Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бисмиллаҳир роҳмани роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббилен амин. Вассолату вассалому ала саидина муҳаммад ас содиқул ва адил амин. Аллоҳум ала илмалана. Иллама аллам тана иннакантала алимул ҳаким. Аллоҳумма аллимнама ёнфауна вам фаъна би маълам тана ва зидна илма. Аллоҳумма арина ал ҳаққа ҳаққон ворзуқунат тибаъа ва арина ал ботила ботилан ворзуқун ажди наба. Ҳожи алламин ман йестами унал қовли фаядтаби уна ҳусана. Водихин наби раҳматика фии айбадика солиҳин. Мавот, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таърви ва баракати. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Аллоҳ субҳанаҳ ва таолонинг асмоли ҳусно, гўзал исмларидан арроззақ, ризқларни улашувчи исмига келган едик. Одам боласи борки, биродарлар, тирикчилиги бор. Ризқини ғамини қилади. Мана шу ризқини топиб йейишликда инсонлар ўзларича турли бир ҳийлаларни, турли бир схемаларни, турлик бир йўлларини излайди. Ризқ ўзи нима?
У ризқни берадиган раззоқ қандай зот? Нима қилсак мана шу ризқимиз кенг бўлади, баракотли бўлади, мўл бўлади? Нима қилсанг, буни акси бўлади. Ҳозирги одамларни деярли ҳаммасини биринчи ғами ташвиши ризқ топишлик бўлиб қолган десак, адашган бўлмаймиз. Лекин ризқ нима еди?
Одам боласи онасини қорнида юз йигирма бир кунга туғилган куни фаришта келиб тўртта нарсасини ёзиб қўярди пешонасига. Ризқини, ажалини, амалини бахтли бахтсиз бўлиши. Мана иккита нарса, ризқ билан ажал. Бунга инсонни ҳеч қанақа алоқаси йўқ. Бу кўп йемайди ҳам, оз йемайди ҳам. Фақат баракотли бўлади ёки бебарака бўлади. Миллионта одам сизни ҳақингизга минг йил яшагин деб дуо қилди. Минг йил яшаверасизми? Яшамайсиз. Яшамайсиз. Икки минг яшариб туриб йер аҳли дуо қилди. Яшамайсиз. Чунки сизга ёзиб қўйилган йетмиш йил, саксон йил бор, ўтмайди. Фақат бу дуолар шу ризқимизга баракот олиб келади ёки баракотни йўқ қилади айрим қилган ишларимиз. Келинг, мана нима иш қилсак, ризқимизга бағга киради? Раззоқ Субҳанаҳу ва Таоло билан қанақа муомала қилсак, биз хоҳлагандек ризқ бўлади бизда?
Аста айтиб беринглар. Ва ман йеттақилл ла ҳаяж аллоҳу махрожа, вой яразуқуҳу мин ҳайфул ла яхтасиб. Мана шу оятни таъсирини диққат билан, шошмасдан ўрганиб чиқишимиз керак. Масалан, нима деймиз, мана бу ром ясаш дейди, технологияси бор. Бундай бундай қилсак, бундай бўлади, бундай аниқ да. Қирқ беш градус келсанг, лекин тўғри тўқсон бўлади, иккитани олиб келиб қўйсанг. Аниқ, аниқ шаблон формуласи бор. Шу шаблон формулани бир устадан кўриб ўрганган шагит дарров уста бўлади. Агар шу қоидалардан, шу инструментларни ишлатишдан, мана шу материални табиатидан бехабар одам хоқилаверади, сўқилаверади, еҳтимол умрини охиригача топади у формулани. Ё топмайди. Ҳозирги кунда одамларни ризқ топишликда, қилаётган ҳаракатларни ҳам шунга ўхшатса бўлади, Худо хоҳласа. Биродалар, динимизда ҳамма нарса аниқ, аниқ, аниқ чизиб қўйилинган. Худди каррани сингари аниқ ҳамма йўқ. Ризқ топишлик масаласи ҳам шуни ичида. Келинглар, динимизда нима дейилган? Раззоқ Субҳанаҳвот Аллоҳ берадими бизни ризқимизни? Нодомики шундай екан. Келинглар, қандай муомала қилиш кераклигини ўрганиб олайлик.
