# Бошқа (алоҳида маърузалар)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 510 of 510
- Section: —
- Duration: 37 min
- Original title: Бошқа (алоҳида маърузалар)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/510
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/ut0bkM0Lw5g.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=ut0bkM0Lw5g
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/509.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:01] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инн алҳамдулиллаҳи наҳмадҳу ҳувонас таъинуҳу онас таъфуру. Ва наъудҳу биллаҳи мин аш сурур яънфусина ва мин саййъати амалина, ман яҳдиҳиллаҳи фаламу биллалуҳ ва ман юъғли илҳуф фалаҳ ҳадиялуҳ. Ва наш ҳадо аллоҳ ила ила ҳувоҳ даҳулаҳ шарик ала. Ва наш ҳадоҳ анна муҳаммадана абдуҳу ва расулуҳ, амма бахт, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъл ва баракатуҳ.

[0:30] Тасаввуф ҳақида. Баъзи укаларимиз тасаввуф, софи, тариқа деса сесканиб кетади. Куфр, ширк, куфр, ширк. Яъни тасаввуф деганда фақатгина шу нарсани тушунади. Шошилмай тураверайлик, биродарлар. Тасаввуфни асли нима, қайердан келган, динда бу нарсанинг асли асоси борми? Тасаввуф қайси асрларин бери давом етиб келяпти? Тасаввуфни вакиллари бўлган улуғ уламолардан кимлар бор? Тасаввуф сиз билан бизга нимани таълим беради? Хабардор бўлсак, тасаввуф дегандайлар сесканиб кета олмаймиз. Бу гапни бекорга айтмаяпман. Бир шогирдимизга айтамиз бир ука, мен сизни домлангизни ешитмайман маърузаларини.

[1:20] Қуллуқ бўлсин, табриклайман дейиш керак. Нимага деса, сизни домлангиз сўфийларни кофир демайди, ўшанинг учун ешитмайман дейиш. Ўша тасаввуфда ширкуфу деётган ёки залолат деётган биродарларимиздан сўрасангиз, тасаввуф ҳақида нима биласиз? Тасаввуф ҳақиида биронта китоб ўқиганмисиз? Ҳақиқий тасаввуф йўлини ушлаган ҳақиқий бир сўфий одамни кўрганмисиз? Муомала қилганмисиз? Йўқ. Унда қайердан кофир деяпсиз буни? Менга шунақа дейишган дейди.

[1:57] Шунинг учун биродарлар, тилларимизни кофир, фосиҳ, мунофиқ, йегани хорам, ичгани хорам ётгани зино, динишликка чоққон бўлиб кетганлиги, айни мана шу тасаввуф деган илмдан узоқлигимизни белгиси. Мана кўрамиз, оятлар, ҳадислар. Уламоларни сўзларини ва тарихга мурожаат қиламиз. Бугун фақат тасаввуф ҳақида гаплашамиз.

[2:22] Токи тасаввуф ҳақиқида озгина бизда тасаввур бўлсин. Ўзбек тилига таржима қилинган китобларимиз мана аста секин кўпайиб боряпти, тасаввуф илмига тегишли. Шулардан биринчиларидан марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламига мансуб тасаввуф ҳақуида тасаввур деган кичкинагина китобча бор. Олиб ўқиб кўрингларда. Ўша тасаввуфда ширк зал оладиган биродарлар китоб ўқимайсизлар ўзингизлар. Ўқиб кўтрингларда. Озгина.

[2:54] Тасаввуф бу тазкиятун нафсдир. Тазкиятунафс нафсни поклашлик. Аудҳу биллаҳи мина шайтони рожийм бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳувалладий баъата фил умми йина расулун минҳум. Ятлу алайҳим аъятиҳи ва юзаки ҳим ва юалли муҳимул кетаби вал ҳикмата ва имкону мин қоблу ла фидоле алайҳим мубин.

[3:20] Аллоҳ таоло Жума сурасида марҳамат қилади. У Аллоҳ уммийлар орасига ўзларидан бўлган, уларга Қуръон оятларини тиловат қиладиган, уларнинг нафсларини поклайдиган, ҳамда уларга китоб, Қуръон ва ҳикмат, ҳадисни ўргатадиган бир пайғамбарни юборган зотдир. Шак шубҳасиз улар ўзларига пайғамбар келишдан илгари очиқ залолатда едилар.

[3:49] Мана юзакийм, уларни поклейди, деди Аллоҳ таоло. Тазкия дегани покланиш дегани. Тасаввуф дегани биродарлар, тазкияту нафс, инсонни нафсини поклашлик ҳақидаги илм. Мана шу илмдан хабаримиз борми? Нафсни касалликлари, иллатлари нима еди бу? Кибр еди, риё еди, ужуб еди, ҳасад еди, ғурур еди. Мана шу касалларни муолажа қиладиган илм, нафсни тарбия қиладиган илим, тасаввуф дейилади. Машҳур ҳадис. Умариддин хаттоб розияллоҳу анҳу ривоят қилган бу ҳадисни, у киши айтади, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурида ўтирган едик. Тўсатдан, тўсатдан, кийимлари оппоқ, соч соқоли тим қора, устида сафар аломатлари кўринмайдиган, орамизда ҳеч ким уни танимайдиган бир киши чиқди ва пайғамбар алайҳиссалоту вассалламни олдига бориб ўтирди. Тиззасини у кишининг тиззаларига тақаб, икки қўлини ўзининг сонига қўйиб, бир қанча саволларни сўради.

