# 97-дарс Ал-Жаббар (3-қисм) Асма-Ул Ҳусна

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Асмоул ҳусно](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno.md), lecture 100 of 110
- Section: Ал-Жаббор
- Duration: 21 min
- Original title: 97-ДАРС АЛ-ЖАББАР (3-ҚИСМ) АСМА-УЛ ҲУСНА
- Review status: reviewed
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/100
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/HAFQwdL5EW4.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=HAFQwdL5EW4
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/99.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/101.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:01] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инн алҳамдулиллаҳи раҳматуҳу анастаъинуҳу анастаъфуру. Ва навъудҳу биллаҳи мин ашъурур яънфусина ва мин саййиъати амалина. Ман яҳдиҳиллаҳи фалам мутилала, ва ман юқлилгу фалаҳа деяла. Мана шуҳратуллоҳ илоҳиллаллоҳу ваҳда ҳула шарикала. Мана шуқатуҳ анна муҳаммадан абдуҳу расулуҳ. Амма абад, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъл ва баракатуҳ.

[0:35] Аллоҳ азза ва жалланинг асмаул ҳусно синфлар дарсларидан биродарлар, роббимиз субҳанаҳ ва таолонинг ал жаббар исмини суҳбат қилаётганидек давом етказамиз. Аллоҳ азза важалланинг гўзал исмлари бор. Валил ла ҳил асмаул ҳусна фадўуҳу биҳа. Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир, бас уни улар ила чорланглар. Яъни аллоҳга шу исмлар билан дуо қилинглар. Асмаул хуснони ҳаётимизда егаллаган ўрни жуда ҳам катта. Сиз роббимиз субҳанаҳу ва таолонинг мана шу тўқсон тўққизта гўзал исмларни ўқиб ўрганиб, уларнинг маъноларини тушунсангиз, ҳар битта исмдан ўзингизга улуш олиш кераклигини биласиз. Аллоҳ одил зот екан. Ал адил. Ундан оладиган улушингиз нима? Адолатли бўлишингиз керак. Аллоҳ таоло ал ғофур. Кечирувчи бўлган зот. Демак, улуши бўлиши керак, кечиримли бўлинг. Аллоҳ таоло ил жават, ил карим бўлган зон. Саховатли, қўли очиқ. Демак, улуш олишингиз керак. Аллоҳни таоло ал мусовер. Сурат берувчи, сурат берганда ҳам комил, гўзал сурат берувчи бўлган зот.

[1:52] Демак, сиз улуш олишингиз керак. Сиз ишингизни комил суратда бажаринг. Ишингизни чиройли суратда бажаринг, шунда сиз Аллоҳ Таолони ал Муссовир исмидан ўзингизга улуш насиба олган бўласиз. Тушунарлими? Бу исмни ҳар биттасини ўқиб ўргандик, Роббимизни танишга бир қадам яқинлашдик.

[2:14] Аллоҳ Таолонинг ал Жаббар исми. Йеттинчи маъноси, ал Жаббар. Унинг зотини идрок қилишликдан ақллар ожиз бўлади. Чунки кўп қайтардик, Аллоҳнинг зоти қанақа екан деб, ҳар қанча фикрга чўмманг. Ҳар қанча фикир каллангизга келмасин, Аллоҳ сиз ўйлагандақа емас.

[2:40] Чунки ақллар Аллоҳнинг зотини қандай еканлигини билишликдан ожизлик қилишади, қосирлик қилади. Чунки ҳар сафар айтадиган гапимиз, Аллоҳни зотини идрок қила олмаслигингни идрок қилишинг, Аллоҳнинг зотини идрок килишингдир. Қайтарамиз. Аллоҳнинг зотина қанақалигини. Идрок қилолмайман екан мен, дедингми? Демак Аллоҳни танибсан.

[3:12] Шунинг учун айтилинади, у ҳақидаги билиминг билимсизликдир. У ҳақидагибилиминг, биламан деяпсанми, демак билмайсан екан. У ҳақидиги билиминг билимсисликдир. У ҳақадаги билимсизлигинг билимдир. Ажойиб нарса екан. Гап нима ҳақида кетяпти?

