# 98-дарс Ал-Жаббар (4-қисм) Асма-Ул Ҳусно

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Асмоул ҳусно](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno.md), lecture 101 of 110
- Section: Ал-Жаббор
- Duration: 37 min
- Original title: 98-ДАРС АЛ-ЖАББАР (4-ҚИСМ) АСМА-УЛ ҲУСНО
- Review status: reviewed
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/101
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/RbNXtP8Sics.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=RbNXtP8Sics
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/100.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/102.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:00] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Иннал ҳамдулиллаҳи нархматуҳу онас таъинуҳу онас тафуру. Ва нарудубиллаҳи мин шу рурён ҳусина, ва мин саййи атия амалина. Ман яҳдиҳиллаҳ ҳу фалаҳ музилала, ва ман юғилил ҳу фалаҳ ҳадияла. Онашходу алла ила ила аллоҳу ваҳда ҳула шарикала, онашходу анна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ. Аммабу бахт, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъаллу баракатуҳ. Аллоҳ азза ва жалланинг гўзал исмлари асмон хусноз, силсила дарсларидан роббимизнинг Ал Жаббар исмини суҳбат қилаётганидек, давом етказамиз. Имом Шофий айтганидек, ида аротта дуня фа алайка бел илм. Агар дунёни истасанг, дунё керак бўлса, илмни ўзингга лозим тут. Ва ида аротта ал ахирота алайка бел илми. Охиратни изласанг, илмни лозим тут. Во ида аротта ҳума ман фа алайка бел алми. Дунёни ҳам, охиратни ҳам тенг хоҳласанг, илмни ўзимга лозим тут.

[1:16] Ўзингни борингни берсанг илмга, илм сенга ўзини бир қисмини беради. Агар ўзингни ҳаётингни бир қисмини берсанг илмга. Илм сенга ҳеч нарсасини бермайди. Врардалар, илм шундай нарсаки, уни талабида юрар екан инсон, у олим бўлиб бораверади. Толиби илмман дер екан, изланишдан тўхтамас екан, бу одам олим бўлади. Аммо бир кун келиб, мен олим бўлдим деса, уни жоҳил бўлганлиги шундан маълум бўлади. Шунинг учун ҳеч ким ўзини олим демайди. Гарчи шу олимлик мақомига йетган бўлса ҳам, олимман демаяптими? Мен толиб илмман деяптими? Демак, шу одам ҳақиқий олим бўларди. Мен илмлиман деган одам жоҳиллиги маълум бўллади.

[2:07] Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вас салам айтадилар: ла ҳасадаҳ илла алатуна тайини. Фақат иккита нарсада ҳасад бор. Яъни ҳавас маъносида. Рожулун атаҳуллоҳул қуръана фақомабиҳи ана ал лайли ваъана наҳар. Бир кишики, ҳасад қилинадиган, яъни ҳавас қилинадиган бир кишики, Аллоҳ унга Қуръонни берди ва у Қуръон билан кеча кундуз қойим бўлади. Иккинчиси чи? Оражулун атоҳуллоҳу маълум. Бир кишики, Аллоҳ унга мол берди, дунё берди, бойлик берди. Фаҳуа юнфи қуҳу ана ал лайли ва ана ал наҳар. Мана шу бойлигини кеча кундуз ўрнига, жойига инфо қилинади. Шу иккита одам ҳасад қилинар екан. Шу иккта одамга ҳавас қилинар екан, тўғрироғини айтсак. Ҳасад бу яхши маънодаги ҳавас.

[3:04] Демак, қувват бойликда бўлади, илмда бўлади. Мансабда бўлади . Аммо мана шу бойлик, қувват, яъни илм, мансаб, бойликда қувват бор екан деб туриб, биз шу нарсага интиламиз, аммо бу нарсаларга интилишлигимиз шариат ҳисобидан бўлмаслиги керак. Яъни шариат белгилаб қўйилган доирадан чиқмасдан талаб қилишлик керак бўлади. Агар бойлик, мансаб илмга еришишлик учун шариатдан чиқиш керак бўлиб қолса, бу нарсалардан воз кечишлик керак бўлади. Динингизни ҳисобидан, тақвойингизни, шариатангизни ҳисобидан бу нарсаларга интилманг.

[3:49] Мусулмонларни бой бўлгани яхши. Мана шу бойлиги билан Аллоҳга яқин бўлиши мумкин. Бойликка интилсин, лекин бойлик топишлик уни ҳаром томонга юзиб қўймасин. Ёлғон гаплашишга мажбур қилиб қўймассин. Аҳдига вафо қилмасликка йетаклаб қўймастин. Ҳа, бой бўлгани ҳам яхши екан камбағал бўлгандан кўра. Чунки бой бўлсам, мусулмонларга кўпроқ фойдам тегар екан. Яхши фикр. Лекин у бой бўлишлигингиз гуноҳ емасият билан бўлмасин. Илм олиш. Илм қувват. Лекин илм олишлик ҳам шариатни манҳачидан ташқарида бўлмаслиги керак. Масалан, дунёвий илмлар. Химия дейсизми, физика дейсизми, мана ҳозир ит технологиялар дейиляпти. Аммо мана шу илмни ўрганишлик ҳам, сизни динингизни ҳисобидан бўладиган бўлса, ман қилинадиган ишлар билан ўрганишга керак бўладиган бўса, бу илмни олмаслик керак бўлади. Е, масалан, бир одам ёш йигит шу дунёвий илмларни ўрганаман деб ғарбга ёки шарққа сафар қилди. Енди шуларни ичида яшаб, шуларни еътиқоди, шуларни тасаввурларидан таъсирланиб, шуларни биттасига айланиб кетадиган бўлса, у одамлар бормагани яхши бўлади.