[4:58] Келиб, ей муҳаммад, менга ислом ҳақида хабар беринг, деди бояги нотаниш киши. Умариддин хаттоп айтади, мусофирдайлик десак, кийимлари оппоқ. Соч соқоли қопқора. Худди уйидан ҳозир ювиниб чиққандек, худди мадина аҳлидек янги кийим билан турибди. Енди Мадина аҳлимикин десак, бирортамиз танимаяпмиз дейди. Бу Жабр алайҳиссалом еди. Мусулмонларга динида билиш керак бўлган нарсаларни савол бериб Пайғамбаримизга ўргатиб кетган еди. Ислом нима? Расул айтиб бердилар, Ислом калима келтиришинг, намоз ўқишинг, шу бешта нарса. Тўғри айтдингиз деди. Саҳобалар яна ҳайрон бўлишди. Ким екан бу Расулуллоҳдан савол сўраб, яна тасдиқлаб қўяпти? Худди текшираётгандек, тўғри айтдингиз.

[5:48] Менга иймон ҳақида хабар беринг. Расул айтдилар, Аллоҳга иймон келтиришинг, қиёматга, китобларга, хуллас иймоннинг йеттитарукини. Сўнгра Пайғамбаримиз жавоб бергандан кейин у киши айтдики, фаҳбирний ан ил ихсан. Еҳсон ҳақида менга хабар беринг! Расул айтдиларку, ал ихсан ан таъбудаллоҳака аннака тароҳу. Фа иннам такун тароҳу, фа иннаҳ ярока.

[6:15] Еҳсон ҳақида хабар беринг. Пайғамбаримиз айтдилар, Аллоҳга уни кўриб тургандек ибодат қилишинг. Еҳсон, Аллоҳни кўриб турсангиз қанақа ибодат қилар едингиз? Мана шу мақом, мана шу мартаба еҳсон. Гарчи сен уни кўрмаётган бўлсанг ҳам, Аллоҳ сени кўриб турибди. Мана шу еҳсон мартабаси биродалар, тасаввуф бўлади.

[6:40] Кейин қиёматнинг аломатлари ҳақида сўрадилар. Сўради Жабрали алайҳиссалом, кейин чиқиб кетди. Бояги нотаниш киши чиқиб кетганидан кейин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, ё Омар, ат тадрий мани сайл, ей Умар, савол сўраган кимлигини биласизми? Аллоҳу аросу бўлувчироқ деб жавоб берди бу саҳоба. Бу гибрид еди. Сизларга динийларда таълим бергани кирди. Ҳадис тугади. Шу ҳадис, биродарлар, Жабр алайҳиссаломнинг мана шу ҳадиси динимизни учта устунини кўрсатиб берди. Учга бўлиб берди. Дин нима? Дин ислом, иймон, еҳсон. Мана шу учта рукннинг бирин биттаси, учинчиси еҳсон бўлади. Инсон исломни, иймонни тузатиб бўлганидан кейин еътибор бериш керак бўлган биринчи нарса еҳсон бўлади.

[7:36] Ислом, иймон, еҳсон. Ислом. Исломни нима еканлигини бизга таълим берадиган илмни номи фиқҳ дейилади. Иймонни нима екан лигини бизга таълам берадиган илмнинг номи ақида дейилади. Еҳсон мартабасини таълим берадиган илмни номи тасаввуф дейилади. Тушунарлими, ў укалар, тасаввуф ширк, софий мушрик дегани шошилманглар.

[8:08] Мана шу тасаввуфдан, нафс тарбиясидан, тажрибатун нафсдан узоқ бўлган одам ахлоқи чатоқ бўлади. Мана шу динимизни асосий учта рукини саналганда учинчиси, тасаввуфдан бехабар бўлган одам кофир, фосиқ, мунофиқ дейверади. Мана шу одамларни ахлоқи яхши бўлмайди. Мана шу одаммлар кибрли бўлади. Ўзинглар ҳам биласизлар а буни?

[8:33] Демак, еҳсон мартабаси мана шу тасаввуф илми ўргатар екан бу нарсани. Аллоҳни кўриб турсангиз, Аллоҳни кўрсангиз, ибодатингиз қанақа бўлар еди? Енди Аллоҳни кўра олмайсиз. Аллоҳ мени кўриб турибди деб ҳис қилиб туриб, Аллоҳни мурокабасини, кузатувини ҳис қилиб туриб намоз ўқисангиз, ибодат қилсангиз қанақа билар еди?

