# Мўминлар оналари

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 81 of 510
- Section: —
- Duration: 30 min
- Original title: Мўминлар оналари
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/81
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/AXnNgWtChQU.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=AXnNgWtChQU
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/80.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/82.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:02] Алҳамдулиллаҳи роббила амин ва ла ҳақиба тулил муттақин. Вассалату вассаламу ала саидина муҳаммад содиқул ваъадил амин ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Аммабот, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Бугун аллоҳни фазли марҳамати билан пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларидан ум мул мўминин. Узоқ умр кўрган муҳожира. Саҳобияларнинг орасидаги фақиҳаларидан саналган. Тоҳира ҳинд бинти абиумая умму салама розияллоҳу анҳом ҳақида суҳбат қиламиз.

[0:40] Умму салама ким еди? Расулуллоҳ бу онамизга қачон уйланди? Умму салама онамизнинг ёши нечада еди? Қачон вафот етди? Умму салама онаимиз розияллоҳи анҳом умму салама ҳинд бинти абий умайя, ибн муғира, ибн абдуллоҳ ибн амр, ибн маҳзун, ибн ёқизо, ибн мурра, розияллоҳу анҳо. Умму Салама онамиз розияллоҳ анҳа Сайфуллоҳ бўлган Холид ибн Валид ва Абу Жаҳл ибн Ҳишомларнинг амакисининг қизи еди. Умму салом онамиз пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиқишликдан аввал абу салама абдуллоҳ ибн абдул асад ал мазумийни никоҳида бўлган еди. Биринчи ери. Абу Салама Абдуллоҳ ибн Асад. Абу Салама солиҳ инсон бўлган еди. Пайғамбарим соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Салом онамизга ҳижратнинг тўртинчи йили уйланди. Мана шу вақтда Умму Саломон онамизнинг ёши ўттиз бешта еди. Умму Саломон онамимиз гўзал, шарафли ва ақлли аёллар тан еди. Тахминан нубовотдан ўн йетти йил аввал дунёга келган еди Умму Саломон онимиз.

[1:57] Ҳижри олтмиш биринчи йилда вафот етди. Умму Саломон онаимиз вафот етганда ёши тўқсон бир да еди. Пайғамбаримизнинг аёлларини ичида енг узоқ умр кўрган онамиз, Ҳинд бинти Абий Умайя. Албатта, Аллоҳнинг марҳамати еди, Умми Салому онамиз учун, бундай бир узоқ умр кўришлик. Кишини узоқ умр кўриш, моли давлатли бўлиши, рўжи ақл егаси бўлиши, албатта булар дунёнинг саодатидан, дунёнинг кенглигидан, Аллоҳнинг берган раҳматидан.

[2:33] Бу дунёда хайриятларидан сўз очишликдан аввал бир нарсани билишимиз керак, биродарлар. Инсон дунёда мана шу неъматлардан қанча олди, қанча олмади, бойми, камбағалми, фарқсиз, ҳамма имтиҳонга дуч келади. Аллоҳ бир бандага бир нарсани бериб синайди, яна биттасига шу нарсани бермай синайди. Бир бандани бойлик билан синаса, бир бандани камбағаллик билан синайди. Демак, бойлик ҳам, камбағалликка ҳам синов деб қараймиз.

[3:07] Бандага Аллоҳ бериб синайди, бермай синайди. Гўзал аёллар бўлади. Ҳусни жамоли ниҳоятда бир ортиқ даражада бўлган гўзал аёл бор. Улар мана шу гўзаллигига яраша синовга дуч келади. Енди ҳусни бунчалик чиройли бўлмаган аёллар бор, буларга келадиган имтиҳон ҳам шунга яраша. Катта бойлик, моли давлат егаси бўлган кишилар бор. Уларга имтиҳон шу бойликга яраша келади. Камбағал одам. Шунинг учун Аллоҳ Таоло бир йилларда, иккинчи йиллардан афзал қилиб қўйган нарсаларни орзу қилманглар дейди. Ҳамма бой бадавлат бўлишликни хоҳлайди. Ҳа, албатта, бой бадавлат бўшлик яхши. Пайғамбаримиз Аллоҳумма инний аудҳу бики минал куфри фақир деб дуо қилганлар. Кофир бўлиб қолишликдан, фақир бўлиб қолаишликдан паноҳ сўраган. Камбағал бўлишингни ҳеч ким орзу қилмайди, аммо Аллоҳ сизга бермаган шу давлатни берса, ана шу бойлик деган синовидан ўта оласизми?

