Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббила аъламий. Вассолату вассоламу ала ашрафил мурсалий. Ва ала алиҳи ва ашабиҳий ажмаи. Аллоҳумма алимнама ёнфа уна. Лафана би маълам тана вузидна илман. Аллоҳумма аренал ҳаққа ҳаққон орзуқунат тибаи ва аренал баътила баътилан орзуқунат читинаба. Во жаъаллам илманг йестамия унал қовли файетта би уна ҳусана. Водихин ла би раҳматика фии ибадика солиҳин. Амма баъд, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъал ва баракатуҳ. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Савдодаги тақво ҳақида суҳбат қилмоқчимиз.
Авзумиллаҳи минаш шайтонир роҳим. Бисмиллаҳир раҳманир роҳим. Я юҳаннас ўзи кўрув неъматаллоҳи алайкум. Ҳал мин холиқин ғойруллоҳ ярзуқу кун минас сама и wал арт ла илаҳа илла ҳува фа аннату факум. Ей инсонлар, сизларга Аллоҳ ато етган сон саносиз неъматни есланглар. Сизларга осмони заминдан ризқу рўз берадиган аллоҳдан ўзга бирон яратувчи борми?
Ҳеч бир илоҳ йўқ, магар унинг ўзигина бордир, бас, қаёққа бурилиб кетмоқдасизлар? Сизларга осмони заминдан ризқ рўз берадиган аллоҳдан бошқа ризқ берувчи яратувчи борми? Ризқ аллоҳдан. Бир одам мени ризқим касбимдан дейди. Бу одам диндан чиқиб қолади. Чунки ризқ аллоҳдан деса, бу мени ризқим ҳунаримдан деб турибди.
Яна бир одам, ризқим касбимдан ва Аллоҳъдан дейди. Бу одам мушрик бўлади. Чунки Аллоҳга шерик келтириб қўяпти, мушрик бўларди. Енди учинчи одам нима дейди? Учинчи одам айтади, ризқ Аллоҳъдан дейди. Касбим сабаб дейди. Мана шу одам муаммо бўлади.
Одам боласи борки, дунёда бадавлат бўлишликни хоҳлайди. Ҳеч бўлмаганда бировга муҳтож бўлмайди дейди. Енди бадавлат бўлиб, бой бўлиш шариатда кўрсатилган йўллар билан бўладиган бўлса, бу егасига хайрият олиб келадиган иш бўлади. Сердавлат бўлишни шариатда ҳалол қилинган йўллари бор. Ана шу йўллардан биттаси савдогарлик.
Агар савдогарлик биродарлар шариат кўрсатиб берган андоза даражасида бўладиган бўлса, албатта бу савдода баракат бўлади, хайрият бўлади, мақсади йетишлик бўлади. Акс ҳолда, савдогар одам тақвода бўлмайдиган бўлса. Бу савдосидан албатта зарар кўриб қолади. Савдо биродарлар ўзи тақво.
Савдо бу тақво. Имому Муҳаммадан, мана Абу Ҳанифанинг енг катта шогирдларидан, тақво ҳақида бир китоб ёзмайсизми дейишди. Деганида ёзиб қўйдим у деб жавоб берди. Қайси китоб деса, Китобул бай савдо китобини ёзиб қўдим у, деб жавоб бердим. Демак, савдо китоби бу фиқҳ китоби, бу тақво китоби дейилар екан. Қаранг. Тақво бу енг кўзга кўринадиган ўрни, бу савдо бўлади, биродарлар. Ҳақиқий тақводор савдогар одам қиёмат кунида набийлар билан сиддиқлар билан бирга бўлади.
Умариддин Хаттоб розияллоҳу анҳху шунинг учун қаттиқ талаб қилар еди. Бизни бозорларимизда савдо илмини билмаган кишилар савдо қилмасин. Халифа Умариддин Хаттоб, Умар Одил айтяпти, бизни бозорларимизда савдо илмини билмаган одам савдо қилмасин. Мана орамизда савдогарлар ўтиришибди.
