# Ихтилофли масалалар

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 68 of 510
- Section: —
- Duration: 45 min
- Original title: Ихтилофли масалалар
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/68
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/pOWf_TTKox4.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=pOWf_TTKox4
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/67.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/69.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:02] Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Бисмиллаҳир роҳмана роҳийм. Алҳамдулиллаҳи роббил анъунамин, вассолату вассаламу алайҳи роҳим, мурсалик ва ала алихий ва ашабий. Ҳеч майин. Аллавоту ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъал ва баракатуҳ. Аллоҳ субҳанаҳ ва таоло ўрганаётган илмимизни фойдали қилсин, баракотли қилсин, ўзи рози бўлсин ва қабул қилсин. Мусулмон умматига фойдали қилсун.

[0:34] Ҳозирги кунда биродарлар, мусулмонлар орасида катта бир ихтилофларга, муаммоларга сабаб бўлаётган битта масала бор. Бу иймон масаласи. Иймон нима? Мана шу муаммо сабабли, мана шу масала сабабли айрим мусулмонлар бошқа мусулмонларни кофирга чиқаряпти ва бир бирини қонини ҳалол қиляпти. Илмсиз мусулмонлар бор. Илм йўлига енди кирган мусулмонлар бор ёки илм йўлга киргани, аммо илми саёз бўлган мусулмонлар ҳам бор. Ана шу илми саёз бўшган мусулмон биродарларимиз шу масалани яхши ўрганмаган. Иймонни нима еканлиги ҳақида чуқур билими йўқ. Бу мавзуда юзаки хабари бор. Шу сабабли мусулмон бўлган одамни, е, иймонсизликда, куфрда айблагичликка журъатли бўлаётганлигини кўрамиз. Кобирда ҳукм чиқараётганига гувоҳ бўламиз.

[1:28] Бу тоифа инсонлар, иймон дейилганда фақат ўзлари иймон деб тушунган нарсани қабул қилади. Агар улар ўзлари иймон деб тушунган нарсасини аҳмадда ёки баҳодирда топқаса, бемалол уларни имонсизга чиқаради, кофирга чиқариб юборади. Буни натижаси қанақа бўлади? Мана шу илмсизликни натижаси қана қа бўлади. Илмсиз ҳолатда фатво айтиб, илмсиз ҳолатида ҳукм чиқаришликни натижаси қуана қа бўлди? Мусулмонлар бўлинади. Такфирликлар пайдо бўлади. Яъни. Бу тоифа одамларни айтган андазасига шаблонига булар тушмаса, бемалол кофир дейверади. Гарчи бир одам мусулмон отадан дунёга келган бўлса, шаҳодатни айтиб турган бўлса ҳам, буларни наздида у мусулмон емас.

[2:15] Ана шу шаҳодат калимасини айтган, аммо амалларга суст бўлган, амалларга бепарво бўлган одамларни амални тарк қилганлиги учун ҳам кофир дейишаверади. Амални тарқагани учун мусулмонни кофирлигида айблайди. Кейин нима бўлади? Кейин уни бу одамни моли ҳам, жони ҳам бошқаларга нима бўлиб қолади? Ҳалол бўлиб қоладими? Ҳозирги кунда биродарлар мусулмонларни орасида бўлаётган урушларнинг асосий сабаби мана шу. Иккита мусулмон тараф бир бири билан урушяпти. Иккала тараф ҳам карима келтирган. Иккала тарафи ҳам иймоннинг ана шу шартларига ишонади. Аммо барибир бир бирига қарши жанг қиляпти. Нима учун? Нима учун бир бирини қонун оқизаяпти? Мусулмонда қонун мусулмонга қолар емасми да? Сабаб, ана шу урушаётган икки тараф ўзини еътиқодига кўра, нариги тарафни кофир деб билади. Яъни аҳмадни ақидасига кўра, унга қарши жанг қураётган нариги тарафдагилар кофир. Ваҳоланки, нариги тарафдагилар ҳам калимага келтириб мусулмон бўлиб турибди.

[3:21] Иймон ўзи нима? Амал. Иймоннинг асосий рукними? Яъни амал иймонни ичига келадими ёки амал алоҳида нарсами? Иймон кўпайиб озаядими? Шариатимизни бу ҳақида нима дейилган? Сарафис солиҳилар, ўтган улуғ муштоҳид уламоларимиз, бу масалада сиз билан бизга нима деб таълим беришган? Бугун иншааллоҳ мана шу мавзуни баҳс қиламиз.

[3:51] Иймон нима? Иймоннинг луғавий таърифи. Таърифул иймоний луғатан ат тасдиқув. Юқорув, а мана лағув, ва а мана беҳи, а, содда қоҳув. Иймоннинг луғави маъноси тасдиқлаш, ишониш. Яъни уни тасдиқлади, унга ишонди. Бу йерда мана шу Юсуф алайҳиссаломни қиссасига мурожаат қиламиз.

[4:17] Аллоҳ азза ва жалла Юсуф алайҳи ассаломнинг акалари ҳақида шундай деди. Астай деб юрди. Вома ан та би муъмининглана валав кунна содиқийин. Ай, би мусоддиқинглана. Улар айтишдики, енди роз гапирсак ҳам сиз бизларга асло ишонмайсиз. Яъни роз гапирсак ҳам тасдиқламайсиз.

[4:40] Араб тилида иймон сўзи мутлоқ тасдиқлаш, ишониш маъносини беради. Сиз нимани тасдиқласангиз, нимага ишонсангиз, сиз шунга иймон келтирган бўласиз. Масалан, қуёш чиққанини тасдиқласангиз, ишонсангиз. Демак, қуёш чиққанига иймон келтирган бўласиз. Агар қорни рангини оппоқ еканлигини тасдиқласак, сиз қорни ранги оппоқ еканига иймон келтирдингиз. Бу. Иймон сўзининг луғавий маъноси еди.

