# 14-Dars Ash-Shakir: Asma-ul-Husna: Аш-Шакир

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Асмоул ҳусно](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno.md), lecture 17 of 110
- Section: Аш-Шокир
- Duration: 24 min
- Original title: 14-Dars Ash-Shakir / Asma-ul-Husna / Abdulloh Domla / Аш-Шакир / Асма-ул-Ҳусна
- Review status: reviewed
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/17
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/ppQS9Z2e62s.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=ppQS9Z2e62s
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/16.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/18.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:02] Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Бисмиллаҳир роҳмани роҳийм. Алҳамдулиллаҳ роббилар аламин. Вассалату вассаламу ала саидина муҳаммад ас содиқул ваъдел амин. Аллоҳумма ла илмалана илла маълам тана иннака антал алимул ҳаким. Аллоҳумма ал имна маъён фаруна.

[0:31] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Аллоҳ субҳанаҳ ва таолонинг гўзал исмлари. Асмо ул ҳусно. Силсила дарсларимизни навбатдагиси. Бугунги дарсимиз аллоҳ азза ва жалланинг аш шакир шукур қилувчи исми ҳақида бўлади. Бу гўзал исми қуръонда фақат иккита ўринда зикр қилинган. Астайидубиллаҳ.

[1:15] Иннос софа вал марвата мин ша ириллаҳ, фа ман ҳажжал байта авий атамаро. Фала жўна ҳа алайҳи ан яттавва фа беҳима, ва ман татавва а хайрон фа инналлоҳи шакирун алийин. Албатта сафо ва марва аллоҳ буюрган маросимлардандир. Мана ҳаж қилганимизда, умра қилганимизда масъа дейилади, сафо ва марва ўртасида сай қиламиз. Шу ҳақида кетяпти. Бас, ким ҳаж ёки умра қилса, у икки тоғ орасида сай қилишининг гуноҳи йўқдир. Ва ким ўз ихтиёрийлар яхшиликни ният қилса, бас, албатта аллоҳ шукур қилгувчи, шокир ва билгувчи бўлган зотдир. Иккинчи ўринда. Астайду биллаҳ. Ма яфъал аллоҳу би адабикум ин шакартум ва амантум ва каъна аллоҳу шакирона алийман. Агар шукур қилиб, иймон келтирсанглар, аллоҳ сизларни нега азобласин? Демак, киши иймони бўлса ва шукур келтириб турадиган бандалардан бўлса, Аллоҳ азобламас екан уни. Ахир Аллоҳ бандаларининг тоат ибодатларига савоб ато етиш билан шукур қилгувчи ва билгувчи бўлган зот.

[2:34] Мана иккита ўринда зикр қилди. Аллоҳ таолонинг аш шакир исми. Киши маҳлуқотларга хайрили ишлар, савобли ишлар қилар екан, маҳлуқотларга яхшилик қилар екан, икки дунёда бунинг саодатини албатта олади. Бу мавзумизга тегишли биринчи ҳақиқат. Бир одам бўласиз, яхшилик қилди. Кимга қилди, нимага қилди, фарқи йўқ. Албатта мукофоти олинади. Енди бу киши мўмин бўлса, албатта, дунёда олмаса, охиратда олади. Биласизларми? Кафиллар ҳам миллион деган долларларни благотворителностга сарфлайди.

[3:17] Биласизлар а? Шуларга савоб борми йўқми? Бу савол еди. Сўроқ гап еди, бу дарак гап емасмиди. Савоб йўқ. Қийланиб топган пулини, тўғри, қиёмат кунида савоб палла фақат мўминларга қўйилади. Савоб фақат мусулмонга ёзилади. Енди қийналиб топиб сарфлаган пулини кўринг қайерга сарфлади? Йетим йесирларга, қарияларга, касалларга, муҳтожларга. Савоб бўладими унга? Бўлмайдими? Бўлмайди. Мукофот ишлайди. Аммо мукофотини шу дунёда олади. Яна қайтариб айтамиз. Одам боласи кимга яхшилик қилган бўлмасин? Қайси махлуққа яхшилик қилдиган бўлмасин, уни яхшилигини еҳсонини олган одам ақллими, аҳмоқми? Жони борми, жони йўқми? Ҳатто кўкатми? Яхшилик қилдими? Албатта мукофот берилади. Ё шу дунёда, ё охиратда. Ёки иккаласида.

