# Мўминлар оналари

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 76 of 510
- Section: —
- Duration: 19 min
- Original title: Мўминлар оналари
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/76
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/XbzoWN62yWw.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=XbzoWN62yWw
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/75.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/77.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:01] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳ. Шуҳрат бина аламин. Вала ақилу тул умут тақийин. Вассалату вассаламу ала сангинина муҳаммад содиқул ваъдин амин. Ва ала алихиёс ҳадий ажмаъин. Амбобод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи баракатуҳ. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёли, аёллари Ҳадича розияллоҳу анҳоннинг сератини ўқишлигидаги иккинчи дарсимиз. Пайғамбарингиз соллаллоҳу аликҳи васаллам Ҳадича онамиз билан йигирма беш йил умр кўрди. Ҳадича онамизга Пайғамбаримиз қаттиқ вафот олади. Расулуллоҳ Маккаи мукаррамани фатҳ қилганида мусулмонларнинг байроғини қайерга ўрнатди? Ҳадича онамизнинг қабрининг ёнига.

[0:48] Чунки Ҳадича онамиз Маккани фатҳ бўлганлигини кўриб, кўзи қуволиш бахтига йета олмаган еди. Ўнинчи пайғамбарлигини ўнинчи йилда вафот етган еди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мана шу қийин кунларда Расулуллоҳнинг ёнида турган, ҳамма қийин кунларга сабр қилишликка ёрдам берган мана шу аёлини мана шу нарса билан бир хурсанд қилмоқчи бўлган едик. Маккафат қилинганлигини хабар бермоқчи бўлганди.

[1:21] Пайғамбарлик ассаломгача Ҳадича онамиз икки марта турмуш қурган. Иккала ери ҳам вафот етган. Иккинчи ери вафот қилгандан кейин Ҳадича онамиз турмуш қуриш ҳақида фикр қилмай қўяди. Маккани наср насабли, бой бадавлат, шарафли кишилари Ҳадича онамизга уйланишлик учун кўп ҳаракат қилишди. Ўртага одам қўйишди, пулларини сарфлашди, лекин Ҳадича онамизтурмуш қуришлик нияти йўқ еканлигини уларга билдирди.

[1:50] Гўёки Аллоҳ Таоло Саййидул Халқ, Муҳаммад алайҳиссаломнинг аёли бўлишлигига Ҳадича онамизга илҳом бергандек еди. Бир киши ўзига жуфт танлабдими? Бир аёлни хотинликка танлабдими? Демак, бу Аллоҳ Таолонинг ихтиёри. Унга берилган Аллоҳнинг ҳадияси. Муҳаммад алайҳи ассаломга Ҳадича онамиз ерга тегишли керак еди. Икки марта турмуш қилган, иккала ери ўлган, шунча одамлардан совчи келяпти, Ҳадича онамиз уларга рад жавобини беряпти. Аллоҳ Таоло Ҳадича онамизни оламлар аёлларининг саидалари бўлишлигини хоҳлади. Аллоҳ Таоло томонидан Пайғамбаримизга бир иккиров борди.

[2:38] Диққат. Ҳикмат. Агар бир кишини атрофида солиҳ олийжаноб инсонлар кўп бўлса, агар бир инсонни атрофида олийжаноб кишилар кўп бўлсак, бу унга берилган Аллоҳнинг инъоми, икром. Атрофингиздаги одамларга қаранг. Кимлар? Олийжаноб, покиза, иймонли, тақводор кишиларми? Демак, мана шундай ҳолда турганлигингиз Аллоҳни сизга берган инъоми, Аллоҳнинг икроми. Айрим кишилар бўлади, уларни атрофида фақат аблаҳ пасткаш инсонлар бўлади. Чунки бу инсон мана шундай аблаҳлар доирасидаги ручникка лойиқ.

