# Бошқа (алоҳида маърузалар)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 509 of 510
- Section: —
- Duration: 31 min
- Original title: Бошқа (алоҳида маърузалар)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/509
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/yXluuayYX5Y.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=yXluuayYX5Y
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/508.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/510.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:03] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инн алҳамдулиллаҳи наҳамадуҳу онас таъинуҳу онас тафируҳ. Онаъру' биллаҳи мин ашъруриям ҳусина. Омин саййи' атия аммалина. Ман яҳдиҳиллаҳ ҳу фалаҳ мувиллала ва ман юғилиҳуҳу фалаҳ ҳадияла. Ва ашхадвал ла илаҳа иллаллоҳ ва ҳидай ҳу ва шаръий калъа ва нашҳад анна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ. Аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъл ва баракатуҳ.

[0:36] Аллоҳ азза ва жаллоҳ ушбу саидур айём ҳаж юрмаса, кейинги куни барчамизга баракотли қилган бўлсин. Муфтиятни бугунги берган мавзуси наркоманияни хатар еканлиги ҳақида. Яъни гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишлик, шариатимизда ҳаром еканлиги ҳақида.

[0:58] Наркоманиа биродарлар замонимизни енг катта муаммосига айланди. Баъзи мутахассисларни айтишларига қараганда, ҳозирги кунда инсониятни ҳалокатга учратишига сабаб бўлган катта нарса, асосий нарса, бу атомний бомба, ядерний ракета емас, героин бомбаси бўлиб қолди дейишади.

[1:20] Ва мана шу сўзларида улар ҳақ. Чунки бу шундай бир бало еканки, халқларни, бутун бутун миллатларни бошига тушиб, томирини қуритар екан. Наслини қуритар е кан. Инсон зотини йердан кўтарилиб кетишига сабаб бўладиган амал екан. Авваламбор биз мусулмон сифатида мақосидуш шарияни билишлигимиз лозим бўлади. Мақосидуш шариат. Шариат исломиянинг мақсади.

[1:55] Шариат исломиадаги мақосидуш шаря бешта. Биринчиси, динни сақлаш. Иккинчиси, жонни сақлаш, нафсни сақлаш. Учинчиси, ақлни сақлаш . Тўртинчиси, наслни сақл аш, бешинчиси, молни сақл аш. Биздан содир бўлаётган қайси амал, мана шу айтилинган бешала мақсадга мувофиқ бўлса, шу мақсадларни юзага чиқаришликка хизмат қилса, шу қилаётган ишимиз шарий бўлади.

[2:29] Қайси қилаётган ичларимиз мана шу бешта мақсадга зид бўлса, тескари бўлса, бу ҳаром бўлади. Наркотик моддаларни истеъмол қилишлик биродарлар жонни сақлаш, ақлни сақлаш, наслни сақлош, молни сақлаш. Тўрала бандига зид. Мана динимизда мана шу гиёҳванд моддалар, умуман инсонни маст қилувчи, уни ақлини ўчирувчи бўлган нарсаларга нима дейилган?

[3:02] Биламиз, инсонни ақлини ў,ғирлаган ҳар қандай нарса ҳаром бўлади. Кўпи маст қилган нарсани озиқ ҳам ҳаром бўларди. Демак, ҳозирги кунда йигирма биринчи асрга келиб, бу инсон зотини бошига тушган синов мусибатларидан енг хатарлиси наркотик моддалар.

[3:25] Нима учун ҳозир долзарб бўлиб кетди? Авваллари мана шу гиёҳванд моддани топиш учун худди шунга ўхшаб у ёққа бор, бу ёққа бор ундан сўра, бундан сўра бўлса, ҳозир телефонларда турибди. Аввалги даврдаги гиёҳат моддалар ўша дейлик, нима деймиз, кўҳноридан, ўша табиий нарсадан тайинланса, ҳозир синтетик наркотиклар кўпайиб кетди. Бу дегани арзон бўлиб кетди, сероб бўлиб кетди дегани.

[3:54] Инсониятни келажагига, миллатни истиқболига, кишиларни саломатлигига ва умуман йер юзида яхшилик ҳукм сурсин деётган кишилар бу масалада бир чеккада қолиб кетишлиги мумкин емас. Биродарлар, бу гиёҳвандмондага қарши курашлик фақатгина давлат структураларини иши емас. Ҳар биттамизни ишимиз.

