MMaviza
Ас-СаломТекширилган22 daq

101-ДАРС АС-САЛААМ (3-ҚИСМ) АСМА-УЛ ҲУСНО

Абдуллоҳ Домла · Асмоул ҳусно

0:00
21:32
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инн алҳамдулиллаҳи наҳмадуҳу онас да инуҳун астағфируҳ ва наъудҳу биллаҳи мин суруриян фурсинавамин саййъати амалина. Ман яҳдиҳиллаҳи фалаҳ мубиллала, воман юъдулилгу фалаҳ ҳадияла. Она шадвал ла илоҳиллаллоҳу ваҳдаҳлала шарикала. Она шаду анна муҳаммадан абдуҳу расулуҳ. Умобод ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъал ва баракатуҳ.

Аллоҳ субҳанаҳ ва таолонинг гўзал исмлари, асмо ул ҳусно силсила дарсларидан биродарлар, роббимизнинг ассалам исмини ўқиётган едик, давом етамиз. Бугун учинчи дарсимиз. Аллоҳ азза ва жалла бу дунёда бандаларни устига юбораётган мусибатлари мана шу инсонларнинг келажаги учун яхши. Масалан, бир одам моли чўкиб кетди.

Алҳамдулиллаҳ деб тақдирига тан бериб рози бўлса, охиратга ўтиб қолади. Бировни оёғи синди. Ёмонлик. Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ Таоло тақдирида рози бўлмаса, бу гуноҳларга каффорат бўлади. Демак, дунёда, биродарлар, ёмонлик нисбий бўлади. Ёмонлик борми? Албатта ёнбошида ёки орқасида яхшилик бўлади.

Ана шу нисбий бўлган ёмонлик ҳам бор екан, бу мутлоқ яхшиликнинг хизматида туради. Аллоҳ азза ва жалла бандаларни устларига мусибат юборади. Нима учун? Астайбулла. Вала нурдайқоннаҳум милал адабел, адана, дунал адабел, акбарий ла аллаҳум яржиун.

Албатта биз улар ўз куфр исёнларидан қайтишлари учун, уларга улуғ азобдан илгари яқин азобни, яъни дунёдаги азобни топиб тураверамиз. Устига мусибат келяпти, нима учун? Ўша мусибатдан қайтиши учун. Ҳозир айтаётганимиздек бир балокалдан бир қавмни устига тўхтаб тавба қилса, шу тавба қилганлиги фойда бўлди. Демак, келган мусибат уларни фойдасига бўлди. Бошқа оятда Аллоҳ Таоло айтади. Воҳар ал фасадо фил барри вал баҳр.

Инсонларни иши туфайли, инсонларнинг феъли туфайли қуруқликда ҳам, денгизда ҳам фасад тарқади. Турли офатлар, балолар юз берди. Енди, мана шу гуноҳидан қатишликлари учун уларга қилган айрим гуноҳларининг жазосини тот туриб қўйди. Нимага келди бало? Шу гуноҳидан тўхтасин. Нимага келди бало? Шу бало билан шу гуноҳи нима бўлсин? Ювилсин.

Агар инсонлар бу устига келаётган мусибатларни шундай деб қабул қиладиган бўлса, у мусибатларга шикоят қилишмас, Аллоҳга ҳамдлар айтади. Болани тарбия қилишликда ота қаттиққўл бўлади. Болага бу нарса ёқмайди. Лекин аслида нима бўлади? Болани фойдасига бўлади. Ҳалиги йигирма тўққиз нол полвон бор ку. Шу айтяпти. Мен тоталний контрол остида яшаганман. Отам айтган менга деяпти. Мен сендан кучлиманми? Ҳа, кучлисиз. Мен сендан ақллиманми? Ҳа, ақллисиз. Мен сени отангманми? Ҳа. Мен айтганимни қиласан.