[8:57] Шунинг учун биз намозни еснаймиз да. Шунинг учун намозни нечанчи ракатда турганимизни топа олмай қоламиз. Шунинг учун зикр айтсак ҳам, ҳаёлимиз ҳалий қа кетаверади. Чунки бизни қилаётган ибодатларимизда Аллоҳ мени кўриб турибди деган ҳис ночор. Мана енди Шайх ҳазратларининг тасаввуф ҳақидаги тасаввур деган китобидан бир қанча иқтибосларни келтирамиз. Тасаввуф ҳақуида берилган таърифлар. Тасаввуф нима?

[9:29] Шарий одобларинглар зоҳирда туриб, унинг ҳукмини ботинда кўриш. Шунингдек, шарий одобларни ботинда туриб, уни ҳукмини зоҳирда кўрсатиш. Шарий ҳукмларни инсонни зоҳирида қандай кўринса, ботинида ҳам шундай бўлишлиги керак. Яна бир таърифи, у бир мазҳаб бўлиб, мақсади қалбни Аллоҳда бошқадан холи қилиш, холиққа ихлос ила ибодат қилиш ҳамда ундан бошқасидан ажралиш ила руҳини қуддусият оламига олиб чиқишликдир. Қалбни фақат Аллоҳга боғлашлик.

[10:11] Тасаввуфнинг яна битта таърифи. Тасаввуф бир илм бўлиб, у ила нафснинг аҳволи яхши ва ёмони, унинг ёмонини поклаш йўли, яхшисини зийнатлаш йўли, Аллоҳ Таоло томонга юриш кайфияти ва унга томон қочиш услуби ўрганилади. Яъни Аллоҳда бошқадан паноҳ сўрамаслик.

[10:35] Тасаввуфни яна бир таърифи. Тасаввуф ҳар бир ёмондан холи бўлиш, ҳар бир яхшидан ибрат олиш ила қурбатга ва висолга еришишдир. У инсонни қайта бино қилиш ва уни ҳар бир фикр, сўз, иш, ниятда Роббисига боғлашдир. Тасаввур шунақа нарса екан. Нимаси куфр екан буни? Нимаси ширк екан?

[11:04] Биз ёшлар шунақа замонда яшаяпмизки, китоб ўқигани тоқатимиз йўқ. Ўша бир минутлик, икки минутлик интернетдаги роликни кўриб қўямиз да, бир нарса ҳақида тасаввурни шакллантириб оламиз. Енди ўша ролингни қўйганлар кимлар, биласизларми? Йўқ. Нима мақсадда қўйган, биласизлар ми? Йўқ.

[11:26] Баъзида умуман гапираётган гапига алоқаси бўлмаган видеони қўйиб туриб, ўзи хоҳлаган таърифни бериб қўяди да, ҳалиги видеони ёмон кўриб тураверасиз. Ваҳоланки, бу гапирилаётган гапга у видеода алоқаси йўқ. Тасаввур ҳақида тасаввур деган китобни ўқиган одам қўл кўтариб қўйсин. Бўлади минг тага бир тўртта. Минг тадан тўртта одам қўл кўтаряпти. Мана ўқиганлардан сўранглар да, нималигини. Ширк бор екан бу йерда? Куфр бор екан бу йерга? Уйда айтилган нарсани бизда ўндан бири ҳам йўқ, биродарлар.

[12:07] Аллоҳ Таоло Қуръондан марҳамат қилади, истайду биллаҳ. Камай арсална фийкум расулул минҳум, йетлу алайкум аъятина. Шунингдек дейди Аллоҳ Таоло, сизларга ўзларингиздан бўлган, сизларга бизнинг оятларимизни таловат қилиб берадиган, сизларни поклайдиган, мана шу нафсларни поклаядиган, сизларга китоб ва ҳикматни ўргатадиган ва билмаган нарсаларингизни билдирган бир пайғамбар юбордик. Мана пайғамбарни юбордик деяпти Аллоҳ Таоло. Пайғамбарнинг иши нима екан? Биринчиси, таҳолаб олинган пайғамбар екан, ўзингизлардан бўлган. Оятларни тиловат қилиб берар екан, сизларни поклар екан, китобни ўргатар екан, ҳикматни ўргатар екан, билмайдиган нарсаларни ўргатар еккан.

[12:56] Муҳаммад алайҳиссаломнинг вазифаси қаторида нафсни поклашлигини айтяпти. Биродарлар, тасаввуфни заловат дейишга шошилмайлик, тасаввуфда ушлаган мутасаввиф софларни кофи дейишга шошингизни айтайлик. Софи деганда у ёқдан бу ёқдан юлуқ маълумотлар, узуқ юлуқ маълувотни видеоларни кўриб олиб туриб, софиларни кофир дейишга шошилманглар, биродарлар. Чунки бир мусулмонда сиз у мусулмон бўлиб турган ҳолатида кофир бу десангиз, ёки сен кофирсан десангиз, унда шу куфр сифати бўлса, сизни кофирдингга гапингиз унга бориб ёпишади. Агар сиз кофир деётган одамда шу куфр сифати бўлмаса, мўминни кофир дегани учун ўзингиз кофир бўласиз.

