Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳ роббил амин. Вассалоту вассалама ала саидина муҳаммад ас содиқул ваъдил амин. Аллоҳимма ла илмала на илм, маълам та на иннака та ла алимул ҳаким. Аллоҳимма ал им на ма яъм фаръуна ва фаръна би маълам та на васид на илма. Ғорин ал ҳаққа ҳаққон орзуқнатиба, ғорин ал баътила баътилан орзуқнатждина ба. Ҳожа алламин мин ястами ун ал қовла фаяттаби ун а ҳусана, ва адҳихин ла би раҳматики фия ибодака солиҳин. Уммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълу ва баракатуҳ.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Асмауллоҳир роҳмасна. Аллоҳ азза ва жалланинг гўзал исмлари ва сифатлари ҳақидаги дарсимизни бугун иккинчиси. Исломдаги тўртта майдон. Бир кишини исломи гўзал, исломи комил бўлишлиги учун тўртта майдонда у комил бўлишлик керак. Ақида майдони, ибодат майдони, муомалар майдони ва хулқ ахлоқ майдони.
Биринчи майдон ақида ва у енг муҳим ва хатарли бўлган майдон. Ақида шундай бир нозик нарсаки, агар ақида тузалса, кишини ҳамма ёғи тузалади ҳаётда. Агар ақидаси бузиладиган бўлса, ҳамма нарсаси бузилади. Исломий ақида инсонга коинот, ҳаёт, инсон ҳақидаги енг тўғри тушунчаларни беради. Дунё ҳаётини сирлари, нимага дунёга келдик, нимага кетамиз, қайердан келдик, қайерга кетамиз? Ўлим нима, ўлимдан кейин нима бор? Агар киши мана шу ақидасида адашадиган бўлса, нотўғри фикр тушунчаларга ерга тушадиган бўлмаса, бир кун келади ки, мана шу фикрларини нотўғир еканлигини аниқ билади. Ажали келади, вафот етганидан кейин тутган йўлини нотўғдир еканлигини англайди, тушунади. Аммо иймон келтирса, сўх исломий ақидани қабул қиладиган бўлса, мана шу комил марҳаж унга, коинот ҳақидаги, вужуд ҳақидаги барча бир тўғри фикрларни унга баён қилади. Фараз қилинг, бузуқ тарози бор. Миллион марта торсангиз ҳам, унда тортганингиз нотўғри чиқаверади. Бузуқ тарозини ўзига ўлчов қилиб олдингиз, ҳамма тортганингиз хато чиқаверади. Енди тўғри тарозида миллион марта торсангиз, уч марта, тўрт марта адашишингиз мумкин.
Лекин аслида тўғри тортаверасиз. Ана шу тарози, ана шу сиз айтаётган, сиз билан биз айтаётган ақида бўлади. Ақидамиз тўғри бўлса, ишларимиз тўғри. Ақидамиз бузиладиган бўлса, ҳамма нарса бузилади. Ақида тузалса, ҳамма нарса тузалади, бузилса, ҳамма нарса узилади. Ҳаётда бўлаётган барча хато, барча мушкула, муаммоларни сабаби ақиданинг нотўғрилиги.
Дунё қўлида кўп бўлса, ҳаёти зўр бўлади деган ақида бор. Дунёни қўлига жуда катта жамласа ҳам ҳаёти яхши бўлмаяпти. Демак ақидаси нотўғри еди, ўлчоғи нотўғрида. Биз айтамиз, Аллоҳга бўлган иймони қанчалар комил бўлса, ақидаси тўғри бўлса, Аллоҳни қанча таниса, ҳаёти шунча фаровон яхши бўладими? Албатта инсонни ақидаси уни кундалик қиладиган ишларига, сурукиятига таъсирини ўтказмай қолмайди. Масалан, ҳавода шу самолётда бошқариб кетаётган учувчи йўналишни белгилашда бир икки миллиметрга адашса, бир соат учганидан кейин биласизми у икки миллион метр қанчага айланиб кетади? Йер юзида керак бўлса юзлаган километрга айланиб кетади. Шунинг учун ақидани нотўғри танлаган одамни ҳаёти ҳам албатта издан чиқади, йўлдан адашади. Шунинг учу мусулмон одам биринчи навбатда ақидасини ислоҳ қилишлиги керак. Астайду биллаҳ, файлим аннаҳу ла илаҳа иллаллоҳ. Бас, ей Муҳаммад алайҳиссалом, ҳеч қандай илоҳ йўқ, мағгар Аллоҳнинг ўзигина борлигини билинг. Мана шу фаълам, билинг дегани сиз билан бизни Аллоҳни танишликка, ақидани ўрганишликка сафарбар қилади. Демак иккинчиси, бу ибодат майдони.