[4:18] Чунки сизни болангиз чекмаётган бўлса, маҳаллада битта одам чекяпти, шуни вақтида тўхтатиб қолмасак, бу бало юқоридаги нарса. Хусусан ҳозир ёшларни олдашлик жуда ҳам осон бўлиб кетган. Мана шу наркотик моддаларга қарши курашиш, гиёҳинтликка қарши курашдик, ҳар битта мусулмонни зиммасидаги фарз бепарво бўлиб бўлмайди бу нарсага. Ва бу курашда мусулмонлар аллоҳдан тақво қилган, аллоҳни юзини кўришингдан умиди бўлган мусулмонлар мана шу курашни биринчи сафларда бўлишлиги керак.

[4:53] Чунки бу иш дин диёнатимизнинг амри, виждонимизнинг амри, аллоҳ ва пайғамбарнинг талаби. Чунки пайғамбаримиз айтганлар, ман ро омингку мункарон, фал юғой йеру биядихи. Сизлардан қайси биринглар мункар ишни, яъни гуноҳ ишни кўрса, бас уни қўли билан ўзгартириб қўйсин. Бу буйруқ.

[5:19] Агар шунга имкониятингиз бўлса, қўлингиз билан тийиб қўйинг шуни. Файллам йестате фабили санихи. Агар қўли билан тийиб қолишликка қодир бўлмаса, тили билан тийсин. Бориб айтсин, қилма бу ишни десин. Ўша ишни қилаётган ёшда отаси онасини таниса бориб айтсин уларга. Менга нима демасин. Чунки мен асбаҳа фалам яхтамма бий амри ил муслимийни фалай симийни хум деганлар расулуллоҳ. Ким тонг отиб турса ю, мусулмонларнинг ғами унда бор бўлмаса, бу одам мусулмонлардан емас деганлар. Менга нима дейдиган замонда яшаймиз? Ўлиб кетмайдими дейсиз. Лекин иймонингиз бошқа нарсани сиздан талаб қилади.

[6:06] Мусулмонлар ҳақида ғаминг бўлмаса, сен мусулмонмассан деяптилар расулуллоҳ. Бу оғир нарса. Ҳадисни ўқиймиз. Файн ла мястати фабиқал биҳи. Агар қўли билан ҳам тия олмаса бировни, тили билан ҳам тия олса бировни, енг камида қалби билан тийсин. Яъни шу нарсани ёмон кўрсин. Возвалика атавфул ийман. Енди бу қалби билан ёмон кўриб қўйишлик, иймоннинг енг заифий деяптилар.

[6:36] Енди бепарво бўлсангиз чи? Хўп, қўлингиз билан тиёлмайсиз, тилингиз билан тийлолмайсиз. Енди қалбингиз билан ҳам ёмон кўрмасдан, менга нима деётган бўлсангиз, бу Пайғамбаримизни юқоридаги ҳадисига кўра, сен мусулмонлардан массан. Бу наркомания, биродарлар, қўшнини томига кетаётган ўтга ўхшайди. Сомонни ҳашайди босиб қўйган, куйяпти. Кўрдингиз. Кетавордингиз машинангизга ўтириб ишга.

[7:05] Нима бўлади у том куйгандан кейин? Кимни томига ўтади у от, у ёқда куйдириб бўлиб? Сени томингга ўтади. Яна нимаси қизиқ? Аввал сайинган ёки шу бир гиёҳвот моддани истеъмол қилган одамни кўрсангиз ажратардингиз. Хатти ҳаракатидан, гап сўзидан, қўйинг келиб юриш туришидан, лекин ҳозирги кундаги синтетик наркотинглар шунақа еканки, болангиз ўша нарсани чекиб олган бўлса, истеъмол қилиб олган бўлмаса, на хатти ҳаракатидан, на юриш суришидан, на сўзидан ажрата олмас екансиз.