[4:09] Шуни юкини, машаққатини кўтара оласизми? Билмайсиз. Шунинг учун нима деб сўранг? Мени бой қилгин деб сўранг емас. Мени бой қилиб қўйгинмас. Роббана атина фиддуниа ҳасанадинг. Парвардигорот дунёда ҳам, охиратда ҳам менга ҳам яхшиликни бер дегандинг, агар сизга бойлик келишига яхшилик бўлса, Аллоҳ беради. Агар келишинг ёмон бўлса, бермайди. Шунда ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳаётингизда нима бўласиз? Рози бўлаверасиз. Кучли, қувватли одамлар бор. Бой баланд, белида қуввати бор, бир ўнта одамга куч йетади, имтиҳон шунга яраша бўлади. Енди жисмонан нимжонроқ, қувватузроқ одамлар бор, имтиҳон, шунга яраша болади. Енди бояги куч қувват олган, гавдали бўлган, қувватли бўлган одам ўзидан заифларга кучини кўрсатиб, зулм қилаётганда, демак ўта олмаяпти имтиҳондан.

[5:03] Ўта олмаяптида. Шунинг учун сизга ҳам шунақа нарсани бериб қўйса, чидолармидингиз? Уни билмайсиз. Демак бизга биродарлар, берилган нарса устида ҳам имтиҳон келади устимизга. Берилмаган нарса устида ҳам илтимос келади. Бу инсон биродарлар, ҳаёт жудаям қисқа. Ҳаёт жудаям қусқа. Кўзни бир очиб юмиш ўтиб кетяпти. Кўринглар биродарлар, рамазон тугади. Рамазонга бир ой қолди деётгандик, ўн беш кун қолди девдик, биринчи рамазон девдик, бешинчи рамазон девдики, мана рамазон ўтганига қанча бўлди? Бир ой бўлди я. Енди қараб туринглар. Ҳаж пашдагача яна рамазон келяпти деймиз, иншааллоҳ.

[5:46] Куч қувватли имтиҳонидан ўтган одам жаннатга киради. Заифлик, қувватсизлик имтиҳондан ўта олмаган одам жаҳаннамга киради. Бойи бадавлатлик имтиҳонидан ўтган одам жаннатга киради. Енди фақир бўлиб яшаб, шу кунини имтиҳонидан уза олмаган фақир ҳам жаҳаннамга келади. Демак биродарлар, ҳар битта инсон ҳаётида имтиҳонга дуч келади. Икки хил бўлади имтиҳон. Сизга берилган нарсаларни устидаги имтиҳон ва сизга берилмаган нарсаларни устинг имтиҳон. Умму салом онамиз розияллоҳу анҳо бу кишининг, бу онамизнинг отаси арабларнинг ичидаги енг саховатпеша кишилардан бўлган. Отасини зодур рокийб дейишар еди. Бу одам сафарга чиқадиган бўлса, ёнидаги ҳамроҳларини ҳамма иқим чиқимларни ўзини зиммасига оларди. Нечта бўлмасин, ким бўлмасин. Албатта бу саховатпеша бўлишлик ҳамма замон, ҳамма маконда мақталган, ҳурматли сифатлардан бўлган. Саховатпеша олишлик.

[6:49] У мусулмонамиз Аллоҳни йўлида икки марта ҳижрат қилди. Бир марта Ҳавашистонга, бир марта Мадинаи Мунавварга. Нима учун ҳижрат қилди бу онамиз? Чунки Маккадаги кофирлар иймонидан, исломидан қайтишини талаб қилган еди. Куфрга мажбур қилиш деган еди. Шунинг учун ҳижратни қилган еди . У мусалама онамиз розияллоҳ анҳо Бану Маъзум уруғидан ҳижрат қилган биринчи инсонлардан еди. Аллоҳ Таоло айтади муҳожирлар ҳақида. Астайду биллаҳ. Фалладина ҳажару ва ухрижу мин дияриҳим ва узу фий сабили ва қоталув ва қутилув. Ла укаффирон на анҳум саййъатиҳим ва ла удҳ ила на ҳун жаннатин тажри мин таҳди ҳал анҳар. Савобан мин индиллаҳ. Валлоҳу айннаҳу ҳуснус савоби.

