# Ей ёшлар шошилманглар (2026)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 9 of 510
- Section: —
- Duration: 6 min
- Original title: Ей ёшлар шошилманглар (2026)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/9
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/CcwzXND0ZPA.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=CcwzXND0ZPA
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/8.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/10.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:00] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Аллоҳ субҳанаҳотони мадади билан, қўллови билан бугун янги бир катта бир мавзуни бошламоқчимиз. Бу мавзу, ей ёшлар, шошилманглар бой бўлгани деган мавзу. Ей ёшлар, шов шилманглар.

[0:23] Биз бу суҳбатларимиз орқали мана шу бизни давримиз, замонамиздаги ёшларни енг оғриқли, енг долзарб мавзулардан бири ҳақида гаплашамиз. Муаммо нима? Ҳозирги даврда яшаётган ёшларда шошқалоқлик бор. Десангиз, қарилар аввалгиларида ҳам бор еди дейди. Тўппа тўғри. Шошқалоқли аввалгиларида ҳамм бор еди. Лекин битта фарқи бор. Аввалгиларнинг шошқалоқлиги билан ҳозиргиларнинг шош қалоқлигини ўртасида фарқ бор.

[0:56] Ҳамма мендан ўтиб кетяпти. Мен орқада қолиб кетяпман. Фалончи йигирма икки ёшга кирганда ўзига мустақил машина олди. Пистончи йигирма беш ёшга киргандай уй қурди. Фалончи ўттиз ёшида яхшигина бизнесига ўрин қўйиб олди. Мен бўлса ҳали ҳам бир йерда турибман. Менда ҳеч нарса йўқ ҳали ҳам. Мен кеч қоляпман.

[1:22] Бунга йетмагандек, ижтимоий тармоқлар сиз билан бизни ақл ҳушимизни бошқарадиган бўлиб қолди. Ҳаммани қўлида телефон, ҳаммани қўли ижтимоий тормоқ, ҳар очган видеосида муваффақиятга еришган инсонлар, илғор одамлар, муваффаққиятли кишилар, тўғрими? Қиммат, қиммат машиналар кўз кўз қилишади ижтимоий томондан. Ҳашаматли ресторанда ўтириб овқатланаётган бўлади. Денгизни соҳилида, оппоқ қумни устида ётиб олиб загар олаётган бўлад.

[1:58] Чиройли шаҳарлар кўз кўз қилинади. Дубай, Монако, Лас Вегас. Бахтига йетган одамлар, орзусига йетган одамилар, қадди қомати текис еркак ва аёллар ва ҳоказо. Таниш манзарами? Буларни кўради да, ёшларни калласида ҳаммадан қолиб кетиб қолган орқада, тезроқ йечишлик керак, деган нотўғри фикр пайдо бўлади. Муаммо шошқалоқлик.

[2:34] Дарахтни кўчатини йерга екасиз. Олма бўлсин, шоптолй бўлсин. Ҳали бу дарахт йерга томир отиб, илдизи мустаҳкам бўлиб, танасини кенгайтирмагунича, у олма кўчатидан мева олинмайди. Бу йил кўчатни екиб, кейинги йил мева талаб қилмайсиз. Екдингиз, жилдирмайсиз, сув қуясиз, парвариш қиласиз, ҳайвонлардан еҳтиёт қиласиз. У бир, икки, уч йилни ичида мева бермайди, томир отади, танасини қувватга киргизади.

[3:04] Нимага енди кўчат беш йил ёки ўн йилда мева бериш керак ку, ҳозирги ёшлар тижоратга киришига, кейинги йил миллениал бўлиб кетиши керак? Қани мантиқ? Натижани тезлаштираман деб қанчадан қанча қанча ёшларимиз қарзга кириб кетяпти, қамалиб кетяпти. Рибога уряпти, қимор ўйнаяпти, столига киряпти. Яна кимдир дарров бойиб кетаман деяпти да. Интернетда реклама қилинаётган қиморга илашиб қоляпти. Виртуал қиморхоналарга. Тикиб ташлаяпти. Нафақат еркаклар, балки аёллар ҳам кириб кетяпти бу нарсага. Уйлари сотиляпти, кўчада қоляпти. Мана шу интернетда тезроқ еришишинг керак, тезроқ қўлга киритишинг керак деган касал кириб қолганлиги учун ҳалол меҳнат секинга ўхшаб қоляпти. Ҳалол йўл зерикалигига ўхшаб қуляпти. Мана шу ҳамма нарса бирданига тезроқ бўлиши керак деган тузоққа тушиб, мусибатга кириб қоляпти. Ана шу шошқалоқлик деган муаммони, шошқалоқли деган муаммонни ҳал қилишлик ниятида мана шу дарсларни тайёрладик.

[4:19] Биз бу силсила дарсларимиз орқали қайси саволларга жавоб топамиз? Биринчиси, ризқингни кечикаётгани, аслида сени маҳрум бўлдинг деганими? Шуни жавобини оламиз. Исломда ҳимматли бўлиш билан дунёга харист бўлишлигини, хирисни фарқи нимада? Бунга жавоб топамиз.

[4:45] Нафсингни ҳозир бўлиши керак деб шошилаётган босимига қандай бардош берса бўлади? Шуни топамиз. Бойликка еришишликни шаръий йўли қанақа? Бу саволни жавобини топамиз. Ва енг асосийси, қандай қилсак, дунё қўлимизда бўлади ю, қалбимизни егаси фақат Аллоҳ Таоло бўлади. Мана шу саволларга жавоб топамиз, иншааллоҳ.

[5:11] Бу суҳбатлар сиз билан бизни дангасаликка ёки ҳаракатсизликка чақирмайди. Аксинча, бу суҳбатлар, бу дарслар сиз билан бизда ваҳимасиз ғайратга чақиради. Ўтириб олмайсиз, ишлайсиз, лекин қалбингиз хотиржам бўлади. Биз орзу қилманглар демаймиз, бой бўлманглар демайимиз, ётиб олиб, кутинглар демаймиз. Биз қушга ўхшаб, ерталабда ризқ талабида ушиб чиқинг, аммо қалбингиз Аллоҳ билан бўлсин деймиз.

[5:44] Шундай екан, диққатимизни жамлаб, қалбимизни қулоқларини очиб ешитамиз. Ей ёшлар, шошилманглар деб номланган мана шу манфаатли суҳбатларни Аллоҳ Таоло барчамизга баракотли қилган бўлсин.