[5:11] Иймоннинг исломдаги умумий маъноси еса, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳузуридан олиб келган нарсаларни, хабарларни тасдиқлаш, уларга ишониш дегани. Демак, ишониш, тасдиқлаш. Шунга кўра ким, Пайғамбарингиз соллаллоҳу ала ю вассалламни Аллоҳ субҳанаҳу вато ало дан олиб келган рисолатига, ва хабарларга ишонса ва уларни тасдиқласа, унга иймон келтирган мўмин бўлади.

[5:43] Иймоннинг шаръий таърифи. Аҳли қибдалар, яъни мусулмон уммати, биродарлар иймоннинг шаръи таърифида ихтилоф қилишган. Яъни аҳли суннавал жамоа имомбори иймоннинг нима еканлигига икки хил таъриф беришган. Аҳли сунна ва жамоа имомлари орасида иймонни нима екани ҳақида икки хил фикр бор. Биринчиси, иймон қалб билан тасдиқлаш, тил билан иқрор бўлиш. Иккинчи таъриф, иймон қалп билан тасдиқллаш, тил билан икқрор бўлиш ва амалларни бажариш.

[6:21] Яъни, қалби билан ишониш, тили билан калимани айтиш, биринчи таъриф, иккинчи таъиф, қалб билан ишониш, тил билан калимани айтиш ва солиҳ амалларни бажаришлик. Аҳли суннавал жамоанинг уламолари, хусусан Абу Ҳанифа, Абу Мансур Мотуруди, Абу Ҳасан Ашарий, роҳимаҳуллоҳлар, иймон қалб билан тасдиқлаш, тил билан иқрор бўлиш дейишган. Иймон қалббилан тасдиқл аш ва тил билан иқорор бўлиш дейишиган.

[6:55] Иккинчи таъриф. Аҳл ҳадислардан бўлган фарқийлар, Молик ибн Анас, Имом Авзойи, Имом Ушофияи, Исъҳоқ ибн Роҳавой, Аҳмад унда ҳамар ва бошқалар, иймон, тил билан иқрор бўлиш, қалб билан тасдиқлаш ва солиҳ амал қилиш дейишган. Бу иккинчи таъриф бу. Демак, олдимизда иккита таъриф турибди, биродарлар. Биринчи тарифда иймон, қалб билан тасдиқлаш ва тил билан иқрор бўлиш. Иккинчи тарифда қалб билан тақлаш, тил билан иқҳорор бўлиш ва амалларни бажариш.

[7:37] Келинг енди мана шу иккала таърифни далилларини кўриб чиқамиз биродарлар. Аҳли суннавал жамоанинг уламоларидан Абу Ҳанифа, Имом Мотуридий, Имом Аш Шарилар, иймон, қалб билан тасдиқлаш, тил билан иқрор бўлиш дейишди. Мана уларнинг далиллари.

[8:01] Биринчидан, бир инсонда иймоннинг ҳақиқати пайдо бўлиши учун, уни қалбида Аллоҳ талаб қилган нарсаларни тасдиқлаш бўлса кифоя қилади. Қалби билан ишонса бўлди дейилди. Шунда иймон сўзининг луғавий моҳияти бўлган тасдиқлаш юзага чиқади. Чунки қалби билан ишонди, қалби билан тасдиқлади. Енди бу одам мана шу нарсаларга қалби билан иснади, тасдиқлади, аммо уни қалбидаги нарсани биз била олмаймиз. Чунки қалб инсонни ботиний ички амали.

[8:34] Бу ҳолатда биз уни мусулмон деб аниқ айта олмаймиз. Чунки қалбидаги нарсани биз билмаймиз. Енди шу қалбидаги бор нарсани тасдиқлаб бизга тили билан калималарни айтиб бериш керак. Тили билан айтмайдиган бўлса, биз унга мўминларни, аҳконларини жорий қилишимиз мумкин бўлмай қолади. Масалан, никоҳ ўқиш учун, жаноза ўқиш учун, кўмиш учун, ювиш учун, ва ҳоказо ишлар учун оғзидан бир марта шу калима, шаҳодат калимасига чиққан бўлиши керак. Шунинг учун у тили билан шаҳодат калимасини айтиб, бизга ўзини мўмин еканлигини билдириш керак бўлади.

[9:09] Шунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: умиртун ан у қотиландан саҳатдай яқулулар илоҳи иллаллоҳ. Файда қол у ҳа, асом у минни димаъаҳум муаммо алаҳум илла беҳаққи ҳа ва ҳисса буҳим алаллоҳи таъл. Инсонлар деяптилар: Расулуллоҳ, Аллоҳдан ўзига илоҳ йўқ деб айтгунларича, улар билан жанг қилишга буюрилдим. Агар улар буни айтсалар, калимани айтсалар, мендан қонларини, молларини сақлабди. Ислом ҳаққи бундан мустасно. Уларни ҳисоб китоби Аллоҳ Таолога ҳавола. Муттафағоналик бўлган ҳадис. Бу ҳадисни маъносидан кўриниб турибдики, бир инсонни мусулмонда билишимиз ва унга шарий ҳукмларни жорий қилишимиз учун у шаҳодат каримасини айтиб, иқрор бўлиши лозим бўлади. Тили билан каримани айтишлиги керак.

[10:03] Демак, иймонни иккита рукни бўлди. Улар қалб билан тасдиқлаш, тил билан иқрор бўлиш. Тасдиқ соқит бўлиши мумкин бўлмаган рукн. Иқрор еса соқиб бўлиши еҳтимоли бор. Бу нима дегани? Тасдиқ, соқиб бўлишинг мумкин емас. Иқрор еса соққиб бўлишингим мумкин. Бу нима деяни? Масалан, бир инсон қалбида Аллоҳ азизу важалага ишонибди. Муҳаммад алайҳиссалом олиб келган нарсаларни қалби билан тасдиқлади, аммо тили билан айта олмади калимани. Бир сабаб туфайли. Масалан, соқол инсон айта олмайди. У нима бўлади? Ёки калимани билмайди, айтишликни. Айтай деса калимани билмайда. Бу одам Аллоҳни ҳузурида мўмин бўлаверади.

