# Мўминлар оналари

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 79 of 510
- Section: —
- Duration: 28 min
- Original title: Мўминлар оналари
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/79
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/uRAqpA74CuI.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=uRAqpA74CuI
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/78.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/80.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:00] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббила аламин ва ла ақибату лил муттақин. Вассалату вассаламу ала саидина муҳаммад содиқул ваъдил амин. Ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи баракатуҳ. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари, умма хотин мўмининглар.

[0:23] Жувария бинти холис, розияллоҳу анҳу. Жувайрия онамиз, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар бўлиб юборилишидан тахминан уч йил аввал туғилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алалайҳи васаллам бу онамизга ҳижратни бешинчи ёки олтинчи йилда уйланган. Демак, жувайрия онамсизни мана шу пайтдаги ёши йигирма атрофида бўлган. Пайғамбарим соллаллоҳу аллайҳи васалламга турмушга чиққан пайтида.

[0:50] Жувайрия бинти холис бу ўзини қавмини саидини қизи еди, подшоҳини қизи еди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлига келиб, исломни қабул қилди. Пайғам баримиз соллаллоҳу алейҳи васаллам бу онамизга уйланди. Жуwария бинтихориз онамиздан розияллоҳ анҳо абдуллоҳ ибн аббос, абу айюб ансорий, мужоҳид ва абдуллоҳ и бин шаддод розияллоҳу манақа ажмаъинлар ҳадисларни ривоят қилишган пайғамбаримиздан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни жувайирий бинти хорисга уйланишлигини қиссаси.

[1:29] Бу онамизга пайғамбаримиз соллаллоҳу алалайҳи васаллам бану мусталик ғазотидан кейин уйланди. Ҳижратни бешинчи ёки олтинчи йилида бўлиб ўтган бу ғазот пайғамбарим соллаллоҳу аллайҳи васаллам мадинага бану мусталик қабиласи ҳужум қилмоқчи еканлигини хабарини топди да, енг яхши ҳимоя, ҳужум қабилида расулуллоҳ ўзи қўшин билан бану мусталиғини устига йетиб борди.

[1:57] Маруяс сув олдида тўқнашди. Икки қўшни орасида жанг бўлди. Бу жанг ажойиботлар жанги дейилади. Чунки биринчи ҳужумда, биринчи ҳамлада бану мусталик саидларидан ўн киши қатл қилинди. Бир ҳужумда ўнта саида қатл қилинди. Буни кўриб, бану мусталик қабиласи таслим бўлди.

[2:20] Одатда киши заиф бўлса, ночор бўлса, унга ҳасад қиладиган ҳеч ким бўлмайди. Ҳеч кимни иши йўқ. Енди ҳасад қиладигани қачон кўпаяди? Қачонга макр ҳийлалар кўпаяди унга нисбатан? Хушқувватга кирганда ёки обрў еътиборга ега бўлиб қолган пайтда, ҳасадгўйлар пайдо бўлади, душманлар пайдо бўладими? Биродалар, ихтилофлар одамларни ўртасидаги келишмовчиликлар уч хил бўлади. Табиий ихтилоф. Бу сабаби, бунақа ихтилофда, иккита ихтилоф қилаётган томонда йетарли маълумот йўқ бўлади. Ихтилоф қилиб айтаётган масаласида.

[2:58] Бу ихтилофни тури шу маълумот йетарли бўлгандан кейин ихтилоф тугайди. Бунача ихтило табиий ихтило дейилади. Иккинчи ихтилоф тури бу ҳасад, бағҳай, кўра олмаслик ихтилофи. Аллоҳ таоло айтади, вамохталафал ла динаҳ у тул кетаҳ ба илла мин баъдима жаҳ умул илму бағян байнаҳум. Аҳли китоблар уларга ислом ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақ пайғамбари екани ҳақида ҳужжат келгандан кейин фақат ўзаро ҳасад адоват қилганлари сабаблигини талашиб тортишдилар.