[3:23] Чунки мана шуларни ичида ўрганиб қолган. Шуларни мажлисидан ажра олмайди. Ҳокиза мажлисига бориб қўшила олмайди. Аллоҳ таолонинг ҳузурида, мактабинг қанчалар баланд бўлса, сенинг ёнингдаги инсонлар олийжаноб, солиҳ кишилар бўлади. Диққат, ҳикмат. Аллоҳ таолонинг ҳузурида мартабанг қанчалар баланд бўлса, сени ёнингдаги инсомлар олийжаноб , солиҳ кишилар билади. Агар мартабанг қанчалик паст бўлса, атрофингдаги кишилар пасткаш, аблаҳ кишилар бўилади.

[4:02] Сен менга дўстинг кимлигини айт. Мен сенга сени кимлигингни айтиб бераман. Шунақа мақол бормиди? Атрофимизни қарайликчи. Яхши одамлар бўлса, бу Аллоҳнинг инъоми. Демак, биз Аллоҳ Таолони мана шундай бандалари орасида туришликка лойиқмиз. Агар аблаҳ, пасткаш инсонлар бўлар екан бўлса, демак, мана шуларга лойиқмиз'.

[4:27] Ислом келишидан аввал биринчи тузилган музораба ширкати Ҳадича розияллоҳу анҳаҳоб, Пайғамбаримиз ўртасида бўлди. Биласизлар, Қуриш қабиласи тижорати билан машҳур еди. Ли ила фиҳ қуриш, ила фиҳим рихлаташ шита и вассойиҳ, фалияҳ абдуурабби ҳаъз ал байт. Аллоҳ Таоло айтади. Қуришга осон қилиб қўйилгани. Уларга қиш ва ёз сафари осон қилиб қўйилгани учунгина, улар мана шу уйнинг парвардигорига ибодат қилсинлар. Кураш қишда яман томонга қараб чиқарди, бир марта тижорат қилиб, ёзда Шом томонга чиқаради. Мана шу йилига икки марта сафарга чиқиб қолишлиги билан, мўл кўл яшашарди. Аллоҳ таоло мана шундай курашни икки ром қилиб қўйғанлигини хабарини беради.

[5:19] Ҳадичонимиз розияллоҳу анҳа аёл киши бўлганлиги учун бозорга чиқиб, еркакларни орасида аралашиб юриб тижорат қила олмас еди. Қаранг а, жоҳилият даврида ҳам аёллар уйда ўтирган екан, бозорга чи қиб савдо қилмаган екан. Еркакларга аралашиб. Жоҳилият даъврида, ҳозир шундай бир даврлар бўлдики, еркаклар ўтирибди уйда, аёллар юрибди бозорма бозор, шаҳарма шаҳар. Бу жоҳил курашни урфига ҳам, одатига ҳам тўғри келмаяпти.

[5:51] Ҳадичонамиз қўлида катта моли бор еди, қандай айлантирар еди? Омонатдор, ишончли бўлган кишиларни топиб, уларга пулини берар еди да, улар билан шерик тижорат қилар еди. Ҳадичонимиздан пул, бу еркаклардан хизмат, ўртага тушган фойдадан икки томон фойдаланар еди. Ибн исъҳоқ раҳматуллоҳ али айтади, саида ҳадича розияллоҳу анҳо савдогар аёл еди. Шараф ва мол у давлатли еди. Ўзининг молини тижоратида еркак кишиларни ишлатар еди. Демак, бу тоҳира аёл хўрашни ичида ўзини гўзал хулқи билан нон таратган еди. Жоҳилият даврида ҳам бозорга чиқиб аралашиб юрмасин.

[6:35] Уламолардан бири, уламолардан бири бир ажиб сўзни айтади. Иймон хулқдир. Иймон хулқдир. Кимнинг хулқи сенинг хулқингдан юксак бўлса, демак унинг иймони ҳам сеникидан юксак екан. Маддин деб Пайғамбаримиздан сўраганларида ҳуснул хулқ деб жавоб бергандилар. Дин нима? Гўзал хулқ деб жават бергандилар. Рўпарангизда турган одамни иймони сиздан баландми ёки пастми? Билишни йўли бор екан. Ахлоқига қаранг. Ахлоқи сиздан баландми? Демак, уни иймони ҳам баланд. Ахлоқи пастми? Демак, иймони ҳам паст.

