибала уҳудин вал жавония.
Мавиёт ундан ҳакам усулани айтади, Уҳуд ва уни атрофида қўйларимга қараб юрадиган бир жория бор еди. Фаттолангъуту зата ёмин иззат зийбу заҳабаби шатин мингъонам иҳа. Бир куни уни ёнига бордим. Не кўз билан кўрайки, бўри қўйлардан бирини йеб кетди. Демак, жория бор едида қўйларни боқиб юрарди шу одамни. Ҳайдаб чиқиб кетганидан кейин бу қўйни егаси орқасидан бориб кузатса, бўр, олиб кетиб қолди. Во ана рожулун минбаний адам, а сефу камайи асафун. Лакимний, сакак туҳа, саккатан. Енди у киши айтади, мен ҳам одам боласиман да. Одамларда болалари, яъни улар ачинганидек ачинаман, куюнаман. Натижада унга бир ташаки туширдим. Жорияни бир ташаки таширдим, жорияни урди.
Фа атайту расулуллоҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аддамма далика алай. Мен Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни олдига келиб, бўлган воқеани айтиб берганимда, мени койидилар. Шунда қулту я Расулуллоҳ, афара олти қуҳа, озод қилиб юборайми енди буни? Яъни урганим Расулуллоҳ қаттиқ олдида ёмон олганида озод қилайми? Дедим. Қола, айтайин ибн ҳа. Уни мени олдимга олиб кел дедилар Расулуллоҳ. Фақат айтиб ибн ҳа, ана шу жорияни Расулуллоҳни олдига олиб келдим. Фақолалар ҳа, айнан ло. Расулуллоҳ унга, Аллоҳ қайерда? Дедилар. Қолат фиссама. У осмонда, деди. Қола, мен ана. Мен кимман? Дедилар расулуллоҳни. Қолат анта расулуллоҳ. Сиз Аллоҳнинг елчисисиз, деди. Қола аътиқҳа фаинна ҳам мўмина. Уни озод қилгин, бас у мўмина екан, деди. Имом У Муслим ривояти. Мана шу ҳадис, биродарлар, Аллоҳни осмонда дейдиган тарафнинг далилларидан биттаси. Мана енди шу ҳадисни батафсил кўриб чиқамиз.
Мана айтдик, ҳадисни таржимасини ешитиб туриб, ҳукм чиқаришники ҳеч кимни ҳаққи йўқ екан. Оятни зоҳиридаги маъносига қараб туриб, хулосага келиб олишликка бизни ҳаққимиз йўқ еканман. Бу масалалардаги иштиход ешиги ёпилган деб айтди домла. Бу ҳадислар, бу оятлар ҳаммаси ўрни ўрнига нима қилинган, тафсир қилиб, шарҳлаб қўйиб қўйилган.
Бизга уни устида иштиход қилиш қайсиниси қанақа екан деб туриб, ғам қилишликка ҳожат қолмаган. Уммат буни минг йил аввал ҳаммасини ўн ўнлик қўйиб қўйган шахслар тушунтириб. Келинг енди бу ҳадисни батафсил кўриб чиқамиз. Биринчидан. Имомо Байҳақий ўзининг ал асмо ва сифат китобида бу ҳадис Имомо Муслимнинг саҳиҳларидан емаслигини зикр қилган. Сўнг бу ҳадиснинг ривоятчилари ҳадиснинг лафзларида ихтилоф қилганларни ҳам зикр қилган. Иккинчидан, Имом Бухорий ҳам бу ҳадисни бандаларнинг феъллари махлуқдир деган китобда ривоят қилганлар. Аммо у киши жория қиссасини зикр қилмасдан, ҳадиснинг юқоридаги намозга тааллуқли бўлган қисмини зикр қлишга чекланган. Бу ҳадис ўша намозга тегишли масала билан бошланади. Бояги исм зикр қилинган саҳоба янги исломга кирган намозда турганида бир одам аксаверади. Бу ялҳамукуллоҳ дейди. Янги кирган тушунмайди намозни. Саҳобалар ҳалигинга норози бўлиб қараса, ҳа, нимага ўйлаяпсизлар дейди.
Сонига уриб қолишади саҳобалар. Бу намозга тегишли қисмини Имом Бухорий ўзининг китобида келтирган. Буёғини келтирмаган. Имом Бухорий ҳадисни жорияга алоқадор қисмини саҳиҳда билмаган, йўқса жорияга тегишли жойини ҳам албатта зикр қилган бўлар еди. Катта ҳадисни охири. Имом Бухорий бу ҳадисни намозга тегишли бўлган жойини келтирган, буёғини келтирмаган. Агар буёғи ҳам саҳиҳ бўлганда Бухорий келтирар еди.
Имом Муслим ўзи ҳам бу ҳадисни Имом бобида келтирмаган, намоз бобида келтирган. Агар Аллоҳ осмонда демоқчи бўлганида, уни иймон бобида келтирар еди. Айтдик а, ҳадис намоз ҳақида бошланади, охирида бу бор. Имом Муслим ҳам намоз боби деган китобга, намоз боби дегин жойга келтирган, бу ҳадисни иймон бобида кеилтирмаган.
Тўртинчиси. Ана енди ҳадисни лафзлари ҳам турли бўлган. Биз ендигина зикр қилганимиз Имом Муслимнинг ҳадисида Аллоҳ қайерда деган лафз билан зикр қилинган бўлса, Имом Заҳабийнинг улуғ китобида бошқачароқ лафз билан келган. Имом Заҳабия айтади Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлини жорийга узатиб, самога ишора қилиб, самода ким бор деб сўрадилар. Жория еса Аллоҳ деди. Бу ҳадисга ҳасан ҳукми берилган. Мана кўриб турибмиз, биродарлар, Имом Муслим ривоят қилган ҳадис билан, Имом Заҳабий ривоят қилкан ҳадис орасида лафсларида қарама қаршилик бор.
Имом Муслимда Аллоҳ қайерда деб айтилган бўлса, Имом Заҳаби ривоят қилаган ҳадисда самода ким бор деб сўз билан емас, ишора билан сўралганлиги собит бўлиб турибди. Қарама қаршилик. Бундан Аллоҳ қайерда ёки самода ким бор деган сўзлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзи емас, ривоятчиларнинг сўзи еканлигига келиб чиқади. Агар Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг сўз бўлганида, ҳамма ҳадисни ривоят қилган соҳибалар сўзма сўз келтирар еди. Енди Аллоҳ қайерда деяпти битта ҳадисда? Иккинчи ҳадисда самода ким бор деяпти? Демак, бу сўзлар Расулуллоҳни сўзи емас. Ровийларни сўзлиги маълум бўлади.
Лавзлари бир бирига қарама қарши бўлган ҳадислар, биродарлар ҳадис илмида муттариб, тебранувчи деб номланади. Мустариф ҳадис. Мустариф, демак, лафзлари бир биригача қарама қаршиб бўлган ҳадисларда. Буни ҳукми қанақа бўлади? Ва бу ҳадисларни мустариф деб ким айтган? Мана шунга ҳам еътибор беришимиз керак. Мана биз дарсимизни аввалида ўқиган мавияҳакимнинг ривоятидан бошқа ривоятларда гувоҳлик берасанми деган лафз билан келганлиги тўғрисида суҳбат қиламиз. Биттасида Аллоҳ қайерда деди. Иккинчисида самода ким бор деди. Яна битта ривоятда биродарлар гувоҳлик берисанми деганлар Расулуллоҳ.
Биринчиси, Абдураззоқнинг мусаннифида келади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жорияга айтдилар. Аллоҳдан ўзига илоҳ йўқ еканлигига гувоҳлик берасанми? Мана енди шу ҳадиснинг учинчи лаҳзаси, учинчи ривояти. Биттасида осмонда ким бор? Биттасида Аллоҳ қайердан? Учинчи ривоятда Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ екани гувоҳлик берисанми деяпти. Жория ҳа деди. Шунда Расулуллоҳ унга мен уни елчиси еканлигимга гувоҳлик берҳасанми деганида жория ҳа деди да. Бу ҳадисга санъати олий деб ҳукм берилган.
