Maviza
—Қоралама27 daq

Исломий молия / Имон Инвест

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
27:14
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил аламин. Вассалату вассаламу ала шофир мурсалин ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Аллоҳумма алина на ёнфа уна, ва онфа анави маълим танаввузи ибн илман. Аллоҳумма аренал ҳаққа ҳаққон ва ризқу натиба ва аренал баътила баътилан ва ризқу нажидинаба. Во жаъанна мин майясида биунал қовла файетта биунеҳ аҳсана, ваъда хилна би роҳаматика фии ибадика солиҳаин. Аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъаллаву баракатуҳ. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳавол савдо деган мавзуда суҳбат қилаётган едик. Бугун тўртинчи суҳбатимиз. Ўтган дарсимизда тарозидан урувчилар ҳақида суҳбат қилган бўлдик. Аллоҳ азза ва жала Қуръони Каримда вой лул лил мутофифин деб бир сурани озғин қилди. Тарозидан уриб қолувчилар. Ана шу тарозидан уриб олишнинг мавзусини давом еттирамиз. Тарозидан у риб қолиш деганда фақатгина ўша метр ёки бўлмасам паллали тарозини тушунмайлик. Бизни замонимизга келиб тарозининг турлари кўпайиб кетди.

Квадрат, куб, киловатт, ватт, шунга ўхшаган нарсалар. Ўлчаб сотиладиган нарсаларни олиб қолишни йўли кўп. Масалан, еллик килолик деб ёзиб қўйган қопга шакарни ёки унди ўша ёлғон қилаётган ишлатаётганлар қирқ беш кило, қирқ саккиз кило солади. Қопида еллик кило турибди.

Ёки ўша завод унни ёки шакарни еллик кило қилиб ёзиб, еллик кило қилиб солди. Енди бу ёқдаги мана шуни бир ғирром йўлда тутадиганлар қопни ичига бундай трубасини тиқади да, шакарни тушириб олади бир икки кило. Қирқ тўққиз кило шакар кетди. Шу ғирром билан бир кило шакарни олиб қолган одам ютдим деб ўйлаяпти. Ўзи аслида ютқазди. Нимага бунақа ғирром қиляпти? Нимага ҳийла найрангда турли йўлларни ўйлаб топяпти? Жавоб аниқ. Ризқ ҳақидаги тасаввури нотўғри.

Машинафурушлар. Булар ҳам ўзларини соҳасидаги маҳинасаларни яхши билишади. Ғарбданми, шарқданми машина олиб келади да, ҳийлалари бор. Таблодаги километрни орқага қайтаришади, сувга тушган, чўккан машинани тоза машина деб сотишади. Кузови уланган. Машинани сотиб тоза деб сотади.

Машинани барака қилиб бўлгандан кейин кўрсатиб туриб, ертага олиб кетаман деб кетса, машинани бир нарсаларини алмаштириб қўйишади. Яна ўзлари яхши билишади машина пул ишларини. Сотаётган машинаси ҳеч қачон ёмон бўлмайди да уни. Қанақа машина сотмасин, тиниқ. Чол минган бўлади, кампир минган бўлар.

Иш келиб олиб келган бўлади. Хўжайинни машинаси бўлади. Ўзлари яхши билади. Биродарлар, сизлар ёлғон гапирганинглар учун, алдаганинглар учун машинанглар сотилиб, роз гапирсанглар сотилмай қолмайди. Бугун ёзилганми? Роз гапирса ҳам сотилади, ёлғон гапирсангиз ҳам. Тилла бозордагилар.

Пробани беш юз саксон уч қилиб уриб қўяди. Заргар ўзи аслида тилласи беш юз емас, уч юз саксон проба олади. Борми? Бор. Сотаётганда тоза, заводской деб сотади. Енди шу нарсани қайтариб олиб келсангиз, ҳа бу заргар иш екан, неский тилла екан дейди. Бошида айтибди, сотиб юборинг шундай деб. Хуллас ўзлари билишади.

