# 104-дарс Ал- Қуддуус (2/4) Асма-Ул Ҳусно

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Асмоул ҳусно](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno.md), lecture 107 of 110
- Section: Ал-Қуддус
- Duration: 24 min
- Original title: 104-ДАРС АЛ- ҚУДДУУС (2/4) АСМА-УЛ ҲУСНО
- Review status: reviewed
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/107
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/oYsJta3eW5g.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=oYsJta3eW5g
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/106.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/108.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:02] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инн алҳамдулиллаҳи наҳматуҳу онас таъинуҳу онас таофуру. Ва наъудҳу биллаҳи мин шуърури ёнфусинга ва мин саййи ати амалинга. Ман яҳдиҳиллаҳи фалаҳ мудир лала ва ман юдилилгу фалаҳ ҳадияла. Ва на шаду алла илоҳи иллаллоҳу ваҳдаҳлала шарикала.

[0:32] Онашади анна муҳаммадан абдуҳи ва расулуҳ, аммабад. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъл ва баракати. Аллоҳ субҳанаҳ ва таолонинг гўзал исмларидан ал қуддус исмини суҳбат қилаётган едик. Давом етамиз. Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари мусулмонларнинг ҳаётида тадбиқ бўладиган бўлса, у мусулмонлар Аллоҳниннг азобидан омон бўлишади. Ана шу азобдан қутилишни битта йўли, набийе соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилиш. Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтади астайду биллаҳ. Вома ака ан аллоҳу ли ва ал дҳи баҳум ва антофихин. Ей Муҳаммад алайҳиссалом, модомики сиз уларнинг орасида тураркансиз, Аллоҳ уларни азобламайди. Яъни, Расулуллоҳ тирик замонларида, саҳобаларни орасида Расулуллоҳ бор еканлар, Аллоҳнинг балоси келмайди. Хўп, у ўша замони саодати учун шунақа еди. Енди мана ҳозир Расулуллоҳ йўқлар. Вафот етганлар. Енди нима бўлади? Қайтараман. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тирик пайтларида, Расулуллоҳнинг замони саодатида Аллоҳни азоби келмас еди екан умматга. Енди ўтиб кетгандан кейинчи? Умматни аҳволи қандай бўлади?

[1:49] Аллоҳ Таоло айтадигани бу йерда, ва макана аллоҳу лиё дҳибаҳум. Аллоҳ уларни азобламайди. Агар нима бўлса, ей Муҳаммад али ассалом, агар умматингизни ҳаётида, ишида, сафарида, муомаласида, олди сотқисида, юриш туришида, сизнинг суннатингизни тадбиқ қилишса, уларга азоб келмайди.

[2:12] Яъни. Бизни ишимизда расулуллоҳни туришлиги, у жисмоний туриш емас, физический туриш емас. У зотнинг суннати турган бўлса, демак расулуллоҳ биз билан турган бўладилар. Ким суннатга амал қилса, демак расулулла унинг ёнида, у билан бирга, демак унга азоб келмайди. Ғоятни давомида айтяпти, вома акан аллоҳу маъаддий бахум ва ҳум ясағуф юрум.

[2:36] Сиз тирик пайтингизда азоб келмас еди, сиз улар билан бирга едингиз. Енди сизни суннатингизга амал қилиб туришса, кейинги даврда яшаган мусулмонлар азоб келмайди. Ва улар истиғфор айтиб, мағфирот сўраб турган ҳолларида ҳам аллоҳ уларни азобламайди. Расулуллоҳ йўқлар, бизга иккита нарса қоляпти. У зотнинг суннатига амал қилиш, орқасидан истиғфор аитиш. Истиқфол айтиб турар еканмиз, Парвардигоримиздан қилган гуноҳларимизга кечирим сўраб тавба қилиб турар еканмиз, иншааллоҳ бизни ҳам устимизда ана шу бало деган хавфи бўлмайди. Суннатни маҳкамни ушлашлик ва истиқбол айтишлик.

