# Исломий молия: Имон Инвест

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 63 of 510
- Section: —
- Duration: 22 min
- Original title: Исломий молия / Имон Инвест
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/63
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/Bb_L5YLZ4Pc.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=Bb_L5YLZ4Pc
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/62.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/64.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:02] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инна алҳамдулиллаҳи наҳмадуҳу онас таъинуҳу онас таофируҳ. Ва наъудовиллаҳи мин суруриям ҳусина, ва мин сайъатиям амалина. Ман яҳдиҳиллаҳ ҳуфала мудиралала, ва ман юзилил ҳуфала ҳадиялала. Онашҳадвал ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳулаҳ шарикала, онашҳад анна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ, амбобод ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъали ва баракатуҳ.

[0:35] Тижорат. Тижорат қанақа касб? Биродарлар, мана савдо ҳақида суҳбатни бошлаяпмиз. Ҳалол савдо қанақа бўлади? Ҳалол савдони ортида қанақа яхшиликлар бор? Савдодаги ҳалол, ҳаром шубҳа, гумон ҳақида суҳбатлашамиз. Савдодаги макр ҳийлалар ҳақида суҳбатлашамиз. Ана шу макр ҳийлаларни зиёнлари ҳақида гаплашамиз. Ҳаром саводларни орқасида нима ёмонликлар бор? Шу ҳақида гаплашамиз.

[1:09] Расулуллоҳ айтдилар, ризқнинг ўндан тўққизи тижоратдан. Аксариятимиз мана шу тижорат билан шуғулланиб юрибмиз. Ва аксариятимиз тижоратимиздан кўнглимиз хотиржам емас. Тўғрими? Йетмаяпти да. Савдо бўлмаяпти да. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашди. Қайси касб яхши? Расулуллоҳ жавоб бердилар. Ат туя бул касбий, амалур розиюл биядийҳи ва куллубаи ин мабрурий. Кишининг қўли билан қилган меҳнати ва барча яхши савдо дедилар.

[1:51] Ҳунар ва савдо деяптилар расулуллоҳ. Рифо ородий аллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намозгоҳга чиққан еди. Шунда пайғамбарим савдо қилаётган одамларни кўриб туриб, ей тожирлар жамоаси дедилар расулуллоҳ. Ей савдогарлар! Улар расулуллоҳни овозини ешитиб, у томонга қарашди. Шунда узоқ, албатта тожирлар қиёмат куни фожирлар ҳолида тирилурлар.

[2:26] Албатта тожирлар, савдогарлар, қиёмат кунида фожирлар ҳолиида тирилтирурлар. Фақат аллоҳга тақво қилган яхшилик ва ростгўйлик қилганлар бундан мустасно дедилар. Савдогарлар ешитиб қўяйлик. Тижоратчилар ешитиб қўшайлик. Агар савдогар одам тақводор бўлмаса, тақводор бўлмаса, савдогарлик унга надомат ва охират шармандалигини олиб келади.

[2:59] Тушунарлими? Сен савдо қиляпсанми, биродар? Тижорат қиляпсанми? Тақводор бўлмасанг, бу савдогарлигинг сенга икки дунёда пушаймон олиб келади. Ҳар битта савдогар бу айтилган ҳадисда учта хулосани чиқариб олишлиги керак. Савдогар тақводор бўлсин, яхшилик қиладиган бўлсин ва ростгўй бўлсин.

[3:26] Қайси савдогарда мана шу учта сифат бўлса, бу одам ёлғон ишлатмайди, ҳийла нарен қилмайди. Чунки тақводор яхшилик қилади, ёлғон гапирмайди. Ўзи аслида тижорат ҳам бошқа касбларни сингари. Шариат кўрсатган йўл билан бўлса ибодатга айланади. Демак, бу ҳадис бизга савдогарларнинг икки хил ҳолатини олдимизга қўяпти. Биринчиси, савдогар, тақволи, хайрия саховатли инсон бўлади. Ёки савдогар фосиқ, ёлғончи, ҳаромхўр бўлади.