[13:41] Сизга керакми шу нарса? Мен бу домлангизни маърузасини ешитмайман. Нимага? Чунки софийларни кофир демайди. Ким айтди сенга софийларни кофир деб? Яна қайтариб айтяпман. Ёутубеда битта иккита роликни кўриб, баъзи бир одамларда қилаётган хатти ҳаракатлари, ножўя шариатга тўғри келмайдиган ишларни кўрсатиб туриб, мана шу ҳаммаси сўфий деса, инсофдан бўладими?

[14:08] Аммо қишлоқда битта бир ахлоқи бузуқ ёки бир тўполончи одам бўлса, шу қишлоқ аҳли ҳаммаси шунақа деса, инсобдан бўладими? Ибн ҳажар ас қалони биродарлар. Софийларни, валийларни кароматлари ҳақида алоҳида боб очган китобида. Ибн Қоййим Жавзи ҳам софийликни тан олган.

[14:32] Китоб ўқинглар ўшанинг учун укалар. Тасаввуф, биродарлар, қанақа илм, нимани таълим беради? Али ибн Абит олиб розияллоҳу анҳуни тақвога берган таърифи бор. Тақво нима деса, Али розияллоҳу анҳу бир таърифни берган, тасаввуф егалари шу мана шу таърифни маҳкам ушлашади. Ат тақво ал хавфу минал жалил, вал амал у биттанзил, ва ридобил қолил, востий дадун лия умир роҳил дейди Али розияллоҳи анҳу. Тақво нима? Тақво дейди Али розия аллоҳу анҳу. Жалилдан қўрқиш, Аллоҳдан қўрқиши. Танзил билан амал қилиш, Қуръон билан амал қилиб, Қуръонга амал қилиш. Ва ридобил қолийн, оғзига рози бўлишлик. Вослейда адул явмий роҳил кетадиган кунга тайёргарлик кўриш. Учинчиси нима еди? Оғзига мана шу тасаввуф бўлади. Оғзига роза бўлиш, дунё матоҳини оғзига розй бўлиш.

[15:34] Тасаввуфда биродарлар иккита бир унсур бор, асосий. Устоз бўлади, пир ва зикр бўлади. Бошқа ҳеч нарса йўқ. Устоз бўлади сизни феъл атворингизни, хатти ҳаракатингизни, аҳволингизни кўриб туриб, сизга вазифа беради. Кибрингиз кўтарилиб кетяптими? Боринг, тоҳир ота онага кириб, кессак майдалай.

[15:57] Ҳаддингиздан ошиб кетяпсизми? Боринг, жигар кўтариб сотиб юринг, қози бўлсангиз ҳам бозорда. Кибрингизни синдирадиган нарсани беради. Чунки докторга борсангиз, сизни касалингизни кўриб кириб, вазифа беряптими? Худди шунга ўхшагандек пир устоз. Сизни ҳолатингизни, руҳий ҳолатингизни тузалишига сабаб бўлган дорини беради ва зикрни беради. Нимаси ёмон буни?

[16:21] Ана шу ўзига рози бўлишлик, биродарлар. Тасаввуфни устунлардан биттаси. Нимасига рози бўлиш? Борига рози бўлдими? Йўқ, ўзига роз бўлиш. Қози шайхул ислом закарян сўрай айтади, тасаввуф бир илмдир. У илм орқали нафсларни поклаш, ахлоқни юзалтириш, инсоннинг қалбини ва жасадини обод қилишлик йўли ўрганилади. Шу илм сабабли абадий саодатга йетилади. Тасаввур шунақа илм екан.

[16:54] Биз мана мустақил бўлганимизга ўттиз йил бўлган бўлса, Алҳамдулиллаҳ, роббиларимиз диний билимларни ўрганишликка йўл кўп, маърузалар, китоблар, масжидларимиз, мадрасаларимиз тўла. Мана бу Жабр алайҳиссалом ҳадисдаги иккита нарсани анча ўргандик. Исломни, иймонни. Жасадимиз билан қиладиган ибодатларда Ислом ўргатди. Қандай қилиб таҳорат қиламиз, қандай қилиб ғусл қиламиз, қандай намоз ўқиймиз, қандай ҳаж қиламиз.

[17:24] Ақийда илми бизга имонни нима еканлигини ўргатди. Нимага еътиқод қиламиз? Ризқ Аллоҳъдан, ўлгандан кейин ҳаёт бор, жаннат дўзах бор. Бу биринчи иккита устунни анча ўргандик, анча ютуққа еришдик. Енди биродарлар навбат мана тасаввуфга келди. Қалбни мустафолигига. Нафс тарбияси. Уламолар айтишади, фиқҳдан амалларни ислоҳ қилиш, низомни тартибни муҳофаза қилиш, ҳукмлардаги ҳикматларни кўрсатиш қасд қилинган. Фиқҳ илмидан шу нарса мақсад қилинган.

[18:01] Худди табобатда жасадни ҳимоя қилиш қасд қилинигани каби. Худди наҳв илмидан араб тилини ислоҳ қилишлик қасд қилингани каби. Тасаввуф илмидан қалбларни ислоҳ қилиши ва Аллоҳнı яккалаши қасд қилинганинг. Мана, уламоларимизнинг тасаввуфга берган таърифи.

[18:24] Яна айтади уламолар. Тасаввуфнинг турган битгани ҳаммаси ахлоқдир. Тасаввуфининг ҳаммаси ахлоқидир. Кимнинг ахлоқи сенинг ахлоқингдан юқори бўлса, унинг тасаввуфи ҳам сени тасаввуфингдан юқори дебди. Ма дин ё Расулуллоҳ деб сўрашди. Ё Расулуллоҳ, дин нима? Расул айтдилар, ҳуснул хулқ, гўзал хулқ дедилар. Рўпарангизда турган мусулмон биродарингизни ахлоқи сизникидан баландми? Демак, уни иймони ҳам, тақвоси ҳам, тасаввуфи ҳам сиздан баланд бўлади.

[19:00] Таърифлар жуда кўп екан биродарлар. Яна айтилади. Тасаввуф Аллоҳниннг ҳузурига олиб борадиган йўлни кўрсатувчи, ботинни разликлардан покловчи, уни турли фазилат билан безовчи бир илмдир. Унинг аввали илм, ўртаси амал, охири еса истеъдод, туғма қобилият, мавҳиба дейди. Биродарлар, тасаввуфнинг асоси қалбни мана шу дунёни моддасини кирлигилардан тозалаш, Холиқила азим билан бўладиган алоқани тузатишлик. Демак, софи ким екан? Мана шу нарсани ғамида юрган одам. Ичини қалбини нафсини, нафсий маразлардан, касалликлардан поклашга ҳаракат қилаётган, Аллоҳниннг билан бўладиган муомаласини, алоқасини тузатишга ҳаракат қиладиган инсон екан. Кофир еканми? Сўфий одам?

[19:58] Инсон иккита нарсадан иборат а? Нима? Жасад ва руҳ. Нафс унда нима? Биз иккита нарсамизми, учта нарсамизми? Танланглар. Жасад ва руҳ ёки жасад, руҳ ва нафс. Тасаввуфда ўқимасангиз қайердан биласиз сиз у инсон нимадан ташкил топганини?

[20:26] Аллоҳ Таоло Қуръонда руҳга хитоб қилганми бирор марта? Ё нафсга хитоб қилиб қилганми? Нафсга? Нафс деса чи, бизни халқ нима тушунади? Хоҳиш истакларни нафслар тушунади. Унақа емас. Нафс бу сиз. Бу мен. Жасад кийим. Нафс бу сиз билан мен. Руҳ мана шу жасадни ҳаракатга келтирадиган қувват.

[20:53] Биз нима еканмиз? Руҳ еканмизми, нафс еканмизми? Тушундингларми? Нафс дегани сизларда ҳавойи хоҳишинглар, истагинглар емас. Ҳавойи нафс дейди. Нафснинг хоҳиши дегани. Главний нарса нима екан? Биз учта нарсамиз. Жасад, нафс, руҳ.

[21:17] Руҳ Аллоҳ томонидан берилган енергия, қувват. Фа идҳа нафақту фийиҳимий руҳий, фақавулаҳ у сажидийн. Қаранг, Одам алайҳиссалом Аллоҳ Таоло ҳайкал қилиб яратиб қўйди жаннатга. Нафсни ичида, енди у нафсни ва жасадни ҳаракатга келтирадиган енергия, қувват керак еди. Аллоҳни руҳидан кирди. Қачонки мен унга ўзимни руҳундан киритганимда, унга сажда қилинглар деди. Руҳ бош томондан кириб келди. Мия ишлади, кўз ишлади, жаннатни кўрди, неъматлигини билди, оғзига келди жон, тан билиш керак. Енди ошқозонига келиб туриб иштаҳа қўзиганидан кейин, ҳали оёғига жон бормасдан интириб юборди.

[22:01] Енди худди шу руҳни Аллоҳдан обратно олиб қўяди. Оёқ томондан чиқишни бошлайди. Руҳ чиқиб кетади, енергия ўсди. Мана енди жасад, нафс билан ҳаракатлана олмайди. Лекин нафс турибди яна. Демак, биз биродарлар жасадмиз, нафсмиз, руҳмиз, учта нарса бизмиз. Асосий нарса нафс. Нафс бу жон. Жон. Жон нафсни битта деб тушунинг.

[22:28] Ва нафсин вама савваҳа, фа алҳамаҳа, фужураҳа ва тақуаҳа. Қод афла ҳамман, заккааҳа, ва қод хобаман. Мана нафс тарбияси. Жонга ва уни расво қилиб бераётган, унга физ қилиб ҳужурини ҳам, тақвосини ҳам илҳом қилиб, ўргатиб қўйган зотга қасамки, дарҳақиқат уни покалаган киши нажот топди ва уни кўмиб хоҳлаган кимса номурод бўлди.

[22:58] Биродарлар, биз нафсимизни тарбия қилгани, нафсимизни жиловлагани, нафсимизни ислоҳ қилгани келганмиз. Жасад у хизматдаги нарса. Шунинг учун масжидга кирганда чиройли намозхон бўлиб, чиройли тақвадор бўлиб, кўчага чиққанда, мусулмонлигингиз есдан чиқиб қолаётган бўлса, ҳали нафс тарбиясига яқин келмабсиз сиз. Ўзингизни диндор суннатга амал қиламан дейсиз, мусулмонларни кофирга чиқарасиз, уламоларни гўштини йейсиз. Демак, нафсингиз тарбияси умуман йўқ сизни.