[7:20] Шунинг учун парвардигоримизни ҳузурида мартабамизни кўтарилишини хоҳласак, укалар, биродарлар, ахлоқимизни гўзал қилайлик. Ахлоқимизни гузал қилайли. Аллоҳ таоло ва пайғамбаримизни мақтаби нима деган? Истайду билла, во иннака ала хулқинг алин. Албатта сиз, ей муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, улуғ хулқ устидадирсиз.

[7:47] Суҳайли айтади, ҳадича бинтуҳу алайт розияллоҳу анҳу жоҳилиятда ҳам, исломда ҳам тоҳира исми билан машҳур бўлган еди. Яна қураш аёлларнинг саидаси деган номи ҳам бор еди. Хулқ. Ахлоқ. Гўзал хулқни ҳеч қайси бир замонга боғлиқ жойи йўқ. Замонлар бир бири билан фарқланади. Нимаси билан? Асфали билан, иморатлари билан, кийим кечаги билан, пойезд билан, самолёт билан, технологияси билан фарқланад. Лекин мана шу асрларни, замонларни ҳаммасида гўзал хуллқ биродарлар ниҳоятда қадрли нарса бўлган. Минг йил бурун ҳам розгўйлик қадрли бўлган. Икки минг йил бурун ҳам омонатдорлик қадрли бўтган. Ҳозир ҳам худди шундай. Демак, гўзалқул ҳеч қайси бир асрга боғлиқ жойи йўқ.

[8:43] Гўзалқули ҳамма асрда ҳам одамларни еътиборини ўзига тортган. Пайғамбар алайҳиссаломнинг лақаби Муҳаммад Содиқ, Муҳаммад Амин. Содиқул Амин, розгўй ва ишончли омонатдор. Ҳадичонамизни лақаби Тоҳира, покиза.

[9:07] Ер хотин ўртасида муштараклик, ўхшашлик бўлади. Пайғамбаримиз Амин еди, ҳадичонамиз Тоҳира еди. Агар ер хотин хулқда, динда бир бирига тенг бўлса, ҳаёт гўзал бўлади. Аммо ер диндор бўлса, хулқи жойида бўлса ю, аёл динсиз бўлиб, бошқа водийда бўлса чи?

[9:33] Агар бир киши иймонли бўлган ҳолда, покиза, мўмина, ахлоқли, диндор аёлни топибдими? Дунёни катта бир саодатига еришибди. Чунки ўтган дарсимизда айтдик, дунёни ўзида деди Пайғамбаримиз, матоҳ ҳаммаси. Енди мана шу матоҳни енг яхшиси солиҳа аёл деди. Енг қийин иш, биласизми нима? Айиқни тарбия қилишмас.

[10:02] Енг қийин иш шогирдни тарбия қилишмас. Енг қийни иш инсон ўзини ўзи тарбия қилиши. Енг қийин. Розимисизлар? Чунки бир штраф бор ёки қандайдир жазо бор, мажбурсиз ҳалиги домлангизни ёки тренерингизни айтгани қилишга. Кимдир мажбур қиляпти да. Бировни мажбур қилиш осон тренерни ўзига ҳам. Аммо инсон ўзи ўзини бир нарсага мажбур қилиши қийин. Бугун икки пора қўлини ўқимай ётмайман дейсиз, масаладан кейин, шижоатингиз қўзиган пайтда, кайфият зўр пайтда, уйга боргандан кейин нима бўласиз?

[10:43] Оқийсан дейдиган бир одам бўлганда ўқир едингиз. Демак, ҳар бир инсон диққат қилинг. Ҳар бир инсон ўзини шахсиятини ўзи шакллантиради. Ўзини ўзи тарбиялайди. Ҳозир сиз қанақа бўлсангиз, шунақа қилган ўзингизни ўзингиз. Тушунтира оладимми? Беш маҳал намозга келяпсизми, ўзингизни шунга ўргатдингиз. Рамазонда рўза тутяпсизми, шунга ўзингизни, ўзингиз ўргатдиз.

