MMaviza
Ар-РофиқТекширилган25 daq

10-Дарс Ар-Рофиқ / Асма-ул-Ҳусна

Абдуллоҳ Домла · Асмоул ҳусно

0:00
25:04
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Алҳамдулиллаҳ, ҳероб билан аъламин. Вассалату вассаламу ала саййидина муҳаммад ас содиқул ва адил амин. Аллоҳум ала илмалана илла маълам тана иннака антара алайҳул ҳоким. Аллоҳим маълим наъмаган, фаъунабан, фаъна би маълум танаваси наъилма. Аллоҳим маърин ал ҳаққи, ҳаққон ва зуқунати баъи, ва арина ал баътила, баътилан ва зуқунашди наъба. Ва жаъалламин майясида меъун ал қовли, файетта беъун а ҳусана ва адҳинна би раҳматика фия ибодика солиҳин. Амма баъд, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълим оғир екан. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Аллоҳ таолонинг асмоли ҳусно, гўзал исмлари, е, силсиласида олиб бораётган навбатдаги дарсимиз. Бугун аллоҳ таолонинг гўзал исмаларидан, асмоли ҳуснодан аррофиқ, мулойим, юмшоқ, раҳмлик, лутфлик маъноларига далолат қиладиган аррофиқ исмини ўқиган бўламиз. Арриф, мулойимлик, юмшоқлик, лутф.

Имом Бухорий ва Муслимнинг саҳиҳларида келтирилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжой мутахораларидан Ойша розияллоҳу анҳодир. Ойшонимиз айтадилар, яҳудлардан бир тоифа Расулуллоҳнинг ҳузурига келиб, ассалому алайкум дейишди. Ассам дегани ўлим дегани ёки заҳар дегани. Ассалому алайкум бўлса сизга, тинчлик саломатлик бўлсин. Ассалому алайкумбўлса сизга ўлим бўлсин. Демак яҳудлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ассалому алайҳум сизларга ўлим бўсин дейишди. Оишонимиз розияллоҳу анҳу уларни сўзини тушуниб қолиб, ва алайкумуссам ва лаъна ўзингларга ўлим босин, лаънат босин деб туриб, қаттиқлик қилиб юборди. Қўпол муомала қилиб юбордик. Шунда Пайғамбарим соллаллоҳу алалайҳи васаллам Оишонамизга қараб, маҳлан я аиша. Алайки бер ривқ. Ва ияки вал ун фа вал фухш. Ей Аиша, секинроқ. Қўполлик ва фаҳшани узоқ бўлинг, дедилар. Мен, ё Расулуллоҳ, нима деганини ешитмадингизми? Яъни бизга ўлим тилаяпти улар, деганида Пайғамбаримиз уларга во алайкум деб қўйгандилар. Сиз ҳам ешитдингиз ку нима деганини. Сизларга ҳам деб қўйдим. Яъни ўзига яраша жавоб берди, лекин мулойимийлик билан, ривқ билан.

Бугунги дарсимиз мулойимлик ҳақида бўлади. Анақа муҳтож бўляпмиз шу замонимизда мулойимликка, биродарлар. Машина минаётганда мулойимликка айниқса муҳтож ўляпмиз. А? Бошқа жойда билинмаса ҳам. Сал нарсага нима бўлиб кетяпмиз? Жазавомиз тутиб кетяпти, жаҳлимиз чиқиб кетяпти. Псих бўлиб қоляпмиз. Нимадан? Мулойимликни йўқлигидан.

Расулуллоҳ яна дедилар. Я, Аиша. Инналлоҳу рафиқун, юҳибур ривқо. Файюти ва юти алам ривқи, маъла юти алал унуф ва маъла юти а ла маъсива. Ей Аиша, албатта Аллоҳ мулойим зот. У зот мулойимликни яхши кўради ва мулойимлик учун қўполликка ҳамда ундан бошқага бермаган нарсани беради. Мулойимликка Аллоҳ Таоло берган нарсани бошқа ҳеч қайси сифатга бермайди. Қўполликка ҳам, ундан бошқа сифатларга ҳам. Аллоҳ таолонинг ар рофиқ исми ҳақида суҳбат қиламиз. Ар рофиқ. Юмшоқ, мулойим, меҳрибон, юмшоқлик билан, меҳрибонлик билан, лутф билан муомала қилишлик дегани. Ар рифқ.

Аллоҳ таолонинг мана шу исмини унинг ишларида кўришимиз мумкин бўлади. Бандаларга бўлган юмшоқлигида, лутфида, меҳрибонлигида. Мана аллоҳ таолони махлуқотларга ар рауфик еканлиги, юмшоқ, мулойим, марҳаматли, лутф егаси еканлигига далиллар. Мана ёш болани тиши чиқади.

Туши дейилади. Кейин шу тиш, катта тишлар чиқадиган пайт бошланганда битта битта тушишни бошлайди. Бола шу тишларни тушиб кетаётганлигини сезадими? Бирор бир машаққат, оғриқни ҳис қиладими? Ҳам елар ўтгансизлар ўша етапдан. Сезганмисизлар? Йўқ. Бундай қайрилиб тушиб кетади. Овқат анақа орасида чайналиб, ажралиб қолади. Енди тиш доктори сизни тишингизни олмоқчи бўлса, албатта укол қилиш керак. Акс ҳолда тишингизни суғураётганда нима бўлади? Машаққатига чидамайсиз аъзоларга. Енди ўша игнани саяётганда ҳам ўзи нима у? Машаққат. Лекин Аллоҳ Таолодаги юмшоқлигини, мулойимлигини, лутфини кўрингки, ёш бола сезмай ҳам қолади. Нимани? Мана шу рифқга, юмшоқликка далил емасми, биродарлар?

Ваҳоо маъқум ва у сизлар билан биргадир. Аллоҳ Таоло доим биз билан бирга, ўзини юмшоқлиги билан, мулойимлиги билан. Қаранг, ҳаво юмшоқ нарсами? Юмшоқ нарсами? Ё қаттиқ нарсами? Нима, ҳов, қанақа? Бу шунақа юмшоқки, шунақа мулойимки, борлигини ҳис қилмайсиз ҳам. Қаранг, у қушни ҳам кўтаради, юзлаган тонна вазни бор, самолётни ҳам кўтарадими. Мана ҳозир нафас олиб ўтирибмиз, ичимизга ҳаво кириб чиқиб кетаётганда бир машаққатни ҳис қиляпмизми, йўқми? Мана шу Аллоҳ Таолонинг бизга аррофий, юмшоқ, мулойим муомала қилишига тааллик.

Томоғингиздан овқат ўтганда силлиқ ўтиб кетади, лекин сезасиз. Хоҳлайсиз, лекин ҳавода сезамизми? Ва ҳавода сиз билан бизга ёқимли қилиб қўйганини қаранг. Масалан, тутун ҳидаси сиздан нима олади срази? Бурниздан чиқиб кетади, кўзини ёқиб чиқиб кетади. Тасаввур қилинг, ҳавода ҳаммаси шунақа бўлганда. Аллоҳ таолонинг ризқидан, Аллоҳ таолонинг мулойимлигидан.

Мана Аллоҳ таоло бандаларга юмшоқ мулойим муомала қилади ва ўзи ҳам бу нарсани яхши кўради. Ароғни Аллоҳ таоло ҳаром қилди. Мулойимлик билан, юмшоқлик билан, лутф билан. Тўғрими? Дарров ҳаромдадими? Йўқ. Учта оят тушди ароғни ҳаром бўлгунга қадар.

Ароғда фойда ҳам бор, зиён ҳам бор. Зиёни фойдасидан кўпроқ деди биринчи оятда. Кейинги оятда, ей иймон келтирганлар, намозга маст ҳолатда яқинлашманглар деди. Кейин Мадинага боргандан кейин ҳаром қилди. Аллоҳ бирданига ҳаром қилиб қўйишга қодир емасмиди? Қодир еди. Лекин мана шундай лутф билан, бизга юмшоқлик билан муомала қилганлиги аллоҳнинг ар рофиқ еканлигига далил бўлади.

Ей Ойша, албатта Аллоҳ мулойимдир. У Зот мулойимликни яхши кўради ва мулойимлик учун қўполлик ҳамда ундан бошқага бермаган нарсани беради. Мусулмон кишини роббиси ар рофий мулойим екан. Демак мусулмон ҳам қандай бўлиши керак? Мулойим бўлишлиги керак. Шунинг учун биродарлар ҳалим бўлиш, юмшоқ мулойим бўлишингиз шундай бир улуғ сифатки, айтилади, ҳалим киши набий бўлишликка яқин бўлади. Ка дал ҳалимо ан якуни набия. Ҳалим киши набий бўлишликка яқин бўлади.