Енди. Мана шу тарозидан уришлик масаласида налог билан пошненияни ҳам айтиб қўямиз. Бу юқорида айтилгандан ташқари, умуман савдогарлар, бизнесменлар, давлатга тўлайдиган солиғи бўлади. Ёки мол олиб келаётганда, шу таможнига тўланадиган пошняси бўлади. Мана шу нарсани ҳам айрим савдогарлар тўламасдан айланиб ўтиб кетишликни, ғирром йўлини қидиради.

Биродалар, ана шу солиқ ёки пошлина давлат хазинасига тушади. У хазинадаги пул пенсия, пособия, ўқитувчиларга, докторларга ойлик қилиб берилади. Бу налог, солиқ, пошлина давлатнинг ҳаққи. Уни тўламаслик ҳаром.

Маъқулми? Ўнта нарса олиб келса, иккитасига тўлайди. Саккизтасини левий олиб кириб кетади. У давлатда ҳаққи еди. Давлатда ҳаққийди. Бу ҳаром амал. Енди сен айтишинг мумкин, мен налоғни тўлаганим билан, пошлинани тўлаганимбилан, ҳаммаси ҳам бормаяпти да, давлат хазинасига. Йўлда йеб кетишяпти ю, дейишинг мумкин. Ҳа, еҳтимол шунақадир. Еҳтимол шуқадир. Лекин у енди сени муаммойинг емас.

Муҳими сен ўша давлатда ҳаққингни йеб қўймагин, у ёғи билан ишинг бўлмасин. Улар ҳам Аллоҳни олдига боради. Шу ўринда ана шу елни, давлатни мулкини устида ўтирадиган одамлар бор. Уларга ҳам айтадиган гапимиз бор. Сизлар ҳам мусулмонсизлар, сизлар ҳам ўласизлар, сизлар ам ертага Аллоҳни олдига борасизлар. Иймонинглар бор бор нарсага.

Сизлар елда, мамлакатни мулкини устидан омонатдорсизлар. Қиёматда мана шу ҳар битта қилган ишингларга жавоб беришинглар есдан чиқмасин. Оллоҳдан қўрқинглар. Сен налогда тўлаб қўявер. Сен шу пошлинларни, пошлинларнини тўлаб қўтявер. У ёғи билан ишинг бўлмасин. Чунки қиёмат бўлганда, сен ўзинг билан овора бўлиб қоласан.

Қўйни ҳам, ечкини ҳам ўзини оёғи билан осади дейди. Улар агар ғирром қилади деб ўйласанг, сен ғирром қолишга мажбур қилмасин да бу нарса сени. Вама яттақиллаҳа юка фир анҳу саййи атиҳи ва юъубиллаҳи ажроҳ. Агар кимдир мана шундай бир елни, юртни, мамлакатни пулини йеган бўлса, ҳаромлигини билмаган бўлса, ёки бепарво бўлган бўлса. Аллоҳ айтяпти. Ким аллоҳдан қўрқса, унинг ёмонлик гуноҳларини ўчиради аллоҳ ва унинг ажру мукофотини улуғ қилади.

Аллоҳдан қўрқсин, йеган бўлса қайтариб қўйиб қўйсин. Чунки қиёматда, самай я амал мисқола зарротинг хайрон яроҳ, ва ман я амал мисқолар зарротинг шаррон яроҳ. Ҳаром пул, ўғирланган пул, бировни ҳаққи инсонни бой қилмайди. Бандани Аллоҳни берган ризқи, тақдири бой қилади. Бунақа ҳаром йўл билан топилган пулда яхшилик ҳам бўлмайди, барака ҳам бўлмайди. Бунақа ғирром йўл билан пул топган одамни ҳаётида ҳеч қачон осойишталик бўлмайди.