[7:45] Гайини трубкасига пиширса ҳам ҳеч нарса чиқмас екан. Савол жавобингизни ўрнида қилар екан. Лекин подкайф ҳам. Ва ҳеч ким ўзини бу муаммога алоқадор деб билмайди, бу йерда ўтирганлар. Мен бу нарсадан баландман. Мени болам, ака укаларим, жиянларим бу нарсадан омон деб, шундай хотиржамки, бу мажлисда ўтирганилар деярли юз фоиз ўзини бу муаммога алоқадор емас деб билади. Қаёқдан биласиз? Аптекадан оляпти екан ўша дорини.

[8:21] Демак, мункарни кўрганда қўли билан тийиб қўйишлик бу мансабдорларнинг иши. Ҳукумат вакилларини қўлида қувват, мансаб бўлган, куч бўлган идораларнинг иши. Қиёматда мана шу кишилар Аллоҳни ҳузурида жавоб беради. Кўзини юмиб қўйса, бу нарсани тўхтатишга ҳаракат қилмаса, кўриб туриб индамайдиган бўлса, биринчи навбатда мана шулар қиёматда сўроққа тутилади.

[8:45] Иккинчи навбатда тили билан қайтаришлик. Бу уламоларни воизларини, илм аҳлларини иши, оқсоқолларни иши, оила бошқаларни иши, бу нарсани қанақа бир гуноҳ, мункат нарса еканлигини баён қилиб тушунтириш керак. Демак, бу гиёҳвандликка қарши курашликнинг биринчи сафларида мусулмонлар туришлиги керак. Чунки уларни йелкасидаги масъулият ҳамманикидан кўра каттароқ, жиддийроқ. Чунки Аллоҳ таолонинг олдига борганда жавоб беради улар.

[9:19] Енди бизни назаримизда, мусулмонларни назарида гиёҳвандликка қарши курашликни енг самарали йўли бу ислом. Бу дин, бу илм, бу тақво. Номи умид ашайй розияллоҳу анҳудан у киши расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай ҳадисни келтирадилар. Аллоҳнинг ҳадди чегарасида турганлар ва ундан чиққанларнинг мисоли, дейдилар расулуллоҳ, худди бир кемада қуръа орқали жой олган кишиларга ўхшайди. Яъни бир топ одамлар кемага чиқишди. Кемани иккита етажи бор.

[9:59] Қуръа ташлашди, чек ташлашди. Кимга пастки етаждан, кимга тевадаги етаждан тегди. Ростлар айтадилар, уларнинг баъзиси кеманинг юқорисидан, баъзиси пастидан жой олдилар. Пастдагилар сувга ҳожатлари тушадиган бўлса, юқоридагиларни олдидан ўтишар еди. Сув олиб тушиб кетишади. Улар юқориддагиларга оғзир бермаслигимиз учун, ўзимизни қисмимиздан, кемани пастки қисмидан бир жойда тешиб олсак қанақа бўларкин дейишди.

[10:31] Яъни ҳадеп тевадагилардан безовта қилаверамиз, кемани тешиб олайлик, шу йердан сув оламиз дейишди. Расулуллоҳ айтадилар, агар уларни ўзларини хоҳишларига тек қўйиб қўйилса, ҳаммалари ҳалок бўлади. Агар уларни қўлларидан тушса, улар ҳам, тевадагилар ҳам нажот топишади. Биз мана шу ҳаёт деган кемани минибмиз. Ким тевароғида, ким пастроғида. Шу кема чўкиб кетса, ҳаммамиз чўкамиз. Агар шу кема путин турса, ҳаммамиз омон бўламиз.

[11:05] Бугунги кунда мана шу наркотик моддаларга берилган, гиёҳванд моддаларга берган одамлар сиз билан бизни кемамизни, ҳаёт деган кемамизни тешмоқчи бўлаётган одамлар. Теқ қўйиб қўйсак тешишади, ҳаммамиз ҳалок бўламиз. Демак мана шу мункар бўлган, гуноҳ бўлган йўлда хизмат қилаётганлар, ана шу моддани йетиштираётганлар, ишлаб чиқараётганлар, ташлаётганлар, сотаётганлар, ҳамма ҳаммаси бизни кемамизга тешмоқчи бўлаётган одамлар.