[4:04] Тақводор бўлган савдогарлар қиёмат кунида сиддиқлар, набийлар, шаҳидлар билан бирга бўлишади. Алдамчи, ёлғончо, ҳаромхўл савдогарлар қаёмат куни фожеа бўлиб тирилади. Енди ҳаммани ихтиёри ўзини қўлидан. Қайтарамиз. Агар савдогар одам тақводор бўлмаса, савдогарлик унга надомат, охират шармандалигини олиб келади.

[4:34] Мана енди биродарлар, савдода ман қилинган нарсалар ҳақида сўз бошлаймиз. Нима ишлар ман қилинган? Бу дарсимиз тўрт, беш жума бўлар, ундан кейин барака ҳақида дарс тайёрлаб қўйганмиз. Аллоҳ қодир қилса, ўн ёки ўн беш жумага боради. Барака.

[4:57] Биродарлар, бизнинг муаммойимиз ризқ қуваётганлигимизда. Биз ҳозирги замонда яшаётган мусулмонларнинг енг катта муаммойимиз рузқни қувиб юришимизда. Ризқ қидиришимизда, ризқ топаман деб юрганимиз бизни муаммойимиз. Е, домла, ризқ қидирмаслик керакми? Йўқ, ризқ қидирмаслик керак. Барака қидириш керак. Чунки ризқ сени қидиради. Чунки ризинг ёзилган, онангни қорнида юз йигирма бир кунга туғилганингда. У ризқ албатта сенга келади.

[5:35] Сен ризқ қидирма. Сен ризқ қувима, сен барака қидир. Баракани нималигини тушуниб олинг, нимани қувиш кераклигини тушуниб олин, озгина ишлар сиздан кифоя қилаверар екан. Бир ривоят бор. Зубайра исмли аёл бўлган, Аббосий халифалардан бирининг аёли. Жуда ҳам саховатли аёл бўлган. Камбағал бечораларга хайр еҳсонни жуда кўп қилган.

[6:06] Ана шу саховатли аёл юрадиган кўчага кўзи кўр бўлган иккита одам ўтириб олди. Ўтиб кетаётганини пайқашиб туриб, биттаси дуо қилди. Парвардигор, мени ўзингни фазлинг билан ризқлантиргин, деди. Иккинчиси, Парвардигор, мени Зубайрани фазли билан ризқатлантиргин, деди, деди.

[6:33] Ҳалиги аёл ешитди дуосини иккаласини, кетди. Борди да, парвардигор ўзингни фазлинг билан мени ризклантиргин деган одамга иккидир ҳам садақа қилди. Мени Зубайрани фазли билан ризклантиргинг деганга битта товуқни пишириб, бутун товуқни ичига ўн дино солиб жўнатди. Олиб келиб беришди.

[6:56] Парвардигор мени ўзингни фазлинг билан ризқлантир деганга икки дирҳам тегди. Мени Зубайдани фазл билан ризқатлантир деганга ўн динор тегди. Беш кун, ўн кун шу еҳсонни қилди, бунга икки дирҳам, бунга товуқ. Ана шу ўн кун ўтгандан кейин келиб, ҳалиги Зубайда иккала одамни олдига келиб, ҳалиги ҳар куни товуқ олган одамга қараб туриб, бизни фазлимиз сени анча бой бадаллат қилиб қўйдими?

[7:26] Ўн динордан берса, ўн кунда юз динор бердими? Бизни фазлимиз сени анча бой қилиб қўйгандир а деди. Деганида йўқ деди. Нимага деса, мен ҳар куни менга келган товуқни шеригимга иккидилҳамга сотиб, иккидилҳамда олдим мен дейди. Шунда Зубайда айтдики, субҳаналлоҳ, Зубайдани фазли билан мени бой қилган деган одамни бой қилмади, ўзингни фазлинг билан мени бой қилгин деган одамни бой қилди, деди.