[3:34] Ким ҳақида кетяпди? Мана дахлилик системаси, атеизм устига қурилган давлат бор еди, совет иттифоқи. Ядро қуролини егаси. Йер юзини биродарлари. Бир неча марта йўқ қилиб ташлашликка йетадиган шунақа бир қудратли қуроли бор. Йетмиш йилгина турди.

[3:56] Йўқ бўлиб кетди. Нима бўлди? Уруш билан йўқ бўлдими? Йўқ. Ичидан йемирилиб кетди. Нима учун? Ҳамма ҳукмини ўтказадиган, ҳамма хоҳишини ўтказадигон Аллоҳ Таоло шундай бўлишини хоҳлаган еди. Миллионлаган одамларни қонини тўкишлик евазига қурилган шу катта мамлакат учта ёки тўртта одамни қони евази билан йўқ бўлиб кетаверди.

[4:21] Аллоҳ Таоло айтади ҳадис қуддусийда ан Аллоҳ ла илаҳа илла ана маликул мулк ва маликул мулк. Мен дейди Аллоҳ Таоло. Аллоҳман. Мендан ўзга илоҳ йўқ. Мен подшоҳларнинг егасиман. Мен подшоҳ подшоҳларнинг подшоҳиман. Подшоҳларнинг егаси ҳам ўзимман, подшоҳларнинг подшоҳи ҳам ўзим ман. Аллоҳ ал жаббар бўлган зот.

[4:53] Ақллар уни зотини идрок қилишликдан ожизлик қилади. Ҳар нарсада ўзини ҳукмини ўтказади, лекин уни устида ҳеч ким ҳукмни ўтказа олмайди. Ҳамма ишларни тузатади, ҳаммани ўзини итоатига бўйин синдиради. Ал жаббар. Ҳадис ҳудудида Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло айтади: я ибади, лаванна аввалакум ва ахиракум ва инсакум ва жиннакум, кан у ала атқо, қол би рожилинг ваҳиди минкум, ма зада дҳали кафи мулки шая. Ей бандаларим, агар аввалингиз у, охирингиз, инсу жинларингиз, яъни яралгандан бери қанча одам келди дунёга? Яралгандан бери, қанча жин келди дунёгага? Ҳамманглар. Ҳамманглар, инсонлар, жинларнинг аввалги, кейингилари ҳаммаси. Олинглардаги енг тақволий инсонни қалбидек тақводор бўлиб кетсанглар, бу мени мулкимга ҳеч нарсани зиёда қилмайди. Баъзида бир шайтонни ҳаёлари келиши мумкин. Бизни қилаётган ибодатимиздан Аллоҳга бир фойда бормикин?

[6:09] Аллоҳга бир манфаат бормикинки, ҳаммамизни ибодатга буюряпти. Бу шайтоний фикр. Аллоҳ таоло айтяпти, агар ҳамманглар, инсонларни жинлар, Муҳаммад алайҳиссаломдақа зўр бўлиб кетсанглар ҳам, менга фойдаси йўқ буни. Я ибади, лаванна аввалакум ва ахиракум, ва инсакум ва жиннакум, ка ну ала афжали қолиб бер ожилинг воҳидий минг кун, ма нақасадалика мин мулки шая. Ей бандаларим, аввалию охиринглар, инсоф жининглар, ҳамманглар, орангиздаги енг фожир кимсанинг қалбидек бўлсангизлар ҳам, бу менинг мулкимдан ҳеч нарсани каматириб қўймайди. Ана шу иблис алихий лаънадақа бўлиб кетса ҳам ҳамма Аллоҳга ҳеч қандай зарар йетказа олмайди.

[7:00] Я ибади, лаванна аввалакум ва ахиракум, ва инсакум ва жиннакум, қаму фисоидинг воҳидинг фаса алуни. Ей бандаларим, аввалги охиринглар, инсоф жининглар, бир жойга тўпланиб, мендан ҳожатларини сўрасалар, бир вақтни устидан.