[7:43] Бас, ватанларидан ҳижрат қилган, диёрларидан қувилган, менинг йўлимда азиятлар чеккан. Ва менинг йўлимда жанг қилиб, қатл етилган зотларнинг қилган гуноҳларини ўчиргайман. Ва уларни Аллоҳ ҳузуридан савоб мукофот қилиб, тагларидан дарёлар оқиб турадиган боғларга киритурман. Ва енг гўзал савоб мукофот Аллоҳнинг ҳузуридандир. Умму Салом онамиз, биродарлар, шарафли, насл насабли, ҳурматли бўлган оилани қизи еди. Уйланадиган йигитларга айтилинадиган нарса.

[8:23] Сен харидор бўлаётган қиз, сен фақат қизни ўзига харидор борма, биродар. Сен мана шу қизни тарбия қилган оиласига харидор бор. Онасини кўриб, қайси хонадонда улғайди? Қандай муҳитда ўсди? Ким тарбия қилди? Қайси тушунча билан ўсди, қайси фикр билан ўғайди, атрофида кимлар бўлган еди, мана шу жуда ҳам муҳим нарса.

[8:52] Акалар, имом бўлганимиз важкадан кўп саволлар билан келади. Қараб турсанглар, яқин ўн йилда буёғида ажрашлик ниҳоятда кўпайиб кетди. Имом бўлмай туриб ҳам ешигар едик, лекин имом бўлгунимиздан кейин кўпроқ хабардор бўляпмиз. Яқин беш йилда буёғида яна ҳам кўпайиб кетди. Олти ой, йетти ой, бир йилга қолмай ажратиб юборяпти.

[9:18] Нимага шунақа бўляпти? Нимага шунақ бўляпти. Харидор бўлганда қудасини фақат яхши томонини гапиради, манақа екан қизи, манақа бўлган екан, отаси манақа иш қилиб, фақат мақтайди, биласизлар. Нариги томон ҳам айтади, ўғил куёв бола манақа екан, манақа е кан, манақа еакан дейди. Енди ажрашиб кетгандан кейин қулоқ солинглар да. Битта кўзини кўриб кўрган, енди ажратгандан кейин иккинчи кўзини очса фақат ёмонини кўради. Ажратгани шошилиб кетяпти болалар, қизлар.

[9:49] Ота оналар ёш. Енди айтайчи, ҳожи акалар, масалан мана шу оқсоқолларимиз машаққат, қийинчиликни кўрганлиги учун буларни қизлари олазлаб келса олиб бориб ўтказиб қўйиб, ҳаётида бўлган ишни айтиб, сабрга чақира оладиган. Ҳозирги қиз бераётганлар неча ёшда ҳозирда ўртача? Шу қирқ билан еллик ни орасидан қарасангиз, ўша машаққатни кўрмаган да улар.

[10:13] Қизига куёв бола битта қаттиқ гапириб қўйса, қайнаси битта қилиқ қилиб қўйса шарт келиб оляпти. Енди нима кўп? Ерсиз юрган қизлар, жувонлар кўп. Қайерга қараб кетяпти булар? Ўзлари билади. Шунинг учун уйланадиган укалар, ҳа, ҳам чиройли бўлса, сизларга ёқадиган нарса. Ҳам бой бўлса, бу ҳам ёқади. Ҳам наср насадли бўлса, ҳам диндор бўлса, қани бунақа қиз? Лекин биринчи ўринга дунёсини қўйиб олманглар. Таги тугли одамларни қизи екан дейди. Ҳм?

[10:49] Бу айтишим керак буни. Таги тугли оламлар екан дейди. Нима дегани шу? Қалаги тоза деган. Нима деган шу қалаги тоза? Ҳожи ака? Бизчи биродарлар, биз биродарлар мана ўлчовни тўғри қилиб олайлик. Метримиз ўша юз см тўғри бўлса, ҳаётдаги ҳамма ҳисобимиз тўғри чиқади. Агар метр нотўғри бўлса, ҳисоб чиқмагандек, тушунчаларни тузатмагунимизча ҳаётимиз фаровон бўлмайди. Нимага ажрашиб кетяпти мана шу янги келин куёвлар? Чунки ўлчов нотўғри еди. Палага тозалганми дегани?

[11:26] Нима дегани палага тозал? Таги туглик, одамлар екан дейди. Мана битта шу агар мана шу жума маърузасидан кейин битта нарса шуни тушуниб қолсак, зўр. Катта нарса ўрганган бўламиз. Таги тугли дегани, авваламбор диндор, ҳалол тижорат қилган, болаларга тарбия берган, ахлоқли одамлар дейилади.

[11:55] Диндор, ҳалолликдан тарбия қилган ахлоқли одамс. Қаранг, мушрий бўлган Умму Салом онамизни отаси, қаранг саховат пешалигини. Ахлоқли бўлган екан. Иннама бўи фил ли утан мима ма каримал ахлоқ деган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам. Мен гўзал хулқларни камолига йетказишлик учун юборилдим деяпти. Мен келгунча гўзал хуллқ йўқ еди демаяпти Пайғамбар биз. Демак бўлган. Шуларни Пайғамбарларимиз мукаммал, комил қилишликка келган. Намоз ўқиган, Қуръон ўқиган, дарсхона кўрган укаларимизни ҳам жаҳли чиққандаги феъл атвалларини кўрамиз.

[12:30] Уч тўрт сўмни устида келиша олмай қолган пайтда ахлоқни кўрсатади қанақалигини. Сафарга чиққанда, пул муомала қилганда кўрсатяпмиз. Таги тугли дегани биродарлар авваламбор Аллоҳда таниган, ҳалол, тарбия қилган болаларини ва ахлоқи жойида бўлган одамлар. Бор шунақа одамлар диндан хабари йўқ, лекин ахлоқи жойида, ўзини тутишни билади.

[12:54] Роса ёмон еди бир йил қудалар бир бирини. Кейин ярашиб кетиб юборади яна, ҳалиги гапириб қўйган гапларига ёмон хижолат олади. Шунинг учун мабодо кимда шунақа муаммо бўлса, ёмонламай турган қуда тарафда. Шунақа еҳтимоли ҳам бор. Лекин ҳозирги айтган нарса, ўғил болалар таги туглик, наср насаблик, палаги тоза бўлган жойдан олайлик, гарчи пули йўқ бўлса ҳам оилани.

[13:21] Биродарлар, Умму Салом аъламимиз ҳижрат қилди. У даврдаги ҳижрат билан, у даврдаги сафар билан ҳозирги сафарни фарқи бор. Тан олинглар, машина бор, самолёт бор, пойезд бор. Беш олти соатдан анча масофани босиб қўямиз. Аммо у даврларда биродарлар сафар хатарли, машаққатли иш ҳисобланган. Масалан ўша даврда Мадинай Мунавварадан Басрига қараб бироз сафар қилмоқчи бўлса, икки ойлаб қолиб кетар еди йўлда. Кун бор, тун бор, ёмғир бор, шамол бор, йиртқич ҳайвон бор, қароқчилар бор, саҳро бор, иссиқ бор. Ўйланглар, ойлаб юришнийди.

[14:00] Енди у даврда Аллоҳни розилиги учун сафар қилган бу мўмина аёл билан ҳозирги даврда ибодат учун сафар қилаётган аённи сафари бир хил бўлмайди. Ибн Ҳашам айтади, мусулмонлар орасида Бану Маҳзун уруғидан биринчи бўлиб Ҳабасистонга ҳижрат қилганлар Абу Салама ва унинг аёли Умму Салама едилар. Ҳабасистонда уларнинг фарзанди Зайнаб бинти Абу Салама дунёга келди.

[14:32] У муслимонамиз ўзини Ҳабасистонга ҳижрат қилишлигини ҳикоя қилиб беради. Мусулмонлар, биласизлар, биринчи ҳижрати Ҳабасистонга бўлган. Улар Наджошийни олдига келишди, ҳадяларни беришди. Наджоший қабул қилди, мусулмонлар омонликда Ҳабасистонда ибодатларни қилишликни бошлади. Албатта, Қуриш мусулмонларни Ҳабасистонда еканлигини билар еди. Уларни қайтариб олиб келишлиги учун икки кишини жўнатишди. Бу сийрат дарсларидан машҳур ўқилган, айтилган дарслар, бунга тафсилотига берилиб ўтирмаймиз.

[15:07] Қорашнинг бу икки елчиси ҳар қанча уринмасин, Наджоши мусулмонларни Қорашга қайтариб бермади. Чунки Жаъфар ибн Абит олиб розияллоҳу анҳу уларга тиловат қилиб берган оятларни таъсиридан Наджоши ҳам, ёнидаги битириқлари ҳам таъсирланди, йиғлаб, соқоллари ҳўл бўлди. Мана мусулмонлар Маккада Ла илаҳа иллаллоҳ деб қўйгани учун Ҳабашистонга кетишликка мажбур бўлишди.

[15:37] Ҳақ калимани айтгани учун юртидан қувилишди. Гоҳида киши иймонида, исломида, еътиқодида собит турса, қийинчиликларга дуч келади. Нима учун? Ахир Аллоҳни айтганини қилса, машаққатга қолиши керакми? Ахир булар Аллоҳни тоати дейди ю. Масалан, бир одам ароқ савдосини қиларди ёки бошқа бир ҳаром тижоратни қиларди.

[16:02] Ешитди, ўқиди, қараса, қилаётган иши Аллоҳга хуш келмас екан. Тўхтатди ҳаром тижорати. Тавба қилди, йиғишди бу тижоратни. Бирдан даромад йўқ бўлиб кетди. Чунки ҳаромни орқасидан яхши пул келётганди, шарт тўхтаб қолди. Аллоҳни айтганини қилиб, ҳаромдан узоқ бўлса, бошқа томондан иши юришиб кетмасдан нима бўлди?

[16:26] Орқага кетди. Бўлади ю шу нарса. Бўлади ку. Одамлар шу бир ҳаром ишни қилса, ҳаром ишни шарт тўхтатиб қўйсалар орқасидан катта бир даромад, катта бир маблағ келишлигини кутишади. Шошиб кетади. Мана бўлмаяпти ю дейди. Мана хўп ташладим, протсентга пул олмадим, мана мана бу ишни қўйдим, сен айтгандай қошина, бўлмаяпту ю дейди. Йўқ. Айнан мана бўлмаяпти ю дейди.

[16:54] Нима деймиз? Нима деймиз шу одамни? Зарар кўради, фойдадан қолади. Нима учун Аллоҳ Таоло итоатга егилган, Аллоҳнинг ҳукмига бўйинги синган одамни бу нарса билан, бу нарса билан бир имтиҳонга солиб, қийинчиликка солади? Нимага? Жавоб жуда ҳам оддий биродар. Биз. Қайси ҳовлидамиз?

[17:22] Имтиҳон ҳовлисидамиз. Машаққат меҳнат ҳовлисидамимиз. Аллоҳ Таоло Аллоҳнинг тоатини, нархини тўлашимизни хоҳлайди. Биз берган нарх қанчалик қиммат, қанчалик оғир бўлса, қиёматда манзилатимиз, даражамиз шунчалик балатаверади. Ана шу инсонларни берган нархига, тўлаган пулига, қилган хизматига яраша жаннатдаги даражаси белгиланган.

[17:48] Ароғини тарк қилганлиги учун савдосини шарт Аллоҳ Таоло бошқа томондан бой қилиб қўйишинг мумкин еди ишини юлгизиб. Аммо унда бу одам тоатнинг нархини тўламаган бўлар еди. Диққат қилинг. Рамазонда рўза тутасиз, иссиқ кунларда тутасиз, чанқайсиз. Чанқаяпсиз. Яна битта одам бошқа йерда у рўза тутмайди, сув йўқлигидан у ҳам чанқаяпти. У ҳам сувсизликдан қийналаняпти, рўза тутган одам ҳам сувсизликда қийналаняпди.

[18:21] Қайсинисини қийинчилиги уни руҳига, қалбига хотиржамлик, хурсандчилик беради? Нима учун? Ким учун қийналаняпсиз? Яна яна нимаси зўр? Сув бор олдида. Нариги шарт ичиб юборар еди бўлса. Бу ҳам чанқаяпти, бу ҳам чанқайди. Аммо ким учун машаққат чекай екани, нима учун қийналган еканлигини фикр қилиб ҳис қилса, Аллоҳни ҳузурида, манзилатим кўтарилаяпти шу нарса билан, Аллоҳ мени шунинг учун яхши кўряпти дейди да, бояги чанқашлиги ҳузур бағишламайдими?