Ибодат. Мусулмон кишининг ибодати биродарлар қатъий далилга, собит далилга асосланган бўлишлиги керак. Ибодат бу Аллоҳга яқин бўлишлик. Аллоҳ Таоло Қуръонда марҳамат қилади, астайду биллаҳ. Вома хола қутул жинна вал инса илла ли абудун. Мен жин ва инсни фақат ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим. Биродарлар, ибодат сиз билан бизни дунёга келишлигимизни сири. Сиз билан бизни куниёга келишимиздаги мақсад шу. Енди ибодат деганда бир фақатгина намоз, рўзани тушуниб қолмайлик. Ибодатни маъноси кенг биродарлар. Ибодат доим биз билан бирга бўлади, фақат масжидда емас. Машина ҳайдаб кетаётганимизда ибодат биз билан. Савдо қилаётганда ибодат биз билам. Ибодат биздан ажрайдиган хонаси йўқ. Ҳаётимизни қайси бир соҳасида, қайси бир ҳолатида Аллоҳ Таоло айтгандай иш қилсак, мана шу қилган ишимиз ибодатга айланаверади.
Исломни бешта устуни. Калима, намоз, рўза, закот, ҳаж. Бу шиорий ибодатлар дейилади. Шиорий. Шао ирий дейилади, бошқача қилиб айтсак. Енди мана шу намозимиз тўғри бўлиши учун, муродалар, муомаладаги ибодатларимиз ҳам тўғри билишлиги керак. Агар одамлар билан қилаётган муомалаларимиздаги ибодат тўғри емас, бу ёқдаги шиорий ибодатларингиз тўғри бермайди. Далил?
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини Имом Муслим саҳифаларидан ўқиймиз. Аввуҳу райро розияллоҳу анҳудан. Қоли расулуллоҳи соллаллоҳу алалайҳи васаллам а тадруна ман ил муфлис. Расулуллоҳ соллаллоҳу аллайҳи васаллам саҳоба икромлардан сўрадилар. Муфлис ким? Биласизларми? Мени умматим ичида муфлис бўлгани ким биласизларми?' Саҳобалар айтишдики, муфлис, муфлис, бизни орамизда динор ва матоҳи бўлмаган киши. Яъни ҳеч нарсаси йўқ. Пайғамбаримиз айтдилар, иннал муфлиса мин уммати, я тия умал қияма, бисолатинг ва сияминг ва закатинг. Мени умматимдан муфлис бўлган одам шундай одамки, қиёмат кунига намози билан, закоти билан келади. Намози билан рўзаси билан, закоти бўлган билан келади. Вояти қодишатама ҳада ва қодафа ҳада ва акала маъла ҳада ва сафакадама ҳада. Келади.
Лекин у дунёда буни сўккан, бунга туҳмат қилган, буни молини йеган, буни қонини тўккан. Яъни муомалаларни одамларга зулм қилган. Муомаласида Аллоҳ айтгандек иш тутмаган. Муомаласидаги ибодати тўғри бўлмаган. Енди нима бўлади? Унинг савобларидан унга олиб берилади. Зулм қилдими? Мазлумга буни савобларидан олиб берилади, бунга олиб берилади ва унинг қарзлари ҳали адо қилинмай туриб, савоблари тугаб қолса, у ҳақдорларнинг гуноҳларидан, хатолардан олиб унга ташланади, сўнгра жаҳаннамга улоқтирилади. Қайтарамиз. Муомаладаги ибодатимиз тўғри бўлмаса, шиорий қилаётган ибодатларимиз қабул бўлмайди. Бу одамни намози бор екан. Рўзаси бор екан, закоти бор екан. Шиорий ибодатлар. Зўр бўлган еҳтимол, беш маҳал масжидга чиқиб намоз ўқиган.
Такбируллоҳда қолдирмаган. Еҳтимол нафи рўзалар тутган, нафи садақалар қилган, аммо одамлар билан, махлуқотлар билан бўладиган муомаласидаги ибодат тўғри бўлмаганлиги учун, бу аммалар унга асқатмаяпти. Яна қайтарамиз. Шиорий ибодатларимиз қабул бўлиши учун, тўғри бўлиши учу одамлар билан қилаётган муомаладаги одобларимиз, ибодатларимиз тўғри билишлиги керак бўлади. Мана. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, ман лам ядаа қавла зўр вал амалибиҳи. Ла ислалиллаҳи ҳажатун фий ан ядаа таъмаҳуҳу ва шараҳбаҳуҳу. Рамазон рўзасини тутди бир одам. Лекин ёлғон гапни тўхтатмади. Расул айтадилар, ким рўза тутса ю, ёлғон сўзни ва мана шу ёлғон созига бўлган амални тарк қилмаса, бу одамни овқати ва шаробини чеккага суриб қўйишлигини аллоҳга кераги йўқ. Рўза дейилмаяпти, еътибор беринг. Совмоҳи, унинг рўзасини Аллоҳга керак йўқ демаяпти. Йемай, ичмай қўйганига Аллоҳ Таолонинг еҳтиёжи йўқ. Демак, муомала зўр бўлишлиги керак одамлар билан. Ҳаж.
Ман ҳажжа би малин ҳаромин ва қола лаббайка аллоҳумма лаббайк, юнада алла лаббайк ва ла саъдайк ва ҳажжука мардудун алик. Ростини айтяптилар? Ким? Ҳаром мол билан ҳаж қилса ва лаббайка аллоҳимма лаббайк деса, унга нидо қилинади, сенга лаббайк йўқ. Ла саъдайк, ҳажжинг ўзингга қайтарилажак.
Закон. Ан фиқҳ у тав ан аву карҳа лан ютақоббала минг кун иннакум кун тун қавмун фасиқин. Айтинг, ей мунофиқлар, хоҳ ўз хоҳишинглар билан инфо қилинглар, хоҳ мажбуран инфо еҳсон қилинглар, сизлардан қабул қилинмайди. Чунки сизлар ким бўлгансизлар? Фосиқ қавм бўлгансилар. Шаҳодат.
Ростдан айтдилар, ким Ла илаҳий ла Аллоҳнı ҳаққини адо қилиб айтса, жаннатга киради. Ла илаҳа иллаллоҳни ҳаққи нима ё Расулуллоҳ деб сўрашганида айтдилар, мана шу калима, шу калимани айтган кишини Аллоҳ ҳаром қилган ишлардан тўсишлиги, дедилар Соллаллоҳу алайҳи васаллам. Ла илаҳа иллалоҳни айтдингиз, ҳаромдан тийилмаётган бўлсангиз, бу калимани сизга асратмай қолишлик хавфи бор, биродар.
Учинчи майда нима бўлди? Муомалалар майдони. Ақида майдони, ибодат майдони, муомалалар майдон. Пайғамбаримиз Соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ҳавастонга ҳижрат қилишди. Нажоши уларни чақириб, ислом ҳақида сўради. Шунда Жаъфариддин Абид тўғри Розияллоҳу анҳу исломни нима еканлигини тушунтириб берди.