[7:23] Бу қанақа катта адаб бўлади? Инсонларда ҳаммаси бир жойга йиғилса. Ором алайҳиссалом тушгандан қиёматгача бўлган инсонлар, қанча одам бўлади булар? Ва жинлар улар қаторида. Бир жойда тўпланиб туриб, бир вақтда ҳожатини сўраса, мен уларнинг ҳар бирига сўраган нарсасини берганимда ҳам, бу менинг ҳузуримдаги нарсаларни камайтирмайди.

[7:49] Тасаввур қилиб кўринг, қанақа қудрат бу. Қанақа катта бойлик. Фақат игна денгизга ботирилганда, денгиздан қанчани камайтирадиган бўлса, ўшанча камайтиради холос. Тасаввур қилинг денгизда. Қўлингизга игнани олиб туриб, шундай сайдингизда чиқардингиз. Бирар томчи илашади бунда.

[8:17] Ипни солсангиз илашиб қолади шимиб. Лекин игнани солиб чиқарсангиз камайдими? Камимайди. Бизни роббимиз шунақа қудратли, шунақа каримзод биродалар. Мана шундай улуғ қудрат егаси. Таниймизми роббимизни? Мана шундай Аллоҳни муҳаббати қасд қилинмайдими? Мана шундай илоҳни ғазабидан тақво қилинмайдми? Мана шундай парвардигорни жаннатига интилинмайдими, мана шундай робни дўзахидан қўрқилмайдими?

[8:50] Ажиб. Инсон йетмиш йил яшар, саксон йил яшар. Фақат дунё, дунё, дунё дейди. Ё йетади, ё йетмайди. Фақат дунё деб яшаганлиги учун, йетмаса аниқ бахтсиз бўлади. Енди йетса чи? Йетса ҳам бахтли бўлмайди. Чунки инсонни бахтли саодат бўлиши фақат жаннатда роббисини дийдорига қараганда бўлади.

[9:16] Haqiqiy boy, haqiqiy kambag'alning kim ekanligi, kimning haqiqiy boy kimning haqiqiya kambag'al ekanligi Allohgа ro'baro' bo'lgandan keyin bilinadi. Boyagi o'sha pulni topgan, topmagan hammasi o'ladi oxirida. Ey bandalarim, bu sizlarning amallaringiz xolos.

[9:43] Мен уларни ҳисоблаб қўяман ва шунга қараб сизларга тўлиқ жазо, мукофот бераман. Ким яхшиликни топса, бас Аллоҳга ҳамд айтсин. Ким бошқа нарсани топса, фақат ўзини маломат қилсин. Имом Муслимдан. Агар кучли, қувватли бўлишини хоҳласанг, Аллоҳнинг қули бўл.

[10:09] Ал Жаббар бўлган Аллоҳнинг бандаси бўл. Уни ҳукмида тур, албатта саодатга еришасан. Банда Ал Жаббар бўлган Аллоҳ билан бирга бўлади. Ёки Жаббор бўлган инсонлар билан бирга бўлади. Чунки инсонда табиатида кучли бўлган одамни ёнида туришликка интилиш бор.

[10:33] Шахсияти кучли бўлган лидер одамни олдида туришликка инсонда мойиллик бор. Мўмин банда ал жаббар бўган аллоҳ билан бирга бўллади. Унга итоатли бўлади, Уни яхши кўради, унга муҳтож бўлади. Ундан қувват олади, У билан азиз бўлади. Бунақа банданинг иши доим юқорига қараб юради. Ёки, банда одамларнинг жабборлари билан бирга бўлади.

[11:04] Жаббор деган сифат Аллоҳга ишлатилганда мақтовли сифат бўлади. Жаббор деган сифати инсонга ишлатилгандай, ёмон сифат бўладими? Бунақа одамларнинг ичида жаббор бўлганларни Аллоҳ Таоло вақти вақти билан бурнини йерга ишқалаб қўяди. Буни кўриб кузатиб турамиз. Тарихни қарасангиз ҳам Аллоҳ Таоло бурнини ишқалаб қурган бу жабборларни. Замонангизни қарасангиз бўлиб туради тез тез. Жабборларда бурни ишқалганини кўрасиз, лекин инсонмизда тез тездан чиқариб қўямиз.