Ҳалимлик, юмшоқлик, мулойимлик биродарлар хулқларнинг саида. Ҳалимлик рифқдан. Авф қилишлик рифқдан, мағфират қилишлик, кечиришлик ҳам мулойимликдан рифқдан. Валиллаҳ ҳил асма ул ҳусна фадо руҳ биҳа. Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари бор, бас унга улар билан дуо қилинглар. Масалан, биров сизга иш буюради. Еҳ, кўмир ташиб қўй.

Биродар, кўмир тишиб қўясизми? Қайсиниси ёқади? Қайсиниси ёғади? Арифқ, мулойимлик, мўминнинг сифати. Агар киши ўзини мана шу сифат билан сифатли олса, Роббисига яқин бўлиши осон бўлади. Роббисига я қим бўлгандан кейин дуоси ижобат бўлиши осонга бўлади. Қайтарамиз. Мулойим бўла оласиз, Аллоҳга яқин бўласиз. Аллоҳга яқим бўлсангиз дуоларингиз ижобат бўлади.

Чунки Аллоҳ Таоло ар рофиқ ва ҳар битта ишда рифтни мулойимий яхши кўради. Масалан, бола тарбиясида мулойим бўлсангз. Аёлингиз билан қиладиган муомалада мулойим бўлсангиз, тижоратингизда мулойим бўласиз, демак, мусулмон киши машина минишида ҳам мулойим бўлиши керак, футбол ўйнашида ҳам мулойим билиш керак, тижоратида ҳам, фарзандлари билан бўлган муомаласида ҳам мулойим. Аммо бу қийин. Қийин. Модомики сизни дуойингизни ижобат бўлишга олиб борадиган еканми мана шу иш, демак бу иш осон бўлмайди. Маъқулми?

Ҳеч ким унга қўпол муомала қилишини хоҳламайди. Аммо у ҳаммага хоҳлаган муаммосини нима қилса, қилаверсин. Мана шу инсофсизлик бўлади. Инсоф нима деса, сенга қанақа муомала қил ишларни хоҳлайсан. Сен ҳам шунақа муомала ол, шу инсоф бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар жобир имна абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан роҳималлоҳу абданн самҳан идаба, самҳан идиш таро. Аллоҳ раҳмат қилсин бир бандани. Ким у банда? Сотганда ҳам олийжаноб кечиримли бўлган. Олганда ҳам олий жаноб кечиримли билган бандани.

Сотаётганда ҳам мулойим, олаётганда ҳам мулоим бандани Аллоҳ нима қилсин деяпти Расулуллоҳ? Раҳмат қилсин. Бу дуо кетди. Агар сафарга чиққан ҳамроҳингиз сиз билан чиққан биродарингиз ар рофиқ, мулойим, юмшоқ бўлса, мазза қиласиз. У нима қилмайди? Оғир тегмайди сизга, танқид қилавермайди, инжиқлик қилавермайди. Қўполлик қилавермайди да, ҳисоб китоб қилавермайди адаб сизни. Нима учун? У мулойим. Енди дағал қўпол одам бўлса чи? Бу одам сафарингизни машаққатга айлантириб юборади. Мўмин одам мулойим бўлади. Ўзи бошқаларга улфат бўла олади ва бошқаларни ҳам ўзига улфат қила олади. Жуда ҳам важний жой шу. Ўта муҳим нарса. Илмлими у, пуллими у, мансаблими у, муҳим емас. У одам ўзи ҳам бошқаларнини ичига кира олади, қалбидан жой ола олади, улфат бўла олди ва бошқалар ҳам унга яқин бўлишликка йўл беради. Бирод ҳам бўлади, ҳамма қотириб юрган бўлади, пул бўлиб қолса ёки мансаб қўлига тегиб қолса нима бўлиб қолади?