[18:56] Енди қаранг, ҳаром тижоратни қўйган одам, Аллоҳни итоатини олувди, қийинчиликка қолди. Бир фикр қилиб кўрсин да. Ким учун машққат чекяпти? Нима учун? Мана шу нарса уни нархини, Аллоҳни ҳузуридаги манзиллатини кўтаради. Биродарлар, саҳобаларга нимага бу машаққатлар йетди? Нимага ўзини юзида туриб азобга қолишди? Нимага чиқиб кетишга мажбур бўлди? Аллоҳ қодирмасмиди Абу Жаҳлда шарт йўқ қилиб қўйишга? Абу Лаҳабда шундай шол қилиб уйга ўтказиб қўйишига қодирмасмиди? Нимага Аллоҳ Таоло кофирларга мусулмонларни азоблашликка имкон берди?

[19:36] Киши мустақил бўлганлиги учун машаққатга дуч келади. Она ишни қилиб бўлмайди, мана ишни қилиб қилиб бўлмади, мана тижоратхонани, мана жойга бориб ўтириб бўлмайди ишсиз қолади. Чўнтагида бир тийин пулсиз қолган кунлари бўлади. Ахир Аллоҳга таваккал қилсанг, сени ҳамма муаммойинг мени зиммамга демаганмиди Парвардиганимиз? Нимага йўқ? Нимага иш юришмаяпти? Биродарлар, буларни жавоби битта. Бу имтиҳон барибир. И лекин бу имтиҳон узоқ. Давом етмайди.

[20:07] Бу имтиҳон узоқ давом етмайди. Лекин шу имтиҳонга дуч келмай иложимиз йўқ. Юбиталал маро ала қодари диниҳ деган пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам киши, иймонидаги салобат, иймонидаги қувватга яраша имтиҳонга дунёга дуч келади. Иймони қанчалик қувватли, салобатли бўлса, имтиҳон шунга яраша бўлади. Агар бошқача бўлса, илтиҳон ҳам бошқача келади. Сизни ишингиз юришмаётганлиги яна сизга имтиҳон бўляптими? Демак шунга лойиқсиз. Кимга Аллоҳ Таоло дард берди? Демак шунгга лойиқ. Бу бари нима? Синов, имтиҳон.

[20:43] Алиф ла аммим, ахасиба на сан ютрақу ан яқули аманна ваҳум ла юфтанун. Аллоҳ Таоло айтади, алиф ла аммум, одамлар иймон келтирдик дейишлари билангина имтиҳон қилинмаган ҳолларида ташлаб қўйилишларини ўйладиларми? Валақодуф фатаннан ладина мин қоблиҳим фалая аламан наллоҳу ла динаҳ содоқу валая аламан нал кадибин. Бу имтиҳон, синов нима учун? Фараз қилинг, иккита одам бир хил ариқ тижоратини ташлади. Иккаласи ҳам қийналаняпти.

[21:17] Қайсиниси иймонида тавбасида содиқ, биласизми? Мана шу машаққатни охиригача сабр қилганлари. Кимнидир сабр қилмайди да, шарт емас, шу юқорида тижоратига қайтиб олади. Ҳолбуки биз улардан аввалги иймон келтирган барча кишиларни имтиҳон қилган едик ку. Бас шу имтиҳон воситасида Аллоҳ, албатта, рост сўзлаган кишиларни ҳам, ёлғончи кимсаларни ҳам аниқ билур. Шу машаққи келади, ишинг юришмаганда ҳам, камбағал бўлиб кетганингда ҳам ибодатингдан қолмадингми? Оч қолиб кетсанг ҳам хорам нарсага қўлингни урмадингми? Демак сен синовдан ўтдинг. Сени манзилатинг кўтарилади Аллоҳнинг ҳузурида. Шунинг учун ишинг юришмаётган укалар, қазини узолмаётган биродарлар, буларни бари нима екан? Синов екан. Синов абадий бўлмайди. У синов бир кунлик, ўн кунлик, беш кунлик тугайди. Фақат мана шу синовда оёқларимиз тойилиб кетмасин.

[22:19] Бу йерда ўтирганларда сўрасанг, ишинг юришяпти деганидан ишинг юришмаяпти дегани кўпроқ. Ҳа бу ёғим беш дегандан кўра, ҳа бу ёғим учта екани кўпроқ. Лекин есимиздан чиқмасин, қанақа кун бўлмаса нима бу? Синов. Шунинг учун биродарлар, мана шу имтиҳонда турган пайтимизда сабр қилайлик. Ўзимизни жаннатда манзилатимизни юқори қиладиган амалдан ўзимизни маҳрум қилолмайлик ва бир биримизга сабрни васият қилайлик. Ҳамманглар билган сура. Вала аср иннал инса налафи ҳуср. Асрга қасам, одам боласи борки зиёнда, фақат тўртта сифат айтилинади. Иймон келтирган, солиқ амал қилган, бир бирини ҳаққавасият қилган ва сабр қилган. Сабр қилишимиз керак.

[23:24] Чунки инсон ўша бир йил, ярим йил ишига тушмай юрар, кейин иши юришиб кетади. Иши юришилиб кетади. Ана шу машаққатли кунларда йетаётган моддий ва маънавий азиятларга сабр қиларкан, манзилати юқори бўлади. Мана дарсимизни мана шу фикримизни қувватлайдиган бир оятни ўқиймиз. Хусусан иш юриш, юришмаслигига тааллуқли нарса. Бир одам бўлади, шу ишхона очади, у қилади, бу қилади, бўлмайди. Май қилаверади, у қиладими, бу қиладими, бўлмайдими, ҳаракатни қилади, бўмайди. Е, домла, қанақа бу? Ахир мен дуони ўргатганингизда айтган едингиз ку. Аллоҳимма инни авзуби кемин алҳаммин. Ва ал ҳасан. Шу дуода Абу Умома айтганда ўпиб кетган екан ҳамма ёғи. Нима меники бўлавермаяпти деганда диққат қилиб туринглар. Шунақа фикр бўлса, қулоқ солинглар.

[24:20] Мусулмонлар макка ими каримани саккизинчи ҳижрий йилда фатҳ қилишди. Саккизинчи йилдан бошлаб Макка мусулмонларни қўлида. Тўққизинчи йилги ҳаж мавсумига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуни амир қилиб юбордим. Мадинадан мусулмонлар ҳаж қилишлик учун чиқиб кетганларида Тавба сурасидан бир қанча оятлар нозил бўлди. Нима ҳақида гаплашяпмиз ўзи?

[24:52] Ишларга ўтиб кетдик ку. Тижоратга, тирикчиликка ўтиб кетдикку. Нимага ўтиб кетдиз? Биласизларми нима демоқчиман охирида бу дарсда? Мана шу саҳобиялар, саҳобалар икки мартадан юртидан ҳижрат қилиб, машаққат меҳнатларини кўтарувди. Аллоҳ таоло берди уларга, дунёни ўзида ҳам. Расулуллоҳ тирик даврида ҳам берди уларга. Расулуллоҳ вафот етгандан кейин ҳам бераверди Аллоҳ таоло дунё хайриятларини. Нима учун?

[25:20] Сабр қилишувди. Сабр қилишуви. Ҳажга қайтамиз. Абу Бакр Сиддиқ чиқиб кетди, Макка Мукаррамага қараб. Тавба сўрасдан бир қанча оятлар тушди, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Али ибн Абит олиб орқали жўнатди. Ана шу тушган, тезда тушган оятларда ҳажга тааллуқли бўлган ҳукмлар бор еди ва қуйидаги оят ҳам бор еди. Астай дебиллар инномал мушрикуна нажасон, фала яққоробул масжид ал ҳаромабада амиҳим ҳада ва инхифтум айлатан. Ей мўминлар, ҳеч шак шубҳасиз, мушриклар нажасдир, нопок кимсалардир. Бас улар бу йилдан сўнг мажидул ҳаромга яқин келмасинлар.

[26:09] Агар сизлар камбағалликдан қўрқсангизлар, билингки, яқинда Аллоҳ хоҳласа, ўз фазли карами билан сизларни бойи бадавлат қилажак. Албатта Аллоҳ билим ва ҳикмат соҳибидир. Демак, мушрийларни Маккага ҳаж қилгани келиши бор еди, келишар еди. Саккизинчи йилги ҳажда мушрийлар билан мусулмонлар аралашиб ҳаж қилишди. Тўққизинчи йилгиҳаж мавсумида ҳам абубакир амир бўлган пайтда макка мусулмонларда қўлида турган пайтда, мушрийлар яна келишди. Бу охирги келиши еди.

[26:45] Енди бу йилдан кейин мушриклар Маккага кирмасин деб Аллоҳ Таоло буюрди. Ва ҳақиқатдан кейинги йили мишриклар ҳаж қилгани келмади. Кимни ишлари ўлди? Савдогарларни. Чунки агар Маккага ҳаж қилган келаётганларнинг ярми мусулмонлар, ярми мишриклар бўлаётган бўлса, мана шу оятга мусулмонлар итоат қилиб, мишрикларни киргизишмади, Маккани зиёратчиларини тенг ярми, мисол учун, нима бўлиб кетди? Йўқ бўлиб кетди. Кимни иши ўлди? Савдолаганларни иши ўлдир. Бир йил, икки йил улар мана шундай тижорат орқага кетди. Аллоҳ Таоло нима деди Қуръонда?

[27:27] Во ин хифтум англатан. Во ин хифтум а англатан. Агар сизлар камбағалликдан қўрқсангизлар, яъни мушриклар ҳаж мавсумида макига келтирадиган озиқ овқат ёки улар олиб кетадиган тижорат моллари озийиб кетганлиги учун камбағал бўлиб қолишидан қўрқсанглар, во ин хифтуми айлатан фасавфа юънику муллоҳу мин фавлиҳи. Агар сизлар камбағалликдан қўрқсамизлар, билингки, яқинда Аллоҳ хоҳласа, ўз фазли карами билан сизларни бойи бадавлат қилажак. Албатта Аллоҳ билим ва ҳикмат соҳибидир. Тушунарлими? Аллоҳни ҳукмини татбиқ қилишувди, бир йил, икки йил қийинчилик, машаққат бўлди, тижоратлар орқага кетди. Аммо нима қилди мусулмонлар? Сабр қилиб, итоат қилди. Кейин бой бўлиб кетишди. Ким Аллоҳ таоло берди? Қаранг, Аллоҳ билим ва ҳикмат соҳиби. Нима учун шундай қилаётганлигини Аллоҳ билади. Ва бу ишни ҳикматини нима еканлигини ҳам ким билади? Аллоҳ билади. Шунинг учун сув сотадиган дўконингиздаги ароқларни йўқ қилиб, тижоратингиз рески тушиб кетса, жинда сабр қилинг. Бир йил, икки йил Аллоҳ жойига йетказиб қўяди. Чунки ризқингиз бор да.

[28:44] Сиз юргизаётган кафеда, сиз юргизаётганда ошхонада ароқ соттирмай қўйсангиз, клиентларингизни ўн беш фоизни кимга қўядиган бўлса, сабр қилинг. Чунки Аллоҳ Таоло билим ва ҳикмат соҳиби. Саҳобалар итоат қилишди, мушрикларни киргизишмади, вақт ўтди, Аллоҳ Таоло албатта берди. Агар сен биродар истиқоматинг, соғлом ақидинг, то отинг сабабли қийинчилик, машаққатга дуч келаётган бўлсанг, демак, Парвардигорингни наздида охиратдаги мартабангни юксалишини нархини тўлабсан. Хотиржам бўл, биродар. Машаққатда қолиб кетаман деб ғам қилма. Аллоҳ беради. Бир йил бўлмаса, кейинги йил бўлса, ундан кейинги йил беради. Чунки Аллоҳ Таоло дуо қилинглар, ижобат қиламан деган. Демак, саҳоба икромлар аввал Хабарсистонга кейин Мадинайи Мунавварага ҳижрат қилишди. Даъват машаққатларини, тоат машаққатларни кўтаришди. Шундан кейин саҳобаларга Аллоҳ Таоло Пайғамбаримиз бор пайтида ҳам берди. Пайғамбаримиз вафот етгандан кейин ҳам берди.

[29:55] Ақул у қовли ҳаъда, ва астағфируллоҳ алайҳи ва алакум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.