Демак, битта ҳадис уч хил ривоят билан келди, уч хил термин бўлди. Аллоҳ қайерда? Осмонда ким бор? Аллоҳни яккалигига гувоҳлик берасанми? Тушунарли бўлди а? Уч хил келди. Бу ҳадисларда, биродарлар, Аллоҳ қайерда деб сўрамагани маълум бўлади. Агар Расулуллоҳ Аллоҳ қайерда деб ўзини оғзидан чиқиб айтганида, ривоятлар уч хил бўлмас еди.
Имомул ноликнинг муаттосида ҳам айнан шундай келади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жорияга Аллоҳдан ўзига илоҳ йўқ еканлигига гувоҳлик берасанми деганида жория ҳа деди. Расулуллоҳ мен Аллоҳнинг елчиси еканимга гувоҳлик берҳасанми деганида жорий ҳа деди. Бу ҳадисга жудаям олий санъатлик деб ҳукм берилган.
Биродарлар, сиз билан биз ўрганиб турган ҳадисимиз жория ҳадиси турли лафзлар билан келган. Бир жойда Аллоҳ қайерда дейилди. Бир жойда осмонда ким бор дейилди. Яна бир жойда гувоҳлик берасанми дейилди. Йўқорида айтиб ўтганимиздек, бунақа лафзлари бир бирига қарама қарши келган ҳадислар қанақа ҳадис дейилар екан? Мустариф ҳадис дейилар екан.
Енди мустариф ҳадисни ҳукми қанақа? Масалан, мутавотир ҳадисда оме иложимиз йўқ. Қуръон оятидан кейинги ўринда турадиган ҳужжат бу мутавотир ҳадислик. Енди ҳадисни заифи бор, саҳиҳий бор. Мана енди мустарифҳадис, бунга қанақа бўлади муомаламиз биз? Жория ҳадиси қайси уламолар тарафидан мустариф дейилганлиги тўғрисида мана енди гаплашамиз.
Имом ибн дақиқ ал аъид ўзининг ихтиро китобида айтади. Мустариф бир неча кўринишларда ривоят қилинган ҳадисдир. Ҳадиснинг мустариф еканлиги ҳадисшунослар наздида таълилнинг сабабларидан бири бўлиб, бири бўлиб ҳадисни заифга чиқарувчи омилдир. Демак, заиф ҳадис дейилади.
Жорий ҳадисини мустариф деб атаган олимлар. Биринчиси, имому байҳақий ўзининг ал асмо ва сифат китобида жориянинг ҳадисини мустариф деган. Имому байҳақи мустариф деяпти, заиф деяпти. Имоми ибн ҳажар ас қалони ҳам ўзининг талҳи сур хабир китобида жория ҳадисини мустариб еканлигини очиқ айтган. Демак, заиф екан. Келинглар, ўша ривоятда тўғри ҳам, саҳиҳ ҳам деб тасаввур қилайлик да, шу ҳадисни кўриб чиқайлик. Қайерда лафзи араб тилида ҳам, ўзимизни тилимизда ҳам биродарлар икки хил маънода ишлатилинади. Биринчиси, сўралаётган нарсани жойини, ўрнини, маконини билдириш учун. Масалан, уйингиз қайерда деса, уйим қайерда деди, онамларда деди. Қайерда деган саволга жавоб берилаётганда, сўралаётган нарсани жойини билдиришлик учун шу савол берилади ва жавоб берилади. Уйим бешинчи етажда, уйим шайтда еди да ёки бўлмасам уйим дўстликда. Демак, қайерда деган саволга жавоб бераётганда, биринчи маъноси жойини ўрнини билдиришлик бўлади. Иккинчи маъноси, сўралаяётган нарсанинг маконати, даражаси, мартабасини билдириш учун ҳам мана шу савол берилар. Масалан биродар, онанг сен учун қайси ўринда?
Қайерда деса, онам мени қалбимда дейди. Устозимиз дейди, бош устига дейди, устозимиз бошимизда дейди. Кўзимиз устида дейдиган бўлса, бу жой емас, балки мақоми, мартабаси, даражаси маъносида жавоб берилади. Шундан келиб чиқиб айтамизки, агар мана шу жориянинг ҳадиси, Аллоҳ қайерда деб сўралгани саҳиҳ бўлиб, бу аёл осмонда дегани ҳам саҳиҳ бўладиган бўлса, Аллоҳни зоти, макони, ўрни қайерда деб сўралган маъно чиқмайди. Балки Аллоҳнинг маконати, мартабаси сен учун қандай, қайерда деб сорагани маълум бўлади.