[11:39] Сиз агар одамларга зулм қилаётган бўлсангиз, жабборлик қилаётган бўлсангиз, нимага бундай қиляпсиз? Чунки сиздан бурун шу ишни қилганини Аллоҳ хор қилганлигини унутиб қўйдингиз. Инсонмизда кўради, билади, орасида юрган, кўрди ўша золимни нима бўлганлигини. Кўриб туриб, енди уни қўлига ўша нарса келиб қолса бояги куч қувват, худди шу ишни ўзи ҳам қилаверади.

[12:09] Бу кўз кўрлигидан емас бу. Бу қалбни кўрлигидан. Аллоҳ Таоло айтади. Ал кибрия у ридайи. Вала азомату изари. Фама наза ани ваҳида минҳума қотавтухуфин нар. Абу Довуддан бу ҳадис.

[12:32] Аллоҳ Таоло айтади. Кибрио менинг ридайим. Кибр Аллоҳ мени либосим деяпти. Улуғлик менинг изорим. Ким шу иккаласини қайси бирини мендан талашса, мен уни жаҳаннамга улоқтираман. Кибр қиляптими? Зулм қиляптими? Жабборлик қиляптими? Фурсати бор.

[12:55] Биз шошиб кетамиз да. Ҳеч нарса бўлмаяпти шунча узунлик қилса ҳам, шунча қариш тести ҳам ҳеч нарса бўлиб олмаяпти ю. Биз шошиб кетамиз, биродалар. Ўша золимни пешонасига ёзилган умри бор. Ўша муддатда яшамагунча у ўлмайди. Сиз шошилтирасизми, шошилтирмайсизми, тамом, бу тақдир. Лекин Аллоҳ Таоло бунақа золимни агар тавба қилмаса, одамлардан олган ҳақларини, мазламаларни қайтариб бермаса, хор қилади, албатта бу факт акалар.

[13:31] Ва лекин кунли умматинг ажал. Ҳар бир жамоат учун ажал бор, яъни белгиланган вақти бор. Мусулмоннинг Аллоҳ Таолони Ал Жаббар исми билан бўлган алоқаси. Мана дарсимизда айтдик. Ҳар битта гўзал исмдан, Аллоҳнинг гўзал исмидан сиз ўзингизга улуш олишингиз керак.

[13:57] Аллоҳ Ал Карим, зот аками? Сиз ҳам сахий бўлинг. Аллоҳ Таоло Ал Ғофур, зот аками, кечирли бўлинг. Аллоҳни Таоло Ал Адил бўлган зот аками, сиз ҳам адолатли бўлинг. Ал Жаббар исмидан оладиган биринчи улушимиз қувват олиш. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, ал мўминул қовий ю хойрун ва аҳаббу илаллоҳи минал мўминий рўёф. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога заиф мўминдан кўра қувватли мўмин яхшироқ ва суюклироқ. Лекин иккаласида ҳам яхшилик бор.

[14:39] Агар бойлик, илм, мансаб, қувват Аллоҳниннг шариатига мувофиқ бўлса, бу жуда ҳам зўр нарса бўлади. Қайтарамиз. Агар бойлик, илм, мансаб Аллоҳниннг манҳашига мувофиқи бўлса, бас булар қувват бўлади. Биродалар, агар мўмин қувватли бўладиган бўлса, бой бўлса, илмли бўлса, мансабдор бўлса, у одамни орқасидан келадиган яхшиликларни санаб адоғига йетказиб бўлмайди.

[15:13] Бойлик қувват. Шифохона очиши мумкин, йетимларни бошини силаши мумкин, уй йўғларга уйқу бериши мумкин, бўйдоғларни уйлантириб қўйиши мумкин, миллионлаган қалблардан жой олиши мумкин. Агар бойлик Аллоҳниннг манҳашига мувофиқ бўлса, бу қувват. Бой, бой.