[11:41] Ўзларини беш олти сўм даромадини ўйлаб туриб. Агар кўпчилик бўлиб мана шуларни қўлидан ушлаб тўхтатилмаса, ғарқ бўлишимиз биродарлар турган гап. Наркомания мункар, биродарлар. Замонимизнинг енг катта муаммоси. Мункар дегани, ёмон иш дегани. Шариатда ман қилинган иш дегани . Енди мана шу замонимиздаги мункарлар қараладиган бўлса, енг катталардан биттаси шу бўлиб турибди. Наркоманийе.

[12:13] Ҳадисларни ўқидик. Ана шу ҳадисларни ҳукмига биноан, бу нарсага қарши курашлик ҳаммамизни зиммамиздаги фарз. Чунки айтдик, кемани тешаман деганларни ўзини ҳолига қўйиб қўядиган бўлсак, ҳаммамиз ҳалок бўламиз. Ибн Маъруф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: кулл мускиринг хомрун. Ҳар бир маст қилувчи нарса хамрдир.

[12:41] Яъни хамирни биз ароқни тушунамизми? Бу йердаги хамир деган сўздан маст қилувчи нарсани тушунинг. Ва кунлу мускиринг ҳаромун, маст қиладиган ҳар битта нарса ҳаромдир. Воман шариб ал хомра, фид дуня, фаната, воҳ воҳ юд минуҳа, лам ютуб, лам яшробҳа фил аҳиро. Ҳар бир маст қилувчи ҳаром, ким бу дунёда хамирни истеъмол қилиб, уни тарк қилмай ўлиб кетса, тавба қилмаса, охиратда уни ичмас дедилар.

[13:14] Яъни мана шу наркотикка берилиб, передазировкадан ўлганлар акалар, аҳволи жудаям ночор бўлади. Кимдир ўша ароғида ичгандир, кимдир наркотикда сайгандир. Тўхтатиб тавба қилган бўлса, тавба қилган одам шу гуноҳни қилмагандай бўлади. Аттай бу минаддам камаладам бала деганлар расулуллоҳ. Гуноҳдан тавба қилган инсон худди шу гуноҳни қилмагандек бўлади.

[13:45] Инсон ақлини ўчирадиган нарса, у қўйғми, суюқми, гассимомми, модомики ақлни ўчирадими, бу нарса юқоридаги ҳадисга солиб кўрилади да, шунга тўғри келса, инсонни ақлини ўшиса, ҳаром еканлиги маълум бўлади. Хўп, зарурат бўлса чи, ўша спилтли ичимликда ичишликка, масалан, мана хамир ҳаром дейилди. Маст қиладиган нарса ҳаром дейилд.

[14:13] Дайламий ал ҳимарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга келиб айтишди. Ё Расулуллоҳ, биз совуқ йерда яшаймиз, у йерда оғир ишларни бажарамиз. Мана бу буғдойдан ичимлик қилиб олганмиз, у билан ишларимизга ва юртимизнинг совуғига қувватланамиз дедим.

[14:38] Яъни буғдойдан тайёрлаган ичимлик бор, ичса қонни тўяди ва совуқда баданини қиздириб туради. Зарурат. Расулуллоҳ маст қиладими? Дедилар. Ҳа, дейилди. Ундан четда бўлинглар деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Савол сўраган одамлар уни тарк қилишмайди. Одамлар уни тарк қуришмайди, деди. Рости Аллоҳ айтдилар, агар уни тарк қилишмаса, уларга қарши уришинглар. Абу Довуд ривояти.

[15:13] Кўряпсизми? У баҳона бўлмас еканда, Якутияда, Владивостовода, Чукоткада ишлаётганлиги, уни қиздириш учун ичимлик, спиртлик ичимликда ишликка сабаб бўлмас екан. Кейинги ҳадис мана шу гиёҳванд моддаларга алоқаси бор бўлганки одамни умуртқасини қалтиратиб ташлаш керак.

