# 107-дарс Ал-Холлаақ (1/4) Асмо-Ул Ҳусна

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Асмоул ҳусно](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno.md), lecture 110 of 110
- Section: Ал-Холлоқ
- Duration: 27 min
- Original title: 107-ДАРС АЛ-ХОЛЛААҚ (1/4) АСМО-УЛ ҲУСНА
- Review status: reviewed
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/110
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/cQrfK7XBwTM.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=cQrfK7XBwTM
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/109.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:00] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инн алҳамдулиллаҳи наҳмадуҳу анастаъинуҳу анастаъғфируҳ ва наъудҳубиллаҳи мин сурур ёнфусингна ва мин саййъатиҳ амалина ман яҳдиҳиллаҳи фалаҳ музиллала ва ман юзли илҳу фалаҳ ҳадияла. Ва нашхадвал ла илаҳа иллаллоҳу ва ҳидаҳул ла шарикала ва нашхад анна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ. Амма баъд, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълиху ва баракатуҳ. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Аллоҳ субҳанаҳ ва таолонинг гўзал исмлари, асмону хусно силсила дарсларидан биродарлар бугун роббимизнинг ал холлар исмини суҳбат қилган бўламиз.

[0:42] Мутлоқ зикр қилинган бу исм мадҳ ва шанони ифода қилади. Астайдубиллаҳ, инноу роббака ҳувол холла қули алим. Албатта парвардигорингизнинг ўзигина яратгувчи билгувчидир. Демак, Аллоҳ Таолонинг ал хола исми Қуръонда ворик бўлган. Бошқа оятда Аллоҳ Таоло шундай марҳамат қилади. Астойдубиллаҳ, аввалай салладий холақоссамавати вал ардобе қодирийни ала ан яхлуқа мифлаҳум бала воҳ вол хонлақул алим. Ниёсини сўрасин. Осмонлар ва йерни яратган зот яна уларнинг ўхшашини яратишга қодир емасми? Йўқ, албатта қодирдир. Унинг ўзигина яратгувчи ва билгувчидир. Демак, ал хонлақ яратгувчи. Аллоҳ таолонинг ал холиқ исми ҳам бор, ал холлақ исми ҳам бор.

[1:38] Ал холлақ, адад ва навни яратувчи. Луғавий сиёҳ бўйича ал холлақ ист исми, исми фойл. Исми фойлининг муболағаси. Масалан, ал ғофир деган исми бор аллоҳ таолони, яна ал ғофир деб исми ҳам бор. Худди ал холиқ, ал холлаъқ дегандақа ал ғофир, ал ғоффар.

[2:02] Аллоҳ таолонинг исмидаги, исмларидаги муболаға нимани билдиради? Ададни саноқни билдиради, кайфиятни, сифатни билдиради, ҳамда нав турини билдиради. Масалан, ал ғофир бўлса, битта гуноҳни кечиради. Битта гуноҳинг бўлса, ал ғофур бўлган Аллоҳ уни кечиради. Енди, яна бир одамни юз мингта гуноҳи бор бўлса, гуноҳи ҳар қанча кўп бўлмасин, уларни ал ғофир сифати билан кечиради. Ал ғофир битта гуноҳини кечиради, ал ғофир сон салонсиз гуноҳларни кечиради. Демак, муболағани, ададни, сифатни билдиради. Аллоҳ Таоло ал халлақ бўлган зот. Ўзи хоҳлаган нарсани яратади, адаб маъносида. Истадибиллаҳ, ин яша юдиҳи букум айюҳа насу ва яътиб би а хорийб ва каъна аллоҳу ала кулл шай ин қодиро. Агар хоҳласа, ей одамлар, сизларни ҳаммангларни кетказади ва бошқаларни келтиради. Аллоҳ хоҳлаганини яратади. Аллоҳ бунга қодир бўлган зотдир.

[3:18] Ноw, турнни билдиради. Ва тарол жиба ала таҳса буҳа жами датан ваҳия тамуру маррос саҳаб. Сиз тоғларни кўриб, тек қотиб турибди деб ўйлайсиз. Ҳолбуки улар ҳам худди булутлар юргандек юрадилар. Бу барча нарсани пухта қилган Зот, Аллоҳнинг ҳунаридир. Албатта У Зот сизлар қилаётган барча ишларингиздан огоҳдир. Демак, Аллоҳ Таоло алхонла ўзи хоҳлаган нарсани яратади ва яратган нарсасини пухта қилиб яратади.

