# 103-дарс Ал-Қуддуус (1/4) Асма-Ул Ҳусно

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Асмоул ҳусно](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno.md), lecture 106 of 110
- Section: Ал-Қуддус
- Duration: 23 min
- Original title: 103-ДАРС АЛ-ҚУДДУУС (1/4) АСМА-УЛ ҲУСНО
- Review status: reviewed
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/106
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/3UIbSq6w0Qk.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=3UIbSq6w0Qk
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/105.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/107.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:02] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инн алҳамдулиллаҳи наҳамадуҳу анастаиинуҳу анастағфируҳ. Ва наъудҳу биллаҳи мин аш ғуруриян ҳусина ва мин саййиъати амалина. Ман яҳдиҳиллаҳи фалаҳ муъғиллала ва ман юдил илҳгу фалаҳ ҳадияла ва нашшадуал ла илоҳи иллаллоҳу ваҳидаҳул ла шарикала. Мана шуҳрат анна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ, аммавад. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълими баракатуҳ. Аллоҳ субҳанаҳ ва таолонинг гўзал исмлари бор. Роббимиз марҳамат қилади. Валил ла ҳил асма ул ҳусна фадўуҳу биҳа. Аллоҳ таолонинг гўузал исмлари бо, бас уни улар ила чорланглар. Яъни аллоҳга мана шу гўзал исмларни ўртага қўйиб дуо қилинглар. Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан ал қуддус. Ал Қуддус исмини Қуръон ва Суннатда ворид бўлиши. Қуръонда ворид бўлиш. Астаби ла ҳу валлоҳу ла дейла илаҳа илла ҳувал маликул қуддусус саламул мўминул муҳайминул азизул жаббарул мутакаббир. У Аллоҳ шундай зотдирки, ҳеч қандай илоҳ йўқ.

[1:20] Фақат унинг ўзи бордир. У ёлғиз подшоҳдир, барча айб у нуқсондан покдир, саломатдир. Омон қилдиргувчидир, кузатиб кўриб тургувчидир, қудрат соҳибидир, бўйин синдиргувчидир. Танҳо кибр егасидир. Ал Қуддус. Бошқа оятда, астайдубиллаҳ, юсаббиху лиъллаҳи мафис самавати ва мафийл орқ ал маликул қуддусул азизил ҳаким. Осмонлардаги ва йердаги бор нарса ёлғиз подшоҳ. Ҳар қандай айб у нуқсондан пок, қудрат ва ҳикмат соҳиби бўлмиш Аллоҳга тасбиҳат тур.

[2:03] Оши онамиздан ушбу ҳадис келтирилади. Яқулу фироқойҳи ва сужудиҳи субуҳун қуддусун роббул мала икати ва руҳ. Ўшанамиз айтадилар, албатта Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг рукувлари ва саждаларида суббуҳум қуддусун роббул малай и кативор руҳ дер едилар. Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ айтадилар, субҳанал маликул қуддус, маликул қудд ус бўлган Аллоҳ ҳар қандай абу нуқсондан покдир.

[2:38] Жаннат. Жаннат биродарлар қуддус, муқаддаслик, поклик чегараси билан ёпилган. Чунки Жаннат дунёдаги ҳамма айблардан, нуқсонлардан пок. Дунёдаги енг зўр ҳаётни тасаввур қилинг. Юзта хизматчиси бор, ҳашаматли қаср, йегани олдида йемагани кетида, сиз ақлингиз тасаввур қиладиган даражада бир ҳузур ҳаловатли, комфортний ҳаётни тасаввир қилинг. Жаннатдаги ҳаётни олдига ҳам келмайди. Аттақдис. Нима у? Аттақдис бу поклашлик. Жаннат поклиги билан чеҳраланган. Жаннатни ҳамма ёғи пок. Поклиги билан ўралган. Жаннатда бизни дунёйимизни биронта камчилиги, нуқсони йўқ. Унда қарилик йўқ, соч соқолни оқариши йўқ, тишни тўкилиши йўқ. Кўзни хиралаши йўқ, кам харжлиги йўқ, муҳтожлиги йўқ. Оқ бўлган фарзанд йўқ, итоатсиз хотин йўқ, фақирлик йўқ, касаллик йўқ.

