# 99-дарс Ас-Салаам (1-қисм) Асма Ул Ҳусно

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Асмоул ҳусно](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno.md), lecture 102 of 110
- Section: Ас-Салом
- Duration: 18 min
- Original title: 99-ДАРС АС-САЛААМ (1-ҚИСМ) АСМА УЛ ҲУСНО
- Review status: reviewed
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/102
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/iyP20t3o1KM.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=iyP20t3o1KM
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/101.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/103.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:01] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Иннал ҳамдилиллаҳи наҳмадуҳу ва настаинуҳу ва настофируҳ. Ва наъудҳ виллаҳи мин суруриям фусинга. Ва мин саййиъати амалина. Ман яҳдиҳиллаҳи фалаҳ мудиралалар, ва ман юғдилилгу фалаҳ ҳадиялар. Мана шуҳратуллоҳ илоҳи иллаллоҳу ваҳдаҳлоҳу ла шарикала. Мана шуҳрату анна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ. Амал баъд, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъали ва баракатуҳ. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг гўзал исмлари, асма ул ҳусно силсива дарсларидан янги дарсимиз. Бугун биродарлар аллоҳ таолонинг ассалам исмини дарс қилган бўламиз.

[0:47] Валиллаҳи асма ул ҳусна фадўуҳу биҳа. Роббимиз субҳанаҳу ва таоло марҳамат қилиб айтяпти. Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари бордир. Бас уни улар ила чорланглар. Ана шу исмлар ила чорланг лар. У исмлар билан Аллоҳга дуо қилинглар. Роббимизни мана шу гўзал исмларни ҳар биттасини ўрганар еканмиз, мақсад нима? Ешитиб, билиб, хабардор бўлиб қўйиш холос емас. Мақсад, мана шу исмлардан ўзимизга улуш насиба олиш.

[1:22] Аллоҳ таоло ал ғофур, кечирувчи зот еканми? Демак, бизда ҳам кечирувчилик сифати бўлиши керак. Аллоҳ таоло ал жавват, саховатли зот еканми, бизда ҳам саховат деган сифат бўлиши керакс. Қайси исмини, сифатини ўрганмайлик, биз ўзимиз учун мана шу исмлардан, сифатлардан насиба улуш олишимиз керак. Ва мана шу насибани олишлик билан Аллоҳга яқинлашамиз.

[1:47] Аллоҳ таолонинг ассалом исми Қуръони Каримда битта оятдагина ворид бўлган. Ҳадисларда кўп ворид бўлганди. Астайду билла, ҳу аллоҳун ладий ла илаҳа илла ҳувал маликул қуддусус салам. Ассалам. У аллоҳ. Шундай зотдирки, ҳеч қандай илоҳ йўқ. Фақат унинг ўзи бордир, у подшоҳдир. Барча айб нуқсонлардан покдир, саломаддир. Ассалам. Мана оятда ассалам исми зикр қилинди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам имомибоҳирида келтирилган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Масъуддан айтадилар фа инналлоҳа ҳувас салам. Бас, албатта Аллоҳ таолонинг ўзи ассаламдир. Ассалом.

[2:43] Аллоҳумма антас салом ва мингкас салом. Табарокда я дал жалал вал икром. Мана намозларни ўқиб бўлганимиздан кейин салом бериб туриблар, шу дуони нима қиламиз? Ўқиймиз. Имом Муслимдан бу ҳадис. Маъноси, Парвардигор, сен Ассаламсан. Ассалам сендан. Ей буюклик ва карам егаси, сен баракотлисан. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мана шу исмни кўп зикр қилардилар. Айтадиларки, иннна исма салам мин асма иллаҳи таъала фав шуҳу байнакун.

[3:26] Албатта, Ассалам исми Аллоҳнин исмларидандир. Бас, уни ораларингизда фош қилинг, яъни бир бирингизга айтинг, ёйинг. Шунинг учун мусулмонларнинг саломлашишлиги бир бири билан, ассалому алайкум. Мана шу мусулмонлигимизни белгиси, бошқалардан ажратиб турадиган. Мусулмонларнинг тахияси ассалому алайкун бўлади.

[3:51] Жаннат саломатлик ҳовлисидир. Чунки жаннатда ҳеч қандай айб у нуқсон йўқ. Бундай камчиликлардан жаннат саломатдир. Аллоҳ ассалом. Ассалом дегани саломатлик дегани. Саломатлик деган нима дегани? Омонлик, хотиржамлик, осойишталик.

[4:16] Саломатлик нима дегани. Кўринган, кўринмаган ҳамма офатларни йўқлиги. Кўрингган, кўринмаген айби камчиликларни йўқ лиги дегани. Аллоҳ ассалом. Яъни мана шу биз айтаётган саломатликни ҳаммаси Аллоҳ томонидан келади. Аллоҳ ассалом, саломатлик ҳаммаси Аллоҳ томондан келади. Аллоҳга иқбол қилган бандалар саломат бўлади дунёда. Ҳар қандай нуқсондан, ҳар қандай камчиликдан, ҳар қандай муаммодан.

[4:49] Жаннатнинг номларидан биттаси Даруссалом, саломатлик ҳовлиси. Омонлик, хотиржамлик диёри. Бу сиз билан биз яшаб турган дунё ҳовлиси бир қараб чиқинг да ичидаги муаммоларни. Касаллик, қўрқув, фақирлик, безовтагарчилик, оқ бўлган ота онасига фарзандлар, итоатсиз бўлган ерига аёллар, осий тўлиб ётибди а? Жаннатда биродарлар булар бўлмайди. Чунки Жаннат Даруссалом, саломатлик ҳовлиси. Унақа муаммолар бўлмайди у йерда. Шунинг учун дори салом дейилади. Саломатлик ҳовлисини.

[5:38] Яна Ассалом сўзини маъноларидан биродарлар бу тахия, яъни саломлашлик. Саломлашликни. Аллоҳ азиз ва жаллоҳ сиз билан бизни саломатлик йўлига даъват қилади. Субулус саламга. Мана айтдик, биз яшаб турган бу дунёда муаммо, машаққат, қийинчилик, қўрқув, хавотир камбағаллик йетарли. Енди Аллоҳ Таоло мана шу муаммолардан қутилишни йўлига чақиради. Саломатлик йўлга.

[6:12] Ва аллоҳу ёду ила дару салам. Роббимиз айтади, Аллоҳ тинчлик диёри, жаннатга даъват қилур. Аллоҳнинг даъвати жаннатга. Бизни ҳам дунёда ҳар тарафга даъват қила олишади. Ўзини компаниясини, аксиясини сотиб олишингизга, яна нималарга даъват қили олишади? Вой, ҳар куни даъват қилинамиз, биласизларми? Қайердан?

[6:41] Ҳа, нима у даъват? Реклама. Бизни магазинга келишга даъват қиламиз, даъват демайди да. Бизни магазинга келинг, бизни товаримизни олинг, бахтли бўласиз. Маъно маъно қилинг, муаммоларингиз ҳаммаси ҳал бўлади. Демак, доим бизни даъват қилиб туришади. Одамлар. Дунё матоҳига, дунёни латталуттасига. Енди Аллоҳ ҳам бизни даъват қилади. Нимага даъват қиляпти биз Аллоҳ? Аллоҳ тинчлик диёри жаннатга даъват қилади.

[7:15] Бошқа оятда айтади Аллоҳ Таоло, истадибилла яҳдий биҳиллаҳи ман итта бари рванаҳу субу алайҳиссалам. Аллоҳ у сабабли ўзининг розилигига еришган зотларни салом, нажот йўлларига ҳидоят қилар. Аллоҳ сиз билан бизни жаннатга даъват қиляпти. Аллоҳ сиз билан бизни омонликка, саломатликка даъват қиляпти.

[7:43] Аллоҳни манҳажига юрсак, алал оқибат жаннатга кирамиз, иншааллоҳ. Аллоҳнинг манҳажи билан яшасак, шу дунёни ўзида саломат бўламиз. Биз саломатлик ҳақида гапиряпмиз. Омонлик хотиржамлик ҳақида. Агар сен биродар, Аллоҳни динини маҳкам тутсанг, нафсинг саломат бўлади.

[8:09] Чунки сен шунда ўзингни фитратингга мос йўл тутган бўласан. Аллоҳни динида туриш инсоннинг табиатига, фитратига жойланган программа. Биз шу программадан чиқиб кетсак бахтсиз бўламиз. Шу программага қайтсак бахтли бўламиз. Қоида.

[8:33] Инсон нафсининг доимий суратда, азобда, машаққатда қолишининг сабаби, инсон ўзининг фитратига зид йўл тутишлигида. Инсон Аллоҳни динида туришлиги унинг фитратида бор нарса. Шунга тескари иш қилдими? Тамом. Доимий азоб уқубатида қолиб кетади.

[8:56] Аллоҳни динидан узоқми? Аллоҳни танимайдими? Тақвода емасми? Бунақа одам доимий суратда, нафси езилиб яшайди. Асабларда таранг бўлади. Кунида норози бўлади. Сиқилган бўлади. Бунақа инсон ҳеч қачон нафсий хотиржамликка ега бўлмайди. Агар сен мансабинг бўлса, бой бўлсанг, қўлингда қувват бўлса. Йўқ. Бу ўзингни улуғлигингни бошқаларни хорлаш устига қурган бўлсанг, бойлигингни бош қаларни камбағал қилишлик евазига қурган бўсанг, хотиржамлигингни бошчаларни қўрқитиш устига қурганбўсанг, ҳаётингни бошқаларнинг ўлими устига қурган боссанг, азизлигингни бошхаларни хорҳлаш устига қурга бўсанг, сен енг бахтсиз одамсан.

[9:51] Мансабинг бўлса ҳам, соғ бўлсанг ҳам, пулинг бўлса ям, ҳамма ёғинг бўлса я. Чунки сен бу еришган бу нарсаларинг Аллоҳни манҳажига тескари суръатда қўлга киритилди. Ўзингни доим хор ҳис қиласан, ҳеч қачон қалбинг хотиржам бўлмайди. Дунёвий маишатинг зўр бўлар, еҳтимол.

[10:15] Давлатинг катта бўлар, еътимол. Қўлингни қайерга узатсанг йетар, еҳтимол. Шундай бўлса ҳам барибир азоби уқубатда қоласан. Чунки сен Аллоҳни манҳажидан чиқиб кетдинг. Буни ўрнига сени асли табиатингда бор бўлган динга қайтсанг, манҳажни ушласанг ва тақво қилсанг чи, бу йўл сени албатта саодатга, саломатликка олиб олиб боради. Нафсинг оромда бўлади. Атрофингдагилардан хотиржансан.

[10:49] Атрофингдаги одамлар ҳам сендан хотиржам. Роббинг билан бўлган алоқанг ўрнида дунё муаммоларидан саломатсан. Аллоҳ Таоло ассалом бўлган зот. Сиз билан бизни саломатликка, хотиржамликка, омонликка чақиради. У нарсага еришдик. Фақатгина Аллоҳни динини ушлаш ва унда тақводи бўлишлиги билан бўлади.

[11:16] Аллоҳ ўзини бир бандасидан қачон рози бўлади? Қачон уни яхши кўради? Қачонки банда Аллоҳ чақирган субулусаломга юрса. Қайтарамиз. Қачон Аллоҳ бир бандадан рози бўларди? Қачон яхши кўрад? Аллоҳ даъват қилган субулусаломга шу банда юрса.

[11:39] Енди банда қачон бахтсиз бўлади? Ўзини табиатига тескари юрса. Аллоҳнинг субулусаломидан чиқиб кетса. Мана, динда бўлишлик, тақвода бўлишлик, шариатда туришлик, инсоннинг табиатида, программасида бор нарса дедик. Шу программасидан чиқиб кесса, у бахтсиз бўлади. Мисол.

[12:05] Балиқни сувда яшаши унинг фитрати, табиати. Асаларини ҳавода учиши унинг фитрати, табиати. Кийикни йерда юриши, тоғда юриши, чўпни йейишлиги унинг табиати. Улар мана шу ўзини фитратига тескари йўлга юрса, албатта ҳалок бўлади. Масалан, кийикни сувга чидаб қўйдингиз ичига чўктириб.

[12:32] Ўлади. Балиқни олиб тоққа олиб чиқиб қўйдингз. Ўлади, демак ўзини табиий муҳитидан, фитратидан чиқиб кетгандан кейин, бу ҳайвонлар ҳалок бўлгандек, инсон зоти ўзини фитратида олиб бориб бўлган диндан, шариатдан чиқиб келса, шундай ҳалок бўлади. Ҳа яшаб юраверади, нафас олиб, йеб ичиб, лекин қалби хароб бўлган бўлади.

[12:56] Демак, Аллоҳни манҳажи билан яшашлик, инсоннинг фитратида, табиатида бор нарса. Агар мана шу табиатини бузмаса, албатта саводат топади. Қайси табиатини бузса, исломий фитратини. Енди табиатингизга тескари иш қилдингизми? Тамом. Азобни кутаворинг ўзингизни. Масалан, тош чайнаш тишимизни табиати емас да, тўғрими?

[13:23] Тош чайнош бизни тишимизни табиат емас да. Нима бўлади чайнаш екан? Шу да, мен соддароқ қилиб тушунтиряпман сизларга. Балиқни олиб сувдан енг қимматбаҳо олтин ликопга қўйиб қўйдингиз. Нима бўлади у? Ўлади у. У фақат сувда яйрарди, чунки табиати сув еди уни. Биз ҳам инсон зоти Аллоҳни мани ҳажида туришлик табиатимиз еди. Ундан ким қанча узоқлашса, бадбахтлиги шунчалик кўп бўлаверади. Ва ким Аллоҳни манҳашига кирса ва унда тақвони мустаҳкам қилса, ҳаётдаги бахтли бўлишига шунчалик кўпайиб бораверади. Далил астайди дейлар. Фақиҳ муважиҳ ака лиддиний ҳанифа фитратуллоҳиллатейе фатаронна сан алайҳа ла табдила ли холқин ла.

[14:13] Бас. Ей Муҳаммад алайҳиссалом, ўзингизни доимо тўғри бўлган динда, исломда тутинг. Аллоҳ инсонларни яратган табиий хилқатни сақлангиз. Аллоҳни яратилиши ўзгартирилмас. Сиз ҳаётингизни шу фитратга мувофиқ ўтказдингиз. Шариат билан яшадингиз. Аёлингиз билан муомалангиз бор. Ана шу муомалада Аллоҳни манҳажини ушласангиз, аёлингиз билган бахтли бўласиз. Фарзандларингиз билан муомангиз бор. Улар билан бўлган муомалада шариатда турсангиз, фарзандлар билан бўлга муомалада бахтли бўласиз. Тижоратдаги муомалаларингиз бор. Агар шу тижоратдаки муомалаларда шариатни ушлайдиган бўлсангиз, тижоратингиз доим зўр бўлади.

[15:04] Сени биродар, бу дунёда саодат топишинг Аллоҳнинг манҳажига қанчалар амал қилишингга боғлиқ. Қайтараман. Сени биродар, бу дунёда саодат топишинг Аллоҳни манҳажига қанчалар амал қилишингга боғлиқ. Бу манҳаждан чиқиб кетайлашасан, шунчалар хор бўлаверасан.

[15:31] Соқолни қўйган, беш маҳал намоз ўқийди, дўппи кийиб юради, қўлида тасбеҳ бор, зикр айтади. Зўр мусулмон, лекин савдода ёлғон бор. Йеётган луқмага шубҳа, хором аралашяпти. Буни дуоси ҳам, ибодати ҳам қабул бўлмайди. Мана. Одамларни аксариятини қараса, шунақа аҳволда. Ёлғон шундай чиқиб кетади да. Осон да.

[16:01] Ака бу китайскийми деса, йўқ дейди. Ёлғон да, биродар. Сен юз марта субҳаналлоҳ деганингдан кўра йўқ хитойники деганингни савоби кўпроқ бўларди. Сен ўн кун нафрўза тутганингдан кўла бу хитойники теганингни савоби копроқ бўларди да. Яна қайтариб айтамиз, бизни биродарлар, ҳаётда саодатли кун кечиришимизни асосий шарти Аллоҳнинг манҳажи билан кун кечиришим. Қанчалар мана шу манҳажга яқин келасиз. Қанчалаб тақвода мустаҳкам, мустақим бўласиз, дунёдаги саодатингиз шунга яраша бўлади.

[16:43] Кўрмайсизми? Ғарб одамини. Дунё матоҳини ҳаммаси уни қўлида бор. Миллионлаган, миллиардлаган долларлари бор. Лекин бахтсиз ҳаётда. Нима учун? Иймонсизликни устига қурилган уни ҳаёти. Аллоҳни таниши йўқ. Ибодат йўқ. Кунига рози бўлиши йўқ. Аллоҳнинг манҳажида туриши йўқ. Ўшанинг учун енг кўп ўзини жонига қасд қилаётганлар ўшалар.

[17:15] Демак, Аллоҳнинг манҳажи дини сени саломатликка, саодатга олиб боради. Ана шу манҳаждан чиқиб кетиб, ўз бошимчалик мана яшашлигинг сени икки дунёда бахтсиз бўлишингга сабаб бўлади. Ақлу қовли ҳа да в астау фир аллоҳу ли ва лакум. Инналлоҳу ва малакату хуш соллу ала набий. Я ю ҳалладина аману соллу алайҳи васалли мутаслима. Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

## Quran and hadith quoted in this lecture

- [2:41] Hadith: Sahih Muslim, 591 (grade: Sahih)
  - Said in the lecture: “Ассалом. Аллоҳумма антас салом ва мингкас салом. Табарокда”
  - Arabic: اللهم أنت السلام ومنك السلام تباركت ذا الجلال والإكرام " . قال الوليد فقلت للأوزاعي كيف الاستغفار قال تقول أستغفر الله أستغفر الله
- [2:57] Hadith: Sunani Abu Dovud, 1512 (grade: Sahih (Albaniy))
  - Said in the lecture: “Имом Муслимдан бу ҳадис. Маъноси, Парвардигор, сен Ассаламсан. Ассалам сендан. Ей буюклик ва карам егаси, сен баракотлисан.”
  - Arabic: اللهم أنت السلام ومنك السلام تباركت يا ذا الجلال والإكرام
- [3:12] Hadith: Sunani Ibn Moja, 68 (grade: Sahih (Albaniy))
  - Said in the lecture: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мана шу исмни кўп зикр қилардилар. Айтадиларки, иннна исма салам мин асма иллаҳи таъала фав шуҳу байнакун. Албатта, Ассалам исми Аллоҳнин исмларидандир. Бас, уни ораларингизда фош қилинг, яъни бир бирингизга айтинг, ёйинг.”
  - Arabic: والذي نفسي بيده لا تدخلوا الجنة حتى تؤمنوا ولا تؤمنوا حتى تحابوا أولا أدلكم على شىء إذا فعلتموه تحاببتم أفشوا السلام بينكم
- [14:04] Quran Ar-Room 30:30
  - Said in the lecture: “Фақиҳ муважиҳ ака лиддиний ҳанифа фитратуллоҳиллатейе фатаронна сан алайҳа ла табдила ли холқин”
  - Arabic: فَأَقِمْ وَجْهَكَ لِلدِّينِ حَنِيفًۭا ۚ فِطْرَتَ ٱللَّهِ ٱلَّتِى فَطَرَ ٱلنَّاسَ عَلَيْهَا ۚ لَا تَبْدِيلَ لِخَلْقِ ٱللَّهِ ۚ ذَٰلِكَ ٱلدِّينُ ٱلْقَيِّمُ وَلَٰكِنَّ أَكْثَرَ ٱلنَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ
  - Uzbek translation: Бас, сен ҳаққа мойил бўлиб, динга юз тут. Бу Аллоҳ одамларни яратган асил табиатдир. Аллоҳнинг яратганини ўзгартириб бўлмас. Ушбу тўғри диндир. Лекин одамларнинг кўпи билмаслар. (Мушрик, кофир ва бошқалар ҳавойи нафсга эргашиб, ўзлариникини маъқуллайверади, уларнинг барини эътиборсиз қолдириб, ҳақ динга юзлан. Аллоҳ одамларнинг асил табиатларига Исломни, ягона Аллоҳга иймон келтиришни жойлаган. Аллоҳга ширк келтириш эса, инсоннинг асил табиатига зид бўлиб, илмсизлик ва ҳавойи нафсга эргашиш оқибатида пайдо бўлади.)

## Self-check quiz

Generated automatically from the lecture; not reviewed by a person.

1. Устоз жаннатнинг "Даруссалом" деб аталишининг асосий сабаби нима еканини қандай изоҳлайди?
   - a) Жаннатда вақт тушунчаси мавжуд емаслиги
   - b) Жаннатда ҳеч қандай айб, нуқсон ва камчилик йўқлиги — correct
   - c) Жаннатда фақат ўзига хос мевалар ўсиши
   - d) Жаннатда одамлар бир-бири билан мулоқот қилмагани
   - Why: Дарсда жаннат саломатлик ҳовлиси деб аталиши унинг ичида ҳеч қандай айб ёки нуқсон бўлмаслиги билан боғланади. [3:51–4:15]

2. Устоз инсоннинг доимий азоб ва машаққатда қолишининг асосий сабаби нима еканини қандай изоҳлайди?
   - a) Дунёвий бойликка ега бўлиш
   - b) Нафсий хотиржамликни излаш
   - c) Аллоҳнинг динини билмаслик
   - d) Ўз фитратига зид йўл тутиш — correct
   - Why: Устоз инсон нафсининг доимий азобда қолишининг сабаби унинг ўз фитратига зид йўл тутишлигида еканини таъкидлайди. [8:33–8:54]

3. Устоз инсоннинг бахтсизликка тушишининг асосий сабаби нима еканини қандай изоҳлайди?
   - a) Аллоҳнинг субулусаломидан чиқиб кетиш — correct
   - b) Атроф-муҳитнинг салоҳиятсизлиги
   - c) Дунёвий маишатнинг йетишмаслиги
   - d) Жисмоний саломатликнинг йўқолиши
   - Why: Дарсда таъкидланишича, банда ўз табиатига тескари юрса ва Аллоҳнинг субулусаломидан чиқиб кетса, у бахтсиз бўлади. [11:39–12:03]

4. Устоз инсоннинг Аллоҳнинг яратган табиий хилқатини ўзгартирмасликни талаб қилувчи аёятни қандай изоҳлайди?
   - a) Инсон хоҳлаганидек ўзгартириши мумкин
   - b) Фақат илмий кашфиётлар ўзгартиради
   - c) Аллоҳнинг яратилиши ўзгартирилмас — correct
   - d) Табиат вақтда ўзи ўзгариб боради
   - Why: Устоз Аллоҳнинг инсонларни яратган табиий хилқатини сақлашни буюришини ва Аллоҳнинг яратилишининг ўзгартирилмаслигини таъкидлайди. [14:13–15:01]

5. Устоз ибодат қилувчи, лекин савдода ёлғон айтаотган кишининг ҳолати ҳақида қандай фикр билдиради?
   - a) Унинг ёлғони ибодатидан кўра кичик гуноҳ
   - b) Унинг дуоси ва ибодати қабул бўлмайди — correct
   - c) Унинг ҳолати фақат дунёвий муваффақиятга таъсир қилади
   - d) Унинг ибодати енг кўп савоб беради
   - Why: Дарсда устоз шундай кишининг йеётган луқмага шубҳа аралашгани учун дуоси ҳам, ибодати ҳам қабул бўлмайди деган. [15:31–15:59]