[3:54] Ал Холлақ яратиши комил, тасарруфи комил бўлган Зот. Биз Ал Холлақ исмини тушуниб олишимиз учун аввал Ал Холиқ исмини кўриб чиқишимиз керак бўлади. Ал Холиқ. Аллоҳ ҳамма нарсани яратди, ҳеч нарсадан яратди.

[4:19] Яратиш бу йўғидан бор қилиш дегани. Аллоҳ таоло нимани пайдо қилиб яратган бўлса, бу нарсалар йўқ еди. Бирон материалдан, ғиштдан, тошдан ёки бўлмасам шишадан ясагани йўқ. Бор нарсаларни йўқликдан яратди. Ва Аллоҳ таоло ўзининг мана шу исмини инсон зоти зикр қилишига рухсат берди. Фата баракаллоҳу аҳсанул ҳолиқий. Бас, енг гўзал яратувчи, яъни йўғидан бор қиладиган Аллоҳ баракотли буюкдир. Бизда мана шу яратиш деган сўзни одамлар яхши тушунмаганлигидан нотўғри фойдаланади. Биз дейди, бизни агрономлар, бизни генетикдагиларимиз пахтани вилка, чидамли манақа навини яратишди дейди. Мана ҳозир айтдик, яратиш дегани йўқдан пайдо қилишликка ишлатилинади.

[5:18] Инсон ҳеч қачон ярата олмайди. Инсон яса еди. Яратиш йўқдан бор қилишми? Бу иш инсонни қўлидан келмайди. Инсон бир нарсани бир нарсага қўшади, бир нарсани бир насога уради, шундан бир нарса чиқади. Бу ясаш дейилади. Аллоҳ таоло бир нарсани яратди, йўқдан яратди ва аввал мана шу яратган нарсасини мисли ўхшаши бўлмаган. Енди инсончи? Масалан, мотор ясади дейлик. Ясади, яратмади. Ясади. Темирни олиб келиб, пластмассага, пластмассани, алюминга, хуллас, ясади. Ва мана шу ясаган нарсасининг аввал ўхшаши бор. Мисли бор. Яъни аввал карбораторний двигател бор еди, кейин инйекторний двигатл чиқди. Ана.

[6:07] Бу йерда карбуратор билан инйектор фарқ қиляпти, лекин таги нотўғри еди. Қайтариб айтамиз, яратиш бу йўғдан бор қилиш. Яратиш аввал мисли бўлмаган нарсани пайдо қилиш. Яратиш фақат Аллоҳга хос. Ал Холиқ бўлган Аллоҳга хос. Лекин инсон яса еди. Бор нарсани бор нарсага қўшиб ясайди ва ясаган нарсасини аввал мисли ўхшаши бўлади.

[6:37] Ягона яратувчи бу Ал Холиқ бўлган Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло. Аҳсанул Холиқин. Яратувчиларнинг енг гўзали. Яратувчлар деяпти ку ҳаётда. Аллоҳдан бошқа ҳам яратувчи бормикан деган маъно келиб қолади. Бу, бу нотўғри тушунча. Бу йерда яратувчилар дегани мажоз.

[7:00] Мажоз билан ҳақиқатни фарқи, мажоз сиз ешитган сўзнинг устидаги маъноси олинмайди, орқасидаги маъно олинади. Масалан, сиз бизни қуёшимизсиз, шеф дейди. Устидаги маъно у оптоғдақа бўлиши керак. Биз сизни орқангиздан кун кўриб юрибмиз, хўжайин дейди. Мажоз.

[7:25] Субҳаналлоҳи ақсанул холиқин. Аллоҳ яратувчиларнинг енг гўзали деганда, яратувчилар деяпти ю. Демак аллоҳдан бошқаси ҳам бормикин деса, айтамиз бу йердаги яратувчилар мажозий маънода. Яратувчи битта бўлади. У ким? Ал холиқ бўлган Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло. Қаранг, Аллоҳ азза ва жалланинг санъатини. Инсонга тухумдек ҳажми келадиган иккита буйракни ато қилиб қўйди. Ана шу иккита буйрак кеча кундуз тинимсиз ишлайди. Ешитмайсиз ҳам овозини. Самолётда бўласизми, пойездда бўласиз, ухлайсизми, сизни ҳеч қанақа безовта қилмасдан ишлайди. Сизни қонингизни тозалаб бериб туради, буни сезмайсиз. Сизни еҳтиёт қилади, сизни соғлом бўлишлигингизни таъминлайди. Енди, енди инсон ҳам ана шу буйрекларни сунъисини, искусственний почка ясаган бизни тилда. Катта столда келади.