[3:49] Жаннат поклик қўрғони билан ўралган. Поклик, покланиш билан чегараланган. Яна қайтарамиз, чунки у йерда дунёйимизни камчиликлари йўқ. Ал қуддус, мана Қуръонда Аллоҳ Таоло Жаброил алайҳиссаломни ҳам қуддус деб номлаган. Астабийиллаҳ, қул на залаҳо руҳул қуддусий. Уни Қуръонни Руҳул Қуддус нозил қилганини айтинг. Яъни Жаброилни ҳам Аллоҳ Таоло Қуддусни деган сифат билан сифатлади.

[4:22] Яъни Руҳул Қуддис, пок. Нимадан пок? Ўзини ишини бажаришликда ҳар қандай нуқсондан, айбдан пок. Жабруллоҳу алайҳиссаломни иши нима еди? Миссияси. Ваҳини пайғамбарларда йетказишмиди? Мана шу ишида пок. Яъни, унутиб қўймайди, ўзгартириб қўймайд, алмаштириб қўймайди, кўпайтириб ҳам қўймайда, озайтириб ҳам қўмайди. Йетказиш деган ишда пок, Ал Қуддус.

[4:52] Аллоҳга боғланган мўмин адолатли бўлади. Пухта инсон бўлади, ўзини қўлга олган бўлади. Пайғамбаримиз айтадилар, мана амала наса фалам ядли имҳум. Ким одамлар билан муомала қиларкан, уларга зулм қилмаса. Ва ҳадатҳаҳум фалам ягди бҳум. Гапириб алдамаса. Ваъда қилиб, хилоф қилмаса. Бас у киши муруати комил. Адолати зоҳир кимсалардандир. У билан биродар бўлиш вожибдир, унинг ғийбат қилишлик ҳаромдир.

[5:32] Қаранг, муомала қилиб зулқимайди, ёлғон гапирмайди, ваъдасига вафо қилади. Мана шу одамни Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам адолати зоҳир инсон деяптилар. Енди, буни тескариси бўлса чи? Зулм қилса, ёлғон гапирса, ваъда бериб бажармаса, бундай инсоннинг адолати, тўғрилиги йўқ бўлади. Шунинг учун Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари шунга далолат қилади.

[6:04] Сизни адолатингизга путур йетказа оладиган ишлар бор. Нима у? Олиш ниятингиз йўқ у, ей қулпонай чиқибдими деб туриб битта нима тортиб қўйиб кўришингиз. Кап тўғришиклар кулаяпсизлар а? Яна денг ҳалиги енг каттасини олиб йейди қулуп кеткур.

[6:27] Ажаб бўлсин. Чунки сен кап тўғришинг именно каттасини олдига қўйгансан, орқаси майда еди. Ана сени адолатинг йўқ, шунинг учун уни ҳам адолати йўқ. Шуни тўкиб қўйганингда майли еди. Ё сен ҳам олдайсан да. Сотиб олиш нияти йўқ, лекин тотиб келаётган битта қулупнойи. Адолатини йўқ қилади. Ё тотиб кўриб қиммат екан деб кетиб қолдинг. Олиш ниятинг йўқ аслида.

[6:53] Одамларни ўтиб турадиган йўлини устига бавл қилишлик, инсонни адолатини йўқ қилади. Кўчада овқат йеб юришлик, одамни адолатинийўқ қилади, уйда туриб, кўчадагилар ешитадиган даражада бақир чақир қилиб гапиришлик ҳам адолатни йўқ қиладида. Ўтган кетган аёлларни томоша қилиб кўчада ўтириб олишига ҳам еркак кишини адолатини йўқ қилади.

[7:18] Разил, пасткаш одамлар билан улфат бўлиш ҳам адолатни йўқ қилад. Қўлига ўша бир ҳашарот еди, сичқонмиди, ё бир қандайдир ҳашаротмиди, калта кесаймиди ушлаб олиб, болаларни қўрқитиш ҳам адолатнийўқ қилади, отни байламасдан кўчага қўйиб юборишлик адолатниёқ қилади. Машинани минганда, йўл ҳаракатига риоя қилмасдан, хоҳлаган жойга тўхтатиб қўйиш, тезликни ошириш, светофорда қизил рангга ўтиб кетишлик ҳам адолатни йўқ қилади.

[7:52] Аёллар ҳақида кўп ўтириб гаплашиш ҳам еркак кишини адолатини йўқ қиладида. Мажлисларда еркаклар ўтириб олиб, аёлларни униси оқ екан, буниси қора екан. Униси семиз екан, оғриқ екан, униси узун екан, буниси калт екан дейиш ҳам, шу мавзуларга ботиб қолиш ҳам еркак кишини адолатини йўқ қилади. Шариатни пухталигини кўряпсизми? Нозиклигини кўряпсингми? Сиз одил инсон дейилишлигингиз учун шу иш сифатлар, ёмон сифатлар сиздайўғи бўлишлиги керак. Енди муаммо инсон адолат билан сифатланади. Асаблари жиловланган бўлади, ақл ҳуши жойида бўлади, ҳамма нарсани ўз ўрнига қўяди. Пухта, виждонли инсон бўлади. Астайду билла, я айюҳа алладина аману инжаъа кун фазиқун бинабайин фатабайянун. Антусий бу қомман би жаҳалатинг, фатус биҳу алама фаълтум надимин. Ей мўминлар, агар сизларга бир фосиқ кимса бирон хабар келтирса, сизлар ҳақиқий аҳволни билмаган холингларда бирон қавмга мусибат йетказиб қўйиб, қилган ишларингизга афсус надомат чекиб қолмасликларингиз учун, ана шу фосиқ олиб келган хабарни нима қилинглар?

[9:10] Текшириб кўринглар, аниқлаб билинглар. Мўмин киши адолатли бўлади, инсофли бўлади ва виждонли бўлади. Агар Ал Қуддус бўлган Роббимиз Субҳанаҳу ва Таолога иқбол қилишни хоҳлайдиган бўлсак, ўзимизни айблардан поклашликка доим ҳаракат қилиб туришимиз керак. Ўзи асли беайб Парвардигор.

[9:37] Беайб Парвардидор. Фақат Аллоҳнинг айби йўқ. Енди, биз ўзимизни бу айблардан тамомий юз фоиз тозала олмаймиз. Бу табиатимизда бор бу нарса. Биз нуқсонлимиз, ожизмиз, бандамиз. Лекин мана шу нуқсонларимизни битта битта йўқ қилишликка ҳаракат қилар еканмиз, ана шу нуқсонаримиз камайишига қараб, Аллоҳга яқин бўлиб бораверамиз.

[10:03] Биродар, Аллоҳга яхин бўлишни хоҳлайсанми? Аллоҳни валийлари, дўстлари қаторида бўлишни хҳолайсанми? Унда ўзингни айблардан поклашга кириш. Инсон авваламбор ўзини ширкдан поклаши керак. Одам борасида бўлиши мумкин бўлган айбларнинг енг каттаси бу ширк. Инсон Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммад расулуллоҳ деб калимани айтиб мусулмон бўлишлиги билан енг катта айбдан ўзини поклади. Тавҳидни исботлади. Мўмин бўлди. Фаришталар ҳам, биродарлар Аллоҳ Таолони тинимсиз суратда мақтаб поклаб туришади. Астадвиллар. Онакҳ ну ну садбиҳу беҳамдика ва ну қоддий сўлак. Ҳолбуки биз, дейди фаришталар, ҳамду сано айтиш билан сени улуғлаймиз ва сенинг номингни мудом пок тутамиз. Фаришталар ҳам Аллоҳ Таолони поклайди.

[11:01] Нафсларимизни ҳар қанақа айбдан поклаймиз. Мақсад нима? Мақсад сенга яқин бўлиш. Яна қайтарамиз. Аллоҳга яқин бўлишингни хоҳласанг, Аллоҳнинг валийлари қаторига киришни хоҳласанг, қўлингдан келганича, имконинг йетганича, ўзингни айблардан покла. Аллоҳга яқин бандалар ўзларини нафсларини поклаган бандалар бўлади.

[11:25] Мана енди бир нозик нуқта бор шу йерда. Дунёда подшоҳлар бор, вазирлар бор, мансабдорлар бор, қисқа қувват егалари бор. Ким келиб уларга мулойим гапириб, ўзини содиқлигини еълон қилса, уларни хизматда еканлигини айтса, бу мансабдорлар, бу улуғлар уларни қабул қилади. Енди бояги хизматдамиз деётганлар, бояги улуғларни суратини кўтариб олади. Ана шу улуғлар, мансабдорлар, подшоҳлар шу уларга мулозамат қилаётганларни қабул қилиб юборади.

[12:01] Зоҳирида уларга бўлган ҳурматни кўрсатсанглар бўлди, мени ҳурмат қиларканда қабул қилаверади. Одамларни рози қилишлик, мансабдорларни қувват егаларини рози қилишлиги йўли осон. Тамаллуқ қилсангиз, тилёғламалик қилсангиз, хизмат текканлигингизни шундай кўрсатсангиз, изҳор қилсангиз, бўлди. Аммо Аллоҳга яқин бўлишни йўли бошқача.

[12:26] Одамларга ёқиш, одамларни қалбини касб қилиш, одамлардир рози қилишни йўли зоҳирий ишлар. Шуни кўрсатиб қўйсангиз бўлди. Аммо Аллоҳга яқин бўлишлик бунақа бўлмайди. Агар сен Манда мустақил бўлмасанг, доим пок бўлмасанг ҳар жойда, раҳмли бўлмасанг. Инсофли бўлмасенг. Камтар бўлмасанг Ал Қуддус бўлган Роббимиз сени қабул қилмайди.

[12:57] Инсонларга содиқ бўлишлик бир нарса, Аллоҳ Таолога содиқ бўлишлик бошқа нарса. Пайғамбаримиз Соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар. Инналлоҳа тойибун ла яқбалу илла тойиба. Албатта Аллоҳ Таоло пок зот ва фақат пок нарсани қабул қилади. Пок сўзни, пок амални, пок садақани.

[13:24] Одамлар билан қилинадиган муомала йенгил, Аллоҳ билан қилинайдиган муомала биродарлар осон емас. Айтаётган сўзингиз билан қилаётган ишингиз бир бирига қарама қарши бўлса, сиз содиқмассиз. Агар кибрдан, ёлғондан, хиёнатдан, риёдан пок бўлмасак, Аллоҳ бизни қабул қилмайди. Қалбингга назар солмайди Аллоҳ. Сакинатни бермайди. Ўзини муҳаббатини инъом қилмайди. Сени яхши кўришини сездирмайди.

[13:55] Муаммо менда. Ал Қуддус бўлган роббисига яқин бўлишлиги учун ўзини ёмон сифатларидан поклайди деб айтдик. Одамларни орасида кенг ёйилиб кетган бир ёмон сифат бор. Хусусан мусулмонларни ичида ҳам бор бу сифат. Нима у? Ирқчилик. Миллатчилик. Қабилачилик, уруғчилик. Мен фалон миллатданман, мен фалон ирқдан, фалон уруғданман.

[14:21] Мана шу миллатчилик ҳам сиз билан бизни Аллоҳъдан тўсадиган ёмон сифатлардан бўлади. Мулоҳаза бор шу йерда. Ҳар битта миллат вакили, ҳар битта миллатвакили ўзини миллатини бошқа миллатлардан афзал деб билади. Нима учун?

[14:43] Миллатчилик қилаётган одам ўзини отасини миллатини ҳаммадан афзал деб билад. Тўғрими? Тўғри. Ҳаммамизни отамиз ким? Одам алайҳиссалом. Шундайми? Шундай. Одам алайҳисса саломат миллати қанақа бўлган? Модомики отасини миллати уни миллати бўлса ва ўша отасини миллатини ҳаммадан афзал деб биладиган бўлса, ҳаммамизни отамиз бўлган Одам алайҳиссонломон миллати нима еди?

[15:11] Мусулмон миллати бор, кофир миллати бор, бўлди. Бизни исломимизни таълимотида икки хил миллат бор. Мусулмон миллати, кофир миллати. Бизга бу нарсани қизиғи борми, йўқми? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар, миллатчиликка, уруғчиликка даъват қилган биздан емас. Миллатчилик деб урушган биздан емас ва миллатчилик деб ўлган одам биздан емас.

[15:38] Арабнинг ажамдан, арабмасдан афзаллиги йўқ. Бир хил ҳаммаси. Мағир тақво билан. Ҳамма одам алайҳиссаломдан, одам еса тупроқдан. Нима учун бир миллат егаси бошқа миллат егаларидан ўзини баландроқ деб билади? Нимага ўзини миллатини бошқалардан афзалроқ деб билади? Айтадики, бизни миллатдан фалон фалон одамлар чиққан дейди. Бизни миллатни тарихида фалон фалон ишлар бўлган дейди. Миллати қадимийлиги учун айтади ва ҳоказо. Аслида чи, бу нарсалар учун ўзини миллатини бошқалардан афзал деб билмаяпти. Бу миллатни афзал деб биляпти, чунки ўзи шу миллатни вакилида.

[16:21] Ўзи шумиллатни вакили бўлгани учун мақтаяпти. У тарихи учун емас. Мени миллатим ҳаммадан яхши бўлгани чун ҳурматга лойиқ емас. Мени миллатим ҳаммадан баланд, ҳаммадан ҳурматга лойиқ, мен шу миллатни вакили бўлганлигим учун. Демак, мен шу миллатанманми, шунинг учун яхши. Мен шу миллатданманми, демак, ўшанинг учун яхший дедим а? Мен бу кибр акалар.

[16:47] Иблис нима деган еди? Ана, мен, ана хойрун минҳу, мен ундан яхшиман деган еди. Шунинг учун лаъйин бўлган еди. Агар отасини миллати у учун қадрли бўладиган бўлса, ҳаммани отаси бўлган одам алайҳиссаломни миллати учун қадри бўлиши керак еди. Мусулмонми? Мени биродарим.

[17:10] Миллатини номи қанақалиги муҳим емас. Расул айтаяптилар, миллатчилик қилган одам биздан емас. Миллатчиликка даъват қилган биздан емас. Миллатчилик деб уруши бўлган одам биздан емас деяптилар. Шунинг учун биродарлар, мана шу касалга ҳушёр бўлишингимиз керак. Ла илаҳа иллаллоҳ муҳаммад расулуллоҳ дедими? Тамом, бизни биродаримиз у. Ранги қанақа, қайси минтақада яшайди, бой мамлакатми, камбағал мамлакатми, фарқи йўқ. Миллатчилик қилган одам. Аллоҳдан узоқ, пайғамбардан узоқ, одамлардан узоқ. Инналлоҳа тоййибун. Ла яқбалу илла тойиба. Албатта аллоҳ покизод фақатгина покиза нарсани қабул қилади. Ал қода сатув. Поклик. Аллоҳ таоло учун покланишга доимий суратда ҳаракатда бўламиз. Тоқатимиз кўтарганича, кучимиз йетганича ва Аллоҳ таолодан тавфиқ сўраймиз. Биз бу айблардан ўзимиз поклана олмаймиз, агар Аллоҳ тавфиқ бермаса.