[3:18] Агар суннатни ушамасак, Аллоҳ азза ва жалига истиқбол аймайдиган бўлсак, устимизга азоб келиб қолишлик хавфи бор. Ал Қуддус. Аттақдиз. Аттақдиз дегани биродарлар бу тавҳид. Тавҳид Аллоҳни яккалаш. Зотида, сифатларида, феълларида.

[3:42] Лай сака митҳлиҳи шайъун. Аллоҳга ўхшаш бирон нарса йўқ. Бирон нарса у Зотга ўхшаб емасдир. Шунинг учун Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг зоти ҳақида сўз кетганида, бизни еътиқодимиз, Мотуридий ақидасини еътиқоди, тафвиз. Нима дегани? Ўзи билади дейиш. Аллоҳни ўзига нима қилиш? Ҳавола қилиш, Аллоҳни ўзигага топширишлик. Аллоҳ қайерда? Аллоҳ аршга истеъфо қилди, қандай бўлади? Қуръонда Аллоҳни юзи, қўли, жони дебди. Ҳадисларда Аллоҳ кулади дебди. Ҳадислларда Аллоҳ Таолонинг иккита қўли бор дебди. Иккала қўли ҳам ўнг қўл екан. Аллоҳ Таолонинг иккита бармоғи дебди. Жаҳаннамни оёғи билан езади дебди. Мана шу Аллоҳ Таолонинг зотига тегишли сўзлари айтилганда, бизнинг еътиқодимиз тафвиз. Аллоҳ ўзи билади. Ўша нарсаларда бор дедими Аллоҳ? Тамом, бор. Қўли бор дедими? Қўли бор. Оёғи билани езади дедими? Езади. Инкор қилмаймиз, чунки оятда ҳадисда турибди. Енди тафсилотини қанақалигини кавламаймиз, сўраб суриштирмаймиз. Келишдик а? Бизни ақидамизда Аллоҳ ўзи билади.

[5:01] Оят ҳадисларни ўқиб, устидан тушунган зоҳирий маъносини ушлаб олиб, одамларни орасида муаммо қилмаймиз. Демак, Аллоҳга ўхшаш бирор нарса йўқ. Ат тақтис, поклаш, нафий қилиш, исбот қилиш. Мана биз Ла илаҳа иллаллоҳ деймиз. Бу ҳам нафий қилиш, инкор қилиш, ҳам исботлаш, тасдиқлаш. Ла илаҳа дедик. Илоҳ йўқ дедик. Бу нафий қилиши. Орқасидан исботладик, фақат Аллоҳ бор. Демак, Ла илаҳа иллаллоҳни деганимизда, биз Аллоҳни поклаяпмиз.

[5:44] Аллоҳ таолога лойиқ бўлмаган ҳар қандай нарсадан Аллоҳни поклаймиз. Масалан биз Аллоҳ пок деймиз. Ижмоний суратда. Мужмал суратда. Нима дегани? Масалан, бир одамни фалончи яхши одам десангиз, бу мужмал мақташ бўлади. Яхши одам. Енди таърифлаб кетдингиз, ёлғон гапирмайди, саховатли, аҳдида туради десангиз, бу тафсилий мақташ бўлди. Аҳмад яхши одам. Бўлди. Бу мужмалмоқдаш.

[6:18] Енди сифатларини айтишлик бу тафсилий моқдаш. Аллоҳ таолони моқдаётганимизда биз мужмалмоқдаймиз. Аллоҳ пок. Аллоҳни поклигини айтамиз, Аллоҳ пок. У анақа емас, манақа емас, бунақа емас дейилмайди. Аллоҳ пок ижмонли суратда. Ана шу тафсилотлари айтилмайди. Ҳар қандай айб уни ҳуснидан пок, тамом.