[15:36] Ўзини бойлигини сарфлаб жаннатнинг енг олий мартабасига кўтарилиши мумкин. Бойлик ортида катта яхшиликлар бор. Бойлик ҳаётни ҳаракатга келтирадиган куч. Шунинг учун Пайғамбаримиз айтяптилар да, Аллоҳ Таолога заиф мўминдан кўра қувватли мўмин суюклироқ ва яхшироқ. Мансаб қувват.

[16:03] Мансабдор одам ўзини мансабини қуввати билан ҳақни ҳақ қилиши мумкин. Ботинни ботил қилиши мумкин. Мункарни қайтариб, маъруфни ёйиши мумкин. Солиқлар кўпайиб, фожиаларни камайишига сабаб бўлиши мумкин. Масалан дейлик, мана бу қишлоқда айли ҳукумати бор. Шу йерда дейлик, раҳбари, бизни қишлоғимизда ароқ сотилмайди деб қарор қабул қилди. Йиғилди, йиғим бўлди, печатни урди. Бўлди. Маҳаллада ароқ сотила олмайди.

[16:35] Демак, мансаб билан йерда жуда кўп яхшиликларни амалга ошириши мумкин. Агар мансабдор одам Аллоҳни таниса, Аллоҳда қўрқса, қиёматда борлигига ишонса, бу мансабини омонат еканини билса, ҳой, мансабда турган акалар, кеча ёки илгари куни бу мансаб сизда йўқ еди.

[16:58] Кимларнингдир қўлида еди. Бугун сизларни қўлингларга ўтди. Енди ертага ёки индинга бошқаларни қўлига ўтиб кетади. Демак, нима екан мансаб? Омонат аками? Ғаниматга берилган имтиҳон, синов еканми? Мансабда турган одам шу нарсани биладиган бўлса, Аллоҳда қўрқадиган бўлмаса, бу мансаблар фақат яхшиликни тарқатади атрофига. Инна макканна лаҳуфил ард дейди Аллоҳ Таоло. Зулқарнайн ҳақида. Дарҳақиқат, биз унга бу йерда салтанат ҳукмини олиб бердик. Мана Зулқарнайн, Аллоҳ қувват берди, мансаб берди, салтанат берди, қанақа яхши ишларни қилди. Шунинг учун мансабда турган одамлар, сизлар ҳам йўқ единглар юз йил бурун.

[17:47] Юз йилдан кейин сизлар ҳам йўқ бўласизлар. Мансабдорлар қўл остиларида турган одамлардан биронтаси юз йил бурун йўқ еди, булар ҳам юз йилдан кейин йўқ бўлади. Ҳамма Аллоҳни олдига борганда, сиз мансабдор қаторида жавоб берасиз. Сизни саволингиз, сизни имтиҳонингиз қийинроқ бўлади. Ҳикматда айтилганидек, инналлоҳу алайҳи ядавобий султон ма ла ядавобиюл қуран. Аллоҳ Қуръон билан қилмаган, қидирмаган ишини султон билан қилдиради.

[18:20] Қуръонда арағ ичма деди, зино қилма деди. Қуръон билан тўхтатса, одамлар тўхтамади. Енди Аллоҳ султонни қиличи билан буларни мажбур тўхтатади. Зино қилса жазосини олади, арағ ишлатса даррасини йейди. Илм қувват, биродарлар. Инсонларни ҳаётини ислоҳ қиладиган, уларни турмушларини юзалтирадиган қарорларни олимлар чиқаради.

[18:46] Агар йерни бошқаришлик илм билан бўладиган бўлса, уламоларни қўли билан бўладигон бўлса ва аввалгиларнинг тажрибаларига асосланган бўлса, катта яхшиликлар келишида шубҳа йўқ. Чунки уламоларда аввал ўтган минг йил, минг йиллик олимларнинг илми бор, тажрибаси бор. Уламоларни маслаҳати билан бошқарилса, албатта ободончилик, хайрия бўлади.

[19:11] Шунинг учун Имом Ушоҳид ака айтади. Агар дунёни истасанг, илмни лозим тут. Агар охиратни истасанг, илмини лозим тут.агар у иккисини ҳам истасанг, илмнни лозим тут'. Агар сен илмга ўзингни борингни берсанг, у сенга ўзининг озгина бир қисмини беради.

