# Ей ёшлар шошилманглар (2026)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 8 of 510
- Section: —
- Duration: 18 min
- Original title: Ей ёшлар шошилманглар (2026)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/8
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/YWYsaFFSxZg.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=YWYsaFFSxZg
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/7.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/9.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:01] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инна алҳамдулиллаҳи наҳматуҳу онас даъинуҳу онас даофуҳуру. Ва ла ўзовиллаҳи мин шуърур янф ҳусина, ва мин саййиъати ан малина, ман яҳдиҳиллаҳи фалаҳ мудиралалар, ва ман юзли ҳу фалаҳ ҳадиялар. Мана шуҳратуллоҳ илайҳи иллаллоҳ ва ҳидаҳулар шаръи иккала. Мана шуҳратулло анна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ, амма баъд, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълу ва баракатуҳ.

[0:31] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳ, вассалату вассаламу ала расулиллаҳ, амма баъд. Ей ёшлар, шошилманглар. Яшашга шошилмангилар, бойликка шошилманг лар. Мансабга шошилманглар, машҳурликка шошилмангилар. Ҳамма мендан ўзиб кетди, мен орқада қолиб кетдим деган ҳисдан қутилиш. Бу суҳбатлар асосан ёшларга қаратилган. Умматни келажаги, бизни ертанги кунимиз бўлган, ертанги кунимизни егалари ёшлар.

[1:05] Бу мавзуга киришдан олдин битта нарсани айтиб қўйишимиз керак. Сизга чиройли, яхши машина ёқадими? Ёқади. Сизга ҳашаматли уй ёқадими? Табиий. Оилангизни фаровон яшашини, бизнесингизни ўсишини, даромадингизни кўпайишини хоҳлайсизми? Албатта. Бу нормал одамнинг ҳолати. Нормалний одам мана шу нарсаларни хоҳлайди. Мана шу нарсани хоҳлашлик айб емас.

[1:39] Биз санаб ўтган нарсалар ҳаммаси инсонга чиройли бўлиб кўринади. Бир одам менга чиройли машина ёқмайди деса, ёлғончи у. Мен бир ҳашаматли уйни хоҳламайман деса, ишонманг унга, олиб қочяпти у. Чунки сиз билан биз яратган парвардигор олам бу нарсалар ҳақида нима деган? Астайди билла. Зуюналиндан си хоббуш шаҳават.

[2:05] Одамларга зийнатли қилиб кўрсатилди. Нималар? Одамларга аёллар, фарзандлар, уюм уюм олтин кумушлар, сара отлар, чорвалар ва екинзорларга бўлган муҳаббат зийнатли қилиб кўрсатилди. Демак, инсонни, ҳар қанақа инсонга бу нарсалар ёқади, уни кўзига чиройли кўринади. Ва бу нормалний ҳолат. Айб паст. Демак зийнат зийнат. Уни чиройли еканлигини кўришинг гуноҳ емас. Дунёни мана шундай жозибасини, чиройини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам инкор қилмаганлар. Абу саид ал ҳудудий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда айтилинади. Иннат дуня ҳулватун ҳадиратун. Ва инналлоҳа мустаҳлифукун фиҳҳа фаяндуру кайфата амалун. Албатта деяптилар Расулуллоҳ, дунё ширин ва ям яшилдир. Аллоҳ сизларни унда ўринбосар қилиб, қандай амал қилишингларга қарайди. Қаранг, Пайғамбаримиз дунёни ям яшил еканлигини айтяпти, чиройли еканлигини аютяпти. Демак, муаммо дунёни кўзингга чиройли кўринишида емас.

[3:23] Муаммо, дунё кўзингга чиройли кўринишида емас, муаммо бунда емас. Муаммо ана шу чиройли дунёга қалбингни қул бўлиб қолишида. Е, миллион емас, миллиард топинг. Триллион топинг, квинтиллион топинг, миллий миллий миллион топинг. Қайси рақамда биласиз енг катта? Ўшанча пул топинг, фақат қалбингизда бўлмасин у, қўлингизда бўлсин. Тушунарлими?

[3:50] Аллоҳ таоло айтади, истадибиллар, ал маълу ва ал бануна зийнатул ҳайъат и дуня. Моли дунё ва фарзандлар дунё ҳаётининг зийнатидир. Демак, инсонни қўлида моли дунёси катта бўлиб, фарзандлари кўп бўлса, бу одамни ҳаёти чиройли бўлади.

[4:11] Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ана симни молик розияллоҳу алайҳуни ҳаққига дуо қилганлар. Аллоҳимни актри малаҳуу валадаҳуу ва барикилаҳуу фий маъа қойтаҳуу. Парвардигор, уни, ана симни молигини, моли ва фарзандларини кўпайтир ва унга ато қилганингда барака бер. Пулини ҳам кўпайтир, боласини ҳам кўпайтирди. Пайғамбаримиз сўраб беряпти шу саҳобага. Демак, бу ёмон нарса емас. Пул билан фарзанд ёмон нарса емас.

[4:42] Бу суҳбатларимизни аввалада айтиб қўямизки, укалар, биз дунёни хоҳламанглар де еканимиз йўқ. Биз дунёни ўзини ўрнига қўйинглар демоқчимиз. Биз сизларга бой бўлманглар демоқчи емасмиз. Катта нарсаларни орзу қилманглар демоқчимизмиз. Яхши машина минманглар демоқишимизмиз. Чиройли уй қурманглар демоқшимиз. Катта бизнесда тарқилинглар демоқчи емасмиз. Йўқ, бунақа демоқчи емасмуз. Чунки ислом ялқовликка чақирмайди. Ҳалол бойлик биродарлар яхши нарса. Касб ўрганиш яхши нарса, катта катта пройектларга қўл уришни яхши нарса! Оиласини таъминлаш, бекамуз кўз ушлаш, уй жой қилиш, фарзандларни ўқиш учун яхши шароит яратиш, одамларга фойда келтирадиган бизнес қилишлик биродарлар, буларни ҳаммаси яхши нарса.

[5:37] Бу нарсалар ёмон емас. Мана жума сурасида Аллоҳ Таоло нима дейди? Енди қачонки намозни ўқиб бўлсанглар, жума намозини ўқиб бўсанглар, йер юзига тарқалинглар ва Аллоҳнинг фазлидан истанглар. Жумани ўқиб бў, бўлганингдан кейин, фарзни бажариб бўлганингандан кейин тирикчилик қил деяпти Аллоҳ Таоло. Енди у ёғини ешитинг. Обкуру аллоҳа катҳиро лаъаллакум туфлиҳум. Аллоҳни кўп зикр қилинглар, шояд нажот топсанглар. Намозни ўқиб бўлдингми? Чиқиб тижорат қилишингни ҳам ибодат.

[6:12] Демак, ислом меҳнат, касб, тижоратни нима қилмайди? Рад қилмайди, ман қилмайди. Лекин оятни охиридаги муҳим нарса, ризқ излаётган пайтингни ҳам Аллоҳни унутмагин. Биз бу суҳбатларимиз орқали бойликка интилманглар демоқчи емасмиз. Биз бу суҳбатларим орқали бойликкга шошилманглар демо қишимиз. Дарсимизни мавзуси нима еди? Ей ёшлар, шошилмангилар. Бой бўлгани, машҳур бўлгани. Мансабли бўлгани! Ҳамма нарсани нимаси бор?

[6:53] Бу суҳбатлармизда ҳозир бўлиши керак деган шошқалоқликни йўқ қилиш ҳақида гапирмоқчимиз. Е ундан ташқаричи, шошиласанми, шошилмайсанми, қачон бўлади? Аллоҳ айтганлар бўлади. Замонимиздаги ёшларнинг қалбига мана шундай бир шошқалоқлик ўрнашиб қолган. Бироқ йигирма уч ёшида машина олди. Менда валасапфдан йўқ. Биро йигирма беш ёшида уйини қуриб, битказиб кирди. Менда ҳали участка ҳам йўқ.

[7:31] Биров бизнес очиб юргизиб олди. Мен ҳеч нарса йўқ қўлимда. Биро саёҳат қилиб фалончи мамлакатга борибди, ўттиз га кириб кирмасдан. Мен ҳали қишлоғимиздан, шаҳримиздан у ёғига чиққаним йўқ. Бироз қиммат телефон олди. Мен ҳали ҳам ески телефон билан юрибман. Мен яшамаяпман. Шошилишим керак.

[7:53] Ва бу нарсага ота оналар ҳам ёрдам бериб туради. Мана шу касални ривожлантириш, ривожланиб кетишига ота оналар ҳам йўл бериб туради. Нима деб ёрдам беради? Юраверасанми? Фалончи ошнангни қара. Қачонгача юрасан битта шогирд бўлиб, фалончини қара, бор бир чиқиб бир сен ҳам бир таваккал қилмайсанми?

[8:21] Бор а? Ўзи ҳалиги ўғил бола ақл хуши жойида. Юраги бор, қуввати, шижоати бор. Аллоҳни танийди, ибодатда маккам. Ўзи иши юришмаётганлигига ўзи ўйлаб, нима қилсам яна яхши бўлар екан деб юрибди ўзи. Ўзи воҳим йетарли уни. Юрса, отанг ўзи нима қилади, гижжилаб туради да, юраверасанми дейди.

[8:46] Ей оталар, еналар, сизларга ҳам айтадиган гапимиз шу. Шошилтирманглар болаларни. Болангиз ҳалолми, ҳалол. Ибодатдами, ибодатда. Тўғрими, тўғри. Меҳнат қиляптими, қиляпти. Сиз буни ўрнига айтингки, болам, сабр қил. Сен тўғри йўлдасан. Иншааллоҳ, ёзилган вақтида бўлади. Ҳаромга юрма, кунингга рози бўл. Биз сени ҳисламаймиз деб, сиз уни қўллаб қувватланг, поддерзҳка қилинг уни. Ёрасанми? Қачон тўмайдиган келасан?

[9:17] Сиз билан бизни ҳаётимиздаги муҳим ўринни егаллаб турган ижтимоий тармоқлар. Бу ижтимоий томонларда бир йўли ёмон ёки бир йўли яхши деб бўлмайди. Ижтимоий таълимлар болта ёки пичоққа ўхшаган бир асбоб бўлиб қолди. Уни яхшиликка ишлатсангиз ҳам бўлади, ёмонликка ишлатсангиз ҳам. Лекин кўпроқ ҳолатларда мана шу ижтимоий танлов, одамларни мана шу дунёга бўлган ҳирсини, ёшларни шошқалоқлигини кучайтириб юборяпти.

[9:46] Биров ижтимоий тармоғига ўзини саҳифасига қўяди. Йигирма тўрт ёшимда биринчи бир миллион долларимни топдим дейди. Динг, видео, уйи сурдинг, машинаси динг, ҳашаматилинг, бизнес ўтиради, қараб туриб ҳалиги ўттиз га кирган одам, ҳа бизда ўттиз га кирсак ҳам ҳеч нарса йўқ дейди. Қўлидаги ески телефонига қарайди.

[10:11] Оддийроқ уйига қарайди, оддийроқ ишига қарайди, озгина маошига қарайди да. Дунё матоҳида ўзидан баландроқ бўлган одамга қарайди да, шу онда Аллоҳ Таолони унга бериб қўйган кўпдан кўп неъматлари кўзида қадри қийматсиз бўлиб қолади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар, дунё ишларида, дунё матоҳида, ўзинглардан баландга емас, ўзинглардан пастга қаранглар.

[10:42] Мана шу нарсалар менда ҳам тезроқ бўлиши керак дейди да, мана шу касал қалбига калласига киради. Мана енди нотўғри қадамларда қўйишни бошлайди. Шошқалоқлик, ўзи асли инсонни табиатида бор нарса. Аллоҳ Таоло айтяпти, астайдибилла. Хулиқал инсону мина ажал. Инсон шошқалоқ қилиб яратилган. Шошқалўлик ҳаммамизда бор. Кимда кучлироқ, кимда кучсизроқ, лекин ҳаммада бор. Тушунинглар. Ҳамма шошади. Айтдим ку. Ҳозиргилар шошқалоқ бўлгандек, аввалгилар ҳам шошқалоқ бу ҳам.

[11:19] Ҳа ўша бизни табиатимизда бор бу нарса. Ҳаммамизда бор шошқалоқлик. Фақат катталар нима учун шошқалоқ емас деса, шошқалоқ қилиб, одамни йеб бўлган бўлар. Шошмай тур дейди. Шошмай тур дейди. Нимага деса, булар ҳаёт буларга дарс бериб қўйди. Биз мана шу ёшларга шуни айтмоқчимиз. Устага шогирд бўлиб тушган, ҳунарни чорочилпа олиб, устани рози қилмасдан чиқиб кетиб, барака топиб олганлар ўшанча.

[11:48] Инсон шошқалоқ қилиб яратилган. Демак, инсонни табиатидаги бу шошқалоқлик бугун пайдо бўлгани йўқ, кеча пайдо бўлғани йўқ. Бу шошқалоқлик интернет билан пайдо бўлгани йўқ. Смартфон билан пайдо бўмайди йўқ. Аввал ҳам шошқалоғиди одам. Қадимда ҳам одамлар тезроқ бадавлат бўлишни хоҳларди. Қадимда енди одамлар бировни отини, уйини, бойлигини ҳавас қилар еди. Улар ҳам шошилар еди.

[12:18] Аммо аввалгиларнинг шошқалоқлиги билан ҳозиргиларнинг шош қалоқлигини ўртасида фарқ бор. Ҳозиргиларни шошқалоқлигини кучайтириб юборадиган битта омил бор. У омил аввалгиларда йўқ еди. У нима? Йигирма тўрт соат сизни мана шу шошқалоқликизни кучайтириб турадиган оммавий ахборот воситалари. Қўлингиздаги телефон, интернет, ижтимоий тармоқ. Авваллари бир бойни, бойлигини ҳавас қилиш учун, кўриш учун уйига ўзингиздан чиқар едингиз. Бировни қиммат уловини отини кўриш учун кўчада юришингиз керак еди. Ҳозирми? Мингта бойни ҳаётини ётган жойингизда кўрасиз. Кўчага чиқишликни ҳожати йўқ бировларни бойлигини ҳавас қилиб, шошилиш учун. Дубайдаги машинасини ҳам, Истанбулдаги уйини ҳам, Америкадаги бизнесини ҳам, Шветсариядаги саёҳатини ҳам ўтириб кўриб қўясиз.

[13:14] Ва менда қачон бўлади бу нарсалар дейсиз? Инсон яратилишидан шошқалоқ екан. Бу шошқалоқ нафс ески нарса екан а? Лекин бу ески шошқалоқ нарс янги муҳитга тушиб қолди. Бу муҳит уни бугун дарров, тезроқ, кўпроқ деб шошилишликка олиб бориб қўяпти.

[13:40] Кўзингни чўзма. Истадвелар. Вала тамуддан на айнайка ила маъмата анабиҳий азважам минҳум заҳрат ал ҳаяти дуня линафдинаҳум фи воризқу роббики хойрун ва абу қо. Улардан айрим тоифаларини, дейди Аллоҳ Таоло, синаш учун биз баҳраманд қилган дунё ҳаётининг зийнатига кўзларингни чўзма.

[14:07] Чунки, қаранг, Аллоҳ Таоло қарама демади. Инсон қарайди, кўради ва ҳоказо, уни ман қила олмайди. Лекин кўзингни қадавома, кўзингни чўзма, қалбингни боғлай олма. Муаммо кўзни чўзишда. Қалбни ана шу нарсага боғлаб олишда. Ўзингни ҳаётингни, ўзингни қадри қийматингни шу дунё матоҳи билан ўлчашни бошлаганингда. Ўзинг қўлингда дунё бўлмагандан кейин, паст санай бошлаганингда! Яна битта қайтариб берайми? Муаммо кўзни чўзишда. Муаммо қалбни ана шу дунё матоҳига боғлаб қўйишда. Муаммони ўзингни мана шу дунё матоҳни билан ўлчашингда қадрингни. Муаммо мени қўлимда ҳеч нарса йўқ, демак мен ҳеч ким емасман дейишни бошлаганингда.

[14:57] Аввал кўз қарайди, қалб таққослайди, кейин нафс хоҳлайди, кейин инсон норози бўлади. Қаранг, Аллоҳ Таоло бир бандани ризқини кенг қилган бўлса, биз биттасиникини тангроқ қилди. Нима, Аллоҳ қодир емасмиди ҳаммани бир хил бой қилиб қўйишга? Қодир еди. Нимага унда бор, нимага менда йўқ? Мана шу тақдирга норозилик. Аллоҳ Таоло айтади, истадибилла, нах ну қолсам на байна ҳун маишатаҳ ҳун фил ҳаятид дуня, варофаъна абадуҳун фавқа баъдин даражат. Уларнинг ҳаёти дунёдаги маишат тирикчиликларини ҳам, уларнинг ўрталарида биз ўзимиз тақсимлаганмиз. Уни бой қилган, сени фақир қилган ким?

[15:47] Енди унда бор, менда йўқ дейдими? Қандай қилиб бўлса ҳам тезроқ топишим керак деган фикр пайдо бўлади. Ҳалол йўл узоқ бўлиб кўринади. Сабр оғир бўлиб кўринади. Меҳнат секин кўрина бошлайди. Шунинг учун ҳаромнинг ешиги нотўғри ўлчов, нотўғри тушунча, нотўғри қараш сабабли очилади. Тушунарлими?

[16:19] Жобрим Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, айюҳаннас, иттақуллоҳу ажмилуф итталаб. Ей одамлар, Аллоҳъдан қўрқинглар ва ризқ талаб қилишда гўзал йўл тутинглар. Фа инна нафсам лан тамота хатта тастофия ризхо ҳа ва ин абитуа анҳа. Чунки ҳеч бир жон ўз ризқини тўлиқ олмагунича ўлмайди, гарчи ризқи кеч келаётган бўлса ҳам.

[16:52] Ризқи кечкаётган бўлмаса ҳам, шу кечкаётган ризқни олмай туриб ўлмайди. Фаттақуллоҳа ва ажмилуҳи тўлаб, ҳудъу ман ҳалла ва даъу ман ҳарума. Бас, Аллоҳдан қўрқинглар, ризқ талаб қилишда гўзал йўлни тутинглар, ҳалолини олинглар, ҳаромини тарк етинглар. Ибн Можжиддин. Мана, мана шу ҳадис шошқалоқ ёшларга керак бўлган тўғри тушунчани беради. Нима еди у тушунча? Ризқнинг кечкиши ҳаромга кириш учун рухсатни бермайди. Ҳозир юриб кетмаяптими ишинг? Ҳозир қўлингга катта пул келмаяптими? Бу дегани ҳаромни ишни қилавер дегани емас. Ризқнинг кечикишлиги ҳаромга кириш учу рухсат емас.

[17:41] Аллоҳ азиз ва жалобачаларимизни мана шу касбий корда ҳалол бўлишликка, ризқ талабидан шошилмасдан яшашлигимизни ўзи тавсия берган бўлсин. Ақулу қовли ҳада ва астағфируллоҳ или валакум. Инналлоҳу ва малакату ҳю соллу ала ала наби я юҳалладин аъману соллу алайҳи васалли мутаслима. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.