Айюҳа ал малик кунна қовмин аҳли жаҳлига. Ей подшоҳ, биз жоҳилият қавми едик. Бутларга ибодат қилар едик, ўлим тийларни йер едик, фахш ишларни қилар едик. Қариндошлик алоқаларини узар едик, қўшничиликни ёмон қилар едик, кучлиларимиз, кучсизларимизни езар едик. Ислом нима деб сўраса, фақатгина намоз, рўза демаяпти. Биринчи ўринда одамлар билан қилинадиган муомала айтилиняпти биродарлар. Яна қайтарамиз, шиорий ибодатларимиз тўғри қабул бўлиши учун муомаладаги ибодатларимизни тўғри бўлишлиги керак. Бу дегани укалар, намозда ўқияпмиз, чиройли бўлиб юрибмиз, лекин юриш туришда, одамларга қилаётган муомаламизда, хулқимизда, машина минишимизда, тижоратимизда, шу ибодатларни асари кўринмаса, бу ибодатлар бизга фойда қилмай қолади. Еътибор беряпсизларми? Қайтиб қайтиб айтяпман шу нарсани.
У зот бизни розгўй бўлишга, омонатни адо қилишга, қариндошчилик алоқаларини мустаҳкамлашга, яхши қўшничилик қилишга, ҳаромдан ва қон тўкишдан ҳазар қилишга буюрди. Муомала бўлмайдими бу? Демак, ислом биродарлар ахлоқий миқёслар мажмуаси екан. Шунинг учун пайғамбаримиздан дин нима деб сўрашганида, ҳусни хулқ деб жавоб берганлар. Исломни тўртта майдони, ақида майдони, ибодат майдони, муомала майдони, хулқ майдони. Тўртинчи майдон, хулқ майдони. Ва иннакала ала хулқин авим. Албатта сиз, ей Муҳаммад алайҳиссалом, буюк хулқ устидадирсиз. Қаранг, Аллоҳ Таоло пайғамбаримизни мақташники лойиқ бошқа сифатлари ҳам бор. Уларни айтмади биттасини ҳам. Расулуллоҳдаги мақтовга лойиқ исботларни ичидан қайсинисини айтди? Хулқни, ахлоқни. Агар гўзал хулқ егаси бўлмасак, инсофли бўлмасак ёки камтар бўлмасак. Раҳмли бўлмасанг, бу диннинг мевасидан баҳраманд бўла олмаймиз.
Намоз ўқийди, динни ушлаган, лекин қандайдир қалбида хотиржамлик йўқ. Ҳаётдан бир розийлик йўқ. Нимага унақа деса, хулқи жойида емас. Яна қайтариб айтамиз, агар раҳмли бўлмасак, инсофли бўлмаса, камтар бўлмасак. Хулқимиз чиройли бўлмас а, бу диннинг мевасидан биз баҳра ололмаймиз.
Руҳониятимиз қуриб кетади, биласизларми укалар, баъзида? Хорамаяпмиз, намозни ўқияпмиз у, қандайдир руҳоният йўқ да. Юрагимиз жиз етмайди. Кўзимизга ёш келмайди. Худди қуруқ ҳалиги ётиб тураётганга одамга ўхшаймиз. Нечинчи ракета турганимиз ҳам есимизга келмайди. Намозга турсак, ҳисоб китоблар, ҳақлар, қарзлар келади а? Таниш манзарами?
Демак, динни мевасидан фойда ололмаяпмиз екан, биздан талаб қилинганидек. Шу тўла майдонда комил бўлсак, демак бизни исломимиз комил бўлади. Ақида майдони. Ибодат майдони, муомала майдони ва ахлоқ, хулқ майдони. Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан бу ҳадис, муттафаккуна алийев бўлган ҳадис, расулуллоҳ айтадилар инналиллаҳи тисъатан ва тисъайна исман, меъатан илла воҳидан ман ақсоҳа даҳал ал жаннат. Бугунги дарсимиз мавзуси мана шу.