[15:40] Ибн Умар розияллоҳу анҳудан Пайғамбаримиз айтадилар: лаъна лоҳил хом роҳ ва шарибаҳа ва сақияҳа, ва баяҳа, ва мубтааҳа, ва асираҳа, ва мутасираҳа, ва ҳамилаҳа, ва маҳмулата илай. Аллоҳ лаънатлади. Аллоҳни лаънати бор. Лаънати одам. Ким? Аллоҳ нимани лаънатлади? Хамирни. Мана шу маст қиладиган нарсани. У ароқми у? Гераинми, кокаинми ё синтетический наркотикми, маст қиладиган хамирни лаънатлади. Уни ичувчисини лаънатлади, уни қўйиб берувчисини лаънатлади. Уни сотувчисини лаънатлади. Уни сотиб олувчисини лаънатлади. Уни сиқувчисини лаънатлади. Уни сиқтирувчисини лаънатлади. Кўтарувчисини лаънатлади ва кўтартирувчисини лаънатлади дедилар.

[16:42] Инсонни маст бўлишлигига олиб борадиган нарсага алоқадорки бўлган одам аллоҳнинг лаънатига қолган одам. Шунинг учун палончи туалетда ўлибди, палончи туалатга тушиб кета ўлибди, деган нарсани ешитсанглар, бундай предисториясини қараб қўйинглар да. Унгача ҳашаматли юз олган ўша нарсани савдоси билан пул топиб. Ҳашаматли машина минган. Ҳаётини қаранглар да нима бўлди?

[17:11] Лаънатни ортидан топган пулингиз нимага насиб қилар еди? Лаънат билан топилган пул қайерга сарфланади? Бир ўйлаб кўрмайсизми? Биз одатда жа тақводор диндор бўлсак, ана шу маст бўлиб қолган одамни кўриб туриб, ёмон кўриб қўямиз холос. Ўша маст бўлганини кўриб туриб. Лекин аслида Аллоҳ Таолонинг лаънатига қоладиган мана шу қолган йеттита нарсани кўрганда ҳам қалбимизда нафрат бўлиши керак.

[17:41] Айрим магазинларда Аллоҳда тақво қилиб умуман сигарет ҳам ароқ ҳам қўймайди. Аллоҳ барака берсин тижоратига. Алҳамдулиллаҳ халқимиз ҳалол ҳаломни паркига бориб қолди. Ўшанақа ароқ сигарет сотган магазинга кирманглар қўйяпти. Яқинда бир жойда катта магазин очилган екан, айтиб беришди. Ўша магазинни маркетологлари яхши ишламаган да, қайси раёнга очаётганини ўрганмаган. Ароқ бўлимини очган екан, ҳеч ким кирмай қўйибди.

[18:08] Кўряпсизми? Халқ агар мункардан қайтарса, сўзи билан, тили билан ёки феъли билан, ўша мункарни қилаётган тўхтатади. Ешитишимга қараганда ўша магазиндан ароқ отделини олиб ташлабди. Ҳеч нарса қилмасдан уни қайтардик мункардан. Уришмадик, тўлашимиз, проста кирмай қўйдик. Ҳа, ана. Еҳ, сигаретини йўқот. Еҳ, мана ароқингни йўқот, бўлмаса кирмай қўтамиз, беш олти марта айтиб юборинг да. У олиб юборади марағини, олиб ташлайди сигаретини. Муҳим емас, муҳими сиз айтдингиз уни.

[18:40] Чунки Пайғамбаримиз айтганлар, ҳеч бўлмаса тили билан қайтарсин. Енди тили билан ҳам қайтара олмаса кирмасин ана. Мана шу қалби билан қайтариш бўлади. Хўп, мана енди нима сабабдан ва хусусан ёшлар нима сабабдан мана шу наркотик моддаларга ружу қўйяпти? Биринчи навбатда мана шу масалани, мана шу саволни жавобини топсак, демак еллик фоиз йечимни топган бўламиз.

[19:08] Биринчидан, ота оналарни ўзларининг фарзандларига бепарволиги. Иши йўқ. Мени болам яхши. Унақа ишлади, қилмайди. Мана ҳар куни трезвий кириб келади уйимга. Айтдик а? Синтетикни марковтинглар шунақа еканки, уни чех оладиган бўлса, уни йеб оладиган бўлсак, билинмас екан хатти ҳаракатидан.