Енди келиб қолади да, уни яқинига келолмай қоласиз. Мусулмон одамга ярашмайди бу нарса. Аллоҳ таолонинг қайси исми, қайси сифатини ўрганманглар биродарлар, шу сифатдан шу исмидан ўзимизга улуш олишингимиз керак. Масалан, Аллоҳ таолонинг ал афу кечирувчи деган исми сифатини ўрганар еканмиз, ўзимизга мана шу кечирувчилик деган сифатни ҳам ҳайдо қилишлигимиз керак.

Аллоҳ таоло ўзининг илми билан сиз билан биз билан бирга. Буни унутмаслигимиз керак. Биз, биродарлар, Аллоҳни биз билан еканлигини есдан чиқармасдан доим турар еканмиз. Сиз билан бизда еҳсон деган сифат тарбия топади. Ё Расулуллоҳ, еҳсон нима? Деб сўралганида Пайғамбаримиз жавоб бердилар. Ан таъбудаллоҳи кан нака тароҳи. Файллантакун тароҳи файнна ҳу ярока. Аллоҳга уни кўриб турганингдек ибодат қилишинг еҳсон. Аллоҳга уни кўриб турганингдек ибодат қилишинг еҳтимол. Енди гарчи уни кўра олмаётган бўлсанг ҳам, Аллоҳ сени нима қиляпти? Кўриб туриб. Шу кўриб турганини ҳис қилишимиз керак, биродарлар.

Киши кўзлаган мақсадига йетишлиги учун биродарлар мулойим бўлишлиги керак. Мана ҳозир айтдик ку, кўмирда ташиб қўй дедингиз, ёки кўмир ташиб қоясизми дедингиз. Қайсини сизни мақсадингизга осонлик йетказади? Қўполликми, мулойимликми? Мулойимлик. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, оиша розияллоҳу анҳодан ҳам бу ҳадис. Иннур ривқа ла якуну фи шайъин илла заънаҳу. Ва ла юн завмин шайъин иллаҳ шаънаҳ. Юмшоқлик, мулойимлик, қайси ишда бўлса, шу юмшоқлик шу ишни гўзал қилади.

Ва қайси бир ишда, қайси бир нарсада юмшоқлик, мулоимлик йўқ бўлса, ўша мулойимиди йўқлиги бу ишни хунук қилади. Ҳозир айтяпмиз ку буйруқ. Битта буйруқ, иккинчиси ҳам буйруқ. Биттасида юмшоқлик йўқ, иккинчисида юмшоқлиги бор. Шунинг учун биродар нима иш қилсак ҳам мулойим, юмшоқ бўлишни ҳаракат қила олайлик. Бу заифликни белгиси емас. Таассуф одамларни тушунчасида бир андишани оти қўрқоқ бўлиб қолган. Риоя қилсангиз, кўнглига оғир ботмасин десангиз, мулойимлик, юмшоқлик қилсангиз нима деб ўйлайди буни? Заифлик, қўрқолик, ожизлик деб ўйлайди. Мана тушунчаларимизни айниганини қаранг. Енди қаттиқ гапирса, қўпол гапирса, илмликка ўхшаб кўринади.

А? Биродарлар? Уду оила сабили роббики била ҳакимати вал маъруфиятил ҳасан. Роббини динига ҳикмат билан ва чиройли маъруза билан даъват қилгин. Расулуллоҳ ҳалим бўлганлар даъватда ҳам, қўпол дағал бўлмаганлар. Қаранг, ўшани биздан бўлган ривоят қилинган ҳадисда юмшоқлик бор бўлган жойдаги ишлар, сўзлар чиройли бўлади. Юмшоқлик мулойимлик бўлмаган жойдаги сўзлар ва ишлар нима бўлади? Хуний бўлади. Енди хоҳлаш бизни ихтиёримиз.

Қалби қаттиқ, дағал инсон бўлмаслик керак мусулмон киши. Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам. Ҳабибул халқ. Одам боласининг енг афзали, ваҳий егаси, Аллоҳ Таолонинг тўғридан тўғри қўллови остида турган, риоя асосида турган, сўзи ширин, сурати гўзал биродарлар, ҳалим, камтар, раҳмли бўлганлар. Мана шундай зотга Аллоҳ Таоло айтди. Фабима раҳматин миналлоҳ илин талаҳум ва ла вкунта фадҳон ғолизал қолби лан фадҳум минҳавлик. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам атрофида одамлар жамланган. Расулуллоҳ билан бир марта муомала қилган одам у зотга асир бўлган қалби. Аллоҳ таоло нима деяпти? Ей Муҳаммад алайҳи вассалом, Аллоҳ томонидан бўлган бир марҳамат сабабли атрофингиздагиларга мулойим бўлдингиз. Агар қўпол, қаттиқ дил бўлганингизда еди, албатта атрофингиздан тарқалиб кетган бўлар еди. Қаранг, Пайғамбаримиз атрофида одамларни жамланишига сабаб нима бўлди? Мансабими? Қувватими? Йўқ, биродарлар, у зотнинг хулқи, у зотнинг ҳалимлиги, мулойимлиги. Мулойим бўлсак, одамлар атрофимизда жамланади. Қўпол, дағал бўлсак,одамлар атрофиздан тарқаб қочади.