[5:08] Илм қувват, бойлик қувват, мансаб қувват. Бу нарсаларга мусулмон одам интилади, еришади. Фақат бу нарсага еришликдан мақсад Аллоҳнин розилиги бўлади ва бу нарсага йетишликда шариат белгилаб қўйган чизиғидан ташқарига чиқмаслик керак. Агар шу нарсага сабаб бўлса, диндан узоқлашликка, бу ишларни қилмаслик тўғри бўлади.

[5:33] Роббимиз Субҳанаҳ ва Таоло Ал Жаббар бўлган зот. Ҳақиқий қувват егаси Аллоҳнин Азза ва Жалла, Ал Жаббарнинг ўзи. Аллоҳ ўзи қувват. Ҳар қандай қувват ўзини қувватини Аллоҳдан олади. Астайду билла, валов яралладина золому, ид яровнал адаба, аннал қуввата лиллаҳи жамият.

[6:01] Бундай золимлар азобга рўбарў бўладиган замонларида, яъни қиёмат кунида, бутун куч қудрат Аллоҳнин бўлишини ва Аллоҳнин азоби қаттиқ еканини билсалар еди, йер юзида қанақа қувват бор? Масалан, ядро қувват, атом қувват, шамол қувват, ўт олов қувват, йерни айланиши қувват. Яъни қанақа қувар бор бўлса, бу табиатда бу қувватнинг асли манбаи Аллоҳ Таолонинг ўзи. Аллоҳ хоҳламаса, ўша уран сизга қувват бермайди, аесларда. Аллоҳ хоҳламаса, ўша куч билан пастга оқаётган сув гесни, лопускларини айлантирмайди. Агар Аллоҳ хоҳламасада, мана шу шамол айланиб туриб, тўп чиқарадиган тегирмонлар бор а?

[6:54] Ўша шамол ҳам қувват. Лекин бу шамолни еситираётган ким? Биз билган ҳамма қувват уни манбаи Аллоҳ Таолонинг ўзи. Ҳатто сиз билан биз гапириш қувватимиз, кўриш қувватимиз. Босиш, бир нарсани ушлаш қувватимиз ҳам Аллоҳ азза ва жалланинг қувватидан. Чунки ҳамма қувватнинг асли Аллоҳ Таолонинг оси. Қувват бу Аллоҳ Таолонинг ҳози.

[7:23] Бу борлиқда қанақа қувват бўлмасин, айтдик, у Аллоҳнинг қувватига суянади. Лекин Аллоҳнинг қуввати ҳеч нарсага суянмайди. Шунинг учун ҳеч кимга ва ҳеч нарсага муҳтож бўлмайдиган қувватни излашимиз керак. Сиз қувватли инсонман деб биласиз ўзингизни. Кучли инсон дейсиз. Қувватли инсонсиз, фалончини. Нима учун қувватли деса, ё пули бор уни.

[7:50] Ё мансаби бор уни. Ё мансабдор таниши бор уни. Ё билагида қуввати бор уни. Қаранг да, уни қувватли дейишингиз, албатта қайсидир қувватга таянгани учун. Енди бояги мансабдан кетгандан кейин, ҳеч ким емас. Устун гапирар еди, дадил гапирар еди. Ғоз юрар еди. Нима учун? Уйда тилласи бор еди.

[8:16] Қўрқмасди ҳеч кимдан. Ҳамма билан тенг олишар еди. Нимага деса, таниши бор еди фалон идорада. Ҳа, ана, бу одамларни қуввати кимгадир ёки нимагадир нима қилади? Суянади. Аммо ана шу қувватига, унинг ана шу қувватига сабаб бўлиб турган нарса йўқ бўлгандан кейин, тугайди. Бир кунда у қувватчи, шунақа бир катта мансабда ишлайди, ҳамма уни кўланкасидан қўрқиб туради, уни қаҳрига қолишдан чўчиб туради, бир кунда ишдан олиб ташлашади уни.

[8:50] Ертаси куними? Ертаси кун нима бўлади? Фақат инсон унутиб қўяди да. Ертага шу ишдан кетиб қолишлигини. Ертага шундай мансабдан, шу қувватдан қолиб қолишни унутиб қўяди да. Шунинг учун биродарлар, биз мансабимизга суянмайлик қувватли бўлиш учун. Таниш билишларга суянмайлик, қувватли бўлиш учун. Пулимизга суянмайлик қувватли бўлиш учун. Биз ҳақиқий қувват егаси бўлган Аллоҳга суянишни ўрганайлик, бу қувват ҳеч қачон йўқ бўлмайди. Маъқулми? Сиз юртингизда кучли одамсиз. Бошқа давлатга борсангиз ҳеч ким емассиз уже. Чунки сизни қувватингиз мамлакатингизни ҳудуди билан нима бўларди? Чекланар еди.

[9:36] Шунинг учун ҳеч нарсага ва ҳеч кимга муҳтож бўлмайдиган қувватни излашимиз керак. У қанақа қувват? Ал Жаббар бўлган Аллоҳ Субҳанаҳ ва Таолонинг ўзи. Астайду биллаҳ. Кун ла нумид ду ҳа ула и ва ҳа ула имен ато и роббик, ва макана ато у роббика махдуро. Ей Муҳаммад Алайҳиссалом, бу дунёда одамларининг барчаларига, мана бу мўминларига ҳам, она бу кафилларига ҳам Парвардигорингизнинг неъматидан ато етурмиз. Парвардигорингизнинг неъмати ҳеч кимдан ман қилинмас. Мана сабабни зўр қилса, мен беравераман натижани деяпти. Кофирга ҳам, мўминга ҳам.

[10:19] Қойилмақом қилиб бажарсин, уни мусулмон кофирлигига қаралмайди. Ўша илмни, ўша спортни, ўша соғлиғини Аллоҳ бераверади шуларга. Чунки Аллоҳ Азза ва Жалла бандаларнинг хом хаёллари билан муомала қилмайди. Мана бўлиб қолса а? Шундай турсам айтаман, весим йетмиш га тушиб қолса а? Бир ухлаб турсам калламга мана шу китобдаги нарсалар кириб қолса а, бор а шунақа ҳаёллар? Бу хом хаёл бу. Аллоҳ сабабни қилганга беради натижани.