[19:30] Биринчи муаммо ота оналарнинг бепарволиги. Қайерда юрибсан, ким билан юрибсан, нимага аптекага бораверяпсан ҳа деб. Иккинчидан, назоратсиз интернет. Ёшларни қўлида чекич чегараси йўқ тезлиги, чекич чегараси ёқ гигабайт интернет турибдими? Ерталабдан кечгача ўша телефонга чўқириб ўтирибдими? Шу йердаги фалсафани юқтиряпти ўзига. Бу ғарбдан, шарқдан келаётган фалсафа нима? Будет весела. Вечеринка. Будет крута. Кайф сафо қилиш керак. Ёшлигингда ўйнаб қолишинг керак. Бир марта яшаймиз.

[20:14] Шуда, тўғрими? Демак, биринчи сабаб ота оналарни бепарволиги, иккинчи сабаб назоратсиз интернет, учинчидан, ана шу интернетдан олинган ўлчов тушунчалар. Тўртинчидан, ўзлари учун бизни фарзандларимиз ҳақиқий кумирлар ким еканлигини билмаслиги, ўзларига ибрат намуна бўладиган одамларни, ҳақиқий намуна бўладигон одамларни танимаслиги, инсон хоҳласин, хоҳламасин ўзини даврида кимгадир тақлид қилади, кимдир ўзига кумир деб билади. Енди ҳозирги замонда бу интернетдан кимларни бизга кумир қилиб бераётганлигини кўриб турибсизлар.

[20:58] Мана мандаги илмли домланинг маърузаси бир ойда ўттиз минг просмотр бўлмайди. Мактабда чол очилиб тугатган масхарабозларни қўйиб қўйган битта консерти бир ойга ёқимли миллионлаган просмотр. Қайердан оляпти буни? Кейинги сабаблардан, ана шу ёшларимизда, шу ёшларимда мақсадни йўқлиги. Нима учун яшаётганлигини билмайди. Кимлигини танимайди. Нимага келди дунёга? Нима учун ишлаяпти? Ертага қаққа боради? Мақсадни ёғлиги.

[21:32] Кейинги сабаби улфатлар. Ёмон улфатлар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар, ал маръу ала диний холий лиҳий. Киши дўстининг динида бўлади. Киши кимни дўсти еканига қараси. Агар мана шунақа бир синтетик бўлсин ёки оддий бўлса наркотикни истеъмол қиладиганлар бўлса улфатини ичида, ҳалигилардан ажраб қолмаслик учун, уларнинг ичида оқ қарға бўлиб қолмаслиги учун, оқ қарғай бўлиб қолмалиги учун, бўпти бу йерда тўхтаб кетинглар. Еркакмисан?

[22:06] Шунчалик қўрқасанми ё қиз бола емассанми? Ҳа, тотиб кўр бир марта, ҳамма чекяпти деса, нима қилади? Тотиб кўради. Улфатдан анчалагиси келмайди. Кейинги сабаби, ўлчов тушунчани тўғри емаслиги. Ҳаёт ҳақидаги айтдик, тасаввурни нотўғрилиги. Ва охирги асосий сабаби, Аллоҳни танимаслиги.

[22:31] Агар Аллоҳни таниганда, бунақа муаммо умуман бўлмас еди. Биз айтиб ўтган ҳамма муаммоларнинг асл сабаби Аллоҳни танимаслик. Аллоҳни танисин, бу муаммо бўлмайди. Наркотик заҳар. Инсонни ақлини, жасадини секин секин билан вайрон қилади. Мана баъзи бир мисолларда айтиб бераман. Мана момент клейни ҳийдашади, ё бензин ҳийдашади. Бу ҳунарда нима дейди? Таксикоманиа дейди. Бензин бензин ҳидаган, момент килойи ҳидаганлар уч тўрт ойдан кейин шу ишга киришиб олганидан кейин, аста секинлик билан ақли пасайиб боради.

[23:12] Наша мана каниплия. Каниплия чеккан одам уч тўрт йилда есиб пасайишни бошлайди. Морфин истеъмол қиладиганлар рост мана шу нарсага ўтирганидан кейин, икки, уч ойдан кейин биронта фаолиятга ярамайдиган бўлиб қолади. Ҳеч нарсага ярамай қолади. Ўзига қарамай қўяди. Ташқи кўришига парво қилмайди, ўзини парвариш қилмай қўяди, какаин. Какаинни мижозлари, клиентлари тўрт йилдан узоқ яшамас екан.