[6:43] Аммо Аллоҳ Таолони яхши сифатларини айтаётган пайтимизда, тафсилотини айтамиз. Аллоҳ меҳрибон, Аллоҳ раҳмли, Аллоҳ кечирувчи, Кабирул мутаъал. Поклаганимизда мужмал поклаймиз, Аллоҳ пок деймиз. Аммо мақтовли сифатларини айтингимизда, тафсили.

[7:07] Шунинг учун биз Аллоҳ Таолони Ал Қуддус деганимизда маъноси ҳар қандай айбини ҳусондан Аллоҳ Таоло пок деганимиз бўлади. Қанақа айб бўлмасин, Аллоҳ ундан пок. Соғлом қалб, соғлом қолб, Аллоҳ хоҳламаган ишларни, Аллоҳ рози бўлмайдиган шаҳватларни хоҳламайди. Соғлом қуролб, Аллоҳнинг ваҳисига тескари бўлган хабарларга ишонмайди, уларни тасдиқламайди.

[7:38] Инсон ўзини зотида поклигини яхши кўради. Масалан, кийимимиз пок бўлишини хоҳлаймиз. Уйимиз, машинамиз, хуллас ҳамма ёғимиз. Чунки одамларнинг кўзи тушадиган жойда у. Одамларнинг кўси тушадиган жой мана шу кийимимиз, машинамимиз, уй жойимиз. Лекин Аллоҳ Таолонинг назари тушадиган жой бу қалб.

[8:02] Аллоҳ Таоло ҳадис қуддусида айтади. Я абдий, тоҳир та манзарал халқи сенийин. Ей бандам, одамларни халойиқми назари тушадиган ўринларни тозаладинг. Афалаа тоҳир та манзари санъатан. Енди мени назарим тушадиган жойини бир соат бўлса ҳам тозаладингми?

[8:24] Келинглар меҳмонлар келиб, тозалаб юборинглар бир пастдан буёққа. Нима муаммоси? Хунук кўринмасин. Комиссия келар екан. Келинглар, айнангларни нима қилиб юборайлик? Отворар. Бизни уй жойимизни, кийим бошимизни, машинамизни одамлар кўради. Ўшанинг учун тоза тушишга ҳаракат қиламиз. Енди Аллоҳ азза ва жалларнинг назари тушадиган жойи қайер екан? Қалб екан. Қалбимизни ҳам Аллоҳ учун поклаяпмизми, йўқми?

[8:52] Инналлоҳу алайҳи янтуринглар, сува алайкум ва амма алайкум. Аллоҳ сизларни суратингларга, пулингизга, бойлигингизга қарамайди. Ва лекин янтуру ила қулубикум ва амаликум. Аллоҳ сизларнинг қалбларингизга ва амалларингизга қарайди. Ташқи кўриниши зўр бўлиши мумкин. Соқол қўйган, суннатга мувофиқ кийинган, атирларни сепган. Ташқи кўриниши зўр бўлиши мумкин. Лекин ундан муҳимроқ жойи инсоннинг қалби.

[9:22] Шунинг учун ҳам Аллоҳ Таоло Қуръонда айтади: истайду биллаҳ, яъу малаям фаун маълум вала банун илла ман аталлоҳа биқолбин салим. Ҳаммамиз ўша қиёмат кунига борамиз. Албатта борамиз. Унга ишонамизми, инкор қиламизми, фарқсиз. Чунки мўмин ҳам, кофир ҳам барибир ўлади да. Уни ўлишлиги Аллоҳ Таолони қўлида, қабридан тирилиши ҳам Аллоҳ Таолони ихтиёрида. Бу ёққа бу ёққа ҳеч нарса қила олмаймиз.

[9:51] Аллоҳ айтади, у кунда, қиёмат кунидан, на молу давлат ва на бало чақа фойда бермайди. Магар Аллоҳ ҳузурига тоза дил билан келган кишиларгагина мана шу нарсаси фойда беради. Соғлом қалб. Еҳ, менчи, бунақа юрганим билан матим тоза. Қалбим тоза.