[4:22] Чунки Аллоҳ Таоло қарздор бўлиб қолмайди, биродарлар. Бояги айтганимиздек, динсиз бўлган, кофир бўлган одам яхшилик қиладими? Аллоҳ шокир. Уни шу қилган ишини фойдасини, хайриятини дунёни ўзига қайтариб қўяди. Мусулмон кишига бирор яхшилик қилди. У мусулмон, унда комиллик бўлишлиги керак. Унга жавоб қайтармоқчи бўлади. Қўлидан ҳеч нарса келмаса, қайтаришликка яхшилик билан, енг камида раҳмат дейди. Миннатдорчилик билдиради. Енг камида табассум қилиб қўяди, енг камида Аллоҳ рози бўлсин деб қўяди! Чунки сизни яхшилигингизни олган тараф сизга шу яхшилигингизни қайтармоқчи бўлади. Қодир бўлса, шу берган нарсангизга ўхшаган нарсани қайтаради. Бўлмаса бир пера чой қўйиб берай дейди. Ёки енг камида нима дейди? Раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин дейди. Бу одам боласи, комилликка интилиши керак бўлган бандадан шунақа бир роббатил феъл, қайта бир жавоб бўлади. Енди комилликни егаси бўлган Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло чи, Аллоҳ учун яхшилик қилиб қўйсангиз, банда қайтараман деб турганда, Аллоҳ, саховат егаси, карам егаси, фазл егаси бўлган Аллоҳ, бу қилган яхшилигингизни қайтармайдими сизга?

[5:39] Аллоҳ таолонинг ҳузурида биронта ҳасанот, биронта савоб зойи бўлмайди. Умар Хаттоб розияллоҳу анҳу халифа бўлиб турган пайтда, мана Форс салтанати билан бўлган ҳал қилувчи наҳомат маъракасида мусулмонлар ғалабага еришди. Мана шу ғалабани хабарини олиб келган елчи халифага буни йетказди ва айтдики, жуда ҳам кўп мусулмонлар ҳалок бўлишди, деди. Яъни мана шу ғараба шундай бир катта бир нарх евазига бўлди. Кимлар еди улар? Деб халифа сўради. Елчи, сиз уларни билмайсиз ҳаммасини деди. Шунда мана Хаттоп айтдики, мени билмаслигимни уларга зарари йўқ. Ахир Аллоҳ билиб турибди ю уларни. Шунинг учун сиз пулингиз билан, оёқ қўлингиз билан, хизматингиз билан халоқа яхшилик қилдингизми? Биров билмади. Мусулмон одам хурсанд бўлади.

[6:36] Биров билмаганлигидан хурсанд бўладичи, чунки билиши керак бўлган зот билди. Аллоҳ учун иш қиладиган одам индамай қилади. Во из таъзидана раббукум ла ин шакартум ла азийдан накум. Яъни Аллоҳ Таоло айтяпти, агар берган неъматларимга шукур қилсанглар, мен зиёда қилиб бераман. Мана шу ла азийдан наком, зиёда қилиб бораман деган сўзни маъноси. Сиз Аллоҳ учун берган нарсангиз нима бўлишидан қатъий назар, ўзингизга кўпайиб қайтади. Агар берганингиз пул бўлса, Аллоҳ баракот беради, молингиз зиёда бўлади. Агар вақтингизни сарф қилган бўлсангиз, Аллоҳ учун, Аллоҳ вақтингизга баракот беради. Агар меҳнатингизни сарфлаган бўлсангиз халойи учун Аллоҳни розилигига, Аллоҳ вақтизга баракот бермайди ва махлуқотлар, одамлар, бандалар сизни хизматингизда қойим бўлади.

[7:34] Мана шу мадрасамиз. Аллоҳ рози бўлсин, Аллоҳ рози бўлсун, Аллоҳ рози босун усталаримиз. Кечки пайт тўққиз деганда ески кийимларни кўтариб келиб келади. Кундузи билан ўзини тижорат учун қилган дўконидаги обйектидаги ишни қилиб, кечки пайт иккинчиси менга келади акалар. Саккизда, тўққизда мана гувоҳи бўлдик. Шундай бир хайриятли, бир қалбада бир иймона устун бўлган бор екан усталаримиз. Алҳамдулиллаҳ. Икки йилгача ишлашди келиб, биродарлар. Бир тийин олмасдан. Енди танимаймиз кўпчилигини биз. У нурдорлик емас, ёки бизни шогирдларимиз емас.