Ўша тарбия жараёнида отани қаттиққўл бўлгани, жазолагани бу боласига ёқмаган. Лекин унга ёқмагани бу ёмон дегани емас да. Унга меҳрибон одам нима деяпти отаси? Меҳрибон бўлган отаси унга бир жазо қўллаган бўлса, бир нарсадан ман қилган бўлса, уни фойдаси учун бўлган. Лиллаҳи илмас алул аъла бизни устимизга келаётган мусибатлар, бизга ёқмайдиган ишлар, бизнинг фойдамизга. Чунки роббимиз бизга, отамиздан ҳам меҳрибонроқ, онамиздан ҳам меҳрибонроқ.

Енг янги бир русумдаги машинани миниб кетяпти аҳмад. Кайф ҳолатда, маст ҳолатда. Переволга чиқиб кетди. Енди маст бўлганидан кейин нима бўлади? Жарга қулайди, дабдаласи чиқади. Енди. Мана шу бир дабдаласи чиқиб кетгани, мана шу Аҳмадни тушиб ҳалок бўлганида, машинани ишлаб чиқарган завод айбдор бўладими?

Йўқ. Ким айбдор? Маст бўлган Аҳмадни ўзи. Чунки ана шу машинани минишлик қонун қоидаларига риоя қилмадими? Тамом, ёмонлик ўзи сабабли келди. Шунинг учун ёмонлик заводдан бўлмайди. Ёмонлик машинани ишлатишликда йўлга қўйилган хатода, йўл қўйиладиган хатода. Масалан, туз яхши нарсами, ёмон нарсами? Яхши нарса.

Шакар ҳам яхши нарса! Мана бу кир ювиш кукуни ҳам яхши нарсамиз. Ўзбекча айтганда стиралний парашок. Енди овқатга, тузни ўрнига, ана шу кир ювиш кучини солсангиз, нима бўлади? Овқатни йеб бўлмайди. Енди шу билан мана шу кир ювиш кукуни ёмон бўлиб қоладими? Йўқ. Қиём ё ҳолва тайёрлаяпмиз. Шакарни ўрнига туз солдик. Бу ҳолва ёки қиём бўладими? Йўқ? Енди шу билани енди туз ёмон бўлиб оладими? Шакар ҳам яхши нарса, туз ҳам яхши нарс. Фақат уни истеъмол қилиш, ишлатишлик хато бўлганлиги учун ёмон нарсага айланиб қоляпти. Мисол тушунарлими? Шунинг учун вашшарру лайси илайк, Парвардигор, ёмонлик сендан емас. Ёмонлик ўзимиздан, қилган феълимизни натижаси.

Аллоҳ Таоло ассалом бўлган зот. Сиз билан бизга саломатлик, хотиржамлик, осойишталик, омонликни беради. Осойишталикс, саломатлик, омонликнинг манбаи асли Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ўзи. Мана машинага матол қўйилади. Нима учун? Ҳаракатланиш учун. Енди шу машинага тормоз ҳам қўйилади. Нима учун? Тўхтатиш учун. Қаранг. Битта машинада ҳам ҳаракатга келтира оладиган қисми бор, ҳам тўхтатадиган қисми ҳам бор. Бир бирига қарама қарши иккита нарса.

Нима учун қўйилди бу нарса? Инсон саломатлиги учун. Юрса узоқ, яқин бўлади, тўхтаса саломат бўлади. Демак, мотор ҳам бўлиши керак, тормоз ҳам бўлиши керак. Биллаҳи ила сал ала инсон дунё, қаранг, инсон саломат бўлиш учун машинада мотор ҳам бор, тормоз ҳам бор. Бир бирига қарама қарши нарса. Енди инсон ҳаётда саломат бўлишлиги учун, биродарлар, унга яхшилик ҳам керак, ёмонлик ҳам керак.