[19:36] Агар сен илмда ўзингни баъзингни бир қисмингни берсанг, у санга ҳеч нарсасини бермайди. Ҳақиқат шуки, модомики талаби илмда бўлар екан бир киши олим бўлиб туради. Агар ўзини олим бўлдим деб ўйласа, жоҳиллиги маълум бўлади. Ҳар қанча илмли бўлманг, сиз ўзингизни толиб илмман деб билишингиз керак. Олимман дейишингиз керак емас.

[20:03] Чунки ҳар битта билимдонни устида ундан кўра билимдонроқ одам бўлади. Демак, юқоридаги ҳадисга кўра мўмин кучли бўлади, моли билан, илми билан ёки мансаби билан. Агар бу мол, илм, мансаб Аллоҳниннг шариатига мувофиқ тарзда бўладиган бўлса, бу фақатгина мусулмонларга, инсонларга яхшилик ва хайрият олиб келади.

[20:30] Ақулу қовли ҳа да ва астағфируллоҳ али ва ла кун. Инна Аллоҳи ва малакати ҳуй салун ала Набий, я ю ҳалладини аман, усаллоҳ алайҳи васаллиму таслима. Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълими баракатуҳ.

## Quran and hadith quoted in this lecture

- [5:18] Hadith: Sahih Muslim, 2577 (grade: Sahih)
  - Said in the lecture: “лаванна аввалакум ва ахиракум ва инсакум ва жиннакум, кан у ала атқо, қол би рожилинг ваҳиди минкум, ма зада дҳали кафи мулки”
  - Arabic: … أغفر الذنوب جميعا فاستغفروني أغفر لكم يا عبادي إنكم لن تبلغوا ضري فتضروني ولن تبلغوا نفعي فتنفعوني يا عبادي لو أن أولكم وآخركم وإنسكم وجنكم كانوا على أتقى قلب رجل واحد منكم ما زاد ذلك في ملكي شيئا يا عبادي لو أن أولكم وآخركم وإنسكم وجنكم كانوا على أفجر قلب رجل واحد ما نقص ذلك …
- [6:27] Hadith: Sahih Muslim, 2577 (grade: Sahih)
  - Said in the lecture: “лаванна аввалакум ва ахиракум, ва инсакум ва жиннакум,”
  - Arabic: … أغفر الذنوب جميعا فاستغفروني أغفر لكم يا عبادي إنكم لن تبلغوا ضري فتضروني ولن تبلغوا نفعي فتنفعوني يا عبادي لو أن أولكم وآخركم وإنسكم وجنكم كانوا على أتقى قلب رجل واحد منكم ما زاد ذلك في ملكي شيئا يا عبادي لو أن أولكم وآخركم …
- [7:03] Hadith: Sahih Muslim, 2577 (grade: Sahih)
  - Said in the lecture: “ахиракум, ва инсакум ва жиннакум, қаму фисоидинг воҳидинг фаса алуни.”
  - Arabic: … وإنسكم وجنكم كانوا على أفجر قلب رجل واحد ما نقص ذلك من ملكي شيئا يا عبادي لو أن أولكم وآخركم وإنسكم وجنكم قاموا في صعيد واحد فسألوني فأعطيت كل إنسان مسألته ما نقص ذلك مما عندي إلا كما ينقص المخيط إذا أدخل البحر يا عبادي إنما …
- [12:25] Hadith: Sunani Ibn Moja, 4175 (grade: Sahih (Albaniy))
  - Said in the lecture: “наза ани ваҳида минҳума қотавтухуфин нар. Абу Довуддан”
  - Arabic: يقول الله سبحانه الكبرياء ردائي والعظمة إزاري فمن نازعني واحدا منهما ألقيته في النار
- [14:17] Hadith: Sunani Ibn Moja, 79 (grade: Hasan (Albaniy))
  - Said in the lecture: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, ал мўминул қовий ю хойрун ва аҳаббу илаллоҳи минал мўминий рўёф. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога заиф мўминдан кўра қувватли мўмин яхшироқ ва суюклироқ. Лекин иккаласида ҳам яхшилик бор.”
  - Arabic: المؤمن القوي خير وأحب إلى الله من المؤمن الضعيف وفي كل خير احرص على ما ينفعك واستعن بالله ولا تعجز فإن أصابك شىء فلا تقل لو أني فعلت كذا وكذا . ولكن قل قدر الله وما شاء فعل فإن " لو " تفتح عمل الشيطان
- [20:33] Quran Al-Ahzaab 33:56
  - Said in the lecture: “Инна Аллоҳи ва малакати ҳуй салун ала Набий, я”
  - Arabic: إِنَّ ٱللَّهَ وَمَلَٰٓئِكَتَهُۥ يُصَلُّونَ عَلَى ٱلنَّبِىِّ ۚ يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ صَلُّوا۟ عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا۟ تَسْلِيمًا
  - Uzbek translation: Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг. (Араб тилида «саловот» сўзи «салот»нинг жами бўлиб, дуо маъносини англатади. Арабчада намоз ҳам «салот» дейилади. Чунки намозда ҳам дуо маъноси бор. Аммо «салот» Аллоҳ таоло томонидан бўлганида «дуо» маъносини йўқотади. Аллоҳ таолонинг Пайғамбаримизга (с. а. в.) саловот айтишининг маъноси у зотга (с. а. в.) ўз раҳматини юбориши, улуғлаши, мақомларини кўрсатиши ва фаришталар ҳузурида шаънларига мақтовлар айтишини англатади.)