Билингки, бир одам атрофида одамлар давомий суратда жамланиб тўпланяптими? Бу ҳалимликда белгиси, тўғри йўл танланганлигини белгиси. Қани енди, бу устига ваҳий келиб турган, Аллоҳни тўғридан тўғри рўёсида турган тишига Аллоҳ Таоло айтяпти. Мулойим бўлганлиги учун атрофингизда одам жамланди. Енди, Расулуллоҳ мулойим бўлиши керак екан атрофида одом жамланиши учун. Енди биз қанақа бўлишимиз керак? Биз ваҳий егаси емасмиз. Биз Аллоҳ Таоло мақтаётгани йўқ.

Демак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам атрофида саҳобаларни жамланишига сабаб у зотнинг қуввати, мансаби, пули бўлмаган, балки хулқи ва мулойимлиги бўлган. Пайғамбарларимиз айтадилар, фаинналлоҳа юҳиб бу ривқофил амри кунлиҳи. Бас, албатта, Аллоҳ Таоло ҳар бир ишда мулойимликни яхши кўради. Даъват мулойим бўлиши керак.

Одамлар билан қилаётган тижоратдаги муомала мулойим бўлиши керак. Спорт билан шуғулланишлик мулойим бўлишингиз керак. Бу албатта мусулмонга айтилинаётган нарса. Енди келиб қолганда нима қиласиз? Келиб қолгандан ҳам мулойим бўласиз. Агар келиб қолгандай қайтара олмасдан, тепиб, ёки бўлмасам бақир екан бўлсангиз, демак, камчилик қанча екан ҳали? Ҳали кўп екан. Шунинг учун биродарлар уйимизга кираётганда мулойимлар билан ассалому алайкум деб келайлик. Токи бу Пайғамбаримизни суннати шайтон қайерда қолсин? Ташқарида қолсин. Мана шу ҳадис биродарлар ҳаётимиздаги муҳим ҳадислардан бўлишлиги керак. Мулойимлик бор уйда меҳр муҳаббат олади. А? Бундай хонадонда улғайган болалар, биродарлар, нафсий жиҳатдан комил бўлиб ўсади. Ер хотин бир бирига мулойимлар муомала қилар екан, болаларга ҳам бу нарса албатта юқади. Енди шу мулойимлик бўлмаса чи, аррифқ, юмшоқлик бўлмасачи? Бақир чақир, қўпол муомала. Албатта бунақа хонадонда ўсган одамни, болани қалбида бояги юмшоқлик деган нарса, унис деган нарса йўғроқ бўлади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни аллоҳ таоло мақтовага лойиқ сифатларини мақтаб, ва иннакала ала хулқийн ал дим. Албатта сиз гўзал хун. Устадирсиз деди. Ар рафиқ. Мана шу сўзнинг маънолари. Ар рафиқ, мулойим, латиф, лутф кўрсатувчи деган маъно бор. Аллоҳ таоло бандаларига мулойим, уларга лутф кўрсата олади. Мана енди Аллоҳ Таолони бизга бўлган лутфларни бир қатор санаб чиқамиз, кулганимизча.