[8:26] Ана шу буйрекни ишини қилиб беради ҳалиги искусственнийй почка. Ҳафтасига бир марта, икки марта бориб столда ётасиз, йетти соат, саккиз соат, ҳалиги искусстведний почкага сизни улаб қўяди, қонингизни тозалаб беради. Яна бузилиб ҳам туради у искусственний почка. Бу инсон ясаган буйрак, сунъий ва Аллоҳ Таоло яратиб қўйган буйрак.

[8:49] Аллоҳ Таолони санъатини, Аллоҳ Таолони қудратини тасаввур қилишимиз учун Аллоҳ яратиб қўшган нарсаларни биз ўзимиз ясаган нарсага таққослаб кўрайлик. Мана, тасвирга олиш аппаратлари, камералар. Ўн мега пиксел, ўттиз мега пиксел, ҳар қанча янги бўлмасин, ҳар қанча зўр бўлмасин. Биронтаси инсонни кўзини ёнига ҳам кела олмайди.

[9:15] Д дейди. К дейди. К дейдими? Ҳа, ҳозир изображениялар беряпти. Лекин ҳеч қайси инсонни кўзи унақа бўла олмайди. Фата баракаллоҳу аҳсанул ҳоли қийин. Бас, енг гўзал яратувчи Аллоҳ баракотли буюкдир. Аллоҳ азза ва жалла ўзининг зоти илоҳиясини, зоти олийсини бизга танитиш учун ўзининг санъатини яратган махлуқотларини бандаларни ясаган нарсаларга таққослашликка изн берди, солиштиришга.

[9:51] Бир нарсани иккинчи нарсадан афзаллиги, яхшилигини билиш учун таққослашиимиз керак. Масалан, олдимизда иккита машина турибди. Қайсиниси яхши? Таққосланишни бошлаймиз. Бирини уни у нарсаси, бу нарсаси бор, фалон фалон нарсаси бор, мана бу хусусияти бор, ҳоказо. Таққослаш ниҳоясини айтгандан кейин айтамиз, мана бу машина мана бундан яхши екан деймиз. Демак, таққослаб тамом бўлгандан кейин аниқ бўлади. Сиз Аллоҳ Таолони яратган нарсасини ўзингиз ясаган нарса билан таққослаганингизда биласиз ўзингизни ожизлигингизни. Инсонни пастлигини, ожизлигини, нотавонлигини. Ва Аллоҳ Таолонинг қудратини, санъатига қойил қоласиз.

[10:35] Аллоҳ Аллоҳ, банда банда. Аллоҳ Аллоҳ бўлганидан кейин унинг санъати ҳам ўзига яраша бўлади. Банда, банда ожиз бўлгандан кейин уни ясаган нарсаси ҳам, уни санъати ҳам ўша яраша бўларди. Аллоҳ Таоло яратган махлуқотларни биз ўзимиз ясаган нарсаларга солиштирамиз. Нима учун? Ақллар қаноат қилиши учун, қалблар таскин топиши учун, Аллоҳнинг азамати олдида таслим бўлишимиз учун.

[11:08] Ҳисоб китоб қилиш. Аллоҳ азза ва жалл айтади, астайду биллаҳ сумма рудду ила аллоҳи мавла ҳумул ҳақ ала ала ҳул ҳукм ваҳуа асра ул ҳасиби. Сўнгра бандалар ҳақиқий ҳожалари Аллоҳга қайтарилурлар. Ҳаммамиз ўлиб, Аллоҳни ҳузурига борамиз қиёматда. Огоҳ бўлингиз ким? Ҳукм қилиш унинг ўзигагина хосдир ва у жуда тез ҳисоб китоб қилгувчидир.

[11:42] Жуда тез ҳис об китоб қилади. Сизни қўлингизга манча нарсани манчага қўш, манчадан айри деб қўлингизга қоғоз билан қалам берса, о икки соат қиласиз. Енди ана шу ҳисоб китобни калкуляторга соладиган бўлсангиз, бир пастда битади. Демак, ёзиб қоғозга қалам билан ҳисоблашдан кўра, калкулятор билан ҳисобланишда нима бўлади? Тезроқ бўлади.

[12:08] Во, ёмон тез ҳисоб китоб бўлдими а? Лекин қиёмат бўлганда биродарлар, йер юзига қанча трилият, трилият одам келади, ҳаммасини Аллоҳ Таоло ҳисоб китобини бир лаҳзада қилиб қўяди. Ўйлаб кўринг да. Ўйлаб қўринг да. О ўзи биттадан фамилиясини айтса неча миллион йил кетади у одамларни? Йўқ, бирданига ҳисоблаб қўяди Аллоҳ Таоло. Шунинг учун аллоҳнинг ҳисоб китоб қилиши билан бандаларнинг ҳисоб китоб қилиб ҳақида бир фикр қилиб кўринг. Ақлингиз лол қолади.

[12:44] Ал ваҳидуд дайян бўлган, ал холларқ бўлган аллоҳни санъатига назар солинг. Бир дона атиргулни кўз олдингизга келтиринг. Шаклини қаранг, чиройлилигини. Рангини қаранг, ҳидини қаранг, нафислигини қаранг. Ақлингиз лол қолди а? Енди инсон ўзи ясаб қўйган пластмасса гулларни кўз олдингига келтиринг.

[13:08] Олиб келиб қўяди, кўзингизга бир лоп пат ўтдек кўринади, уч кундан кейин зерикасиз. Ҳалиги атиргулъдан ширин ҳид чиқса, бундан радиатсия чиқади. Вискусственний да. Одам боласи. Одам боласи ясаган роботни енг охиргиси. Сиз билан гаплаша олар екан. Саволингизга жавоб берар екан деса, во деймиз. Бошқа нарсага арамайди у.

[13:34] А ким нотўғри туриб қолса, бўлди, тўхтади. Битта вазифани чиройли бажариб қўйса, қойил қоляпсиз а? Енди Аллоҳ азза ва жалла яратган санъатига қарамайсизми? Фарзандингизни қаранг. Туғилганда қанақа еди? Секин секинлик билан ривожланишига қараб кетди. Тирик, ўсади, ақли тўлиб боради, комилнига қараб юради, ҳис туйғуси бор, ўқийди, ўрганади, йейди, ухлайди, ҳаракатланади. Сизни ясаган роботингизни қаранг у, Аллоҳ таоло яратиб қўйган одам боласини қаранг. Фата баракаллоҳу ахсанул холи қийин. Бас, енг гўзал яратувчи Аллоҳ баракотли буюкдир. Станок ясаймиз. Ҳозир шунақа станоклар ясалган, инсон умуман иштирок етмаяпти. Катта жиҳоз. Мана қарасалар интернетда турибди. Программани бериб қўйса, ўша темирда қистириб қўйсангиз, неча хил резага керак бўлса, ҳаммасини олиб келай қиляпти да, шундай детални чиқариб беряпти олдингизга. Инсон иштирок етмаяпти.

[14:39] Уни кўриб туриб, субҳаналлоҳ дейсиз. Енди ана шу робот туғиб кўпаядими? Бузилиб қолса, ўзини тузата оладими? Лекин ўша бир детални темирдан ясаб берганга қойил қоляпмиз. Биродарлар, Аллоҳ Таолони санъати билан махлуқотларни санъатини таққослаб кўринг. Аллоҳ Таоло еркакда аёлни яратди, ўртасига унс меҳрни солди, бир бирига мойилликни пайдо қилди. Ана шу мойиллик туфели зўриёт дунёга келади. Шу билан уни насли давом етади. Агар инсон мана шу нарсалар ҳақида дўпписини нималарга қўйиб қўйиб, ўйланиб кўрадиган бўлса, Субҳаналлоҳ дейишдан бошқача ораси қолмайди.

[15:29] Аллоҳ Таолонинг пухта санъати. Аллоҳ Таоло ҳар битта нарсани жуфтлик низоми билан яратди. Ўсимликлар. Ва минг кунлик самароти жа ала фиҳа завжайни снайин. У, Аллоҳ, ҳар мевани иккитадан жуф жуф, яъни еркак урғоқчи қилиб яратди.

[15:55] Одам боласи йейдиган асосий озуқа бу нон. Буғдой, унинг асоси. Миллионлаган, миллионлаган тонна буғдойни Аллоҳ Таоло яратиб беради. Тасаввур қилинг, шу буғдой бўлмаса нима қиламиз? Ўша буғдойдан бир дона ҳам қолмаса, қайердан топамиз? Муаммо. Қайердан олардик уни? Қаранг Аллоҳ Таолонинг қудратини, санъатини. Торвуз, қовун, ошқовоқ катта катта дона дона бўлиб пишади. Катта катта бўлгани учун териш осон уни. Енди тасаввур қилинг, буғдой ҳам шу ошқово қовун ёки қовунга ўхшаб дона дона бўлиб ўсганида.

[16:36] Уни бир қоп йиғиш учун биласизми қанча меҳнат қилар едик? Енди Аллоҳ бизни қийналмаслигимиз учун юзта дона жойлаб қўйган битта бошоқни. Бештасини олиб туриб битта ўрасиз, беш юзта дон турибди қўлингизда. Балиқ. Қорнида тухуми бор. Ҳар битта тухуми биттадан балиқ дегани. Битта балиқда нечта минглаган балиқ пайдо бўлади. Булар ҳам Аллоҳ Таолонинг бизга берган атаси. Шунинг учун дарсимизда айтдик, агар одам боласи ўзи ясаган нарсалар билан Аллоҳ яратган нарсаларни таққослайдиган бўлса, булар ҳақида инсоф билан тафаккур қилса, Аллоҳни буюклигини тан олмасдан бошқа иложи қолмайди.

[17:22] Аллоҳ Таоло ҳамма нарсани йўғидан бор қилди. Ва бу пайдо қилган нарсанинг аввал мисли ўхшаши бўлмаган еди. Одам бўлса бир нарсани бир нарсадан ясади ва ясаган бу янги нарсасининг аввал мисли бор еди. Сув остида юришликка бизга ёрдам берадиган жиҳозлар.

[17:45] Балиқлардан тақлид. Учиш асбоблари. Қушларга тақлид. Биродарлар, қушлар мавзуси алоҳида мавзуда, катта мавзу. Минглаган километрни қушлар гала гала бола босиб ўтади, қишлагани, ёзлагани учади, адашиб қолмайди а? Ким уларга бу илҳомни берди? Ким? Шунинг учун Аллоҳ азза ва жаллоҳ ўзининг пухта санъатини бандаларнинг санъатига, ясаган нарсаларга таққослашни буюрди. Битта мисол. Инсон тиши.

[18:21] Агар уни суғуриш керак бўлса, қанақа машаққат қийинчилик билан суғуради. Укол қилади, енг камида. Укол қилгандан кейин сезмайсиз, аммо уколни сайганда ҳам, уколни сайгинда жонингиз оғрийдими? Оғрийди. Лекин Аллоҳ Таолони санъатини кўрингки, ёш болани тиши тушиб кетиши керак бўлган пайтда, ҳеч қанақа оғриқни сезмайди. Субҳаналлоҳ. Ҳалиги тиши, тишларини орасига тушиб қолганда билади. Ёки қўлига узилиб тушганда кўради. Аллоҳ Таоло тишни суғуриб қўйишини кўринг ва одам боласини тишни суғиришини кўринг.

[18:59] Аллоҳ Таолонинг қонунлари, боборлиққа қўйган қонунлари одоб бериш, тарбиялаш қонунлари дейилади. Одоб бериш, табиийлаш қонунлар дейилади. Ожизлик қонунлар емас. Ал холлар пухта санъат егаси бўлган зот. Алхонлақ. Иши мукаммал, комил, камчиликсиз. Сув муаммоси деб қўрқитишади. Озиқ овқат муаммоси деб қурқитишади, биродарлар. Сувни хазинаси ҳам, озиқ овқотни хазинаси ҳамм, битмас туганмас хазина Аллоҳ Таолонинг ҳузурида.

[19:40] Нимаки бўлса, сувми, овқатми, тиллами, ёмғирми, дон дунми, нимаки бўлса, ана шу нарсаларнинг ҳаммасини хазинаси бизни ҳузуримизда дейди. Биз у нарсаларни маълум ўлчов билан, миқдор билан тушуриб турамиз. Во им мин ша ил илла илла на хоза ин ҳу, во ма нуна зил ҳу илла би қадар маълум. Сизларнинг ризқ рўзингиз бўлмиш, ҳар бир нарсанинг асли манбаи бизнинг даргоҳимиздадир. Биз у нарсаларни аниқ ўлчов билан сизларга тушурибмиз. Ҳамма нарсанинг хазинаси Аллоҳни ҳузуридан. Хоҳлаган жойига Аллоҳ Таоло хоҳлаганча тушуради. Шунинг учун айтяпмиз да, сув муаммоси, озиқ овқат муаммоси, бунақа ғамни Аллоҳда танимаганлар қилади. Аллоҳ Таоло бир юртга сувни камроқ қилиб беряпти. Бир юртда бир қандайдир йетишмовчилик, очарчилик бўляпти. Бу дегани Аллоҳ уларга овқат билан сувни беришликка ожиз екан деган маъно емас. Бу дегани Аллоҳ уларга мана шу ризқни торайтиришлиги билан, сувни камайтиришлиги бил ан одоб беряпти. Уларни тарбиялаяпти.