[23:30] Тасаввуф деганда биродарлар, биз нимани назарда тутяпмиз? Тушундингларми? Тасаввуф деганда нимани биз қасд қиляпмиз? Тушингларми? Демак, нафсни поклаш, қалбни ислоҳ қилиш, ахлоқни тузатиш. Ва мана шу нарсани уддасидан чиқсак, ҳадисда айтилган еҳсон мартабасига чиқамиз. Аллоҳни кўриб тургандек ибодат қилишинг, гарчи Аллоҳни кўра олмаётган бўлсанг ҳам, Аллоҳ сени кўриб турибди. Шуни ҳис қилиб, ибодат қилсанг, еҳсон мартабасига чиқибсан. Еҳсон мартабасигача чиққан одамга камерани кераги йўқ уни кузатиб тургани. Еҳсон мартабаси йетган одамга комиссияни ревизани кераги йўғ. Еҳсон мартабасида чиқиб, бировни уйида хизмат қилаётган устага, уйдагисини қараб туришини кераги йўқ. Чунки ким кўриб турибди уни?

[24:23] Шуни биз тасаввуфда биламиз, биродарлар. Тасаввуф деганда шу нарсани тушунамиз биз. Енди биродарим, сиз буни тасаввуф дейсизми, руҳий тарбия дейсизми, ихтиёрингиз. Еҳсон мартабаси дейсизми, имтиёрингиз. Ахлоқий тарбия дейесизми, ихтиорингиз. Биз буни тасаввуф деймиз. Динимизни асосий учта рукни айтилганда, ислом айтилди, иймон айтилди, еҳсон айтилди. Исломни бизга фиқҳ илм ўргатади. Иймонни бизга ақидий илм ўргатади, еҳсонни тасаввуф илм ўргартади.

[25:02] Ҳа, биродарлар. Ҳар битта қишлоқда, ҳар битта миллатда ўзини оқи қораси бўлади дегандек, тасаввуф аҳлиданман деётганларни ичида ҳам адашганлари хато кетганлари бўлиши мумкин. Лекин ўшани кўрсатиб туриб, ёппасига тасаввуф туриб кутишимиз ақлдан бўладими? Нимага айтяпман буни? Инсон ўзи танимаган, билмаган нарсасига душманлик қилиш бор да табиатида. Ўқиб ўрганиб кўр, биродар. Ўқиб у ўрганиб кор. Йўқ, ўқиган тоқат йўқ. Ундан кўра онадан бор куфр деди, бўлиши билан кетаверади.

[25:32] Мана мен сизларга енди ислом тарихида кўзга кўринган улуғларимиздан баъзиларни исмларини айтиб бераман. Тасаввуф егалари, софийлар бўлган. Мутасаввиф одамлар бўлган, жуда кўп. Мен мусулмонларнинг оммасига таниш бўлганларини исмларини айтаман фақат. Ҳасанов асрий тасаввуф егаси бўлган. Абу Ҳомид Ғаззоли ҳужжати ил ислом мутасаввиф бўлган. Қуддусни мусулмонларга фатҳ қилиб берган ким еди улуғимиз? Салоҳиддин Айюбий тасаввуф егази бўлган.

[26:07] Истанбулни фатҳ қилиб, Пайғамбаримизнинг ҳадиси, уни устида башорати ҳақ бўлган киши, Султон Муҳаммад Фотиҳ. Мутасаввиф бўлган, сўфий бўлган. Мўғулларни айни жолуд маракасида мағлуб қилган султонлар. Исмларини айтиб юборинглар. Сайфуддин Қутуз, Султон Бебарс. Уларнинг устози измли Абдусалом. Булар ҳаммаси мутасаввиф бўлган, тасаввуфда ишлаганлар.

[26:37] Мана шу тасаввуфда куфрда екан тоифаларни қарангларда, умматга ҳеч қандай фойда келтиргани йўқ. Мана шу тасаввуфни инкор қилган, ширк куфри дейишган деган тоифалар масхабни инкор қилгандан биронта бир қоида, биронта фотиход қилишган емас. Фақат умматни бўлишликка, умматни ўртасига раҳна солишга сабаб бўлди.

[27:00] Тарихни қаранглар, кўзга кўринганки, фотиходлар бўлган. Катта ғалабалар, натижалар бўлган, орқасида шу ғалабани орқасида мутасаввиф олимлар бўлган, мутасаввиф олиҳларнинг шогирдлари бўлган. Жалолиддин Румий мутасаддив бўлган. Иброҳим Адҳам, Фаридиддин Аттор, Аҳмад Яссавий, Бобураҳим Машраб. Бу юртдаги одамларни ҳаммаси мутасаддив бўлган. Ўрта Осиёда яшаб ўтган мусулмонларнинг ҳаммаси тасаввуф илмини ушлаган.