[3:34] Демак иккинчи ихтилофни тури бу ҳасад бўлади, кўра олмаслик бўлади. Учинчи ихтилоф тури бу мақтовли ихтилоф, бу мусулмонлар доирасида бўладиган ихтилоф. Савобли ишларда бир иккинчисидан ўзишлик ҳақида. Қуръон ёдлашда, ҳадисда, фиқҳда, савобли ишлардаги мусобақалашни ихтилофи, бу мақталган маҳмуд ихтилоф. Нимага айтдик буни? Мусулмонлар заиф, ночор бўлиб турган пайтда биров ҳасад қилмас еди мусулмонларни мавқеини. Енди қачонки бешинчи йилда ханда ғазоти бўлди. Қураш ўн минг кишини тўплаб Мадинага ҳужум қилди. Расулуллоҳ ханда қазиб Мадинани ҳимоя қилишга мажбур бўлди. Ханда ғазотини ниҳоясига айтди, Қураш ҳеч нарса қилолмасдан қайтиб кетди. Шунда пайғамбаримиз айтдилар: Ла яҳзунана баъдал яун. Бугундан кейин бизга ҳеч ким ҳужум қилмайди, деди. Биз енди ҳужум қиламиз, деди. Мана енди ислом куч қувватга тўлди, ҳужум қилишликка қуввати бўлди. Мана енди ҳасад қиладиганлар ҳам енди адади кўпайиб қолди.

[4:40] Биз ҳозир айтиб ўтган уччала ихтилоф, табиий ихтилоф. Мақтармайди ҳам, ёмонланмайди ҳам. Чунки ҳалиги айтдик, маълумотни озлиги туфайли одамлар ихтилоф қилади бир бири билан. Иккинчиси, ҳасад. Ва адолат ихтилофи. Бу ёмон ихтилоф. Енди учинчиси, мақтовли ихтилоф, савоблиларда, савобли ишларда қилинган ихтилоф, бу мақталган ихтилоф дейилади.

[5:07] Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мана шу Бану Мусталик ғазотига чиққанида биродарлар мунофиқлар ҳам бирга чиқишди. Чунки ҳозир айтдик, мусулмонларни белгига куч тўлиб қолган еди. Мусулмонлар куч қувватга ега бўлиб қолган енди, енди мусулмонлар билан бирга бўлишса мунофиқлар, жангларда тушган ўлжаларда улушларга ега бўлишади. Унгача чиқишган емас.

[5:36] Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Бану Мусталик қабиласи Мадинага ҳужум қилишликка тайёргарлик кўраётганлигидан хабар топди ва мана шу фитнани ўчоғида учрашини хоҳлаб, қўшин топди буларни устига борган еди. Мана енди ғанималар тушяпти, мунофиқлар қайерда бўлади? Ғанималар бор жойда. Мусулмонлар Бану Мусталик билан иккала қўшин дуч келган тўқнашган пайтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрдилар. Умариддин Хаттоб уларга қараб туриб, исломни қабул қилишликни таклиф қилди. Ла илаҳа иллаллоҳ дейлар, сиз биздан, биз сизлардан бўламиз. Бизда қандай ҳақ ҳуқуқ устимизда қандай масъулият бўлса, сизларда ҳам шундай бўлади деди. Ла илаҳа иллалоҳ дейлар, шу калима билан жонларингларни, молларингларни сақлаб қоласизлар. Биз ким бўлсангиз, сизлар ҳам ўша бўласизлар. Гарчи тили билан айтиб қўйса ҳам Пайғамбаримиз қабул қилаверган. Айтиб қўдадими тили билан? Ҳисоб бўлаверган. Улар бош тортишди, мусулмонлар ҳужум қилишди, жангни аввалида ўнта саййида, мана ҳозир айтиб ўтдик, жангни авварида қатл қилинди. Мусулмонлардан фақат битта киши шаҳид бўлди. Енди қабила тўлалигича мусулмонларни қўлига ўлжа бўлиб ўтди.