Бунақа ҳарром услуб билан топилган пул егасини икки дунёда хор қилади. Инсон ризқ топаман, пул топаман, нон топаман деб ҳаромга қўл уради. Гуноҳга қўл уради. Ваҳоланки, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ризқ инсонни ўзини егасини қувишлигини айтяптилар.

Инноҳ ризқу ла ятҳлу бул абда, аксаро минма ятҳлу буҳу ажалу ҳу. Расулуллоҳ айтяптиларки, банданинг ажали уни талаб қилганидан кўра, унинг ризқи уни кўпроқ талаб қилади. Ажалингиз бор а белгиланган? Ажалингиздан қочолмайсиз а? Ажал белгиланган кунга аниқ келадими? Худди шунга ўхшагандаги ризқ ҳам сизни талаб қилади, белгиланган кунда албатта келади.

Ажали уни қилиб олагандан кўра, ризқи кўпроқ қилиб олади деяпти. Ажали уни қидирганидан кўра, ризқ уни кўпроқ қидиради деяпти. Ажал ҳам белгиланган, ризқ ҳам белгиланган. Бу инсонда ақиличи, ажойиб нарсада. Агар аллоҳдан қўрқмаса, бу ақл. Ҳаром маъсият, гуноҳни қилишни жудаям бир ажиб йўлларини ўйлаб топади. Агар бу ақл тақво йўлида ишлатилмаса, маъсият йўлида ишлайдики, сизни лол қолдирадиган кашфиётларни ўйлаб топади.

Банда савдосида тақво йўлини ушласа, унга нима бор? Банда савдосида тақуводор бўлса, унга нима бу? Астадибиллаҳ, ва ман яттақиллаҳа яжа аллаҳу махрожа. Ким Аллоҳда тақво қилса, Аллоҳ унга чиқар йўлни пайдо қилур. Мана ҳозир ҳалол бўлай, тақводор бўлай, яхши бўлай десангиз, анақа муаммо, манақа муаммо. А? Тўсиқлар кўп ва ҳоказо. Муаммо, муаммо. Аллоҳ Таоло айтяпти, ким тақво қилса, ана шу муаммолардан чиқиб кетадиган йўлни ўзи кўрсатади.

Бу Роббимизни сўзи. Фақат тақво қилсин. Давомини қаранг. Вояр зуқуҳу мин ҳайф у ла яхтасид. Тақво қилувди, муаммодан чиқиб кетадиган жойда кўрсатди, бир, орқасидан кутмаган жойидан ризқини йетказиб қўяди. Демак, савдода тақво қиладиган бўлсак, муаммоларни Аллоҳ ўзи ҳал қилади ва ўйламаган, кутмаган томонимиздан ризқимизни йетказиб қояди. Давомини қаранг ва ман ята ваккал алаллоҳи фаҳва ҳисбуҳу. Ким Аллоҳга таваккал қилса, бас, бу одамнинг иши Аллоҳни қўлида бўлади.

Яна нима керак сизга? Тақво қилувдингиз, муаммодан чиқдингиз. Орқасидан кутмаган жойингиздан ризқингизни берди. Орқасидан таваккал қилувдингиз. Ҳамма муаммойингизни Аллоҳ ўзини зиммасига олди. Шу оят йетмайдими бизга савдоларимизда, муомалаларимизда, касби конларимизда тақводор бўлишга?

Оятнинг давомини қаранг. Инналлоҳа бали ғо амриҳи, қотижа ала лоҳули кулли шаъин қодиров. Дарҳақиқат Аллоҳ барча нарса учун миқдор ўлчов қилиб қўйгандур, ҳаётда рўй берадиган ҳар битта катта кичик, яхши ёмон воқеа ҳодиса, Аллоҳ белгилаб қўйган вақтда содир бўлади.

Ҳозир ишинг юришмаяпти биродар. Савдойинг юрмаяпти, касб икорингда ривож топмаяпсан, лекин тақводор бўлавер, муаммодан чиқаради. Орқасидан. Кутмаган жойни ризқингни беради. Таваккур қилсанг, сени ишингни ўзини қўлига олади ва охиргиси Аллоҳ айтгани бўлади барибир. Қачон бўлади? Аллоҳ белгилаган вақтда.