[10:15] Мен намоз ўқимаганим билан, ариқ ичганим билан зато матим тоза мени дейди. Бу даъво бу қуруқ. Соғлом қалб, тоза қалб қанақа бўлади? Аллоҳ рози бўлмаган шаҳватларни хоҳламайди. Аллоҳни ваҳисига тескари бўлган сўзларни тасдиқламайди. Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмайди. Ҳаётини шариатни устига қуради. Мана шу одамни қалби покиза одам дейилади.

[10:44] Одамлар бор, янги иш бошлайди, тижорат қилади, муомалага киришади. Шариатга мурожаат қилмайди. Ўзи хоҳлагандек бошлаб битириб, енди шариатга қарамасдан, ўзи хоҳлаганқа иш қилгандан кейин, албатта муаммога киради. Иккита шерик бўлсин, ё бир одам пул олиб ишлатаётган бўлсин, бошида шариат бўйича бошлаганида муаммо чиқмас еди. Йўқ, ўзи ошимчалик билан қилиб олди, ўзини ақлига тоза қалбига ишониб, кейин муаммога кирса, шариатга келади ҳал қилиб беринг деб. Ўзи сени муаммоинг шариатга келмаганлигингда еди. Шариатга келмадингми, муаммо чиқиши аниқ еди. Енди йечиб беринг деб, шариатга келарди.

[11:26] Енди шариат билан йечилса, уни фойдасига, бўлишига аҳли йетса келади у ҳам яна. Агар уни зарарига бўлиб қоладиган бўлса, кеманглар қўяди. Бунақа одам қалбимни покиза демасин. Яқинда бир шунақа бир савол билан келди укалар, отасига раҳмат. Хуллас ўртада яхшигина катта пул. Иккита одам шерик бўлган, можаро бўляпти. Икки ой ҳам айтяпти, домла деяпти. Кимга ўтиб кетиши пул муҳим емас деяпти. Муҳими Аллоҳ айтгани қилиб бўлсин деяпти.

[12:00] Шунақа бир поколения, тарбия топибди бизни ишимизда. Муҳим емас кимга ҳал бўлади деяпти. Мухими Аллоҳ айтгани бўлсин дейди. Чунки иккаласи ҳам билади, Аллоҳ айтганига амал қилса, зарар кўрса ҳам рози бўлса, Аллоҳ бошқа томондан беради. Ғарбда яшаётган бир мусулмон оилани тасаввур қилинг. Беш йил, ўн йил яшади. Ғарбдаяшайди, мусулмон. Ажрашиш керак.

[12:24] Аёл нима қилади? Агар шаръий қозига бориб ажрашаман деса, ерини мулкидан ҳеч нарса берилмайди унга. Аммо ана шу Ғарбни дунёвий қонунига бориб мурожаат қилса, ерини ярим мулкини унга ҳукм қилиб беради. Ана. Ана, покиза қалб егаси Аллоҳ айтган томонга юради. Унга фойда бўладими, зарар бўладими, муҳим емас унга. Муҳими Аллоҳ айтгани бўлсин.

[12:56] Покиза қалб егаси. Оллоҳни норози қиладиган ишларга бормайди. Ваҳийга тескари юрмайди. Ҳаётини шариат ҳукмларини устига қуради. Аллоҳ таоло айтяпти, у кунда на мол у давлат ва на болачақа фойда бермайди. Магар Оллоҳни ҳузурига тоза дил билан кирган кишиларгагина мана шу нарсаси фойда қилади.

[13:21] Инсоний комил сифатлар бор. Инсонлардаги комил сифатлар, ростгўйлик, омонатдорлик, адолат, меҳр шафқат. Бу яхши сифатлар. Лекин Аллоҳ таоло инсоний комил сифатлардан ҳам қок. Биз айтаётган сифатлар инсонларга хос, инсонлар ҳам адолатли, раҳм шафқатли кечирувчи бўлади, лекин Аллоҳ таоло мана шунга ўхшаган инсоний сифатдан олий.

[13:50] Нима дегани бу? Нима Аллоҳ адолатли емасми? Аллоҳ раҳм шафқатли емасми. Ҳа, раҳм шафқати. Одамлар ҳақида айтамиз. Бу адолатли қози деймиз. Меҳрибонлик ҳақида гап кетганда, онадек меҳрибон дейди. Ғамхўрлик ҳақида гапирса, отадек меҳрибони, ғамхўри дейди. Демак, қози адолатли қозир, меҳрибон она, ғамхўда ота. Бу инсонларда бор бўлган яхши комил сифатлар. Аммо Аллоҳ бундай инсоний сифатлардан пок.

[14:28] Биз Аллоҳни адолатли деганимизда, адолатли қозидек адолатли демаймиз. Аллоҳ таолони ғамхўр деганимизда, отадек ғамхўл демаймиз.аллоҳ таолони меҳрибон деганда, онадек меҳрибон демаймиз. Чунки бу қози, ота ва она инсон. Буларнинг сифатлари ҳам инсоний ва бу нуқсонли.

[14:54] Ўша адолатли деган қозингиз мингта ҳукм чиқарган бўлса, шундан ўн таси адолатсиз бўлиб қолган. Лекин катта қисмида адолат қилганлиги учун адолатли деворамиз. Онани меҳрибон деганда, баъзида меҳри камиб ҳам қолади, кўнгли совуб қолади борасидан. Ота ҳам шунақа. Шунинг учун инсоний, комил бўлган сифатлардан ҳам Аллоҳ пок. Чунки Аллоҳ мукаммал адолат егаси, мукаммал раҳм шафқат ва ғамхўрлик егаси.

[15:24] Аллоҳ таолонинг интиқом олувчи еканлиги маълум. Аллоҳ мунтаҳин, интиқом олади. Интиқом олиш деганда биз бир маънони тушунамиз. Бироз сизга зулм қилди, сиз ўша зулм қилганга бориб туриб, жавобини шунга яраша берсангиз, сиз имтиҳон олган бўласиз. Қасос олган бўласриз. Ал Мунтаким имтиҳон олувчи, Аллоҳ Таолонинг исмларидан. Енди, Аллоҳ Таолони Мунтаким имтиқом олувчи дейилганида, жабборларни, золимларни ўзини ўз ўрнига қўйиб қўйишлик тушунилади. Ҳаддига келтириб қўйилишлик тушунинилади. Ва мана шу золимлардан имтиҳон олишлиги билан инсонлар роҳатланади. Яна шу золим, жаббор, тоғий бўлган одамни Аллоҳ Таоло имтиҳон олиб жазоласа, одамлар нима қилади? Роҳатланади.

[16:18] Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнидан бир жанозани олиб ўтишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алалайҳи васаллам айтдилар мустариҳун ва мустароҳун минҳун. Саҳобалар сўрашди. Мустарихун нима? Мусторохун нима? Пайғамбаримиз айтдилар, мўмин банда вафот етиб, дунёнинг қийинчилиги ва азиятларидан қутулиб роҳат олувчидир. Мустарихун. Мўмин ўлса, дунёни машаққатларидан қутилади, роҳатланади. Енди мусторохун нма? Фожир банда вафот етса, бандалар қутулади ундан. Юртлар қутулади ундан. Дарахтлар, ҳайвонлар, ҳашаротлар унинг азиятидан роҳатланади.

[17:08] Битта одам ўлиб туриб роҳатланяпти, дунёдан чиқиб кетиб, қутулиб азиятларидан. Иккинчи одам ўлса, дунё ундан қутуляпти. Интиқом олиш. Масалан, Аҳмадга биров зулм қилди, тажовуз қилди. Уни интиқом оанишга ҳаққи бор. Яна авф қилиб қўйиш имконияти ҳам бор. Қасос олиш ва авф қилиш. Қайси йўлни тутишлиги аҳамияти учун комилроқ бўлади? Интиқом олишими, авф қилишими?

[17:40] Иккала варианти турганида авф қилиб қойиши устунроқ бўларди. Қасос олмасдан авф қилиш раҳматга яқин бўлади. Қаранг, ўзини ҳаққини шариат бўйича олган бўлса ҳам, барибир одамлар авф қилиб қўйган яхши еди дейди. Тўғрими? Аммо Аллоҳ Таолонинг интиқоми ҳақида гапирилса, Аллоҳ Таолонинг имтиҳон олиши айни раҳмат бўлади. Кимга? Мазлумларга. Бояги золимдан Аллоҳ имтиҳон олдими, жабборни жазосини бердими, бир мусибатга балога учратдими? Мана шу учратганлиги раҳмат. Кимга? Мазлумларга қолган халойиққа. Тоғийларда жабборлардан интиқом олиб, халойиқни улардан қутқаради, роҳатлантиради.

[18:33] Инсоннинг Аллоҳ азза ва жалла ҳақидаги илми комил емас, мутлоқ емас. Чунки инсон Аллоҳ таолонинг қандай еканлигини, зотини билиши мумкин емас. Аллоҳ ҳақида ҳар қанча кўп билманг, бу илмингиз нуқсонли бўлаверади. Чунки Аллоҳни танишлик Аллоҳ таолонинг ўзи билан бўлади. Ҳатто мана шу махлуқотлар ҳақидаги илмни енг билимдони бўлган Муҳаммад Мустафа соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳам Аллоҳ ҳақидаги илми мутлоқ емас, нисбий, нуқсонли.

[19:09] Биз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга иқбол қиларканмиз, у зотни ҳаётини ўқиб ўрганиб, суннатларига киришарканмиз, у зот ҳақида янги бир нарсани кашф қилиб бораверамиз ва аввалги ҳолатимиздан ҳаё қиламиз. Нима дегани? Мен Пайғамбаримизни танимас еканман шу пайтгача. Худди шунга ўхшагандек, Аллоҳ таоло ҳақида қанча билимингиз кўпайган сари, мен Аллоҳни танимас еканман дейишингиз ҳам кўпайиб боради.

[19:40] Билимингиз кўтарган сари, билимсизлигингиз маълум бўлаверади. Бир бой одамни тасаввур қилинг, бир миллиард пули бор деб ўйлардингиз, сизни қалбингизда унга нисбатан бир ҳайбат, ҳурмат бор еди. Кейин билсангиз, юз миллиард пули бор екан. Енди бу ҳурматингиз нима бўлади? Яна ҳам зиёдалашадими? Сиз Аллоҳ Таоло ҳақида озгина илмингиз бор еди, шу илм билан Аллоҳни улуғлаб, Аллоҳда қўрқиб, Аллоҳни яхши кўрар едингиз. Енди бу илмингиз кўпайган сари, Аллоҳда қўрқишингиз, Аллоҳда умид қилишингиз, Аллоҳга суянишингиз яна зиёда бўлиб боради. Шунинг учун иннама яхши аллоҳи, мени ибади ҳил улама. Аллоҳ Таоло Қуръонда шундай дейди. Албатта, бандалар орасида Аллоҳда олим бандалар кўпроқ қўрқади. Чунки қанча яхши танисангиз, шунча қўрқишлигингиз зиёда бўлади. Шунинг учун Аллоҳни яхши таниган банда ризқ фақат Аллоҳда еканлигини билади. Ҳамма иш Аллоҳнинг қўлида еканлигини билади. Шу билан у саодатли бўлади, бошқалар емас.

[20:55] Аллоҳни танигани сари, қалбида хотиржамлик, саодат шуъри пайдо бўлади. Аллоҳ Таолонинг маърифати диннинг асли. Аллоҳ енг буюк зот. Аллоҳу акбар. Бу кундай равшан. Агар чуқурроқ ўйланиб кўрсангиз, нимани топасиз?

[21:21] Аллоҳ сен ўйлагандан кўра улуғроқлигини. Аллоҳ сен у ҳақида билган нарсадан кўра улуғдор. Аллоҳни маърифати инсонда кўпайган сари, уни ақли лол қолади. Лол қолиб, Аллоҳу акбар дейишдан бошқа сўзи қолмайди. Субҳаналлоҳ дейишдан бошқа. Аллоҳ инсон зотида бор бўладиган комил сифатлардан ҳам пок еканми?

[21:49] Инсонда бор бўлган нуқсонли сифатлардан ерта қачон пок. Айтдик мана, меҳрибон она, ғамхўр ота, адолатли қози. Меҳрибонлик деганда она тасаввур қилинади. Ғамхўрлик деганда ота тасаввур қилинади. Енди Аллоҳ Таолони отадек ғамхўр, онадек меҳрибон деб бўлмайди. Чунки онани меҳрибонлиги ҳам нуқсонли бўлади. Отани ғамхўрилиги ҳам нуқсонли бўлади. Шунинг учун айтяпмиз. Аллоҳ Таоло инсонларда бор комил сифатлардан ҳам пок еканми? Енди ерта қачон инсондаги нуқсонли сифатлардан пок бўлади. Волейллаҳи ила асна ул ҳусна фадоаҳуб беҳа. Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари бордир, бас уни улар ила чорланглар. Демак, Аллоҳнинг маърифати, Аллоҳни таниш бу диннинг асли. Агар сиз Аллоҳни танисангиз, буйруқчи бўлган Аллоҳни танисиз, уни буйруғини бажаришда, тоатта ихлосли бўласиз, муҳаббатли бўласиз. Аммо Аллоҳни ўзини танимасангиз у, фақат буйруқларини ешитган, таниган бўлсангиз, Аллоҳнинг буйруқларини бажаришдан қочишда, ҳийла қилишда устаси фарен бўлиб кетасиз.

[23:08] Шунинг учун сиз шариатда айтилинган буйруқларни ўрганишдан аввал Аллоҳни кимлигини танишга ҳаракат қилинг. Бу буйруқларнини ким буйруғганлигини билсангиз, буйруқчи уни танисангиз, буйруғига интилиб, муҳаббат билан ёндашасиз. Агар Аллоҳни танимасдан ибодатга киришадиган бўлсангиз, амалга киришсангиз, сиз амалларда қочишликда уста бўлиб кетиб қоласиз.

[23:33] Шунинг учун, биродарлар, Аллоҳда бандалар орасида кўпроқ ким бор екан? Олим бандалари. Мана ўтириб, ҳозир Аллоҳ таолони Ал Қуддус исмини ўрганяпмиз. Аллоҳ ҳақидаги илмимиз озгина зиёда бўлди. Билдик, Аллоҳ Таолони онадек меҳрибон, отадек ғамхўр деб бўлмас екан. Билдик, шу илм шу. Онангдан ҳам меҳрибон, отингдан ҳам ғамхўрд. Аллоҳ сенга шундай меҳрибонки, сен тасаввур ҳам қила олмайсан. Аллоҳ сен ҳақингда шундай ғамхўорки, тасаввур ҳам қула олмайсан. Сени ишинг субҳаналлоҳ дейишлик.

[24:11] Ақул қовли ҳада ва астағфируллоҳи ли валакум. Инна аллоҳ ва малакати қуйсаллуни ала набий, я юҳалладина амару соллу алайҳи ва саллиму таслима. Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракатуҳ.

## Quran and hadith quoted in this lecture

- [9:28] Quran Ash-Shu'araa 26:89
  - Said in the lecture: “вала банун илла ман аталлоҳа биқолбин салим.”
  - Arabic: إِلَّا مَنْ أَتَى ٱللَّهَ بِقَلْبٍۢ سَلِيمٍۢ
  - Uzbek translation: Магар ким Аллоҳ ҳузурига тоза қалб ила келар, (ўша манфаат топар).
- [16:36] Hadith: Sahih Muslim, 950 (grade: Sahih)
  - Said in the lecture: “Пайғамбаримиз айтдилар, мўмин банда вафот етиб, дунёнинг қийинчилиги ва азиятларидан қутулиб роҳат олувчидир. Мустарихун. Мўмин ўлса, дунёни машаққатларидан қутилади, роҳатланади.”
  - Arabic: يستريح من أذى الدنيا ونصبها إلى رحمة الله

## Self-check quiz

Generated automatically from the lecture; not reviewed by a person.

1. Устозга кўра, Аллоҳ Таолони поклаш (танзиҳ) ва мақташ (тасбиҳ) ўртасидаги асосий фарқ нима?
   - a) Поклашда тафсилий, мақташда мужмал сифатлар айтилади
   - b) Иккаласи ҳам фақат тафсилий шаклда айтилади
   - c) Иккаласи ҳам фақат мужмал шаклда айтилади
   - d) Поклашда мужмал, мақташда тафсилий сифатлар айтилади — correct
   - Why: Дарсда Аллоҳни поклаганимизда мужмал (умумий) шаклда, аммо яхши сифатларини айтаганимизда тафсилий (тушунтириб) шаклда айтишимиз таъкидланган. [6:43–7:04]

2. Устозга кўра, қиёмат кунида инсоннинг Аллоҳ ҳузурига тоза дил билан келиши учун қалбининг соғлом бўлиши нимадан иборат?
   - a) Мол-давлати ва бойликнинг кўплиги
   - b) Ташқи кўриниши ва кийими зўр бўлиши
   - c) Шариатга мурожаат қилмасдан ўзи ҳал қилиши
   - d) Аллоҳ рози бўлмаган шаҳватларни хоҳламаслик — correct
   - Why: Дарсда устоз соғлом қалб Аллоҳ рози бўлмаган шаҳватларни хоҳламаслик ва шариатга риоя қилиш билан боғлиқ еканини таъкидлади. [10:15–10:42]

3. Устозга кўра, Аллоҳ Таоло инсоний комил сифатлардан (адолат, меҳрибонлик) нима сабабли покдир?
   - a) Чунки Аллоҳ фақат ғазабли ва қаттиққўл
   - b) Чунки инсоний сифатлардан фойдаланиш ҳарамдир
   - c) Чунки инсоний сифатларда нуқсон ва камчилик бор — correct
   - d) Чунки Аллоҳ инсонларга ўхшаш хоҳишларга ега
   - Why: Дарсда Аллоҳнинг адолат ва меҳрибонлиги инсонлардагидек нуқсонли емас, балки мукаммал еканлиги ва инсоний сифатларда камчиликлар борлиги таъкидланган. [14:28–14:52]

4. Устозга кўра, Аллоҳ Таолонинг золимлардан интиқом олиши кимларга раҳмат ҳисобланади?
   - a) Мазлумларга ва қолган халойиққа — correct
   - b) Золимларнинг ўзларига
   - c) Фақат мўмин бандаларга
   - d) Барча инсонларга тенг равишда
   - Why: Дарсда Аллоҳнинг золимлардан интиқом олиши мазлумларни ва қолган халойиқни уларнинг азиятидан қутқариши сабабли раҳмат еканлиги таъкидланган. [17:40–18:31]

5. Устозга кўра, шариат буйруқларини ўрганишдан олдин аввал нима қилиш лозим?
   - a) Аллоҳнинг ким еканлигини танишга ҳаракат қилиш — correct
   - b) Ибадатни тезроқ бошлаш
   - c) Амалларни кўпайтириш
   - d) Қонунларни ёд олиш
   - Why: Дарсда шариат буйруқларини ўрганишдан аввал Аллоҳнинг кимлигини танишга ҳаракат қилиш кераклиги таъкидланган. [23:08–23:32]