[10:55] Ва ман аро адал ақирота ва са алаҳа са аяаҳа. Қаранг, Аллоҳ Таоло айтяпти, ким охиратни хоҳласа, истаса, ва мўмин бўлган ҳолда саъя ҳаракат қилса, охиратда жаннатда умид қиляпти, орзу қиляпти, ҳаёл қиляпти, ўртасидан ҳаракатини ҳам қиляпти да. Ҳамма куч қувват, биродарлар, тавҳидда.

[11:20] Тавҳид ҳақиқий қувват. Мўмин айни мана шу тавҳид билан қувватли бўлади. Тавҳид инсонни ҳар қандай қуллигидан озод қилади. Тавҳиддаги мўмин ҳақиқий озод инсон. Мўмин фақат Аллоҳга суянади. Мўмин фақатгина Аллоҳникига. Мўминни қувватини сабабларидан биттаси ҳам мана шу.

[11:47] Айтдик ку, ўзини қувватли деб билган ҳар қандай одам нимагадир ёки кимгадир суянади. Пулигами, мансабигами, танишигами. Ўша нарсаси йўқ бўлса қувватдан қолаверади. Мўминчи? Мўмин бу нарсаларга суянмайди. Аст буно аллоҳу ва неъмат вакил дейди. Аллоҳга суянади. Аллоҳ ўзи қувват манбайи.

[12:10] Демак ким? Мўмин Аллоҳга суянар екан, у қувватсиз қолмайди. Мусулмонларни ҳам қуввати йўқ бўлиб қолмайди, модомики Аллоҳга суянишар екан. Таҳдид биродарлар. Бандани қалбини хорликдан, хорликдан қутқаради. Инсонни ақлини турли хурофотлардан, ваҳм хавотирлардан озод қилади, қутқаради . Тавҳид мўминни озод, қувватли ва ҳайбатли қилади. Ма ша Аллоҳ кана, вома лам яша, лам якун. Аллоҳ нимани хоҳлаган бўлса бўлди? Нимани хоҳламаган бўлса, бўлмади. Ва нимани хоҳлаган бўлса бўлади, нимани хоҳламаганбўлса бўлсин.

[12:57] Шунинг учун кучли, қувватли бўлишни хоҳлайсанми манда? Тавҳидда бўл. Аллоҳни яккали Аллоҳга суян. Тарихда қарасак, жуда кўп мисол турибди. Ҳасан ибн Басрий. Тавбийинларнинг улуғларидан, улуғ олим, тақволий инсон. Расулуллоҳнинг хонадонида катта бўлган бу киши. Оммавийлар даврида, оммавийларнинг амирларидан бўлган Ҳажжож ибн Юсуф Сақафий деган золим, тоғий бўлган. Мусулмон, лекин жуда кўп мусулмонларга зулм қилган, жуда кўп солиҳ инсонларда қонун оқизган. Ҳасан Басрий у ҳақида, унга ёқмайдиган сўзларни айтди.

[13:39] Уни сўзи йетиб борди Ҳажжожга. Ҳажжож ёнида турганларга қараб туриб, Ҳасан мен ҳақимда шунақа гапни гапирса, тўхтатмасдан ешитиб туришдими, ей қўрқоқлар? Валлоҳи мен сенларга уни қонини оққанини кўрсатаман деди. Олиб келинглар уни деди. Ҳажжожнинг олдига Ҳасан Басрийни олиб келишди.

[14:01] Мажлисга кирганида, у кишини чопиш учун тайинланган болта билан кундани кўрди. Уни кўриб туриб, Ҳасан Басрий бир нарсада пичиради. Хаджод Ҳасан Басрига кўзи тушиши билан юриб келди да олдига. Хуш келибсиз, хуш келибс сиз, Ебо Саид. Сиз уламоларнинг Саидисиз деб, ўзини ўрнига ўтказиб, иккира олмайди, иззат кўрсатиб, бир қанча масалалардан савол сўраб, кейин ешикдагача кузатиб қўйди.

[14:32] Бу манзарани кўриб, кимни еса ушти бошидан, ешикда турадиган одамни. Ҳасан ибаслик чиқиб кетганда орқасидан югуриб борди. Ей Абу Саид, сизни бу нарсага чақирмади, Ҳажжож деди. Қасрга кирганингизда бир нарсада пичирадингиз. Тушунмай қолдим. Нима дедингиз деди. Ҳасан ибасли, я молария айни курбати, я муни сефий ваҳшати. Иж ал фитна таҳо алайя бардан васаламан, камаж ал таннаъаро бардан васаламан ала иброҳим.

[15:10] Ей мусибатимда менга паноҳ берувчи, ей ваҳшатимда менга мунис бўлувчи зот, иброҳимга оловни совуқ ва саломат қилганингдек, унинг фитнасини менга совуқ ва саломат қилгин дедим деди. Ўлдиргани, қатл қилгани чақирган золим, бунинг қалби ҳам аллоҳни қўлидами?

[15:37] У ҳам аллоҳни қабзасидами? Аллоҳ, кўрдингизми қандай уни қалбини ўзи хоҳлаган томонга буриб қўйди? Шунинг учун Аллоҳ билан бўлайлик. Аллоҳ Таоло айтади, астадибилла, фала тадуми аллоҳ илоҳим, аҳора фатакуна минал муаддабин. Е, Муҳаммад алайҳиссалом, сиз Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга илтижо қилманг, акс ҳолда азобланган учеб салатдан бўлиб қолаверсиз.

