# Мўминлар оналари

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 85 of 510
- Section: —
- Duration: 18 min
- Original title: Мўминлар оналари
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/85
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/PrmgODnTZ-E.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=PrmgODnTZ-E
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/84.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/86.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:06] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил аъламин вала ақибату ли муттақийин. Вассалату вассаламу ала саидина муҳаммад содиқов ва адил амин ва ала алихий ва асбиҳий ажмарий. Аммавар, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаларини ҳадичонамиз розияллоҳу алҳонинг, себекларни ўқишда давом етамиз.

[0:32] Кимни ахлоқи сендан баланд бўлса, демак унинг иймони ҳам сендан баланд екан. Чунки иймон ҳусни қулуқдир. Ҳадича розияллоҳу анҳоҳ пайғамбаримиз ана шу шон сафаридан келаётганида устида келаётган булутни кўрди деган ривоятлар бор. Мана шу пайтда ҳадича онамиз ўзининг дугоналари билан бир баландроқ уйда ўтирганида калон келаётганлигини шу уйда устидан туриб кўрган еди. Бу ҳолатни кўриб, тараддудга тушди. Бу оддий инсон емас. Ҳеч кимга ўхшамайди бу одамни феъли атвори. Яна устида булут келяпти. Гўё бу одам бир буюк иш учун яралгандагина. Бу нарсалардан хабар топганидан кейин, Майсара келиб, бу сафарда бу содир бўлган ишларни хабарини берганидан кейин, Ҳадича онамиз ўзини амакисининг ўғли Варақа ибн Навфонни олдига борди. Варақа ибн Навфар. Бу киши насроний диний ўтган киши еди. Майсарадан ешитганларини, ҳаммаси Варақага бу инсон оддий инсон емаслигини хабарини берди. Варақа айтди, ей Ҳадижа, агар сен айтган нарсалар ҳақ бўлса, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бу умматнинг набийси бўлади ва бу замон ана шу охирги пайғамбар чиқадиган замон ўзи аслида.

[1:53] Чунки билишар еди Исмоил зурриётидан бир дона пайғамбар қолганлигини билишар еди. Ва Муҳаммад алайҳиссалом, Қураш қабиласи ҳам Исмоил алайҳиссалом зурриётидан еканлигидан хабари бор еди. Ҳадичонамиз пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни хулқидан, иффатидан, омонатдорлигидан, розгўйлигидан ҳайрон қолди. Ва қалби пайғамбарларимизга боғланиб қолди. Қандай ҳам яхши кўрмасин, биродарлар? Чунки Муҳаммад алайҳиссаломни ким мақтаган? Ва иннакал ала ҳулқинг. Алҳамдулим. Албатта сиз буюк хулқ устидадирсиз.

[2:30] Хулқ ва халқ жиҳатдан инсонларнинг енг мукаммали Муҳаммад алайҳи ассалом йигитликни гуллаган бир даврида. Ҳадикжонимиз ўзи ошув бўлди. Енди қандай қилиб йетиши мумкин? Одатда еркак киши харидор бўлади аёлга. Бу сафар еса буни акси бўлиб турибди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланишда ҳеч қандай бир рағбати йўқ еди. Чунки айтдик, пул йўқ у, фикр қилишга ҳам ҳожати йўқ еду. Ҳадичонимиз бу нарсадан ҳайрон бўлди. Ва Пайғамбаримиз аёлларга нисбатан ҳеч бир илтифотни кўрсатмас еди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мана шу тижорат иши билан Ҳадича онамизни олдига бориб гапирарди, лекин юзига қарамас еди.

[3:13] Чунки аёл киши ўзи еркак кишини қарашидан билиб олар екан биродарлар. Ҳаёлийми, беҳаёми, мана шу қарашидан билиб олар екан. Демак, Ҳадича онамиз Пайғамбаримиз турмуш қилишлик нияти йўқ еканлигидан хабар топди. Аммо шундай бўлса ҳам, Расулуллоҳга жуфти ҳалол бўлишликни қасд қилди. Пайғамбаримиз қўлида моли йўқлиги туфайли бу ҳақида бир фикр қилмаган еди. Қаранг, субҳаналлоҳ, амбиёларнинг енг улуғи, одам боласининг саида, Аллоҳни енг ҳабиб бандасини пули йўқ.

[3:50] Шунақа бандасини ҳам Аллоҳ камбағал қилаверган екан. Демак, камбағаллик жазо емас екан, биродарлар. Камбағалликка жазо емас е кан, худди бойлик мукофоти бўлмаган екан. Униси ҳам синов. Буниси ҳам синов. Енди мана шу камбағал йигит иффатли. Мана шу камбоғал йигит ҳаёлий. Енди инсон ҳам камбағал бўлиб туриб, ҳам хулқли, иффатли бўлса биласизми бу қандай бўлади? Камбағал ва ҳаёлий.

[4:23] Имом зуҳра ўзининг сериятида келтиради. Муҳаммад алайҳиссалом ҳадича онамизни олдига келиб, ана шу тижорат ишлари бўйича гаплашди. Туриб чиқиб кетаётганида ҳадича онамизнинг бир дугонаси келди да, пайғамбаримизга қараб, ҳадичага солчув бўлиб келдингизми деди. Пайғамбарим ўзи йўқ деди. Ҳалиги аёл нимага деди. Қурашда ҳамма аёллари сизга жуфт бўлишингни хоҳлайди деди. Яъни ҳаммаси муносибда билади сизни ўзингизни. Пайғамбаримиз йўқ. Ҳадижонимиз йўқ деган сўзини ешитиб, Пайғамбаримизни кўнгли чўкиб қолди. Яъни уйланишни хоҳламаяпти да. Хоҳламаётган одамга қандай таклиф қилади? Уни устига бу аёл нима деяпти?

[5:04] Ҳамма қурашни аёллари сизга жуфт бўлишликни хоҳлайди деяпти. Мана шу ҳолатдан уламолар шундай бир ҳикматни айтишади, диққат қилинглар. Шарий илм талабида бўлган йигит ҳар қандай аёлга муносиб бўлади. Бу аёл киши ким бўлишидан қатъий назар, қайси манзилатда, қайси мартабада, кимни қизи бўлишидан қаттий назар, шарий илм ўрганаётган йигитга ҳар қандай аёлда еса ютади. Чунки биродарлар, бу йигит Аллоҳдаан қўрқади. Аллоҳни яхши кўради. Ахлоқи жойида бўлади. Илмли, мустақил мўмин бўлади. Бундай йигитга тегишликка ҳар қандай қиз ҳам орзуманд. Бундай йигитни топиб қизингизни бериб олсангиз ютдингиз. Чунки кўряпсизларми роддаллар, замонда йигитларда тушунчалари қайерлардан олиняпти. Кийинишлари, юришлари, туришлари, миядаги палаткаларимизни тилда.

[6:03] Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни йўқ деган жавобини ешитиб, ҳадичонимиз маҳзун бўлди. Мусулмон одам Аллоҳнин розилигини биринчи ўринга қўяди. Роббисини хурсанд қиладиган ишни истайди. Бошқа нарсаларга еътибор қилмайди. Ҳадичонимиз розияллоҳу анҳоҳ урф одат чеккага суриб қўйди. Бундай ахлоқлик, бундай бир покиза йигитга жуфт бўлишлигини қасд қилди да, ўлчовларни ўзгартирди. Ўзи харидор бўлди. Муҳаммад алайҳиссаломдаги инсонга харидор бўлинади биродарлар. Бу нафақат пайғамбаримиз, бошқа аёллар ҳам харидор еди.

[6:40] Агар қизингизни ҳақиқий Аллоҳда қўрққан мусулмон йигитга берсангиз, агар яхши кўрса, иззат икром қилади. Агар яхши курмаса, зулм қилмайди, қаттиққўллик қилмайди. Чунки ешитганда у устозларидан аёл кишига фақатгина карим ахлоқ егаси чиройли муомала қилади. Ешитганда устозларидан аёлларни фақат жоҳил инсон ўзидан паст кўради. Билади да қиёмат кунида бу аёл ҳақида Аллоҳнинг олдида жавоб беришини. Ким? Мусулмон динини ўрганган илмли йигит.