Аллоҳ Таоло сиз билан бизга яқин. Биз ўйлагандан кўра яқинроқ. Мана шу бўйин томиримиздан кўра бизга яқинроқ, ҳатто ўй ҳаёлларимиздан кўра бизга яқинроқ. Фақат бу нарсани есимиздан чиқариб қўямиз гоҳида. Ҳар қандай одам боласига иши тушиб борсангиз, хизмат қилса ҳаққини олади. Юрист бўладими, тиш доктор бўладими, ё бир уста бўладими, қилган ишига ҳаққини олад. Ва бу тўғри. Одамлар ўртасида бўладиган муаммо шундай. Лекин Аллоҳ Таоло бизга шунча бир лутф марҳаматини, еҳсонини тўкиб қўйиб туриб, юмшоқликни кўрсатиб қўюб туриб, биздан ҳақ олмайди. Қаранг. Лутфи. Овқат айнаган бўлса, бурнингиз уни айнаганини билдиради да, йедирмайди. Аллоҳни лутфими шу?

Енди айнаган овқатни йеб қўйган бўлсангиз, ҳидини билмасдан, ошқозонингиз уни чиқариб юборишлиги, Аллоҳ Таолони лутфими? Агар айниган овқат ошқозондан чиқмаса, у ёққа ўтиб кетса нима бўлади, биласизми? Юриб кетаётган пайтда кўз уйқуга келса, ҳавозум деган, координатсия деган жиҳозни ишга тушади да, дарров чўчиб олиб кетасиз. Де, кетиб, унақа бўлиб кетади, ухлаяпсизлар а, айримларинглар ҳозир мана. Деворга суяганларинглар ухлаб қолманглар, торатилар кетиб қолади. Буёқдеклар ухлаб юринглар.

Шу йиқилиб тушмасанглар бўлди. Қаранг, Аллоҳни марҳамати шу. Ёнбошида айтганингиздек чўчиб уйғониб кетасиз. Аллоҳ Таолонинг марҳамати. Соққотиб кетсангиз, ичингизда мана шу совуқни ташқарига чиқарадиган жиҳоз ишга тушади. Исиб кетсангиз нима бўласиз? Терлайсиз. Ажиб, мана шу терлашимиз баданида совушига хизмат қилар екан. Шу сув томчилари, баданимиздаги сув шу ҳароратни ўзига тортар екан. Ким берди буни? Аллоҳ таолонинг лутфиданми? Аллоҳ таолони ризқиданми? Ухлаганимизда биродарлар, биз ўйлаб ҳам қўймаймиз. Част сурасини тафсирини ўтганимизда еслайсизлар а? Ва нуқонли муҳим датал, яминий ва даташимал ва кал муҳим балсий тун бидарай билвосий. Улар ухлар екан, биз уларни ўнг ва чап томонига оғдариб турамиз деди. Нима учун деса, инсон ухлаётганда, бир томони босиб ётар екан, оғир шу ёққа тушганлиги учун қон келишига қийин бўлади, езилиб тургани учун. Агар шу ҳолатда қолиб кетса, нима олади айтаман менга шу одам? Бўлади а баъзида. Мана бу йерда ухлаб қолгансиз, ертадан турсангиз қўлда нима қилиб бўлмайди?

Қатиб қолибди дейсиз. Нимага деса, ўша тўнтарилмай қолгансиз да. Ўзи биқиннинг иккинчи томонга ёнбошлагиси келяптими? Демак, сигнал кетяпти мияга. Тўнтарилади. Енди ухлаётганда инсон ўчадими? Лекин мия одамни уйғотмасдан туриб тўнтариб қўяди бу томонга. Неча марта тўнтарилади бир кечада одам боласи? Ўттиз мартадан кўпроқ онтарлик тўнтариладими? Сезасизларми шуни? Бу ҳам Аллоҳ Таолони бизга лутфими? Аллоҳ Таолони мулойимлигими биродар? Санасак биродар, Аллоҳ Таолони неъматини санаб тугата олмаймиз. Демак, Аллоҳ Таоло бизга аррофиқ мулойим екан. Жасадимиз яратишда, бизга қилаётган муомалаларида. Ана биродарлар, таҳорат оламиз а, мазза қиламиз.

Таҳорат оладиган аъзоларимиз, тез тез ювилиб туриш керак бўлган аъзоларимиздаги асаб толалари унчалик сезгир емас. Аммо белингизга ўша таҳорат қилаётганингиздаги муздек сувни белингизга қўйса нима бўласиз? Сесканиб кетасизми? Мана шу ҳам Аллоҳ Таолони ривқи мулойимлиги лутфидан емасми? Агар бетингизни уйганингизда худди қорнингизга сув қуйгандек сесканолган қилиб қўйганда, нима бўларди аҳволимиз? Биродарлар, Аллоҳ Таоло бизга Аррофиқ, мулойим, юмшоқ, лутф кўрсатувчи бўлган Зот. Албатта, мана шундай бўлишда ҳикмат катта. Биродарлар, мана бу чиғаноғимиз. Чиғаноқ бўлмаганда, ҳаётимиз нима бўларди?