Нима демадингиз? Қанча қанча одамлар бор, еҳтимол орамизда ўтирибди шунақалар. Бошига тушган бир мусибат туфайли намозга йиқилган. Молидан ажраган, соғлигидан ажраган, устига бир мусибат келганда, шу мусибат уни Аллоҳ деб масжидга келишига сабаб бўлган. Демак, шу ёмонлик учун нима бўлди? Яхшилик бўлди.

Банкрот бўлди, молига талофат йетди. Шу билан ҳаром пулдан ҳам қутилди, ҳаром тижоратдан ҳам қутилди. Тақдирга рози бўлувди, қилган гуноҳларига нима бўлди бу? Каффорат бўлди. Демак, устимизга келаётган ёмонлик, у мутлоқ ёмонлик емас. У нисбий ёмонлик. Бир томонинглар ёмонлик, қолган томони фойда. Ва мана шу нисбий ёмони мутлоқ яхшиликнинг хизматида туради.

Икки маъно. Ассалом. Ассалом бўлган роббимиз. Сиз билан бизни субулусалом саломатлик йўлига бошлайди. Аллоҳ азза ва жалла бир бандасини устига юборган мусибатларини ҳикматини нима еканлигини қиёмат кунида фош қилиб беради. Нима учун бу мусибат келди устига? Ва мана шу мусибат келганлиги унга нима фойдаси бор еди? Қиёматда шуни ҳикматини Аллоҳ Таоло кўрсатиб қўйганида, банда шу дунёда уни устига келган мусибатлар аслида Аллоҳнинг раҳмати еканлигини, раҳмати бўлганлигини тушунади.

Каф сурасига мурожаат қилмаймизми? Мусо ва ҳизр алайҳи массалам кемага чиқишди. Тешиб қўйди Ҳизр алайҳиссалом. Кейин ҳикматини айтди. Кемачи ёмон бўлди, зарар бўлди деб турувди. Лекин соҳил денгизни нариги соҳилига борса, уни кемаси тешик бўлганлиги учун, уни кемасини мусодара қилишмади. Бошқа кемаларни мусодара қилётувди. Шу дунёда ҳикматини кўриб туриб, қалби ериб кетди.

Ёки ана шу балоғатга йетиб йетмаган болани Қизил алайҳиссалом ўлдириб қўйди. Нимага ўлдирдинг? Ҳайрон бўлди Мусо алайҳиссалом. Ота онаси ҳам мусибат деб билди буни. Ҳақиқатдан бир қараганда мусибат. Осонми ўн беш га кирган, ўн тўрт га кирган болангизни ўлдириб қўйса бироқ? Лекин қиёматга борганда ҳикмат кўринади. Мусо алайҳиссаломга айтди, Қизрали алайҳиссалом. Бу бола катта бўлса, куфр туғёнга кириб, ота онасига ҳам кофир қилиб ташларди деди. Мана енди ота она қиёматга борганида, боласини ўлганлиги шу мусибат ўзини фойдаси еканлигини билгандан кейин қалби ериб кетади.

Родалар, ассалом бўлган роббимиз бизни саломатнинг йўлига даъват қилади. Инсонни жасаддаги суяк. Инсонни қадди қомати, бўйи басти шу суяги билан шаклланади. Бу суяк маълум бир вақтгача ўсади да, кейин тўхтайди. Ким тўхтатди уни? Ана шу суякни яратган Парвардигор Аллоҳ. Агар шу суякда ўсиши тўхтамай қолса нима бўлади?

Ёки ўсмай қўйса чи, унда нима бўлади? Ана шу керак жойигача ўстириб тўхтатиб қўйган, ассалом бўлган Роббимиз биродарлар. Ана шу керакжойигача свек ўсади да, сувейни ўстирадиган ҳужайралар ухлайди. Қирқ йил, еллик йил ухлайди. Кўринг, мана шу қирқ га, еллик га, олтмиш га кирган одамни аъзосида бирон сувейси синса, бояги ухлатиб қўйилган ҳужайралар уйғонади да, синган суветни бир бирига туташтиради.

