# Ей ёшлар шошилманглар (2026)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 7 of 510
- Section: —
- Duration: 22 min
- Original title: Ей ёшлар шошилманглар (2026)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/7
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/M5MZ3ePa9K8.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=M5MZ3ePa9K8
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/6.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/8.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:01] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил аъламин. Вассолату вассалому ала широфил мурсалий ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Аллоҳумма алим наъма ёнфауна, вамфа' наби маълам тана вазийдна илман. Аллоҳумма арина ал ҳаққа ҳаққон ва ризқу наътибаа ва арина ал ботила ботилан ва ризқу на жити нааба. Ҳожа анна минман йестамиун ал қовла фаяттабиуни ахсана ва адҳихинна би раҳматика фии айбадика солиҳаи ин аммавот. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

[0:38] Ей ёшлар, шошилманглар деган мавзуда суҳбат бошлаганидек давом етамиз. Янги кўчатга ўн кило олма осилмайди. Катта натижага йетишдан олдин, ана шу натижани кўтара оладиган инсон бўлиб йетилиши керак. Мана айтиб ўтдик, аввалги суҳбатларда, ризқни роббиси бор. Сен ҳаракат қиласан, аммо натижани қачон ва қанча келишигини сен белгиламайсан. Енди ўзингдан сўра. Агар мен кутган бойлик, мен кутган машҳурлик, мансаб ҳозир менга берилса, мен уни кўтара оламанми, йўқми?

[1:20] Йетиш бир нарса, уни кўтара олиш иккинчи нарса. Нима нима дейлар? Биз нимага менда йўқ деб сўраймиз у, аммо ўша нарсани кўтаришга мен тайёрманми деб сўрамаймиз ўзимиздан. Биз мева ҳақида ўйлаймиз у, лекин Аллоҳ Таоло шу мевани бермаётган пайтда, биз кўчат сифатида томир отаётганимиз, илдизимизни кучаётганимизни биламизми? Мана Аллоҳ Таоло айтади Қуръонда. Астаиду билла. Вомат алуми фил инжилика зар ин ахрожа шатъаҳу фа а зараҳу фаста ғулада фаставаа ала суъқи юъжибу зуррўа. Мана шу бир дарахтни қандай ўсиб катта ешигини Аллоҳ Таоло айтяпти. Уларнинг инжилдаги мисоллари еса худди бир шохлар чиқариб, қувватга киргач йўғонлашиб, ўз новдасида тик турган деҳқонларни лол қолдирадиган усулникка ўхшайди.

[2:17] Тартибни кўряпсизми? Кўчат бор, қувватга кириш бор, йўғонлашлик бор, тикка туриши бор, кейин мева бериши бўлади. Кўчат, қувватга келиш, танасини катта йейиши, тикка туриши, кейин мева. Лекин ҳозирги кунда нафс нима дейди? Кўчат бўлсин, орқасидан дарров мева бўлсин. Унақа бўлмайди.

[2:41] Кўчатни ҳозирги иши мева беришмас. Кўчатниҳозирги иши томоротиб, илдизини мустаҳкамлаш. Ҳа бугун кўчатни екиб туриб, ертаси куни ҳеч ким ундан мева талаб қилмайди ю. Ей оталар, россияга жўнатиб туриблар, пул жўнатиб юборинглар, ҳар сафар айтамиз бу нарсани. Енди шогирд бўлиб тушди, уч ой, тўрт ой юрди, дарров пул олиб кел деманглар. Буни ҳам айтиб қўяй. Усталар шикоят қиляпти. Ҳозир биз дейди, шогирд бўлганмиз устамизга дейди, битта кўзимчак оғайним бор. Яхши уста. Икки йил, уч йил ишлаганмиз индамасдан, пул беришини бемаслигини ўйламасдан. Ҳунарли бўлганимиздан кейин пул топдик. Ҳозиргилар боласини олиб келади да, неча пул берасиз ойига дейди. Неча пул берасаз ойига дейди.