Аллоҳ Таоло айтади ким Аллоҳдан қўрқса, у Зот унинг учун барча ғам кулфатлардан чиқар йўлни пайдо қилур ва уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантирур. Демак, бугунги мавзуйимиз нима екан? Раззоқ, Субҳаналлоҳу ато Аллоҳ. Бугунги мавзуймиз, биродарлар, ризқ мавзуси екан. Гоҳида бир бандани олдида ҳамма ешиклар беркилиб қолади. Тижорат ешиги ҳам, ҳунар ешиги ҳам, ҳамма ешик қулф. Бош қотиб қолади. Қаёққа қўлини чўзмасин, қўли йетмайди. Қаёққа бошини урмасин, ешиги очилмайди. Шунда нима қилиш керак?
Хонамга қўл уриш керакми? Мана фалончи дейди. Мана бу нарсани савдосига киришувди, зўр бўлиб кетди дейди. Нима қилиш кере шунда? Шунда инсон лекин ўзи калласидан келиб чиқиб туриб, агар динидан бехабар олса, ўзичасига йечим истаб кўради. Келмони ҳам қилиб кўрайчи? Бўлмади, бўлмади. Келмони қилиб кўрай чи? Бу ҳам бўлмади да. Аниқ турувди йўл. Нима қилиш керак шунда?
Мана шундай ҳолатда Аллоҳдан тақво қилиш керак, биродарлар. Аллоҳни манҳажини маҳкам тутишлик керак. Шундан кейин ешикларни очилишини кутиб туринг. Чунки Роббимиз айтяпти, ким Аллоҳдан тақво қилса, ҳар қандай мушкуладан чиқиб кетадиган йўлни кўрсатади ва кутмаган жойидан нимасини беради? Ризқини. Демак, нима қилиш керак екан? Тақво қилиш керак еккан.
Аллоҳ таолони бу мўмин бандаларга берган ваъдасини амалга ошмай қолишидан кўра, дунёни остин устун бўлиб кетиши осонроқ. Қайтараман. Аллоҳ таолонинг мўмин бандаларига берган ваъдасини рўёбга чиқмай қолишидан кўра, бу осмон йерни остин устун бўлиб кетиши йенгироқ. Чунки кимни ваъдаси бу? Иннака тухли формият. Албатта сен ҳеч қачон ваъдангга нима қилмайсан? Хилоф қилмайсан.
Демак, бу оят биринчи навбатда биродарлар ёшларга қаратилган. Бўйдоқлар. Мактабни битирдингиз, бир ўқишни битирдингиз. Ўшанақа етап бўлади. Ким шу етапда бўлса ешитиб турсин. Ишингиз юришмайди. Шижоатингиз бор, ғайратингиз бор. Пул топишим керак, ота онамни, бола чақамни боқишим керак деган ғамингиз бор, зўр ўғил боласиз. У ёққа урасиз, бўлмайди. Бу ёққа уирасиз, бўл майди. Ҳунар қилиб кўрасиз, бошқа қилиб кўрасиз, бўлмайдими? Акалар шу етапдан ўтиши керак.
Шу йерда ўтирган ёши катта, ишини йўлга қўйган, ҳаёти йўлга тушиб қолган одамларни қарасангиз, шулар ҳам шу етапдан ўтган. У кам у. Туғилиблар отасини катта пулини устида яшаганлар. Асосан одамлар шу йўлдан босаверади. Тўғри айтяпман ку катталар. Ўша етап бўлади да ҳаммада. Ёш йигит, жуфт керак, уйланишлик керак, уй керак, иш керак. Ҳамма ешиклар ёпилиб кетди, очилмагандай бўлади. Шунда нима қилиш керак? Шунда биродар тушкунликка тушма. Аллоҳдан тақво қил. Сабабини қил. Аллоҳдан фаражни йенгиллик келишини кут. Сабр қил. Аниқ ишон. Роббининг ваъдаси ҳақ. Шошилма. Шошилма!
Ўша ҳаётда ўрнини топиб ҳам йўғини дунё соҳасида йўлга қўйиб олган акаларни қарасангиз, бир пайтлар шулар ҳам қийналган. Бир пайтлар ҳам шу жид, шароит оғир бўлган. Де ешитиб турсангиз тарихини айтиб берса, ҳаммасида бор шу етап. Енди ўша нарсалар кетиб, Аллоҳ Таоло ҳамёнини зўр қилиб қўйгандан кейин, есдан чиқариб қўйгани шатағда.
Агар ўша қийналган кунларингларда, биродарлар, есдан чиқармасанглар, ҳар уйларга кирганингларда юрагингларда так тагидан Алҳамдулиллаҳ деган нарса келиши керак. Чунки йўқ еди да биродар чиқаришиси. Бу кимни ваъдаси биродарлар? Ҳамма қудрат, ҳамма хоҳиш, ҳамма ирода ўзини қўлида бўлган зот, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ваъдаси. Ҳа, еҳтимол шароит оғирдир, йечим кўринмай екандир. Ақлингиз йетмаяпти қайердан йечим келишлигига. Лекин буларда бари қуруқ гап. Аллоҳ учун қийин нарсани ўзи йўқ.
Орамизда бу нарсага гувоҳ бўлган одамлар бор, бу родалар, сўранглар, шунақа укалар бўлса, сўранглар. Қанақа бўлган? Осон бўлганми? Ё бирданига шунақа бўлиб қолганмисиз? Ким Аллоҳда тақво қилса, мушкулалардан чиқиб кетадиган Аллоҳ Таоло йўлни кўрсатади ва уни кутмаган жойдан ризқини беради.
Енди мана тақво қилиш. Ким аёл танлашда Аллоҳда тақво қилган бўлса, Аллоҳ азза ва жалла турмушида бу одамни бахтсиз қилмайди. Ким фарзандларининг тарбиясида Аллоҳда тақва қилган бўлсак, фарзандлари бу отага оқ бўлмайди. Аллоҳ йўл кўрсатади. Ким мол дунё топишликда Аллоҳда тақуво қилса, Аллоҳ бу бандани нима бўлишидан сақлайди?
Муфлис бўлишдан сақлайди. Бизни тилда банкрот бўлишликдан. Чунки ҳалол топган, ҳолат сарфлаган, садақа закотини берган, бу одам банкрот бўлмайди. Демак, Аллоҳ Таолодан тақво қилар еканмиз, ҳамма нарсани ўргатади. Фатақуллоҳу алайю алайкумуккумуллоҳ. Тақво қилинглар дебди Аллоҳ Таоло. Аллоҳ ўзи ўргатад. Аллоҳ ўз ўргатди. Бу оят ҳақида биродарлар соатлаб гапиришимиз мумкин.
Ҳамма иш Аллоҳ Таолони қўлида. Бандалар кўп нарсани ўрганган ҳаёти давомида. Одам Алайҳиссаломдан бошлаб шу кунгача жуда кўп нарсаларни ўрганган. Лекин мана шу ўрганган нарсаларни ичидаги енг афзали тавҳид. Аллоҳ Таолони якка еканлигини билишлик. Енг зўр ўрганган насамиз мана шу. Биродарлар, биламизми Роббимизни ягоналигини? Демак, Аллоҳ Таоло жуда ҳам катта неъматини берибди бизга. Аллоҳнинг амрида мустақил бўлган банда, уни ризқи кенг бўлади, мўл бўлади. Бу, бу қоида. Қиёматгача келадиган ҳар битта мўминни устидаги ҳақ ваъдадир. Шароит қанақа бўлмасин, замон қанақа бўмасин, ҳар қанақа тўсиқ бўмасин, Аллоҳ Таолони айтгани бўлади, биродарлар. Чунки бу илоҳий ваъда. Ва кутмаган жойдан нима қилади? Ризқини беради.
Демак, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло билан қилинадиган муомала мана шу қоидага асосан бўлса, ишларимиз ҳаммаси яхши бўлади. Ҳадис қуддусий. Ҳадис қуддуси Аллоҳ Таолонинг айтган сўзлари, бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга илҳом суратида келган сўзлар. Агар Аллоҳ Таолонинг сўзлари Жабр оила алайҳиссалом орқали жўнатган бўлса, бу Қуръон ояти бўлади.
Агар Аллоҳ Таоло ўзини мана шу сўзларни Пайғамбаримизни бир илҳом суратида юборган бўлса, Жабр алайҳиссаломни воситасисиз. Бу ҳадиси қудусий дейилади. Аллоҳ Таоло айтади: бандам, сен мен учун, мен хоҳлагандай бўлгин, мен ҳам сен учун, сен хоҳлагандай боламан. Сенга нима фойдали еканини менга гапирма. Сен ҳам хоҳлайсан, мен ҳам хоҳлайман. Агар сен мен хоҳлаган ишда менга таслим бўлсанг, сен истаган ишингда мен сенга кифоя қиламан. Мен айтгандай бўл деяпти. Қолган ишингни мени зиммамга юклаб қўй деяпти. Тушунарлими?
Таваккал қилдик, бўлмади ю деса, сен Аллоҳ хоҳлагандақа бўлмадинг шу ишда. Таваккални ол, сабабини ҳам қилиш керак еди. Ҳа ана. Сабабни қилиб туриб таваккал қилади, Аллоҳ айтгандай қилиб бўлдинг шунда. Енди ўша Аллоҳ нима қилади шунда сенга? Мушкулигини ҳал қилиб берар еди. Давомини ўқиймиз. Агар мен хоҳлаган ишда, менга таслим бўлмасанг, сен хоҳлаётган ишда, сени машаққатга солиб қўяман. Сўнгра фақатгина мен истаган нарса бўлади. Гўзаллигини қаранг, бу ҳадис қудуси еди. Сен мен айтган ишда мен хоҳлагандай бўл, сен хоҳлаган ишда мен сенга кифоя қиламан. Агар сен мен хоҳлаётган ишда мен айтганаётган бўлмасанг, сен хоҳлаётган ешигингда сени машаққатга тиқиб қўяман. Кейин ким айтгани бўлади барибир? Мен айтганим бўлади деяпти. Демак, Аллоҳга итоат қилиш, ундан тақво қилишга банда астойдил бел боғлашлиги керак бўлади. Қўлидан келганича сабабини меҳнатини қилиб қўяди, у ёғини ҳам қилмайди. Аллоҳ Раззоқ. Кутмаган жойдан ризқини бераман деб ваъда берган. Буни исботи ҳаётда биродарлар тўлиқ ётибди.
Биродарлар, мана шу вариант бир мусулмонга ишлаб, иккинчисига ишламай қолмайди. Мана шу вариант, бир мусулмонга ишлаб, иккинчисига ишламай қолмайди, шунақа. Қарангда бу йерда олимга ишлайди, оммага ишламайди, арабга ишлайди ажамга ишламайди демаяпти. Мусулмонми ла илаҳа иллаллоҳ муҳаммадур расулуллоҳ деган? Ҳаммасига бир хил ишлайди. Енди бири зўр, бири хира оляптими, билингки биттаси Аллоҳда тақво қиляпти. Енди агар тақво қилмасанг иш текис кетаётган бўлса, бундан айтётиб олиш керак. Битта ишни қиладиган иккита уста. Иккови бир хил ишла еди, бирини топганида барака бор, иккинчисида барака йўқ. Демак мана бу Аллоҳда тақво қиляпти. Енди умуман Аллоҳда тақва қилмаса ҳам иш текис кетяпти ю деса, буни ати нима еди? Исти дарожида. Фалон маъноси маъдуки рубиҳи. Аллоҳни еслатмаси келганида, уларга еслатма қилинган нарсани унутганларидан кейин, ҳамма ешикларни очиб ташлади, шундай кўтариб туриб чопди йерга дейди. Қарангларда, бир йил шунақа гул кураб кетган ўша одам. Бир йилда мунча иморат солган. Мунча машина олган. Во дейди, қарайсиз, икки йилдан кейин йўқ да.
Иккита мисол. Тақво қилиш, Аллоҳни ўзига суяниш сабабини қилиш инсонга нималарни олиб келади? Китни қорнидаги Юнус алайҳиссалом. Юнус алайҳи саломни Аллоҳ азза ва жалла буюрди, кит ютиб юборди. Денгизга ташлашди қавм, кемадагилар. Шунда кит ютиб олиб тушиб кетди. Юз еллик тонналик кит.
Еллик тонна ёғ, еллик тонна гўшт, еллик тонна суяк. Бу кит шунақа каттаки, одам боласи тикка турса оғзига кириб, бемалол тикка туради. Ютди, сув тагига кириб кетди. Бу кит бир овқат йеганда тўрт тонна овқат йер екан бир одамлар. Уни ризқини йетказаётган Аллоҳни қудратига қойил қолайлик. Унақа китда нечта?
А? Унақа китдан нечта. Сиз билан бизга ўша одамлар нечта? Шуларни ризқини йетказган Аллоҳ мўмин бандасини ёлиб юбориб дуо қилса, Аллоҳ Таоло Пайғамбаримиз айтганлар, албатта Аллоҳ Таоло хаёлий зот. Бандаси қўлини кўтариб ёлиб юборса, қуруқ қайтаргани хаё қилади дейди. Фақат бу банда қўлини келтираётганда тақво қилиб қўйган бўлсин. Аллоҳ айтганқа яшаб қўйгани бўлсин.
Аста ила билла фанада физулумати алла илаҳа илла анта субҳанака инний кун туману абдолимий. Фастажабина ала ҳу ана жайна ҳу мин алиҳом. Қоронгъу зулматларда туриб, ҳеч илоҳ йўқ. Магар ўзинг бордирсан, ей покипарвардигор, дарҳақиқат мен ўз жонимга жабр қилгувчилардан бўлиб қолдим деган пайтини есланг. Бас, биз унинг дуосини мустажоб қилдик ва уни ғам ғуссадан қутқардик. Бу қисса биродалар ҳаётдаги қонун. Мана шу Қуръондаги қиссани Аллоҳ Таоло ҳаётда ишлайдиган қонунга айлантирди. Бу қонун қайси замон бўлмасин, қайси йер бўлмасин. Қайси шароит бўлмасин албатта ишлайди.
Ўзи китни қорнига кириб кетишига сабаб нима еди? Ўзини қилган хатоси. Қавмини Юнус алайҳиссалом Аллоҳнинг изнисиз ташлаб чиқиб кетганида. Ўзини қилган хатоси туфайли шу мушкулага кирди. Енди мушкуладан чиқиб кетишликми билан бўлди. Аллоҳни ўзига дуо қилишлик билан. Юнус алайҳи саломнинг қиссаси ҳаётда ишлайдиган қонун биродарлар.
Ва кадалега нум жил муминин бас мўминларга мана шундай нажот беравермиз. Мана шу йерда дўппини мен йерга қўйиб қўйиб туриб ўйланиб кўринглар да биродарлар. Юнус алайҳиссалом балиқни қонида. Нима йечим бор у киши зотда? Масалан бир проблема бўлиб қолса, дарров нима қиламиз? Бир проблемага кириб қолсак, пул керак бўлиб қолиб, мушкул, Аллоҳ сақласин. Нима қиламимиз дарров?
Калламизга нима келади? Кимга телефон қилсамикин? Телефон бор. Машина бориб югуриб борасиз. Ана акага учирасиз, мана акага учирасиз. Хуллас, вариант бор а? Кетма қорнида турган Юнус алайҳиссаломни нима варианти бор шу йерда, айтайлар? Ҳеч қандай вариант йўқ. Яна қирқ кун ётиб боради қорнида. Нимага ҳазм бўлиб кетмади? Аллоҳ Таоло илоҳий таълимни беряпти. Аллоҳ ҳалок қилишини хоҳлаганида дарров ўлар еди, лекин Аллоҳ Таоло ҳалок қилишни хоҳламади, таълим беришни хоҳлади. Юнус алайҳиссаломга ва сиз билан бизга. Сиз билан биз ҳам қилаётган шундай бир ишларимиз бўлиши мумкин. Давно йўқ бўлиб кетишимиз керак ўша ишни касофатига. Лекин Аллоҳ Таоло нима дейди? Агар одамларни қилаётган гуноҳларини ўрнида жазосини берсак, йер юзида бирор нарсани қолдирмаган бўлар едик. Е одам боласи, ўнта гуноҳ қилсанг, биттасига жазо беряпти сенга роббининг.
Қолгани нима қиляпти? Воя афлон кафир. Нима ман асобаку минг мусибояти. Нима мусибат йетса, қўлинг туфайли йетади, ўзинг қилгансан шу ишга. Шу балони ўзинг чақириб олдинг. Яна Аллоҳ нима қиляптилар? Кўп гуноҳларинг кечириб туради деяпти. Йечим нима бўлди? Аллоҳ томонидан келган йечим йечим бўлди. Йечим қанақа бўлди? Балиқ олиб чиқиб чиқариб олди. Қорнидан чиқариб ташлади. Ким айтгани бўлди? Аллоҳ айтгани бўмди. Иккинчи қисса. Саййидимиз Мусо алайҳиссалом ва Фиръавн. Пайғамбарлар ҳиссасида ўтганмиз биродарлар. Олти юз мингга яқин яҳудини Мисрдан Байтул Маҳдис тарафга қараб олиб чиқиб кетяпти Мусо алайҳисса салом тунда.
Фиръавн рухсат берди. Тонг отгандан кейин қараса, Бану Исроил чиқиб кетди. Ким бизни хизматимизни қилади? Ўша даврдаги енг қудратли қўшинини йиғди да, Бану Исроилда орқасидан қувиб борди. Бану Исроилни аввали денгизга борган еди бу карвонни аввали. Бу карвонни охиридагилар Фиръавннинг қўшинини кўрди. Шунда иннала мудракун қолас ҳа бу Муса, иннала мудракун шунда Мосонинг ҳамроҳлари айтишди, албатта бизга енди йетиб олишади. Биз аниқ тутилдик, чунки бошқа йўл қолмади. Олдида денгиз, орқада қўшин турибди. Қола калла, иннна нағия робби саййиҳ дин. Аниқ ишонч билан. Роббизга суяниб туриб, Мосо алайҳиссалом айтди, йўқ. Албатта Роббим мен билан, албатта менга йўл кўрсатади. Айтайларчи, буларда нима йечими бор еди олдида? Ҳеч қанақа йечими йўқ. Ўша замондаги енг қудратлик қўшин орқасидан келиб турибди, қириб ташлашлик ёки қайтариб олиб кетишликка. Ким сақлади?
Аллоҳ таоло айтди, асоойини денгизга ур, ҳиссани давомини биласизлар. Улар ўтиб кетди ваносилойил, фиръавнни сув тагида қолди. Йечимни ким берди? Йечимни аллоҳ субҳанаҳат, аллоҳ берди. Ғалабага еришликка имконияти нол акалар. Нажот келишига ҳеч қандай бир ишонч йўқ. Лекин нима бўлди? Йўқ, роббим мен билан бирга албатта йўл кўрсатади деди. Айтдик ку оят дарсимизни бошидан. Ва ман ятақиллаҳа яъзи аллоҳ умуман харажат. Ким тақво қилса, аллоҳ нима қилиб беради? Албатта йечимни беради.
Ростгўй бўл, ишончли бўл. Одамларга яхшиликни раво кўр, ҳаром йўл билан ризқ топишни ўйлама. Чунки Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсага маъсият билан йетилмайди. Аллоҳнинг хайрияти, баракотига инсон гуноҳ билан йета олмайди. Ўша ҳаром тижорат билан катта пул топган, бойиган одамлар, ҳаромни тижоратига киришганлиги учун бойигани йўқ. Аллоҳ уни ризқига ёзгани учун бойиди.
Агар ҳалол нарсани савдоси билан шуғулланганда ҳам бойир еди у. Бу бизни иймонимиз. Чунки ўша ҳаром ишга киришганлиги учун бой еди десангиз, худди шу ҳаром ишни қиларкан, бошқалари бойимаяпти ю. Агар ҳалол ишни қилганлиги учунги иш юришмаяпти десангиз, ҳудди шу ҳалол ишни тиқиб туриб иш юришаётганлар ҳам бор у. Шуни тушуниб олайлик. Шуни тушуниб олайлик. Ризқ Аллоҳ Таолонинг қўлида.
Ва ман яттақилл ла ҳайяжи аллоҳу махрожа, ва ярзу қуҳум мин ҳайф у ла яхтасиб. Ким Аллоҳдан қўрқса, у Зот унинг учун барча ғамкулфатлардан чиқар йўлни пайдо қилур ва уни ўзи кутмаган жойдан ризқлантирур. Ким Аллоҳга таваккал қилса, бас, Аллоҳнинг ўзи унга йетарлидир. Аллоҳ Таолонинг ўзи хоҳлаган иши йеткучидир.
Ақлу қовли, ҳа давос тафкулуллоҳу.