[16:06] Демак, тавҳид қувват. Мувоҳид Аллоҳнинми тенгсиз деб билади. Мувоҳид бир тараф билан муомала қилади. Мувоҳиде аниқ билади нимани? Йер, само аҳли ҳаммаси йиғилиб келса ҳам, Аллоҳнинг изнисиз ҳеч қандай фойда ҳам, зарар ҳам келтира олмайди. Шуни аниқ билади. Мўмин фақат Аллоҳга қўрқади ва фақатгина ўзини гуноҳидан қўрқади. Мўмин Роббиздан умид қилади. Ҳамма, ҳамма Аллоҳнинг қафзасида еканлигини аниқ билади. Ким айтгани бўлади? Аллоҳни айтгани бўлмади. Ядуллоҳи фавқу идҳи ҳим. Аллоҳнинг қўли уларнинг қўллари устида.

[16:53] Замонасида ўзини халқига зулм қилган подшоҳдан сўралди. Е сен нимасан ўзи? Кимсан ўзи? У жавоб берди. Мен Аллоҳни ғазабиман деди. Ҳадис қуду устида айтилгандек, подшоҳларни сўкманглар. Подшоҳларни тўкманглар. Чунки подушоҳининг сизларга қилаётган муомаласи сизларни Аллоҳ билан бўлаётган муомалаларга боғлиқ.

[17:23] Мен подушалоҳнинг, подушоҳларнинг егасиман, подушоҳларанинг подушоҳиман дейди Аллоҳ Таоло. Уларнинг қалблари мени қўлимда дейди. Агар бандалар Аллоҳ айтган сифатларига ега бўлса, подушоҳларининг қалбларини халқига мулойим юмшоқ қилиб қўяман. Агар буни аксига бўладиган бўлса, қаҳрли бешафқат қилиб қўяман. Шунинг учун подшоҳни сўйма, подшоҳ Аллоҳнинг йердаги сояси деган ҳикматли гапимиз бор. Бу мажоз бу.

[17:54] Подшоҳни сизга бўлаётган муносабати халқига, халқни Аллоҳ билан бўлаётган муомаласига боғлиқ. Шунинг учун тоғийларнинг зулмлари қилич билан қайтарилмайди. Уларнинг зулмлари Аллоҳ билан бўлган алоқаларни тузатиш билан қайтарилади. Ўзингизни Аллоҳ билан бўлган муносабатингизни тузатасиз, и не Аллоҳ Таоло бу золимни, тоғини, қиличини нима қилади, зулмини синдириб қўяди, тўхтатиб қўяд. Илм қувват. Илм сенга замон ва макон билан чекланмайдиган қувватни беради. Астадибиллар? Ярфаилаҳулладина аману минкум ва алладина у тул илма дарожат. Мужодала сураси. Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато етилган зотларни баланд даража мартабаларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордур.

[18:59] Қаранг, кимни даражасини кўтараман деяпти? Илми бўлсин, нимаси бўлсин? Имони бўлсин, илми бўлсин, шу одам баланд бўлаверади. Миллати паноҳа бўлсин, пули бўлсин демаяпти. Еркак аёл бўлсин демаяпти, оқ қора демаяпти. Имони бор, илми борми? Амали бор бермаган, мана шу одам баланди бўлади деяпти. Илм енг олий мартаба.

[19:25] Илм талаби фарз. Агар сиз қавмнинг саиди бўлиб туриб илм ўқисангиз, қавмнинг яна фақиҳига ҳам айланасиз. Агар қавмни ичида ўртача оддий одам бўладиган бўлсангиз, илм билан саййидга, бошлиққа айланасиз. Оммавийларни енг улуғ халифалардан бўлган Сулаймон ибн Абдулмалик ҳаж қилгани Маккага келди. Макканинг енг катта олими ким деб сўради? Атой ибн Абирабоҳ деб жавоб берилди. Менга кўрсатинглар деди. Учрашишди. Атой ибн Абиробоҳ. Биласизми бу инсон ким бўлган? Қора қул бўлган.

[20:04] Қора инсон бўлган. Сочлари майиздақа, бурни пучуқ. Ўтирса, қора қароғига ўхшаб қолади. Жасадини бир қисми шол бўлиб қолган. Дин ор дирҳами йўқ инсон. Мана шу одамни олдига шу даврнинг енг қудратли халифаси келиб, дунёга донгъи кетган олим, сизмисиз деди. Атойиб набирабоҳ, одамлар шунақа дейишади деб қўйди. Сулаймон сўради. Бунчалик шарафга қандай қилиб еришдингиз? Атойим набиробовни гапини қаранг. Ей, толиб илмлар, ешитиб қўйинглар. Аҳли илмлар, одамларнинг дунёларига беҳожжатлигим билан ва одамларнинг ўттиз йил тўплаган илмимга муҳтожлиги билан екан.

[20:51] Одамларни қўлига қарамадим, одамларга муҳтож бўлмадим. Одамлар мени илмимга муҳтож бўлди. Шу билан шу мақомга йетдим деди. Шунинг учун диний билимни ўқиб, дунё мақсад қилинмайди. Аллоҳнинг шариат ўрганилиб, ҳурмат еътибор, тўри мақсад қҳилинмайди. Чунки у нарсага Аллоҳ лойиқ деб билган бандасига бериб қўяди, уни хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам. Аммо шу нарсани деб туриб илм ўқийдиган бўлса, Аллоҳ унга ҳеч қачон йетказмайди.

[21:23] Ҳаж маъносикларида Ато ибн Абирабодан бошқа ҳеч ким фатво айтмасин деб ҳукм қилди бу халифа. Икки кун ўтиб, халифа ўзини икки дона ўғли билан яна учрашмоқчи бўлди. Мени Ато ни олдига олиб боринглар. Ато ибн Абиробоғ ҳарамда еди. Атрофида одамлар тўпланиб ўтирибди. Ҳаммани саволи бор, масаласи бор. Сулаймон ибн Абдулмалик навбатсиз бостириб келаётувди, ей амирал мўминнинг ўтиринг деди.

[21:52] Халифага айтяпти бояги қора қўл. Ўтиринг. Мана бу одамлар сиздан бурунроқ келган деди. Навбат келганда саволларини сўраб, жавобини олиб кетди. Кейин ўғилларига қараб туриб, ей болаларим деди. Ей ўғилларим, тақвони ва илмни лозим тутинглар. Ва аллоҳи ҳаётимда мана шу қулдан бошқасини олдида хор бўлган емасман деди.

[22:15] Ўтир деса ўтиряпти. Нима билан кўтарди атойб навбарободда аллоҳ қадрини? Илми билан, тақвоси билан. Илм қувват, биродарлар. Агар моли, мансаби бўлмайдиган бўлса ҳам, қул бўлса ҳам агар илмли бўлса, тоат сабабли аллоҳни юксалтиради. Аллоҳни юксилтиради. Агар моли насл насаби бўлиб туриб, шарафли бўлса ҳам масъият сабабли аллоҳ уни хор қилади. Сулаймон ибн абдулмалик яна ўғилларига деди. Ей болаларим, биз уни олдида хор бўлган инсон, қуръоннинг фаҳмига ега бўлган, ҳамма илмларнинг қомуси бўлган улуғ саҳобий абдуллоҳ ибн аббоснинг шогирди, вориси ато ибн абирабоҳ бўлади.

[23:02] Халифа ўғилларига насиҳат қиляпти. Бу ўғиллари ким? Бани Умайя Абдушшам сўруғининг саййиди, халифа Бой Сулаймонун Абдулмалигини ўғиллари. Бу иккала ўғилда одамлар орзу қилиб ҳам йета олмайдиган нарсалар нақд турибди. Дунёни катта қисми отасини қўлида. Наср насаби зўр. Пайғамбарнинг қабиласидан битта одам ҳавас қиладиган, ҳамма ёғи бор бўлган ўғилларга айтяптики, ей ўғилларим, илм ўрганинглар, илм сабабли қуйи инсонлар юксалади.

[23:42] Номаълум кишилар машҳур бўлади. Қуллар подушшоҳлар мартабасига кўтарилади. Сен биродар мўминсан. Тавҳидинг қувват, илминг қувват, тақвойинг қувват. Ҳақиқий қувват егаси бўлган Аллоҳ Субҳанаҳ ва Таолони ўзига суянишлигимиз лозим бўлади. Дуо қувватдир. Енг катта қувват бу дуодир. Юнус алайҳиссалом кетни қорнига тушиб қолди. Тунни зулмати, денгизни зулмати ва ана шу кетни қорнидаги зулмат. Учта зулматни ичида қолиб кетди. Нажотга қутилиб кетишликка умид йўқ. Аллоҳ таоло бу ҳақида хабар бериб айтади, астайдилиллаҳ. Фанада фил зулматий алла илаҳа илла анта субҳанака инний конту минал волимин.

[24:39] Юнуснинг қавмидан ғазабланган ҳолда ўз қишлоғидан чиқиб кетиб, бизни унинг зиёнига ҳукм қилмайди деб ўйлаган пайтини, сўнг қоронгъу зулматларда туриб, ҳеч илоҳ йўқ. Магар ўзинг бордирсан, ей покипарвардигор, дарҳақиқат мен ўз жонимга жабр қилгувчилардан бўлиб қолдим, деган пайтини есланг.

[25:06] Мана ҳеч қандай қутилиб кетишликка биронта бир имконият, шанс йўқ. Кетни қорнига тушиб денгиз тагига кириб кетгандан кейин ўлиши керак бир қандайдир ўттиз қирқ секунддан. Лекин Аллоҳ таоло бу пайғамбарни ҳалок қилишини хоҳламади. Бу пайғамбарга таълим беришни, сиз билан бизга таълим беришингни хоҳлади. Бу пайғамбардан хато ўтди. Ўзини қавмини Аллоҳнинг рухсатсиз ташлаб чиқиб кетди.

[25:35] Бу нимани билдиради? Аллоҳни енг яхши кўрган бандаси Юнус алайҳиссалом. Бундай улуғ зотлардан, Аллоҳга яқин бўлган бандалардан хато ўтса, Аллоҳ Таоло тезда жазо беради. Нима учун? Такрорламасин. Аммо ҳаётда кўрамиз, ҳар қанча зулм қилса ҳам, туҳмат қилса ҳам, бўхтон қилса ҳам, одамларни ҳақларини ноҳақдан тортиб олса ҳам, ҳеч нарса бўлмаётган одамни кўрамиз.

[26:03] Ҳа, демак у Аллоҳда узоқ. Агар Аллоҳга суюкли, яқин банда бўлганида тезда жазосини олар еди. Енди шунча иш учун ҳам юрибдими, йигирма йилдан бери бало келмайди. Демак Аллоҳ бунга муҳлат берибди. Истедрож екан бу. Кўтариб йерга чопиш дегани. Узоқроқ қўяди бунақа золимни, узоқроқ яшайди, қаттароқ тушиш учун, жазони қаттароқ олиш учун.

[26:28] Пастажабина ала ҳу ан ажжайна ҳумина ал ғом, во када лекин нум жил муминг дейди Аллоҳ. Бас биз уни Юнусни алайҳиссаломни дуосини мустажоб қилдик ва уни ғам устидан қутқардик. Биз мўминларга мана шундай нажот беравермиз. Талҳайт қувват, илм қувват, дуо қувват. Биродарлар, яна билишимиз керак бўлган нарса шуки, қатъият ҳам қувват. Қатъиятли бўлиш ҳам қувват.