[10:48] Ҳа, биз уни калима келтирмадида, биз уни мўмин деб айта олмаймиз уни. Аммо бояги моний, сабабли айтмаган бўлса, мўмин бўлади. Шунинг учун айтдик, тасдиқ. Соқит бўлиши мумкин емас. Албатта бўлишлиги шарт, қалбда ишонч бўлиши керак. Ендиги қарор соқит бўлиб қолиши мумкин. Иккинчи далил, машҳур, бу кўпчилигимиз ешитган, ўқиган, билган ҳадис, Жабр алайҳиссалом қиссаси. Жабр алайҳисса лом мана шу нотаниш бир киши суратида келиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир қанча саволларни сўради. Шуларни ичида фаҳбибнинг анил иман. Иймоннинг нима еканлигини менга хабарини беринг, деди.

[11:35] Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алалайҳи васаллам анту умина биллаҳи ва малакатиҳи ва кутубиҳи ва русунийҳи ва лёвми ил ахир ва туъмина бил қодариҳи, хойриҳи ва шариҳиҳ, дедилар. Расулуллоҳ айтдилар, иймон бу Аллоҳга, фаришталарга, китобларга, Пайғамбарларга, қиёмат кунига, тақдирнинг яхши ёмонига ишонишинг деб айтдилар. Агар иймонни асли қалбда тасдиқлашдан ошиқча бошқа нарса бўлганида, Пайғамбармиз буни айтган бўлардилар. Агар иймоннинг асли қалбдаги тасдиқдан ошиқча бошқа нарса бўлганида, Пайғамбаримиз буни ҳам бизга айтган бўлардилар. Демак, мотурид дақидасига кўра, иймон бу қалб билан тасдиқлаш ва тил билан иқрор бўлиш. Қалб билан ишониш, тил билан калимани айтиш.

[12:29] Иймоннинг таърифида Имом Абу Ҳанифадан ҳам бўлса икки хил ривоят. Кейин, биринчиси, абохонифа ўзини фиқҳ хулокабар китобида шундай дейди ал иману ҳуваттасли қувол иқрор. Иймон бу қалб билан тасдиқлаш ва тил билан иқрор бўлиш. Иккинчи ривоят, имом абохонифа шундай дейди. Ал иману ҳувиттасли қубел қолбий ла ғойир. Вол иқрору биллисан далилуни алайҳи валайса берукунинг. Имом қалб билан тасдиқлашдан бошқа нарса емас. Яъни фақат қалб билан тақлидлаш. Тил билан иқрор бўлиш еса, у тасдиқ учун далилдир холос. Рукн емас. Яъли имом бу қалб билан таҳқирлашликдан бошқа емас. Тил билан ихрор бўлишлик еса ана шу тасдиқнинг далили. Чунки юқорида айтдик, агар бир одам соқов бўладиган бўлса, соқов бўладиган бўлса тил билан айтишдек, иймоннинг асосий рукини дейдиган бўлсак, у айта олмайди. Енди асосий рукни қасд қилса, қалб. Чунки тил, бояги айтаётганимиздек, инсон соқолига туфайли айта олмаслиги мумкин.

[13:44] Иймон қалб билан тасдиқлашдан бошқа нарса емас, тил билан иқрор бўлиш еса, у тасдиққа далилдир холос. Яъни асосийси қалб билан тақлаш. Тил билан калимани айтишлик, иймоннинг асосий рукни дейиладиган бўлса, унда соққа одам калима келтира олмайди, уни иймонли емас дейишимизга тўғри келади.

[14:10] Ал мусо амаро шарх ал мусо ярода келади. Иймон тасдиқлашдир. Муҳаммад алайҳиссалоту вассалом олиб келган нарсаларни тасдиқлаган кимса, ўзи билан аллоҳ орасидаги нарсаларда мўмин бўлиб ҳисобланади. Тил билан иқрор бўлиш еса, дунёдаги ҳукмларни жорий қилиш учун шарт бўлиб ҳисобланади. Юқорида айтдик ку, бир одам қалби билан ишонди, у аллоҳ билан ўзини ўртасида мўмин. Аммо биз уни мўминлигига исбот ўлароқ калимани талаб қиламиз. Калимани айтгандан кейин, шарий ҳукмларни устидан жорий қиламиз.

[14:48] Ибн Қутлубғо муаллифни мана шу сўзни айтганида айтадики, бу сўз Имом Абу Ҳанифадан ҳам ривоят қилинган бўлиб, у киши ўзининг Алин ва Мутааллин китобида айнан шуни айтиб ўтади. Шунингдек, бу Имом Абу Мансур Мотуридийнинг, Ҳусайн ибн Фадҳил Ал Балхийнинг ҳамда бошқа муҳаққиқ соҳибларимизнинг ихтиёридир. Ҳошияти Қосим Ал Ал Мусамола китобидан олинди.

[15:16] Кейинги далил. Шайх Абу Лаъизали Ҳанофий Ал Ақидату Таҳа Бия китоб ёзган шарҳида шундай дейди. Ханафийлардан шундай дейдиганлари бор. Тил билан иқрор бўлиш, иймоннинг аслидан бўлмаган зоида рукндир деди. Яъни асли рукн қалб билан ишониш, қўшимча зоида рукн нима? Тил билан иқорор бўлиш.

[15:40] Имом Абу Мансур Мотируддин ҳам бу гапни айтган. Имом Абу Ҳанифадан ҳам ривоят қилинади шу нарса. Кейинги далил. Шайх Ибн ул Ҳумом Фатҳул Қодир китобида шундай дейди: во ҳувол манқулу ан абий ҳанифа родияллоҳу анҳу ал иману қувват тасдиқу ва иқрору шарту ижроил аҳкам. Ибн ул Ҳумон Фатҳул Қодирда айтади, Абу Ҳанифадан нақл қилинган нарса ҳам шу. Иймон, тасдиқлашдир. Тил билан иқрор бўлиш еса, ҳукмларни ижро бўлишлиги шартидир. Мана биз ҳозир иймоннинг биринчи таърифини кўриб чиқдик. Демак, иймон, қалб билан тасдиқлаш, тил билан иқрори бўлиш. Бу биринчи таърифи, бу далиллар.