[27:32] Тасаввуф илмининг мақсади қалбнинг мусаффолиги. Жабр алайҳиссалом Муҳаммад алайҳиссаломдан саволларни сўради. Бизники қилган ҳадисда. Ана шу ҳадисда учта асос айтилди. Ислом, иймон, еҳсон. Демак, еҳсон динимизни шак шубҳасиз муҳим асослардан биттаси екан.

[27:53] Бу мавзу шунчалар муҳим едики, Жабр алайҳиссалом одам суратида кириб, биттама битта сўраб ўргатяпти. Ўзи билган нарсани сўраб, жавобини ешитяпти, ешитиб олинглар. Сизлар билишинглар керак бўлган нарса деяпти Жабр алайҳисса. Ислом биродарлар, тоат ва ибодат, иймон, нур ва ақида, еҳсон, муроқоқда ва мушоҳада.

[28:19] Яъни Аллоҳ Таолони кўриб тургандек ибодат қилишинг, гарчи ибодат қила олмасанг ҳам Аллоҳни кўриб тургандан, Аллоҳ мени кўриб туриб ибодат қилишсин. Еҳсон қандай мартаба? Еҳсон ҳар бир ишни виждонан, холис ният билан бажариш дегани. Еҳсон ҳар бир ишнинг ўз ўрнига, ўз жойига қўйиш, маромига йетказиш дегани.еҳсон дегани, ишни сифатига масъул бўлиш дегани. Еҳсан дегани, ҳар бир амални, ҳар бир ҳаракатни, ҳатто ҳар битта ниятни Аллоҳ мени кўриб турибди деган комил ишонч билан қилиш. Еҳсон дегани, инсон ҳеч ким йўқ жойда, ёлғиз қолганда ҳам Аллоҳдаан қўрқадиган даражага йетиш дегани. Агар инсон Аллоҳ мени кўриб турибди деган қатъий ишончда оладиган бўлса, бу одамни ҳам ёғи зўр бўлади. Ёлғон ҳам гапирмайди, тарозидан ҳам урмайди, ғилофачилик ҳам қилмайди. Чунки ким кўриб турибдида? Аллоҳ кўриб турибда.

[29:22] Муҳаммад сиддиқ ал ғимморий айтади, ким мана шу еҳсон мақомидан холи бўлса, диннинг асосий рукнидан бирини тарк қилган бўлади. Шунинг учун шубҳасиз унинг дини нуқсонли бўлади. Тасаввуфни, еҳсонни инкор қилган, рад қилган биродарларимизни ахлоқига еътибор бериб қўйинглар да.

[29:44] Тасаввуф ни еҳсон мартабасини тан олмаган, инкор қилган одамларни ажрата олган битта белгиси, ахлоқ, хунук бўлади буларда. Тўғотмайди бировни. Кибрли бўлади. Ҳаммага тепадан қарайди. Банда ислом ва иймонни тузатиб олгандан кейин, дейди бу олим, диққат қилиши зарур бўлган биринчи нарса, еҳсон мақоми мартабаси. Тасаввур, тариқат айни шунга даъват қилади.

[30:19] Мусулмон бандани зиммасига юклатилган ишлар икки қисмга бўлинади. Биринчиси, зоҳирга тегишли ишлар, иккинчиси ботинига тегишли ислар. Зоҳирга теги ишли ишлар бу нима бу? Намоз, рўза, закот, ҳаж, жасадимиз билан қиладиган иш. Енди ботинига тегиши ишлар қайсилар? Ширк, рио, хўжакўрсин, кибр, сумъа, ҳасад, мана шу нарсалар.

[30:48] Буйруқлар бор, қайтарғилар бор. Буюрилган ишлар фарз ишлар, қайтарилган ишлар ҳаром ишлар. Демак, инсонни қалбига тегишли бўлган ишлар ҳам иккига бўлинади. Буйруқ ва қайтарғлар. Буйруқ нима? Инсон қалби билан Аллоҳга ишониш керак. Қиёматга ишониш керакс. Фаришталарга ишониш керак. Қиёматга ҳисоб китобга. Ихлослик бўлиши керак, таваккал йиғилиши керак, ростгўй бўлиши керакс. Енди қалби билан қилиши мумкин бўлмаган ишлар қайсилар? Куфр, нифоқ, кибр, риё, ҳасад, ужиб.

[31:25] Биродарлар, жасаднинг амаллари ҳам муҳим, қалбнинг амаллари ҳам муҳим. Иккаласи ҳам муҳим, лекин қайсиниси муҳимроқ? Қалбники. Чунки сиз жасадингиз билан қилган ибодатлар жудаям чиройли бўлса, суннатга мувофиқ бўлаётган бўлса ю, аммо қалбда риё ёки хўжакўрсин бўлса, бу амалингиз қабул бўлмаслиги маълум.

[31:51] Ихлос бўлмайдиган бўлса қалбингизда, қилаётган амалингиз риё бўладими? Қиёматда нима қилади? Аллоҳ таоло жаҳаннамга биринчи бўлиб ташлайдиган учта одам ким еканлигини Расулуллоҳ айтганлар ҳадисларида. Жаҳаннамнинг тутантириғи бўлар. Биттаси олим еди. Биттаси саховатли, хайрий еҳсонли бой еди. Биттиси жиҳодда шаҳид бўлган шаҳид еди. Учаласини олиб келди. Учаласи енг зоҳирий амаллари зўр. Жасади билан қилган амаллари зўрт. Биттаси илм берган, биттаси еҳсон қилган, биттаси жиҳод қилган. Лекин қалбидаги ҳолати чатоқ еди бўларди.