Енди Аллоҳ Таоло жисм емас, жавҳар емас, араз емас. Қайерда деган сўзни Аллоҳ Таолога ишлатиб бўлмайди. Жисм, жавҳар, араз. Жисм кўзимиз кўриб, қўлимизни ушлаб турган нарса. Ранги бор, шакли бор, вазни бор, ҳиди бор, тамо бор, бу жисм. Жавҳар мана сиз билан бизни тирик қилиб турган нарса. Араз мана шу жавҳар билан жисмни ўртасида бир пайдо бўлиб, бир йўқ бўлиб кетадиган нарса. Масалан, настройения. Хурсандчилик. Ранги қанақа уни? Тамо қанақа у? Ҳиди қанақа? Борми? Йўқ. Йўқ.
Аллоҳ Таоло жисм ҳам емас, жавҳар ҳам емас, араз ҳам емас. Модомики шунақа бўлгандан кейин Аллоҳ Таолога мана шу жисм, жавҳар, аразларга бериладиган саволлар берилмайди. Аллоҳни қайерда деб бўлмайди. Буни таъкидлаб айтдик. Аллоҳни нечтада бўлмайди? Чунки нечта бу жисм бўлган. Мана шу олтита тарафни ичида жойлашган, замон ва маконни ичида жойланишган нарсаларга нисбатан ишлатилинади. Қайерда нечта деган сўз. Енди Аллоҳ Таоло замондан ҳам, макондан ҳам беҳожжат бўлганидан кейин, жисм ҳам араз ҳам, жавҳар ҳам бўлмаганидан кейин, нечта ҳам деб бўлмайди Аллоҳни, қайерда ҳам деб бўлмади Аллоҳни. Чунки қайер барибир йерда. Қайер, қайсидир жойда Аллоҳ Таоло бу йерлар, жойлар яралмасдан туриб ҳам бор еди. Аллоҳ Таоло мана шу жисм, жавҳар, араз деган нарсалар сифатланган сифатлар билан сифатланмайди.
Жория ҳам саволга жавоб ҳам самода деганда жисм бўлган тепамиздаги осмонни емас, балки олий мартабани, олийликни назарда тутгани келиб чиқади. Демак, самўда деганда, мартабаси шу бир олий деган маънода тушунса бўлади буни. Чунки араблар самўда деганда осмонни ҳам тушунишади, тўғри, биринчи маъноси. Иккинчиси, олий мақомни ҳам тушунишиади, мартабани ҳам тушунади. Худди бизни тилимизда бир одамга, е, ўзингиздан кетиб қолибсизми? Кўтарилиб кетибсизми? Деса, қанақа тушунамиз буни? Моддий томонини тушунамизми, тепага кўтарилиш дейди? Ёки маънавий томоними? Кибрга берилиб кетдингми деб.
Демак, осмонда деган сўз, қайерда деган сўз. Саҳиҳ деб тасаввур қилганимизда ҳам, бу осмонда деган маълумотга чиқмайди Аллоҳ Таоло. Мана енди масалани мағзига келдик. Савол. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг иймонини текширганида, Аллоҳ қайерда деган савол билан текширганларми?
Битта шу жориянинг мустариф ҳадисидан бошқа жойда Аллоҳ қайерда дегин сўз келган емас. Бир одамни иймонини текшириш керак бўлганда Пайғамбаримиз мўмин, мўмин емаслигини аниқламоқчи бўлганларида, Аллоҳ қайерда деб сўраганларми? Йўқ. Бошқачароқ айтсак, инсонлар Аллоҳ осмонда деб иқрор қилсагина мусулмон деб ҳисобланадими?
Худди ҳозирги кунда айрим тоифалар Аллоҳни осмонда деб айтмаган кишини бидъатда, залолатда, ҳатто куфрда айблаганидек. Мен ўзи бир йигит сўради ўзимдан. Келиб, мени бир биродарим бор деяпти. Шу таровидан кейин қайтаётганимизда, шу кўчада учрашиб гаплашдик. Ўша бир укамиз келиб, айтяптики, мени бир биродарим бор дейди. Ўшани дейди, бир гапини айтай сизга.