[6:55] Бутун бошли қабила мусулмонларни мулкига айланди. Еркак аёли, қўй қўзиси, тилло кумуши. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга бир лутф билан, еҳсон билан муомала қилмоқчи бўлди. Мусулмон одам учун доим Муҳаммад соллаллоҳу алалайҳи васаллам ибрат намуна бўлади, биродар. У зотни соллаллоҳу аллайҳи васаллам қалби шафқат билан, раҳмат билан тўлиб тошган еди. Шунинг учун Аллоҳ таъкидлаган еди да. Биз сизни ей Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам фақатгина оламларга раҳмат қилиб юбордик. Ва мен арҳусанлар ака илла раҳматан лила аъламин. Расулуллоҳ бу кишиларни ҳозир қўлга тушган аср бўлиб турган кишиларни ўзини ёмон кўрмас еди, уларни куфрини, ширкини ёмон кўрар еди. Мусулмон одам ҳам шундай бўлиши керак. Рўпарасида турган одамни миллати, ранги, қайси қабиладанлиги, қайси мамлакатданлигига қараб туриб, яхши кўриб, ёмон кўрмайди. Рўпарасидаги одам ким бўлса ҳам, қайси миллат вакили, қайси рангда бўлса ҳам мусулмонми, биродарим деб билади. Агар кимнидир ёмон кўрса, уни гуноҳи, маъсияти учун ёмон кўради. Ҳасан и Басрий раҳматуллоҳ алайҳ Басра кўчаларида кетар екан, одамлар бир одамни тепкалашарди ётқизишиб олиб. Ўғрини ушлашиб олган еди.

[8:13] Роса тепишётган еди. Ей тепанглар, нима қиляпсизлар деганди. Е, бу ўғри деди. Тепанглар уни деганди. Е Ҳасан, сиз ёмон кўрмайсизми буни деганди. Мен буни амалини ёмон кўраман, ўзини емас деди. Шунинг учун, шунинг учун сиз билан биз бир одамни гуноҳи учун ёмон кўраётган бўлсак, шу гуноҳини ташлагандан кейин биродаримизга айланишлик керак. Бизда унақами? Ҳа, бу барибир.

[8:41] Ҳа. Масжидга кирган бўлади, барибир нима деймиз? Барибир унга ишонч йўқ унга. Бу нимага киряпти? Рўзғулгани учун киряпти ёки бўлмасам, бир иши бор дейди. Намоз ўқиса ҳам, ароғини ташласа ҳам, фаҳшини ташласа, шарт яхши кўра олмаймиз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тарбия қилган саҳобалар қанақа бўлишган? Бадр ғазотида мушрийлар мағлуб бўлди. Мусулмонларда қўлига йетмиш киши аср тушди мушулийлардан. Йетмишта қорачлик кишилар, мушулийлар қатл қилинди. Шунда енди Макка билан Мадина ўртасида асрларни озод қилишига одамлар бориб келяпти. Маккадан келади, асрларни олиб кетади. Сафонимни умайятимни ҳалаф ва умайр ибн ваҳиб ал жумаҳий, бу қариндошлар иккаласи, каъбани олдида ўтириб, шу қурашдан ўлган унуқларини еслашди. Утуба, Шаиба, Валид, Абулжаҳл, улар енди Абулҳакам дер еди. Ўтириб, шунда Сафвонимни Умайга, уни отаси ҳам билган еди Умайтимни Халаб.

[9:47] Ўзини қариндоши Умайр билан гаплашиб ўтирар екан. Умайр айтди. Агар деди, қарзларим бўлмаганида, болаларимни майдалиги сабабли кўчада хор бўлиб кетишимни қўрқмаганимда, болларимни ташвишини қилмаганимда, Муҳаммадни бориб ўлдириб келардим деди. Ичида аламгина кудуроти қайнаб турган Сафон, сен деди бориб ўлдур Муҳаммадни. Агар сен ўлиб кетсанг, йўқ бўлиб кетсанг. Қарзинг мени қарзинг, болларинг мени болларим деди. Мана шу ният билан Умайр ибн Ваҳиб қиличини заҳарлаб, йелкаси илиб Мадинага кирди. Умайрни хато кўриб қолиб, бу Аллоҳни душмани Умайр ибн Вақиб келди деди.