[8:13] Кундузи билан ишлаган, саккиз соат, тўққиз соат ишлаган. Агар шу ўзи ишлаётган обйектни егаси двайно пул бераман деса, ака, биз ҳам одаммиз, дамалайлик дейди. Аммо тўққизда, ўнда келиб, иккигача, учгача ишлашганлар бўлди. Ким ҳиссаси қўшилган бўлса, Аллоҳ қабул қилган бўлсин. Биз билмаймиз ҳозир айтдик ку умар бу хато. Мени уларда танимаганлигимни зарари йўқ. Аллоҳ билиб турибди ю. Ҳақиқатан танимайдиган одамларимиз келди. Бу Аллоҳ Таоло уларни мана шу хайриятли ишга ўзи бурди, ўзи ишлатди. Шунинг учун нимангизни сарф қилсангиз Аллоҳни йўлида, шу нарсангиз нима бўлади? Зиёда бўлади. Имом Бухорий олтмиш уч га келиб ўтган екан.

[8:58] Қолдириб кетган илмий меросини юз олтмиш йилларни йетмаяпти ўқигани. Қанақа қилиб улгуришган екан булар деган савол туғилганда, мана шу оятни айтамиз. Агар мени берган неъматимни, шукрини адо қилсанг, зиёда қилиб бераман деган. Улар умрини, вақтини, ҳаётини сарф қилди, Аллоҳ Таоло умрига баракат берди, ҳаётига баракат берди. Қўлимизда Саҳиҳ Бухорий турибдими? Айтмаганимизда бир ҳафтада икки марта Бухорий деган сўзни айтамиз. Ўйлаб кўринглар да йигитлар.

[9:28] Имом Муслим деймиз. Мана неча марта айтдик. Булар тирик. Ҳар исми айтилганда тириклигини белгиси бор. Ҳа, биз ўтиб кетгандан кейин нимани еслашар екан одамлар? Демак, бандани қилган яхшилиги бекорга кетишлиги мумкин емас. Албатта, банда мукофотини олади, ё шу дунёда, ё охиратда, ё иккаласида ҳам.

[9:50] Аллоҳ таолонинг йўлида қилинган илфоқ. Аллоҳ шокир зот. Бандаларни қилган ишларини тақдирловчи шокир зот астайдувиллар. Масалуллаҳ дина юн фиқҳуна аму алаҳум фи сабили ла каматали ҳаббатинг амбатат саб' санабил фи кунли сунбулатинг меъату ҳабба. Валлоҳу юзойифулиман яша, валлоҳу ва сино алий. Аллоҳ шокирд. Бандаларни қилган ишларини тақдирлайди, шукур келтиради. Шукур келтирсак дегани раҳматли иш деб тушунинглар. Яъни Аллоҳ рози бўлади дегани.

[10:26] Аллоҳ йўлида молларини инқил қиладиган кишиларнинг мисоли, худди ҳар бир бошоқида юз тадан дона бўлган йеттита бошоқни ундириб чиқарган бир донга ўхшайди. Бир дона дон йерга тушди, ундан йеттита бошоқ чиқди, ҳар битта бошоқда юз тадан дон бор. Битта буғдой йетти юз тага кўпайди. Аллоҳни ёрдам пул сарфлаганларни иши мана шунга ўхшайди деяпти Аллоҳ Таоло. Неча протсентний иш?

[10:56] Теппа тенг бўлса юз протсент бўлса ўзи. Ўн баробар бўлса минг протсент бўлмаса. Неча протсент бўлади? Йетмиш минг протсент бўлади дейишяпти. Йер юзида шунақа тижорат борми? Фақат бу тижорат Аллоҳ билан бўлади. Нима учун? Чунки аллоҳ аш шакир тушкун келтирувчи бўлган зон. Аллоҳ истаган кишиларга бир неча баробар қилиб беради, Аллоҳ фазли карими кенг билгувчидир. Аллоҳ хоҳласа ундан ҳам кўпайтириб беради бир одамлар. Мана ким билан тижорат қилишлик керак? Уч фоиз, йетти фоиз, ўн олти фоиз ишлаб юрибмиз, тўғрими? У ҳам бўлганда. Бўлмаса у ҳам ҳадис қудусида Аллоҳ Таоло айтади я ибна адам, ан фиқҳ, ун фиқҳ алайки. Ей одам боласи, инфо қил. Инфо қил, мен ҳам сенга инфо қиламан. Бизда тескариси, биз айтамиз у гапни. Ей Аллоҳ, менга бер, кейин бераман дейсиз. Агар, агар бунақа формулада ишласа, ҳамма беради акалар.