[3:30] Аввал шунақамиди? Икки йил юрар еди, уста бўлсин, қассоб бўлсин, курзйбше сварший бўлсин, икки йил юрар еди, кейин уста дуо берарди. Ҳозир келиблар сразу пул тўлайсиз деяпти. Кўчатни вазифаси мева беришмас. Ҳозир масалан, сизни ёш йигит кўчат деб қарайдиган бўлса, ундан мева бўлмайди, у илдизини отишлиги керак. Бироқ йигирма икки яшар, еллик икки га кирган одамни натижасини хоҳлаяпти дарров. Икки йиллик тажрибасини ўттиз йиллик тажрибага таққослаяпти. Кўчат ҳали дарахт емас. Кўчат келажакдаги дарахт. Маъқулми?

[4:15] Яна, айрим ёшларни Аллоҳ Таоло ертароқ мана шу дунё матоҳи билан сийлаб қўйса, кўтара олмай қолиши бор. Ерта келган натижани ҳаммаси ҳам неъмат емас. Бу фитна бўлиши ҳам мумкин. Шунинг учун катта натижа, уни кўтаришга тайёр бўлмаган одам учун катта сино фитна бўлади, имтиҳон бўлади.

[4:41] Ўзинглар ҳам кўрган бўлсанглар керак. Ўша бир қандайдир ўттиз га кирмасдан катта пул қўлига тушиб қолди. Уч тўрт сўмлик бўлиб қолганда, ҳалиги ўттиз га келмаган ёш бола босар тусани билмай қолади. Дадасини ҳам гапини олмай қўяди, ҳеч кимни ҳам есимга қўяди. Бўлган, кўргансизлар. Кейин бир йилдан кейин қарасангиз, ё қочиб кетган бир ёққа подбика, ё қамалиб кетган машинага уриб. Шунинг учун қўлингизга ерта келмаётган бойлик, бу албатта ёмонлик дегани емас. Ёки ёш туриб катта пул қўлингизгага келиб қолганлиги, албатта яхшилик дегани емас, бу фитна бўлиши ҳам мумкин екан. Мана қаранг да.

[5:18] Бир каллилардан ўтганми шунақа савол. Агар ҳамма бир хил бой бўлса, нима бўларди? Қўйдикми бу қолди? Ким кўчани ушлаб туради? Ҳамма бой. А? Ҳамма бой. Тасаввур қилинг, нима бўлар еди? Масалан, Аллоҳ Таолага нима еди ҳаммани бой қилиб қўйиш? Иннама, амруҳу, изза, арода, шайъан, ан яқул, алаҳу. Кун фаякун, Аллоҳни иши бир нарсани хоҳласа. Бўлди деб қўйиш. Ҳамма бир хил бой бўлса нима бўларди?

[5:55] Мана Аллоҳ Таоло айтяпти нима бўлишини. Истаби билла, валав басат аллоҳу ризқ олий айбадиҳи ла бағав фил арт. Вала кейин юна зил у би қодарин ма яша, иннаҳ у би айбадиҳи хобирун басир. Мана Аллоҳ Таоло айтаяпти. Агар Аллоҳ бандаларига ризқни кенг қилиб юборганида, ҳаммани бой қилиб юборганидан, улар йер юзида ҳаддан ошган бўлур едилар. Лекин у хоҳлаган миқдорда туширади. Албатта у бандаларидан хабардор ва уларни кўриб тургувчидир. Яъни ҳозир йўқлиги укам, сен учун яхши. Модомики ҳозир бермабдими? Демак шу ҳолат сен учун яхши. Чунки Аллоҳ Таоло сени тақдирингга ёзган нарса фақат яхшилик бўлади. Ҳозир айтдик. Гарчи сен буни тушунмасанг ҳам, гарчи сенга ёқмаса ҳам.

[6:52] Ибн Акаси мана шу оятни шарҳлаб айтадики, ризқ ҳаддан ташқари кенг берилса, баъзи инсонларни бу нарса туғён ва ҳаддан ошишга олиб бориши мумкин. Айрим одамни Аллоҳ Таоло камбағал қилади, умрини охиригача камбағал ўтади. Енди шунга бериб қўйса, ҳаддидан ошиб кетади, ўшанинг учун бермайди. Тушунарли ми? Боймисиз, камбағалмисиз, қайси ҳолатда бўлишингиздан қатъий назар, Аллоҳни таниб, ҳалолни таниб, ҳаромда танаб ибодатда турибсизми, шу ҳолат сиз учун яхши.