Бир ўйлаб кўрганмизми шу нарсани? Травматологнинг иши нима? Рентген қилади, кўради, шундай шундай сувет олиб келиб туриб, бир бирига ёпиштириб, келиб сиқиб қўяди. Суветни бир биринга туташиб кетиши, унутиб кетиши кимнинг иши? Кимнинг санъати? Ҳа, енди тасаввур қилинг, одамлар ўзини ясаган дрелда олинг, пропираторда олинг. Синиб қолди ёки иккига бўлиниб кетди. Нима қиласиз? Бой икков синган жойни бир бирига олиб келиб, бундай гапиштириб, байлаб қўй. Ертаман яхши бўлиб қолади дейсизми?

Аллоҳни маърифатига олиб борадиган енг яқин йўл биродарлар, бу коинот ҳақида тафаккур қилиш. Мана сувей ҳақида озгина тафаккур қилдик. Субҳаналлоҳ деяпмизми? Аллоҳно санъатига лол қолиб, ёқамиз деяпмиз ми? Оллоҳни танишликка олиб борадиган енг яқин йўл биродарлари, коинот ҳақида, борлар ҳақида тафаккур қилишлик.

Демак, менда учун бу дунёда саломатлик деган нарса бериладиган бўлса, бу саломатлик деганда нимани тушунамиз, ҳаммаси? Буларни ҳаммаси аллоҳ томонидан бўлади. Ва Аллоҳ Таоло ҳақиқий саломатликка даъват қилади. Мана биздаги иммунитет. Касалликларга қарши курашадиган ишимиздаги қувват. Бу ичимиздаги иммунитет битта бир қўшинга, армияга ўхшайди. Бу қўшинни разведка қисми бор, қурол ишлаб чиқарадиган қисми бор, жанговар қисми бор, хизмат қисми бор, ҳимоя ҳужум қисми бор. Енди мана шу тизимни биродарлар Аллоҳ Таоло яратиб, бизни хавфсизлигимиз, саломатчилигимиз учун касалликларга қарши туриш учун сиз билан бизни жасадимизга жойлаштириб қўйган.

Мисоллар жуда кўп. Шундан биттаси. Иккита буйрагимиз бор. Иккита буйрегимиз бор, почка. Ана шу иккала буйрагимиз бизни қонимизни тозалаб туради. Бизни еҳтиёжимиздан йигирма баробар кўпроқ хизматни қилади. Тушунарлими? Бизга тозаланиш керак бўлган миқдордан йигирма баробар кўпроқ хизмат қилади. Уни мана шундай кўп ишлаб, катта хизмат қиладиган қилиб бўлган ким? Аллоҳ таоло. Нима учун бу? Бизни саломатчилигимиз учун. Биз Аллоҳ Таолони мана шу Ассалом исмини ўрганар еканмиз. Аллоҳ бизни яхши кўраётганлигини ҳис қиламиз, тушунамиз. Бизда қанақа саломатлик бўлса, Ассалом бўлган Роббимиздан екан.

Ассалом бўлгандан Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бизни саломни фош қилишга, бир биримизга салом беришликка даъват қилди. Бизни Субулусаломга чақирди. Бизни Дорусаломга чақирди. Аллоҳ таолонинг ассалом исми. Бу исмни, биродарлар, амалий тадбиқи бор. Яъни бу исмдан оладиган хулосамизни амалий кўриниши бор. Нима у? Ҳамма яхшилик, ҳамма саломатлик, тинчлик, осойишталик, омонлик Аллоҳдан еканми? Мўмин мана шу исмдан ўзига улуш олади да, ўзини атрофидагиларга мана шу саломатлик манбаи бўлади.