[8:02] Сизни ризқингизни хотиржам бўлинг, биров ололмайди. Тушунарлими? Қўрқманг, ёнбош сизга яна битта дўкани очирса, сизни товарингизни сотадиган. Қўрқминг, долларни курси ўйнаб кетса. Қўрқунг. Ризқ кимдан? Оллоҳдан. Бўлмасам, Зубайдани Фазлиддин мени бой қилиб турган деган одамга товуқни пишириб ичига ўн динор олтинни солиб берса, Аллоҳ хоҳламаса, белига Аллоҳни Фазлиддин бой қил деганга ўтказиб юборар екан. Бу кимни қўлида?

[8:40] Йенгилладингларми ҳозир? Тўғрими? Йенгил ҳис қилдингларми ўзинглардан? Айниқса иш юришмай еканлар. Айниқса дўконига конкурент чиқиб қолганлар. Шунинг учун биродар, сиз савдода ҳалол тақволик бўласизми, ёлғончи фожир бўласизми? Барибир ризқингизни йейсиз.

[9:05] Савдода ман қилинган нарсалар ҳақида сўз бошлаймиз. Биринчиси, алдамчилик. Савдода одамларни кўзини бўяш, ёлғончилик, алдамчилик ҳаром бўлган амал. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам буғдой сотаётган одамни олдида ўтиб қолдилар. Қараса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам буғдой деди бир томонга сув тегиб қолган. У зот қўлини киргизсалар, ҳўл екан. Шунда Пайғамбар ҳам биз айтдилар, лай самина ман ғош шаъна. Бизни алдаган бизданмас деди. Яна бир ривоятда Муслим билан Термизийнинг ривоятида, ё Расулуллоҳ, ёмғир тегиб қолибди, деди. Яъни атай қилмаган, ёмғур тегиб қолипти. Шунда Пайғамбаримиз айтдилар, одамлар кўриши учун мана шу ҳўл томонни ҳам очиб қўймабсан да. Ким алдаса мендан емас, дедилар.

[10:01] У атай қилмади. Атай қилмади. Лекин одамларга шу айбини кўрсатмади. Енди сув тегиб қолгандан кейин биринчидан иш қолади, оғир бўлади, олдашли бўлади. Иккинчидан сув тегиб қуагандан кейин бу буғдойни сақлаб бўлмайди. Шуни кўрсатмасдан, айтмасдан сотяптими, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу нарсани, биздан емас бу ишни қилганлар деяптилар.

[10:26] Ей, ҳалиги олдига ўтиб кетиб айтиб бераман яна битта нарсани. Менда мана бу нарса бор. Сотяпман, Аҳмадга. Айби бор. Енг тақволийимиз қўштирноқ ичида. Айбини сўраса айтамиз. Бўлмаса текширамиз. Уни тафсилоти билан тушунтираман, ўрни келганда айтиб қўяй. Шуни сотаётганимда, манақа айби бор деб сотмасам, савдойим ҳаром бўлади.

[10:57] Сўраганда айтмаслик икки марта ҳаром бўларди. Хўп, бу мен билан Аҳмадни ўртасидаги иш. Енди учинчи одам турибди ёнимда. Мана бу сотаётган нарсамни айби бор. Мен айтмаяпман, бир. Клиент сўрагани аҳли йетмаяпти, икки. Аммо учинчи одам билиб турибди шуни айбини. Сотиб юборсам, бу айбини айтиб қўймаса, бу ҳам гуноҳга ролади.

[11:22] Учинчи одам кўриб туриб айтмаса, шу хонамга бу ҳам шерик бўлади дейиляпти. Тушуняпсизларми, қайси даражада биз бу тақво йўлидан узоқ бўлиб кетдик савдода? Расулуллоҳ бизданмас дегани мени динимданмас дегани. Енди бизни заводимизга келиб туриб, айрим савдогаларда қилаётган ҳийла налангларига қараб ақлинг тушади.

[11:48] Бизни бозорларимизда савдо илмини билмаган кишилар савдо қилмасин деб умарулун ҳаттоп қаттиқ уқтирган одамларга. Нодоники савдогарни тижоратчини ризқ ҳақидаги тасаввури нотўғри екан, ризқини нима еканлигини тўғри тушунмас екан, тамом. Бу савдогарни якка ягона мақсади пул топиш бўлиб қолади. Қанақа қилиб бўлса ҳам пул топиш бўиб қолади.

[12:22] Мана шунга ўхшаган савдогарлар ўзини савдосида ҳийла найринда шунақа бир йўлларни ўйлаб топганки, қараб ақлингларни олиб қолиб қолади. Сотувчини ғами қанақа қилиб бўлса ҳам ҳароратни алдаб, молни ўтказиб, пулни олиб олиш. Ундан бошқа ғами йўқ. Буни енг оддий кўриниши қулпоной сотаётган одам қулпонойни тўкиб қўяди бир жон. Олдига қанақаларни териб қўяд?

[12:51] Орқасидан солиб бериб юборади. Мана битта енг йенгил кўриниши. Ена қаранг да, жазони. Шу ўқийдиганлар ҳам каттасини олмайди. Ўша олдига чиқариб қўйган каттасини олиб йейди, қулупнаб кетдими дейди. Деб туради да. Олмайди, кетаверади. Бу енг йенгил кўриниши. Ол мана шунақа йилтиллатиб туриб териб қўяди, қуртубор томонини бу ёққа қўяди.

[13:16] Қаранг, бу буғдой сотаётган одам пайғамбаримизни олдида турган. Атай қилгани йўқ. Ёмғир тегиб қолибди. Шундай бўлса ҳам пайғамбарларимиз биздан емас деяпти. Енди атайлаб одамларни олдаб, савдо қилаётганларда нима дейиш керак? Лайса минна ман ғошшани, ёки ман ғошша лайса минна. Ким алдаса, биздан емас.

[13:41] Алғиш. Алдашлик сўзини истилоҳий маънолари. Яъни савдосида ғиш аллоҳчилик қилган биздан емас. Енди нима бўлади алғишни маънолари? Биринчиси, молни сотилмай қолишига сабаб бўладиган маълумотни харидордан яшилишлик ал ғишт бўлади. Айбини айтсангиз олмай қўяди. Сотаётган молингизни айбини айтмадингизми? Демак сиз ал ғишт амалини қилдингиз. Сўрамади да, ўзи долом бўлади енди. Йўқ, сўраш керак емас, сен айтишинг керак ўзи. Мо каробкаси езилиб қолган, мо хитойники, мо кейинги партия, хуллас камчилигини айтишинг керак. Биродар, камчилигини айтсам олмай қўяди дема. Аллоҳ ёзган бўлса олаверади.

[14:28] Енди камчилигини яшириб тур, Аллоҳ ёзмаган бўлса олмай қўяверади. Алғиш сўзини яна бир маъноси, яхши нарсага ёмон нарсани аралаштириб қўйиш. Яхши гуручни ичига харороғини аралаштирилиб қўяди. Вой, бунақа қилиб пул топган одам, пули қаёққа кетай еканлигини бир қараб қўйсин.

[14:54] Алғиш, яна бир маъноси, бир нарсани яхши тарафини кўрсатиш ва ёмон томонини беркитиш. Бояги прилавкага териб қўйиш да. Оҳо, домла, агар бунақа шаблон билан ўлчайдиган бўлсак, бизни жуда кўп ишларимиз ночор еканда. Ўшанинг учун барака бўлмаяпти да, биродарлар топганимизда.

[15:21] Топганлар бўлса, топган сари яна тўймаяпти. Осойишталик йўқ да ҳаётида. Ё оиласида тинчлик йўқ, фарзандларимни ҳаётида тинчлик йўт, ёки бўлмасам соғлигида бир, а, давомийлик йўқ. Аллоҳ мусулмон бандани яхши кўради. Шунга ўхшаган гуноҳ амаллар қилса, охиратга қолмасин деб шу дунёни ўзлари жазосини бериб қўяди.

[15:46] Ҳадисда келди, агар бандаларим деяпти Аллоҳ Таоло. Бандаларим мен хоҳлагандек бўлишса, ёнгъинни тунда ёғдириб, кундузни қуёшини чиқариб қўяр едим. Момо гулдуракни овозини ешиттирмасдим. Аллоҳ шунақа яхши кўради бизни. Ёмғир ёғиб, безовта қилмайди кундузи. Ёмғур кечқурун ёғади, ухлаётганингиздан. Ерталаб турсангиз, ҳаво тоза, ҳамма ёқ салқин, кун чарақлаб чиқиб турар еди. Момоғ гул дили еди, овозини ешиттириб ҳам қалбига қўрқув киргизмас един деяпти. Шунинг учун бизга нима ёмонлик келаётган бўлса, бизга ёқмайдиган макруҳатлар. Бу барибир ўзимизни нимамиздан? Феъл атворимиздан.

[16:27] Алғиш, алдашликни зарарлари. Биринчидан, Расулуллоҳ бундай кишидан поклигини айтяптилар. Менданмас деяптилар. Бунақа амални қилган одам Аллоҳда ҳам узоқ бўлади, бандалардан ҳам узоқ бўллади. Бунақа савдо қиладиган одамни фойдаси кам бўлади, ҳиммати паст бўлади. Бунақа бандани Аллоҳни назарида хор бўлиши бор. Бунақа йўл билан топилган пулда яхшилик ҳам бўлмайди, барака ҳам бўлмайди. Бунақа иш қилаётган одам, Аллоҳ унга юклаётган омонатга хиёнат қилаётган бўлади. Бунақа одам иймони заиф еканлигига далил иши. Бу ишни қилаётган отам жаҳаннамга борадиган йўлга тушибди. Одамларга зулм, ноҳақ йўл билан молиявий ишлай бу йўл. Бу йўл дуоларни ижобат бўлмаслигига сабаб бўлади.

[17:19] Бу йўл зурриётни келажаги учун ёмон бўлади. Бу йўл билан одамларни ўртасида ишончсизлик юзага келади. Бу йўл ўзига зулм қилишлик. Бу йўл билан танилган одам жамиятда беҳурмат бўлади, ишончсиз одам бўлиб танилади. Бу йўлда турган одамлар орасида гина кудурат, ҳиқ до адоват ёйилади. Жамиятда фасод тарқайди. Ўзига ва оиласига бунақа алдоқчи одам.

[17:49] Номус олиб келади. Қиёмат йўлида ҳисоби оғир бўлади. Чунки қиёматда Аллоҳ Таоло бир бандасини гуноҳлардан авф қилиб, бор жаннатга келавер деб изн беради. Аллоҳ ўзини ҳаққидан кечади, Аллоҳ Каримзод. Аммо жаннатни ешигини олдига борганда, бу одамларни ҳаққини йеган одамни ҳақдорлар кутиб туради. Мана енди бу йерда ҳеч ким аралашмайди ўртадаги ҳаққа, Аллоҳ аралашмайди бандаларни ҳаққига. Енди кимда нима ҳаққиган бўлса, келиб уни савобларини олиб кетади. Савобларини олуб кетади. Савоби қолмади. Лекин ҳақдорлар турибди яна. Енди нима бўлади? Енди уларни гуноҳлари бунга юклайди, шу гуноҳи билан жаҳаннамга тушиб кетиб, куйиб, шу гуноҳларга ўша азобланганмагунича жаҳаннамдан чиқмайди. Биродалар, савдода ҳалол бўлайлик. Тақводор бўлайлик. Чунки фосиқ бўлсангиз ҳам, тақводор бўлсангиз, ҳам ёзилгани келади, шунга хотиржам бўлинглар.

[18:53] Савдодаги ҳийла найрангни турларидан. Кимдир қўйини қимматроқ сотишликни ният қилади да, ҳайвонга шўр нарсани егаса, бир кун сув ичирмайди. Жонивор чанқайди. Бозорга олиб чиқишдан олдин олдига сувни қўяди, сувни ичиради, қорни катта бўлиб ишлади да, олиб бориб туриб, ёлғон билан қўйни сотади.

[19:21] Онор бозордан, онор олиб, куймаган одам борми ичимизда десам, ғалати савол бўлади. Ажака қарик қўйинг дейди, онорни кесиб беради, катта бўлади, донаси ширин бўлади. Бўлди беринг деб икки кило олиб келасан, олиб келсанг нима бўлади? Ярмидан кўпроқ аччиқ бўлади. Ўшанақа қилиб пул топаётганлар қаёққа кетяпти ким пули? Бир қарамайдими?

[19:47] Алдов қаллобликлар уясига айланиб қолган бозор. Еътибор беринг да, агар инсон Аллоҳни танимаса, ризқ ҳақидаги тасаввур тўғри бўлмаса, бу одамда ақли нимага ишлайди? Фақат пул топиш. Қанақа қилиб бўлса ҳам пул топиш. Еҳтимол шунақа ишни қилаётганлар ўзини мусулмон деб билар. Еҳтимол ҳожи акадур. Еҳтимол соқоли бордур. Еҳтимоли қўлида тасбеҳ билан беш маҳал масжидга югурар.

[20:16] Биродар, масжидга юрганинг, соқол қўйганинг, тасбеҳ айтганинг, булар нафл амаллар. Аммо савдойингда содиқ тақводор бўлишинг фарзида. Сен бунақа нафл амални зўр қилиб туриб, савдойингда ҳийла наранг ишлаётган бўлсанг, бу нафларинг қабул бўлмайди. Шунинг учун айтамиз, йўқ ҳожи ака, бунақа нафламални мингтасини қилгандан кўра, савдойингизни тузатиб қўйсангиз, яхшироқ бўлади. Чунки абдуллоҳ ибн умар тақводорларнинг устози бўлган, умар ул хаттобнинг ўғли бўлган абдуллоҳ и бин умар айтяптики, ҳаромдан келган бир дониқни рад қилиш, бир сўм пулдан рад қилиш, аллоҳ йўлида юз мингни инфо қилишдан кўра афзалдир. Чунки қилаётган юз минг сўм нафл садақа бўлса, нафл бўлса амалийз, савдойингизни ҳаром пулдан тақво қилсангиз бир сўмидан, мана шу юз мингни садақа қилгандан кўра савоб кўпроқ бўлади.

[21:17] Аллоҳдан қўрқиш керак, алғиш. Алдамчиликни қўйиш керак. Бунақа йўли билан топилган мол ҳаром бўлади, егасига юқмайди, бошига битган бало бўлади. Енг асосийси, дарсимизнинг ниҳояси, Аллоҳдан қўрқмаган, ёлғончиликни савдода, ўзига касх қилиб қўйган кимса икки дунёда шалданда бўлади. Аллоҳ азиз ва жаллоҳ ўзи паноҳ берган бўлсин.

[21:45] Ақули қовли ҳаъда, астағфируллоҳу алайҳи ва лакум. Инналлоҳу ва малайка туғи ю соллу ала набий, я юҳиллатина амал у соллу алайҳи васаллиму таслима. Ва ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъали ва баракатуҳ.
