# 100-дарс Ас-Салаам (2-қисм) Асма Ул Ҳусно

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Асмоул ҳусно](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno.md), lecture 103 of 110
- Section: Ас-Салом
- Duration: 24 min
- Original title: 100-ДАРС АС-САЛААМ (2-ҚИСМ) АСМА УЛ ҲУСНО
- Review status: reviewed
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/103
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/gc8ik11y3tw.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=gc8ik11y3tw
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/102.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/104.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:01] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Иннал ҳамдулиллаҳи наҳмадуҳу ва настаинуҳу ва настофируҳ. Ва наъудҳ виллаҳи мин суруриям фусинга. Ва мин саййиъати амалина. Ман яҳдиҳиллаҳи фалаҳ мудиралалар ва ман юғдилилгу фалаҳ ҳадиялар. Ва нашхадваллоҳ илоҳи иллаллоҳу ваҳидаҳулар шарикалар. Ва нашқадаҳ анна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ. Амма баъд, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъали ва баракатуҳ. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг гўзал исмлари, силсиласидан биродарлар, роббимизнинг ассалам исмини дарс қилиб бошлаганидек, давом етказамиз. Бугун иккинчи дарс.

[0:46] Роббимиз субҳанаҳу ва таоло ассалам бўлган зон. Ассалам дегани, саломатлик дегани. Омонлик дегани, хотиржамлик дегани, осойишталик дегани. Аллоҳ азза ва жала Қуръонда шундай марҳамат қилади. Астайидувилла инналладина қолуу роббуналлоҳу фин мас тақомуу татанас зало алайҳимул малааика. Албатта, парвардигоримиз Аллоҳдур деб, сўнгра тўғри устувор бўлган зотларнинг олдиларига ўлим пайтида фаришталар тушиб айтишади. Қўрқманглар, ғамгин бўлманглар, сизларга ваъда қилинган жаннат хушхабари билан шодланинглар. Бизлар ҳаётда дунёда ҳам, охиратда ҳам сизларнинг дўстларингизмиз. Яъни бу роббим Аллоҳдур деб мустақил бўлган бандаларни Аллоҳ таоло саломат қилади, икки дунёда.

[1:44] Аллоҳ билан муомалангда саломат бўласан. Бундан ортиқ қанақа марта бўлиб бўлиши мумкин? Бундан ортиқ, қандай бир мақом бор? Ҳис қиласан, роббин сени яхши кўради. Ҳимоя қилади, ёрдам беради, сақлайди сени дўстинг. Мана шуларни бари сени устингда ҳақ бўлади. Агар Аллоҳнинг динини ман ҳажил маҳкам ушлайдиган бўлсанг, уйингда саломатсан, оила аъзоларинг билан бўлган муомалада саломатсан. Ишингда саломатсан. Сафарингда, ҳазарингда, юриш туришингда саломатсан! Азият йетказмайсан, ато қиласан. Шунинг учун одамлар сени яхши кўради. Саломатсан, хотиржам ухлайсан, хотиржам уйғонасан. Хотиржам кўчада юрасан. Хавотиринг йўқ. Буларни барига сабаб нима еди? Аллоҳдан тақво қилиш, Аллоҳни манҳажида туриш. Чунки ўтган дарсимизда айтдик, инсон Аллоҳнинг манҳажида тураркан, албатта саломат бўлади. Чунки Аллоҳни манҳажида туриш инсоннинг табиатида бор нарса. Агар ўзининг табиатига тескари юрадиган бўлса, табиатига зид бўлган йўлга қадам қўядиган бўлса, яъни Аллоҳни манҳажидан чиқиб келса, бу одам албатта шақоват егаси бўлади.

[3:11] Ким Аллоҳни манҳажи билан яшаса, нафси билан оромда, Роббиси билан бўлган муомалада омонда, атрофидагилар билан бўлган муомалада ҳам омонда бўлади. Нимага омонда бу мўмин? Чунки у билади. Нимани билади? Нима ўзиники ва нима ўзиникимас? Нима ўйиники, нима бировники? Шунинг учун ўзиникини олиб, ўзиники емас деб тарк қиладими? Одамларнинг ҳақларини риоя қиладими? Шунинг учунги уни ҳамма билан бўлган муомаласи муваффақиятли. Жамиятда ҳурмат еътиборли.

