# Бошқа (алоҳида маърузалар)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 508 of 510
- Section: —
- Duration: 22 min
- Original title: Бошқа (алоҳида маърузалар)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/508
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/-iDQUY87_R4.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=-iDQUY87_R4
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/507.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/509.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:03] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим, алҳамдулиллаҳир робилаламин. Вассалату вассаламу ала широфил мурсалим ва ала алихий ва ашаби ҳ. Мажбур. Аммабой, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълу баракатуҳ. Бугунги мавзуйимиз истеъфо масаласи ҳақида. Мана шу мусулмонлар ўртасида ихтилофга, тушунмовчиликка, баъзи бир ўринларда фитнага сабаб бўлаётган айрим масалаларда муолажа қилгандай бўлдик. Мақсадимиз халқимизни мана шу соф илмдан баҳраманд қилиш, жоҳилликни кетказиш, ўртадаги ихтилоҳларни кўтариш ва ота бобомиз ушлаб келган ақида ва мазҳаб йўлига одамларни қайтаришлик. Бугунги мавзуйимиз ар роҳман алал арш истова, раҳмон бўлган зот аршга истеъфо қилди.

[0:56] Қуръони каримда аллоҳ таолони аршга истеъфо қилгани ҳақида мана оятлар бор. Ана шу истеъфони маъноси ҳақида кўп баҳс мунозаралар бор. Мана шу оятларни бирида аллоҳ таоло айтади, астайдубиллаҳ. Иннна раббакумуллоҳулладий холоқаси самавати ва л ардофий сиддати айямин тинмасда ва алал арш.

[1:20] Албатта, парвардигорингиз Аллоҳ. Шундай Зотдирки, осмонлар ва йерни олти кунда яратиб, сўнгра Ўзи Аршга истеъфо қилди. Аршга истеъво қилди. Шундай деймиз. Мана Арш. Арш биродарлар махлуқ. Арш аввал бўлмаган, Аллоҳ Таоло уни яратган. Арш махлуқ. Енди биз Арш деганда бизда Арш деганда ўтириладиган нарса тушунилади. Одамларни калласида биринчи Арш деган сўз келганда шу нарса келади. Одамлани қўлидаги, одамларни орасидаги маъно ўтириладигон курси тушунилади да.

[2:00] Енди Қуръони Каримда Арш икки хил васф билан келган. Биринчиси, кўтариб турилиши билан қайдланиб зикр қилинган. Истедбиллаҳ. Алладийин аяқ милун ал алши ва ман ҳалилуҳу. Аршни кўтариб турганлар ва унинг атрофидагилар. Яъни, ва яхмийлар аршароббика фавқоҳим яъв маъидин, фамаъия. У кунда парвардигорингни аршини саккизтаси кўтариб туради, яъни саккизта фаришта кўтариб турадида дейди. Демак, биринчи маъноси, у кўтарилиб туриладиган нарса, фаришталар томонидан. Иккинчи маъноси арш мутлоқ зикр қилинган. Воҳу ароқ буларшил адин. У улуғ аршнинг роббисидир. Мана шу ўринда уламолар кўтариш билан қайд қилиб, зикр қилинган арш ҳақида айтишадики, у фаришталар кўтариб турадиган, фаришталар кўтариб, ўраб турадиган тақдир дейишган. Кўтарилиб турадиганини тавсия қилишганди. Енди мутлоқ зикр қилинган Арш ҳақида еса, ундан мулк ирода қилинган бўлиши ҳам мумкин дейишган. Мана енди Арш ҳақида ақида уламолари айтишадики, Арш барча жисмларни иҳота қилиб турадиган, нурдан бўлган улкан жисмдир.

[3:15] Мана кўтариб турадиган нарса дедик. Фаришталар кўтариб туради биринчи маъноси. Енди нурдан бўлса қанақа қилиб кўтариб турарди деган савол туғилади. Нурни кўтариб бўладими? У ғайб оламидаги нарсани идрок қиламан деб ҳаракат қилмайди. Худди қабрда маййит ўтказиб қўйилади, кейин келиб гулзу билан уради деса, қанақа қилиб ўтказиб кўради? Уйига ўтиришни иложи борми деб туриб, бу ғайб оламига мана калламиз билан кирмайлик, хўп. Бул олаётганимиз ўтмайди у йерга. Ғайб хабарлари ҳақида Пайғамбаримиздан қандай нақл келган бўлса, қандай оят келса, шундай нақлий далилни олиб ишонаверамиз.

[3:50] Мотимиддин маслав уламолари Қуръон ва Суннатда келган. Лекин амалиётга тааллуқли жойи бўлмаган нарсаларни таъвил қилишга уриниш шартмас деган. Яъни бир масалаки, уни ўқиб ўргансангиз, орқасида шу ишни устида амал турмайди. Масалан, таҳоратга ертак ишли масалани баҳс қилаётган бўлсак, савол бердик, жавобини олдик, шу жавобни устида битта амал туради. Масалан, ўша биз кияётган пайпоққа маст торса бўладими, йўқми?

[4:18] Енди масалан, сиз билан биздан бир савол сўралдики, уни жавобини берсак, уни жавобининг устида амал йўқ. Масалан, Одам алайҳиссалом дафн қилишганида фаришталар келиб, ювиб, капандлаб, кўмиб, ей Одам, болалари, мана шу сизларни суннатилар дейилди. Хўп. Савол домла. Ўша фаришталар йерга кавлаётгандаги лопоткани ҳисоби қайси дарахтдан еди?

[4:42] Бу ҳам савол. Яъни уни жавобини билдингиз. Ўша жавобни устида бир нарса борми? Йўқ а? Шунинг учун устига амал қўйилмайдиган масалалардаги саволни жавобида унақа бир баҳсга киришликда ҳожати йўқ. Балки уни собитлигига ва ундан ирода қилинган нарсанинг ҳақиқати нима бўлса, ўшанга иймон келтирдим деган еътиқодда бўлишлик лозим дейишган.

[5:07] Енди аршда нималигини тушундик. Аршга истеъфо қилди. Буни қандай тушунамиз? Истеъфо сўзи араб тилида бир қанча маъноларда келган. Мана уларни баъзиларини айтиб ўтамиз. Демак, истеъфо қилди деган сўзни ҳам бир қанча маъмолари бор. Биринчидан, истиқрор, ўрнашиш маъноси бор. Истеъфо лафзини ешитганимизда, айтилганида зеҳнга биринчи бўлиб келадиган ҳақиқий маъно мана шу ўрнашди дегани. Енди мана шу истеъфони ўрнашди дейиляпти. Бундан бошқа ҳамма маънолар бу мажозий маънолар, кўчма маънолар. Шошилмаймиз хулосага. Ҳа ана истеъфо қилди деб, значит ўрнашибди дегани шошилмаймимиз. Сабаби яна бир қанча маънолари бор буни.

[5:54] Истеъфонинг истиқрор, ўрнашиш маъносида келишига Қуръондан мисол. Ҳолат ала астадибилла, воста ват алал жудий ва у кема жудий тоғига ўрнашдим. Биласизлар, ну алайҳиссаломни кемаси жуди тоғига бориб ўрнашган. Шу йерда истоват ўрнашди деяпти Аллоҳ Таоло. Демак, истованинг битта маъноси ўрнашиш, жойлашиш екан. Яна битта оят. Истедвиллар. Валладий холақал азвважя кунлаҳа, вожа алалакум минал фулки валан ами ма таркабун, ли тастову ала дуғурий. Ўша зот барча жуфтларни, яъни бор махлуқотни яратди ва сизлар учун кемалар ва чорва ҳайвонларидан сизлар минадиган нарсаларни пайдо қилди, токи сизлар уларнинг устига ўрнашгайсизлар. Литаставу ўрнашасизлар. Истовони битта маъноси нима бўлди? Ўрнашиш жойлашиши бўлди. Иккинчи маъноси. Жулус ва ҳовуд. Ўтиришлик маъноси бор. Истаъво деган сўздан ўтирди деган маъно ҳам чиқади. Имом тақиюддин субики ўзининг ас сайфу саъхл китобида шундай дейди луғатда истивонинг иккинчи маъноси жулус ва қурут, ўтириш маъносидир.

[7:13] Бу маъно еса жисмларни сифатларидан еканлиги ҳаммага маълум. Жулус деганда фақатгина жисмларга тегишли бўлган маъно туширилади. Масалан, жалса деса ўтирди бўлади. Ит ўтирди, ўзичасига ўтиради, одам ўтирди. Демак, жисмларга тегишли бўлган маъно бўлганлиги учун, Аллоҳ Таоло жисм емас, шунинг учун Аллоҳ Таоло ўтирди деб бу сўзни ишлатиб бўлмайди. Ўтиришлик деган сифатни Аллоҳга нисбат қилмаймиз. Чунки ўтириш жисмларда бўлади. Аллоҳ жисм бўлмагандан кейин бу сифатни ишлатиб бермайди. Енди ким иставога ўтириш маъносини бериб, биз бу билан жисмдаги сифатни айтмаяпмиз деса, Аллоҳ Таоло истеъфо қилди, ўтирди Аллоҳ Таоло, лекин жисм ўтиргандақа ўтирди демаяпмиз деса. Араб луғатига зид бўлган гапни айтган бўлади ва бу гапи ҳам бордир бўлади. Чунки битта гапи билан Аллоҳга жисмни исбот ҳам қиляпти, орқасидан инкор ҳам қиляпти.

[8:12] Ўтиришлик жисмларда бўлади. Аллоҳ жисм емас, Аллоҳни ўтирди деб бўлмайди. Шунда унинг исботи олинади, инкор ҳеч нарсани ифода қилмайди. Оқибатда у Аллоҳга жисм исбот қилган мужассима бўлиб қоладе. Аллоҳ таолонинг сўнг аршга истеъфо қилди деб айтган сўзи аршни пайдо бўлганлиги ҳақидадир. Яъни аршга истеъво қилди дегани Аллоҳ аршни яратди дегани. То ест арш йўқ еди, Аллоҳ нима қилди? Уни яратди. Истеъфони пайдо бўлганлиги ҳақида емас бу оят. Аллоҳ аршга истеъфо қилди дегани, аршни яратди деган маъно.

[8:53] Тушундингларми? Аршга ўрнашди деган маънода емас бу. Бу ас саҳифус сақл китобидан келтирилган далил. Мана енди Абдуллоҳ ибн Аббос Аллоҳ таолони аршга ўрташди деган тафсир берган шу оятда деган гап бор. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Аллоҳни аршга ўрнашди деган тавсия деб берган деган сўз бор. Шуни кўрамиз.

[9:18] Қуръонда истеъфо сўзини тавсияларида Ибн Аббосдан ўрнашиш ва ўтириш маъноси келтирилган. Лекин бу хабар Ибн Аббосга тўқиб чиқарилган мавзу хабардир. Бу нотўғри хабар. Имомо Байҳақий ўзининг Ал Асмо ва Сифат китобида бу хабарни Муҳаммад ибн Марвондан, у Калбийдан, у Абу Солиҳдан, у Ибн Аббосдан ривоят қилади. Лекин юқоридаги иккита ровий, иккита ров ибродалар, булар ёлғончи одам деб еътибор қилинган.

[9:51] Қайтараман. Муҳаммад ибн Маъруондан, у Калбийдан, у Абу Солиқдан, бу иккаласи ёлғончилар силсиласидан бўлади. У Ибн Аббосдан ривоят қилади. Сўнг Аршга истеъфо қилди оятини Ибн Аббос. Аршга ўрнашди, Аршга тўлди, Аршга қойим бўлди. У Арш еса тахти деб айтган. Бу мавзу хабар тўқима. Имом Абдулла ҳақиқий бу хабарни ботир еканлигини таъкидлаяпти.

[10:19] Нечта маъносини айтдик? Иккита маъносини аитдик. Ўрнашиш, ўтириш. Учинчи маъноси қасд қилиш маъносида. Бунга мисол, қола таъғал аслида деб била, сумма става ила сама. Қаранг, сўнгра самойе истеъво қилди. Биринчи оятда аршга истеъво қилдида дейилди. Агар уни ўрнашлик дейдиган бўлсак, самойга истеъво қилида дегандир мана, тушунамиз. Самога ўрнашдими?

[10:49] Самога ўрнакдими, аршга ўрнакдми? Навзиминглар биз Аллоҳнı ўрнашди, жойлашди, макон топди, қарор топди демаймиз. Аллоҳ Таоло замон ва макондан беҳожат бўлган сон. Битта оятда аршга истеъфо қилди, битта оятда самога истеъфо қилд. Абунаср Абдураҳмон Кушайрий роҳимаҳуллоҳ айтади, Аллоҳ Таолонинг сўнг аршга истеъво қилди оятидан тушуниладиган маъно, аршни қасд қилди. Имом Заркаш айтади, бундаги енг тўғри сўз Фарруҳ роҳимаҳуллоҳ, ашъарий ва балоғат уламоларининг айтган сўзидир. Улар нима дейишган? Улар оятдаги истеъфо сўзини маъносини, оятдаги истеъдфо сўзини лаъноси аршни яратишга қасд қилди, иқбол қилди дегани бўлади. Тўртинчиси. Биринчи маъноси ўрнашиш, иккинчиси ўтириш, учинчиси. Қасд қилиш, мақсад қилиш. Тўртинчиси, тамомига йетиш. Бунга мисол, истадвалар. Валамма балоға ашудҳ дуҳ вастава. Мисол йесалом. Қачонки вояга йетиб, ақли тамомига йетгач, йетиб тўлгач, биз унга илм ва ҳикматни ато қилдик.

[12:06] Демак, иставани битта маъноси нима екан? Тамомига йетиш, шунга кўра, аришга истеъфо қилди оятини маъноси қандай бўлади? Аллоҳнинг яратиши арш билан тамомига йетди ва аршнинг ташқарисида бошқа бирор нарса яратмади бўлади. Аллоҳ Таоло яратмоқчи бўлган нарсалар аршни яратиш билан тамомига етди, аршдан кейин бошқа нарса яратмада.

[12:31] Чунки Аллоҳ Таолонинг барча яратган ва яратган яратадиган нарсалари арш доирасидан чиқмайди. Чунки восия курси и ҳус самавати вал орт. Чунки арш барча маҳлуқотларни ўраб туради. Биринчи маъноси ўрнашиш, иккинчи маъноси, ўтириш, учинчи маъноси. Тўртинчи маъносида тамомига йетиш. Бешинчи маъноси истеъло егаллаш маъноси.

[13:05] Бунга ана шу шоирнинг қадимдаги араб шоирлардан бўлган Ахторнинг шеъри мисол бўла олади. Қодиста ва биширун алал ироқий, мен ғойри сайфийин вадамин, муҳроқийин. Дарҳақиқат Бишир исмли одам Ироқни қиличсиз ва тўкилган қонсиз егаллади. Егаллаш маъноси ҳам бор. Егаллаш маъмоси ҳам бор. Мана шу йерда егаллаш дегани бориб ўтириб олишни тушунмаслик керак. Президент сайлови бугун еълон қилинди, қирқ олти фоиз га ўн уч фоиз муваффақиятли президент ютди, демак президентлик курсини егаллади. Ҳали у оқига бормади. Егаллаш деганда бориб ўтирволишни тушунмаслиги керак бир одамлар.

[13:46] Шунга кўра, Қуръони Каримдаги истеъфо сўзи егаллади, ҳукм қилди, ғолиб бўлди маъноларида бўлади. Демак, истеъфони биринчи маъноси. Ўрнашди. Иккинчи маъноси, учинчи маъноси? Тўртинчиси. Бешинчиси, егаллаш маъносида екан.

[14:08] Истеъво калимасини шунақа маънолари бор екан. Али розияллоҳу анҳу айтган, мана кечаги дарсимизда айтдик. Инналлоҳу таъала холоқал арши идҳоран ли қудратихи ла макана лидатихи. Аллоҳ таоло аршни яратди ўзининг қудратини изҳор қилишлик учун, ўзига макон қилиш учун емас. Айтдик ку, биз курс қўямиз ўзимизга ўтириш учун, уй соламиз, яшаш учун. Бизга макон керак. Лекин Аллоҳ таоло аршини яратганда, ўзини қудратини, халойиқа кўрсатиш учун яратди, ўзига жой, макон қилиб ўтириш учу емас, егаллаш учу емас.