## Self-check quiz

Generated automatically from the lecture; not reviewed by a person.

1. Устоз совет иттифоқининг йўқ бўлиш сабаби ҳақида қандай фикр билдирган?
   - a) Уруш туфайли вайрон бўлгани
   - b) Ташқи кучлар ҳужуми
   - c) Ичидан йемирилиб кетгани — correct
   - d) Иқтисодий инқироз
   - Why: Дарсда Совет Иттифоқи уруш билан емас, балки ичидан йемирилиб кетгани таъкидланган. [3:56–4:18]

2. Устоз ҳақиқий бойлик ва камбағалликнинг кимда еканлиги қачон аниқ бўлишини қандай таърифлаган?
   - a) Жаннатга кириб олгач
   - b) Дунёвий бойлик орттиргач
   - c) Ўз амалларини ҳисоблагач
   - d) Allohgа ro'baro' bo'lgandan keyin — correct
   - Why: Darsda haqiqiy boy va kambag'alning kim ekanligi Allohgа ro'baro' bo'lgandan keyin bilinishi ta'kidlangan. [9:16–9:41]

3. Устоз Ал Жаббар исмидан олинадиган биринчи улуш нима еканини қандай таърифлаган?
   - a) Адолатли бўлиш
   - b) Қувват олиш — correct
   - c) Кечириш
   - d) Сахийлик қилиш
   - Why: Дарсда Ал Жаббар исмидан олинадиган биринчи улуш қувват олиш еканлиги аниқ айтилган. [13:57–14:36]

4. Устоз мансабни нима деб таърифлаган?
   - a) Шахсий ғанимат
   - b) Мажбурий вазифа
   - c) Омонат ва имтиҳон — correct
   - d) Доимий мулк
   - Why: Дарсда мансаб омонат еканлиги ва ғаниматга берилган имтиҳон, синов сифатида таърифланади. [16:58–17:45]

5. Устоз илмда талаб қилиб туришнинг асосий сабаби нима деб ҳисоблайди?
   - a) Олимлар ҳар доим бошқалардан паст бўлади
   - b) Илмни олиш учун молиявий имконият керак
   - c) Илм фақат дунёвий бойлик олиб келади
   - d) Ўзини олим деб билиш жоҳилликни очиб беради — correct
   - Why: Устоз шуни таъкидлайди ки, ўзини олим деб билган кишининг жоҳиллиги маълум бўлади, шунинг учун ҳар доим талиб илмда бўлиши керак. [19:36–20:01]