[10:27] Қиличини олиб, қиличини олиб қиличини боғичини бўйнига ташлаб ўраб туриб, сўдираб Расулуллоҳни олдига олиб келди. Ё Расулуллоҳ, нол Аллоҳ душмани Умайр келибди деганида, Расулуллоҳ уни бўшатинг деди. Енди чеккароқ туринг деди. Чеккароқ турганида Пайғамбаримиз унга нимага келганлигини сўради. У айтди, Расулуллоҳ Маккада Сафон билан ўртасида бўлган суҳбатни айтиб берди. Каъбан олдида ўтирмадингми? Ўтганларингни есламадингми, қарзинг билан болаларни шикоят қилмадингми, у бўйнига олмадими, ҳамма ёғи айтиб берганида, ашхаду анна ка расулуллоҳда мусулмон бўлди. Енди қаранг.

[11:05] Иймон келтириб чиққандан кейин умаримни хато айтади. Оллоҳга қасам. Умай, расулуллоҳни олдига кирганда, тўнгъиз ундан кўра менга севимлироқ еди. Енди у менга айрим фарзандларимдан кўра яқинроқ деди. Аллоҳ учун яхши кўрган бўлар, аллоҳ учун ёмон кўрган бўтлар. Ранги учун, миллати учун, қабиласи учун, бошқа бир одамлиги учун емас, дин учун яхший кўрган, дин учун ёмон корган. Бизда ҳам шу сифат бўлишлик керак бир одамлар.

[11:37] Мусулмон одам бир одамни шахсияти учун ёмон курмайди. Уни қилган гуноҳи маъсияти учун яхлит кўради. Демак, бу мусулмонни адовати биродарлар кофирни кофир бўлгани учун, мунофиқни нифоқи учун, осийни маъсияти учун, ҳузур ҳаловатга бериб, исрофга кириб кетган кишини шу исрофи учун ёмон кўради. Қачонки бу ишларни тарк қилса, диндаги биродарга айланади.

[12:04] Агар банда Аллоҳга қайтса, мана шу гуноҳларни қилаётган банда, нидо қилувчи осмондан туриб нидо қилар екан. Ей! Ҳалойиқ фалончини муборакбод етинглар. У Аллоҳ билан келишиб олди. Гуноҳлардан қайтди, тавба қилди, Аллоҳ уни кечирди. Аллоҳ Таоло бандасини кечирган бўлса, банда ҳис қилар екан шу нарсани. Ҳис қилар екан. Аллоҳ Таоло уни қалбига кечиргани ҳақида бир ҳисни, туйғуни юборади, пайдо қилиб қўяди. Шунда банда билан Аллоҳнинг ўртасида унс пайдо бўлади. Аллоҳ деганда кўзига ёш келади. Масжидга кирганда қалби юмшоқ еди. Бўлади ю бўйнидан барибир олиб келасиз бирор масжидга. Бояги гуноҳдан тавба қилган ишларига ўкиниш бўлмагани учун қандай кирган бўлса, шундай чиқиб кетаверади. Аммо ҳақиқий тавба қилган одам Ибн Ҳишом ривоят қилади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Бану Мусталик ғазотидан қайтди. Мана асрлар мусулмонларни қўлига ўтди, мусулмонларнини мулкига айланди улар. Қўл чўри бўлиб мусулмонларники қўлига ўқиб қолишди. Жувайра бинти Холис мана шу қабиланинг подшоҳсини қизи қўшин орасида мусулмонларникини қўлида ҳали ҳеч кимга тақсим қилиб берилган емас.

[13:27] Бир ансорейда қўлига топширишди Жувайра онамизни. Енди подшоҳни қизи бўлганлиги учун еҳтиёт қилишлик унга топширилди. Ҳали ғанималар тақсим қилинмаган. Ривоятлар ҳар хил келади. Абу Хорис ибн Зирод қизи Зайнабни озод қилишлик учун фидони олиб келди. Ақиқ деган жойга йетиб келиб, тилик қолганлари, омон қолганлари ҳам бор еди.

[13:51] Ақиқ теган жойга йетиб кеганида, қизини ажратиб кетишлик учун туялари билан келган еди. Қараб туриб ҳалиги бир тўп туяни Пайғамбаримизга олиб бориб беришлик керак, қизини озод қилишлик учун иккита туя ёқиб қолди. Шундай олдида бир тоғдорас гапириб юкутиб қўйди. Мадинага кириб туриб, ей Муҳаммад, мени қизим сизларда қўлингларда екан. Бу қизимни озод қилишингиз учун бериладиган фидо деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳалиги ажратиб қўйган иккита туганг қани деди.

[14:25] Абулхолис ашхаду аннака расулуллоҳ деди. Чунки бу нарсани фақат ўзи билар еди. Фақат Аллоҳ хабар бериши мумкин еди. Шу сабаб уни отаси исломга кирди. Уни исломи туфайли иккита ўғли ва қавмидан бўлган бир қанча билла келган кишилар ҳам иймонга келиши. Ибн исъҳоқ ривоят қилади. Ойша онамиз розияллоҳу анҳодан, Расулуллоҳ Бану Мусталик ғазодан тушган ўлчаларни, ўлжаларни тақсим қилиб берди. Жувайрия бинти Хорис, подшоҳни қизи, Хор исмли қайси исмли кишини насибасига тушди.

[15:02] Жувайрия онамиз подшоҳни қиз, мана шу Хор исмли, қайси билан келишиб олди. Мен сенга фалон миқдорда мол топиб бераман, мени озод қиласан. Бу саҳобий рози бўлди. Чунки бу қавмини саййиди, подшоҳни хизи, қадр қиймати, каромати баланд. Демак, Жувайрия бинти Хорис мана мунча молни олиб келиб беради. Уни саййиди уни озод қилиб юборади. Жувайрия бинти Хорис мана шу ишда Пайғамбаримиздан ёрдам сўрамоқчи бўлди. Ойша онамизга мурожаат қилди. Расулуллоҳ менга ёрдам берсин.

[15:39] Ойша онамиз ривоят қилади. Мен ё Расулуллоҳ, Жувария бинти Хорис келди. У қавмини саййиди, подшоҳсининг қизи екан. Келиб ўзини ишида, ўзини озод қилишликда сиздан ёрдам сўраяпти деди. Яъни бу Жувария бинти Хоризди, отаси Мадинага ҳужум қилишлик учун қўшин тайинлаб турган одам еди.

[16:01] Ашаддий душманлардан биттасининг қизи, келиб менга ёрдам қилинг деб турибди. Бу иккинчи ривоят. Расулуллоҳ рови роҳим бўлган зот. Қўлчиликдан чиқариб, каломатини сақлаб, ёрдам бермоқчи бўлди. Пайғамбаримиз мана шундай ишни яна битта аёлга ҳам қилган еди. Адий ибн Хотамид тоини синглиси. Мусулмонлар Той қабиласига қўшин билан бориб, уларни ишғол қилганларида, Адий қўшимкагача қочиб кетади. Той қабиласида мусулмонлар асирланиб олиб қайтиб келади, асирлар ичида мана шу Адий ибн Хатамнинг тоини синглиси ҳам бўлади.

[16:41] Адий ибн Хотим Той қабиласининг подшоҳси. Енди синглиси Мадинага келди, асир бўлиб масжидда олдига асирларга қўшиб қўйилди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам асирларда олдин ўтиб кетаётганида мана шунга қараб Адийнинг синглиси туриб туриб, ей Муҳаммад, мен қавмимнинг саййидини қизи фалончиман, Ҳотамат Тойининг қизиман. Отам вафот етди. Вофид, менга қараб туриш керак бўлган одам, ғойиб бўлди. Менга раҳм қилинг, менга икром кўрсатинг деди. Пайғамбаримиз қараб, вофид ким деди? Адий ибн Хотим, акам деди. Аллоҳ ва Расулидан қочиб кетган қочоқми деди. Деди да, ўтиб кетаверди.

[17:26] Адийнинг синглиси иложи йўқ индамай ўтирди. Ертаси куни яна шу манзара бўлди. Пайғамбаримиз ўтиб кетаётганда туриб яна илтимос қилди. Ей Муҳаммад, менга яхшилик қилинг. Мен қавмимни саидини қизиман. Вафид ғойиб бўлди, отам ўлди, менга раҳм қилинг деди. Вафидга енди Пайғамбаримиз иккинчи марта сўради. Адибни хотин акам деди. Ҳа, аллоҳу ар расулуллоҳун қочиб кетган қочоқми деди, ҳам ўтиб кетаверди. Учинчи куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтиб кетайканида, енди турмади.

[18:00] Шунда Пайғамбаримизни орқасида келаётган одам Адийнинг синглингизга бир ишора қилди. Туриб гапиринг дегандақа. Бу Али розияллоҳан хўйди. Туриб, бояги гапини айтганда Пайғамбаримни сенга икром кўрсатамиз деди да, озод қилиб, Той қабиласига жўнатиб юборди. Қаранг, Пайғамбар имтиҳон Солиҳуллоҳу алайҳи васаллам ўзини душманлари билан бир марта, икки марта гаплашарди да, қалбини улфат қилиб олар еди. Айтдик ку, Расулуллоҳни қалби раҳматга, шафқатга тўлган зот еди. Жували бинти Хоразм Пайғамбаримизга шундай талаб билан келди. Менга ёрдам беринг деди. Пайғамбаримиз айтдилар, бундан кўра яхшироқ нарсани таклиф қилсам чи деди.

[18:42] Жувалига нима удоб деб, Исломни арз қилишини агар қабул қилса, унга уйланишлигини айтди. Раҳматан лил аминни жуфти бўлади. Уммонхотин мўминлар қаторида бўлади. Қиёматгача исми зикр қилинадиган покиза, тоҳира аёллар қаторига қўшилади. Нима деди? Рози бўлди. Пайғамбаримиз озод қилиб, уйилади. Кейин, ҳали қабиласи асрда турибди ҳаммаси. Кейин жураъийли онамиздан сўрашган, ўзи қавминг мағлуб бўлиб, ҳаммаси аср бўлиб турганда, нимага бунча тез исломда қабул қилиб юбординг деди. Жуварийе онамиз жавоб берди. Мана шу ҳодисадан уч кун аввал туш кўрган едим. Мусулмонлар Бану Мусталик билан жанг қилишдан аввал уч кун бурун туш кўрга едим. Тушимда тўлин ой, Бадр ойи, тўлин Бадр ойи Мадинадан чиқиб, у тушиб келиб, мени қўлимга тушган еди деди. Мана шу ишдан кейин, шу ой Муҳаммад алайҳиссалом екан деб таъвир қилдим деди. Аллоҳ Таоло ишора қилган еди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Жувоирия бинти Холисни шарафли, карима еканини, ахлоқ егаси еканини кўриб, исломда арз қилди, таклиф қилди.

[19:59] У қабул қилди, Пайғамбаримиз унга уйланди. Мусулмонлар Пайғамбарларимиз Жувоирия онамизга уйлангани ешитиб туриб, ей, бу Пайғамбарлимизни қуда тарафи ю бу. Улар қайерда ҳозир? Пайғамбаримизни қайнота уруғи ҳаммаси аср бўлиб қолибди ю. Ей озод қилинглар буларни деб туриб, ҳамма асрларни Бану Мусталик ғазодан тушган бутун бошли қабилани озод қилиб юборишди.

[20:29] Расулуллоҳни қариндошлари бизни қўлимизда аср бўлиб турадими? Озод қилинг лар дейишди. Шунинг учун айтилинади. Аллоҳ жувайирга сабабли Бану Мусталик қабиласидан юзта оилани озод қилди. Бирон бир аёл ўз қавмига Жувайрия бинти Хорис, ўз қавҳмига баракотли бўлгандек баракотли бўмган емас. Мана шу онамизни исломи туфайли қабила озод бўмасам йўқ бўлиб кетишга келувди қабила.

[21:00] Яна бир оятда Имом Заҳабини Сийратул Аъламу Нубаро китобида Расулуллоҳни қўлида турган Жувайрия бин ти Хорисни аср бўлиб турган, отаси келиб, ажратвослиги учун мол таклиф қилди. Мана буни фидосида берганида Пайғамбаримиз, агар мен уни ўзига ихтиёқ деб берсам, қизингга ихтиёқни берсам, мен билан қолиш ё кетишлик. Агар ихтиёқда берсам, яхшилик қилган бўламанми қизингга деди. Ҳа, яхшиликни қилган бўласан да, чунки ким аср бўлиб қолишлигини хоҳлайди.

[21:32] Шунда Жувайрия онамизга ихтиёр берилганида, Аллоҳ ва Расулини танлаганида. Биродарлар, аёл кишининг вазифаси Аллоҳнинг фарз ибодатларини бажарганидан кейин, беш вақт намозини ўқиб, рўзасини тутиб, ўзини покиза сақлагандан кейинги биринчи иши ерини хизматида бўлишлик. Фарзандларини тарбиясида қойим бўлишлик. Жувария бинтихориз онамиз розияллоҳу анҳо мана шу масалада мусулмонларга, муслима аёлларга ибрат, намуна бўладиган ибодатли, иштихотли аёл бўлган еди.

[22:09] Бу Жувайрия бинти Хориз онамизнинг қиссаси. Пайғамбаримиз бекорга айтмаган еди да. Албатта Аллоҳ менга асхобларини танлаб берди. Демак, асхобларини тўлаб берган едик, Пайғамбаримга аёлларни ҳам Аллоҳ Таоло танлаб берди. Чунки айтдик, пайғам баримизнинг аёллари расулуллоҳни уйдаги ишларини кўчага олиб чиқиш керак бўлган аёллар еди. Расулуллоҳдан ешитган, ўрганган илмни умматга тарқатишлик керак еди. Шунинг учун бу аёлларни ҳам Аллоҳ Таоло толлаб берди Пайғамбаримизга. Худди саҳобаларни толлаб бергани сингари.

[22:43] Жуъайра бинти Хорис розияллоҳу анҳа зикрда, рўзада, ибодатда иштихотли еди. Саҳиҳ Бухорийнинг рўза китобида Жуъайра онамиздан шундай ҳадис ривоят қилинади. Анна набийя соллаллоҳу алайҳи васаллам а, даҳала алайҳай явмал жумаъати. Жума кунида Пайғамбаримиз Жуъайрия онамизни ҳузурига кирди. Ваҳия соиматун. Фақола асумти амс, қолатла. Қола тўрийдина антасуми ғодан, қолатла! Қола фафтуний. Жума куни кирди пайғамбаримиз жувайрия онаимизни олдига, жувайрияонамиз рўзадорада. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кеча рўза тутдингизми деди. Жубайрон. Онамиз йўқ деди.

[23:30] Ертага тутасизми деди. Йўқ деди. Унда ифтор қилинг деди. Рўзангизни очиб олинг деди. Чунки жумъани алоҳида ўзини рўзи тутиб бўлмайди. Агар уларни тутаётган рўза бўлса, бўлаверади. Пайда пай, масалан, пайшанба, жума, шанба, якшанба бўлиб кетадиган бўлса, бораверади. Аммо жума кунини хос ўзини рўда тутиши мумкин емас. Яъни бу онамиз рўзада, рўза тутишликка қанчалик харис бўлганлигига бу далил бўлади. Биродарлар, нимага жума куни тутилмайди? Чунки бу Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаси. Бу шариат. Бу шариат. Жума биз учун хос кун. Жума куни биз учун биродарлар байрам кун. Биз учун байрам. Саййидул айём ва ҳажжул, ҳамма билади буни. Жумага келганки одам бу жумлани билади. Кунларнинг сайиди мискинларнинг ҳажжи. Мана шу кунни биродарлар байрам қилишлик керак. Шунинг учун уй ичларида ҳам уй супуриш, уй тозалаш, кир ювиш, шунга ўхшаган уйда катта ишларини қилишлик дуруст емас. Бу кунни бир байрамдек ўтказишлик керак бўлади. Мусулмон киши ҳам мана шу куни уйда ўтиришлиги яхши бўлади. Оиласини ҳузурида, оила аъзоларини ўртасида чиройли амал бўлади. Чунки жума куни қанақа кун бизга? Байрам куни, хос кун, дам олиш куни.

[24:49] Енди бу дегани жума куни ётиш керак екан деб тушунманглар. Ҳалиги аёлларни уй ичида ҳалиги катта ҳашар ишлар бошланмагани маъқул бўлади. Ҳар қанча кўчада қиладиган ишлари бўлса қилиб, жума кунида оила аъзолари билан ўтиришлик, мана шу кунда байрам еканлигини, фазилатини гапиришлик, мана бу иш бўлади. Биродарлар, бу саҳобия аёлларни, уммон хотин, мўминийларнинг ҳаётини нимага ўрганяпмиз? Бир ешитиб шунақа бўлган екан деб қўйиш учун емас.

[25:19] Бизни мусулмон аждодларимиз қандай бўлганлигини билишлик. Аёлларимиз кимга ўхшаши керак? Уларга ибрат навони қилиб беришлик. Пайғамбаримиз айтганлар, ад дебу авлодаҳкум ала худби набийикум ва худби алибайтиҳи. Болларингизда, фарзандларингизда, пайғамбарларимизга бўлган муҳаббатни ўргатинглар.

[25:42] Пайғамбаримиз оиласига муҳаббатни ўтказинглар. Биз фарзандларимизни Пайғамбаримизни яхши кўришига ўргатишимиз керак. Пайғамбаримизнинг оиласини яхши кўришига ўргатишимиз керак, Пайғамбаримизнинг буйруғи. Қандай қилиб ерга тушамиз? Қандай бир буни уддасидан чиқарамиз? Қандай қилсак шу муҳаббатни жалолаймиз? Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳаётидан лавҳаларни гапириб бериш керак. Мўмино оналаримизнинг ҳаётида бўлган ишни гапириб беришимиз керак ва уларга қандай хулоса оламиз? Шу нарсани тушунтиришлик керак.

[26:15] Чунки ўғил отага қараб дунёни танийди. Қиз онага қараб дунёни танийди. Отани ғами қанақа? Бола шуни боласи. Ена қанақа? Телевизортайдами? Қиз ҳам шунақа бўлади. Агар биродарлар мана шу буюк инсонларимизни, аждодларимизни, буюк инсонларни тарихини ўрганиб, ибрат қилиб болаларга бермасак, болалар бошқа йердан ибрат оляпти.

[26:40] Бизга на миллати, на дини, на хулқи, умуман тўғри келмайдиган одамларни ибрат қилиб беришяпти. Ва биз ибрат қилиб бермасак, ўзлари ибратини топиб олишяпти. Фарзанд ҳаётини аввалида кимларга ўхшаш кераклигини билиб олишлик керак. Кимлардан узоқ бўлишлик керак, кимдан еҳтиёт бўлишлик керакс, бундан хабардор бўлишлик керик. Қизларимиз Аллоҳнı танишда, уни тоатида, уни муҳаббатига интилишда пешқадам бўлган аёллар. Ерларнинг хизмати, уларни меҳрини қозонишда пешқадам бўлган аёллар, фарзандлар тарбиясида олий намуна бўлган бу улуғ саҳобияларни ҳаётини ўқиб, ўргатиб, бундан хабардор қилишлик керак. Аллоҳ субҳанаҳ ва таоло барчаларимизни қизларимизни, аёлларимизни мана шу маҳатул мўмининглар амалларини қилишликка муваффақ қилишини сўраймиз. Ақул қовли ҳа да вастағфируллоҳи ва алайҳи ва баракуҳм. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.