[32:27] Буларни бу қилган ишидан мақсади Аллоҳнı рози емаслиги емас еди. Қалби чатоғида, нафси чатоғида, шунинг учун учаласини жаҳаннамга ташлаб олардим деди. Қайтариб айтамиз, жасадимиз билан қиладиган ишлар бор, динимиз буюрган. Қалбимиз билан қилишимиз керак бўлган ишлар бор. Иккаласи ҳам муҳим, лекин енг муҳими қалбники. Агар бандани қалби тузолмайдиган бўлса, риё, сумма, хўжакўрсинга ўхшаган айблар бор бўладиган бўлса, зоҳирий амалларни унга фойдаси тегмайди. Бас ким Парвардигорига рўбарў бўлишдан умидвор бўлса, у ҳолда яхши амал қилсин ва Парвардигорига бандалик қилишда бирон кимсан унга шерик қилмасин. Яъни қалби ихлос билан бўлсин.

[33:13] Шунинг учун Муҳаммад алайҳиссалом мана шу нафсни, қалбни тарбиясига қаттиқ еътибор беришларни хоҳлаган саҳобалардан. Айтганлар, ала иннафил жасадий мудғотам ида салоҳат, салоҳали жасаду кунлуҳ. Огоҳ бўлинглар. Инсонни жасади бир парча гўшт бор. Агар у тузалса, жасад тузалади. Агар у бир парча гўш бузилса, жасад бузилади. Огоҳ бўринглар, у парча гўшт қалб.

[33:43] Нафс тарбияси, қалб тарбияси, акалар тасаввуф илмини иши. Шунинг учун инсоннинг салоҳияти, биродарлар, нимага боғлиқ екан? Ботининг салоҳиятига боғлиқ, зоҳирий салоҳияти. Инналлоҳу алай яндур ила ажса адикум ва ла ила сува иккум. Расулуллоҳ айтадилар, сизларда жасадингларга ҳам, суратингларга ҳам қарамайди Аллоҳ. Ва лекин яндуринглар қулуби кун. Қалбдорингларга қарайди. Шунинг учунги биродарлар, инсонни ислоҳ бўлишининг асоси қалбни ислоҳ бўлишлиги. Жасадини ҳар қанча ислоҳ қилсин. Агар қалби ислоҳ бўлмаган бўлса, бу инсон тузалган инсон дейилмайди. Тасаввуф айнан мана шу жабҳани қалб тарбиясини риоя қилади. Тасаввуф илми қалбни покиза бўлишга йетайлик дейди. Енди қалб покиза бўлса, ютдингиз биродар.

[34:38] Истадибиллар, яв малаям фа у маълум вала банун, илла ман аталлоҳа биқол бин салим. У кунда дейди Аллоҳ Таоло, мол у давлат бола чақа фойда бермас. Магар Аллоҳ ҳузурига тоза дил билан келган кишиларга яна фойда берур. Имом Жалолиддин Святи айтади, қалб ҳақидаги илм унинг кибр, ҳасад, ужуб, риёга ўхшаган касалликлари ҳақидаги маърифатни, илмни Имом Ғаззоли фарзи айн деган дейди. Имомимизни ютуқчиси айтяптики, мана шу илмни Имомим Ғаззоли фарзаийн деган деб айтади. Банда зоҳирни тузатса ю, қалбини тузатмаса, қалби билан иши бўлмайдиган бўлса, бу инсонга бу қилган амаллари фойда қилмай қолиши мумкин. Шунинг учун, биродарлар, қалбини тузатмасдан туриб, жасадини тузатаётган одам кимга ўхшайди? Бадани кир, мағар, бадбўй ҳид бўлиб ачиб бижиб кетган, оппоқ кийимларни, янги кийимларни кийиб олса, нима бўлади бу одам аҳволи? Бир пастда ҳиди чиқиб кетади да. Матизга югурсангиз у, ташперга югурсангз у, ғийбатда бадбўйи чиқиб турган бўлса, кибрни сассиғи чиқиб турган бўлса, демак, ичкарида касаллик йетарли екан бу одамлар.

[36:02] Ана улар ундек, мана улар бундай деб, фосир, кофир дейишга тилак чаққон бўлаётган бўлса. Мусулмонларга нисбатан қалбида адоват турган бўлмаса, билингки, мана шу одам Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам талаб қилган ҳолатда бўлмаган. Еҳсон мартабасидан тасаввуф илмидан, еҳсон мақом мартабасидан бебаҳра инсон екан. Аллоҳ азза ва жалла мана шу динимизни асосий учта рукини саналганда биттаси ҳисобланган еҳсон мартабасига йетишликка ўзи тавфиқ берсин. Тасаввуф илмини ўқиб ўрганишликка Аллоҳ Таоло муваффақият.