[27:05] Қувватли одам бу дейди. Бир ишга киришда қатъият билан туради, охиригача йетказади. Бир ишга киришда озгина машаққат олса, қийинчилик бўлса, бир марта, икки марта ҳаракат қилганда бўлмаса тўхтатиб қўймайди. Қатъият. Демак, қатъият ҳам қувват. Воқеа ҳисса, ана шу араб ўлкаларда воқеа бўлган ҳисса, шомда яшайдиган бир киши ўзини фарзандини азҳари шарифга ўқишга юборди.

[27:37] Ўғли ўқиди, шаҳодатни олди. Юртига қайтиб келиб, бир масжидда имом бўлди. Ана шу минбарга чиқиб қилган биринчи хутбаси илм ҳақида еди. Бояги шу имомни отаси ёши еллик беш га кирган еди. Ўқишни ҳам, ёзишни ҳам билмас еди. Ўғлини имом бўлиб, одамларга илмни улашаётганлигини кўриб, йиғлади. Таъсирланди. Одамлар уни йиғисини кўриб, боласи илмли бўлиб келганлиги учун хурсанд бўлиб йиғлаяпти деб ўйлашди. Лекин бу нарса учун йиғламаган еди. Нимага йиғлаган еди? Еллик беш йил умри илмсизлик билан, саводсизлик билан ўтганлигига пушаймон бўлиб йиғдаган еди.

[28:27] Кейин нима қилди? Ешигини миниб, шомдан Мисрга, Азғар Шарифга бир ойдиган масофани босиб келди. Асқарга кирди, ўқиш ёзишни ўрганди, Қуръонни ёдлади, тўқсон олти ёшида вафот етди. Ҳам қори еди, ҳам олим еди. А бизда ўттиз га кирдими? Бўлди, уже нима қилади? Енди бизни каллалар дейди, олийдақа бўлмай қўйди. Қунут дуосини ҳали ҳам ёдламайди. Нимани ўқийди?

[29:00] Мана, қатъият қувват деяпмиз а. Осонини қўлини кўтариб қўйиш да. Осоним таслим бўлиш. Яна бир олимни ҳиссаси бор, ажиб. Бу олим ана шу талабалик пайтида Асқар Шарифга кириб, имтиҳон топширди, ўта олмади. Ўша даврада, ёшлигида. Кейин уйга қайтиб келиб, бўлмади енди деб турувди.

[29:26] Уйда ўтирса, бир чумолига кўзи тушиб қолди. Ҳалиги чумоли деворга тирмалашади. Ўн см кўтарилди, тушиб кетади. Яна иккинчи марта тирмалашади. Енди ўн беш см кўтарилд. Яна тушиб кетди. Шундай бўлиб ҳар сафар озгина озгина кўтарилади, тушиб кетаверади. Хуллас, қирқ учинчи марта ҳаракат қилганда шипга йетди.

[29:49] Ҳалиги чумолини ишидан ибрат олдида ўзини қатъиятсизлигидан, хижолат бўлиб, шундан бир норози бўлиб борди. Қайтадан ҳаракат қилиб имтиҳон топширди, тинмай ўқиди, олим бўлди. Демак, биродарлар, қатъиятли бўлиш, қатъиятл қувват. Таҳдид қувват. Илм қувват. Дуо қувват.

[30:16] Иймон қувват. Мутлоқ қувват, бу иймон. Фиръавн. Ким еди Фиръавн? Йер юзида яшаб ўтган енг катта золим. Во қола ана роббукумул аъла. Мен сизларнинг енг олий Парвардигорингиз, Роббингизман деган еди, Худо деган еди.

[30:39] Мен алим тўла кун мин ила ҳингъойри деган еди. Сизларга мени ўзимдан бошқа бир илоҳ борлигини билмайман деган еди. Мана шу Фиръавннинг қизи бор. Уни қизини сочини тараётган сартароши бор. Бу сартарош аёл мўмина еди. Фиръавннинг қизини сочини тараётиб, қўлидан тароғи тушиб кетувди. Ё Аллоҳ деб юборди.

[31:06] Фиръавннинг қизи, у Фиръавннинг чи. Ийе, ҳали сени мени отамдан бошқа роббинг борми? Деди. Ҳалиги мўмина аёл нима деди? Сени ҳам, мени ҳам роббим Аллоҳ деди. Бу қиз бориб отасига сарторошни гапини айтиб қўйди. Ширин нима қилди? Бу аёлни бешта боласи билан олиб келиб, олдига катта бир дошқозонда ёғни қуйиб, қайнатиб, қиздириб, айтдики, сени мендан бошқа роббинг борми? Деди.

[31:42] Бу аёл савоби туриб, сени ҳам, мени ҳам роббим Аллоҳ деди. Катта фарзандини йўққа ташлади. Жозизати ўлди. Иккинчи марта сўради. Сени ҳали мендан бошқа роббинг борми? Деди. Боёл яна сабод билан туриб, Аллоҳ сени ҳам, мени ҳам роббим деди. Иккинчи боласини ташлади. Учинчи боласини т ашлади.

[32:08] Хуллас қўлидаги чақалоғи қолди. Енди қўлида емизели турган, ҳали тилга кирмаган емизели чақалоғига навбат келиб, уни ҳам ташламоқчи бўлишди. Бешинчи марта сўради: сени мендан бошқа роббинг борми ҳали? Шунда аёл иккиланиб қолди. Қуввати кетди. Тўртта боласини кўзини олдида ўлдирди. Иккиланиб турганида Аллоҳ Таоло бояги чақалоғни тилга киритиб қўйди. Ей онажон, албатта сиз ҳақ устидадирсиз деди.

[32:42] Уни ҳам ташлади, боласини ҳам ташлади. Шу билан ҳаммасини қатл қилди. Албатта бу ғалаба еди. Хираъни ғалабаси емас еди. Мана шу мўмина аёлнинг ғалабаси еди. Чунки иймон еътиқод йўлида кетди. Мана шу иймонининг қуввати билан шу нарсага еришди. Енди бу аёлга қанақа мукофот берилди? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мерож кечасида, мерож кечасида жаннатга кириб, бир хушбўй ҳидни ҳис қилиб айтдиларки, ей Жаброил, бу қанақа ҳид бўлди?

[33:21] Жаброил алайҳиссалом, бу Фиръавн қизининг сартарошини ҳиди, дедилар. Мана биродарлар, иймон қувват. Мана енди Фиръавн қолди. У йенгдим деб ўйлаяпти. Ҳақиқатдан йенгдими у? Мана бу дунёда бир одамни боринг умри юз йил бўлсин. Боринг юз еллик йил бўлсин. Барибир ўладими? Барибир ҳаёт тугайдими?

[33:51] Фараз қилинг битта одамни. Беш минг йил умр кўрсин. Дунёни ҳамма зеби зийнати уники бўлсин. Бирон марта бирон жойи оғримасин. Дунёнинг енг ҳашаматли иморатларида яшасин. Енг гўзал аёлларда ҳаммаси шуники бўлсин. Йер юзининг ҳам йўғи, денгиз, океани ю, тоғи тош олтин кумуши уники бўлсин! Беш минг йил яшасин. Бир секунд ҳам оғримасин. Беш минг йиллик ҳузур ҳаловатда бўлсин.

[34:21] Енди бу беш минг йиллар ўлими барибир бир кун тугайдими? Енди абадийликни олдида. Абадий ҳаётни олдида бу беш минглик ҳаёт нима бўлиб қолади? Шунинг учун сиз билан биз ҳам саксон йил яшармиз. Боринг юз йил яшармимиз. Иймонимизни тақозоси билан яшайлик. Барибир кетамиз. Золим ҳам ўлади, мажлум ҳам ўлади. Кофир ҳам ўлади , мўмин ҳам ўлади . Бой ҳам, камбағал ҳам ўлади! Нодомики ҳамма ўларкан, бу дунёда золим бўлиб қолгандан кўра, мазлум бўлиб яшаган яхши.

[34:58] Дунёда бой бўлгандан кўра камбағал бўлганингизга қувонасиз, чунки ҳисоб китобингиз йенгил бўлади. Охиратдаги битмас туганмас неъматларни олдида биродарлар, бу дунёни ҳузур ҳаловати нима деган нарса? Бу сартарош аёл фарзандларини ва ҳаётини бой берди. Ҳаётини бериб қўйди. Евазига нимани қўлга киритди? Жаннатни ва абадий ҳузур ҳаловатни, неъматларни.

[35:27] Шунинг учун мўмин биродар, аниқ билгин, иймонинг қувват. Қувватни мўмин Аллоҳдан олади. Аллоҳ ҳақ. У билан бирга бўл. Ўзингни хор қилма, таслим бўлма, тушкунликка тушма, иккиюзламачилик қилма. Чунки ҳақ сўз сени ризқингни озайтириб қўймайди, ажалингни тезлаштириб қўймайди.

[35:53] Ризқинг ҳам, ажалинг ҳам Аллоҳ қўлида, Аллоҳ тақдир қилиб қўйган ҳақ билан бирга бўл. Само жаббори Аллоҳ азза ва жалла ҳақ. Йернинг жабборлари еса, одамлардан иборат, йернинг жабборлари ботилда. Само жаббори йер жабборини хор қилади. Мўминни қуввати имом билан. Уни бу қуввати унга иззат беради, шараф беради, маконат беради, журъат беради.

[36:25] Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар ал мўминул қовийю хойрун у аҳаб бу ила аллоҳи минал мўминун зоиъи. Заиф мўминдан кўра, қувватли мўмин Аллоҳ учун яхшироқ ва суюклироқдир. Аллоҳ азза ва жалла ўзи яхши кўрган қувватли мўминлардан бўлишимизга тақвиб берган бўлсин.

[36:48] Ақули қовли ҳаъда ва астағфируллоҳ или валакум. Инналлоҳи ва малайкати ҳуйсаллуни ала наби. Я ю ҳаллабина аману соллаллоҳу алайҳи ва саллам мутаслима. Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

## Quran and hadith quoted in this lecture

- [24:31] Quran Al-Anbiyaa 21:87
  - Said in the lecture: “Фанада фил зулматий алла илаҳа илла анта субҳанака инний конту минал волимин.”
  - Arabic: وَذَا ٱلنُّونِ إِذ ذَّهَبَ مُغَٰضِبًۭا فَظَنَّ أَن لَّن نَّقْدِرَ عَلَيْهِ فَنَادَىٰ فِى ٱلظُّلُمَٰتِ أَن لَّآ إِلَٰهَ إِلَّآ أَنتَ سُبْحَٰنَكَ إِنِّى كُنتُ مِنَ ٱلظَّٰلِمِينَ
  - Uzbek translation: Зуннунни эсла. Ўшанда у ғазабланган ҳолда чиқиб кетган эди. Бас, у Бизни ўзига (ер юзини) тор этмайди, деб гумон қилди. Зулматларда туриб, Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим, деб нидо қилди. (Зуннундан мурод Юнус алайҳиссаломдир. «Нун» балиқ дегани, Зуннун эса, балиқ эгаси дегани. Юнусни алайҳиссалом денгизда балиқ ютиб юборган, кейин қирғоққа келиб, Аллоҳнинг амри билан чиқариб ташланган. Шунинг учун Зуннун–балиқ эгаси, лақабини олганлар. У зотнинг қиссалари Ас-Саффот сурасида келади. Аммо бу сурада сиёққа мос равишда қисқача баён қилинмоқда. Юнус алайҳиссалом қавмларининг қилмишларидан ғазабланиб, юртларини ташлаб чиқиб кетдилар. Уламоларимиз айтишларича, аслида у киши бошқа Пайғамбарларга ўхшаб сабр қилишлари, Аллоҳнинг амрини кутишлари керак эди. Аммо бундай қилмадилар. Қавмларига зарда қилиб, юртларидан чиқиб кетдилар. Сўнгра Аллоҳ таоло, у кишини балиққа юттириб, синовга учратди. Ана ўшанда, «зулматларда туриб», яъни кеча зулмати, денгиз ости зулмати ва балиқ қорни зулматида туриб, Аллоҳ таолога ёлбориб: «Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, мен золимлардан бўлдим, деб нидо қилди».)
- [26:29] Quran Al-Anbiyaa 21:88
  - Said in the lecture: “ала ҳу ан ажжайна ҳумина ал ғом, во када лекин нум жил”
  - Arabic: فَٱسْتَجَبْنَا لَهُۥ وَنَجَّيْنَٰهُ مِنَ ٱلْغَمِّ ۚ وَكَذَٰلِكَ نُۨجِى ٱلْمُؤْمِنِينَ
  - Uzbek translation: Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз.
- [36:25] Hadith: Sunani Ibn Moja, 79 (grade: Hasan (Albaniy))
  - Said in the lecture: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар ал мўминул қовийю хойрун у аҳаб бу ила аллоҳи минал мўминун зоиъи. Заиф мўминдан кўра, қувватли мўмин Аллоҳ учун яхшироқ ва суюклироқдир.”
  - Arabic: المؤمن القوي خير وأحب إلى الله من المؤمن الضعيف وفي كل خير احرص على ما ينفعك واستعن بالله ولا تعجز فإن أصابك شىء فلا تقل لو أني فعلت كذا وكذا . ولكن قل قدر الله وما شاء فعل فإن " لو " تفتح عمل الشيطان
- [36:51] Quran Al-Ahzaab 33:56
  - Said in the lecture: “Инналлоҳи ва малайкати ҳуйсаллуни ала наби.”
  - Arabic: إِنَّ ٱللَّهَ وَمَلَٰٓئِكَتَهُۥ يُصَلُّونَ عَلَى ٱلنَّبِىِّ ۚ يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ صَلُّوا۟ عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا۟ تَسْلِيمًا
  - Uzbek translation: Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг. (Араб тилида «саловот» сўзи «салот»нинг жами бўлиб, дуо маъносини англатади. Арабчада намоз ҳам «салот» дейилади. Чунки намозда ҳам дуо маъноси бор. Аммо «салот» Аллоҳ таоло томонидан бўлганида «дуо» маъносини йўқотади. Аллоҳ таолонинг Пайғамбаримизга (с. а. в.) саловот айтишининг маъноси у зотга (с. а. в.) ўз раҳматини юбориши, улуғлаши, мақомларини кўрсатиши ва фаришталар ҳузурида шаънларига мақтовлар айтишини англатади.)

## Self-check quiz

Generated automatically from the lecture; not reviewed by a person.

1. Устозга кўра, ҳақиқий қувват ва озодликнинг асосий манбаи нима?
   - a) Мансаб
   - b) Пул
   - c) Тавҳид — correct
   - d) Танишлар
   - Why: Дарсда устоз тавҳидни ҳақиқий қувват деб таърифлаб, мўминнинг фақат Аллоҳга суянишини таъкидлади. [11:20–11:45]

2. Устозга кўра, подшоҳларни сўймасликнинг асосий сабаби нима?
   - a) Подшоҳлар ўз қўлларида кучли ордуга ега
   - b) Подшоҳлар Аллоҳнинг йердаги сояси ҳисобланади — correct
   - c) Подшоҳлар ўз халқига ҳеч қачон зулм қилмаслиги
   - d) Подшоҳлар фақат Аллоҳнинг изни билан ҳукмронлик қилади
   - Why: Устоз подшоҳларни сўймаслик кераклигини улар Аллоҳнинг йердаги сояси еканлиги ва қалблари Аллоҳнинг қўлидаги бўлгани билан асослайди. [17:23–17:52]

3. Устозга кўра, халифа Сулаймон ибн Абдулмалик ўз ўғилларига қайси икки хусусиятни лозим тутишни буюрди?
   - a) Моли ва мансабни
   - b) Насл ва насабни
   - c) Дунё ва шоҳликни
   - d) Тақвони ва илмни — correct
   - Why: Устоз халифанинг ўғилларига 'тақвони ва илмни лозим тутинглар' деб насиҳат қилганини айтади. [21:52–22:14]

4. Устозга кўра, еллик беш ёшидаги отанинг ўғли имом бўлганини кўриб йиғлашининг асосий сабаби нима еди?
   - a) Ўғлининг узоқ йўлда қийинчилик чеканига афсусланиш
   - b) Ўзининг ёшига йетиб, ўқишга улгурмаслигидан қўрқиш
   - c) Ўғлининг имомликка тайинланиб, даромад топганига хурсандлик
   - d) Узун умрини илмсизлик билан ўтказганига пушаймонлик — correct
   - Why: Дарсда устоз отанинг ўғлининг муваффақиятига емас, балки ўзининг еллик беш йиллик умрини саводсизлик билан ўтказиб юборишига пушаймон бўлиб йиғлаганини таъкидлаган. [27:37–28:25]

5. Устозга кўра, Фиръавн қизининг сартароши учун Пайғамбаримиз (с.а.в.) Мерож кечасида қандай мақтов сўзларини айтган?
   - a) Унинг бойлик ва мансабини мақтади
   - b) Унинг ўз халқига қарши курашини мақтади
   - c) Унинг Фиръавн ҳузуридаги хизматини юқори баҳолади
   - d) Жаннатга кириб, унинг хушбўй ҳидини ҳис қилди — correct
   - Why: Дарсда айтилишича, Пайғамбаримиз (с.а.в.) Мерож кечасида жаннатга кириб, шу аёлнинг хушбўй ҳидини ҳис қилиб, Жаброилга (а.с.) сўраган. [32:42–33:19]