[11:13] Демак, ҳар бир инсон ўзини шахсиятини ўзи шакллантиради, ўзи тарбиялайди. Бир шахсият бор, одамлар ҳалигини кўриб ҳавас қилади, ҳамма шунақа бўлсин дейди. Яна бир шахсиёт бор, одамлар унақа бўлишингдан еҳтиёт бўлади. Ер хотин ўртасида ўхшашлик, муштараклик бор. Муҳаммад алайҳиссалом амин, ҳадичонамиз тоҳира еди.

[11:39] Қушлар ҳам акалар бир бирига ўхшаганига яқин бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам гўзал хулқ билан сифатланган ҳолда улуғ еди. Ҳар қандай ёмон сифатлардан узоқ бўлди. Пайғамбарамизни Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ўзи тарбия қилди. Муҳаммад алайҳиссаломни ахлоқи, тарбиясини йер юзида бирор бир одамни ахлоқи тарбиясига тенглаш мумкинми?

[12:09] Йер юзидаги енг зўр ахлоқли мураббий инсон, бир шогирдни тарбия қилса, бу шогирд ҳам ахлоқли тарбияли бўлади. Аммо бу ахлоқли шогирд ўзига ўхшаган битта одамни қўлида тарбия топди. Муҳаммад алайҳиссаломни тарбияси билан ким шуғулланди? Демак, одамларни ахлоқи билан Расулуллоҳни ахлоқини таққослашлик мутлоқ тўғри келмайди. Алам яжидика яътииман. Фа ава. Ахир сизни йетим ҳолда топиб деяпти Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга, ўзимиз паноҳимизга олмадингми деяпти.

[12:45] Фадлу каламиллаҳи ала сайрил калам кафадлиъллаҳи ала халқий. Аллоҳнинг сўзини, бошқа сўзлардан фарқи, Аллоҳнинг ўзини зотини махлуқлардан бирортасида ўртасида бўлган фарқига ўхшайди. Кутубхонага кирасиз, минглаган китоблар бор. Катта катта том ёзилган китоблар бор. Илм ҳикмат ўшанча. Лекин бу илм ҳикмат одамлар ёзиб қолдирган илм ҳикмат. Ўқийсиз, илмли бўласиз, ўқийсиз тарбияли бўласиз, одамлар ёзилиб қолдирган нарса билан ўсасиз. Аммо Пайғамбаримизни сиз билан бизга олиб келган китоби кимни сўзи еди?

[13:28] Пайғамбаримни ҳуқуқини ким тузатди? Аллоҳ тузатди. Нима тузатди? Қуръон тузатди. Демак биродарлар, таққослаб бўлмайди. Муҳаммад алайҳиссаломнинг ахлоқини. Хулқ. Тарбия, ахлоқ. Олим бўлиш осон.

[13:55] Нима бўлиш қийин? Одам бўлиш қийин. Қаранг, олим бўлиш осон, одам бўлиш қийин. Нима дегани бу? Илм ўқиб, ёдлаб, каллага жўнаб олишлик мумкин олим бўлиш. Лекин бу илмни ҳаётда татбиқ қилиш, хулқли бўлишлик осон емас. Шунинг учун шайхлардан бири ўзининг шогирдига шундай дейди, илм ўқиётганлар. Қуръон ёдлаётган, диний билим ўқиётган укалар, диққат қилинглар.

[14:25] Шунинг учун шайхлардан бири ўзининг ўқувчисига шундай деди. Ўғлим, биз сени илмингдан кўра адабингга кўпроқ муҳтожмиз. Бизга сени илмингдан кўта одобинг, ахлоқинг кўпроқ керак дейди. Агар бир одам илмли бўлса, ўқиган бўлса, ёдлаган бўлса ю, аммо хулқи бузуқ бўлса, бу илм унга фойда қамабди.