[14:47] Мана оятни ўқидик бошида, истедавийлар. Албатта парвардигорингиз Аллоҳ шундай зотдирки, осмонлар ва йерни олти кунда яратиб, сўнгра ўз аршига истеъфо қилди. Муҳаммад Али Собуний софвату тафосил китобида шундай дейди, мана шу оят ҳақида. Сўнг аршга истеъфо қилган, яъни ўзининг улуғлигига муносиб бирор ўхшашсиз, бирор тимсосиз истеъфо қилганди. Айтдик ку, масалан, самолётни зотини ҳақиқатини биламиз нималигини, шунинг учун у келди деса тасаввур қила оламиз. У ғилдираги билан юриб келиши мумкин, трапга. Ёки бўлмасам учиб келиши мумкина. Самолёт келди деганда икки хил келиши бор.

[15:34] Одам келди деганда юриб келиш бор. Биз Аллоҳ Таолони аршига истеъфо қилганлигини, ҳақиқати қанақа бўлганлигини била олмаймиз. Чунки Аллоҳни зоти қанақалигини билмаймиз да. Зотининг ҳақиқатини билмаганимиздан кейин қанақа қилиб истеъфо қилганини ҳам билмаймиз. Ўшанинг учун Собуни айтяпти, ўзининг улуғлигига муносиб бирор ўхшашсиз, бирор тимсосиз истеъфо қилганди.

[16:01] Мана шундай тушунишли биродарлар, олдинги уламоларнинг тутгани йўқлар. Бир йигирма йиллар бурун бу масалаларни биров сўрамас еди ҳам, бировни иши ҳам йўқ еди. А? Бу масалаларни биз кўтармадик. Маъзур тутасизлар. Бу бу саволларни биз кўтарганимизда, лекин шу саволларга жавоб бериб қўямиз. Токи муаммо бўлиб кетмасин кейин.

[16:27] Имом Аҳмад нима деган? Сифатларнинг хабарлари қандай келган бўлса, шундайлигича бирор нарсага ўхшатмасдан ва инкор қилмасдан гапирилади. Қандай, нима учун дейилмайди. Бирор васф қилувчи, васф қилолмайдиган ва бирор ифодаловчи ифода қилиб бера олмайдиган даражада унинг ўзи қандай хоҳлаган бўлса, ўша хоҳлагандек Аршга истеъфо қилганига иймон келтирамиз. Оят ва хабарни ўқиймиз, ҳамда улардаги нарсаларга аниқ ишонамиз. Сифатларининг қандай еканини Аллоҳ Таолонинг илмига топширамиз.

[17:04] Сифатини қандай еканлигини Аллоҳ Таолони ўзига нима қиламиз? Ҳавола қиламиз. Ҳа хўп, ертага Қиёмат бўлса, Аллоҳ мендан, мени қайерда деб еътиқод қилгансан деб сўраса, мен сени Парвардигор Китоб Суннатга мувофиқ осмонда деб еътиқоди қилганман десам, менга буни нима зарари бор деяпти укамиз. Сиз қайердан олдингиз Қиёматда сиздан Аллоҳ мени қайерда еътиқод қургансан деб сўшини? Худди шунга ўхшагандек, аришга истеъфо қилди. Қанақа қилиб истеъфо қилд? Нима деб еътибор қилгансизлар деб сизлардан сўрамайди.

[17:43] Калимани сўрайди. Фарзни сўрайди, хоронни сўрайди. Қонни сўрайда. Мусулмонларни гўштини йеганимизни ғийбатни сўрайда! Мана шуларни сўрайди! Шуни ҳам мана қилайлик. Бу чи бу масалалар? Ўша истеъфо, ёдуллоҳ, айналлоҳ, бу ўша уламоларни етажида турадиган баҳс мавзуси еди. Авом халққа кераги йўқ еди буни. Ўша уламоларни ўн , йигирманчи етажида баҳс бўлар еди. У пастга олиб тушмас еди. Енди мана шу саволларда пастга олиб ташганлар яхши иш қилмади. Ақли йетмайдиган, кўтара олмайдиган нарсаси олиб тушди, муаммо яйлиб ётибди. Сизлардан сўрамайди, Аллоҳ қайерда деб еътиқод қилгансан деб. Хотиржам бўлинглар. Истеъфо ҳақида ҳам сўрамайди сизлардан.