[12:05] Аллоҳ Таоло бермай туриб, сиз беринг. Намоз ўқи, инъфо қил, шариатда юр, Аллоҳ Таоло қўлингга баракот беради. Бир қарзларингдан бир қутуласан деса, аввал қарзларимдан қутулай дейди. Аввал Аллоҳ берсин, кейин нима қиламан? Ей, Билол деяптилар Пайғамбаримиз Саллаллоҳу алайҳи васаллам. Анфиқ Билол, вала тахшан мин дейил арш и қилол. Аршни егаси томондан озайтириб қўйишидан қўрқманг, инфо қилинг ей Билол. Билол Розияллоҳу анҳу камбағал бўлган биродарлар. Расулуллоҳ тинний даврида камбағал, кейин пайиб кетган улар. Мана шу кишига ҳам нима деяптилар Расулуллоҳ? Инфо қил деяпти айтяпти.

[12:50] Аллоҳ Азиз ва Жаллоҳ ўзининг муҳсин бандасини молини, албатта ўрнини тўлдириб қўяди. Сиз бир кишига ҳадя юбордингиз. Биров орқали. Шунда бу ҳадя кимдан еканлигини ўйланиб юрмасин, билсин учун, қоғозда ёзасиз да, уни шу ҳадяни ичига солиб қўясиз. Нимага устига қўйиб жўнатмайсиз?

[13:16] Тушиб қолиши мумкин. Енди ичига солиб қўясиз, аниқ қўлига тушлик учун. Енди Аллоҳ азза ва жалла, нима ичига ёзиб жўнатишимиз керакми? Ва ман инфақ тун мин нафақатин ав назар тун мин назрин, фа инналлоҳи яъни. Нима инфақ қилманглар, нимани назр қилманглар? Аллоҳни билиб туради. Демак, мана шу ояти билан Аллоҳ Таоло қалбимизга хотиржамлик киргизади. Мен биламан деяпти Аллоҳ Таоло. Ҳеч кимга кўрсатмасдан берсанг ҳам, еълон қилиб берсанг ҳам, яшириб берсанг ҳам, мен ҳаммасини биламан деяптилар. Нимага инфони гапиряпмиз?

[13:57] Аллоҳни шокир исми ҳақида дарс ўтаётган едик ку. Биродарлар инфо қилсанглар, шокир, аш шакир бўлган роббимиз уни кўпайтириб бераман деяпти. Роббимиз бандадан содир бўлган амални зиёдаси билан тақдирлайди. Чунки у зот аш шакир бўлган зот. Астай деб беринглар. Зуина линна сеҳуб буша ҳава те минан ниса, вал банин, вал қаноатир ил муқонторати минадида ҳабиб ва фирдади. Одам боласи бойликни, моли давлатни яхши кўради. Бу инсонни табиатига жойланган нарса. Кимдир билдириб қўяди бойликни яхши кўтаришини. Кимдир нима қилади? Яшириб туради, лекин ҳамма яхши кўради. Чунки зуйина деяпти Аллоҳ Таоло. Чиройли қилинди.

[14:42] Чунки уни яратган Роббиси, шу гапни гапираётган Роббиси чиройли қилинган сенга дейди. Ҳаммага ёқади екан. Одамларга, аёллар, болалар, туганмас олтин кумуш бойликлар, қиммат баҳоли отлар, чорва ва екин тикинлар каби истак хоҳишларга кўнгил қўйиш чиройли қилин. Инсонни табиати демак, бу нарсаларни яхши кўришлик бор екан, молни яхши кўрар, ҳамма.

[15:09] Инсонни хоҳишлари бор, табиати, инсонга юклатилган таклифотлар бор. У қилиш керак бўлган ишлар, зиммасига юклатилган ишлар таклифотлар дейилади. Демак, инсонни табиати бор, хоҳиш истаклари, инсонни таклифоти бор зиммасида. Кўринг. Инсонни табиати ухлашни яхши кўради. Лекин таклифот намозга тур дейди. Инсон табиати мол дунёни яхши кўрар еди. Аммо таклифоти нима дейди? Инфо қил дейди. Инсонда нафси табиати номаҳрамларга қарашни яхши коради. Лекин такрифоти нима қилади? Буни бу нарсадан ман қилади.

[15:52] Табиати ғийбат қилишни талаб қилади. Лекин таклифот нима дейди? Буни қилма деб айтади. Аллоҳ таоло айтяпти, вама' анфақту мин ша ин фахво юхлиф. Не бир нарсани ин фоҳ иқсон қилсангизлар, бас аллоҳ уни тўлдирур. Шунинг учун топган муаллиф дунёсини аллоҳни розилиги йўлида сарф қилаётганлар учун шу оят кифоя қилмайдими?

[16:21] Аллоҳни ин фоҳиҳсон қилишликка, мусулмонларни ундашлик учун шу оят кифоя қилмайдими? Бер, тўлдириб қўяман деяпти. Бер, зиёда қилиб бераман деяпти! Инайчи, Аллоҳга керакми биз беришимиз бу нарсаларни? Аллоҳга ростига муҳтожми? Ғоний юни ан ила аламин, бутун оламлардан беҳожат бўлган зот.