[16:39] Енди иккинчи таърифи. Аҳли сунна уламоларининг иймонга берган таърифини иккинчиси, иймон, қалб билан тасдиқлаш, тил билан иқрор бўлиш ва солиҳ амал қилиш. Аҳли ҳадислардан бўлган фақиҳлар, молик ибн анас, имомаҳзойи, имомаҳ шофи, исъҳоқ ибн роҳавой, имом аҳмадимни ҳамбал ва бошқалар, иймон, тил билан иқрор бўлиш, қалб билан тасдиқлаш ва солиҳ амал қилиш дейишган. Мана шу таърифни ҳаволингизлар билан Мўтазиллилар ҳам айтишган.

[17:23] Иймон, тил билан иқрори бўлиш, қолб билан тасдиқи қилиш ва солиҳ амалқилиш деганларнинг далиллари. Биринчи далили. Аллоҳ Таоло айтади, астадибилла лияздадо имана маъи иманиҳин. Фатиҳ сураси. Иймонларига иймон зиёда бўлиши учун. Иймонда зиёдалик фақат солиҳ амаллар билан бўлиши мумкин дейишади. Шунинг учун амал иймоннинг шартларидан, иймоннинг рукнларидан дейишади.

[17:57] Иккинчи далил, бошқа оятда Аллоҳ Таоло айтади, астағфируллоҳ, вама каъна аллоҳу ли юъдайи иймана кун. Аллоҳ сизларнинг иймонингизни зойи қилмас, яъни намозингиз зойи қиламас. Бу оятда Аллоҳ Азза ва Жалла намозни иймон деб номлади. Намоз бу амал. Демак, амал иймоннинг бир бўлаги дейишди. Лекин аҳли ҳадислар наздида амал иймоннинг аслий рукни емас. Чунки уларни наздида амалнинг завол бўлиши билан, амални йўқ бўлиши билган, иймон заволга юз тутмайди. Иймон йўқ бўлиб кетмайди.

[18:38] Агар амални, иймоннинг асли рукуни дейиладиган бўлса, асли рукун бўлган амал йўқ бўлса ҳам, демак, иймон ҳам йўқ бўп кетиши керак бўлиб қолади. Масалан, намоз ўқимаган одам, намоз ўқумаган мусулмон кофир бўлиб қолишлиги керак. Намознинг рукунларидан бўлган амаллар, мана қиём, қироат, руку, сажда, қадай охир. Бу намознинг рукунлади. Агар ана шу намознинг рукуллардан бўлган, шулардан биттаси йўқ бўлиб қолса, намоз йўқ бўлади, қайтадан ўқишлик керак.

[19:12] Шунинг учун амал иймоннинг асосий рукунларидан емас деб айтишади. Хабарчилар наздида ҳам амал иймоннинг азизий рукни еди. Амал бўлмаса иймон бўлмайди дейишарди улар ҳам. Енди биз уларга айтамизки, амални иймондан қилишимиз тўғри емас, мумкин емас. Чунки Аллоҳ Таоло иймон ва амални орасини ажратиб, алоҳида алоҳида келтирган. Талоф сурасида Аллоҳ Таоло айтади, астадибиллаҳ, вомай ю умин биллаҳи ва яъмал солиҳ. Кимки иймон келтирса ва солиҳ амал қилса. Мана иймон келтиришига алоҳида аталинди ва ҳарфатвасидан кейин солиҳ амал келтирди. Демак, иймон бошқа нарса, амал бошқа нарсалар бўлади. Яна бошқа сўради, Аллоҳ Таоло марҳамат қиляпти. Я айюҳа алладина аману кутиба алайкумус сиям. Ей, иймон келтирганлар, сизларга рамазон рўзаси фарз қилинди. Яъни. Рамазон рўзаси фарз бўлмасдан туриб ҳам Аллоҳ Таоло хитоб қилаётган одамларни мўмини еканлигини айтяпти. Ей иймон келтирганлар! Яъни унгача рамазон фарз бўлмаган еди. Яна бошқа оятда айтади астадибилла, я айюҳаълла дини аману ида қумдум ила сола.

[20:34] Ей иймон келдирганлар, агар намозга турсаларингиз. Яъни иймон келтирилганлар деб туриб, намозни кейин алоҳида айтяпти. Аллоҳ азза ва жала бу оятларда уларни ҳали амали бўлмаса ҳам мўмин деб номлаяпти. Аллоҳ таоло бу оятда кимга хитоб қилди? Мўминларга. Ҳали улар мана шу амаллар, мана шу амалларни қилмасдан туриб ҳам мўмин еканлигини оят айтяпти.

[20:59] Яна бошқа оятда айтади аллоҳ таоло астадилиллаҳ. Валладина амон ва аминуз солиҳат. Иймон келтирган ва солиҳ амал қилган кимсалар. Демак, иймон алоҳида, солиҳамал алоҳида келтириляпти. Солиҳамалларни иймонга атф қилди, яъни боғлади. Маътуф боғланган ва маътуфу алайҳи боғланилганнинг орасида муқояра бошқачалик бўлишлиги керак. Масалан, ва ҳарфати ҳа келдими, иккита калимани ўртасида, демак, ва дан аввалги ва ва дан кейинги калима алоҳида нарса деган. Мисол учун, мен бозорга чиқиб, нон ва қовун сотиб олдим деса, қовун билан нонни ўртасида вов ҳарфи келяпти. Вов ҳарфи келдими? Демак, вов ҳарфидан аввалги сўз бошқа нарса, вов ҳарфдан кейинги келган сўз бош қа нарсани билдиради. Шунинг учун иймон ва амал деди. Шунинг учун биз айтамиз, амал иймоннинг рукни емас. Амал иймонни ичига кирмайди.