[3:52] Мусулмон одам мана шу учала тараф билан саломатда бўлади. Роббиси билан бўлганда муомалада. Нафси билан бўлган муомалада ва одамлар билан бўлган муомала. Мана шу учта доира. Мана шу учта тараф билан муомала қиламиз. Нафсимиз билан, Роббимиз билан ва одамлар билан. Роббимиз Субҳанаҳу ва Таоло бизга тавсияли дастурни берди, шариатни берди. Шариат исломия сиз билан бизни ҳаётимизда учраши мумкин бўлган ҳар қандай саволнинг жавобини беради. Пайдо бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай муаммонинг йечимини беради. Бу йечим шунақа йечимки, уни қабул қилганингиздан кейин бу муаммо қайтиб пайдо бўлмайди.

[4:39] Одамлар ўзлари ҳам ҳаётда чиқаётган муаммоларга йечимни қўйишяпти, ақллардан келиб чиқиб. Ҳалиги муаммо да, бу одамлар қўйган йечим, йечганга ўхшаб кўриняпти бир муддат, озгина вақт ўтгандан кейин муаммо яна турибди. Аммо шариат берган йечим еса, агар унга амал қилинса, шу муаммони таклиф билан йўқ қилади.

[5:02] Шунинг учун айтамиз, шариат исломиядан биз оладиган енг улуғ фойда саломатлик. Шу сўзимизга еътибор бериб қўйинглар. Дарсимизни асосий нуқталаридан биттаси. Шариат исломиадан биз оладиган енг катта улуғ фойда саломатлик. Қалбимиз ҳам саломат, нафсимиз ҳам саломат, жасадимиз ҳам саломат, жамиятимиз ҳам саломат.

[5:34] Мана қаранг да. Биз ҳам шу хотиржамликни, саломатликни деб юрибмиз кўчадан. Саломат бўлишимиз, хотиржам бўлишимиз учун пул керак деб тирикчилик бола чақада юрибмиз. Мана шу кўчада хатти ҳаракат қилиб юришимиздан кўзлаган айни мақсадимиз ҳам хотиржамлик ва саломатлик. Шундайми? Ҳа, шундай. Енди ана шу нарсага йетиш учун фақатгина пул топиш керак деб ўйлаяпмиз.

[6:04] Бой бўлсам, катта даромадим бўлса, хотиржам боламан, саломат бўламан деб ўйлаёпмиз. Мана шу фикр жуда кўпчилик мусулмонларни калласига кириб қолган. Фақат пулинг кўп бўлса, хотиржам, саломат яшайсан деган тушунча, бу динсизларни тушунчаси. Аллоҳни танимаганларни тушунчаси. Хўп, мана шу тасаввур билан яшаётган одам, албатта дунёда саломат бўлмайди. Хотиржам бўлмайди, чунки саломатлик билан хотиржамлик Аллоҳни динини ушлашликда, тақвода еди.

[6:42] Хўп, фақат пул топсам зўр бўлади ҳаётим, саломат бўламан, омон, хотиржам бўламан деган ғарб одами. Қаранг да. Ўша пулни топгани ҳам бахтсиз, топмагани ҳам бахтсиз. Аммо биз айтаётган шариатни маҳкам ушлаб, шариат манҳажи билан яшаётган тақводор мўминларни қаранг да. Агар биз айтаётган шартлар унда топилса, тақво, манҳажда туриш, бойи ҳам, камбағали ҳам саодатлик, саломат ва хотиржам.

[7:14] Пул бўлса, чангалда шўрва. Мусулмонларнинг тасаввури еканми бу? Мусулмонларнинг фалсафаси еканми? Муаммо мана шу иккита нарсада. Ўлчов ва тушунчадан. Шундай муаммолар бор, дунёни ҳамма пулини сарфлаш ҳам ҳал қила олмайсиз.

[7:37] Пул ҳал қила олмаган муаммони катта пул ҳал қилади. Бор а? Ўшанинг учун ҳаётдаги битта мақсади катта пул топиш. Топа олмайди. Топа олмайди да. Ўша катта пул топганга қаранг да, яна ҳам каттароқ пул топай дейди. Ана Стеве Жобсдаги юз марта қайтардик. Йетти ярим миллиард долларни топиб қўйиб, йетти ярим миллиард долларни топиб қуриб, ошқозон ости, безини, саратони, раки билан ўлиб кетаверди.

[8:10] Анча мунча давлатни сотиб олишга пули йетадиган, бутун йер юзидаги табобатни сотиб олингга қодир бўлган одам кетаверди индамасдан. Хулоса. Дунёда хотиржам, саломат бўлишни хоҳласангиз, омон бўлишни хоҳлайсангиз, саодат топишни хоҳласангз, Аллоҳни манҳачидан чиқдинг, тақвони маҳкам тутинг.

[8:36] Мана енди биродарлар тушуняпсизларми муаммо нимада? Муаммо иқтисодимизни орқада қолиб кетаётгани, муаммо кўчаларимизни чанглиги, муаммо ишни йўқлиги, муаммо маошларни озлигида емас, муаммо ўлчов тушунчада. Муаммо шариатдан узоқлигимизда.

[9:00] Манҳашига қайтамиз. Тақвони ушлаймиз, бу муаммолар иншааллоҳ ҳал бўлади. Ким Аллоҳда тақво қилса, Аллоҳ уни у учун тайинлаб қўйган жаннатга киритади. Аллоҳ сиз билан бизни субулусаламга саломатлик йўлига чақиради. Сиз билан бизни доруссалом, саломатлик, омонлик ҳовлисига, жаннатга даъват қилади.

[9:30] Уйланаётган пайтда инсон жуфт танлашда Аллоҳда тақво қилса, тақво билан танласа, шу аёли билан бўлган муомаласида саломат бўлади. Инсон касб танлашда, ҳунар танлашда, Аллоҳда тақво қилиб, Аллоҳни манҳажи билан танлайдиган бўлса, мана шу қилаётган касби корида саломатда бўлади.

[9:56] Инсон қилаётган тижоратида Аллоҳни манҳаж билан бўладиган бўлса. Тижоратида барака топади. Банкрот бўлмайди. Ва ниҳоят Аллоҳ Таоло сиз билан бизни доруссаломга, жаннатга даъват қилади. Сиз билан бизни олдимизда учта доира бор, учта майдон бор. Кўриладиган нарсалар майдони, доираси, ешитиладиган нарсаларнинг доираси майдони ва ақл билан идрок қилинадиган нарсалар доираси майдоний бор.

[10:30] Қаранг. Кўриладигон нарсаларнинг доирасидан кўра, ешитиладигон нарсаларни доираси кенгроқ. Нима дегани? Сиз ўнта шаҳарни кўргансиз ҳаётингизда, кўзингиз билан. Лекин юзта шаҳар ҳақида ешитгансиз. Демак, кўрган нарсангизни доирасидан кўра, ешитган нарсангизнинг доираси нима екан? Кенгроқ екан.

[10:54] Биз учун Аллоҳ Таоло тайёрлаб қўйган жаннат абадул абад, мангу. Олтмиш йил, саксон йил, ҳали боринг юз йил деб мана шу дунёдаги ҳаётни ҳаловатини деб, абадий ҳаётдан воз кечган одамни иши, албатта ақлли одамни иши емас. Ҳа майли боринг бир инсон юз йил яшасин.

[11:17] Шу юз йили ҳузур ҳаловатда бўлади дегани емас да бу. Пул йўқ бўлиши мумкин, соғлиқ йўқ бўлиши мумкин, муаммолар бўлиши мумкин. Юз йил яша ганда ҳам ҳаёти ҳаммаси комфортний бўлмайди. Албатта муаммо чиқади. Ҳа боринг ўша комфортни ҳам бўлсин. Пули ҳам бор, тинчлиги ҳам, ҳам ёғи бор. Ёшингиз саксон дан ўтгандан кейин уни жасади организми ескирадими? Кўзи хиралашадими? Тишни тўкиладими? Пул ўшанча, лекин барибир муаммо бўляптими?

[11:55] Енди Аллоҳ Таоло сиз билан бизни фикр қилишга чақиряпти. Йетмиш йил, саксон йил боринг, минг йил яшанг, барибир бу куни ўрасиз. Аллоҳ бизни нимага даъват қиляпти? Даруш салам, саломатлик ҳовлисига, жаннатга. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, роббисидан ҳадис ҳудусини ривоят қилиб, аъадад тури ибадия солиҳина ма ла айнун роат, ва ла удунун самият, ва ла хотара ала қол бебашар. Олдимизда турган нарса, кўриладиган нарса, ешитиладиган нарса ва фикр қилинадиган нарса дейилди. Енди жаннатни Аллоҳ ҳам айтяпти. Солиҳ бандаларимга шундай бир жаннатни тайёрлаб қўйдим. Солиҳ бандаларамга шундай нарсаларни тайёрлаб қўдимки, уни кўз кўрган емас, қулоқ ешитган емас ва инсонни ақли бовар қилмайди.

[12:53] Ҳа домла ешитяпмиз ку. Анҳор, мевалар, хурлар, кўрмаса ҳам ешитяпмиз ку. Биродар, у жаннатдаги нарсани аллоҳ таоло ақл бовар қилмайди деяпти. Сенга бу сўзлар билан жаннатни хабарини берди, сен тасаввур қиладиган сўзлар бил ан ешитиш деганда қулоқни тасаввур қиляпсан. Мева деса бир дунёдаги нарсага ўхшатяпсан, лекин ҳақиқати қанақа еканлигини борганда кўрамиз.

[13:24] Буни мисолимни авваламбор айтганман. Икки яшар болангиз ўмир олиб кетяпти. Қайноқ, чайнакка қараб. Нима дейсиз? Куясан, жонинг қийнланади болам, қўй, унақа қилма дейсизми? Демайсиз. Нима дейс сиз? Папа дейсиз. Чунки у бола ўша папа деганингларни идрок қилади да. Енди ўттиз га кирган одамга папа да енди, кулади.

[13:50] Лиллаҳ илмас алул аъла жаннатдаги нарсани Аллоҳ Таоло бизга тушунтириш учун, биз идрок қила оладиган сўзлар билан айтяпти, лекин ҳақиқати қанақалигини борганда кўрамиз. Иншааллоҳ кўрамиз биладачи биродар. Умидимиз бор. Шунинг учун кўз кўрмаган, қулоқ ешитмаган, инсонни ақли бовар қилмайдиган нарсалар бор. Бўлди, ишонамиз. Демак, ақлимиз ҳар қанча ҳаракат қилмайлик, бовар қилмас екан. Биродалар, ўша ёққа ҳаракат қилишлик ақлли одамни иши емасми?

[14:24] Кейинги мавзуйимиз. Ассалом бўлган роббимиз Субҳанаҳу ва Таолонинг ҳамма ишларида фақат яхшилик бор. Аллоҳнинг ишларини биронтасида ёмонлик йўқ. Ҳатто одамларни кўзига ёмон бўлиб кўринаётган ишлар бор. Аллоҳ Таолонинг ишлари. Одамларга ёмон бўлиб кўринаётган шу ишларда ҳам фақат яхшилик бор. Инсонларни ақли ожизлик учун, уни ҳикматини тушунмаганлиги учун ёмонлик деб ўйлайди.

[14:56] Ассалом исми биродар бизни саломат бўлишликка чорлайди. Ассалом исмни бизни сувул салом, саломатлик йўлига чорлайди. Ассалом исми сиз билан бизни доруссаломга, жаннатга чорлайди. Йер юзини қарасангиз, зулм кўпайганлигини кўрасиз.

[15:19] Қатл, қаҳр, фақирлик, касаллик, қўрқув, хорликда яшаяпти инсон зоти. Ана шу мусибатлардан қутилишликни енг ишончли йўли, ассалом бўлган Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг динига қайтиш билан бўлади. Бу балолардан саломат бўлиш, ассалом бўлган Аллоҳнинг манҳажига қайтишлик билан бўларди. Мана айтдик, Аллоҳ Таоло ассалам. Саломатлик Аллоҳдан бўлади. Омонлик Аллоҳдан бўллади. Осойишталик, хотиржамлик Аллоҳ томонидан бўлади.

[15:56] Ва айтдик,аллоҳ таолонинг биронта ишида ёмонлик йўқ. Албатта, сизни кўзингизга ёнбоп бўлиб кўрилган ихтиём орқасида яхшилик туради. Мутлоқ ёмонлик, нисбий ёмонлик. Ёмонлик икки хил бўлади. Мутлоқ йўқ ёмонлик, нуисбий ёмонлиг.

[16:21] Мутлоқ ёмони нима? У шунақа ёмонликки, ҳеч қанақа яхши томони йўқ. Нисбий ёмонлик, бир томони ёмонлик бўлса, қолган бешта томони яхшилик бўлади. Мутлоқ ёмонлик бўлиши мумкин емас. Чунки мутлоқ ёмонлигини бор бўлиши Аллоҳ Таолонинг борлигига зид. Ёмонлик мутлоқ бўлмайди, у нисбий бўлади. Енди мана шу нисбий бўшган ёмонлик мутло қ яхшиликни хизматида туради. Мана айтдик, мутлоқ ёмонлик бўлмайди. Мумкин емас бунақа бўлиши. Ҳар қанақа ёмонликни орқасида яхши томони бор.

[17:06] Бир бирига тескари акс нарсалар бор ва бир бирига қарама қарши зид нарсалар бор. Бир бирига тезкари нарсалар бор ва б бирига зид нарсалар кор. Масалан, бир бирига тескарни акс нарсалар. Оқ билан қора. Бир вақтни ўзида оқ ҳам, қора ҳам бор бўлиши мумкин. Масалан, деворни ярми оқ, ярми қора. Ярми қора. Демак, бир бирига тескари нарсалар бир вақтни узида бир жойда бўлиши мумкун.

[17:41] Бири иккинчисини йўқ бўлишини тақозо қилмайди, талаб қилмайди. Тушундингиз а? Доскани ярми оқ ва ярми қора. Бир ва қитни узида иккаласи бор, бир жойда. Бири иккинчисини йўқ бўлишини тақозо қилмайди. Бу бир бирига тескари нарсалар. Енди бир бирига зид, қарама қарши нарсалар бор. Улар бир вақтда бирга бўла олмайди. Бир жойда бирла бўла олмайди да. Масалан, ёруғлик билан зулмат.

[18:12] Тириклик билан ўлим. Бир одам ҳам тирик, ҳам ўлик бўла олмайди, или или бўлади. Булар бир бирига зид нарсалар. Бир бири билан бир вақтда жамлана олмайди. Уларни биттасини борлиги, иккинчисини йўқлигини тақозо қилади. Ана шу бир бирига зид бўлган нарсалардан биттаси, Аллоҳ Таолонинг борлиги билан мутлоқ ёмонлигини бор бўлиши.

[18:43] Демак, Аллоҳни борлиги билан, мутлоқ ёмонлик жам бўлиши мумкин емас. Аллоҳ борми? Демак мутлоқ ёмонлик бўлмайди. Далил? Астайдубиллаҳ. Қули илаҳумма маликал мулкий туътил мулка ман ташаа, у ва танзи ул мулка мин ман ташаа, ва тўойиз зуман ташаа, ува турдил луман ташаа, бу биядикал хоин.

[19:11] Олий имрон сураси йигирма олтинчи ой. Айтинг, ей мулки давлат егаси бўлган Аллоҳим, сен истаган кишингга мулк ато қилаверсан ва истаган кишингдан бу мулкни тортиб олаверсан. Истаган кишингни азиз қилаверсан ва истоган кишингни хор қилаверсан, биядикал хойр. Бор яхшилик, ёлғиз сени қўлингда.

[19:39] Қаранг, мулкни берасан, оласан. Азиз қиласан, хор қиласан. Енди шу сиёҳда кетса, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам сени қўлингда дейилиши керак еди. Яхшилик сени қўлингида дейиляпти. Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳамми дейилмаяпти. Биродарлар, мулкни берилиши, бой бўлишингиз албатта яхшилик. Аммо гоҳида олиб қўйгани яхши бўлади.

[20:09] Қанақа қилиб? Олиб қўйгани қандай қилиб яхшилик бўлиши мумкин? Оллоҳга сени яқин қиляпти нима? Беришими, олиб қўя ишими? Агар бериши сени Оллоҳга яқин қилаётган бўлса, бериши яхши. Олиб қўйи иши сени қўлингдан, сени Оллоҳга яхин қилаёткан бўлса, олиб қўшиши яхши. Мана мисол. Бориб урдингиз, олиб қў,йди. Нима яхшилик бор бунда дейсиз? Оллоҳ дейишни бошлайсиз.

[20:38] Оллоҳни унутиб қўйдингиз, олиб қўйди. Олиб қўйди, Аллоҳ дейишни бошладингиз. Демак мана яхши томони. Азизлик ҳам яхши, аммо гоҳида хор қилиб қўйгани ҳам яхши. Шу иккала ҳолат, азизлик, хорлик. Қайсиниси сени Аллоҳга яқин қиляпти? Ўшаниси яхши, яхши бўлаверади. Азиз қилганда Аллоҳга яқинсанми? Азизлик яхши. Енди хор қилиб қўйганда Аллоҳга қайтяпсанми? Демак, хор қилиб қолгани ҳам яхши.

[21:09] Камбағаллик ёмон, хорлик ёмон, аммо буни орқасида сизни Аллоҳга қайтишингиз турибди. Демак, бу ҳам қанақа ёмонлик екан? Нисбий ёмонлик екан. Шунинг учун бизни устимизга қанақа кун келмасин, албатта бу яхшилик. Айниқса мўмин бандани устига келган иш.

[21:32] Маъқулми? Ҳадис худди сийбор. Ажойиб. Агар бандаларим дейди Аллоҳ Таоло. Мен айтгандай бўлишганида, уларга кечқурун ёмғирни ёғдирар едим. Кундузни қуёшни чиқариб қўяр едим ва уларни қалбларини момоғи гулдирейни овози билан қўрқитмас едим.

[21:56] Аллоҳ шу даражада бизни яхши кўради, агар сенлар, бандалар, мен айтгандай бўлишганингда, ёмғир билан безовта қилмасдан, ухлаётганингда ёмғир ёғдириб қўяр едим. Ёмғир ёққандан кейин ҳаво тоза бўлади, табиат бир гуллаб яшнайди. Ерталаб турганда қуёшни чиқариб қўярдим. Ёмғирни хавотирини ҳам солмас едим, момогулдирни ҳам хавотирини солмас едим.

[22:22] Аллоҳ шундай муомала қилишни хоҳлайди биз билан. Биз гуноҳ маъсиятга ботиб кетганмиз, шунинг учун устимизга мусибатлар келади. Ва мен асобаку мин мусиб ояти. Шўро сўрасин. Устингларга нима мусибат келмасин, ўзинглар қилган иш туфайли келади деяпти Аллоҳ. Енди шу мусибатни бердими? Бу ҳам яхши биз учун. Нима учун?

[22:46] Аллоҳга қайтамиз. Товба қиламиз, гуноҳларимизга кафолат бўлади. Демак, мутлоқ ёмонлик бўлмайди. Бу ёмонлик нисбий бўлади. Мутлоқ ёмонлиги бор бўлиши билан Аллоҳни борлиги бир бирига зид нарса. Модомига Аллоҳ борми? Демак, мутлоқ ёмонлик бўлиши мумкин емас.

[23:11] Асарларда келтирилади. Имом Дайламий ривоят қилган Ибн Умардан Аллоҳ Таоло айтади. Албатта бу дунё теккислик емас, егрилик дунёси. Дунё билган кимса учун қайғу ҳовлиси, хурсандчилик ҳовлиси емас. Ким буни англаган бўлса, кенгчилик учун хурсанд бўлмайди, шиддати учун маҳзун бўлмайди. Огоҳ бўлинглар. Албатта Аллоҳ дунёни имтиҳон ҳовлиси қилиб яратган. Охиратни еса мукофот ҳовлиси қилиб бератган. Дунё балоларини охиратнинг атоларига сабаб қилди. Охират атоларини дунё балоларига еваз қилди.

[23:57] Бас, ато қилиш учун аввал олиб қўяди, мукофотлаш учун аввал балолаб қўяди. Ақули қовли ҳа давос тафируллоҳу ли ва лакум. Инналлоҳу ва малакату хушсон луна ала набий. Я ю ҳалладина аману соллаллоҳу алайҳи васаллиму таслима. Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

## Quran and hadith quoted in this lecture

- [18:59] Quran Aal-i-Imraan 3:26
  - Said in the lecture: “Қули илаҳумма маликал мулкий туътил мулка ман ташаа, у ва танзи ул мулка мин ман ташаа, ва тўойиз зуман ташаа, ува турдил луман ташаа, бу биядикал хоин.”
  - Arabic: قُلِ ٱللَّهُمَّ مَٰلِكَ ٱلْمُلْكِ تُؤْتِى ٱلْمُلْكَ مَن تَشَآءُ وَتَنزِعُ ٱلْمُلْكَ مِمَّن تَشَآءُ وَتُعِزُّ مَن تَشَآءُ وَتُذِلُّ مَن تَشَآءُ ۖ بِيَدِكَ ٱلْخَيْرُ ۖ إِنَّكَ عَلَىٰ كُلِّ شَىْءٍۢ قَدِيرٌۭ
  - Uzbek translation: Сен: «Эй барча мулкнинг эгаси Роббим! Хоҳлаган кишингга мулк берурсан ва хоҳлаган кишингдан мулкни тортиб олурсан, хоҳлаган кишингни азиз қилурсан, хоҳлаган кишингни хор қилурсан. Барча яхшилик Сенинг қўлингда. Албатта, Сен ҳар бир нарсага қодирсан.

## Self-check quiz

Generated automatically from the lecture; not reviewed by a person.

1. Устоз дарсда саломатлик ва хотиржамликнинг асосий манбаи нима еканини қандай изоҳлайди?
   - a) Ғарб услубидаги ҳаёт тарзини қабул қилишда
   - b) Жисмоний куч ва саломатликни сақлашда
   - c) Катта даромад ва бойликка ега бўлишда
   - d) Аллоҳни динини ушлашлик ва тақвода — correct
   - Why: Устоз саломатлик ва хотиржамликнинг Аллоҳни динини ушлашликда ва тақвода еканини, пул билан боғлиқ емаслигини таъкидлайди. [6:04–6:40]

2. Устоз дунёдаги муаммоларнинг асл сабаби нима еканини қандай таърифлайди?
   - a) Муаммо ўлчов тушунча ва шариатдан узоқлигимизда — correct
   - b) Муаммо иқтисодиётнинг орқада қолиб кетишида
   - c) Муаммо кўчаларимизнинг чангли бўлишида
   - d) Муаммо иш ва маошнинг йетишмаслигида
   - Why: Устоз дарсда иқтисодий ёки ижтимоий омиллар емас, балки ўлчов тушунча ва шариатдан узоқлигимизни асосий муаммо деб таъкидлади. [8:36–8:58]

3. Устоз мутлоқ ёмонликнинг мавжуд бўлиши нима билан зид еканини айтади?
   - a) Дунёвий қонунлар билан
   - b) Инсон ақлининг чекланганлиги билан
   - c) Табиий қонуниятлар билан
   - d) Аллоҳ Таолонинг борлиги билан — correct
   - Why: Дарсда мутлоқ ёмонликнинг бор бўлиши Аллоҳ Таолонинг борлигига зид еканлиги таъкидланган. [16:21–17:03]

4. Устоз дарсда мулкни бериш ёки тортиб олишнинг яхшилик ёки ёмонлик бўлишини нима асосида аниқлайди?
   - a) Одамингиз бой-йўқлигига қараб
   - b) Мулкнинг кўплигига қараб
   - c) Аллоҳга яқинлаштиришига қараб — correct
   - d) Жамоанинг фикрига қараб
   - Why: Устоз мулкни бериш ёки олиб қўйишнинг яхшилик бўлиши шу ишнинг одамни Аллоҳга яқинлаштиришига боғлиқ еканини таъкидлайди. [20:09–20:36]

5. Устоз дунё ва охиратнинг ўзаро боғлиқлигини қандай изоҳлайди?
   - a) Дунё ва охират ўзаро ҳеч қандай алоқага ега емас
   - b) Дунё балолари охиратнинг атоларига сабаб бўлади — correct
   - c) Охират мукофоти дунё қийинликларини бекор қилади
   - d) Дунё хурсандчилиги охират азобларини оширади
   - Why: Устоз дарсда дунё балоларининг охиратнинг атоларига сабаб бўлишини таъкидлайди. [23:11–23:55]