Савдо илминибиламан деб айта оламизми? Китобни очиб, савдо илми, савдо фиқҳи ҳақидаги бобни очиб ўқидикми? Бирор домлани олдига бориб, шу илмни бизга ўқитинг, ўргатинг дедикми? Енди тушуняпсизларми нимага савдогарларда жуда кўпчилиги барака топмайди? Нимага банкрот бўлаверади, нимага иш орқага кетаверади, нимага куйиб кетаверади, нега насиялар кўпайиб кетаверади?
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар, ҳалол савдогарлардан бошқалари дўзахдадир. Савдогарларни ичида ҳалол савдогарлардан бошқалари дўзахда. Баъзи бир одамлар ана шу савдосидан ҳийла қилса, наринг қилса, ёки савдоси ёлғон қўшса, харидорга хиёнат қилса, ҳам тижорати ривожланаётганга ўхшаб кўринади. Аммо бу вақтинча нарса.
Қара, онам дейди, манақа қилса ҳам, манақа қилса ҳам, тижорат текис кетяпти. Сиз текисга теккан вақтини ила кўряпсиз. Орадан уч йил, тўрт йил ўтгандан кейин кўринг да нима бўлди. Уйини ҳам сотиб кетди фалон жойга дейди. Нимага? Савдо ости бўйига ғирром боради. Бошланишида бир зўр бўлиб кўринган бунақа тижорат, бир ой ўтади, бир йил ўтади, албатта фалокатга юз тутади. Нима учун? Чунки Аллоҳ Таоло ҳеч қачон ҳаром ишга барака бермайди. Ҳаром ишга Аллоҳ Таоло яхшилик бермайди. Қисқа муддат ўтади, тижоратида ҳаром, ғирром, ёлғон ишлайдиганлар вайрон бўлишлиги, бу фақат вақт масаласи холос.
Енди инсон зоти борки, қайси замонда, қайси маконда яшамасин, ризқ талабида бўлган. Ризқ талабада бўлган. Ҳалиги олдига шошилиб ўтиб кетиб айтиб қўяй. Касб бўлсин, ҳунар бўлсин, савдо бўлсин, ундаги муаммоларимизнинг барини битта сабаби бор.
Касбимиз, тижоратимиз, ҳунаримиздаги муаммоларимизни сабаби битта. Ризқ ҳақидаги тасаввуримизни хато еканлиги. Ризқни нималигини тушунмаганлигимиз, барака нима еканлигини билмаганлигимиздан ҳар хил хатоларга, гуноҳларга нима қиламиз? Қўл уриб қўямиз. Астайду биллаҳ. Вакайин миндаабатингла тахмилу ризқаҳа, аллоҳу яразуқуҳа ва иякун ваҳ вас сами у ла алийин. Аллоҳ таоло ан ка бут сурасида айтяпти. Ўз ризқи рўзини кўтара олмайдиган, яъни топа олмайдиган қанчадан қанча жонзотлар бор.
Аллоҳ уларга ҳам, сизларга ҳам ризқ рўз берувди. У ешитувчи билгувчидир. Қанча қанча жониворлар бор, ризқини топиб ёнайди ўзи. Ўзига қолса. Лекин уларни Аллоҳ Таоло ризқини ўзини зиммасига олди. Сизларни ризқингларни беришлигини ҳам Аллоҳ Таоло ўзини зиммасига олди.
Бир олимни қамаб қўйишди. Воқий қиссан. Қамоқда ўтиради, уни хонаси йерда чуқур еди. Ўн метр пастдами, йигирма метр пастдами подвалда қамоқ. Битта чироқни ёқиб қўяди, кўмми тумми билмайди, ўтиради. Қилган иши йўқ, хонасини кузатишдан бошқа. Қараса, ўша шипни бир бурчаги ўргимчак тўр солиб қўйибди.
Йерда ўн беш йигирма метри пастдан. Ҳашора тушмайди ҳали йерга. Лекин ўргимчак ризқини сабаби бўлган, торни тўқиб қўйиб ўтирибди тутиб. Қараб турса, ҳали олим узоқ ўтирган, ҳар уч кунда бир битта паша киради да, тўлгилашади. Ҳалиги ўргимча тутиб йейди. Яна кутади. Уч кун ўтади, яна битта паша тушади, ризқини йейди. Кўряпсизми?
У йигирма ўттиз метр пастга қайси паша тушади дейсиз. Лекин Аллоҳ шу ургимча яна ризқини ўзини зиммасига олганми? Уч кунда бир тушириб турибди. Қанча қанча жониворлар бор. Ўзини ризқини топа олмайди, кўтара олмайди, лекин Аллоҳ йетказиб беради деяпти оятда. Астадибиллаҳ, қул ман ярзуқум минас сама ювал арт, қулинглар. Ей Муҳаммад алайҳиссалом, айтинг. Ким сизларга осмонлар ва йердан ризқ рухсат беравер. Ва яна ўзингиз айтинг жавоб бериб, Аллоҳ. Ризқ Аллоҳдан биродар.
Ҳунаримиздан ҳам емас, отамиздан ҳам емас, ишхонамиздан ҳам емасс, шефдан ҳам емас. Кимдан? Аллоҳдан. Сен тирикмисан? Демак, ризқинг бор. Агар ризқингиз тугаган бўлса, ўласан. Шунинг учун мусулмон одам ўзини хор қилмайди, ризқ топаман деб. Шефга, ошнасига, қўшнисига. Мени ризқим Аллоҳ қўлида. Сени ишхонангда ишламасам, бошқа йердан Аллоҳ ризқимни йетказиб юборади дейди. Агар иймони комил бўлса, ризқини аллоҳданлигига. Тўғрими? Шеф, мени ҳайдаманг, мне нужна ета работа дейди. Менга керак шу иш дейди. Ҳайдаманг дейди. Ҳайдаб юборса, ўнинчи етажни йиғиб юборади.
Жонига қасд қилади. Нима учун? Нима учун бу карйера кўп бўлар екан? Уйғонинг ака, сизга деб гапиряпман а. Нимага? Кредитга ҳамма ёқда олиб олган, уйи ипотека, ҳаётини қарзга сотиб қўйган, ҳамма ёққа қарз, енди ишхонадан чиқиб келса, қайердан тўлайди кредит, шунинг учун ўлиб олади.
Муаммолардан нима қилади? Осмон қўлингизда бўлса, шейп. Ҳм. Ўша ҳақида бир дарс қўювдим, комментарияларга жуда ҳам чиройли гаплар ёзишибди, ўқиб беришди. Е домла, яқинда менда шунақа бўлди. Тўғри айтибсиз, ризқимни Аллоҳ бошқа йердан берди. Биттаси айтади, мен икки йил буни шунақа қилганман. Тўғрини айтяпсиз домла. Биттаси айтяпти, мен енди қилдим. Қараб туринг, нима бўлар екан деяпти.
Аллоҳ таоло ризқини битта ешигини ёпиб қўйса, бошқасини албатта очади. Чунки сиз тирикмисиз, роббиз субҳанаҳ ва таоло сизни ризқингизни ўзини зиммасига олган. Хотиржам бўлинг. Қўрқманг, чўчиманг. Курсда ўйнашдан ҳам қўрқминг. Дўконлар бузилиб кетади деса ҳам қўр қманг. Сизни ризқингизи аллоҳ ўзини зиммасига олган. Хавотиржам бўринг. Хавотиржон бўлинг.
Ризқ нима? Аллоҳ инсонга ато қилган, ҳадя қилиб қўйган ҳар битта нарса ризқ дейилади. Ки у ато қилинган нарсадан инсон фойдаланади. Аллоҳ бандаларининг ризқларини кафолатлаб қўйган. Инсон борми? Демак, ризқи бор. Кофирми, мўминми, фарқсиз. Мана енди ризқ Аллоҳдан еканлигини билдик. Мана шу ризқ топишликда инсонлар гуноҳ маъсиятга қўл уради. Сабаб нима? Бу жуда ҳам муҳим савол. Жуда ҳам муҳим савол. Жавоб шуки, одамларни ризқ ҳақидаги тасаввурлари тўғри емас. Одамларни ризқ ҳақидаги тушунчалари шариатга мувофиқ емас. Муаммо шунда.
Динимизда бу масалада нима дейилган? Инсон ўзини тақдирида битилган ризқини йейди. Кўп ҳам емас, оз ҳам емас. Ёзилдими? Йейсиз. Бунга аниқ иймон келтириб олиш керак. Енди, ана шу ёзилган ризқни ҳалол йўл билан топадими? Хорам йўл билантопадими? Уни ихтиёри фақат шунда. Ҳалолни танласа ҳам, хорамни танласа ҳам Аллоҳ ёзганидан ошмасини йемайди. Касби ҳунар қиладими, тижорат қиладими, фарқи йўқ. Аммо барибир нимани топмайди? Ёзилганини. Бунга ҳам аниқ иймон келтириш керак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадиси бунга далил.
Имом Муслимдан, Абдуллоҳимдан Амр билан Оз розияллоҳу анҳудан. Расулуллоҳ айтадилар: Катаб Аллоҳ мақодирал ҳалайқи қоблан яқулуқъас самавати вал арт беҳомсийни алфа сана. Аллоҳ азза ва жалла осмони йерни яратмасдан еллик минг йил аввал ҳало ойиқларнинг тақдирларини битиб қўйган. Ҳали осмон ҳам йўқ, ҳали йер ҳам йўқ, ҳалиги ҳеч нарса йўқ пайтида. Еллик минг йил аввал дунёга келадиган ҳамма жониворларни, махлуқотларни, инсонларни, паррандаю дарандаларни ризқини Аллоҳ ёзиб қўйиб қўйкан. Шунда унинг арши сур устида еди.
Пайғамбаримизнинг бошқа адашлари. Ҳақиқатда сизлардан бир кишининг, дейдилар Расулуллоҳ, яратилиши онасининг қорнида қирқ кун ичида томчи сув ҳолатида, нутфа ҳолатида амалга ошади. Сўнгра яна шунча муддат ичида лаҳда қон ҳолида бўлади. Сўнгри яна шунча вақт бир парча гўштга айланади. Неча ой ўтди?
Онанинг бачадонига жойлашди. Нутфа. Қирқ кун қимирламай турди. Кейинги қирқ кунда лаҳда қонга айланди. Кейинги қирқ куни бир парча гўштга айланди. Юз йигирма кун ўтди. Тўрт ой. Енди мана шу тўрт ой бутушига Аллоҳ томонидан бир фаришта юборилади, инсонни тақдирига тегишли бўлган тўртта нарсани ёзиб қўяди. Ризқини, ажалини, амалини, бахтли ёки бахтсиз бўлишини.
Ризқини ажалини. Биринчи ёзилган иккита нарса шу. Онангизни қорнида сиз бир парча гўшт бўлиб турган пайтда дунёга еркак бўлиб келасизми, аёл бўлиб келасими? Ёзилди. Бўйингиз қанақа бўлади? Ёзилди, рангиз қанақа билади? Ёзилд, сочингиз қалин бўладими, серий бўладими? Ёзилд, овозингиз қанақа боради, кўзингиз қанақада бўлади, қулоғингиз қанақа болади ва қанча ризқ йейишингиз ҳам ёзиб қўйилди. Хотиржам бўлинг.
Шу ёзилган ризқ тугашига ажал келади. Демак иймон келтирайлик биродарлар, биз дунёга келишимиздан аввал ҳал қилиб қўйилган. Енди ана шу ризқни қанақа йўл билан топишлик, бизни ихтиёримизда ва қанақа қилиб топиш кераклиги шариатда кўрсатилган.
Талабни чиройли қилинглар. Биродарлар яхшилаб билиб олайлик шу нарсани. Ёзилдими? Тамом. Банди уни қўлга киритади. Пайғамбаримиз айтадилар, иннна руҳал қуддусий нафасафий равайн. Албатта руҳул қуддус, яъни жабр алайҳиссалом мени фикримга шундай нарсани пуфлади. Яъни шундай нарсаларни ҳаёлимга олиб келди. Анна нафсан ланта мута хатта тас такмила ажалаҳа ва тас таво айба ризқаҳа.
Албатта бир нафс жон ажали йетмагунича ва ризқини тўлалигича олиб бўлмагунича ўлмайди. Тушунарлими? Ризқини йеб олмагунича, ажали келмагунича ўлолмайди. Ризқини йебўмадими? Демак ҳали ажали келмади.
Вала яхмиланн нааҳадакум исти буто у ризқи ан ятлу баҳо би маъсиятинг ла. Сизлардан бирингларни ризқи кечикишлиги Аллоҳниннг маъсияти билан у ризқни талаб қилишликка олиб бориб қўймасин. Фа инналлоҳу таъала ла яна алу маъиндаҳу илла бето атиҳи. Оллоҳдан тақво қилинглар. Ризқ талабида чиройли йўл тутинглар. Сизларни битта иларни ризқи кечикишлиги уни маъсият билан талаб қилишга йетаклаб қўймасин. Чунки Аллоҳниннг ҳузуридаги нарсага фақатгина тоат билан еришилади.
Бир одам ишлаяпти, иш юришмаяпти. Ҳаракат қиляпти, пул кўпаймаяпти. Қўйингки, қўли калтак. Ризқи танг бўлиб турибди. Ризқи кенг бўладиган пайт ҳали бўлмади да. Қирқ га кирганда келар еди, қирқ беш га кирганда келарди, ёзилган еди. Унгача шошилиб кетманглар. Ўша бойийман деб, катта пул топаман деб, ҳаромга урманглар.
Ёзилган кунда бўлади. Унгача сабр қилинглар, ҳаромга кира олманглар. Сизлар ҳаромга кирганинглар сизларни бойитиб қўймайди. Тақвода турганинглар сизлардек камбағал қилиб қўймайдида. Ризқ бор. Ерта бермайди бойликни бандаларини кўпига ва бунда жуда катта ҳикмат бор. Тасаввур қилинг, йигирма беш га кирган савдогар бирданига катта бойиб кетди. Нима бўлади? Ўзини тута олмай қолади. Еълон олиб қолади ва жувонни ёпиб кетади. Назардан қолиб. Енди қирқ, қирқ беш га, еллик га кирганда берса чи у давлатни?
У домла қирқ дан кейин берадими енди бўлмасам? Нима қила оласан? Нима қила оласан. Бермаса нима қиласан юзга кирганингда ҳам? Киминг шу? Сени ишингни бундай қилиб, ҳалол бўлиб, меҳнатни қилиб, нима қилиш? Кутиш. У ёққа ким иши? Хўп, демак, Пайғамбаримиз айтяптилар, албатта Руҳул Қуддус менинг фикримга шуни пуфлади. Албатта бир нафс жон. Ажали йетмагунича ва ризқини тўлалигича олиб, бўлмагунича ўлмайди. Бас, Аллоҳда тақво қилинглар ва ризқ талабида чиройли йўл тутинглар. Сизлардан бирингизни ризқи кечикишлиги уни маъсият билан талаб қилишга йетаклаб қўймасин. Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсага фақат тоат билан еришилади.
Ақули қовли ҳада ва астағфируллоҳу алайкум. Инналлоҳи ва малакати ҳушсоғлуни алайнаби. Я ю ҳалладина аману соллаллоҳу алайҳи васалли мутаслима. Ва ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.