Ассалом исмини ўргандик, ундан оладиган улушимиз нима? Атрофимиздаги одамлар ҳам, ҳайвонлар ҳам, бутун жониворлар биздан саломат бўлади. Шунда сиз ассалом исмидан ўзингизга улуш олган бўласиз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: ал муслиму ман салимал муслиму на милли саниҳи ва ядиҳи. Ҳақиқий мусулмон ким? У шунақа одамки, мусулмонлар унинг тилидан ҳам, қўлидан ҳам омонда. Сиздан хотиржам. Сиздан хавотир йўқ. Сиздан қўрқмайди. Устундан ёзиб бермасмикин, сирини сотиб қўймасмикин, машинани маблағини тешиб қўймас микин, пайнони тўсиб қўй емасмикин.

Бу ҳадисни ешитиб туриб, калламизга биринчи келади деган фикр нима? А демак, мусулмон атрофдагиларга озор бермас екан. Биринчи хулоса шу. Лекин бу ҳадисни маъноси бундан кўра чуқурроқ. Агар бир мусулмон иккинчи мусулмонга озор берса, менга фалончи азият берди дейилади. Аммо мусулмон одам, мусулмон бўлмаган одамга азият йетказса, менга ким озор йетказди дейди? Мусулмонлар дейди.

Мусулмонга мусулмон азият йеткса, менга аҳмад зарар йетказди дейд. Аммо Аҳмад бир ғайридинга зарар йетказиб қўядиган бўлса, менга мусулмонлар ёмонлик қилишди дейди. Шунинг учун ҳар битта мусулмон, одам ўзини Исломни елчисида билишлиги керак. Пайғамбаримиз айтадилар, ан таъла суғуротин мин суғорил ислам, фалай ютиянна мин қибалик.

Сен дедилар Расулуллоҳ, Исломнинг чегараларидан бирида турибсан. Яъни чегарани қўриқлаб турган одамсан. Душман сен томонингдан кириб келмасин. Сени феълинг, атворинг, ҳаракатинг, сўзинг, қилиғинг натижасида мусулмонлар ва Ислом ёмон бўлиб кўринмасин. Бу айниқса ғайридинларни юртида яшаётган мусулмонларга тегишли нарса. Ана мусулмонларни аҳволи дейди. Ана шу фалончини айби дейилмайди, фалончи Аҳмадни айби демайди. Мусулмонларнини айби дейди. Ана шундай мусулмон бўлмаганлар билан қилаётган муомаламизда еҳтиёт бўлишимиз керак. Тилимиздан, босар тусар ишимиздан, муомаламиздан улар азият кўрмаслиги керак. Чунки сенга қараб туриб улар Исломга баҳо беради.

Шунинг учун айтяпмиз да, ҳар битта мусулмон ўзини Ислом ва мусулмонларнинг елчиси деб билиш керак. Елчи. Бир давлатда иккинчи давлатга елчи боради. Мана шу борган елчи ўзининг мамлакатини нима бўлади? Ўзини давлатини вакили бўлиб туради. Ўзини сўзида, феълида, муомаласида қилган хатосида уни мамлакатини хатоси деб еътибор қилинади. Шунинг учун елчи бўлган одам жуда ҳам илм маърифатли, одоб ахлоқли, если ҳушли одам бўлишлиги керак. Есипас, унақа бир чолот думбул одамни ҳеч ким елчи қилиб юбормайди. Худди шунга ўхшагандек, содиқ мусулмон билади нимани? Мен туфайлик ғайридинлар Исломга ёмон кўзи билан қарамасин.

Агар мусулмонлар ана шу ғайридинларни орасида яшаркан, исломига тўлиқ амал қилса, ахлоқи гўзал бўлса, муомаласи гўзал бўлса, аҳлида туриб, чиройли хулқ билан танилса, ана шу ғайридинларни исломга бўлган муносабати ўзгарар еди. Ҳа, енди у ғайридинларда юрибди яшаётган мусулмонларда ҳаммасини бир хил ёмон демаймиз. Улар ичида динига амал қилаётганлар ҳам бор. Лекин аксар ҳолатларда бунақа емас.

Айтяпмиз, камдан кам ҳолатда мусулмон одам ғайридинларга нисбатан хато қилса, фалончини хатоси дейилади. Лекин аксор ҳолатда мусулмонда аҳволи шу дейди. Агар даъватчилардан, доилардан биронтаси бир хато йўл қўядиган бўлса, ана дейди, домлаларинг дейди. Ана дейди, даъватчиларинг дейди. Хато қилган одам битта, айбдор мингта.

Демак, Расулуллоҳ айтдилар, мусулмонлар унинг тилидан ва қўлидан саломат бўлган киши ҳақиқий мусулмонми? Демак, ҳадисни биринчи маъноси, атрофидагиларга азият бермайди, бу ҳадисни биринчи маъносини. Чуқурроқ қарайдиган бўлсангиз, сиз туфайли исломга гап сўз тегмаслиги керак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, валлоҳи ла юмин. Валлоҳи ла яъумин. Валлоҳу ла яъумин. Аллоҳга қасам, мўмин бўлмайди. Аллоҳга қ асам, мўмин мўмин бўлолмайди. Аллоҳгага қ асам, мўсин мўмин бўмайди дедилар. Ман ё расулуллоҳ. Ким ё расулуллоҳ?

Қола алладий ла яъману жаруҳу бавойи қаҳҳу. Ким ҳақиқий мусулмон бўлмайди? Озорларидан қўшниси хотиржам бўлмайдиган кимсан? Деб жавоб бердилар расулуллоҳ. Имом Бухорий ривоят. Қўшнингиз сиздан хотиржам емасми? Қўшнингиз сиздан чўчиб хавотир олиб турадими? Расулуллоҳ бу одамни мўмин бўлмайди деб айтяптилар, уч марта, қасам ичиб.

Демак, сен биродар Аллоҳнин ассалом исмига иймон келтирдинг. Бу исмдан ўзингга улуш насиба олишинг керак. У улуш насиба қанақа бўлади? Атрофингдагилар сендан тамомий хотиржам бўлиши керак. Енг ёмон одам ким? У шунақа одамки, одамлар бунинг ёмонлигидан қўрқиб туришади. Асарларда келтирилади шарру ку мануттақо ҳуннасу маҳофата шарихий. Оранглардаги енг ёмон одаминглар, ичинглардаги енг ёмонинглар одамлар унинг ёмонлигидан хавотирда турадиганидир.

Шунақа одамлар бор атрофимизда, ҳалиги одам билан яхши муомала қилишга мажбурмиз. Хоҳламаймиз, лекин мажбурмиз. Чунки яхши муомала қилмасангиз, ундан сизга ёмонлик йетиб қолиши мумкин. Мана шу одамлар енг ёмон одам бўлади. Бор а? Бор а? Лекин ўша сизга ёмонлик кетказадиган ҳолатдан кетгандан кейинми, қараб ҳам қўймайсиз у томонга. Чунки қўрққанингиздан, ёмонлигидан, нима қилётган едингиз? Ассалому алайкум деб яхши муомалалар қилётган едиз.

Ҳақиқий мўмин бунақа бўлмайди. Чинакам иймон егаси бўлган ҳақиқий мўмин бу атрофидагилар учун омонлик маслари бўлади. Атрофидаглар ундан тамомий хотиржам бўлади. Ундан биронта бир ёмонлик келишини хавотирни қилишмайди. Чунки у ассалам бўлган роббисини танийди ва ассалам исмидан ўзига улуш насиб олган бўлади.

Аллоҳ азза ва жалла ўзини мана шу гўзал исми ассалам дан улуш насиба олиб, атрофимиздеклар биздан хотиржам бўлишига тавфиқ берган бўлсин. Ақули қувли ҳада ва астағфируллоҳ или валакум. Инналлоҳи ва малакати ҳушсалуни ала набий. Я юҳа ла дина аман у соллаллоҳу алайҳи ва саллиму таслима. Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълими баракатуҳ.

Билимни синаш

5 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш