Maviza
—Қоралама15 daq

Мўминлар оналари

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
15:16
Ўзгаришлар тарихи

Билан амин, ва ла ақибату илин муттақин. Вассалату вассалому ала саидина Муҳаммад содиқил ваъдил амин ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Навбат, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи баракату. Ал руҳя солиҳа. Рост тушлар. Ваҳини келишликдан аввал содир бўлган аломатлардан, ваҳини биринчи аломатларидан бу ал руҳя солиҳе. Рост чин тушлар. Ойша розияллоҳ ҳар хил айтадилар, Аллоҳ Таоло Муҳаммад алайҳиссаломга кароматни ва у зот сабабли инсониятга раҳматни хоҳлаган вақтида Пайғамбаримизга берилган биринчи нарса, бу рост тушлар еди. У зот тушида нимани кўрса, кундузи худди тушида кўргандек содир бўлар еди.

Баъзида Аллоҳ Таоло бандасини икром қилиб, солиҳ тушишларини бериб қўяди. Яъни кечқурун кўрган нарсаси ўнгида содир бўладиган бўлади. Бунақа тушни тафсир қилишнинг ҳожати йўқ. Кеча кўрганингиз тушингизда бугун шундай содир бўлиб турибди. Агар Аллоҳ Таоло бир бандага бир нарсани билдирмоқчи бўлса, икром қилиб тушида билдириб қўядими? Ёки бирор бир нарсадан огоҳлантирмоқчи бўлса, икром қилиб, тушида бир бу нарсани аломатини бериб қўтади. Демак Аллоҳ бир бандани яхши кўрса, унга солиҳ тушларни беради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар ато ибн ясорда ар руюя солиҳату яроҳа рожулус солиҳу автуро лаҳу жуз ун мин ситатин ва ар баъинин жуз ан минан нубоватин.

Ҳозир нубоватдан, пайғамбарликдан ҳеч нарса қолмаган. Аммо рост тушлар ар руюя солиҳа бор. Расулуллоҳ айтадилар, солиҳ киши кўрадиган ёки унга кўрсатиладиган рост туш, нумувватнинг қирқ олти дан бир қисмидир. Туш баъзида биродарлар башорат бўлади, хурсандчиликни олиб келадиган. Туш баъзан огоҳлантиришлик бўлади, бир мусибатда келишикдан аввал. Пайғамбаримиз кўрган тушларини айтиб берарди ҳадича онамизга, ҳадича онамиз пайғамбаримни кўнглига таскин берар еди. Бу арруқияси солиха муддати олти ой давом етди. Ваҳий келишлигидан аввалги олти ойда Пайғамбаримиз нима туш кўрса, кундузи шундай содир бўлар еди.

Енди аёл киши мана шу тушингизни ҳам яхшилик билан таъбир қилиб берса яхшида. Яхши туш кўрсанглар, солиҳ одамларга айтинглар дейилади. Ёмон туш кўрсаклар, ҳеч кимга айтманглар. Нима қилиб қўйинглар? Тушингни сувга айт деяпти. Чоп томонидаги уч марта тупуриб қўйилади дейди. Мана ривоятларда келтирилади, кунларни бирида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам туш кўрдилар. Тушида уйни шифтидан битта ёғоч олинди да, ана шу очилиб қолган жойдан кумушдан бўлган, кумушдан бўшган нарвон туширилди.

Сўнгра икки киши уйга ана шу нарвондан тушди. Набийев соллаллоҳу алайҳи васаллам тушида бақириб, овоз чиқариб ёрдам сўрамоқчи бўлди, аммо тили ишламади. Ана шу тушган иккита одамдан биттаси Пайғамбаримизни ёнбошига, биттаси ёнига келиб ўтирди. Улардан бири ёнбошига келиб ўтиргани, қўлини пайғамбарим соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ичига киргизиб, иккита томирини узди. Кейин яна ҳам киргизиб қўлини расулуллоҳ соллаллоҳу аллайҳи васалламнинг қалбини, юрагини чиқарди. Расулуллоҳ уни қўлини совуқлигини ҳис қилди. Пайғамбар алайҳиссаломнинг юрагини чиқариб, қалбини чиқариб ўзини кафтига қўйиб, ҳа, бу солиҳ кишининг қалби деди. Қалбни тозалади, ювди, сўнгра қалбни ўз жойига киритиб, икки томирни қайтариб ўнлаштириб қўйди. Сўнгра у иккиси юқорига кўтарилди, нарвон ҳам кўтарилди. Шифт ўзини ҳолига келди. Бу пайғамбар али алайҳиссаломни кўрган туши.

Аллоҳ таолога инсон қанчалик қаттиқ боғланар екан, қалби шунчалик покланади. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз муҳаммад алайҳиссаломга алоҳида бир иноят кўрсатди. Чунки қуръонда аллоҳ таоло вастона тўкалинафсий деди. Мана мусо алайҳиссаломгага, умуман пайғамбарларга ва мен сени ўзимга пайғамбарлик учун танладим деди. Бошқа оятда, фа иннака би аюнина, зотан сиз шак шубҳасиз бизнинг кўз ўнгимиздадирсиз деди. Яъни биз ўзимиз қараб турибмиз сизга дегани. Аллоҳ таолони пайғамбаримизга бўлган хос инояти бўлди.

Бу рост тушлар уламолар томонидан ирҳосод дейилади. Яъни пайғамбарлик келишига, пайғамбарлигини ваҳийини қабул қилиб олишлигига пайғамбарларимиз учун тайёргарлик еди. Агар мўмин аллоҳга ҳақиқий қалби билан боғланса, чин қалби билан қаттиқ боғланса, аллоҳ бу бандани қалбини поклайди. Нимадан поклайди? Қалбий касалликларда гина, ҳасад, хирс, кибр.

Инсон нимага бир одамга ҳасад қилади? Нимага одамлар даврида кибр қилади? Чунки бу одамни қалби касал бўлади. Агар инсонни қалби соғлом бўладиган бўлса, бундай нарсалар уни қалбида бўлмайди. Биродарлар, сармоя деган сўз бор. Қўлингиздаги дастмоя, сармоя. Инсон боласига берилган енг катта сармоя нима?

Покиза қалб. Бир инсонни қалаби покиза бўлса, зўр сармояси. Бу қалб билан зўр ҳаёт кечирса бўлади. Охиратни диёрини сотиб олса бўлади. Бу сармоя билан. Астайтубиллар, я умалай ём фаруми маълу валабанун илла ман ат аллоҳа биқолбин салим. У кунда, дейди Аллоҳ Таоло, қайси кунда?

На молу давлат ва на болачақа фойда бермас. Мағар нима фойда беради? Аллоҳ ҳузурига тоза дил билан келган кишиларгагина мана шу тоза диллари фойда беради. Ҳақиқий фойда кўриш қиёмат кунида бўлади. Ҳақиқий зиён кўришлик қиёмат кунида бўлади. Қиёмат кунидаги ҳақиқий фойда кимга тегар екан? Покиза қалб егасига. Аллоҳ таоло қалбларимизни покласин. Уни учун Аллоҳ таолога қаттиқроқ боғланайлик бир одам.

Банда Аллоҳга иқбол қилар екан, Аллоҳ азза ва жалла уни қалбини поклайди. Пайғамбаримизга мана шу покланишлик, поклашлик мужассад, моддий кўринишда содир бўлди. Мана ривоятларда бор ешитгансизлар, Расулуллоҳ тўрт яшар пайтида Бану Саъд қабиласида юрган даврида иккита фаришта келиб, кўҳлигини ёриб, ичидаги шайтонни ушлаб олган қора алақани чиқариб ташлашган еди.

Ин нама юрийду лаҳ ил юдҳи ва анкумур ридса аҳла ал байти ва тоҳи ракум тадҳиро. Аллоҳ таоло айтади, ей Пайғамбар хонадонининг аҳли, Аллоҳ сизлардан гуноҳни кетказишни ва сизларни бутунлай поклашни истайди, холос. Аллоҳ Таоло хоҳлайди, бутун мусулмонларни оиласини покланишини хоҳлайди. Бу ўринда хадича розияллоҳу анҳуни пайғамбаримизга айтган сўзни еслашимиз керак бўлади. Вақти келиб, Расулуллоҳнинг қалбига қаттиқ қўрқув кириб қолган пайтда, хурсанд бўлинг. Валлоҳи Аллоҳ сизга ҳаргиз ёмонлик йетказмайди. Чунки сиз фалон фалон фалон сифатлар егасисиз деб айтди. Демак, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга кўрсатилган рост тушлар, жамоадатларни, ҳайвонотларни овозларини ешитишлиги, уларни салом беришлиги, Расулуллоҳга ваҳий келишлиги учун кўрсатилган нима еди? Тайёргарлик еди. Тайёргарлик еди.

Кўкрак ёрилиш ҳам мана шу тайёргарликларнинг биттаси еди. Ҳар битта инсон боласини қалбида қора алақа бор. Шайтонни улуши дейилади. Одам боласи борки, қалбида шайтонга жой бор. Қон томирларида юради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қалбидаги мана шу алақа олиб ташланди. Шайтонни улуши қолмади пайғамбаримизда.

Енди кимдир айтса, унда мен ҳам бориб юрагим ёрдириб ўша алақани чиқариб юборсам, менда ҳам шайтонни улуш қолмайдими деса, бу бу нотўғри гап бўлади. Бу фақат пайғамбаримни соллаллоҳу алалайҳи васаллам учун хос бўлган иш еди. Бу ҳам мана шу кукҳренни ёриб тозаланишлиги пайғамбарликка бўлган нима еди? Тайёргарлик еди.

Исо алайҳиссалом ёшлигида гапирган бир одамлар. Астайрубиллаҳ, қола инний абдуллоҳи атаниял китаба ва жаъалани набия. Ва жаъалани мубаракани айнама кунту афсони биз солати ва закати ма дунту ҳайя. Шу пайт чақалоқ, исо тилга кириб деди мен аллоҳнинг бандасидирман. У зот менга китоб, инжил ато етди ва мени пайғамбар қилди. Яна мени қайерда бўлсам хайр у баракотли қилди ва модомики ҳаёт еканман намозни ато етишни ва закотни ато етишн амр қилди. Бу кичкина йўргайдаги чақалоқни гапиришлиги нима дейилади?

Наби бўладиган, пайғамбар бўладиган кишига ертароқ берилган башорат дейилади. Бу ҳам тайёргарлигидир. Исо алайҳиссалом Марям она кўтариб олиб келганда Исони, қавми Марямни маломат қилади. Шунда бир марта гапирган, кейин гапирмаган Исо алайҳисса алом то ана шу нутқ қиладиган ёш кетгунича. Демак, Исо алайҳиссонни гапиришлиги пайғамбар бор бўладиган одамга ертароқ берган башорат еди. Рост тушлар олти ой давом етди.

Мана шу пайтда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хилватни, одамлардан узоқ бўлишлигини хоҳлаб қолди. Аллоҳ Таоло Пайғамбаримни қалбига мана шу хилватни маҳвиб қилиб қўйди. Биродарлар, ора орадаши инсон ёлғиз қолиб туриши керак. Чунки одамларни орасида доим аралашиб юраверишлик кишини Аллоҳдан узоқлаштириб қўяди. Одам ёлғиз қолганда Аллоҳга муножот қилади. Роббаси билан гаплашади. Истиғфор айтади, дуо қилади, қалби мусаффо бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир неча кунлаб хироғ орада қолиб кетар еди.

Орифлардан бири айтади: душманларим менга нима қила олади? Ахир бўстоним ўзимни қалбимда бўлса, агар юртимдан ҳайдаб чиқаришса, бу нарса мен учун саёҳат. Чунки бўстоним қалбимда. Агар қамаб қўйишса, бу мен учун хилват. Роббим билан суҳбатлашаман, роббимга муножот қиламан, чунки бўслоним қалбимга. Агар мени қатл қилишса, мен учун шаҳодат дейди. Менга ҳеч қандай зарар қила олмайди улар. Чунки ҳамма нарсам ўзимни қалбимда дейди. Демак, инсон уни ҳеч ким чалғитмаслиги учун, хаёлини бўлмаслиги учунга, ора орада ёлғиз қолиб туришлик керак. Хилватда. Ҳа, одам масжидга чиқиб, жамоат билан намоз ўқиши мумкин, истиғфор айтиши мумкин, Қуръон тўлов отин қилиши мумкин, аммо барибир чалғитяпти одамичи. Кимдир гапиради, ёки сизни хаёлингизда бўладиган бир кўринишлар бўлади, лекин ҳеч ким йўқ бўлганда чи?

Роббингиз билан ёлғиз қолганда чи, роббингизни кўриб тургандек муножот қила оласизми? Агар шунақа муножот қила олмасангиз чи, буни тотиб кўрган билади буни. Буни тотиб кўтарган одам билади. Муножот нима еди? Роббингизни кўтариб турганингда, гапирганинг қанақа бўлар еди? Кўриб турганингда қандай гапирардинг? Шундай ҳис қилиб гапиришлик.

Одамлар бор, биродарлар. Одамлар бор. Ёлғиз тура олмайди. Ҳеч қачон. Доим одамлар билан бўлишлик керак. Гаплашиш керак, савол жавоб қилиш керак, талашиб тортиш керак. Ёлғиз қола олмайди. Нима бу? Бу мусибат бу. Ёлғиз тура олмаслик мусибат. Чунки ҳақиқий мўмин ёлғиз қолганда Роббиси билан муножат қилгани фурсат бўлди. Ёлғизликни яхши кўради. Роббиси билан бўладиган мўмин. Аммо ёлғиз туришда сиқилиб кетадиган, ёлғиз тура олмайдиган одам бу мусибат екан бу, биродарлар.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам хиро ғорида ўтирди, нур тоғидек. Ва бир неча кунлаб қолиб кетар еди, кечаю кундуз. Кечаси, тоғни устида ёлғиз ўзи қолиб кетишлик. Ваҳима. Аммо Пайғамбаримизни Аллоҳ билан бўлган хилвати, Аллоҳъдан топган униси бу ваҳимани йенгди. Иншааллоҳ, биродарлар, Аллоҳ сиз билан бизни умра ёки хат сафари билан икром қилса, ана шу нур тоғига чиқайлик. Чунки биздан борган одамларда тўқсон тўққиз фоиз уйга чиқмайди. Тўғри, фарз емас. Вожипаз умуман ҳеч қанақа амал емас. Аммо Пайғамбарини яхши кўрган, Пайғамбарни ҳаётини ўрганган одам бир чиқиб қўйишлик керак.

Бу то биродарлар анчагина балатоқ. Куч қувватга тўлган йигит ҳам бир соат, ярим соат деганда зўрға чиқади. Ундан ташқари Макка иссиқ. У Маккани жазирама иссиғида уйга чиқиб боришлик ниҳоятда меҳнат, машаққа, хўп чиқармиз ҳам. Кечқурун қолиб кетишликни ўйланг. Ғорда ёлғиз ўзингиз қолиб келсангиз кечаси, тоғ, баланд жой, хилват, ҳеч ким йўқ, ҳар хил ҳаёллар одамни қўрқитади. Аммо Пайғамбаримизни Аллоҳда топган унси мана шу ваҳималарни нима қилди? Йенгди.

Пайғамбар биз мана шу ғорда ўтираркан, Ариқ сурасидан бешта оят тушди. Ва мана шу кундан бошлаб буюк Ислом динимизни иши бошланди. Астаю билла, иқроб исми роббий калла ди ҳалоқ, ҳолақол инсана мин алоқ, иқро ва роббука ал акром, алладий аллама бил қалам, аллама инсана маълам яълам. Ей Муҳаммад, соллаллоҳу алайҳи васаллам. Барча мавжудотни яратган зот бўлмиш Парвардигорингиз номи билан бошлаб ўқинг. У инсонни лаҳда қондан яратган зотдир. Ўқинг, сизнинг парвардигорингиз инсониятга қаламни, яъни ёзишни, хатни ўргатган ўта карамли зотдир. У зот инсонга унинг билмаган нарсаларни ўргатди. Ақули қовли ҳа да в астағфируллоҳу алайҳи ва алайкум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

Кейинги дарсни тинглашМўминлар оналари