[16:47] Е абдий, анфиқ, унфиқ, алик. Ей одам боласи, инфо қил, мен ҳам сенга инфо қиламан. Ей Билол, инфо қилинг. Аршнинг егаси тарафидан камайтирилиб қўйилишидан қўрқманг. Ибн Аббосдан асокир келтиради. Садақату сирри тутфу иғвозавор роб. Махфий суратда беркитиб қилинган садақа Роббнинг ғазабини сўндиради. Қилган хато камчилигингиз Роббингизни ғазабига сабабдор бўлиб турган бўлса, инфо еҳсон қилсангиз, Роббни ғазабини сўндиради. Ас садақату тақавофи ядиллаҳи, қобулан тақофи ядил фақир.

[17:28] Садақа фақирнинг қўлига тушишликдан аввал Аллоҳнинг қўлига туради. Ва келубис садақа, фа иннал бала лаята хаттаҳа. Қаранг. Жомайев саҳифдан. Садақани беришга шошилинглар. Зеро бало ундан ўзиб ўтиб кетмайди. Агар садақа қилсангиз, бало тўхтайди дегани. Садақа бергани шошилинглар, зеро бало ундан охиратиб ўтиб кетмейди, ўзиб ўзиб кетмайди дегани.

[17:58] Ўн сўм кунига садақа. Иложи бор. Йигирма сўм. Енди бу ёқ енди анақага қараб, киришига қараб, топишига қараб. Ичи кунда бир еллик сўмдан сариқа. Иложи борми? Иложи бор. Яъни берсангиз яна нима ўляпти яна? Қаранг, балодан, Аллоҳ Таоло балода даф қилар екан. Рози бўлар екан, кўпайтириб берар екан, ғазабини сўндирар екан. Нима учун? Бандани қилган инфоғи учун. Чунки роббимиз аш шакир бўлган зот. Шукур келтирувчи, бандаларни амалларини муносиб тақдирловчи бўлган Зон.

[18:30] Енди бу мавзуни ҳақиқатини сиз билан бизга кўрсатадиган қиссалар, мисоллар тўлиб ётибди. Сўранглар, ёшлар катталардан. Ўша фалончи хайрия еҳсонли инсон, ўшанинг учун қарасанг ҳамма ёғи теккис. Саҳобалардан Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳур. Бу кишини жуда ҳам бой, бадавлат инсон бўлганлигини ҳамманглар биласизлар. Шу одам айтар екан, нима қилай? Нима қилай. Ерталаб юз дирҳамни инфо қилсам, кечга бориб Аллоҳ менга минг дирҳамни бераётган бўлса, инфо қилмай нима қилай дер екан. Ҳалиги айтганмиз а, йетти юзта туясини шундай бериб юборганлигини, қаранг, шу одам закот бермаган дейилади.

[19:15] Шу инсон, шу улуғ соҳиба закот бермаган деган ривоятлар бор. Йетти юзта туялдан иборат карвон Абдураҳмон ибн Авфники, устидаги моллари билан, туялари билан. Нимага закот бермаган деса, закот берадиган вақт келганда қўлида закотга лойиқ пул қолмас екан, қаранг. Лекин кейин орқасидан яна тўлиб тошиб келаверар екан. Нима қилай? Ертаман юз деб берсам, Аллоҳ кечки пайт менга минг деб берай екан бўлса, инфо қилмай нима қилай деяпти. Ким?

[19:41] Бизга олиб берсин Аллоҳ. Шунинг учун хайр еҳсонни кўп қиладиган, қўли саховатли бўлган мусулмон биродарларимиздан бориб сўранглар да. Жуда ҳам чиройли бир қиссаларни айтиб беради. Ўзларини ҳаётдан ўтказган. Биз пулни санашда қанчалик еътибор берамиз у, аммо баракани ҳисобга олмаймиз. Агар мусулмон банда пулини Аллоҳни йерда сарф қилар екан, Аллоҳ пулига барака беради. Енг камида уни салбий ризқ билан ризқлантиради. Салбий ризқи нима?

[20:15] Касаллар, балолар, туҳматлар, бўхтонлар. Шу нарса сизни устингизга келмаяптими? Шу салбий ризқ. Енг камида шу нарсалардан сақлаяптими? Шу ҳам ризқ екан, биродарлар. Сизни устингизни бир одам узолом қилиб қўйиб қўймади. Туҳматга қолмадингиз, бўхтонга қолмадингз, тинч юрибсизми? Мана шу салбий рисқ дейилади, биродарлар, деб. Демак, қилган еҳсонимизни Аллоҳ билади. Иккинчиси, аллоҳ таоло ўрнини тўлдириб қўяди, чунки аллоҳ таоло аш шакир шукур келтирувчи бўлган зон. Мана шу иккита сабаб мусулмон кишини инъфо еҳсон қилишликка ундайди.

[20:56] Не бир нарсани инъфо еҳсон қурсангиз, Аллоҳ уни албатта ўрнини толдириб қўйди. Иккинчи маъноси. Менда у ким бўлишидан қатъий назар, мусулмонми, кофирми? Фарқи йўқ. Банда махлуқотларга яхшилик қилар екан, бу яхшилик Аллоҳни зиммасига қарзи ҳасана бўлиб ёзилади.

[21:23] Қарзи ҳасана деганда биз одамларни ўртасидаги муомалада, сиз қарз берасиз, сўрамайсиз ундан. Қодир бўлганда беради, ўн йилми, юз йилми. У закот емас, у садақа емас, қарзи ҳасана. Берасиз, қодир бўлсанг берасан, бўлмасам Аллоҳни йўлга ўтиб кетди. Енди, бандаларга қилинган яхшилик, бу яхшиликни қилаётган одам мусулмонми, кофирми фарқи йўқ. Бу яхшиликда олаётган одам, мусулмонми, кафирми фарқи йўқ, ҳатто одамми, ҳайвонми, ўсимликми фарқи йўғи. Яхшилик қилдингизми? Аллоҳни зиммасида бу қарзи ҳасана бўлади. Қарзи ҳасанани биродарлар тури жудаям, жудаям кўп.

[22:03] Бир қушларга уйдаги нонни туйиб туйиб ташлаб бердингиз, қарзи ҳасана. Бир кўкат қуриб ётибди. Бориб туриб, ҳовучизга сув қуйиб қўйдингиз, қарзе ҳасана. Ёшлар, ешитиб қўйинглар шуни. Бераҳм, бешавқат шу бир қатиб кетди марраларимиз. Қўлингиздан нима яхшилик келади ҳалойимга? Шу қарзе ҳасана? Машинасида чиқолмай турибди да, катта кўка қўшага йўлга қўшилолмай. Йўл бериб қўйинг да, қарзе ҳасано бўлади бу. Сизни ҳаққингиз, модомики шу тўхтаб туришингиз, қоидани бузиш бўлмаса, бошқалардир ҳаққини йейиш бўлмас а, йўл бериб қўйилади, кириб олсин ўша йўлга. Мана авария қилиб яқин қилиб биласизми? Иншоаллоҳ, ўша қази Ҳасанани Аллоҳ учун қилсангиз, Аллоҳ қалбингизга шунақа бир хурсандчилик, хотиржамликни киргизади, мазза қилиб юборасиз.

[22:50] А? Катта машинада келдингиз, қиммат машинада, битта кичкинароқ машина чиқолмай турибди. Секин тўхтайсиз, қўрқади ҳалиги юргани. Чунки ишонмайди да унақа машина олиб беришига. Енди бундай қилдингиз. Мана бундай қилиб бундай қиласиз. Айтдингиз. Деганингизда ҳалиги чиқиб туриб, мана қилиб келгансизлар шуни. Аварийкани ёқиб қўяди. Биласизми қанақадир ҳузул бўлади. Мана шу Аллоҳ Таолони қарзи ҳасанангиз учун берган биринчи мукофот бўлади. Давомини ҳам кутинг енди. Давомини ҳам келинг. Ман юқулидуллоҳу қордон ҳасан а? Фаюзо ифа ҳулаҳу аъзо афинкасиро. Ким Аллоҳга қарзни ҳасана берадиган бўлса, ихтиёрий қарз, Аллоҳ унга бир неча баробар қилиб қайтариб беради. Сизга ҳам кимдир йўл беради. Сизни қандайдир балодан сақлайди. Балолингиз отилиб кетганда ҳам йўлдан тушиб кетмайсиз. Бензингиз қизил ёғганда ҳам йетиб борасиз манзилингизгача. Чунки нима берганингиз Аллоҳга сиз? Қарзи ҳасанаб юрганмиз. Иншааллоҳ бугун йўл бериб юрамиз, асргача, шомгача, ертагина боб бўйигидек ески аҳволимизга тушиб қоламиз. Ақл оқовли ҳақида, ва астағфируллоҳ.

## Quran and hadith quoted in this lecture

- [1:16] Quran Al-Baqara 2:158
  - Said in the lecture: “софа вал марвата мин ша ириллаҳ, фа ман ҳажжал байта авий атамаро. Фала жўна ҳа алайҳи ан яттавва фа беҳима,”
  - Arabic: ۞ إِنَّ ٱلصَّفَا وَٱلْمَرْوَةَ مِن شَعَآئِرِ ٱللَّهِ ۖ فَمَنْ حَجَّ ٱلْبَيْتَ أَوِ ٱعْتَمَرَ فَلَا جُنَاحَ عَلَيْهِ أَن يَطَّوَّفَ بِهِمَا ۚ وَمَن تَطَوَّعَ خَيْرًۭا فَإِنَّ ٱللَّهَ شَاكِرٌ عَلِيمٌ
  - Uzbek translation: Албатта, Сафо ва Марва Аллоҳ(дини)нинг белгиларидандир. Ким Байтуллоҳни ҳаж ёки умра қилса, икковлари ўртасида саъйи қилиш гуноҳ эмас. Ким яхшиликни холисона қилса, бас, албатта, Аллоҳ шукр қилувчи ва билувчидир. (Оятда Аллоҳ таоло: «Ким Байтуллоҳни ҳаж ёки умра қилса, икковлари ўртасида саъйи қилиш гуноҳ эмас», дейди. Ушбу оят ҳужжат бўлиб шариатимизда Сафо ва Марва тепаликлари ўртасида саъйи қилиш вожиб амал, деб белгиланган. Оятда саъйи қилиш вожиб бўлади, дейиш ўрнига, «Саъйи қилиш гуноҳ бўлмайди», дейилишининг боиси шуки, иккала тепаликда бут борлиги учун, саъйи қилиш мушрикларнинг иши, гуноҳ бўлади, деб ўйлаб мусулмонлар саъйи қилмай қўйган эдилар. Шунинг учун Аллоҳ таоло гуноҳ бўлмайди, саъйи қилинглар, демоқда.)
- [2:05] Quran An-Nisaa 4:147
  - Said in the lecture: “яфъал аллоҳу би адабикум ин шакартум ва амантум ва каъна аллоҳу шакирона алийман.”
  - Arabic: مَّا يَفْعَلُ ٱللَّهُ بِعَذَابِكُمْ إِن شَكَرْتُمْ وَءَامَنتُمْ ۚ وَكَانَ ٱللَّهُ شَاكِرًا عَلِيمًۭا
  - Uzbek translation: Агар шукр қилсангиз ва иймон келтирсангиз, Аллоҳ сизни азоблаб нима қилади? Аллоҳ шукр қилувчи ва билувчи зотдир. (Аллоҳ таоло ношукр ва кофир бандаларни нима учун азоблайди? Уларни азоблашдан бир фойда топадими? Ёки уларни азоблашдан лаззат оладими? Албатта, Аллоҳ ношукр ва иймонсизларни азоблашдан ҳеч фойда топмайди ва уларни азоблашдан лаззат ҳам олмайди. Бу азобнинг асосий сабаби банданинг шукр қилмагани ва иймон келтирмаганидир. Ношукр ва иймонсиз бу дунёда азобланса, қилган хатоси эвазига, тўғри йўлга қайтсин, деб қилинади. Уни охиратда азоблаш эса, ношукрлиги ва кофирлигининг жазосидир. Аслида,»Аллоҳ шукр қилувчи ва билувчи зотдир». Яъни, шукр қилган бандаларидан рози бўлади ва уларга улуғ ажрларни беради.)
- [6:47] Quran Ibrahim 14:7
  - Said in the lecture: “Во из таъзидана раббукум ла ин шакартум ла азийдан накум.”
  - Arabic: وَإِذْ تَأَذَّنَ رَبُّكُمْ لَئِن شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُمْ ۖ وَلَئِن كَفَرْتُمْ إِنَّ عَذَابِى لَشَدِيدٌۭ
  - Uzbek translation: Ва Роббингиз сизга: «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб билдирганини эсланг.
- [13:30] Quran Al-Baqara 2:270
  - Said in the lecture: “Ва ман инфақ тун мин нафақатин ав назар тун мин”
  - Arabic: وَمَآ أَنفَقْتُم مِّن نَّفَقَةٍ أَوْ نَذَرْتُم مِّن نَّذْرٍۢ فَإِنَّ ٱللَّهَ يَعْلَمُهُۥ ۗ وَمَا لِلظَّٰلِمِينَ مِنْ أَنصَارٍ
  - Uzbek translation: Қилган нафақангизни ёки назрингизни Аллоҳ, албатта, билади. Золимларга ёрдамчилар йўқдир.
- [14:16] Quran Aal-i-Imraan 3:14
  - Said in the lecture: “линна сеҳуб буша ҳава те минан ниса, вал банин, вал қаноатир ил муқонторати минадида ҳабиб ва”
  - Arabic: زُيِّنَ لِلنَّاسِ حُبُّ ٱلشَّهَوَٰتِ مِنَ ٱلنِّسَآءِ وَٱلْبَنِينَ وَٱلْقَنَٰطِيرِ ٱلْمُقَنطَرَةِ مِنَ ٱلذَّهَبِ وَٱلْفِضَّةِ وَٱلْخَيْلِ ٱلْمُسَوَّمَةِ وَٱلْأَنْعَٰمِ وَٱلْحَرْثِ ۗ ذَٰلِكَ مَتَٰعُ ٱلْحَيَوٰةِ ٱلدُّنْيَا ۖ وَٱللَّهُ عِندَهُۥ حُسْنُ ٱلْمَـَٔابِ
  - Uzbek translation: Одамларга аёллардан, болалардан, тўп-тўп тилло ва кумушдан, гўзал отлардан, чорвадан, экин-текиндан иборат шаҳватларнинг муҳаббати зийнатланди. Улар дунё ҳаётининг матоҳидир. Аллоҳнинг ҳузурида эса, ҳуснли қайтар жой бор. («Шаҳват» сўзи урфда жинсий маънода ишлатиб келинади. Аслида эса, шаҳват «иштаҳа» сўзидан олинган бўлиб, кўнгил тусаши, хоҳлашига айтилади. Ушбу ояти каримада одамларнинг кўнглига муҳаббати зийнатланган, иштаҳалари доим тортиб турадиган нарсалар ҳақида сўз кетмоқда.)

## Self-check quiz

Generated automatically from the lecture; not reviewed by a person.

1. Устоз Аллоҳ учун иш қиладиган одамнинг асосий хусусияти ҳақида қандай таъриф беради?
   - a) Овоз чиқариб қилади
   - b) Машҳур бўлиш учун қилади
   - c) Индамай қилади — correct
   - d) Одамлар кўрсин деб қилади
   - Why: Дарсда Аллоҳ учун иш қиладиган одам индамай қилади деган фикр очиқ айтилган. [6:36–7:32]

2. Устоз Аллоҳ йўлида молларини сарфлаган кишининг ҳолатини қандай мисол билан тушунтиради?
   - a) Юз фоизлик солиқ қайтарилиши
   - b) Бир донадан йетти бошоқ, ҳар бирида юз дона ҳосил бўлиши — correct
   - c) Ўн баробар фойда келтирувчи тижорат
   - d) Йетти юз фоизлик банк кредити
   - Why: Дарсда Аллоҳ йўлида пул сарфлаганларнинг мисоли бир донадан йетти бошоқ, ҳар бирида юз дона ҳосил бўлиши келтирилган. [10:26–10:54]

3. Устоз инсоннинг табиати билан таклифоти ўртасидаги муносабатни қандай тушунтиради?
   - a) Таклифот инсоннинг табиий хоҳишларини тўлиқ қондиради
   - b) Табиат молни яхши кўрса, таклифот инфо қилишни буюради — correct
   - c) Табиат намоз ўқишни, таклифот еса уйқу олишни талаб қилади
   - d) Табиат ва таклифот доим бир хил истакларни талаб қилади
   - Why: Дарсда инсон табиати мол дунёни яхши кўрса-да, зиммасидаги таклифот уни инфо қилишга ундайди деган фикр келтирилган. [15:09–15:49]

4. Устоз садақанинг бало ва ғазабга таъсири ҳақида қандай фикр билдиради?
   - a) Садақа бериш балони кучайтиради
   - b) Садақа фақат фақирларни қониқтиради
   - c) Садақа Аллоҳнинг ғазабини оширади
   - d) Садақа балони тўхтатади ва ғазабни сўндиради — correct
   - Why: Дарсда садақани беришга шошилиш кераклиги, чунки у балони тўхтатиши ва Роббнинг ғазабини сўндириши ҳақида айтилган. [17:28–17:57]

5. Устоз қарзи ҳасана тушунчасини қандай изоҳлайди?
   - a) Аллоҳга тўғридан-тўғри пул тўлаш
   - b) Фақат мусулмонларга қилинадиган ихтиёрий ёрдам
   - c) Закот ва садақа сифатида мажбурий тўлаш
   - d) Қарз бериб, ундан сўрамаслик ва қодир бўлганда бериш — correct
   - Why: Устоз қарзи ҳасанани қарз бериб, ундан сўрамаслик ва қарздор қодир бўлганда бериш амали сифатида таърифлайди. [21:23–22:00]
