# Мўминлар оналари

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 74 of 510
- Section: —
- Duration: 16 min
- Original title: Мўминлар оналари
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/74
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/Lg0jbt0r8cw.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=Lg0jbt0r8cw
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/73.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/75.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:00] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил аъламин ва ла ақибату лин муттақин. Вассолату вассалому ала саййидина Муҳаммад содиқул ваъдил амин ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи баракати. Ҳадича розияллоҳ анҳорнинг ҳаётини ўқишликда давом етамиз. Даъват майдонида юрган аёллар бор. Аёлларга илм, таълим, маърифат ўргатаётган аёллар бор. Бу аёлларга енг олий намуна Ҳадича бин туҳойлид розияллоҳу анҳоҳ. Биз Ҳадича онамизни ҳаётини ўқиб борар еканмиз, аёл кишини ўрни ҳаётда қанчалик муҳим еканлигини ҳар сафар кўряпмиз ва бунга амин бўляпмиз. Чунки агар аёл киши йелкасидаги масъулиятни ҳис қилса, беш маъно намозини ўқиса, рўзасини тутса, ерини рози қилиб туриб, яна аҳли илмлар бирдан бўлиб туриб, аёлларни ўртасида мана шу илмни ёйишликка ҳаракат қиладиган бўлса, биродарлар, бу катта қувват, катта куч. Чунки аёллар жамиятнинг ярми. Балки ундан кўпроқ десак, адашган бўлмаймиз.

[1:10] Аёллар бор, вафодор ерига, аёллар бор, бунақа емас. Шундай аёллар ҳам бор. Ерини ишлари зўр бўлганда, ошиғи олчи бўлганда ёнида туради. Бунақалар кам енди, лекин бор шунақалар ҳам. Иши орқага кетса ерини, ёки озгина бир касал бўлса, ёки жамиятдаги бир мавқейи, ҳурмати орқага қайтиб қоладиган бўлса, ташлаб кетадиган аёллар ҳам бор. Бунақа аёлларни Аллоҳ Таолонинг ҳузурида ҳеч қандай улуши йўқ. Буларга ҳеч қандай бир умид ҳам йўқ уларга, агар шундай қиладиган бўласан. Чунки. Ва кайфати ахудунаҳу, вақот авзо байнакум ила боб, ва хотна минкум минсақон ғолидо. Аллоҳ Таоло айтади, ахир, бир бирингиз билан қўшилиб, ер хотинга айтяпти, улар, яъни хотинларингиз сизлардан қатъий аҳдипаймон олларга олганларидан сўнг, қандай қилиб уни маҳрни қайтариб олаверсиз? Бу йердаги минсақон гҳолидо калимасига еътибор берамиз. Бир бирингларга қаттиқ аҳдипаймон бергансизлар. Яъни соғ бўлганда ҳам, касалда ҳам билла бўламиз. Бой бўлганда фақир бўлганда, яхши кунда ҳам, ёмон кунда ҳам, кенгчиликда ҳам, точиликда ҳам билла бўмиз деб бир бирингларга ваъда бердинглар. Бу ваъдага ким гувоҳ бўлди? Аллоҳ азза ва жалла гувоҳ бўлди.

[2:28] Демак, ҳақиқий мўмина аёл ерини доим ёнида туради. Ва мана шу аёл жаннатга кирганда ҳам ерини ёнида туришликка лойиқ бўлади. Шунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккани фатҳ қилганларида, ҳижратнинг саккизинчи йилида, мусулмонларни байроғини Ҳадичонимизнинг қабрини ёнига ўрнатди. Чунки ҳадичонимиз маккани фатҳ бўлишлик ни кўриб кўзи қувона олмаганида. Ҳеч бўлмаганда одамлар билиб қўйсин. Пайғамбаримиз Ҳадичонимизни ўрнига, қабрини олдига ўрнатди байроқни, яъни мана шу аённи шу ғалабада ҳиссаси катта еканлигини Пайғамбар биз саховорга билдириб қўймоқчи бўлди. Ўтиб кетган бўлса ҳам Расулуллоҳ бу аёлини қилган меҳнатини қадрларида.

[3:15] Ер хотин ўртасида биродарлар вафо бўлишлиги керак. Вафо бўлишлиги керак. Агар еркак киши мен еркайман деб туриб, хотинини менсимасам, сен кимсан, сен ҳеч нарса емассан, мен сени боқяпман, мен сени кийдиряпман, сен нолсан деб турса, бу киши ҳақиқий жоҳил екан. Чунки бу фақат жоҳил кишидан содир бўладиган сўз ва феъл. Чунки биродарлар, аёл ҳам еркакка ўхшаб иймон келтиради, савобли амал қилади, юксалади, Аллоҳ ҳузурида буларга ҳам бир хос макон бор. Фақат Аллоҳ Таоло заифа қилиб бераётган. Шунинг учун заифа. Инсоф қилиб айтайлик, фарзандларни ким тарбия қилади?

[3:57] Жамиятга мўмин, ахлоқли, инсофли одамни ким тайёрлаб беради? Аёл киши. Аёл киши. Сиз кўчада юрасиз еркак киши, болани ким тарбия қилди? Аёл киши! Ҳадичонамиз. Айтиш мумкин бўлса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вазири еди. Вазири еди. Ибн Ҳисшом шундай дейди: Ҳадича розияу ва оҳанҳо, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вазири еди. Енди ҳар қандай подшоҳга вазир керак. Чунки мамлакатни ишини бошқариш дейди, битта ўзи бу ишни уддалай олмайди. Маслаҳат берадиган, буюрган ишини йетказиб қўядиган, бир ишини бориб туриб назорат қиладиган вазир керак. Вазир қанчалик вафодор бўлса, ишига сидқидилдан ёндашадиган бўлса, бу подшоҳни ўзини мамлакатини бошқаришлиги зўр кетади. Ҳадича онамиз туфайли Аллоҳ Таоло Пайғамбаримиздан жуда кўп машаққатларни кўтарди. Айтдик ку, Ҳадича онамиз бориб бурунини шундай тўкиб берди Пайғамбарни йўлида, Аллоҳни розилигини йўлида.

[5:01] Пайғамбарим кўчадан сиқилиб келганда кўнглини кўтарадиган ким еди? Ҳадича онамиз еди. Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳадичонамизнинг кўмаги жуда ҳам катта бўлган. Биродарлар, ҳаёт қийин нарса. Ҳаёт муаммолари кўп бўлган катта бир кўча. Еркак киши мана шу кўчада қийналиб машаққат билан келар екан, агар аёлидан унисни меҳрини топса, бу машаққатларни йенгишлиги, буларга сабр қилишига осон бўлади. Агар ери хотин ўртасида иймоний алоқа бўладиган бўлса, бу хонадонни ҳаётдаги машаққатлар йенгиши осон бўлади. Топкасиз ҳам хурсанд, топ кемасиз ҳам хурсанд. А берсангиз ҳам рози, а бермасангиз ҳам рози. Бунақа аёл неъмат, биродарлар.

[5:52] Роббана, атина, фид дуня, ҳасана. Парвардигорлар бизга дунёда ҳасанот бергин. Ва фил ахироти ҳасана. Охиратда ҳам ҳасанот бергин. Дунёни ҳасаноти дейилди уламолар томонидан. Солиҳа аёлида. Ўғил бола, агар сенга мўмина, солиҳа қиз дуч келган бўлса, дунё саодатига еришиб қолибсан.

[6:17] Ўғул болани бахти катта нарсада. Кенг ҳовли. Яхши қўшни. Фойдали маркаб, яхши емас, фойдали. Фойдали маркаб солиҳа аёл. Дуня матау ваҳойру матау ҳал маръату с солиҳа деди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам имоми муслимдан.

[6:40] Дунё ўзи мато. Бу матонинг енг афзали, яхшиси солиҳа аёл деди. Биродарлар, мана уйланмаган укалар. Уйланмаган укалар. Агарчи сиз билан биз ўзимизни ҳаромдан сақласак, икки дунёда Аллоҳ Таоло сиз билан бизга ўзи кифоя қилади ишларимизга. Саодатли оила, саодатли турмуш қуришлигимиз учун нима керак бўлса, Аллоҳ ўзи шу нарсани яратиб беради. Муҳими нима бўлайлик? Ўзимизни покиза сақлайлик.

[7:10] Бу солиҳа аёлларни ҳаётини биз нима учун ўрганамиз? Муслималар, мусулмон опа сингилларимиз ибрат олишликлари учун, ўзларига намуна топишлик учун. Бизгачи, мана бу актрисалар, певесалар, моделлар, ҳа, ҳожи ака, раҳмат. Рекламадаги аёлларимиз, бизни аёлларимизга ибрат.

[7:38] Шунинг учун муслима опа сингилларимизга айтадиганимиз, бизни мусулмон аёлларимизга, опаларимизга ибрат муслима аёллар, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари. Ҳадичонамиз розияллоҳ ҳам ҳо ўзини моли дунёсини Аллоҳни йўлида, Расулуллоҳнинг розилиги йўлида, одамларга ҳақни йетказишлик, даъват йўлида сарф қилди. Айтдик, ҳадичонамиз қанчалик бой, бадавлат аёл бўлганлигини. Шундай бой аёл Аллоҳни йўлида мол дунёсини сарф қилиб берди. Шунинг учун биродарлар, қўлида ортиқча давлат бор биродарлар, агар сизларни қўлинглардаги давлатингларни ортиқчаси Аллоҳ рози бўладиган йўлга сарфланмаса, бу давлатингларда сариқ чақали қиймати йўқ сизлар учун.

[8:28] Чунки тўплаган пулингизни ишлатмайсиз, улгурмайсиз. Лекин ўлганингизда ҳамма пулга жавоб берасиз. Ҳалол топдингиз, шубҳалашди, хорам аралашиб қолди. Топдингиз пулни. Сарфлаганча сарфладингиз, қолди, болаларга қолиб кетди. Сиз гуноҳни йелкасига кўтариб кетдингиз. Сиз ҳисоб китобни йелкасига кўтариб кетдингиз. Яна қайтариб айтаман. Аллоҳ рози бўладиган жойига сарфланмаса, қариндош уруғлар сийланмаса, йетимларни боши силанмаса, халқни еҳтиёжи бўлган ишларга сарфланмаса, бу пул сизларни зиёнингларга ишлайди. Фараз қилинг.

[9:05] Бир ота юраги касал, оператсия қилишлиги керак. Тўртта бешта майда боласи бор, балоғатга йетмаган. Бир ойда оператсия қилмаса ўлади. Пул йўқ. Енди отасининг беморлигини болалар кўриб билиб турибди. Бир ой ичида отасидан ажралиб қолишига аҳли йетиб турибди. Ҳаммасини кўзи қайғуга, ғам ташвишга тўлиб турибди. Нажот йўқ. Қайсидир аҳли давлат учун арзимаган пул бу.

[9:33] Аммо булар учун катта пул. Шунда бир одам аллоҳни бир марҳамати билан келди да, оператсиясига керакли пулни аллоҳ учун шундай бериб қўйди. Бу ота оператсияга кирди. Оператсиядан яхши чиқди, юраги яхши бўлиб қолди, тузалди. Енди фарзандлар отаси тирик қолишлигини билди, биласизми қанақа хурсандчилик? Ҳалиги пулни берган одам келди да, кўргани болаларини атрофида хурсанд бўлиб, кўзидаги қувончни кўрган пайтда, берган пули неча пул бўлса ҳам, рози бўлмайдими шунга?

[10:10] Рози бўлмидими? Айтайларчи. Неча пул бўлсаям? Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан енг афзал амал қайси деб сўраганида, бир ўринда ундоқ деган, бир ўриндабуқдоқ деган, яна бир ўринда бир мусулмонни қалбига хурсандчилик солишлик деган. Ҳа, бу ортиқча молни ҳақ йўлга, йетимларга, одамларнинг еҳтиёжларига сарфланмайдиган бўлса, қиёмат кунида бу пул кишини фойдасига емас, зарарига хизмат қилади.

[10:44] Еркак киши аёлини ўзи тарбия қилади. Аёли қанақа бўлса, еркак шунақа қилиб ўзи тарбиялаб олган. Агар еркак киши ҳикмат егаси бўлса, кўпам зўр хулқли бўлмаган хотинни ҳикмат йўли билан тарбия қилиб, саодатли ҳаёт кечиради. Енди агар еркак ҳикмат егаси бормайдиган бўлса, тарбияли, салоҳиятли, солиҳий аёлни ҳам ҳикматсизлиги туфайли бадхулқ бўлишига сабаб бўлиб қолади.

[11:14] Демак, хотинни ким тарбия қилар екан? Ер ўзи тарбия қилиб олади. Хотининг қанақа? Сен ўзинг шунақа қилиб олгансан. Биродарлар, даъват йўли доим қийинчилик, машаққатга дуч келади. Танқид қиладиганлар бўлади, масхара қиладиганлари бўлади, ҳасадгўйлар бўлади. Норозилар бўлади, махфий суратда сени оёғинг тагига чўх кавлаётган одамлар бўлади. Бу даъват йўлини суннатъи. Доим шунақа бўлган, доим шундай бўлиб келади. Ҳаммани рози қилишликни иложи йўқ. Ирзо у наси ғоятун ла тудрок. Одамларни рози қилиш лик йетиб бўлмайдиган орзу. Шунинг учун биродарлар, ҳаммани рози қила олмайсизлар.

[12:00] Ҳаммани рози қила олмай сизлар. Шунга тайёр туринглар. Муҳим нарса бор, жуда ҳам муҳим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ҳадичонамиз барча машаққатли кунларни бирга кечирди. Фақирона кунлар, қурашни азияти, тазйиқлар, ёлғончига чиқаришлик. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тоифдан тошбўрон бўлиб қайтиб келди. Пайғамбармиз ҳадичонамиз розияллоҳу анҳо. Ҳар бир кунида расулуллоҳга кўмакчи еди. Мана битта нарса.

[12:31] Расулуллоҳ соллаллоҳу алалайҳи васалламнинг қизи руҳқойя, онамиз усмоновнафхонга турмушга чиққан. Расулуллоҳнинг иккита қизи, уммикулсум билан руҳқойяни амакиси абу лаҳабда иккита ўғлига никоҳ қилиб хутба қилинган еди. Иккала қизини талоқ қилишган еди. Пайғамбаримиз пайғамбар бўлганидан кейин.

[12:55] Токи Пайғамбаримизни юкига яна юк қўшилсин, озорга озор, азиятга азият қўшилса деб хутба қилинганда, ҳали булар қўшилмаган еди. Талоғини беришди иккита қизини. Ҳадижонимиз мана шу иккита қизини талоғини олиб келишлик машаққатини ҳам кўтарди. Қаранг, Расулуллоҳни устига қанақа бир машаққатли кунлар келган. Усмониддин афсон розияллоҳу анҳо рўқоя Абу Лаҳаднинг ўғлидан талоғини олгандан кейин никоҳланди ва биринчи бўлиб хабаристонга ҳижрат қилди. Расулуллоҳ айтадилар, усманова рўқоя аввалуман ҳажара ила ар дил ҳабаша ва ҳума аввалуман ҳажара бағда лутин. Усман ва Руҳойя Ҳабайистонга биринчи бўлиб ҳижрат қилганлар.

[13:43] Лут алайҳиссаломдан кейин биринчи марта ҳижрат қилган киши Усмонимнафон ва унинг аёли. Биринчи ҳижратда бориб, кейин қайтиб келишган. Кейин иккинчи ҳижрати Мадинаи Мунавварага бўлди. Мана енди Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Бадр ғазодига чиқиб кетаётганида, Руқоя, қизи Руқоя қаттиқ касал бўлиб қолади. Усмонимни афвон ҳам Бадрга чиқиб кетаётса Пайғамбаримиз билан, сиз аёлингизга қараб қолинг деди. Расулуллоҳ буюрди.

[14:17] Расулуллоҳ билан биринчи бўладиган жиҳатга чиқишликдан тўхтатиб қўйди. Сиз аёлингиз билан қолинг деди. Пайғамбаримиз қолдирганлигини далили, Бадрдан ўлжа тушганда Усмонимни афвонга ҳам Пайғамбаримиз берди. Демак, қол деб ким айтди? Пайғамбаримизни буйруғини бажариб қолди. Қизини олдида қолди. Енди савол.

[14:41] Бу аёлни олдида ери қолди. Бу аёл Муҳаммад алайҳиссаломнинг қизи бўлгани учун қолдими? Йўқ. Бир одам ваъда берди. Фалон соатга, фалон жойга йетиб бораман. Масалан, масжиддаги дарсга соат саккиз йетиб бораман, аниқ бораман деб ваъда берди. Бирдан ўғли касал бўлиб қолди. Ваъда берган, бажаришлик керак, аҳдда туришлик керак, лекин ўғликасал бўлиб қолибди. Нима қилиш керак ҳозир?

[15:13] Қайси бир мусулмонни, отасими, аёлими, фарзандими, касал бўлиб коса, мана шу киши қараб туришлиги муҳтож бўладиган бўлса ю, аммо бу мусулмон еркак ташлаб чиқиб кетса, бепарво ўзини иши билан, бу одам Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатига хилоф иш қилибди. Тушундингларми?

[15:37] Бир киши фалон йерга бораман деди, масжиддаги дарсга, албатта бораман деди. Ваъда берди, енди нима қилиш керак? Бориш керак. Бирдан ўғли касал бўлиб қолди. Енди нима қилди? Ҳамма нарсадан аввал ўғлини парвариши биринчи ўринга чиқади. Ҳар битта иш ўзини вақтида биринчи ўрнга чиқади. Ота, отаси касал бўлиб қолди. Онаси касал бўлиб қолди. Шу вақтда роббинг нима қилсанг рози бўлади? Ваъдани қўйиб турасан, отингга қарайсан. Биродарларингни қўйиб сурасан, онангга қарайсан, сомон ўртага ошингни қўяб сурасан, аёлингга қарайсан? Чунки ким? Оиласида бир киши бемор бўлиб туриб, уларни хизматига қолиши зарур бўлиб туриб бошқа иши билан чиқиб кетадиган бўлса, Муҳаммад алайҳиссаломнинг суннатига хилоф иш қилган бўлибди. Ақлу қовли ҳа да ва астағфируллоҳ алайҳи ва алакум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи баракатуҳ.