[18:27] Бизга Аллоҳ Таолони таниш учун Қул ҳуваллоҳ ва аҳад сураси йетар еди. Тўғрими? Айтинг у Аллоҳ ягонадир, Аллоҳ бенуқсондир, туғмаган туғилмаган, Аллоҳга ҳеч ким тегмас. Бўлди, шу йетар еди. Мана тафсилотлар уламоларни ўртасидаги тегмайди. Имом азам раҳматуллоҳ алайҳ ўзининг ал восийя китобида аршкин истеъфо ҳақида шундай деган. Яъни васиятда шундай дейилган. Аллоҳ таоло аршга муҳтож бўлмасдан ва ўрнашмасдан истеъфо қилганини тасдиқлаймиз. Аллоҳ яратди, муҳтожмас еди. Ўрнашмади унга ҳам. Истеъфо қилганни тасдиқлаймимиз. У зот аршни ҳам, ундан бошқа нарсаларни ҳам тутиб турувчидир. Агар Аллоҳ таоло муҳтож бўганида, оламни вужудга келтиришга ва тадбирини қилиб туришга қодир бўлмас еди. Диққат. Агар ўтириш ва жой олишга еҳтиёж еҳтиёжманд бўлганида, Аршни яратишдан олдин қайерда бўларди?

[19:34] Ушбу йерда маълумки, Аллоҳ Таоло бундай нуқсонли сифатлардан олий ва буюкдир. Имом Азамни гапи. Ҳа, хўп, Аллоҳ Таолони осмонда десак, осмонда яратмай туриб қайерда еди? Агар Аллоҳ Таолони Аршда ўрнашган десак, Аршга ўрнашгандирсак, Аршда яратмай туриб, қайерда еди. Оддий мантиқ, оддий философия, оддий логика. Битта савол билан бўлди. Осмон яратмай туриб қайер еди Аллоҳ? Арш яратмай туриб, қайер еди Аллоҳни? Жавоб борми?

[20:07] Жавоб йўқ, бўлди, тугади шу билан. Мотуридий ақидасининг енг мўтабар ақидавий матнларидан биттаси бўлган, сиз билан бизнинг ҳамшаҳримиз Сирожиддин Ўшининг Бадул Амоли асарида мана шу Аршга истеъфо қилишлик ҳақида айтилади. Вароб бул арши фауқал арши, ва лекин била восфит тамаккуни ват тей саолай.

[20:29] Арш ропписи Аршдан юқори бироқ, жой олиш ўрнашиш васфидан йироқ. Бизлар ҳамшаҳримиз. Арш роппииси Аршдан йюқори бироқ. Жой олиш ўрташиш васфидан йе. Аршни роббиси бўлган Аллоҳ Таоло Аршдан олий, лекин макон олиш ва бирлашиш васфсиз.

[20:52] Хулоса, дарсимизнинг ниҳояси. Соҳибуни айтганидек, сўнгра Аршга истеъфо қилган, яъни ўзининг улуғлигига муносиб бирор ўхшашсиз, бирор тимсоси истеъфо қилганда. Абу Ҳанифа айтганидек, Аллоҳ Таоло Аршга муҳтож бўлмасдан ва ўрнашмасдан истеъфо қилганини тасдиқлаймиз.

[21:15] Биз Мотурид ҳақидасида Аллоҳ Таолони Аршга ўрнашди демаймиз. Чунки Арш махлуқ, махлуқни устига ўрнашадиган нарса ҳам махлуқ бўлиб қолади. Арш Аллоҳ Таолонинг яратган махлуқотларидан, унга замон билан макон бор, замон ва маконга Аллоҳ муҳтож емас, олтита тараф Аллоҳнинг хато қила олмайди, шунинг учун Аршга ўрнашган демаймиз, биродарлар. Аршга истеъфо қилди деймиз, ҳақиқатдан Аллоҳ Таолод ўзига ҳавола қиламиз. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълимон баракатуҳ.