[20:54] Роббимиз Қуръонда шундай марҳамат қилади. Аста алабийла. Во аллавий истакому ала тўлиқоти ла асқойнаҳумман ғодақо линафди наҳум фий. Албатта, агар улар тўғри йўлда устувор турганларида, яъни ҳақ йўлда, ҳақ динда туришганида, иймонда, тақвода, солиҳ амалда туришганларида, албатта биз уларни имтиҳон қилиш учун мўл ёмғир билан суғорган бўлар едик.

[21:24] Яъни тақвони, имонда бўладиган бўлса, Аллоҳ Таоло серобчиликни беришини айтяпти. Бошқа оятда. Астайду биллаҳ. Валав анна аҳла ал қураъа манаваттаҳав ла фатақна алайҳим баракати минас сама и wал авт. Бир юртда очарчилик, бир юртда қурғоқчилик, бир юртни уриш жанжал.

[21:48] Аллоҳ Таоло бу нарсаларни тинчиб текшириб қўйишига қодирми? Албатта қодир. У қудрати йетмаганидан сув йетмаяпти бир жойга. Аллоҳ қудрати йетмагани учун очарчилик бўляпти емас. Аллоҳ бандаларига тарбия беради шу билан. Ишингиз юришмаяпти, касалдан бошингиз чиқмаяпти, муаммодан бошингиз чи қмаяптими? Аллоҳ бу нарсалардан сизни чиқариб қўйишингизга қодир. Лекин сизга таълим тарбия бу. Оятни қаранг. Агар дейди Аллоҳ Таоло, у қишлоқларнинг аҳли иймон келтириб, тақводор бўлганларида еди, мана шарт яна, иймон ва тақво бўлса у қишлоқ аҳлида, ёки шаҳар аҳлида, ё давлат аҳлида, албатта биз уларга осмон у йердан баракот дарвозаларини очиб қўйган бўлар едик.

[22:40] Қайтариб айтамиз. Аллоҳ Таоло бир жойда қурғоқчилик бўлаётган бўлса, сув юз беролмаётганлиги учун бўлмаяпти қурғо қчилик. Бир юртда очарчилик бўлаётган бўлса, Аллоҳ қолдирмаслиги учун очарчилик бўлмаяпти у йерда. Балки бандаларни Аллоҳ Таоло шу билан тарбиялаяпти, уларнинг адабини беряпти. Биродарлар, сув муаммоси дейишади.

[23:03] Фазода шунақа булутлар бор еканки, улар мана шу йер юзидаги сув ҳавзаларини, океанларни, денгизларни ширин мазали чучук сув билан бир кечада олтмиш марта тўлдириб қўйиш имкониятига ега екан. Бир кечада йер юзидаги ҳамма сув ҳавзаларин бир марта тўлдидириш емас, олтмиш мартада тўлдириб кўра олар екан. Бу Аллоҳни қудратидаги нарса. Юқорида оятда ўқидик ку. Нимаки бор бўлса, хазинаси бизни ҳузуримизда деяпти. Енди биродарлар Аллоҳ ато қилишни бошласа чи, ақлларини лол қолдириб қўяди. Даҳшатга солиб қўяд. Ёқангизни ушлаб, оғзи очиб турасиз. Агар Аллоҳ беришни бошласак. Чунки ризқни берадиган Аллоҳ, сув ҳам Уни қўлида, ёмғир ҳам Уни қўқлида, об ҳаво ҳам Уни қўрида.

[23:54] Демак, Аллоҳ Таолонинг қонунлари ожизлик қонунлари емас. Бу одоб бериш, тарбиялаш қонунлари. Ҳаргиз ожизлик қонунлари емас. Мана табиат қонунлари деймиз. Сув пастга қараб оқади. Ўтни ёқсанг сутни осмонга кўтарилади. Йер маълум бир тезликда бир хил айланиб туради. Бу табиат қонунлари. Газсумо моддалар бор, суюқликлар бор, қаттиқ жисмлар бор. Буларнинг ҳаммасини устида Аллоҳ Таолонинг чизиб қўйган, собит ўрнатиб қўйилган қонунлари туради, ўзгармайди. Табиат қонунлари ўзгармайди. Аммо иккита нарса бор, бу иккита нарсанинг қонуни ўзгаради.

[24:39] Табиат қонунлари, ўзгармас қонунларни ўзгармаган туришлиги йер юзида ҳаёт давом етишини таъминлайди. Яъни темир мусулмон юртида ҳам темир, копир юртида ҳам тебрлигича туради. Семент, мана қуригандан кейин бетонимиз, мусулмон қуйдими уни, копир қуйдими, фарқи йўқ, туради. Агар темир билан сементни, сементни қонуни, хусусияти, одамларнинг шелларига қараб ўзгарадиган бўлганида, кофир юртларида қуриб қўйилган иморат, улар кофир бўлганлиги учун фисқ фужурига киргани учун темир юмшаб кетиб, семент бўшаб кетса, ҳаммаси иморат тагида қолиб кетар еди. Шунинг учун темир, мусулмон юртида ҳам темир. Бу инсоннинг феъл атвори, инсоннинг иймони тақвоси ёки фисқ фужури алоқаси йўқ, кофир юртида ҳам. Аммо иккита қонун бор. Бу қонунлар ўзгариб туради. Бу ризқ қонуни ва соғлик қонуни.

[25:43] Аллоҳ таоло ўзига, сиз билан бизни йетаклашлик учун, ўзи томонга бошлашлик учунгина мана шу иккита қонунни ўзгарадиган қилиб қўйди. Инсон доим ўзини ризқига харис бўлади. Доим соғлигига харис бўлди. Мана шу иккита нарса билан Аллоҳ бандаларини тарбиялайди. Тушингиз оғриб ухламаганда, кечаси билан нима деб чиқасиз?

[26:10] Аллоҳ деб чиқасиз. Ишингиз юришмасдан у ешикка урасиз, ўзингизни бу ешикка ураси, ўзингиз бўлмаганда, нима деб йиғлайсиз? Аллоҳ дейсиз. Тушунарлими? Билиб қўяйлик. Сиз билан биз кечираётган кун қандайлиги ва қандай бўлиши иймонимиз, амалимиз, тақвойимизга боғлиқ. Бизда саодатли ҳаёт кечирасан, иймон еътиқодда бўлсанг деса, албатта бой бадавлат бўлишликни тушунади одамлар. Ҳа, бой бадавлат бўшлик саодатли ҳаётинг сабаблардан биттаси. Лекин бойликни ўзи саодат бойлик, бахт емас.

[26:50] Саодат, бахт бу ўзининг кунидан, ҳаётидан рози бўлишлик. Ақули қовли ҳада ва астағфируллоҳу ливалакум. Инналлоҳу ва малакатҳу ю соллу ала аланнабий, я ю ҳалладийна аману, соллу алайҳи васаллиму таслима, ва ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъала ва баракатуҳ.

## Quran and hadith quoted in this lecture

- [3:21] Quran An-Naml 27:88
  - Said in the lecture: “Ва тарол жиба ала таҳса буҳа жами датан ваҳия тамуру маррос саҳаб.”
  - Arabic: وَتَرَى ٱلْجِبَالَ تَحْسَبُهَا جَامِدَةًۭ وَهِىَ تَمُرُّ مَرَّ ٱلسَّحَابِ ۚ صُنْعَ ٱللَّهِ ٱلَّذِىٓ أَتْقَنَ كُلَّ شَىْءٍ ۚ إِنَّهُۥ خَبِيرٌۢ بِمَا تَفْعَلُونَ
  - Uzbek translation: Тоғларни кўриб, қимирламай турибди деб ҳисоблайсан. Ҳолбуки, улар булутнинг ўтишидек ўтурлар. Бу ҳар бир нарсани пухта қиладиган Аллоҳнинг санъатидир. Албатта, у нима қилаётганингиздан хабардордир. (Қиёмат куни шундай даҳшатлики, кўзимизга энг салобатли, виқорли, мустаҳкам бўлиб кўринадиган улуғвор тоғлар ҳам жойидан кўчиб, титилиб, булутдай сузиб юради. Уларни кўрган одам, жойида турибди, деб ўйлайди, аслида эса, улар булутдек сузиб кетаётган бўлади.)
- [11:13] Quran Al-An'aam 6:62
  - Said in the lecture: “биллаҳ сумма рудду ила аллоҳи мавла ҳумул ҳақ ала ала ҳул ҳукм ваҳуа асра ул ҳасиби.”
  - Arabic: ثُمَّ رُدُّوٓا۟ إِلَى ٱللَّهِ مَوْلَىٰهُمُ ٱلْحَقِّ ۚ أَلَا لَهُ ٱلْحُكْمُ وَهُوَ أَسْرَعُ ٱلْحَٰسِبِينَ
  - Uzbek translation: Сўнгра ҳақиқий хўжалари–Аллоҳга қайтарилурлар. Огоҳ бўлингизким, ҳукм қилиш Унинг Ўзигагина хосдир. Ва У энг тезкор ҳисоб-китоб қилгувчидир.
- [21:34] Quran Al-A'raaf 7:96
  - Said in the lecture: “Валав анна аҳла ал қураъа манаваттаҳав ла фатақна алайҳим баракати минас сама и wал”
  - Arabic: وَلَوْ أَنَّ أَهْلَ ٱلْقُرَىٰٓ ءَامَنُوا۟ وَٱتَّقَوْا۟ لَفَتَحْنَا عَلَيْهِم بَرَكَٰتٍۢ مِّنَ ٱلسَّمَآءِ وَٱلْأَرْضِ وَلَٰكِن كَذَّبُوا۟ فَأَخَذْنَٰهُم بِمَا كَانُوا۟ يَكْسِبُونَ
  - Uzbek translation: Агар қишлоқлар аҳллари иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, Биз, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик. Лекин улар ёлғонга чиқардилар, бас, уларни қилган касблари туфайли тутдик. (Ушбу ояти каримада баён қилинаётган оддий ва содда ҳақиқатни инсоният тушуна олмаётгани ғоятда ажабланарли ҳол. Инсон учун осмон ва заминдан баракот эшиклари очилиши учун биргина шарт кифоя, яъни, у иймонли ва тақволи бўлиши лозим экан. Ана ўшанда инсонга осмону заминдан баракотлар эшиги ланг очиб қўйилади. Чунки иймон инсонни баракотли ҳаёт йўлига бошлайди. Чунки тақво инсонни фаровон ҳаёт йўлига солади. Иймон билан тақво бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлганидек, баракот ҳам уларга боғлиқдир. Бу ҳақиқатга каттаю кичик ҳар бир соҳада гувоҳ бўлиши мумкин.)