[22:05] Амал иймоннинг асли рукни емаслигига ҳам далиллар бор. Биринчидан, агар солиҳ амаллар иймон жумласидан бўлганида, иймонни рукнидан бўлганидан, амаллар бекор бўлиши жоиз бўлмас еди. Чунки иймон насиб қилмайди. Яъни бир амалга буюрилди, кейин у амал бекор бўлди. Агар амални иймон деганимизда, бу амал бекор бўшиши мумкин емас еди. Чунки иймон бекор бўлмайди да. Иккинчидан, солиҳ амаллар иймон бўлганида, солиҳ амалллар иймондан бўлганида биронта инсон тўла иймон билан вафот етмаган бўлар еди. Чунки амалларни чеки чегараси йўқ, биродарлар. Енди нимани маълум чегараси бўлмаса, уни ниҳояси ва тўла тўкислиги ҳам бўлмайди.

[22:59] Яъни ҳеч кимда тўла тўксий имом бўлмас еди. Имонга, имоннинг шарти ертадан, амон то биллаҳи ва малакати ҳима, кутубиҳи ва русуниҳи ва илоҳим илоҳим, ахир вал қудари хойриҳи ва шариҳиҳ миналлоҳи таъала вал баъти бадал мот. Мана шу йеттитасига ишонган одам муаммо бўлаверади. Учинчидан. Биз кимки қалб билан тасдиқласа, тили билан ихро бўлса, ҳамда тоат ибодат ёки маъсият қилишдан олдин шу заҳоти вафот етса, у мўмин ҳолда вафот етади деб иттифоқ қилганмиз. Бундан келиб чиқадики, солиҳ амаллар иймон жумласидан емас.

[23:39] Масалан, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратига мурожаат қилсак, Расулуллоҳ Ҳайбарга қўшин билан бордилар. Ҳайбар қалъаларини қамал қилдилар. Яҳудийлар ўзларининг қалъаларидан туриб, камондан ўқ узишарди, жуда узоқ масофага. Шунинг учун мусулмонлар яҳудларнинг қалъаларидан узоқроқ масофага бориб, қўшинларни жойлаштиришар еди. Демак, мусулмонлар қўшини билан қалъани ўртасида анча масофа бор. Ана шу бўш масофага яҳудлар қалъасини ешигини очиб, қўйларни ҳайдаб чиқиб боқиб олиб кириб кетар еди. Яҳудийларнинг қўйларини боқиб юрадиган қул қалъадан чиқди. Қўйларнини ҳайдаб, Расулуллоҳнинг олдига келди. Шаҳодат калимасини айтди, мусулмон бўлди. Ҳали бир вақт намоз ўқимасдан аввал жанг бўлди да, мусулмонларда сафида келиб бояги қорақул шаҳид бўлди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар, бир вақт намоз ўқимасдан, жаннатга келган кишини кўришни хоҳлаганлар, мана бу қорақулга қарасин дедилар.

[24:45] Яъни, киши қалби билан ишонди, тили билан калимани айтди, аммо битта ҳам савоб иш қилишликка улгурмади. Нима бўлади унда? Муаммо бўлаверади. Мана Қорақул ишонди, калима келтирди, ҳали битта савоб иш қилишликка улгурмади. Жаннатга кираверди. Иймон ҳақида яна бир қавм, даққоқий роқиши, абдуллоҳ ибн саид ал қаттон ва ҳамма карромиялар айтишардики, иймон тил билан иқрор бўлишни ўзи. Яъни киши тил билан калимани айтиб қўйса, бўлди, мусулмон бўлади дейишарди. Ва ўзини бу, е, иймонга берган таърифига Пайғамбаримизнинг ушбу ҳадисини далил қилишар еди. Расул айтганлар, умирту ану қотила наса ҳаттая қулула илайҳи иллаллоҳ. Инсонлар Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ деб айтмагунларича улар билан уруш қилишга буюрилдим деганлар. Мутафаа ҳунар адиз. Бу ҳадисдан олган далиллари уларни.

[26:03] Расулуллоҳ мунофиқлар билан уруш қуришни ҳаром қилдилар. Нима учун? Уларда мунофиқларда фақат тили билан иқрор бўлиш бор еди. Улар тили билан айтиб қўйганди калимани. Шунинг учун улар билан уруши бўлмас еди. Шунинг учунга уларнинг иймони бор дейишарди. Биз айтамиз, бу гапинглар нотўғри. Чунки тил билан иқрор билишингни ўзи иймон емас. Аллоҳ азза ва жалла мунофиқлар ҳақида нима деган? Мана мунофиқлар тили билан калимани айтган. Лекин қалбида иймон бўлмаган. Шунинг учунча мунофиқ бўлган улар. Аслида айтиб беринглар. Я юҳар расул, ла яҳзункалладина юсайрияъуна фил куфр миналладина қолу аманна би ахво ҳиҳим ва лам туъминқулу буҳим. Ей Муҳаммад алайҳиссалом, ей пайғамбар, оғизларида иймон келтирдик деган, аммо диллари иймон келтирмаган мунофиқлардан ва яҳудий бўлган куфр томонга қараб чопаётган кимсалар сизни маҳзун қилмасин. Яъни улар тили билан иймон келтирдик дейишган, аммо қалбида иймон бўлмаган. Аллоҳ Таоло уларни мунофиқ деяпти. Агар тил билан айтиб қўйишликни ўзи иймон бўлганида, Аллоҳ Таоло яна айтади, астайду билла, ҳолатил аъробу аманна, қўл лам туъмину валакин қулу асламна.

[27:28] Ҳужурат сўрасин. Арабийлар иймон келтирдик дейдилар. Ей Муҳаммад алайҳиссалом, уларга айтинг, сизлар иймон келтирганинглар йўқ, лекин сизлар бўюнсундик денглар. Демак, бу оятда Аллоҳ Таоло ўзини пайғамбарини сизлар иймон келдирганинглар йўдқ деб айтиш келиб юряпти. Демак, уларда иймон йўқ. Гарчи тили билан айтиб қўйган бўлса ҳам.

[27:55] Яна Аллоҳ Таоло ТВдаги оятни давомида айтади, истедбийлар. Воламма ядхул ил ийман у фииқулу биқум. Чунки ҳали ҳануз иймон сизларни дилингларга, ҳарбийларга кирган емас. Демак, бу оятда маълум бўляптики, иймоннинг ўрни диллар ва қалблар. Бошқа оятда айтади, истадбийлар. Илла ман укриҳа ва қолбуҳу бутмаи нум бил ийман. Лекин ким? Қалби иймон билан ором бўлган ҳолда куфр калимасини айтишга мажбур қилинса. Яъни бу оятда ҳам Аллоҳ Таоло иймонни ўрни қалб еканлигини айтяпти.

[28:36] Бу нима дегани? Инсон тили билан айтса ю, аммо қалбида тасдиқи бўлмаса, бу инсонда иймон бўлмаслиги далил. Мана Аммориддин ёзув розияллоҳу анҳуни отасини, онасини ўлдиришни кўзини олдида. Абу Жаҳл аммо розияллоҳ анҳуни қийновурди, темирни қиздириб жасадига босаверди, босаверди. Ана шу оғриққа чидамасдан, азобга чидамасдан, шу куфр калимасини айтди. Қалбида иймони бор еди, лекин шу калимани мажбур айтди, тили билан айтди. Расулуллоҳнинг ҳузурига келганида, қалбинг нима деяпти деганда, қалбим иймон билан ором олади деди. Демак, иймон бу тил билан айтиб қўйишлик емас, қалб билан ишонишлиги керак.

[29:20] Юқорида айтиб ўтдик, каромия лар иймон тил билан иқрор бўлишни ўзи дейишган. Уларни наздида тил билан иқро қилинса бўлди, иймон ҳосил бўлаверади. Енди уларни бу гаплари биз келтирган далилларга мутлақо зид. Агар уларни бу гапини ҳақиқат тўғрида боғланадиган бўлса, мунофиалар ҳам биродарлар ҳақиқий мўмин бўлиб қолар еди. Бу еса мунофиқларни кофир еканлигини тасдиқлаб, нозил бўлган қуран оятларига тамомий тескари.

[30:01] Иймон ҳақида яна бир қавм. Жаҳм ибн Сафвон ва унга ергашганлар айтишади, иймон фақат маърифат, холос. Яъни иймон дегани фақат таниб қўйиш, билиб қўйиши. Қаранг, Каромиялар нима деди? Тили билан айтиб қўйса бўлди деди. Енди Жаҳминни Сафон айтяпти, иймон фақат таниб қўйиш деяпти. Биз айтамиз буларга, бу нотўғри. Биринчидан, бундай деб айтилса, иймоннинг тасдиқ деган луғавий маъноси йўқолиб қолади. Иккинчидан, кафирлар ҳам Аллоҳни таниган. Аллоҳ Таоло айтади: Астадибиллоҳ, вала инсоф алтаҳум ман холақос самавати вал ардалаяқу рум наллоҳ. Агар улардан осмонлар ва йерни ким яратган деб сўрасангиз, албатта Аллоҳ дерлар.

[30:56] У аҳли китоблар, кофирлар, Муҳаммад али салломда ҳам ўзини фарзандини танигандай танишар еди. Танишар еди, лекин тасдиқ содир бўлмаганлиги учун улар мўмин бўлиша олмади. Бундан билинадики, иймон бу тасдиқлаш, таниб қўйишни ўзи емас. Иймон таниб қўйғишни ўзи ҳам емас. Иймон бу тасди қилиш.

[31:26] Иймоннинг аслий рукни тасдиқлаш дедик. Тил билан иқрор бўлиш иймонга қўшимча рукн ҳисобланади дедик. Имом Саъдуддин Тафтазони бу ҳақида шундай дейди. Иймон аслига қўшилган нарса тил билан ифодалашдир. Чунки тил қалбдаги нарсани ифодалайди ва қалбий тасдиққа далолат қилади. Аммо тил билан ифодолаш аслий рукнга кирмайди. Чунки тасдиқни ўрни қалб. Шунинг учун ҳам узрли пайтларда тил билан ифодала ш соқит бўлиб туради.

[32:03] Юқорида айтдик, масалан соқов киши тили билан айта олмайди, уни кофир демаймиз. Ёки мажбурланган одам куфр калимасига, қалбида иймони туриб, мажбур куфр калимасини айтган бўлса, амморимни ёзиб қиссасига ўхшаган, бу ҳолатда бу иккала одамдан иймон ҳукми олиб ташланмайди. Тил билан иқрор бўлиш, иймоннинг қўшимча рукни еканлигига, Имому Сарахсий, Фаҳрул Ислом Фазўий ва бошқа кўплаб фоҳидалардан ривоятлар нақл қилинган. Мана шу қараш Нажмиддин Насафий суянган қараш ҳисобланади. У зот Аҳойида Насафий китобида қуйидагиларни ёзади. Иймон, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳ ҳузуридан олиб келадиган нарсаларни ростда билиш ва уни тил билан ифодалашдир.

[32:53] Мана биродарлар, иймон ҳақида бир қанча таърифларни ўқидик. Аҳли суннавал жамоа уламолари иймон деганда, икки хил таърифни сиз билан бизга айтишди. Биринчи таъриф. Иймон қалб билан тасдиқлаш ва тил билан иқрор бўлиш. Иккинчи таъриф, қалб билан тасдиқлаш, тил билан иқрор бўлиш ва амалларни бажариш.

[33:22] Иймонга берилган иккала таъриф ўртасидаги ихтилоф бу лафзий ихтилоф холос. Иймонни қалб билан тасдиқлаш, тил билан иқрор бўлиш деганлар, иймон деганда шу нарса тушунилади деди. Енди, иккинчи тоифа нима деди? Иймон қалб билан тақлаш, тилбилан айтиш ва амални қилишлик деганда комил иймони назарда тушган. Абу Ҳанифа, иймон бу қалб билан ишониш ва тил билан тасдиқлаш деди. Қолган имомлар бўлса, қалб билан исниш, тил билан тасдиқиқлаш ва солиҳ амалларни бажариш дейишди. Имомлар тарафидан имонга икки хил таъриф берилди. Биз бу ўринда қайсинисини таърифи тўғри, қайсинисини нотўғри деб савол бериб, биз бунга ҳукм чиқаришга шошилмаймиз.

[34:15] Иккала таъриф ҳам тўғри. Бу ўриндаги ихтилоф фақат лафзи ихтилоф. Бир тараф, иймон бор бўлиш учун қалб билан тил кифоя деди. Амал иймонни бир қисми емас деди. Иккинчи тараф еса, комил иймон бўлиш учунг амал иймоннинг бир қисми деди. Қайтариб айтамиз. Бир тараф, иймон бор болиши учун қалп билан тил кифая қилади. Иккинчи тараф, комил иймон билиш учун амал иймоннинг бу қисми деди.

[34:48] Демак, иймон ва комил иймон. Бу йердаги лафздайлар бор ихтилоф фақат. Абу Ҳанифа амал иймон ичига кирмайди. Балки уни тўлдиради ва комил қилади деди. Абу ҳанифа усмон ал баттига юборган мактубини айтадики, ҳа, мен амал иймоннинг шарти рукни емас дейман деди.

[35:13] Қолган имомлар ҳам амал иймоннинг аслида емас, балки амал иймонни мукаммал бўлишини кўриниши дейишган. Иккала тараф ҳам бу масалада бир хил фикрни айтяпти, фақат ихтилоф нимада? Лафзда холос. Енди савол туғилади. Модомики ўртадаги хилоф, лафзи екан. Нима учун бир тараф иккинчи тарафни гапини қабул қилиб қўймади?

[35:41] Бошқа имомлар амал, иймоннинг бир қисми деётганида, комил иймонни назарда тутаётганларгина Абу Ҳанифа билар еди. Нима учун Абу Ҳанифа, майли, улар айтгандай айтиб қўяверинг, иш битади деб қўймади? Ҳа, Абу Ҳанифа ҳам, қолган имомлар ҳам асли бир нарсани айтишяпти. Нима учу Абу Ҳанифа уларда сўз юқиб деб қўймадими? Сабаб, сабаб абуханифа уммавийлар даврини охирида, аббосинглар даврининг аввалида яшаган. Бу вақтда мусулмонларни орасида ҳаво олишларни иши кўзга кўриниб қолган еди. Ҳаво олишлани қўлида қуввати бор. Уларни жамиятга таъсири қаттиқ. Абуханифани хавотири мана шундан еди.

[36:29] Ҳаво олишларни иши одамларни амали бўлмаса, уларни кофир дейиш устига қурилган еди. Уларни тутган йўли такфид устига қурилган еди. Уларни йўли мана шу еди. Амалийўқ мусулмонни улар кофир дейишган. Улар Али розияллоҳу анҳуъни, Муавия розияллоҳ анҳуъларни таҳқин масаласида куфрда айблашган. Мана тарих дарсларида ешитганмиз.

[36:55] Инил ҳукму иллаллиллаҳ деб халифа сайлашлик одамларни иши емас, Аллоҳнин ҳаққи дейишган еди. Уларнинг ақидаси такфид устига қурилган еди. Кейинчалик ҳар қандай гуноҳ кабия қилган мусулмонни кофирликда айблашаверди. Агар биродарлар бу ақида, бу идеология бизни жамиятимизга кириб келса нима бўлади, биласизларми? Мусулмонлар бир бирини кофирликда олишни бошлайди. Бугун муҳофаза етди екан. Гуноҳ кабия ҳам қилиб қўйдими? Ёки бирорта бир амални тарк қилдими? Мусулмон емас деб бир бирини кофиллашни бошлайди? Жуда хатарли масала бу.

[37:31] Масалан ҳаммамиз мусулвомиз, алҳамдулиллаҳ, мана шу йерга кириб намоз ўқиймиз, бир биримизни таниймиз, ҳаммамиз инсонмиз, биродарлар. Хатога келиб қолишимиз бор. Агар бу ҳаволажиларнинг ақидаси бизни орамизда бўлса, нима бўлади? Бир биримизни куфрда айблаймиз. Намоз ўқимаган одамни кофир дейди. Рўза тутмаган одамни кофир дейди. Шунинг учун, ана шу ҳаволажиларнинг тарихини қарасангиз, улар доим бўриниб келишган.

[37:59] Кимдир рўза тутмайди, кимдир намоз ўқимайди, яна кимдир бошқа бир гуноҳга кириб қолади. Агар амални иймоннинг бир қисми десак, ана шу амални тарқаган киши иймонсиз бўлиб қолиши керак. Албатта буни орқасида катта катта муаммолар келади. Бўлиниш давом етиб бораверади. Шунинг учун Абу Ҳанифа амални иймонни ичига кирмайди деган. Яъни амал қилмаган одам ҳам қалби билан ишониб, тили билан айтган бўлса, мусулмон бўлади, иймони туради деган.

[38:34] Ҳаворишчилар еса амал йўқ да, иймони йўқ дейишган. Ҳаворишларни йўли ҳозиргача шунақа давом етиб келади, мурод али. Абу Ҳанифани замонида мана шу муаммо бор еди. Ҳаворишчлар муаммоси. Шунинг учун бизни имомимиз амал иймоннинг рукни емас деган. Абу Ҳанифага бошқа имомлар иймон комил бўлиши учун амал керак, динсачи дейишди. Иймон комил бўлиш учун амал кере деб қўйсангиз бўлмайдими? Абохонийфа бунга ҳам кўнмади. Сабаб, авом халқ, бунақа тафсилотларга еътибор бермайди, гапни бошини ешитади, тамом. Шунинг учун имомимиз иймон, қалб билан ишониш ва тил билан тасдиқлаш деган таърифида маҳкам турган.

[39:22] Енди, Имом Шофий, Имом Аҳмадга ўхшаган имомлар Абу Ҳанифадан кейин яшашган. Уларни даврида бошқа муаммо пайдо бўлди. Муржиалар. Қарангларда, Хаворижлар, Муржиалар, бунақа оқимлар, бунақа фирқалар доим Аҳл-и Суннага ҳужум қилиб келган, доим Аҳл-и Сунна буларни олдида собит турган ваҳолик бўлиб келган.

[39:46] Бу имомлар даврига келиб, Хаворижлар заифлашган. Аммо Муржиалар кучга кирган. Енди Муржиалар кимлар? Муржиаларни еътиқодига кўра, агар инсонни иймони бор бўлса, унга, уни қилган гуноҳлари зарар қилмайди. Улар шунақа еътиқодда еди. Қалби билан ишониб, тили билан айтдими, гуноҳларни унга зарари йўқ дейишади. Яъни уларда амалларга бепарволик бор еди.

[40:15] Ундай бўлса, ариғишадиган мусулмон билан, ариғишмайдиган мусулмон ўртасида нима фарқ бор? Дейилса, улар айтишардики, фақат жаннатдаги мартабасида фарқ бўлади холос. Иккаласи ҳам дўзахга кирмайди дейишган. Уларни еътиқодига кўра, мусулмон киши гуноҳ кабиира қилса ҳам дўзахка кирмайди. Фақат жаннаттаги мартабаси, манзилати пастроқ бўлиб қолади дейишарди.

[40:38] Енди, бу еътиқод ёйилса қанақа бўлади? Мусулмонлар устидан диний масъулиятни кўтариб кетишига сабаб бўлади бунда еътиқод. Ҳалол, ҳаром, одамлар бепарво бўлиб қолади. Шаръий ҳукмлар бекачинаси бўлиб қолад. Албатта бу ҳам катта хатар еди. Шунинг учун, муржуаларни хатарини кўрган имом шофий, имом аҳмадимни ҳамбаллар амал имоннинг шарти дейишга мажбур бўлишган.

[41:08] Мана шу кейинги имомларга ҳам амал иймонни шарти емас. Амал иймонни тўлдиради, комил қилади деб айтиб қўйсанглар бўлмайдими деганда, улар ҳам кўрмади бу таърифга. Булар ҳам айтишдики, агар одамларга бундай десак, одамлар гапни бошини ешитади да, ҳа, амал иймонга кирмас екан деб, амални тарқириб юборишади, дейишган.

[41:32] Шунинг учун биродарлар имонга икки хил таъриф берган имомларни бирини таърифи тўғри, иккинчисини таърифи нотўғри дейишга биз ҳаққимиз йўқ. Имонни нималигини баён қилишда униси тўғри гапирган, буниси нотўғр гапирган демаймиз. Ҳар икки тараф ҳам асли бир маънони айтди. Аммо ўзининг шароитидан, воқеалигидан келиб чиқиб, имонни нима еканлигига таъриф беришди.

[41:58] Аҳли суннавал жамоани иймонга берган таърифини икки хил деб айтдик. Биринчи таъриф иймон бу қалб билан тасдиқлаш ва тил билан иқрор бўлиш. Иккинчи таъриф иймон бу қалб бил ан тасдиқлаш, тил билан иқорор бўлиш ва амалларни бажариш. Хулоса имонга берилган мана шу иккала таъриф орасидаги ихтилоф, бу лафзий ихтилоф холос.

[42:34] Мана биродарлар, Аллоҳни фазли марҳамати билан иймон ҳақида баҳс қилдик. Аҳли сунна уламоларининг иймонга берган таърифини ўқиб ўргандик. Юқорида иймонга берилган тарифлардан хулосамиз. Биринчидан, тарихда иймон бу тил билан иқрор бўлиш холос, деганлар бўлди. Карро мияларга ўхшаганлар. Уларни бу сўзлари жаҳолат ва залолатни айни ўзи. Чунки уларни иймонга берган тарихига кўра, бир иймонли мусулмон билан мунофиқлар орасида фарқи йўқ еди. Тили билан айтиб қўйса бўлди дейишди. Бу нотўғри еди.

[43:12] Иккинчидан. Яна амал иймоннинг аслидандир деб айтганлар бўлди. Ҳаворачиларга ўхшаган. Уларни ҳам бу сўзлари жаҳолат ва залолатни айни ўзи. Чунки уларни иймонга берган бу тарихига кўра, иймонли мусулмон билан кофирлар орасида ҳеч қандай фарқи йўқ. Амал қилмаган мусулмонни кофир дейишар еди. Иймони бор, амали йўқ мусулмонни куфир дейишар е.

[43:41] Учинчидан, аҳли суннавал жамоа бўлган олимлар иймоннинг асосий рукни қалб билан тасдиқлаш еканлиги иттифоқ қилишган. Тил билан иқрор қилиш еса кишига дунёдаги ҳукмларни жорий қилиш учундир деб айтишган. Баъзилар еса асосий рукнни устига зиёда бўлган қўшимча рукн деб айтишган . Демак, иймон қалбнинг амали. Тил билан шаҳодатни айтишимиз еса, бизни устимизда шариат ҳукмлари юриши шунгина холос.

[44:16] Ёки баъзида соқит бўладиган ортиқча рукн. Аъзоларимиз билан амал қилишимиз еса, иймонимизни комил бўлишининг шарти. Бизда биродарлар, иймон, қалб билан тасдиқлаш, ишониш, тил билан иқрор бўлиш, калимани айтиш. Ақули қовли, ҳа давос топширувуллоҳу алайҳи ва алакум, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъал ва баракатуҳ.