У ўртоғим айтяптики, ертага қиёмат бўлса, Аллоҳ Таоло мендан сўраса, ей бандам, сен мени қайерда деб еътиқод қилгансан? Шунақа деб сўраса, мен Парвардигор, Китобу Суннатга мувофиқ мен сени осмонда деб еътиқод қилганман, десам, буни менга нима зарари бор деяпти, деди. Тушундинглар а? Демак, бу йигитга Аллоҳни осмонда деб еълит қилиб қилмасанг, иймонли бўлмайсан деб кимдир ишонтирган. Ҳали йигит шу нарсани ҳақиқатга олган. Пули шанали амин тум ман фиссама оятини келтирган. Бир ешитганингизда маъносидан Аллоҳни осмонда еканлигини, каллангизга олиб келаётган оятларни айтган. Шу билан ҳалиги бола Аллоҳни осмондада деб еътиқод қилмасам, мўмин бўмайман екан деган еътиқодга келган.
Биз сўраймиз. Биронта жойда, биронта бир китобда Аллоҳ Таолони осмонда демасанг, мўмин бўлмайсан деган қатор борми? Расулуллоҳ бир одамни иймонини синамоқчи бўлса, Аллоҳ қайерда деб сўрагани борми? Усоматун Низайев розияллоҳу анҳуни қиссасига мурожаат қиламиз. Саҳобалар бир мушрик қавм билан урушиб қайтишиб келаётганида, ана шу мушрик қавмдан биттаси мусулмонларни қўшинини орқасидан елчи еди, сират дарсларида бор. Келиб Пайғамбаримизни масхара қилди, мусулмонларнини масхара қилдик. Усома розияллоҳуҳу анҳу қувиб кетди. Қочиб кетди, йета олмади. Ёнида ансорий шериги бор. Бирга юриш керак иккаласи. Иккинчи марта келди, қуволаб борди. Қочиб кетди, ета олмади. Ансорий айтди: ей Усома, уни тинч қўй. Усома розияллоҳу анҳуҳу: қандай тинч қўйяпман, Расулуллоҳда масхара қиляпти, деди. Ҳалиги қайсар одам екан. Учинчи марта келганда енди ансорий ҳам қўшиб қуволаб борди да. Қувалаб бир дарахтни тагига айтганда йиқилиб тушди, иккаласи ҳам устидан қиличини кўтариш, шунга чиқариб.
Шунда ҳалиги мушрик нима деди? Ла илаҳа иллаллоҳ деб юборди. Ансорий қиличини тушириб олди, чунки карима келтирди. Нимадан қўрқиб? Ҳозир нима қилиб турувди? Усомурод ёнгъин чопиб юборди. Ансорий айтди: е Усома, каримани айтган одамни чопиб юбордингми, деди. Усома розияллоҳу анҳу кўрдингми қиличиндан қўрқиб айтди деди. Ҳақиқатдан уч марта келди васхара қилиб. Расулуллоҳни олдига келишганида, ей Усома, калимани келтирса ҳам чопорвердингми? Расулуллоҳ қиличиндан қурқиб айтти деганида, ашақоқта ан қолбийҳи нима, қалбини ёриб кўрдингми, ичидаги ниятини билдингми? Еҳтимол шу пайтда ҳақиқатдан иймон келгандир. Муҳими нима қилди?
Енди калимани нима қиласан қиёмат кунида? Енди калимани нима қуласан қиёмат кунида. Енди калимани нимани қиласан қиёмат кунида? Расулуллоҳ қайтаравердилар, қайтараверардилар. Усома розияллоҳу анҳу, е қанийди шу кунгача мусулмон бўлмаганимда деб юборди. Яъни калима келтирган одамни чопган, чопмаган бўлардим деган маънода. Сен сўрадингми Аллоҳ ҳақида еканлигини айтдими? Дедими Пайғамбаримиз? Сўраши қайерда деб еътиқод қиларкин Аллоҳни? Осмондадамикин, дедими? Мужаррат Каримани талаффуз қилиб қўйди. Яна қанақа ҳолатда? Шуни ҳам Пайғамбаримиз сўзини иймон деяпти.
Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир одамни мусулмон ёки мусулмон емаслигини Аллоҳ осмондами деб сўраб текширмаганлиги ҳаммамизга маълум. Енди сиз Аллоҳни осмонда демаган одамни сен кофирсан деган пайтингизда, ўзингиз кофир бўлиб қолишингизни биласизми? Ўзингиз иймондан чиқиб кетишга сабаб иш тиқиб қўйганингизни биласиз, ўшанда ҳам биз сен кофир бўлдинг демаймиз, чунки бу ҳукм бу. Сен кофир бўлладиган ишни қилдинг, сен кофир бўдадиган гапни айтдинг деймиз, лекин кофирсан сен демаймиз биз.
Пайғамбаримиз бир одамни иймонини текширишлиги учун Аллоҳда ўзига илоҳ йўқ. Ва Муҳаммад унинг пайғамбари деб гувоҳлик берасанми деган сўздан бошқа нарса билан текширмаганлар. Маъқулми? Ана шу пайғамбаримиз иймонини текширганлиги ҳақида ҳадислар кўп. Шулардан биттасини айтамиз. Пайғамбарим бир одамни иймонини бор йўқлигини текширишлик учун саволлар деб берганлар. Лекин ҳеч қайсида Аллоҳ қайерда деб сўрамаганлар. Мана шу биттасини ўқиб бераман. Ан ибн умар розияллоҳу анҳума, қоли, қоли расулуллоҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам ва умирту ану қотиланнас саҳата яшшаду алла ила ҳилаллоҳ ва анна муҳаммад расулуллоҳ. Муттафаккуна алик бўлган ҳадис. Абдуллоҳ ибн умар, Умар ал одилнинг ўғли Абдуллоҳ, ровйесини кўриб қўйинг кимлигини. Умматни муштаҳид саҳобаларидан. Муттафаккуно алик бўлкан ҳадисда, пайғамбаримиз соллаллоҳу алалайҳи васаллам айтяптилар. Инсонлар Аллоҳда ўзига илоҳ йўқ еканлигига ва Муҳаммад алайҳиссалом унинг елчиси ҳамда бандаси еканлигига гувоҳлик бермагунларича улар билан жанг қилишликка буюрилдим. Одамлар Аллоҳни осмонда деб еътиқод қилмагунича дейилдими?
Ҳатта яшаду алла илаҳ иллаллоҳ ва анна муҳаммада расулуллоҳ демагунича шу гапни айтса бўлди, молларини, жонларини мендан омонда сақлайди деганлар. Е айюҳаннас қулу ла илаҳ ила аллоҳ туфлиху деганлар даъватини аввалида Маккада. Ей одамлар ла илаҳ илааллоҳ деб қўйилар, нажотга йетасизлар. Макки даврида шу калимани ўзини айтса йетган жаннатий бўлиши учун, Расулуллоҳни сўзи билан.
Имом Суюти бу ҳадисни ўзининг Ал Жамил Соғир китобида зикр қилар екан. Мутавотли еканлигига алоҳида таъкидлаб ўтган. Демак, ҳозир биз айтаётган каримани айтса, шаҳодатни айтса мусулмон еканлиги муттаффақун алайҳ бўлган ҳадисда хабари бериляпти. Агар одамларнинг иймони Аллоҳ осмонда деб айтиши билан собит бўлганида, мутавотир бўлган ҳадиса Расулуллоҳ якка Аллоҳга гувоҳлик бериб, Муҳаммад унинг елчиси еканлигини тасдиқламагунича, мен улар билан жанг қилишга буюрилдим деб айтмаган бўлар еди.
Қолаверса, Аллоҳни осмонда деб еътиқод қилишлик, биродарлар, бошқа бир қанча дин вакилларида бор нарса. Хусусан насронийлар ҳам Аллоҳ Таолони осмонда дейди. Яҳудийлар ҳам Аллоҳ теолоғини осмонда дейди. Агар Аллоҳни осмондада деб еътиқоди қилишлик кишини иймонига далолат қилса, Аллоҳни космонда деётган яҳудлар ҳам, насронийлар ҳам мусулмон дейишимизга тўғри келиб қолади, биродарлар.
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълими баракатуҳ.