Шу сомсани қанақа қилиб бердингиз? Биродарлар? Иккала чиғаноғмиз букилмаганида. Қанақа қилиб овқат бердик? Оллоҳни бизга юмшоқлиги, лутфи, карами шундай кўпки, санасак охирига йетказа олмаймиз. Торвоз биродарлар йерда ўсади. Олма дарахтда ўсади. Енди агар торвоз дарахтни устида ўсганда нима бўларди?

Аллоҳ таоло катта бўлган меваларни йерда турадиган қилди. Ошқовоғида, қовунида, торвозида. Енди майда бўлган меваларни дарахтга чиқариб қўйди. Енди ундан ҳам ажиб гуруч ёки буғдойни олинглар да. Буғдойда битта бошоқни юз дона. Аллоҳ таоло бандаларга лутф кўрсатганидан, аррофиқ бўлганидан, меҳрибон бўлганидан бир узганингизда юз дона донни узасиз. Агар улар ҳам олмани сингари, торни сингари доналаб ўсганида, бизни тилда штушний ўсганида, нима бўларди ҳолимиз? Биродалар, роббимиз сиз билан бизга юмшоқ, мулойим, лутф егаси. Роббимиз сиз билган бизга ар рофиқ бўлган зон.

Аллоҳ латиф, аллоҳ ар рофиқ. Мўмин ҳам шундай бўлишлиги керак. Бошқаларга улфат бўлади, бошқалар ҳам унга улфат бўлад, биродарларга лутф билан муомала қилади, юмшоқлик билан насиҳат қилади ва мана шу нарса уни бошқалардан ажратиб туради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, муҳадис Абу Довуддан, Ибн Можадан. Ман юҳромул ривқо, юҳромул хойра кунла. Ман юҳромур ривқо, юкромил хойра. Ким юмшоқликдан, мулойимликдан маҳрум бўлган бўлса, ҳамма яхшиликдан маҳрум бўмди.

Қаранг да, Пайғамбаримизни саҳобаларга юмшоқ бўлганлигини раҳмат деяпти. Демак, юмшоқ бўлган одамни устида Аллоҳнин раҳмати бор. Дағал, қўпол бўлган одамсизда Аллоҳнин раҳмади йўқ. Нафс илмини уламолари хабар беришича, психологлар хабар беришча, боласини суймасдан, қўполлик билан емизган аёлни боласи қалби қаттиқ бўлиб уйғояди. Кейинчалик онасини қийнайди бундай бола. Енди, онасини шу устини емишлик даврида унга қилган муомала албатта уни шахсиятига таъсир қилади. Енди меҳр шафқат, муҳаббат, лутф бор уйда уйғонган бола бунақа бўлмайди. Ҳатто айтилинадики, онани қорнидаги ҳомийлар, агар у хоҳланган ҳомийлар бўлса, сезар екан. Хоҳланмаган ҳомийлар бўлсин, буни ҳам сезар екан. Агар хоҳланган ҳомий бўлса, ҳомийладорлиги осон бўлади. У кўзи ёриши онасини, осон бўларди. Агар хоҳланмаган ҳомийлар бўлса, кўтариб юриши ҳам машаққатли бўлади ва кўзи ёриши, дунёга келиб уни туғишлиги ҳам машаққати бўлади. Шунинг учун биродарлар, мусулмон киши аллоҳ таолонинг ар рофий қисмидан ўзига улуш насиб олишлиги керак бўлади.

Ей Ойша, дедилар Расулуллоҳ. Албатта Аллоҳ мулойимдир. У зот мулойимликни яхши кўради ва мулойимлик учун қўполликка ҳамда ундан бошқага бермаган нарсани беради. Имом Муслим ривоят. Иншааллоҳ. Аллоҳ таолонинг ар рофий исми ҳақидаги дарсимизни кейинги жума давом етказган бўламиз. Ақули қовли ҳа давосат фируллоҳу алайкум.

Билимни синаш

5 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш