# Исломда фарзанд тарбияси

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 59 of 510
- Section: —
- Duration: 36 min
- Original title: Исломда фарзанд тарбияси
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/59
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/p6It-VUN58M.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=p6It-VUN58M
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/58.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/60.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:00] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббилен амин. Вала ақибату лил муттақин. Вассолату вассаламу алайҳи саидина муҳаммад ас содиқан ва дил амин. Ва ала алиҳи ва ас ҳабиҳий ажмаъин. Амма ва. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи баракатуҳ. Аллоҳ субҳанаҳ ва таоло шукур саййидул айём ҳаж жилмаса, кейин куни барчамизга баракотли қилган бўлсин.

[0:26] Исломда фарзанд тарбияси деб номланадиган дарсимизни бугун олтинчиси. Тарбия бу мусулмон киши қиладиган амалларни ичидаги енг муҳими, енг давомлиси, узоқ вақт талаб қиладигани ва катта сабрни талаб қиладиган амалалар.

[0:49] Чунки киши мана шу фарзандларга тарбия беришлик билан вафот етиб қабрига кирган кунидан бошлаб, то қиёмат қойим бўлгунга қадар орқасидан унга савобни юбориб турадиган амалда қилай екан бўлади. Чунки инсон боласи ўлишлиги билан ҳамма амаллари тўхтайди. Фақатгина учта амалдан савоб бориб туради. Шулардан биттаси володун солиҳун яда улаҳлаҳун. Уни ҳаққига дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанд. Демак, биродарлар, биз ўта бир муҳим бўлган, жиддий бўлган ва афсус мусулмонлар бепарво ташлаб қўяётган тарбия ҳақида суҳбат қиляпмиз.

[1:33] Тарбия қилишлик учун инсонга бағри кенглик керак. Кечиримли бўлиши керак. Авф қулувчи бўлишлиги керак. Қаттиққўллик, дағаллик, муаннифлик, ярашмайди. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида аллоҳ таоло нима деди? Вама янтиқа анил ҳавоа инҳу ва инла ваҳию юҳуҳа. Садақаллоҳу алайҳ ва у сизларга келтираётган Қуръони ўз ҳавойи хоҳиши билан сўзламас. У Қуръон фақат Аллоҳтао томонидан Пайғамбарга ваҳий қилинаётган, туширилаётган бир ваҳийдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сиз билан бизга нимани буюрган бўлса, олишимиз керак? Нимадан қайтарган бўлса, қайтишимиз керак? Чунки буларни биронтасини Пайғамбаримиз ҳаводан, ўзини хаёлидан олиб гапирмайди. Нимани гапираётган бўлса, Аллоҳ Таолонинг ҳукми бўлади.

[2:27] Саъди наби Ёққос розияллоҳу анҳу шундай деган еди. Уч ишда мен еркакман. Улардан бошқалардан, ҳамма қаторида одамман. Яъни учта иш бор, ҳақиқий еркакдақа маҳкам ушлайман. Қолган ишларда ҳамма қаториман. Улардан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қандай ҳадис ешитсам, бас уни Аллоҳ тарафидан келган ҳақ деб қабул қилдим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар, Ибн Можадан келтириладиган ҳадис, хор исмли Нуъмонда акриму авлодакум ва ахсину адабаҳум. Фарзандларингизга икром кўрсатинг. Ва уларни тарбиясини чиройли қилинг. Фарзандларингларга икром кўрсатинглар, тарбиясини чироқли қилинглар. Бу буйруқ. Бу буйруқ!

[3:15] Туғиб, ташлаб қўйиб, қорнини боқинглар демаяпти. Туғиб ташлаб қўшсанглар ўзи катта бўлиб қолади демаяпти. Қорнини боқинг лар деган жойни ешитганмисизлар бир марта? Йўқ, чунки бу нарса инсонни табиатида бор, боласини қорнини боқиш, устини қилиш ёки бир бошқа нарсасини таъминлаш. Хоҳлайдими, хоҳлайдими инсон қилади, чунки боласига нисбатан табиий муҳаббат бор. Аммо тарбия қилишликка Пайғамбаримиз буюряптики, жуда кўпчилик бу нарсага бепарво бўлади.

[3:46] Фарзанд. Уни ҳар бир сўзини ҳисоб китоб қилишлик керак. Бу хато, бу ҳаром, буни қилсанг ёмон бўлади. Енди бу нарса учун узоқ вақт сабр керак бўлади. Бесабр, бетоқат бўлган, чидамас одам тарбия қила олмайди боласини. Бесабрлик билан, беқоқатлик билан қилинган тарбияни самараси бўлмайди. Чунки бунақа одам нима қилади? Боласидан бир хато содир бўлса, уради. Уради. Аллиму валату аннифу. Фаиннал муаллима хойрун минал муаннифи деди Пайғамбаримиз. Таълим беринглар, қаттиққўллик қилманглар, зўравонлик қилманглар. Чунки муаллим сабр қилиб ўргатадиган, сабр қилиб таълим берадиган одам ёки ота, уриб калтаклайдиган отадан кўра яхшироқ.

[4:41] Бошқалар билан қилаётган муомалангизда сизни асл башарингиз кўринмайди биродар. Чунки ошнийизга ҳалиги феълингизни қила олмайсиз. Бизнес партнёрингизга инжиқлигингизни қила олмайсиз. Бор дейди, порт аривани дейди. Аммо сиз ҳақиқий башарингиз қайерда кўринади? Хотинингиз билан, фарзандларингиз билан қилаётган ўринда. Чунки қаёққа боради? Қаёққа бооради? Ҳар қандай инжиқлигингизи, ҳар қанча феълингизни аёлингизга қиласиз, болангизга қиласаз. Демак сизни ҳақиқий башарез башара сўзини қайси сўзга алмаштирса бўлади?

[5:17] Юз, у бошқароқ керак. Чеҳра, афт дейиш мумкин. Ҳа. Ҳақиқий ахлоқингиз, ҳақиқий хулқингиз фарзандингиз ва аёлингиз билан қилаётган муомалада билинади. Енди аёлига лутф билан муомала қилиш, фарзандига иккаловини кўрсатиш, унга тарбия қилишига учун инсонга нима керак? Катта сабр керак бўлади. Ҳар битта ишида, ҳар битта хатосида боласини сўкаётган, боласини урадиган ишини муаллимни юмшоқлик билан иш тутадиган одамни ишига таққослаб бўлмайди. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муаннихни қаттиққўл одамни ёмон кўради. Яхши кўрмайди. Чун ки қайси бир ишда мулойимлик юмшоқлик бўлар екан, мана шу иш чиройли бўлади. Қайси ишда юмшоқлик, мулойимлик йўқ бўлар екан? Бу иш хунук бўлади.

[6:08] Болани ўзини отасидаги ҳақларидан бири ота унга одоб бериш керак ва чиройли исм қўйишлик керак. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, фарзандларингиз ва оила аъзоларингизга яхшиликни ўргатинг ва уларга одоб беринг. Яхшилик, иймон ва Аллоҳниннг тоти.

[6:32] Пайғамбарингиз саллаллоҳу алейҳи васаллам имом Байҳақий келтирган ҳадисда марҳамат қиладилар. Минҳаққил вала ди алал валидий, а юхсина адабаху ва юхсина исмаҳу. Боланинг отасидаги ҳақларидан унинг одобини чиройли қилиши ва унга чиройли исм қўйиши. Шунинг учун фарзандларга қўйилаётган исмларга диққат еътибор қаратишлик керак.

[6:58] Есимиздан чиқмасин, ҳар битта фарзандга қўйган исмдан шу фарзандга улуш бор. Қанақа исм қўйган бўлса, шу исмдан улуш бўлади. Табиатига шу нарсадан юқади. Чиройли исм қўйса керак, оталар, чунки биродарлар умри давомида шу исм билан чақиришади. Қиёмат кунида ҳам айни мана шу қўйилган исми билан чақирилади. Демак, фарзандингизни сизни устидаги ҳақларидан биттаси, унга чиройли исмни қўйишлигингиз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, имомаҳмаддан келтирилган ҳадис. Куллуғуламин муртаҳаннун би ақиқатихи. Тудубаҳо анҳу ёнмаса би ақи ва юмату анҳу лъада ва юсанма.

[7:43] Ҳар бир бола туғилганида, йеттинчи куни жонлиқ сўйиб, ақиқа қилинишига, сочи олдирилишига ва исм қўйилишига гаровдир. Яъни мана шу нарсаларни отаси қилишлиги керак. Сочини олишлиги, ақиқа қилишлиги ва исм қўйишлиги. Алҳамдулиллаҳ ҳозир енди ёшларимиз ҳали фарзанди туғилмай туриб, домлаларни олдига келиб, домла, шу фарзанд кўриш арафасидамиз, шу ўғил бола, қиз болага бир чиройли бир исломий, Аллоҳ рози бўладиган бир исмлардан бўлса деб маслаҳатга келади.

[8:17] Бу фарзандни сизни устидаги ҳақларидан. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан, Анасимни Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Ибн Ҳиббондан. Алғулам у юмаъқу фил ём мис садиям. Ва юсамма ва юмату анҳу ада, файда балаға ситта синин уддиб. Катта ҳадис. Болага йеттинчи кунида ақиқа қилинади. Исм қўйилади ва ундан азиятлар кетказилади. Енди бу ёғига қараб туринг. Агар олтига йетса, унга одоб берилади. Олти ёшгача одоб берилади, агар тўққиз йетса, ётоқдаги жойи ажратилинади. Ўғил бола билан қиз болани жойи тўққиз ёқчида ажратилинади, агар ўн уч га йетса, намоз учун, рўза учун урилади. Тўққизга кирганда, ўнгга кирганда намоз ўқишлик буюрилади. Ўқиб ўқиманг, одатларни бошқа қилгунча майли. Ауф қилиб турилади. Аммо ўн уч кетгандан кейин намоз ўқилмаса ёки рўза тутмаса бир балоғат кетган ҳолатда, урилади. Намоз ўқимагани учун боласини урган одам борми орамизда?

[9:29] Ҳар қандай нарса учун урамиз, аммо намоз ўқимагани учун емас. Қаранг да, болани ҳаққини сиз адо қилмасангиз, катта олгандан кейин сизни ҳам ҳаққингизни адо қилмайди. Йеб қўйдингиз да ҳаққини. Аллоҳда танитмадингиз. Аллоҳда таниттаганингизда сизни жаннатини битта ешиги деб билар еди. Қиблагоҳи деб биларди сизни. Агар ҳаққини танитиб, Аллоҳни бир танитганингизда.

[9:51] Енди сизни ҳақингизни берарди. Енди бермадингиз, енди бу ҳам сизни ҳақингизда бермайди. Агар ўн олтига йетса, отаси уни никоҳлаб қўяди. Е, домла, уйлаб қўйишга қарзи йўқ деб айтгандингиз аввалги мавзуларингизда. Бу қанақа никоҳлаш бўладими? Бу уйлаб хотин ҳам беришмас. Бировни қизига қутуба қилиб қўйилинади.

[10:14] Бир солиҳ бўлган, диндор бўлган, мусулмон бўлган оилани қизига харидор бўлинадида, қутуба қилиб кўйилинади, уйлаб қўяди емас. Уй солиб беради емас, машина олиб беради емас. Агар ўн олти га йетса, уни отаси никоҳлаб қўядими? Сўнгра унинг қўлидан ушлаб, деди, тақиқ сенга одоб бердим, таълим бердим, никоҳлаб қўйдим. Сенинг дунёдаги фитнангданг ва охиратдаги фитнангдан, охиратдаги азобингдан Аллоҳдан паноҳ тилайман дейди. Мана ҳаққини бажариб бўлди бу одам. Ўн олти га кирганда ҳаққини бажари бўлди.

[10:53] Пока Зайната Аллоҳдаги чиройли исм қўйди. Аллоҳдаги танитди, никоҳлаб қоидаб, ота қутилди. Нима? Бизни халқни урфи бўйича йўқ. Яна унга нима қилиб бериш керак? Ўшанинг учун биз йетмиш га кирганимизда ҳам ғами чек, олтмиш га кирганимда ҳам боламга том солиб беришим керак. Агарчи мана шу шариатда айтилгандек қилиб тарбия берсангиз, бу бола ҳеч қачон сиздан бу нарсани тарғиб қилмайди. Сизда ҳеч нарсани кутмайди. Аксинча ўн олти га киргандан кейин калласи ишлаб, отамни еҳтиёт қилай, қараб қолди, намозини ўқисин, бориб бир рўйхатлари билан бир ўтириб дамини олсин, ишламасин деб туриб, етят қилишга туради.

[11:36] Агар сиз болангизни ҳаққини шариат кўрсатгандек адо қилган бўлсангиз, енди турибдими? Дада, қиш келиб қолибди. Балон қўйиш керак. Дада, ҳа, машинани уриб олдим. Шунақами болангиз? Демак шунақа қилиб ўзингизни тарбияладингиз. Ўтган дарсимизда айтдик, сени фарзандингни бироз сўкди у кўчадан. У сени сўкди.

[12:03] Чунки фарзандинг сўкишликка лойиқ иш қилиб бир одамдан сўкишни ешитдими? Бу сени сўкди у одам. Агар тарбиясини берганингда шу ҳолатга тушмас еди, отангга раҳмат, болам дерди деди. Сизга раҳмат айтган бўларди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу кўрсатмаси бизга нимани ўргатади?

[12:27] Болани мана шу ёшлик чоғидан, бошлангъич таълим давридан ҳар битта сўзи учун, ҳар битта ҳаракати учун назорат қилиб туришлик керак бўлади. Ҳар битта қилган иши ҳисоб қилинишлик керак. Қайерга бординг? Қайердан келдинг? Ким билан юрдинг? Қўлингдагинаман. Қайердан олдинг? Ўзиники бўлмаган бу нарса қўлида турибди. Сўрашлик керак, қайердан олдин бу нарсани. Чунки катта катта ўғриликлар кичкина нарсадан бошланади. Иншааллоҳ, кейинги дарсда ўғриликка ҳақида дарс қиламиз.

[12:59] Солиҳ амалларининг енг улуғларидан шубҳасиз, никоҳ. Балоғатга йетган қиз йигитларни никоҳлаб қўйишлик улуғ савоб ишлардан. Биродарлар, ҳозирги кунда уйланишлик осон емас. Йилдан йилга қийинлашиб боряпти. Керак емас урф одатлар, керак емас сарф харажатлар, бир сўз билан айтганда, исроф кўпайиб боряпти, дейди. Мана шу маърузаларда ешитаётган масжидларимизга келаётган ҳожи акаларимиз ҳам қиляпти ўша нарсаларни.

[13:35] Шу исрофни кўплигидан тўй қилиш, уйланиш, турмуш қуриш қийинлашиб бораяпти. Ким айбдор бунга? А? Еркаклар айбдор. Чунки топиб келиб хотинни қўлига бериб қўйиб хоҳлаганинг қил деяптими? Еркак айбдор. Бу хотинни сўзидан чиқа олмайдиганлар. Оила нима дейди, оиласида гапи ўтмайдиганлар. Ёмон бўлади, фалончи холам айтди деса, қилаверади. Ей фалончи холанг, дўлдир у фалончи холанга. Домла айтиб турибди, исроф бўл деса, фалончи холлани гапига кирайди. Ёмон бўлар екан шунақа қилсак. Ёмон бўлер екан. Нима бўлади сўранг да, айтиб бера олмайди, толком айтиб бера олмайди.

[14:12] Оятдан ҳадисдан далиллар айтаётган пайғамбарларда ворис бўлган аҳли илм, уламолар гапирса гапини олмайди, бўлмайди екан дейди. Хотинларда движас ҳужумга ўтади тўғрилаётган пайтингизда. Мана қилмаймиз, мана қилмаймимиз десангиз, аёл ким яшайди, итўлаб келади. Аёлларда, ўша уруғда, е тақашади сизни. Қиласан, битта ўзингизсиз. Тура олмайсиз, йиқитишади. Агар динга суянган бўлганингизда, қариндошлар, хуш келибсизлар, мана тўғримиз сизларники. Тўй қиляпмиз, меҳмон бўлиб кетинглар. Пулни мен топяпман, бола меники. Манақа, манақа, мана қа тўй бўлади. Хоҳласанглар мана бўлмасам катта ешик девор олмайди. Ҳа деса қариндош урушига узилиб қолади унда дейди.

[14:55] Агар маъсият учун қариндош уришлик қилишлик керак бўлса, буни узиш керак. Ароқ қўймасанг сени зиёфатингга келмаймиз деган бўлса, йиғиштириш керак унақа қариндошчиликни. Еркаклар, қўлингларга ролда олинглар. Мен айтгандай бўлади дейлар, чунки сизлар ешик емассизлар, пулни топиб қийналиб, олти ой, йетти ой, бир йил Россияда ишлаб келиб туриб, уч кунда сарфлаб яна кетяпсизлар. Еркаклар қўлга олинглар, совчиликни ҳам қўлга олдинглар, ўзинглар ҳал қилинглар тўйни. Е осон тўй қилиш, осон. Ҳа, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қизи Фотима Заҳирона Али ибн Абит Олимга берганда, нимаси бор еди алини? Абу Бакр сўраб келди Фотиҳмонамизни Пайғамбаримиздан. Йўқ деди. Умаримни Хаттоп сўраб келдим. Йўқ деди, алига берди.

[15:42] Сиз бормайсизми дейишди. Ҳа, Абу Бакрга бермаган, Умарга бермаган, менга берадими йигирма икки, йигирма уч га кирган йигит еди. Сиз Расулуллоҳнинг амакивачасиз, сиз Исломга биринчи киргансиз, кириб сўранг беради деди. Пайғамбаримизни соллаллоҳу алайҳи васаллам олдига ўзи совчи бўлиб кирди. Келиб, Расулуллоҳ биринчидан, амакиваччас иккинчидан, Расулуллоҳни уйида катта олган. Мен шу Фотима ҳақида бир ўйлаб кўргандим деб қўйди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, хуш келибсиз, сафо келибсиз деди. Бошқа гап бўлмади. Чиқиб кетди. Нима бўлди, нима бўлдим? Билмайман нима бўлганини. Ҳа нима деди? Ҳа хуш келибсиз, бўлди, қўлни қўйсин, сизга битта гап ҳам йетарли деди.

[16:30] Қаранглар, ҳеч нарсаси йўқ адин нави толибда. Орада бир неча кун ўтириб, Пайғамбаримиздан жавоб бўлмаган еди, Пайғамбарингиз ўйида турганида, уч тўртта саҳобаларга ешиттириб, кеча Расулуллоҳни қизини сўровдим. Нима деганини билмадим деди. Шунда Пайғамбаримни чақириб бекийди деди. Ниманг бор деди? Ҳеч нарсам йўқ деди. Мен ҳадя қилган хутомия совутқани деди, бор деди. Олиб кел шуни деди. Усмонимдан фонга берди, олиб бориб сотди, шуни пулига тўй қилиб берди.

[16:58] Икки кило, уч кило ҳурмат ўртага қўйди. Маҳлига тўрт юз мисқол кумушни берди. Иккита жонлиғини ҳамзаевна абдулмутолов сўйиб, тўй қилибберди. Алийевна Абдутоловга Фотимае Заҳрони Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам сиз билан биз қиладиган зиёфатни ўндан бир чиқими билан берди никоҳлаб. Яъни уйи ҳам любой куёв бўлади.

[17:20] Пайғамбаримиз массивидан узоқроқ жойдаги бир жойда квартира олиб беришди. Ҳа енди доим у даврларда. Шунақа бўлган екан енди. Ҳозир енди уни десангиз барибир хотинлар нима қилмайди? Ишониб ўйлаб, биродарлар шунақа тўй қилса бўлади. Фақат еркаклар ҳал қилиши керак да бу нарсани. Пайғамбаримиз айтганлар, ким никоҳни йенгил қилса, бас у зинони оғир қилибди. Ким никоҳни оғир қилса, бас ўз зинони йенгил қилибди. Шунинг учун шунақа бир жинни катта урф одатларда, исрофларни ўйлаб топиб, тўйда никоҳни оғриқ қилаётганлар, қиёмат кунида жавоб беришади.

[18:00] Ва мана шу хотинларни талабига бераётган еркаклар ҳам жавоб беришарди. Уйланолмай қолиб юрибди болалар, ёши фалончи ёшга бориб. Қизлар турмушга чиқа олмаяпти. Иқим чиқинди кўплигидан. Во анки хул аяма минг кун ва солиҳина мин ибади кун ва имаи кун, ин якуну фуқаро юғни ҳумуллоҳу мин фотлиҳи ва оллоҳу ва сину алий. Ўз оролларингиздаги тул, беваларни ҳамда қул ва чўриларингизни яхшиларини уйлантиринглар. Агар улар камбағал бўлсалар, Аллоҳ уларни ўз фазли карима билан бой беҳожат қилавер, Аллоҳ фазли каримни кенг билгувчи бўлган зотдир. Аллоҳ Таоло уйлаб қўйинглар деяпти. Ва анкиҳул аяма минг кун ораларингиздаги тул бечораларни, беваларни ҳамда қул чўриларингизни яхшиларни уйлантиринг, буюряпти Аллоҳ Таоло. Шунинг учун биродарлар, никоҳни қойим бўлишига жиддий ҳиссамиз қўшилса бориб қўшилайлик. Шу бўлиб кетса шу тўй. Жинни катта нарсаларни йўқ қилишликка агар жиддий хизмат бўлса қилиб қўяйлик. Машинамиз биланми ёки бир маслаҳатимиз биланми? Чунки Аллоҳ Таолонинг буйруғи бу.

[19:11] Бу фасодга тўлиб турган, фитнага тўлиб турган замонда биродарлар атрофдаги ҳамма нарса инсонларни шаҳватга чақириб турибди. Мана шундай бир вақтларда мўмин йигит, мўминни қизларини никоҳлаб қўйишлар шубҳасиз улуғ амаллардан ҳисобланади биродарлар. Шунинг учун тўйларни йенгил қилишлик керак. Турмуш шароит, турмуш қуришликда шарт шароитларини йенгил қилишлигимиз керак бўлади. Ва таъаввани олал берди ва тақво, ва ла таъаввани алал исми ва ул удван. Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз. Гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳам корлик қилмангиз. Аллоҳдан қўрқингиз, шубҳасиз Аллоҳдан азоби қаттиқдир.

[19:50] Ишоноверинглар, бизни халқларни тўйи инсофга келса, ҳамма нарсаси инсофга келади. Тўй инсофга келса, ҳамма нарсаси инсофга келади. Е, бир йилда бир марта бориб дам олиб келгани ҳам пул ошади. Бир йилда бир мартабир балнитсага, санаторийга бориб дам олгани ҳам вақт пул ошади, вақти ошади. Фақат у нарсага нимага вақт йўқ? Нимага пул йўқ?

[20:17] Ахлоқий тарбиядаги хатарли тўртта нуқта. Ахлоқий тарбия даги енг хатарли тўрта нуқта. Ёлғончилик, ўғирлик, сўкинишлик ва табиатни бузилиши. Киши табиатини бузилиши феълини айниши. Мана ёлғончилик ҳақида суҳбат қиламиз, қолган вақтимизда.

[20:42] Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам имом бухорий ва муслимлар ривоят қилинган ҳадисда абдуллоҳу минан амримни остидан шундайда марҳамат қиладилар. Арба умман кун на фииҳи, ка на мунофиқон холисон. Кимда қуйидаги тўртта сифат бўлса, тўрталаси ҳам бўлса, холис мунофиқ бўлди. Ва ман ка на фииҳи хислатун минҳа, ка на фииҳи числатун минҳа нифақ. Мана шу тўртта светдан кимда биттаси бўлса, демак, мунофиқликда мана шу бир хислати бор. Хатта я да иҳа. То шу хислатни қўймагунича.

[21:21] Ида тумина хона. Агар омонат қўйилса, хиёнат қилади биринчи белгиси. Ваида ҳаддафаҳ кадаба. Гапирса ёлғон гапиради. Ваида аҳада ғодаро. Аҳдлашса, аҳдини бузади ваида хосама фажаро. Агар аралашиб қолса биров билан, очиқ душманчилик қилишга ўтади. Кимда шу тўта сифат бўлса, тўраласи ҳам бор бўлса, бу одам холис мунофиқ, тоза мунофиқ дегани. Енди кимда битта сифат бўлса, мунофилийни бир қисми бор. Бу мунофилий ҳақида мунофиқ деб юборади укаларимиз. Шошмаслик керак бунга. Чунки нифоқ қайерда бўлади? Қалбда бўлади. Нифоқ қалб касаллиги. Буни фақат Аллоҳни Аллоҳ билади. Аммо айтамиз, мана бу одамни мунофилийда мана бу мана бу сифатлари бор деб айтамиз. Аммо мунофиқда ҳукм қилмаймиз. Қалбни ким билади? Аллоҳ билади. Бизга мана шу ҳозирги мавзумизга тааллуқли қисми войда ҳадаса кетади. Ёлғон гапиради.

[22:26] Бир биродаримиз кўп меҳнат машаққатлар евазига бир боласини тарбияси билан шуғулланиб, ростгўй қилиб тарбиялади. Ёлғонга гапирмади, ёлғонга ўргатмади болаларни, ростгўйликка ўргатди. Ота онасини зиёрат қилгани боришди, бошқа шаҳарда яшашар еди. Келганида ҳалиги кенжа боласи озгина тўполон қилувди. Бувиси айтдики, йиғламасанг, кечки пайт бирга борамиз.

[22:53] Кечки пайт бор, ишонди, йиғламади, жим бўлиб қолди. Кечки пайти ҳалиги бола кийимларни кийиб, чиройли бўлиб тайёргарлик бўлмасин олдига келса, кетишликдан асар ҳам йўқ. Сиз ёлғончи екансиз деди. Ёлғонни ота она ўзи ўргатиб турибдими? Ҳеч қайси муаллим унга фойда бера олмайди.

[23:17] Буни кўриб бола, бувисига сиз ёлғончи екансиз деди. Ёлғончи. Бу одамга Аллоҳ Таоло назар қилмайди. Унга гапирмайди. У учун аламли азоб бор. Биродарлар, Аллоҳга қасам, болага берилган ваъдани бажармаслик тарбиядаги енг катта хатолардан. Болага берилган ваъдани бажармаслик, тарбиядаги катта хатоларда. Ваъда бердингми, бажар.

[23:47] Келдинг, дада олиб келдингизми деб чиқди. Есидан чиқиб қолибди. Ҳа бўпти, айтай, йўқ, шарт қайтнинг орқага. Бориб ерикмасдан олиб келинг. Модомики бор еса тарбиясини бузишни хоҳламайдиган бўлсангиз. Болангизни тарбиясини бузишни хоҳламасангиз ваъдангиз устида туринг. Аввал ваъда берманг агар қилмайдиган бўлсангиз. Чунки ваъда бериб туриб бажармасангиз, болага амалий суръатда ёлғонни ўзингиз ўргатдингиз.

[24:15] Амалий суръатда берилган дарс ҳеч қачон есдан чиқмайди. Амалий суръатда берилган дарс ҳеч қачон есдан чиқмайди! Болангиз индамай қўяверади, бажармасангиз. Дада сиз ёлғончи екансиз демайди, индамай қолиб, болангиз у, ҳеч қачон унақа демайди, лекин билиб қўяди. Ҳа дейди, дадам ёлғончи дейди.

[24:38] Ичида. Ва мана шу енг катта мусибат. Кейин сиз рўзғорлик ҳақида минг марта ваъз ўқинг болангизга, насиҳат қилинг, олмайди. Чунки айтдик, амалий суръатда берилган дарс ҳеч қачон есдан чиқмайди. Салатун ла юкаллимуҳумуллоҳи ёмон қияма. Вала яндур илайҳим, вала юзакиҳим, валаҳум адабун алим, шайхун заним ва маликун кадҳабун ва аъайлун мустакбир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам абу ҳурраҳи розияллоҳу анҳун роҳи ровот куни саъҳихи муслимдан бу ҳадис. Уч кишига қиёмат кунида Аллоҳ Таоло гапирмайди.

[25:20] Уларга қарамайди. Уларни гуноҳларидан покламайди. Улар учун аламли азоб бор. Зинокор чол, ёлғончи подшоҳ, мутакаббир камбағал. Подшоҳ кимдан қўрқиб ёлғон гапиради? Роз гапиришдан ким тўсади уни? Уни ёлғон, уни роз гапи учун ҳеч ким муҳокама қилмайди. Енди подшоҳ бўлиб туриб ёлғон гапиряптими? Аллоҳ унга қарамайди, гуноҳидан фойдаланмайди, қиёматда у учун аламли азоб бор.

[25:54] Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашган. Мўмин одам бахил бўлиши мумкинми? Ҳа, қоди якун, деди Пайғамбар, бўлади баъзида бахил. Мўмин одами қўрқоқ бўлиши мумкинки? Ҳа, қоди яккун, баъзида бўлади, қўрқолигини тутади. А якун умумий ну каттабан. Мўмин, каззоқ бўладими деганда Пайғамбаримиз йўқ деган. Ёлғончи одам мусулмон бўла олмайди. Бу нарсани болаларга ёшлигидан ўргатишлик керак.

[26:24] Пайғамбаримни соллаллоҳу алайҳи васаллам муттафааун алайҳи бўлган ҳадисда айтадилар алайкум биссидиқ. Фа инна сиддиқа яҳди илал бир. Катта ҳадис, таржимасини ўқиб беравераман. Ростгўйликни ўзингизга лозим тутинг. Албатта ростгўйлик яхшиликка теглайди. Яхшилик жаннатга теглайди. Бир киши рост гапириб, ростгўйлида давомий бўлиб бораверса, у Аллоҳнинг ҳузурида ростгўйлардан деб ёзиб қўйилади. Доим рост гапиради, доим рост гапи ради, Аллоҳ ростгўй деб ёзиб қояди. Ёлғончиликдан еҳтиёт бўлинг. Албатта ёлғончилик гуноҳларга бошлайди. Албатта гуноҳлар жаҳаннамга бошлайди. Бир киши ёлғон гапиради, ёлғончиликда давомий бўлиб бораверса, Аллоҳнинг ҳузурида, каззовлардан деб ёзилиб қўяди.

[27:14] Ҳеч ким туғилиблар розгўй бўлиб қолмайди, ҳеч ким туғилиплар каззов бўлиб қолмади. Секин секинлик билан бўлган бўлади бу нарса. Розгўйлик омонат. Ёлғончилик хиёнат. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан, жомеъус соҳирдан. Ка бўлод хиёнатан ан тухаддита аҳока, ҳувалака биҳи мусоддиқул ва анталаҳуу биҳи камидун. Расулуллоҳ айтадилар, енг катта хиёнат, нима у енг катта хиёна? Енг катта ёлғон нима ёлғон? Биродаринг сени сўзингга ишониб турган вақтида, унга ёлғон гапиришинг.

[27:57] Сени рост гапиряпти деб ишониб турган жойида билиб туриб ёлғон гапиришинг. Бу енг катта ёлғон. Бу ёлғон гапраётган одам, хиёнат қилаётган одам чи, ўзи ҳис қилади нима қилаётганлигини. Тозасини нима дейди, ошна дейди. Тозасини мана шуни зўри дейди. Лекин бу зўри бўлмайди. Е ўша, ўша чи, ёлғон гапирсанг ҳам, гапирмасанг ҳам Аллоҳ ёзган бўлса олади.

[28:25] Шунинг учун қилаётган тижоратингизга ёлғонлаштириб, хорам аралаштириб олманглар савдогар укалар, акалар. Унга бераётган молингизни айби борлигини биласан, аммо мана шуниси тозаси дейсан. Нуқсонни билиб турибсан. Харидор ишонди, тозасини беряпти деб ишонди, лекин сен ишониб турган жойни олдидинг. Бу хиёнатни каттаси. Ростгўйлик омонатдир, ёлғон хиёнатдир.

[28:51] Ёш болани кичкиналигидан ростгўйлик ўргатишлик керак. Ростгўй бўлишликка шароит яратиб беришлик керак. Абдуллоҳ имдомир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Сунан абидавуддан бу ҳадис. Абдуллоҳ ибн омир айтади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни уйимизда ўтираркан, онам мени чақириб қолди. Бекка, бир нарса бераман деди. Ёш бола бу киши. Онаси шақиди, бекиб бир нарса бераман деди. Пайғамбаримиз нима бермоқчисиз унга деди. Бир дона хурмо бераман деди. Шунда Пайғамбаримиз айтдилар, агар унга ўша нарсани бермаганингизда, сиз учун битта гуноҳ ёзилган бўларди деди.

[29:38] Бекиб бир нарса бермайман дейсиз у. Бир нарса бераман, бек дейсиз. Йўқ бу нарса. Бир марта олди дедингиз, қайтиб келмайди. Муҳаддис олимлардан Аллоҳ рози бўлсин. Ана шу муҳиддинс олимлардан бири Мадинаи Мунавварадан Басрага келди. Бир одам бор екан, Пайғамбаримиздан бир ҳадисни билар екан.

[30:01] Туя одамиди, туя одамиди ўша минглаган километрда босиб борди саҳродан. Ҳалиги одамни топиб сўраб суриштириб, қараса, ҳалиги одам етагини шундай қилиб, худди бир нарса солгандай қилиб, туясини, отини чақиряпти деб, Маҳмуд деб. Ҳалиги етагини кўтарганини кўриб, туя ёки от бир нарса бор деб келади да. Ҳар йили одамлар қилаётган феълини кўриб, бу одам ёлғончи екан деб, орқасига қараб ҳадисни ешитмасдан кетаверди. Шундай қилиб бизга ҳадисни йиғиб берган муҳаддис олимларимиз, шу даражада еълашган. Ҳайвонга ёлғон муомала қилаётган одамни ёлғончи деган.

[30:34] Енди одамларга ёлғон гапирай еканлар да, нима дейиш керак? Бу муҳаддис биродарлар, у нариги маҳалладан чиқмаган еди. Узоқ масофадан келганида, саҳрони босиб келганида, ҳайвонни олдида еккан одамни кўриб туриб, бу одамни ёлғончи деб кетяпти. Розгўй инсонни қадр қиймати биродарлар пул билан ўлчаб бўлмайди.

[30:59] Кўпчилигимиз еҳтимол хабардор бўлган қисса, раббоний олимлардан бўлган Абдулқодир Жийлоний, раҳматуллоҳ али. У киши розгўйлик ҳақида бир қиссани ривоят қилиб беради ўзи ҳақида. Жуда ҳам бир ажиб. У киши айтади, есимни танибманки, ишимни розгўйликка қурган едим. Бағдоддан Маккага илм талабида чиқдим. Онам менга нафақам учун, сарф харажатим учун қирқ дино пул берди. Сўнгра ҳеч қачон ёлғон гапирмайман деб ваъда бердим. Онам шу ваъдани мендан олди. Ҳамадон йерларига йетганимизда карвонимизга қароқчилар ҳужум қилишди. Қароқчилардан бири келиб мени олдимга, ниманг бор деди, қирқ динорим бор деди. Қароқчи? Бу есига ўхшаган еди, ўтиб кетаверди.

[31:49] Чунки қирқ динор олтини бор одам айтмайди ҳеч қачон. Қирқ динорам бор деди, индамасдан ўтиб кетди. Буни кузатиб турган яна битта қароқчи келди да, яна сўради. Ниманг бор деди? Қирқ динором бор деди. Йеталаб мени ўзини каттасини олдига олиб борди, қароқчиларни каттасига. У ҳам сўради. Ниманг бор деди. Ҳа, қирқ дино ним бор деди. Шунда бошлиқ, ей бола, нимага роз гапирдинг деди.

[32:15] Мен айтдим, онамга ёлғон гапирмасликка ваъда берганман. Ваъдамда туришим керак деди. Қароқчиларди каттаси бу сўздан даҳшатга тушди. Қичқириб юборди. Кийимларини йиртиб, сен, ёш бола, Онангга берган ваъдангни, Онангга берилган аҳдингни бузишдан қўрқяпсанми? Мен Роббимга берган аҳдимни бузишдан қўрқмаяпман, у деди. Сўнгра қароқчилар мана шу карвондан нимани тортиб олишган бўлса, ҳаммасини қатариб беришликка буюрди. Болага қараб, мен сени қўлингда Аллоҳга тавба қилдим, деди. Бу бола ориф, Шайхул Ислом, Абдулқодир Жийлоний бўлиб йетишди. Қароқчилар ўзини бошлиғига қараб, сен бизни қароқчиликдан бошлиғимиз единг, енди тавба қилишда ҳам бизни каттамиз бўласан деди. Қароқчиларни ҳаммаси тавбага келди. Битта болани ростгўйлиги туфайли. Шуни айтсангиз, ҳа домла, ҳозирги замонда деб туриб нима қиламиз дарров?

[33:15] Одамлар билан бўлган ростгўйлик кишини Аллоҳ билан бўладиган ростгўйликка олиб келади. Ўзингиз билан ростгўй бўласиз, одамлар билан ростгўй бўласиз, шундан кейин Аллоҳ билан ҳам ростгўйлардан бўласиз. Қаранг, ростгўйлиликни самараси, ёш бола бутун бошли қароқчилар тўдасини инсофга келишига сабаб бўлди. Шунинг учун ота кўчадан чарчаб келар екан, фарзандини сўзини ешитгани, уни қилган ишларини бир тафтиш қилгани, муҳокама қилгани ерикмасин. Чунки кўчадаги ишидан кўра мана шу иш заруроқ. Текширсин, кузатсин, таъқиб қилсин, сабр қилсин. Мана шу нарсани меваси жуда ҳам ширин бўлади кейинчалик.

[34:04] Киши ўзини фарзандини бахтсизлиги билан бахтсиз бўлади. Фарзандларини бахти билан бахтли бўлади. Болам чақамда юрибмиз деймиз. Киши ўзи ҳамма ёғи зўр бўлиши мумкин, лекин фарзанди ноқобил бўладиган бўлса, ҳеч қачон бу одам саодатли бўлмайди. Сизни бахтли қиладиган фарзандингизни бахти. Сизни бахтсиз қиладиган фарузандингизни бахтсизлиги. Шунинг учун биродарлар мана бугундан бошлаб, уйга бориб, мана шу болаларимизни ёлғон сўзига агар бор бўлса, диққат қилайлик. Суриштирайлик, ерикмайлик. Бундан кўра муҳим ишимиз йўқ, биродарлар. Мана енди уйланган фарзандли бўлганлар, ешитганимизга бугун амал қилайлик. Енди ким агар уйланмаган бўлса ҳали, ёки фарзанд кўрмаган бўлмаса, иншааллоҳ мана шундай бир исломий тарбия билан тарбия қиламан деган ниятни қилсин. Биродарлар, ёлғончилик, ёлғончлик кишини мусулмонликдан чиқарадиган касалларда. Авваламбор ўзимиз ёлғончи бўлмайлик. Бугунги олиб кетадиган нарсанглар, болангизга берган ваъдангизни бажаринг.

[35:08] Болангизга ёлғон деб ўзингиз гапирманг. Шунда бола тирик ибратни кўрганда ергашишлиги осон бўлади. Иншааллоҳ кейинги дарсимизда ўғирлик ҳақида суҳбат қиламиз. Ҳадисда айтилинган, ёлғончилик, ўғирлилик, сўкинишлик ва табиатни айнишлиги. Мана шу ҳадисдаги иккинчи банди ўғирллик ҳақида суҳват қилган бўламиз. Ақули қовли ҳада ва астағфируллоҳу алайҳи ва алайкум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.