[23:46] Ростмана кокаинага ўтирдими, юрагини заифлашиб кетганидан ўлар екан. Передазировка бўлади, юрак кўтармайди, паққат шу йерда ўлади. Умуман олганда ўзи наркомаллар узоқ яшамайди. Қайси наркотикни ишлатади, бу бир фарқи йўқ. Чунки булар мана шу наркотик моддага берилишлиги билан, русча айтганда инстинкт самосахранения дейди а? Ўзини сақлаш еҳтиёт қилиш инстинкти тамом бўлади.

[24:14] Мана шу наркотикка одатланганлар икки йил шу наркоман бўлиб туради да, учинчи йилга ўтганда албатта бир марта ўзини жонига қасд қилар екан. Қўйиб кетганидан ўзини ўзи ўлдиришига қасд қилиб ҳаракат қилар екан. Биродарлар, бугунги кунга келиб туриб бу наркомания катта таҳдид солиб турибди. Бутун инсон зотига.

[24:36] Бутун бутун авлодларни ўзини домига тортиб турибди. Мана шу пайтда бу офатга қарши ҳаммамиз курашишимиз керак бўлади. Жамиятда еркакми, аёлми, бойми, камбағалми, мансабдорми, оддий инсонми, ҳамма ҳамма бу курашда қатнашлиги керак. Чунки пайғамбаримиз ман ро омингу мункарон дедилар. Киминглар мункарни кўрсанглар, қайтаринглар. Қўли билан, тили билан ёки қалби билан.

[25:05] Ким тонг отилса ю, қалбида мусулмонларнинг ғами бўлмайдиган бўлса, мусулмон емас дедилар расулуллоҳ. Аллоҳ таоло қуръонда, бола тўлқу бияйду кўп ила таҳлука. Ўзингларни қўлинглар билан ўзингларний ҳалокатга ташламанглар деган. Родалар, наркомания бу аниқ ҳалокат.

[25:28] Бу наркоманияда дунёвий диний зарарлар бор. Инсон тафаккурини ўтмаслаштиради. Танани турли касалликларга чидамлилигини йўқотади. Хотирани сусайтиради. Бош, юрак, сил касалларни келтириб чиқаради. Ибодатдан тўсади. Шармаҳаёни кетказади. Инсоний муносабатларни йўққа чиқаради. Наркотикка кўниккан одам танаси бу нарсага кўникиб қолгандан кейин қаттиқ еҳтиёжни сезади. Ўша еҳтиёжни қондириш учун ҳалол ҳаромга фарқига бормайди. Кўзига ҳеч нарса кўринмайди ўша битта дозани сайиб олгунича. Танани фаолияти сусаяди. Қарамлик юзига келади.

[26:14] Шарма ҳаёлини кетказади, меҳр муҳаббатни йўқотади, оиласидан бора бора ажралади. Молини ҳам, уйини ҳам, оиласини ҳам охирида ғурурини ҳам сотади. Гиёҳванд кишилар ўзини оғридан, шаънидан, ҳурмати касби ҳунаридан қутилади. Фарзандлари тирик йетим бўлиб қолади. Ўша икки дақиқалик роҳат бўлса бўлди бўлиб қоладиган.

[26:40] Қисқаси биродарлар, инсон нафақат ўзига, балки яқинларига ҳам бир умр азоб беради, наркоман бўладиган бўлса. Наркоман одам қуриб бораётган дарахтга ўхшайди. Гиёҳванд моддаларни савдоси билан шуғулланган, шуни орқасидан катта пул топган одамлар бор. Ўзини мусулмон деб билади. Ана шулар бир ўйлаб кўришсин чи, ўзларини ҳаётига назар солиб кўрсин чи, шу ҳаром йўл билан ёш авлодни ҳаётини қирқишлик евазига топган пуллари қаёққа кетяпти екан?

[27:18] Катта пул топишдан мақсад шу дунёда тинч тотув, кенгчиликда, хотиржам, бахтли яшашмиди? Ҳа, шунинг учун пул топилади. Енди наркотик билан бойиган одамни қаранг чи. Шу нарса борми? Оиласи тинчми? Фарзандлари уни бўсяптими? Қани жони саломатми? Бир қараб қўйсин да ҳаётини.