[18:17] Парвардигор, мана шу ўзимдаги бор айблардан қутулишимга ўзинг ёрдам бер, тавфиқ бергин деб дуо қилиб сўрайлик. Биз ўзимизга ташлаб қўйса, ҳеч нарса қила олмаймиз биз. Тақдис, поклаш. Тақдис бу тавҳид дегани биродарлар. Тавҳид Аллоҳни яккалаш. Ибодатда, исм ва сифатларида.

[18:40] Бандалар тавҳиддан кўра яхшироқ нарсани ўрганишмаган. Тарихий нима? Ёлғиз Аллоҳни ўзига қулчилик қилишлик. Қол расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, ҳал тадрияма ҳаққуллоҳи алали ибн наби саллаллоҳу алайҳу васаллам маозимни жабал розияллоҳу анҳуни ўзларининг уловларига учраштириб олиб сўрадилар. Емас, Аллоҳнинг бандалари устида қандай ҳаққи борлигини биласанми?

[19:10] Бу саҳоба Аллоҳ ва Расулуллоҳни англам. Аллоҳ ва унинг расули мирру чироқ деди. Пайғамбаримиз айтдилар, ан яъбудуҳу ва ла юшнику беҳий шайъан. Албатта Аллоҳнинг бандалар устидаги ҳаққи, унга бирон нарсани ширк келтирмасдан унга ибодат қилишлари. Аллоҳнинг бандаларини устидаги ҳаққи, бандалар Аллоҳга ширк келтирмаздан ибодат қилиши. Аллоҳни ҳаққи. Оллонинг ҳаққи, бандалар Аллоҳга шир келтирмаслиги. Сўнгра Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам яна сўрадилар. Агар улар шундай қилишса, бандалар, Аллоҳга ширк қилиб тирмай ибодат қилишса, бундаларнинг Аллоҳнинг устида қанақа ҳаққи борлигини биласанми? Банданинг Аллоҳнинг устидаги ҳаққи бор екан.

[19:59] Биласанми бундаларнинг нима ҳаққи бор Аллоҳнинг устида? Агар ширк келтиришмаса. Аллоҳ ва Расул бўлувчироқ деб жавоб берди бу саҳоба. Пайғамбаримиз айтдилар, бандаларнинг Аллоҳнинг устидаги ҳақлари, Аллоҳ уларни азобламаслиги. Роббилар аламин, борлиқни яратувчиси бўлган Роббимиз Ал Қуддус Субҳанаҳу ва Таоло ўзини устига бизни ҳаққимизни қўйибди. Бизни ҳақидор қилиб қўйибдилар ўзини устида. Ўзини қарздор қилиб қўйди. Нима екан? Аллоҳга ширк келтирмасдан ибодат қилиб, тавҳид билан олдига борсанг, сени азобламаслиги, сени Аллоҳнинг устунига ҳаққинг бўляпти.

[20:38] Шунинг учун биродар, ўзингни айблардан покла, Аллоҳдан тавфиқ сўра, Аллоҳга яқин бўл. Яҳудийлар даъво қилишди. Астайдубилла, наҳми абнауллоҳи ва аҳиб ба уҳу. Биз дейишди яҳудийлар. Аллоҳнинг суюкли болаларимиз, Аллоҳни суйганларимиз, Аллоҳнинг ўғилларимиз ва Уни яхши кўрганларимиз. Аллоҳ Таоло уларни бу даъволарни рад қилиб шундай деди. Қул фалима ю авдий букун ди зунуби кун бал антум башарун минман ҳолақ.

[21:16] Айтинг, у ҳолда нега сизларни гуноҳларингиз сабабли азоблайди? Агар сизлар Аллоҳни суйганлари бўлсанглар, Аллоҳни ўғиллари бўлсанглар ўзинглар даъво қилгандақа, нимага азоблаяпти? Йўқ. Сизлар ҳам У яратган барча одамлар каби одамсизлар. Имом Шофий мана шу оятдан истеъмол қилиб айтадики, агар уларнинг бу даъволарини Аллоҳни яхши юрган бандаларимиз, Аллоҳнинг ўғилларимиз деган даъволарини Оллоҳ қабул қилганида, уларни азобламаган бўларди. Азобладими? Демак уларни даъволари ботин.

[21:55] Агар биз ҳам даъво қилсак, нимани? Биз Аллоҳ Таоло Қуръонда мақтаган умматмиз деб. Астағфируллоҳ, кун тум хойра умматинг ухрийжатли нас. Ей умматул Муҳаммад, деди Аллоҳ Таоло, одамлар учун чиқарилган миллатларни енг яхшиси сизлар бўлдинглар, деди. Деса биз мана шу калимани тақозоси билан биз ла илаҳа иллаллоҳ муҳаммадур расулуллоҳ деганмиз деб туриб, ана шу Аллоҳ мақтаган яхши уммат биз деса ку, лекин ҳаётимиз бунга тўғри келмаётган бўлса, ишларимиз, феълларимиз, ахлоқларимиз, бизни ҳам бу гапимиз яҳудийларни давослиққа қуруқ даъво бўлиб қолиш хавфи бор.

[22:38] Матишга кирганда тақволи мусулмон, яхши одамлар ичига кирганда яхши одам, лекин ташқарига чиқиб бошқа ота оналарга қўшилганда, шуларни биттаси бўлиб кетаётган бўлсангиз, биз умматларнинг яхшисимиз деган сўзингиз қуруқ даъво бўлиб қолади. Қўл фалима ю авдий бу кун, би дун у би кун. Агар сизлар Аллоҳни ўғиллари, суйган бандаларимиз деган даъвойлар рост бўлса, нима учун азоблаяпти сизларни? Азоблаяптими? Демак сизлар ҳали Аллоҳни авлиёлармассизлар.

[23:11] Ақули қовли ҳаъда ва астағфируллоҳ или ва илоҳ инна Аллоҳ ва малака таҳуш соли уни аланнаби ия юҳаллабина аману соллаллоҳу алайҳи вас салиму таслима. Ва ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

## Quran and hadith quoted in this lecture

- [1:08] Quran Al-Hashr 59:23
  - Said in the lecture: “илаҳа илла ҳувал маликул қуддусус саламул мўминул муҳайминул азизул жаббарул мутакаббир.”
  - Arabic: هُوَ ٱللَّهُ ٱلَّذِى لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ ٱلْمَلِكُ ٱلْقُدُّوسُ ٱلسَّلَٰمُ ٱلْمُؤْمِنُ ٱلْمُهَيْمِنُ ٱلْعَزِيزُ ٱلْجَبَّارُ ٱلْمُتَكَبِّرُ ۚ سُبْحَٰنَ ٱللَّهِ عَمَّا يُشْرِكُونَ
  - Uzbek translation: У Аллоҳ, Ундан ўзга илоҳ йўқ. У - Малик, У-Қуддус, У-Салом, У- Мўмин, У- Муҳаймин, У-Азиз, У-Жаббор, У-мутакаббирдир. Аллоҳ Унга ширк келтираётган нарсалардан покдир. (Малик-ҳақиқий эгадир, Ундан ўзга эга йўқ. Шунинг учун бандалар фақат унга қул бўладилар. Қуддус-барча айблардан холи, нолойиқ сифатлардан пок. Мутлақ муқаддаслик ва мутлақ поклик Аллоҳнинг Ўзигагина хосдир. Салом-нуқсонлардан саломат, шунингдек, тинчлик-хотиржамлик ва роҳат берувчи зот. Аллоҳ «Салом» сифати ила бандаларга тинчлик, омонлик, хотиржамлик ато қилади. Мўмин-иймон ва омонликни берувчи. Муҳаймин-ҳамма нарсани қамраб олувчи, яъни, Аллоҳ бандаларнинг барча ҳолатларининг гувоҳи бўлиб туради, ундан ҳеч нарса махфий қолмайди. Азиз-барчанинг устидан ғолиб. Жаббор - олий қадар, улуғ, Унинг олдида ўзгалар ўзини хор тутади. Мутакаббир-кибирёси ва улуғлиги муболағали зот.)
- [2:27] Hadith: Sunani Abu Dovud, 1430 (grade: Sahih (Albaniy))
  - Said in the lecture: “Расулуллоҳ айтадилар, субҳанал маликул қуддус, маликул қудд ус”
  - Arabic: سبحان الملك القدوس
- [13:04] Hadith: Sahih Muslim, 1015 (grade: Sahih)
  - Said in the lecture: “Пайғамбаримиз Соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар. Инналлоҳа тойибун ла яқбалу илла тойиба. Албатта Аллоҳ Таоло пок зот ва фақат пок нарсани қабул қилади. Пок сўзни, пок амални, пок садақани.”
  - Arabic: أيها الناس إن الله طيب لا يقبل إلا طيبا وإن الله أمر المؤمنين بما أمر به المرسلين فقال وقال " . ثم ذكر الرجل يطيل السفر أشعث أغبر يمد يديه إلى السماء يا رب يا رب ومطعمه حرام ومشربه حرام وملبسه حرام وغذي بالحرام فأنى يستجاب لذلك

## Self-check quiz

Generated automatically from the lecture; not reviewed by a person.

1. Устоз Жаннатни қандай хусусият билан тавсиф қилган?
   - a) Жаннат фақат аёллар учун мўлжалланган
   - b) Жаннатда дунёдаги каби камчиликлар бор
   - c) Жаннат ҳамма айб ва нуқсонлардан покдир — correct
   - d) Жаннатда касаллик ва қарилик мавжуд
   - Why: Дарсда Жаннат поклик чегараси билан ёпилгани ва унда дунёдаги ҳамма айб, нуқсон, касаллик ҳамда қарилик йўқлиги таъкидланган. [2:38–3:46]

2. Устозга кўра, одамнинг адолати йўқ бўлишига олиб келадиган асосий хатти-ҳаракатлар қайсилар?
   - a) Аёллар ҳақида кўп ўтириб гаплашиш
   - b) Зулм қилиш, ёлғон гапириш ва ваъдасига вафо қилмаслик — correct
   - c) Машинани хоҳлаган жойга тўхтатиб қўйиш
   - d) Кўчада овқат йеб юриш ва бақириб гапириш

3. Устозга кўра, Аллоҳга яқин бўлишнинг асосий шарти нима?
   - a) Илм ўрганиш
   - b) Ўзини айблардан поклаш — correct
   - c) Бойлик тўплаш
   - d) Кўп ибодат қилиш
   - Why: Дарсда Аллоҳга яқин бўлишни хоҳласанг, ўзингни айблардан покла деган фикр таъкидланган. [11:01–11:23]

4. Устозга кўра, Аллоҳнинг бандалар устидаги асосий ҳаққи нима?
   - a) Бойликни тақсимлаш
   - b) Кўп намоз ўқиш
   - c) Миллатини ҳурмат қилиш
   - d) Ширк келтирмасдан ибодат қилиш — correct
   - Why: Дарсда Аллоҳнинг бандалар устидаги ҳаққи ширк келтирмасдан унга ибодат қилиш еканлиги таъкидланган. [19:10–19:58]

5. Устозга кўра, яҳудийларнинг Аллоҳнинг ўғиллари еканликларини даъво қилишларига Аллоҳнинг қандай далил келтириб рад етган?
   - a) Улар ибодат қилишни тўхтатганлиги
   - b) Улар бошқа халқларни инкор қилганлиги
   - c) Улар гуноҳлари сабабли азобланаётганлиги — correct
   - d) Улар Қуръонга ишонмаётганлиги
   - Why: Дарсда Аллоҳнинг "Нега сизларни гуноҳларингиз сабабли азоблайди?" деган сўзи орқали уларнинг даъволари нотўғри еканлиги исботланган. [21:16–21:53]