[7:28] Ҳалиги пайғамбар алайҳиссаломни ҳадиси бор ку, пес кўр, кар одамни Аллоҳ Таоло олдига фаришта юборади. Еслаймиз а? Ҳалигиларни учаласини ҳам орзу қилган нарсасини беради. Ҳалиги кўрни кўзини очади, кардни қулоғини очади, ҳалиги пестни танасини бир соғлом қилиб қўяди. Ҳамма ёғи зўр бўлиб кетгандан кейин, енди тиламчи сифатида боради. Бой кўр кўзи кўр бўлган одамни олдига борса, бермайди.

[7:58] Қулоғи кар бўлган одамга бориб ёрдам сўраса бермайди. Қаранг, ишиб кетди. Кечагина кўзим очилса катта гапда юрган одамни Аллоҳ Таоло соқ қилиб бой қилиб қўйди, ҳаддидан ошиб кетди. Битта ҳалиги пес маҳо бўлган одом, мен манақа одам едим, Аллоҳ менга берди, мана сенга ёрдам бераман деганди, ўша нарса ўзида қолди. Ўшанинг учун баъзи бир одамни пули кўп бўлмагани яхши.

[8:21] У ўзи билади, биродарлар, тушунинглар, сизга нима яхшилигини Аллоҳ билади. Ўзимизга савол берайлик, укалар. Ота онамиз қирқ йилда, еллик йилда минглаган хато синовлардан ўтиб, сабр меҳнат билан қўлга киритган нарсасини, уйини, машинасини, йигирма беш ёшимизда қўлимизда бўлишини хоҳлаяпмизми? Бизчи уларни мевасини кўряпмиз холос. Меҳнат машаққатини вақтини кўрмаяпмиз.

[8:47] Демак, масала, мен улардан камман, дамас. Масала, мен ҳали бошқа босқичда турибман деган нарсани тан ололмаётганлигингизда. Демак, масала, мен улардан камман дамас. Масала, мен ҳали бошиқа босқичида турганимни тан ололмаяпман. Масала шунда. Укалар шошманглар. Сизларда улардан кўра кўпроқ бўлади. Сизларда улардан кори яхшироқ бўлади, иншааллоҳ.

[9:18] Сен катта пулни хоҳлаяпсан, лекин шу пулни кўтаришга тайёрмисан? Ана шу катта пулни бошқара оласанми? Бугун кичкинагина дўконинг ёки тўртта бир одам ишлайдиган ишхонангни идорасини уддалай олмай турибсан. Бугун тўртта одамга раҳбарликни епла олмай турибсан. Беш юзта одам сени қўлингда ишчи бўлишини хоҳлаяпсанми? Бугун иккита учта одам сени мақтаб қўйса, қалбинг ўзгариб кетяпти, ертага минглаган одамлар мақтаса, кўтара оласанми?

[9:49] Сен мевани хоҳлаяпсан, аслида сен ўша мевани ўзи йетиштириб, уни кўтара оладиган дарахт бўлишингни хоҳла. Асосий хулосалардан биттаси. Сен мевани хоҳляпсан ҳозир шошилиб. Аслида сен ўзи мевани ўзиз йетиштириб уни кўтариб тура оладиган дараҳт бўлишни хоҳлагин. Маъқулми?

[10:14] Демак, бойликдан олдин ана шу бойликни кўтара оладиган шахс қурилиши керак. Маъқулми? Катта маблағдан олдин молиявий интизоминг бўлсин. Катта бизнесдан олдин тажрибанг бўлсин. Каттамасаб лавозим курсидан олдин масъулиятинг бўлсин. Шуҳрат машғулотидан олдин ихлосинг бўлсин. Катта даромадни топишдан аввал ҳалол ҳаромни ўргангин. Молдан аввал нафсни бошқаришни ўргангил. Ўмарон хаттоп айтади: тафаккур ҳу қобулани тусаввавду. Раҳбарлик ва улуғ мақомга чиқишингиздан олдин илм ва фиқҳни ўрганинг. Нимага бу гап мана шу йерда муҳим? Чунки баъзи одамлар мақомни хоҳлайди, аммо ана шу мақомда туриб тўғри иш қилишлик илмини ўрганишни хоҳламайди.

[11:08] Ана шу катта нарсага еришишдан аввал бунга тайёргарлик кўриш керак. Хулиқал инсану мин ажал. Аллоҳ Таоло айтяпти, инсон шошқалоқ қилиб яратилган. Ана шу вақтидан олдин, сиз лойиқ бўлишингиздан олдин келган баъзи бир муваффақият, бу сизни синдириб қўйиши мумкин. Пайғамбаримиз айтадилар, инналикунли умматин фитнатан ва фитнати умматий ал мал. Ҳар бир умматнинг бир фитнаси бор, синови бор. Менинг умматимнинг фитнаси молдир. Демак, биродарлар, бойлик дегани ҳар доим ҳам ютуқ бўлавермас екан. Ҳар доим ҳам муваффақиятмас екан. Баъзида синов бўлар екан, имтиҳон бўлар екан. Енди, пул келди, ўзгарди.

[11:59] Бизнес катталашди, шубҳали ишларга киришни бошлади. Машҳур бўлди, мақтовга муҳтож бўляпти. Шунинг учун бериладими мас, берилганда кўтара оламанми деган саволни бериш керак. Бизда қачон бўларкин мас, ўша берилса, кўтара оламизми деган савол деб бериш керак. Мана, Аллоҳ Таолони айтдик, мана Ёсин сурасидан. Бир ишни Аллоҳ Таоло хоҳлаган бўлса, шу ишга бўл дейди, бўлади. Лекин йетти қават осмонни Аллоҳ Таоло неча кунда яратди? Нимага бирданига бўл деб ҳамма нарсани бирданига пайдо қилиб қўймади? Мана шуни ўзи сиз билан бизга ибрат. Астайдубиллаҳ, во қуранан фароқуна ҳули таққираҳуҳу аланнасиҳ аламуктин ва назаннаҳутанзила. Сиз Қуръонни одамларга аста секин ўқиб беришингиз учун, биз уни бўлакларга бўлдик ва бўлиб бўлиб нозил қилдик. Тушунарлими? Ўша тушадиган сураларни Аллоҳ Таоло йигирма уч йил мобайнида бўлиб, бўлиб, бўшиб туширди. Бирданига тушириб қўйишга ҳам қодир еди. Ана шу босқичма босқич бўлишлиги, орада вақт ўтишлиги бу Аллоҳ Таолонинг ҳикмати екан.

[13:18] Кофирлар Қуръон нимага бир йўли тушмади дейишди. Аллоҳ Таоло айтади: Казалика линусаб битта беҳифо адак. Е Муҳаммад алайҳиссалом, биз у Қуръон билан сизни дилингизни устувор қилишлик учун, устувор қилиши учун мана шундай бўлиб бўлиб баён қилдик. Ҳатто қалбни тарбия қилишда ҳам босқич. Аллоҳ Таоло юқорида биз ўқиган оятда ана шу ўсимликни фаста қилади. Йўғонлашди деди.

[13:50] Шахсият кучайиши керак. Ана шу муваффақият натижа келган пайтда уни кўтара оладиган шахсиятинг йетилсин. Йетилгандан кейин биринчи муаммода синмайсан. Биринчи зарбадоёқ ишингни ташламайсан. Бирин чи танқиддаёқ жазовага тушмайсан. Бир инчи ютуғингда ҳаддингдан ошиб кетмайсан. Унинг учун шахсиятинг йечилиши керак. Чунки бу акалар тажрибада. Тажрибани биласизми? Ажойиб томони нимада? Сотиб ололмайсан уни.

[14:24] Бой отинг, бой қайнотанг ҳам олиб сенга подарка қилолмайди. Тажрибани бировдан тортиб ҳам ололмайсан. Тажрибани заказ қилолмайсан. Таржима қачон келади? Вақт ўтади. Хато қиласан, қоқиласан, турасан, яна қоқиласан яна йиқиласан, яна турасан. Анча вақт ўтгандан кейин тажриба келади.

[14:48] Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, аҳаббул амалинг ила аллоҳ таъала адва муҳа ва инқоллар. Аллоҳга енг суюкли амал, Аллоҳга енг суукли амал, оз бўлса ҳам давомли бўлгани. Шунинг учун катта катта натижалар давомий суратда такрор такрор қилинган кичкина амаллардан пайдо бўлади.

[15:17] Қайтарамиз. Катта катта натижалар давомий суратда, такрор такрор қилган кичкина амллардан пайдо бўлар. Аммо бугунги ёшлар уларни миясини онгида ҳамма нарса бўлиши керак ва бирданига бўлиши керай дейди. Портлаш керак дейди. Мана шу интернетдан олаётган, нотўғри контентлардан олаётган хулосаси портлаш керак дейди.

[15:44] Ислом бўлса, аста секинлик керак, давомийлик керак дейди. Бир кун китобни олади, беш соат ўқийди, бўлди, шу билан ташлаб қўйди, бир йил китоб ўқимайди. Ундан кўра ўн беш минутдан ҳар куни ўқиганингиз яхши. Ўзини тоқатидан ташқари олти соат, саккиз соат тренажорда ишлайди бир ой, кейин умуман қилмай қўяди. Ҳа ундан кўра ҳафтада уч марта икки соатдан ишлаб тургани барқарорлик бўларди, натижа бўларди. Тушунарли а? Шошилманглар укалар, шошилманг лар.

[16:15] Муваффақиятга олиб борадиган йўл жуда узоқ ва зерикарли туюлади. Ерта туриш керак, тажриба ошириш керак, пулни тежаш керак, ваъдани бажариш керак. Ҳисоб китоб тўғри қилиш керак, ҳар куни ўқиш керак, ибодат қилиш керак ҳар куни, бу йўл узоқ туюлади. Ибн атооллоҳ сакан дариа айтади идфин вужудака фи ардил ҳумул.

[16:43] Ўзингни ҳумул кўзга ташланмаслик йерига дафн қил. Дафн қилинмасдан униб чиққан нарсанинг ҳосили тўлиқ бўлмайди. Буғдойни йерни бетига ташлаб қўйсангиз, ярми йерга кириб, ярми устида қолса, бундан натижа бўлмайди. Буғдой йерни тагига кириб кетиши керак. Тамомий тупроқ остида қолиб, кўринмаслик керак, есдан чиқиш керак. Шундагина у томоротиб инаги мева беради. Бу дегани, ўзингни камтарлик тупроғига кўм. Аллоҳни олдида ҳеч ким маслагини тан ол. Сени қилаётган меҳнатинг бор йўғи сабаб холос. Ризқ аллоҳдан деган еътиқодингни мустаҳкам бўл, нафсингни унут. Мен анақа қилдим, манақа қилдим йигирма йилда ҳам бўлмаяпти деб, йерни бетида қолиб қолма. Сени қилаётган ишинг ҳеч нарса емас. Ўзингни камтарлик тупроғига кўм. Чунки кўмилмасдан унган нарсанинг натижаси, ҳосили мукаммал бўлмайди.

[17:44] Сен ўзингни меҳнатингни, илмингни, тажрибангни қилган ишингни йерга кўмиб қўй. Бу ҳеч нарса емас бу. Уруғ екилди, у йер остида йўқолгандек кўринади, аммо у йер остида ўзини ишини қиляпти. Бугун айрим ёшлар мана шу йер, йер остидаги илдиз отиш босқичидан уялишади. Қайтараман. Ҳозирги давримиздаги кўп ёшлар ана шу йер ости босқичидан уялади.

[18:17] Буғдой йерга тушди, томир отяпти, кўринмайди. Ўша кўринмасдан томир отётгани уни иши еди. Сен ҳозир укам, ана шу буғдайсан. Ўша кўмилган буғдай ҳеч кимни кўзига кўринмасдан натижа қилгандек, сен ҳам томир отяпсан. Шошилма. Одамлар танимаяпти. Даромад катта емас. Ҳали ҳам шогирдликда юрибман. Мен ҳеч нарса қилмаяпман деб ўйлайди. Йўқ. Сен енг тўғри босқичдасан. Пулинг йўқми? Ҳеч ким танимаяптими? Демак, тўғри шу. Ниманга танисин сени, ей? Машҳурликни хоҳлайди ҳозирги болалар, машҳурлик. Ниманга машҳур бўласан? Ниманг бор сени машҳур бўладиган? Енди машҳурлик қувлоқ деган нарса емас. Сен ўшанга лойиқ бўлган куни Аллоҳ хоҳласа машҳур қилиб қўяди, хоҳламасанг ҳам.

[19:12] Е у машҳур бўлиб кўргин да кўрасан, нималигини, мусибатлигини. Демак сен айни тўғри босқичдасан, тўғри йўлдасан. Сен ҳозир енг муҳим ишни қиляпсан, илдиз чиқаряпсан. Енди енг хавфли нарса бўлса, илдиз отишдан олдин натижага шошилиш.

[19:35] Ёш толиб илм катта минбарни хоҳлайди. Лекин ўн йил, йигирма йил ўқишни хоҳламайди. Ёш бизнесмен катта пулни, катта заводни хоҳлайди. Леккин ана шу мақомга уни олиб чиқадиган меҳнатни қилишни хоҳламайди. Ёш спортсмен чемпион бўлишни хоҳлайди, лекин ана шу чемпионликка олиб борадиган машаққатли, оғир давомий меҳнатни хоҳламайди. Бу илдиз отишдан олдин, шоҳ чиқишидан олдин мевани талаб қилишлик бўлади. Бунақа бўлмайди.

[20:11] Умаруллоҳ Абдулазиз, мана хулофойи рошдларнинг бешинчиси дейилади. У киши кейинроқ яшаган бўлса ҳам. У киши халифа бўлганида, ўғли Абдулмалик. Бу ёш йигит солиҳ еди. Ҳаққа ғаюр киши еди, ёш йигит еди. Отаси халифалик курсига ўтирганида, мамлакатда ислоҳотларни тезроқ амалга оширишини талаб қилди.

[20:36] Шунда отаси айтдики, ўғлим, шошилма. Аллоҳ Таоло ароқни ҳам босқичма босқич ҳаром қилди. Биласизлар, биринчи оятда сиздан аро ҳақида сўрашади. Унда фойда ҳам бор одамларга, зарари ҳам бор. Зарари фойдасидан кўпроқ деди. Иккинчи оятда, ей мўминлар, намозга маст ҳолатга яқинлашманглар, токи нима деётганини билиб туринглар деди. Учинчи оятда инакам ҳаромлигини айтди. Аллоҳ Таоло аро ни ҳам босқичма босқич ҳаром қилди. Мен ҳақни одамларга бирданига учрасам, улар уни бирданига рад қилишлардан қўрқаман деди. Шунинг учун натижани, яхши натижани қўлга киритишни ўзи йетарли емас. Яна уни қандай кўтариб туришлик мумкинлигини ҳам билиш керак.

[21:29] Сен намоздасан, ҳалол ишлаяпсан, садақа қиляпсан, лекин сен яна нима деяпсан, мен тўғри юрибман. Демак, натижа ҳам тез келиши керак деб шошиляпсан. Тўғри йўлда юрганлигинг натижани қачон келишлигини белгилаш ҳаққини сенга бермайди. Кўчатни секин ўсиши, кўчатни секинг ўсиши нотўғри ўсиш дегани емас. Чунки дарахт, қишда ҳам дарахт. Дарахт ҳар куни ўсади, лекин сен буни сезмайсан.

[22:05] Ақули қовли ҳали ва астағфируллоҳу алайҳи валакум. Инналлоҳу ва малака туҳий сонли ва ала наби я юҳалладина аману соллаллоҳу алайҳи васаллиму таслима ва ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.