[7:17] Шунинг учун биродарлар, қизларимизни, карималаримизни кимга бераётганлигимизга бир еътибор бериб қўяйлик. Уйига, дунёсига, минган машинаси йўқ қадди қоматига емас, дини диоматига қараб туриб берайлик қизларимизни. Ҳадичонамиз. Муҳаммад ал исломга турмушга чиқмоқчи еканлигини ўзини дугоналарига айтди. Нафиса бинти Муная. Нафиса бинта Муная.

[7:44] Мана шу дугонасидан Ҳадича онамиз ёрдам беришини сўради. Мана шу муборак никоҳни амалга ошиб қолишлиги учун Нафиса ҳаракатга келди. Яна айрим ривоятларда Ҳадича розияллоҳу анҳо ўзининг синглиси Хола бинти Хуалидга ҳам айтди бу нарсани. Иккита аёлга айтди. Яна бир оятларда келади, Хола бинти Ҳувалид, Амориддин Ёсурга бу ҳақида сўз очди.

[8:08] Амориддин Ёсир айтади бир куни мен Пайғамбаримиз билан кетаётганимизда, Ҳадичанинг синглиси Хола бинти Ҳуалид ёнида ўтиб кетаётган еди. Шуни олдин ўтиб қолдик. Мени чақирди. Мен Холани олдига бордим. Пайғамбаримиз мени кутиб турди. Хола бинти Ҳурлит айтди. Бу дўстингизни Хадижага уйланишга рағбати бормикин деди.

[8:34] Мен келиб Пайғамбаримизга бу саволни йетказганимда, Расулуллоҳ ҳа деб жавоб берди деди. Демак, Пайғамбаримизни соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзи рози еканлигини билдирди. Агар айтдик, сизга кимдир бир хайриятни таклиф қилса, шартсиз, талабсиз таклиф қилса, буни қабул қилишлик керак. Чунки бу Аллоҳ томонидан сенга оқизилиб қўйилган ризқ дейилади. Орқасида ҳеч нарса йўқми? Ҳеч қандай бир мусибат ёки сизга зарар бўладиган бир шарт йўқми? Қабул қилишлиги. Пайғамбаримиз қабул қилди.

[9:08] Пайғам барак алайҳиссаломга турмушга чиқишликка ҳадичонамизни нималар ундаган еди? Мана сабаблари. Ибн Саъддан Нафиса ўзи айтади. Ҳадича бу вақтда курашнинг енг бой бадавлат, насл насабли ва шарафли аёлларидан еди. Қавмнинг кўп еркаклари унга уйланишликка халис бўлган еди. Улар мана шу мақсадига йетишлиги учун кўп ҳаракат қилишган ана шу еркаклар. Пулларни саблаган, ўртага одам қўйган, лекин Ҳадича онамиз турмуш қуришлик нияти йўқ еканлигини айтиб, ҳаммасига йўқ деб жавоб берган. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шомдан қайтиб кетганидан кейин, мени уни олдига елчиқиб юборди.

[9:49] Нафиса айтди ей Муҳаммад, нимага уйланмаяпсиз деди. Пайғамбаримиз уйланган ҳеч нарсам йўқ деди. Нафиса айнитди агар бундан беҳожат бўлсангиз чи, агар бой, гўзал, шарафли ва сизга муносиб бўлган аёл сизга турмушга чиқса, нима дейсиз деди? Ким деди?

[10:12] Ҳадича деб жавоб берди. Пайғамбаримиз айтади, ҳа деди, менга йўл олсин деди. Ҳадичига фалон, фалон, фалон одамлар хардор бўлганда, буларни ҳаммасига йўқ деб туриб, менга кўнар екан бу турмушга чиққани деди. Нафиса айтди, сиз розимисиз деди. Пайғамбарингиз ҳа деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рози еканлигини билди ҳадичонимиз. Кейин ўзига айтди. Пайғамбаримизга. Ей амакимни ўғли, менга насл жиҳатидан яқин бўлганингиз учун, қавмингизни орасидаги сифатларингиз, розгўйлик, омонатдорлик ва гўзал ахлоқингизни яхши кўрдим. Бу ўринда ҳадичонимиз яна битта сабабни айтиб ўтмади. У зотга турмушга чиққандан кейин умид қилинаётган нарсани айтмади. Сиз Аллоҳнин пайғамбари бўлсангиз, пайғамбарда аёли бўлмоқчиман деган гапни айтмади, чунки бу ғайб иши еди. Аниқ емас еди, шунинг учун аниқ нарсани айтди. Расулуллоҳни гўзал хулқи, карами, омонатдорлиги ростгўйлигини.

[11:16] Шунинг учун қизингизга ҳардо бўлиб келган йигитни бор нарсасини нақини кўринг. Кейинчалик мана бу ишларга ўтса, манақа бўлиб кетади. Кейин мана бу бўлса, уларга рашшёт олинмайди. Мана ўқишни ўқияптикан, нончада тугаса кейин бундай қилса, манақа бўлиб кетади. У ғайбни қўйинг, доктор екан масалан. Кейин доктор нима бўлиб кетади? Оллоҳ бўлади. Ғайб ишини қўйинг да, бугунги нақд сифатига харидор бўлаверинг. Оллоҳни танийдими йигит? Танийди. Ҳалолми? Ҳалол. Ибодатдами? Ибодатда. Оқ қорин ажратадими? Ажратади. Демак, яхшилик кутса бўлади. Оллоҳдан қўрққан одамдан яхшилик кутса бўлади.

[11:54] Аллоҳдан қўрққан одамдан яхшилик кутса бўлади. Аллоҳни танимаган одамдан ҳамма нарсани кутса бўлад. Пайғамбаримиз мана шу иш ҳақида Абу толибга сўз очди. Абу толиб рози бўлиб, вали ҳошим уруғидан ўн га яқин бир ҳурматли кишиларни олиб, ҳадичонимизнинг амакиси Амр ибн асадни олдига борди.

[12:22] Амр ибн асад бундай кишининг талаби қайтарилмайди деб Ҳадича розияллоҳу анҳони Пайғамбаримизга никоҳлаб берди. Мана енди никоҳ хутубаси. Ал хитба деб бир аёлга совчи бўлишлиги айтилинади. Ал хитба деб одамларга хитоб қилишлиги айтилади. Мана енди Абу Толиб никоҳ хутубасини ўқиди, никоҳ хутуб тасида шундай дейди: бизларни Иброҳим зурийёти ва Исмоил уруғидан қилган. Ўзининг уйини қўриқчилари ва Ҳарамнинг бошқарувчилари қилган. Бизларга ҳаж қилинадиган уйни берган ва омонлик Ҳарамини қилиб берган ва бизларни одамларнинг ҳокимларидан қилган, Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.

[13:07] Сўнгра бу укамнинг ўғли Муҳаммад ибн Абдуллоҳ шараф, фазл, улуғлик ва ақл жиҳатидан одамларнинг пешқадами, гарчи моли озроқ бўлса ҳам. Чунки мол ўтиб кетувчи бир соя кабидир, ўзгариб турувчи иш ва қайтариб олинадиган омонатдир. Бундан ташқари, у ҳақида яхши сўзлар ва улуғ хабарлар айтилади. Каримангиз Ҳадичага рағбат қилиб, уни сизлардан сўрайди. Унинг садоқида сизларнинг ҳукмингизга ўн икки ўқигани тезда ёки кейинроқ сарф қилиб беради, деди. Бу Пайғамбаримиз Ҳадичонамизга уйлангандаги никоҳ хутбаси еди.

[13:51] Нималарни айтиб ўтди Абу Тўлиб? Ахлоқи, насаби, шарафи, маконат ҳақида гапирди. Яна махфуба хутба қилинаётган аёл ҳақида ҳам яхши, чиройли сўзларни айтди. Демак, маҳр миқдори шунча бўлди. Абу Салома ибн Абдураҳмон Саидадан Ўишадан розияллоҳу анҳодан сўради. Расулуллоҳнинг садоқи, яъни аёлларга берадиган маҳри қанча еди?

[14:20] Қолид кана содақули азвважиҳ, ифнат ашира ўқи йетади ва нашш. Ойшанамиз айтдилар, Расулуллоҳнинг аёлларга берадигон садоқи, маҳри ўн икки ўқия ва наш еди деди. Ўқия қирқдир ҳам бўлади, наш ярим ўқия. Ҳадичонимизга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланишида олинадиган хулосалар. Биринчиси, хитоб қилинаётган одам хотиб никоҳланувчининг фазилатлари одамларга айтилиши керак. Бизни куёвимиз фалон, фалон, фалон. Чунки айтмаса бехабар бўлади одамлар. Бу дегани уйланаётган одам ўзини ўзи мақтасин дегани емас. Ўзини ўзи мақтасин дегани емас. Чунки яхшилик ескирмайди, гуноҳ унутилмайди, мукофотловчи, жазоловчи зот ҳаргиз ўлмайди. Пайғамбаримиз бирор марта ўзини мақтаган емас. Лекин шундай бўлса ҳам одамлар билган, Пайғамбаримнинг фазилатларини.

[15:21] Мажсала ҳамма нарсага гувоҳи бўлиб, ҳадичонимизга хабарни айтган еди, иш битган еди. Пайғамбимиз саллаллоҳу алайҳи васаллам абдузаифорга айтади, сизни иккита ҳислатга далолат қилайми? Йўллайми? У иккиси ҳам киши учун йенгил, тарозида еса бошқалардан оғирроқ деди. Мен ҳа дедим дейди Абу Зайд. Пайғамбаримиз айтдилар, узоқни сукут қилиш ва гўзал хулқ деди. Камроқ гапиринг, деди.

[15:50] Ва гўзалхулқлик бўлинг деди. Демак, индамайверсангиз фазилатингиз кўринади. Агар фазилат фазилатингизни ҳа деб гапираверсангиз, одамлар гумонга бориб қолади, ихлосизда. Иккинчидан, бир мусулмон муслимага никоҳланмоқчи бўлса, ўртада туришлик ажрли иш, шафоатчилик қилишлик. Агар сизда фалончини ўғли бор, фалончини қизи бор деган маълумот бўлса, мана шуларни никоҳланиб қолишига сабаб бўлиб қоладиган бўлсангиз, сизга албатта бунда катта бир ажр бор. Чунки Аллоҳ Таоло: 'Ўан кихул аяма минг кун вас солиҳина мин айбади кун ва имаи кун'. Ўз ораларингиздаги тул беваларни ҳамда қул ва чўриларингизни яхшиларини уйлантиринглар, деди. Демак, агар бизда маълумот болса, фалончи билан фалончи қуда бўлиб қолишига сабаб бўлиб қолсак, демак бу хайрли иш бўлади. Учинчи нуқта. Агар сизга кимдир яхшиликни таклиф қилса, ҳеч қандай шарт, талабсиз қабул қилинг. Чунки бу Аллоҳ Таоло сизга бериб қўйган растада паралади. Тўртинчидан, Пайғамбаримиз пул йўқлиги учун уйланишга қадар феъл қилмаган еди. Аммо Аллоҳ Таоло каримзор, агар бир бандага беришни хоҳласа, инсонда ақли лол қолиб қолади.

[17:11] Инсонда ақлини лол қолдирадиган қилиб беради. Шунинг учун пайғамбаримизни олдига бир одам келди да, камбағаллигидан шикоят қилганида, пайғамбарларимиз бориб уйланди да. Бориб, уйланди да. Пайғамбар бизда айтадилар, салатотун ҳаққа ала лоҳия унуҳум. Уч киши бор, Аллоҳ Таоло албатта ёрдам беради уларга. Ал мужаҳидуфи сабийлинлар, Аллоҳни ёнидаги мужоҳидга ёрдам беради. Вал мукати бўлади юридул адаъа.

[17:44] Қул хўжайинидан ўзини озод қилишликка иттифоқ тузиб ёзган, фалончи пул берсанг ўзингни узиб юборасан деб, шу одамга Аллоҳ Таоло албата ёрдам беради қулга. Ва накаҳуллади юридул ифафа. Ёки афафа. Ўзини покиза олиб юраман деб, қарз бўлиб уйланган йигитга. Демак, ўзини покиза сақлаш ниятида уйланиб қарз бўлиб қолган йигитни Аллоҳ Таоло ёрдам беришлиги бундай йигитга ҳақ екан. Демак, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламни ҳадичонамиз йўналишидаги олинадиган нуқталар мана шулардан иборат еди. Ақули қовли ҳайдав астағфируллоҳу алайкум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.