Ўша вақти келганда бўлади. Демак, ким ўзининг савдосида тақво қилса, биринчидан, муаммони йечимини кўрсатиб беради Аллоҳ. Иккинчидан, ҳар қандай ғамдан фаражни, йенгилликни беради. Учинчидан, торликдан кенглик олиб чиқиб қўяди, тўртинчидан кутмаган томонидан ризқини беради. Иймонингиз борми шу оятга?

Демак, тақводор бўлинг, сабр қилинг ва нима бўлинг? Давомий бўлинг. Бир ҳафта тақво қилиб туриб қараяпсиз да, келмаяпти да. Демак, ризқ талаб қилишингиздан тақвони ушлашлик керак. Ҳокиза йўлини ушлашлик керак. Ризқ ҳал қилинган, ризқ ишида сизни ролингиз иккита. Биттаси, қандай касб ҳунарни танлаш, бу зихтиёрингиздан. Иккинчиси, шу касби ҳунарингизда тақволик бўлиш ёки фожир бўлиш. Бу ҳам зихтиёрингздан.

Тақволик бўмсангиз, баракали олиб йейсиз ризқингизни. Фожир бўмсангиз бебарака олиб йейсиз. Барака. Ал барака туҳия субутул хойрил илаҳи йи фишаи. Барака, бир нарсанинг устида илоҳий хайриятнинг давомий туриши.

Соддароқ қилиб айтсак, уйингизда ески жайнамоз бор. О, катта енамиздан қолган. Йиртиқ анақа материаллардан бундай лоскут қилиб, учбурчак қилиб, жаннимост қилиб қўйган. Тиззас, каптиз тегадиган жой шилиниб кетган. У енамиз ўлиб кетганига қанча ўлди? Жаннимост турибди. Демак барака бор.

Ески тасбеҳ бор анақа даниялардан ўтказилган. О опа дадамиздан қолган. Турибди, демак барака бор'. Кетмон бор опа дадангиздан қолгани. Нечта кетмон олиб келдингиз уйга, шу ўттиз йил ичида келди кетди, лекин у турибди. Наригилар йўқолди, сувга тушиб кетди. Биров олиб бермай қўйди. Тушунарлими барака? Барака дегани албатта кўп дегани емас.

Кўп алоҳида нарса, барака алоҳида нарса. Кўп бўлиб туриб бебарака бўлиши мумкин, оз бўлиб туриб баракали бўлиши мумкин. Демак, баракани таърифи, бир нарсанинг устида илоҳий яхшиликнинг давомий туриши. Барака вақтда бўлади, умрда бўлади. Соғликда бўлади пулда бўлади жасадда бўлади йерда бўлади иморатда бўлади . Аллоҳ Таоло айтади: Истади билла. Валав анна аҳла л қураъа манаваттақо лафатаҳна алайҳим баракати минас сама и wал арт.

Мана баракани шарти. Нима қилсак барака келади бизга? Агар дейди Аллоҳ Таоло, у қишлоқнинг ёки шаҳарнинг аҳли иймон келтириб, тақводор бўлганида, биз уларга осмону йердан барака дарвозаларини очиб қўйган бўлар едик. Оятда маълум бўляптики, барака келиши учун бизда иккита нарса бўлиши керак. Иймон ва тақво.

Мана шу иккита сифат Аллоҳнинг валийларини сифати. Ала иннаҳ авлия аллоҳи ла хофун алайҳим балаҳум яхзанун. Огоҳ бўлинглар деди Аллоҳ. Аллоҳнинг валийлери бор, дўстлари. Алладина аману ва каму яттақун. Уларни иккита сифати бор. Иймони бор уларни ва тақвоси бор. Сизни имонингиз ва тақвойингиз қанчалар баланд бўлса, қанчалар кучли бўлса, барака шунга яраша келаверади.

Баракали пул, биродарлар. У шунақа пулки, катта емас, миқдори кўп емас. Аммо жуда кўп ишинг битади. Яна озгина ошиб қолади. Баракали, пул топадиган одамда пул муаммоси бўлмайди. Ҳа, қўлида тўлиб тошиб кетмаслиги мумкин пули, аммо керак бўлганда дарров бўлади пул.

Ҳалол, баракали пул топадиган одам доим қалби хотиржам, кўзи тўқ, қўли очиқ, таъмадан узоқ одамларни орасида ҳурматли бўлади. Баракасиз пул топган одам қанақа бўлади? Бу баракасиз пул шунақа пулки, миқдори катта бўлиши мумкин. Сумма катта бўлиши мумкин. Ишлатиб тугатасиз, қарасангиз, пул тугагандан кейин биронта бир дадил нарсага сарфланганини, биронта проблемаси битганини кўрмайсиз.

Ҳаром ва бебарака пул топган одам қанақа одам бўлади? Доим кўзи оч бўлади. Доим йетмайди. Бахил, тамагир, қалбида хотиржамлиги йўқ. Бессон ўтиб кетса бир ойга, ўзини ноқулай ҳис қилади, қалтираб қолади. Бунақа одам ҳурматсиз бўлади жамиятда.

Ўзи ҳамма муаммо илмсизликдан. Аллоҳ таоло айтади, фатақуллоҳа ва йў алайкумукмуллоҳ. Аллоҳдан қўрқинглар, аллоҳ ўзи ўргатади. Аллоҳдан қ ўрқинглар, ўзи ўртатади. Нимани ўргатадилар? Ҳамма нарсани ўргатчади. Дунёда, охиратда саодатга йетишингиз учун нимани билишинг керак? Нима қилишинг керак? Ҳамма ёқда ўзи ўргатади. Савдода ҳалол бўлмоқчисиз, баракали пул топмоқчисиз. Аллоҳдан тақво қилинг да, йўлини кўрсатади қанақа қилиш кераклигини. Ўзи аслида хато илмсизликда.

Ҳаёт нима? Ўлим нима? Тақдир нима? Ризқ нима? Барака нима? Мана шу нарсалар ҳақидаги тасаввурни нотўғрилигидан. Шу тушунчаларимиз, ўлчовларимиз тузалмагунича, дунёқарашимиз шариат доирасига қайтмагунича, ҳаётимиз тузалмайди. Умар ал муҳатто айтар еди, бизни бозорларимизда савдо илмини билмаган одам савдо қилмасин. Чунки бозордаги юртдаги баракани кўтарилишига сабаб бўлади мана шу одамлар.

Баттақуллоҳа лаъаллакум туфлихум. Аллоҳдан тақво қилинглар, шоят нажот топсанглар. Ҳамма бой бўлишни хоҳлайди. Кенгчиликда яшашни хоҳлайди ва бу яхши ният. Нотўғри емас. Ҳеч ким камбағал бўлишни, фақир бўлишни, ризқи танг бўлишини хоҳламайди. Бу ҳам тўғри нарса. Камбағалликдан паноҳ тилаган Пайғамбаримиз.

Аммо бой бўлсин, камбағалбўлсин, дунёда саодатли ҳаёт кечиришлик тақвога боғлиқ. Пули қанчалигига боғлиқ емас. Агар саодат фақатгина пулни кўплиги билан бўлганида, ҳамма бойлар бахтли одам бўлиши керак еди. Ҳамма камбағаллар бахтсиз бўлиши кераксиз еди. Лекин унақа емас.

Инсонни саодати Аллоҳдан қўрқишлик билан. Аллоҳдан қўрқишлик билан. Одамларни молларини ҳаром йўл билан йейишлик. Пайғамбаримиз айтганлар, ман ғошшани фалай си минна. Ким бизни алдаса, бас, у одам биздан емас. Расулуллоҳ савдода, муомалада фирибгарлик қилган, ёлғончилик, алдамчилик қилганларни биздан емас деяптилар. Мусулмон емас бу одам деяптилар. Ҳадис давомини қаранг. Вал макру вал хидау финнал. Макр ва алдов жаҳаннамдадир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадиларки, ютба ул мўмину алал ҳилали куллиҳа иллал хияната вал кадиба. Биз мусулмонмиз, алҳамдулиллаҳ, ҳирот билан аламин. Ла илаҳиллаллоҳ муҳаммадур роҳишилоҳ деганмиз. Намоз ўқиймиз, рўза тутамиз, ҳаромдан тийиламиз. Алҳамдулиллаҳ, ҳероб билан аламин. Енди мана шу мусулмонларни ичида турли табиат егалари бор. Биттаси сергап, биттаси қайсар, биттаси зихна, биттаси бахил, биттаси уйқучи, тушунадик. Бу ёмон сифатлар сиз билан бизни табиатимизда бор.

Ва бу табиатлар бизни мусулмончиликдан чиқариб қўймайди. Аммо, Расулуллоҳ айтяптилар, иккита сифат бор, мўминга ҳеч қачон бу юқмайди. Мўмин киши хиёнат ва ёлғончиликдан бошқа ҳар қандай хулқ билан сифатланиб қолиши мумкин.

Тушунарлими? Бахиллик, қўрқоқлик, инжиқлик, сергаплик, езмалик, бу ёмон сифатлар. Мўмин одамни юқиб қолиши мумкин. У мўминлигича тураверади шу сифати билан ҳам. Аммо ҳақиқий мўминга ёлғончилик ва хиёнат юқмас екан табиатига. Енди агар бир одам ишини ҳаммаси хиёнат ёки ёлғонни устига қурилган бўлса, пайғамбаримиз бу одамни мендан емас деяптилар. Қаранг да, йўқми шунақа иш сизни ишингизда?

Ҳар битта одам ўзини қилаётган касб икори, ҳунари, тижоратига қараб қўйсин. Савдодаги хатолар. Савдогар молнинг айбини беркитиши. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар мен баъа айбан лам юбаййинҳу лам язалфи мақтиллаҳи авлам тазалил малайкату талъанҳу. Кимда ким айбли нарсани айбини баён қилмасдан сотса, шу инсон Аллоҳнинг ғазабида туради. Ёки малойикалар унга лаънат айтиб туришади.

Сўраса, айтсин демаяпти. Айбини айтиб туриб сотмаса деяпти. Билади айбини. Клиент сўрамаяпти, айби борми деб. Шунақа бўлса ҳам ўзи айтиб беришлик керак. Оҳо. Ким сотади бунақа қилиб домла, бу нарсасини? Вот именно. Ким сотади шунақа қилиб?

Биздаги, ўтган сафар қайтардим, енг тақвадор савдогар индамай туради. Яъни мен ёлғон гапирмаяпман, у дейди. Ёлғондан мақтамаяпман, у де, мен тек турибман дейди. Мана тушуняпсизларми, енди нимага барака йўқ бизни савдойимизда. Ваҳоланки, Расул айтаяптилар, ризқнинг ўндан тўққизи тижоратда деяптилар. Бир қисми чорвада деяптилар.

Нима камчилиги бор деса, нима дейди? Ҳа, биласизларми? Мол манақа айби бор, мол манақа айби борда десангиз, ҳалиги сизга ғалати ғалати қарайди, бу нормалний одамми бу дейди. Демак, ким? Деяптилар, Расулуллоҳ. Айби бор нарсани сотса, баён қилмасдан, шу инсон Аллоҳнинг ғазабида туради ёки малокалар унга лаънат айтиб туради.

Бошқа адисда айтадилар, ал муслиму аҳу муслимин. Ла яҳили л у муслимин. Ба амин ахийҳи байъан ва фийҳи айбун илла байянаҳум. Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Ўзининг биродарига айби бор бўлган бир нарсани сотса, унинг айбини баён қилмаслиги ҳалол бўлмайди.

