# Пайғамбарлар қиссалари

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 94 of 510
- Section: —
- Duration: 38 min
- Original title: Пайғамбарлар қиссалари
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/94
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/zLg7jAadlGA.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=zLg7jAadlGA
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/93.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/95.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:02] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббила аламин. Вала ақибату илай муттақин. Вассалату вассаламу ала саидина муҳаммадин ва ала алихий васиҳабиҳи ажмаъин. Ва мабад, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ушбу баракотли бўлган ийди қурбон кунни барчамизга хайриятларни ато етган бўлсин. Мана биродарлар, мусулмонларни иккита улуғ байрамидан биттаси, ийдиқурбон муносабати билан мана йиғилиб ўтирибмиз.

[0:36] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Аллоҳ субҳанаҳ ва таоло йетти осмонни яратди, улардан йеттинисини танлаб олди. Аллоҳ таоло жаннатни яратди, улардан фирдавсни танлади. Аллоҳ субҳануҳ ва таоло малоликаларни яратди, улордан жаброил, бекойил, исрокилларни танлади. Одам боласини яратди, улардан мўминларни танлади. Мўминларидан анбиоларни танлади, анбиоларни ичидан ул ула азумиина русул бўлган бешта пайғамбарни танлади улар. Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Исо ва Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васаллам. Аллоҳ субҳанаҳ ва таолиҳ йерни яратди. Ундан Маккани танлади. Ойларни яратди. Рамазонни танлади. Кунларни яратди, жумани танлади. Ва Аллоҳ Таоло тунларни яратаркан, булардан ўзига Зулҳижжанинг ўн кечасини танлади. Вал фажр вал аялин ашир. Аллоҳ субҳанавот Таоло Қуръонда тонгга қасам, Зулҳижжойдаги аввалги ўн кечага қасам. Мана шундай қасам ешитиб. Аллоҳ субҳанава Таоло қайси бир ўзи яратган махлуқотларидан номига қасам етса, мана шу махлуқни, мана шу нарсани улуғ нарса еканлигига далолат қилади.

[2:01] Сиз билан биз мана шу баракотли бўлган ўн кечанинг, мана биродарлар бошимиздан ўтказган бўлдик. Бу Зулҳижжанинг биринчи ўн кунлигида бошқа кунларда жамланмайдиган ибодатлар жамланади. Рўза, намоз, садақа, ҳаждаги амаллар, Арафот, Мина, биродарлар, мана қурбонликлар қилинади.

[2:25] Уламолар зул ҳижжа ойининг аввалги ўн куни афзалми ёки рамазоннинг охирги ўн кунлиги афзалми деган саволни ўртага ташлашган. Мана биламиз, Рамазонда охирги ўнг кунлиги ҳақида ҳам жуда кўп бир фазилатли сўзлар айтилган. Абдулҳақ Деҳлавий айтадики, Мухтор қабулга кўра, енг толланган сўзга кўра, Зулҳижжанинг аввалги ўн кунининг кундузи, Рамазон ойининг охирги ўн кунунинг кечаси афзал ҳисобланади. Демак, фазилатда биродарлар мана шу иккала ўн кунлик ва ўн кечалик фазилатли кечалар ҳисобланади.

[3:07] Ан абий умомато розияллоҳу анҳу анинаби саллаллоҳу алайҳи васаллам мақол ман қома лайлатайил айдаин, мухтасибалиллаҳи лам ёмут қолбуху явма ёмутул қулуб. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, Ибн Маошиядан бу ҳадис. Ким икки ҳайит кечасини Аллоҳдан савоб умид қилган ҳолда бедор ўтказса, қалблар ўладиган кунда бу кишининг қалби ўлмайди. Бедор ўтказишлик дегани, маълум бир қисмида бир зикр билан, намоз билан, ибодат билан ўтказишдек. Бу бир соат бўладими, ярим соат бўладирми ёки тўла кеча бўладими? Мана алҳамдулиллаҳ ҳаммамиз, биродарлар, бугунги мана ийд кечасини бедорлик билан ўткиздик. Демак, озондан бурун тури бир инсон. Зикр қилса, намоз ўқиса, Қуръон ўқиса, кечани бедар ўтказган қаторида бўлади. Иншааллоҳ бу инсонни қалби қалблар ўладиган кечада ўлмайди.

[4:09] Мана биродарлар, кеча Арафат куни еди. Жуда кўпчилигимиз рўза тутдик. Жуда кўчиликни рўза тутд ик, шунда умид қиламиз. Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда мана шу кунги рўза ҳақида нима дейилади? Ана ойшид розияллоҳу анҳу ҳолат. Кам расулуллоҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам яқул. Сиявми явми арафата, касиявми алфи явми. Арафа куни тутилган рўза минг куннинг рўзаси кабидир. Арафа куну тутилган рўз а минг кун рўза тутгани савобини беради. Кеча арафот куни рўза тутган биродарлар, муборак бўлсин, шу башорат.

[4:55] Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Абий Қотодадан ривоят қилинганини сиз айтадилар, сов маърифати каффарачу санатайний санатинг қоблаҳу ва санатинг бағдаҳу. Арафот куни тутилган рўза икки йилга каффорат. Яъни аввалги бир йил ва кейинги бир йил. Пайғамбаримизнинг яна бир ҳадисларида арафот кунги рўза бир йил аввал ўтган гуноҳлар ва бир йилдан кейин келадиган гуноҳларнинг каффорати бўлишини умид қиламан деганлар. Мана учала ҳадисни қўшадиган бўлсак, демак арафа куни тутган, рўза тутган одам, арафа куни рўза тутган отам, бир йил аввалги гуноҳларни кечилишига сабаб ишни қилди. Яна бир йил келажакда қиладиган гуноҳларини кечилишига санаб иш қилди. Ким кеча рўза тутган бўлса биродарлар, муборак бўлсин. Аллоҳ қабул қилган бўлсин.

[5:46] Бугунги мавзуйимиз Иброҳим Ҳалилуллоҳ миллати. Улар кимлар? Ҳаммамиз билган савол жавоблар. Роббинг ким? Аллоҳ. Дининг нима? Ислом. Китобинг? Қуръон. Пайғамбаринг? Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам. Кимнинг миллатидансан? Иброҳим ҳалилулуллоҳ миллатиданман деймиз.

[6:14] Бугун Аллоҳ қодир қилса, Аллоҳ қодир деганича, Иброҳим миллати бу кимлар? Арабларми, ажамларми, ёки муайян бир жойда, муайян бир маконда яшаган, муайян вақтда яшаган одамларми, ёкий фалон қон егаларими? Мусулмон миллати Иброҳим Ҳалилуллоҳ миллати. Мана шу Иброҳим алайҳиссаломнинг миллатидан бўлган кишиларнинг белгилари, аломатлари ҳақида суҳбат қилган бўламиз, иншааллоҳ.

[6:44] Астайру биллаҳ. Ҳува жита бақум. Ва ма жаъал алайкум фиддини мин ҳаражжи. Миллата абийкум Иброҳим. Ҳува сан маъқумул муслимина мин қобил. Ва фии ҳада лиякунур расулул шаҳидан алайкум. Ва такун шуҳада' аланнас фақиҳ мусола. Унинг ўзи сизларни шу муқаддас дин учун сайлади. Ва бу динда сизларга бирон хараж танглик қилмади. Оталарингиз Иброҳимнинг динини, яъни исломни ушлангиз. Токи қиёмат кунида Пайғамбар сизларнинг устингизда гувоҳ бўлиши учун, сизлар еса барча динлардаги одамлар устида гувоҳ бўлишингиз учун Аллоҳнинг ўзи сизларни илгарги муқаддас китобларида ҳам, мана шу Қуръонда ҳам мусулмонлардан деб атади. Яъни Аллоҳ айтяпти, отанглар Иброҳимнинг миллатини ушланглар. Миллат нима? Бу дин. Миллат нима, уммат. Уммат нима? Уммат йўл. Отанглар Иброҳимнинг йўлини тутинглар. Мана бизни отамиз Иброҳим алайҳиссаломнинг йўли нима? Мана шу ҳақида суҳбат қиламиз.

[7:57] Отамиз Иброҳимнинг миллати. У қандай миллат? Иброҳим алайҳи ассалом биродарлар, ёлғиз ўзи манҳаж бўлган. Шариат бўлган, дин бўлган. Иннна иброҳимаҳ кана умма. Аллоҳ таоло айтади, албатта Иброҳим уммат еди. Битта ўзи уммат еди. Иброҳим Ҳалилуллоҳ ҳақида Қуръонда жуда кўп оятлар нозил бўлди.

[8:26] Ва Аллоҳ Субҳанаҳ ва Таоло сиз билан бизни Иброҳим алайҳиссаломнинг миллати ергашишимизга жуда кўп ўринларда буюрган. Иброҳим алайҳи ассаломнинг миллати қандай миллат? Аллоҳ таоло Қуръонда марҳамат қилади. Иннаҳ иброҳимаҳ кана умматан қон етан лиъллаҳ ҳанифан валам яку минал мушрикий.

[8:49] Албатта Иброҳим Аллоҳга итоат қилгувчи, ҳақ йўлдан тойилмаган бир уммат, пешво имом еди. У мушриклардан емас еди. Айтдик, Иброҳим алайҳиссаломни ёлғиз ўзи шариат еди. Ёлғиз ўша манҳаж еди. Ёлғс ўзи дастур еди. Ёлғдиз ўзи уммат еди. У зотга ергашган ҳар битта инсон икки дунё саодатини топди. У зотга ергашган ҳар битта инсон дунёда азиз мукаррам бўлди. Охиратда Аллоҳ Таолонинг марҳаматига ноиб бўлди. Агар бир киши Иброҳим алайҳиссаломнинг миллатини маҳкам тутса, динни маҳкам тутса уйида, ишида, тижоратида, Исломни роббизига бир холис суратда татбиқ қилса, бу одамни ҳамма яхши кўради. Демак, Иброҳим алайҳиссаломнинг миллатида бўлган кишиларнинг биринчи белгиси, улар динни маҳкам ушлайди. Бу йерда қарангларда, сиз билан биз милла деб айтадиган ўзбек, қирғиз, тожик, қозоқ айтилмаяпти. Динни ўзи икки хил миллат бор. Мусулмон миллати, куфр миллати.

[10:04] Лекин таассуф, бизни замонларимизга келиб туриб миллат деган сўз деганда, бояги биз айтаётган миллатларни ила тушунамиз. Ва мана шу миллатга бўлиб қолганлиги учун мусулмонларни душманларимиз ташқаридан бир таъсирини ўтказиб, ўзбек қирғиз, қозоқ тожик ёки араб ажам деб туриб бир биримизни бўладиган бўлиб қолгансиз. Муҳаммад алайҳиссаломни ҳузурида саҳобаларни миллати қанақа бўлишидан қатъий назар, ҳаммаси бир еди. Иброҳим халил миллатида еди. Шу битта миллатга қайтиб олишлигимиз керак, биродарлар. Бўлинмаслигимиз керак.

[10:41] Уламолар айтишади, иброҳим алайҳиссалом жамекий хайриятларни ўзида жамлаган инсон еди. Яхшиликка келиб юрар еди, ёмонликдан қайтарар еди, аллоҳнинг динига даъват қилар еди. Иброҳим алайҳи саломнинг ўзи диннинг асли еди. Иккинчидан, иброҳим алайси саломга ҳужжат берилди.

[11:04] Астайедувиллар ва тилка ҳужжат уни атайна ҳа иброҳи маъала қувме. Нарфа у даража тинман наша инна роббака ҳакимун алим. Мана шулар иброҳимга қавми устида берилган ҳужжатларимиздир. Биз ўзимиз хоҳлаган кишиларни мана шундай баланд даражага кўтаравермиз. Албатта парвардигорингиз ҳикмат егаси ва билгувчидир. Аллоҳ азиз ва жалил иброҳим алайҳиссаломга ҳужжат берди. Илм берди, маърифат берди. Аллоҳ таоло ҳеч қачон жоҳил инсонни дўст тутмайди. Яхшилаб тушуниб олайлик шуни, укалар. Илм ўрганишлик ҳали имкониятимизда бўлган биродарлар. Жоҳилни Аллоҳ таоло дўст тутмайди. Аллоҳ ўзи дўст тутган бандаларга илм беради, билим беради, ҳужжат беради. Чунки мусулмонни қўлида ҳужжати бўлишлиги керак. Гапираётган ҳар битта гапига. Билимли бўлган Иброҳим алайҳиссалом.

[12:06] Учинчидан. Иброҳим алайҳи ассалом ҳар қандай маъсиятдан, гуноҳдан юз ўгирган инсон еди. Демак, ўзини Иброҳимнинг миллатидан ман деётган одам, гуноҳ маъсиятдан тийишлиги керак. Чунки Иброҳим алайҳо ассалом мана шундай покиз инсон еди. Аллоҳ Таоло Қуръонда айтади.

[12:29] Қодиканат лакум усвотун ҳасана фии иброҳим ва ладина маъҳу. Сизлар учун Иброҳим ва у билан бирга бўлган кишиларда уларнинг кофирларга бўлган муносабатида гўзал намуна бордир. Ирқол у лиқомиҳим инна бура у минг кун. Ва минна таъбудуна мин дунийла кафар на бикум ва бада байнана ва байнакум ла адавету вал бағдод абаданн ҳатта мину биллаҳи ваҳда. Кофирлар билан муомала қилган ўрнида Иброҳим ва у билан бирга бўлганлар, сизларга ибрат бор. Улар кофирлар билан муомала қилганда, қандай йўл тутишган еди? Нима дейишган еди? Есланг. Улар ўз қавмларига: "Дарҳақиқат, биз кофир қавмига." Дарҳақиқат, бизлар сизлардан ва сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган бутларингиздан безормиз. Бизлар сизлар ишониб ибодат қилётган бут санамларни инкор қилдик. Токи сизлар ёлғиз Аллоҳга иймон келтиргунингизча, сизлар билан бизнинг ўртамизда мангу адоват, ёмон кўришлик зоҳирдир.

[13:46] Тўртинчидан, мўминларни дўст тутиш, кофирлардан юзага уришлик. Бу ҳам Иброҳим алайҳиссаломнинг миллатидан бўлган кишиларнинг сифатларидан. Бешинчидан, Иброҳим алайҳи ассаломга рушд ҳидоят берилди. Тўғри йўл берилди. Валақодат айнан иброҳимаҳ рушдаҳумиин қобил ва кунна биҳи алимиин.

[14:13] Дарҳақиқат биз мусодан илгари Иброҳимга ҳақ йўлни ато етдик. Биз унинг ҳақ йўлга лойиқ еканини билган едик. Мана биродарлар, санаймиз. Ҳужжати бор Иброҳим алайҳиссалом миллатидан бўлган кишиларни. Маъсиятлардан узоқ, мўминларни дўст тутади, кафилларни душман тутади, ҳамда рушт тўғри йўл егаллади. Агар бизда мана шу сифатлар бор бўлса, демак, биродарлар, биз Иброҳим Ҳалилуллоҳнинг миллатидан еканмиз. Иброҳим алайҳиссаломнинг миллати араб бўлганми?

[14:51] Яҳудий бўлганми. Қанақа бўлган? Каноний бўлган. Каноний бўган, лекин каноний дейилмаяпти бу йерда. Канона деган сўз айтилмаяпти. Иброҳимнинг миллати алоҳида миллат. Бу у миллатларда ҳаммасидан. Бир, икки, уч, тўртта сифатини айтдик. Шу сифат егасимисиз? Демак Иброҳим Ҳалилуллоҳнинг миллатидансиз.

[15:18] Олтинчидан. Унинг учун Аллоҳ Таоло айрим ҳақиқатларни очди. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Иброҳим Ҳалилуллоҳга икром кўрсатди. Кўзидан пардани олиб қўйди. Инсон болаларни кўзига қўйилган пардани олиб қўйди. Малакут ус-Само, Аллоҳ Таолонинг самоосининг бойлигини, самоосининг мулкини кўрди. Аллоҳ Таоло айрим ҳақиқатларни очиб қўйдики, одамлар ундан бехабар еди. Вакадалика нури иброҳим ма малакутас самавати вал авд ли якуна минал мувқинай. Шундай қилиб, дейди Аллоҳ Таоло, Иброҳимга ўзи учун ҳужжат қилиб олиши ва аниқ ишонувчилардан бўлиб қолиши учун осмонлар ва йер мамлакатларини кўрсатурмиз.

[16:06] Аллоҳ осмон ва йер мулкини салтанатини кўрсатди. Токи қалби ишонувчиларда бўлсин. Аниқ ишонсин. Енди Иброҳим алайҳиссаломнинг миллатида бўлган кишиларга ҳам одамлар кўрмаган нарсаларни кўришлик берилади Аллоҳ томонидан. Одамларда ақли йетмайдиган нарсаларни фаҳмлашлик берилади. Иброҳим алайҳиссалом миллат ергашганларга. Яъни, қанақа қилиб? Бизга ҳам осмон мулкларини кўрадиган қилиб пардамизни олиб қўядими? Йўқ. Бу фақат Иброҳим алайҳи ассаломга берилган. Бизга нима берилади, агар миллатда бўлсак?

[16:41] Одамлар қайси ишни қилса, азиз бўлади? Қайси ишни қилса хор бўлади, билмай турганда сиз биласиз. Хорам йўл билан губриб, дунёда топаётган одамни оғир вой бўлади деб туриб билиб турасиз. Ажиб. Одамлар ҳаромга, масиятга, зулмга берилиб туриб топган даромади, оқибатда уни хор бўлишига олиб боришлигини кўриб, билиб туриб ҳам кўрди, билди, яна кимлардир ўша йўлдан кетаверади да. Кўрмидингиз келади бу одамларни? А палончи мана мана бунақа ишларни қилувди, жувонме бўлди, бўйни узилди, хор бўлди. Ундан кейингилар ибрат ололмайдими деса, ололмайди. Ким ибрат олади? Иброҳим ҳалил миллатидан бўлган одамлар. Бошқалар билмаган, бошқалар кўрмаган нарсани кўрасиз.

[17:32] Тўғрида. Тўғри да, биродарлар. Отасини урган одамни боласи аниқ уради. Кўриб туриб ураверади ҳам отасини. Йеттинчидан, тоат. Иброҳим Ҳалилуллоҳ миллатидан бўлган киши тоатда бўлади. Во изак биталаа иброҳимаҳ роббуҳу бикалиматин фа атам маҳум қоли инний жаъил калиннаси имама. Есланг.

[18:02] Иброҳимни Парвардигори бир неча сўзлар билан имтиҳон қилганида, уларни бенуқсон ҳолда адо етди. Яъни сўзлар деганда имтиҳонлар. Аллоҳ бир неча марта синади, бир неча марта имтиҳонга дучор қилди, имтиҳондан чиройли ўтди. Ўтга ирғитишди. Чиройли ўтди. Ҳасбуналлоҳ деди. Саксон беш га кирганда кўрган бир дона боласини маккага ташлаб келасан деди, саҳрога ташлаб келди. Саксон бешга кирганда кўган битта боласи ўн икки ўн уч га йетганда сўясан деди, сўйди. Биродарлар, Иброҳим алайҳиссаломга имтиҳонларнинг енг оғири келган. Ва булардан чиройли ўтди. Шунда Аллоҳ айтди. Албатта мен сени одамларга имом қилгувчидурман. Мен одамларга сени имом бошлиқ қиламан деди. Қачон?

[18:55] Имтиҳонлардан ўтгандан кейин. Имтиҳонлардан ўтгандан кейин. Демак биродарлар, тоат, тоат, тоҳат. Аллоҳни ҳузурида бир банданинг қадри баланд бўлишлиги гапираётган сўзи билан белгиланмайди. Чиройли гапда ҳамма гапиради. Чиройли гапни ҳамма билади. Чиройли гапларни ҳамма ешитган. Аммо ким мана шу чиройли сўзларга амал қилса, шу кишининг манзилати кўтарилади.

[19:26] Иброҳим алайҳиссалом ҳам айтган чиройли сўзи, ҳам бажарган. Иброҳим алайҳиссаломнинг миллатидан бўлган кишиларнинг белгилари. Ҳужжат, маъсиятдан узоқ бўлиш, мўминларни дўст тутиш, кофирларни душман тутиш, рушт, тўғри йўл егаси бўлиш ҳамда тоат. Шу сифатлар бизда бор бўлса, демак биз Иброҳим Ҳалилуллоҳ миллатиданмиз.

[19:58] Мана биродарлар, Иброҳим Ҳалилуллоҳ миллатининг нималигини кўриб чиқяпмиз. Иброҳим алайҳиссаломни Аллоҳ Таоло ўзи учун танлаб олди. Танлаб олинган бандан. Ва ман ярғоб ам миллати иброҳим, илла ман сафиҳа нафса. Валақадис тофайна ҳу фид дуня, ва иннаҳуу фил аҳиротиламинас солиҳаин. Аллоҳ таоло айтади, иброҳимнинг динидан фақат йенгилтакларгина юз ўгирадилар. Ҳақиқатан дунёда уни танлаб олдик ва у охиратда шубҳасиз солиҳ, яқинларимиздандир деяпти. Аллоҳ таоло танлаб олди иброҳим алайҳиссаломни.

[20:48] Аллоҳ таоло сиз билан бизга фалатамутунна илла ва антум муслимун деди. Бас, мусулмон бўлган ҳолингизда дунёдан ўтинг. Яъни мусулмон бўлсангиз ўлманглар деяпти Аллоҳ. Ей Парвардигор, нима? Ўлим бизни қўлимиздамики, қанақа қилиб ўлишни танласак? Фақат мусулмон бўлиб ўлинглар деяпти. Нима деб тушунамиз буни?

[21:17] Уламолар айтишадики, ўлим тўсатдан келади. Ҳар лаҳзада келиши мумкин. Ҳатто айрим китобларда бир кунда Азизулойлар алайҳиссалом ҳар битта одам пешонасига беш маҳал келади дейилади. Сезасизми шуни? Ҳар куни беш марта рўпарангизга келар екан. Ўлим тўсатдан келади. Билмайсиз қачон келишини. Ўшанинг учун доим тайёр туринг. Ҳаётингиз овғага рўбарў бўлишга тайёргарликдан иборат бўлиб қолсин. Ерталаб ҳам, тушда ҳам, кечда ҳам. У бир йилни икки марта намоз ўқиб қўйишмас. Қайерда?

[22:00] Қачон? Ҳа йерда. Ёки бир ҳафтада бир намозга келиб қўйибсиз емас. Қайерга? Мусулмон одамни ҳаёти ўлимга тайёр еканлиги ўзи аслида. Ҳар битта ўтган кунимиз ўлимга яқинлаштиряпти бизни. Иброҳим ҳалил миллатидамизми? Турибмизми шунда? Демак мусулмон ҳолда дунёда ўтамиз, иншааллоҳ. Аллоҳ ҳаммамизга насиб қилсин шу нарсани.

[22:25] Ал мауто и ати бағдатан, вал қобур сунду қул амал. Ўлим тўсатдан келар, қабр амаллар сандиғидир. Ўлим тўатсатдан келар,қабр амаллар санъдиғидир. Тўплаган нарсамизни олиб тушиб кетамиз ўшанга. Қиёматгача туради бизлардан шу амалларимиз. Алам таро ила ладий ҳажа иброҳим афий роббий. Аллоҳ подшоҳлик берганидан ҳовлиқиб, иброҳим билан парвардигори ҳақида талашган кимсани ҳоли хабарини билмадингизми? Намрудни. Иброҳим алайҳиссалом билан тортишган подшоҳ Намруд. Қайсики иброҳим парвардигорим тирилтириб ўлдирадиган зотдир деганида, қола ана уҳийева умид, наъмурид, мен ҳам ўлдириб тирилтираман деди. Қанақа қилиб? Маҳбусни иккитасини олиб чиқди, ўлимга ҳукм қилинган. Биттасини ўлдирди, биттасини қўйиб юборди. Мана. Биттасини тирилтирдим, биттасини ўллардим. Иброҳим алайҳиссалом нима деди? Қола иброҳи муфайинна аллоҳи яъотиб иш шам си минал машриқ. Фа атиби ҳамин ал мағриб. Албатта аллоҳ қуёшни машриқдан чиқаради.

[23:43] Сен уни мағрибдан чиқар чи деди. Фабуҳи тан ладий кафар. Шунда кофир бўлган, инкор қилган бу подшоҳ долзараб қолди. Аллоҳ таоло иброҳим алайҳиссаломни ўзига дўст қилди. Ватта ходаллоҳу иброҳимаҳ холила. Тақиқ аллоҳ иброҳимни ўзига дўст қилди. Иброҳим Ҳалилуллоҳ дегани шу. Аллоҳнинг дўсти. Ким танлабди Иброҳим алайҳиссаломни? Аллоҳ Субҳанаҳ ва Таоло. Кўриб турганимиздек, жуда кўп оятларда Иброҳим Ҳалилоллоҳнинг миллатига ергашга буюрилганмиз. Иброҳим алайҳи ассалом тоатлик, қалби Аллоҳнинг ибодатига мойил бўлган инсон еди. Шунинг учун биродарлар, қалбимиз Аллоҳга мойил бўлиши керак. Аллоҳнинг ибодатига мойил бўлиш керак. Қилаётган ибодатларимизни яхши кўриб қилишимиз керак.

[24:41] Масалан, шундай одамлар ҳам йўқ емас. Пешон бўлдими? Жумами яна? Намоз ўқийди, аммо яхши кўрмайди. Рўза тутади, аммо яхши кўрмайди. Бу жуда хатарли нуқта. Иброҳим алайҳиссаломнинг Роббисига қилган таваккули.

[25:08] Бизга биродарлар Иброҳим алайҳиссалом ибрат бўлган зот. Аллоҳ Таоло Иброҳимнинг миллатини ўзингларга лозим қилинглар деди. Риёзул Солиҳ иловасида бўлган Ибн Аббосдан: Ҳасбуналлоҳу ва неъмал вакил. Ҳасбуналлоҳу ва неъмал вакил. Иброҳим алайҳи ассаломни катта гулханни ёқиб, унга улоқтиришганида шу учиб кетётиб, гулханга тушиб кетётиб айтган калимаси еди. Ҳасбуналлоҳу ва неъмал вакил. Менинг ҳисобим Аллоҳ қўлида, У ўзи йетарли вакил. У ҳимоя қилади мени, У ўзи тўғри йўлга бошлайди, ёрдам беради, раҳм қилади. Ҳасбиаллоҳу аниямал вакил. Бу мусулмонлар учун жуда ҳам бир катта улкан дарс.

[26:00] Аллоҳга таваккал қилишлик, инналлоҳа юҳайб булмутаваккилийин. Аллоҳ таваккал қилувчиларни яхши кўради. Таваккал бу суяниш. Аллоҳга суяниш. Аллоҳни ваъдасига, нусратига, ёрдамига суянишлик. Лекин айрим одамлар таваккал Аллоҳга дейди да, ҳеч нарса қилмайди, ўтириб олади.

[26:26] Таваккур сизга боғлиқ бўлган ишни қилиб туриб, натижасини Аллоҳга қўйишлик демакдир. Яна ҳам соддароқ қилиб айтаман. Сиз қилаётган иш, ё сиз хоҳлаётган натижа, яхши суратда сизни олдингизга келишингиз учун, сизга нима боғлиқ? Нима иш қилишингиз кераксиз? Шу ишни қиласиз, енди нима бўларкин демасдан Аллоҳга ташлайсиз. Шу таваккур. Таваккур нима? Ана шу кручокка илончиғи дейилиб туриб, сувга ташлайсиз. Енди у ёққа нима? Таваккал. Чунки шу еди да сизнинг ишингиз. Сиқилсангиз ҳам, сиқилмасангиз ҳам Аллоҳ айтган иш бўлади. Аммо Аллоҳ бугун балиқни ёзган бўлса, балиқ келаверади деб туриб, сувига бориб туриб, шундай қўлингизни солиб турсангиз чи.

[27:17] Бу таваккал дейилади, бепарвол. Шунинг учун айрим одамлар Аллоҳга таваккал қилиб юрибман деб туриб, тижорат қилмай, касб қилмай, ризқига сабаб бўладиган меҳнатни қилмай юрган бўлса, бу одамлар таваккал қилмаяпти. Булар таваккал, бепарволик қиляпти. Булар камбағал бўлиши аниқ. Камбағал олишига тақдирда ёзилганлиги учун камбағал олмади бу. Бу сабаблар туфайли камбағал борди бу. Чунки меҳнат қилсанг келади деб ёзиб қўйган бўлиши ҳам мумкин еди. Сабабини қилади.

[27:50] Инналлоҳа ялуми алали ажз, ва лекин алайкум алайкум бил кайз. Пайғамбаримиз айтдилар, Абу Довуддан бу ҳадис. Албатта Аллоҳ Таоло ожизликни маломат қилади. Ёмон кўради, индамай ўтириб олишда. Лекин ўзингга ҳушёрликни лозим тут. Сабабни қил, натижани Аллоҳга ташла. Фойда ғолиб ака Амр, фақул ҳасби Аллоҳу аний амал вакил. Агар иш сени йенгиб қўйса, ғолиб бўлса сен устингдан, ҳасби Аллоҳу ани амал вакил дегин.

[28:23] Мана биродарлар, ҳар фарз намоздан кейин, мана шу ташриф кунларида, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар. Ла илаҳа иллаллоҳу вааллоҳу акбар. Аллоҳу акбар ва ли ла ҳил ҳам. Шу калималарда айтамиз. Аммо ҳозирги кунда мусулмонлар мана шу калималарни маъносидан ғофил бўлганлиги учун, мана шу калималар ўзининг маъносидан узилиб қолганлиги учун мусулмонларни орқада қолиб кетганлигини кўрамиз, бошқа халқлардан.

[29:00] Агар кимдир минг марта Аллоҳу акбар деса, аммо чиқиб бемалол гуноҳ қилаётган бўлса, бу одам бир марта ҳам Аллоҳу акбар демади ҳисоб. Агар бу одам минг марта ла илаҳа иллаллоҳ деса, тасвирга уриб, масжидда ўтириб, кўчада юриб, уйига келиб туриб, оиласини ислом билан яшашликка чақирмаётган бўлса, уйда гуноҳ маъсияти бўлишига шундай йўл қўйиб берган бўлса. Бу одам бир марта ҳам айтмади бу калимани.

[29:28] Шунинг учун биродарлар, биз айтаётган калималарни маъносини тушунайлик, биздан бу калималар нимани талаб қилаётганлигини англайлик. Шояд шунда Аллоҳ яхши кўрган азиз бандалардан бўлсак. Иброҳим алайҳиссалом. Қулчиликни чўққиси дейди. У бу диятни қулчиликни чоққиси еди дейди. Биродарлар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар юбут алал маръу ала қадари диниҳи.

[29:59] Юбут алал маъру ала қадари дииниҳи. Пайғамбарларимиз айтдилар, киши динидаги салобатга қараб имтиҳонга дуч келади. Кишини динида қанчалик салобат катта бўлса, иймони қувватли бўлса, имтиҳонни ҳам каттаси келади. Қолая буная инний аро фил манами анний азбаҳо кафандур маъда таро.

[30:25] Саксон беш га кирганда кўрган бир дона боласини Бакка водийсига ташлаб кет деб Аллоҳ буюрди, ташлаб кетди. Синовдан ўтди. Енди ўн, ўн икки, ўн уч га кирганида боласи, фалонман балоғомаҳу саъя. Сайга яраб қолганда, ёнида юришга яраб қолганида, Аллоҳ тушида кўрсатиб қўйди, қилиш керак бўлган ишни. Ей ўғилчам, деди Иброҳим алайҳиссалом ўғли Исмоилга. Албатта мен ўзимни тушимда сизни сўяётганлигимни кўрдим. Нима дейсиз? Деди.

[31:02] Бу тушувди холос. Бу очиқ ваҳимас еди. Жабруллоҳ алайҳиссалом олиб келган ваҳимас еди, туш еди. Гарчи бу иш, инсонни тоқатидан ташқари иш бўлса ҳам, Иброҳим алайҳиссалом уни бажаришликка шошилди. Ей ўғилчам, мен тушимда сизни сўяётганлигимни кўрдим деди. Нима дейсиз?

[31:28] Исмоил алайҳиссалом нима деди? Я батиф алмат умар са тажидуни иншааллоҳу мена собирин. Ей отажон, буюрилган ишни бажаринг. Иншааллоҳ мени собир еканлигимни кўрасиз. Бу имтиҳон фақат Иброҳим алайҳиссаломга келган, биродарлар. Ўғлини сўйишлик. Иброҳим алайҳи саломи аллоҳ таоло синади. Фарзандингга бўлган муҳаббат устунми қалбингда ёки Менга бўлган муҳаббатми? Иброҳим алайҳиссалом иккиланмади. Аллоҳни буйруғини бажаришга киришди.

[32:03] Ақлингизга сиғадими шу нарса? Ўғлингизни бировга бериб юбориш. Яна тўртта ўғилдан биттаси ўлади у. Яна ўзингиз таниган одамга бериб юбиш. Яна онакка, онангизга кириб, ёнингизга яратиб қолган пайтда, хизматингизда турадиган пайтда, шундай бериб юборга тоқатингиз йетадими? Йўқ. Енди қўлингиз билан сўйишгачи? Яна бир дона бола, яна саксон беш га кирганда кўрилган бола.

[32:32] Фаламма балоға ман ҳусайя қолая буни я инний аро фил манами анний азбаҳо кафандр маъза атором. Енди қачонки у бола Иброҳим билан бирга юрадиган бўлгач, Иброҳим, ей ўғилчам, мен тушимда сени қурбонлик учун сўяётганимни кўрмоқдаман. Енди сен ўзинг нима рай фикр қилишингни бир ўйлаб кўргин деган еди, қола я абатиф алмат умар. Ей отажон, сизга буюрилган ишни қилинг. Иншааллоҳ мени сабр қилувчилардан еканимни кўрасиз.

[33:09] Бу буйруқ инсон тоқатидан ташқарида бўлса ҳам, такрор айтяпмиз, Иброҳим алайҳиссалом уни бажаришга киришди. Фаламма аслама ва таллаҳул илжабин. Мана адайна ҳу ан я Иброҳим, қодди соддақда руҳя. Олиб борди, ётказди, пишағини тегизди, тортди. Пичақ кесмади. Чунки бу имтиҳон еди. Сўйилишлик мақсад емас еди. Иброҳим алайҳиссаломни синашлигида мақсад. Сўймади, кесмади.

[33:38] Биродарлар пичақ кесмайди. Ўт куйдирмайди. Агар Аллоҳ ёзмаган бўлса, Аллоҳ Таоло айтади, басқачонки иккиси ҳам Аллоҳнинг ваҳисига бўйин синиб, пешонаси билан йерга ётқизган едики, биз унга нидо қилдик, ей Иброҳим, дарҳақиқат сен кўрган тушингни рост бажо қилдинг, албатта биз чиройли амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлаймиз. Бу синовдан ҳам ўтди. Бу синовдан ам ўтди. Ўғлини сўйишлик синовидан ўтди. Бизлар биродарлар отамиз Иброҳим алайҳиссалом мана шундай инсон бўлган.

[34:19] Иброҳим алайҳи ассаломга Аллоҳ Таоло емизиклик боласи Исмоил орқага қайтди нимадан, қиссадан. Исмоилни ва онаси Ҳожарни Маккага ташлаб кетишликка буюрди. Олиб келди. Ҳеч қандай кўкат, ҳеч қандай екин, ҳеч қандаё одам, ҳеч қандайе сув, ҳеч нарса йўқ бўлган текис жой. Шу йерга ташлаб кетишликка Аллоҳ томонидан буйруқ олди.

[34:42] Фараз қилинг. Тўрт ой, беш ойлик емизайлик бола қўлида. Аёлингиз билан бориб қўйиб кетдингиз. Бугун шийпонда тунайсизлар, ертаман келиб олиб кетаман, дедингиз. Нима дейди? Биламиз нима дейди. Чунки у бизникилар. Чунки у, бизни аёлимиз, бизни оиламиз. Бу кимни аёли?

[35:05] Иброҳим алайҳиссалом идишидаги суви, идишидаги озуқасини, озуқасини қўйди, орқасини қилиб кетди. Ҳожар қараса ери кетяпти, қайтиб келадиган емас. Орқасидан ерчиб олди. Ей Иброҳим, ташлаб кетасизми бизни шу йерга? Индамади. Икки марта, уч марта сўради. Иброҳим алайҳиссалам индамай кетяпти. Осон емас Иброҳим алайҳи саломга ҳам. Лекин Аллоҳни муҳаббати турибди да, биродарлар. Шунда сўради, ё Аллоҳ шунга буюрдими сизни? Деди. Аллоҳу амалака беҳада. Аллоҳ берди шу ишга. Ҳа деди. Шунда аёлни жавобини қаранг. Ундай бўлса Аллоҳ бизни ташлаб қўймайди. Ундай бўлсин Аллоҳ бизни зойи қилмайди деди, ортига қайтди. Ва машҳур қилса, сафо билан маро орасида сув устаб югурди, аллоҳ таоло зам замсу уни берди.

[35:58] Аллоҳни ҳукмига, Аллоҳни буйруғига биз итоат қилар еканмиз. Аллоҳ айтгандай яшарканмиз, Аллоҳ бизни ҳам зойи қилмайди. И дан ла юда и яъна. Мусулмонлар зойи бўляпти ҳозир, биродарлар. Йерни мағрибида ҳам, машриқида ҳам зойи бўлаяпти. Нимага зойи бўлияпти? Чунки мусулмонлар оталари Иброҳим халил миллатига ергашиб, Аллоҳни муҳаббатини ҳамма нарсадан устун қўймаяпти ҳаммаси. Кўпчилигимиз дунёда муҳаббатни қалбимизга кириб қолган. Иброҳим отамиз миллатидан узоқ бўлиб кетганмиз. Жиноий мансеатга ботиб кетганмиз. Тоатдан узоқмиз. Кофирларни дўсти, мўминларни душман деб биляпмиз.

[36:42] Енди булар зойи бўлса, ким зойи бўлсин? Идан ла юдая ана. Ундай бўлса Аллоҳ бизни хор қилмайди деди Ҳожар. Ва қайтиб келди. Аллоҳ таоло зам зам сувни берди уларга. Бизни ҳам биродарлар Аллоҳ зойи қилмайди. Чунки Иброҳим ва Ҳожарнинг Роббиси бизни ҳам Роббимиз. Биз ҳам Аллоҳни ҳукмида Иброҳим ва Ҳожар тургандай турсак, бизни ҳам зойи қиламиз.

[37:11] Агар азизликни Иброҳим Ҳалил миллатига ергашликдан бошқа нарсадан истасак. Агар азизликни Исломга ергашликдан бошиқ нарсадан истасангиз, биз албатта хор бўламиз. Аллоҳ сақласин. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Иброҳим Ҳалилуллоҳ миллатига ергашган ҳақиқий мусулмон бандаларидан қилган бўлсин.

[37:35] Иброҳим алайҳиссаломни миллати ергашганлар, уларни қўлида ҳужжати бор. Улар маъсиятдан узоқ. Улар мўминларни дўст тутади. Кофирларни душман деб билади. Улар тўғри йўл, рушт егалари. Улар тоатда. Улар илмлик. Улар Аллоҳ ўзига дўст тутган кишилар. Улар Аллоҳга суянган кишилар.

[38:00] Уалар Аллоҳни муҳаббатини, ҳамма нарсанинг муҳаббатини устун қўйган кишилар. Агар бизда мана шу суҳбатлар бор бўлса, демак биз ҳам отамиз Иброҳим Халилуллоҳ миллатидан еканмиз. Ақлу қовли ҳа да ва астағфируллоҳ алайҳи ва алакум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.