## Self-check quiz

Generated automatically from the lecture; not reviewed by a person.

1. Устоз Аллоҳнинг санъатини инсон ясаган нарсалар билан таққослаб, қайси орган мисолини келтирган?
   - a) Буйрак — correct
   - b) Ўпка
   - c) Юрак
   - d) Жигар
   - Why: Дарсда Аллоҳ яратган буйракнинг ишини инсон ясаган сунъий почка билан солиштириб, Аллоҳнинг қудрати таъкидланган. [7:25–8:24]

2. Устоз дарсда Аллоҳнинг ҳисоб-китоб қилиш тезлигини қандай мисол орқали тушунтирган?
   - a) Атиргулнинг ҳидини таққослаш
   - b) Калкулятор билан ҳисоб-китоб қилиш — correct
   - c) Қоғоз ва қалам билан ёзиш
   - d) Робот орқали савол-жавоб қилиш
   - Why: Устоз Аллоҳнинг ҳисоб-китобини калкулятор билан ҳисоб-китоб қилишга ўхшатиб, унинг тезлигини тушунтирган. [11:42–12:06]

3. Устоз дарсда Аллоҳнинг пухта санъатини инсон санъати билан таққослаб, қайси орган мисолини келтирган?
   - a) Инсон қулоқи
   - b) Инсон кўзи
   - c) Инсон юраги
   - d) Инсон тиши — correct
   - Why: Устоз Аллоҳнинг пухта санъатини бандаларнинг санъатига таққослашни буюрганини айтиб, бунинг учун инсон тишини мисол қилиб келтирган. [17:45–18:20]

4. Устоз дарсда қурғоқчилик ва очарчиликнинг асосий сабаби нима еканини қандай тушунтирган?
   - a) Аллоҳ бандаларини тарбиялаш ва одоб бериш учун — correct
   - b) Инсонларнинг меҳнат қилмаслиги натижасида
   - c) Табиий омиллар ва иқлим ўзгаришлари туфайли
   - d) Аллоҳнинг қудрати йетмаслиги сабабли
   - Why: Устоз Аллоҳнинг сув ёки озиқ-овқатни камайтиришини қудрат йетишмаслиги емас, балки бандаларини тарбиялаш ва одоб бериш мақсадида қилишини таъкидлаган. [19:40–20:52]

5. Устоз дарсда Аллоҳнинг бандаларини тарбиялаш учун ўзгартириб қўйган иккита қонун қайсилар?
   - a) Ризқ ва соғлик қонунлари — correct
   - b) Ёмғир ва шамол қонунлари
   - c) Темир ва семент қонунлари
   - d) Йер айланиши ва олов қонунлари
   - Why: Устоз Аллоҳнинг фақат ризқ ва соғлик қонунларини ўзгартириб, бандаларини тарбиялаш учун ишлатишини таъкидлаган. [25:43–26:08]