Мана машина, мана кўрай дейди. Бўлди. Индамай туради. Сўрамаяпти да. Пайғамбаримиз нима деяптилар? Машинам чўккан, сувдан чиққан машина, биз ювиб тозалаб, янги қилиб қилганмиз, дейиш керак, у давомий қоляпти да. Машинам мана томони теккан, криласини алмаштирганмиз, деиш керак. Уни айтмайди да.

Ҳозир жуда кўпчилигимиз ақлга сиғмаяпти да бу нарса, лекин шариат шу екан. Сиз ризқ ҳақидаги тасаввурингиз тўғри. Ўшанинг учун айтасиз борини. Нима учун? Бугун ёзган бўлса, ёзган бўлсам, роз гапирсам ҳам олади, ёлғон гапирсам ҳам олад. Агар ёзмаган бўлса, роз гапирсам ам, ёлғон запирсам ам олмайди.

Қаранг, бир ўзингизни ҳаётингиздан бир истаб кўринг чи, шунақа бир нарсани сотяпти, сўрамаса ҳам айбини айтганмисиз? Ўйланиш керак а, анча. Енди арвоқ қўйини роса чанқатиб туриб бир кун бурун бозорга олиб чиқишдан аввал.

Роса чанқантиб туриб шўр нарсани безиб чанқатиб суриб, ертаси куни бозорга олилиб чиқишдан авал. Йигирма литр сувни ичида олиб чиқса қанақа бўлади унда? Айбини сўрамаса ҳам айтмаса, Аллоҳни лаънат, Аллоҳни ғазаби фаришталарни лаънати бўлади деяпти. Бировни сотаётган молидаги айбни кўриб сукут қилиш.

Хўп, демак, молни сотаёткан савдогарни ўзи емас. Уни ёнида турган одам, қўшнисими, дўстими, шу савдога гувоҳ бўлиб турибди. Аҳмад Маҳмудга бир машинасини сотяпти. Аҳмад машинани айбини айтмаяпти. Маҳмуд машинани айбининг сўраштирилмаяпти. Шунда учинчи одам турибди шу йерда. Машинани айбни билади.

Шунда учинча одам машинани манақа айби бор деб туриб, маҳмудга сотиб олаётган одамга айтмаса, шу гуноҳга шу учинчи одам ҳам шерик бўлади. Пайғамбаримиз айтадилар, ла яҳиллул ал адин я бия шаян илла юбайина ма фийи ва ла яҳиллул ли ман я аламу залики илла юбайинаҳум.

Сотаётган молини, борини баён қилмасдан бир нарсани сотишлик, бирон кимсага ҳалол бўлмайди. Ўша молдаги айбни билган бошқа кимсага ҳам, уни баён қилиб қўймаслик ҳам ҳалол бўлмади. Олди сотди қилаётган одам емас, учинчи одам гуноҳкор оляпти. Агар шу молни айбини билиб туриб, айтиб қўймаса сотиб олаётган одамга.

Агар биз, бизни сотаётган машинамизни айбини келиб учинчи одам айтиб қўса, учинчи жаҳон уруши бошланадими? Сен нимага мени молимни айбини айтасан? Ваҳоланки савдойингиздаги барака шу нарса сабабида. Савдогар ўзини сотаётган молини айбини айтиб сотиш керак екан. Шунга гувоҳ бўлиб турган учинчи одам турган бўлса, шу ҳам айтиб қўйишлик керак екан. Мана шу баракани бор бўлишига сабаб бўлган амал ҳисобланади.

Ақули қовли ҳа да, астағфируллоҳу алайкум. Инна аллоҳ ва малакатуҳу ю соллу ала наби, я юҳалладина аману соллу алайҳи васалламу таслима. Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъалли ва баракатуҳ.

Кейинги дарсни тинглашИсломий молия / Имон Инвест