[27:40] Ўша ҳаром билан гумбуллатиб ишлади дунёда. Уйни солди, пулни топди, зўр бўлди. Буёғини қараб туринглар да. Кинони биринчи серияси емас, иккинчи серияси қизиқ. Аввалинг хор бўлса бўлсин, лекин охирин хор бўлмасин. Иккинчи сериясида нима бўляпти булар ҳаётида? Топган бунақа бойликлар ортида нималар турибди, биласизми? Одамларни қарғишлари турибди.

[28:07] Оналарни, оталарни лаънатлари турибди, фарзандлар, йетим бўлган фарзандларни кўз ёшлари турибди оилаларни бузилиши турибди. Қўйингки, наркотик моддаларини савдоси билан шуғулланиб топган пул орқасида фақат ёмонлик бор. Бунақа одамлар ибодат қилишадиган бўлса ҳам, амаллари қабул бўлмайди. Чунки Аллоҳ Таоло покизазод фақат покиза нарсани қабул қилади. Бунақаларни есдан чиқариб қолганми дейман да, ертага қиёмат борлигини. Е қиёмат аниқ бўлади.

[28:43] Ҳар битта елат биттама битта туриб Аллоҳ Таоло ҳисоб китоб берасизлар. Я умаёқумун насулий роббил аламин. Одамлар Роббил аламинни ҳузурида турадиган кун албатта келади. Шуни ўйлашармикин? Ўзи аслида мана шу хорам билан, шу наркотик билан пул топганлар, нима учун киришган бунга? Ризқ топаманми дебми? Ахир, ризқ Аллоҳ томонидан белгилаб қўйилганлигига, иймони йўқми уларни?

[29:11] Бизни ҳалолми, ҳаромми қилаётган тижоратимиз ризқимизга бор йўғи сабаб. Сиз ҳаром иш қилгани учун боймайсиз. Аллоҳ сизни бой бўлади деб пешонангизга ёзгани учун, бой бўласиз. Чунки шу наркотик моддосини савдосига кириб, қамалиб кетганлар қанча? Мен қорадори сотганим учун, наркотик сотганим учу бой бўлдим дема. Сен йиғла. Қора дори сотиб бой бўлган бўлсанг, чунки бой бўлишлигинг пешонангга ёзилган екан. Сен хором томондан обсан. Агар хол олишга кирганда ҳам бой бўлар единг. Мурод ака, икки минг йигирма биринчи йилги статистикага қараганда, икки юз қирқ миллионта йер юзида наркоман қайтадан ўтган бўлса, икки минг икки минг учинчи йилга келиб туриб, икки юз тўқсон олти миллионга йетибди. Яъни йигирма беш фоиз га кўпайган. Буни сабаби наркотикларни топишлик осонлиги, арзонлиги ва оммавий яшиб кетганлиги. Ўша аптекадаги дориларни олиб, шундан маст бўлишлик осон бўлиб кетганлигидан наркоманлар, биродарлар йигирма беш фоиз га ўсибди.

[30:18] Аллоҳ азза ва жалла ўзи тавфиқ берсин, ўзи сақласин, ўзи ҳидоят берсин. Чунки бу наркомания, бу гиёҳванд моддаларга, муккасидан кетиб, бу нарсага мубтало бўлишлик, бу бало. Аллоҳ таоло бу балодан сақласин. Бу мункар. Мусулмон сифатида биз бу мункаргага қарши туришимиз, бу мункарга қарши туришим лозим, лобит. Қўлимиз билан, тилимиз билан ёки қалбимиз билан. Аллоҳ азза ва жалла ўзи тавфиқ берсин. Ҳаммаларимиз мана шу балодан саломат бўлишимизга Аллоҳ таоло кўмак берган бўлсин. Ақулу қовли ҳаъда ва астағфируллоҳу алайҳи ва лакум. Инналлоҳи ва малака таҳуи ю соллу ала аланнаби. Я юҳаълладина аману соллу алайҳи рисалли мутаслима. Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракату.