[14:54] Худди илмли одам мутакаббир бўлса, уни илми унга фойда қилмаганидек. Илм юққан одам камтар бўлади, кичик феъл бўлади, мутакаббир бўмайди, ширин сўз бўлади, мулойим бўлади. Баджаҳл, дағал гапирадиган, қаттиқ дил, қўпол сўз бўмайди, биродарлар.

[15:19] Ё ешитганмисизлар бир марта Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни дағал қаттиқ гапиргани ҳақида? Ойишонамиз розияллоҳ, анақадан сўрашди. Пайғамбаримнинг ахлоқи ҳақида. Жавоб бериб айтдилар, каъна ҳулуқуҳу ал қуран. Расулуллоҳнинг хулқи Қуръон еди. Бошқа ҳадисларда тирик Қуръон бўлиб юрарди йер юзида. Пайғамбаримизнинг одоби ҳақида сўрашганларида Пайғамбаримиз айтдилар, аддабани роббий ва аҳсанат адибий. Менга Роббим адаб берди, одоб берди. Бас адабимни чиройли қилди. Демак, илм ўқиётган укалар, биз ўқиётганда илм бизга сингаётганлигини битта аломати феълимизни, ахлоқимизни зўр бўлишлиги ва тилимизни ширин бўлишлиги. Бу аҳли илмларга ярашадиган хос бўлган сифатлардан.

[16:18] Ҳамма ўзини турган мақомини зўр деб билади. Мен фалончидан яхшиман, покичидан яхшиман. Аммо сен ҳозирги мақоминг Аллоҳни ҳузурида қандай еканлигини биласанми? Агар Аллоҳ Таолонинг ҳузуридаги мақомингни билмоқчи бўлсанг, қара. Сени Аллоҳ қайси ишда ишлатяпти?

[16:44] Муҳаммад алайҳиссаломни хулқини Аллоҳ муҳтаб ва иннака ала ҳулуқин адин. Албатта сиз улуғ хулқ устидадирсиз деди. Ҳаётда биродарлар, ботқолар бор, сирпанчиқлар, маъсият ўчоқлари, фахш мажлислари, пасткашликлар, қоқилишлар, ахлоқий бузилишлар бор. Бунақа жойга тушиб қолган инсонлар тон ўсганлиги бўлиб қолади.

[17:11] Яъни шундай бир мажлислар бор, покиза хонадонлар бор, илм мажлислари бор, покиза инсоний алоқалар бор. Агар сиз мана шундай покиза мажлисда ишга ўтирган бўлсангиз, Аллоҳ сизни еркалатибди. Аллоҳ сизга инъом қилибди бу нарсани. Чунки бундай бир мажлисда биродарлар биродарлик ҳақида, дин ҳақида, жаннат ҳақида, тақво ҳақида суҳбат бўлади. Гўзал хунукли бўлишига чақирилади. Албатта бу улуғ неъмат. Бу улуғ нейт. Пайғамбаримиз айтганлар, инналлоҳа ида аб абба абдан иста амалаҳу.

[17:48] Агар Аллоҳ бир бандани яхши кўрса, ишлатади деган. Ёмон кўрса ҳам ишлатади деган. Бир киши бор, қўлидаги давлатни хайрли ишларга сарфлайди. Халқни еҳтиёжига сарфлайди. Сув олиб келади, трансформатор қўйиб беради, асфалт солади, йетимни бошини силайди, одамларга хайрия еҳсон қилади, кўчаларни ёритади, яхши ишларга ишлатяпти пулини. Демак Аллоҳ буни яхши йўлда ишлатяпти. Демак буни мартабаси Аллоҳни ҳузурида баланд. Яна бир киши бор, гуноҳ маъсиятга хизмат қиладиган жойларга пулларини сарфлайди. Демак, буни ҳам нима қиляпти Аллоҳ? Ишлатяпти.

[18:28] Аллоҳ Таолонинг ҳузуридаги мақомингни қандай еканлигини билмоқчи бўлсанг, ваъз роббинг сени қайси ишларни ишлатяптилар. Мана шу нарсага назар сол. Ақлу қобли ҳа да ва астағфируллоҳ илайкум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.