Албатта аллоҳ таолонинг тўқсон тўққизта исми бор, бир кам юзта. Ким уларни ёд олса, санаса, ўқиса, ўрганса, жаннатга киради. Бу ҳадис иккала шайхнинг иттифоқига биноан, яъни муттафаа қон алайҳ дейилади. Ҳадисларни ичида қадр қиймат жиҳатдан енг олийси юксаги дегани. Мана енди ким уларни санаб чиқса, аҳ соҳа, шу калимани кўрамиз.
Лақод аҳ соҳум ва аддаҳум адда. Аллоҳ Таоло Қуръонда айтади, У Зот уларни санаб аниқлаб қўйгандир. Мана Пайғамбаримиз айтяптилар, санаса деяпти. Мана шуни кўриб чиқамиз. Мана ақсо билан адб калимаси иккаласи ҳам саноқ маъносида. Лекин бирни иккинчисидан фарқи бор. Санаш қанақа бўлади? Ўқитувчи киради синфга, йигирмата ўттиз тўққиз синфни шашт шашт атанатов санаб қўяди, бўлди. Бу битта нарса. Бу ад санаш дейилади. Енди ақсо деса, ҳар биттасини табиатини билади. Ҳар биттасини ақлий, иқтисодий, жисмоний имкониятларини билади. Мана шу ақсо бўлади, икки чикигача ўрганиб чиқишди ҳар битта ўқувчини. Бир қатор санаб қўйишлик адга келади. Пайғамбаримиз ақсо ҳа, ким уларни нозик нозик жойигача ўрганса. Икир чикиригача ўрганса, ёдласа дегани фақат тасур сурқул артини ёдлаб қўйсалар емас, бунга ҳам ажр бор. Лекин маъносини тушуниш керак, ҳаётида татбиқ қилишлик керак. Шундай бўлса жаннатга келади.
Аллоҳ таоло Қуръонни Каф сурасида айтади: астағфируллоҳ, ал маълу ва ал бануни зийнатул ҳайъати дуня ва бақияту солиҳат. Мол мулк, бола чақа шу дунё ҳаётининг зийнатидир. Парвадигорингиз наздида еса, абадий қолғувчи яхши амаллар савоблироқ. Ал бақақияту салиҳат. Бола, чақа дунёда зийнати. Лекин Аллоҳни наздида қадри баландроқ нарса, нималар? Савобли амаллар.
Инсон ҳар қанча бой бўлсин, ҳар қанча боласи кўп бўлсин,ҳар қанча узоқ умр кечирсин, барибир бир кун нима ўлади? Ўлади. Шоир айтгандек, тун қанча чўзилмасин, чорасиз кун албатта чиқар. Умр қанча чўутилмасин, чорасий инсон қабрга кирар. Хоҳлайсизми, хоҳламайсизми, дунёга киргизишди. Хоҳлаймизми, хоҳлаймаймизми, кирдик дунёга. Биз ихтиёримиз билан бўлмади бу иш. Тўғрими? Қандай кирган бўлсангиз, шундай чиқасиз. Чиқиб кетаётганда ҳам сиздан ҳеч ким сўрамайди. Қоласанми, чиқасанми деб.
Ал маълу ал бануна зийнатул ҳаятий дунё. Мол мулк, бола чақа, шу дунёнинг зеби зийнати. Кишида мол кўп бўлса ю, фарзанд бўлмаса, бу мушкула. Пул кўп, боласи йўқ. Мушкула. Енди бола кўп, пул бўлмаса ҳам, бу ҳам мушкула.
Аммо иккаласи ҳам ўлади. Боласи йўқ, пулдор ҳам ўлади, боласи кўп камбағал ҳам бўлади. Лекин нима енг яхшиси буни ичида? Мана шу иккаласини қилиши мумкин бўлган яхши иш нима деса, Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллаҳ, вала илоҳ иллаллоҳу валлоҳу акбар. Уламолар абадий қоладиган яхши амаллар нима деганда мана шу калимани берган. Субҳаналлоҳ,валҳамдулиллаҳ, валаҳ илоҳ иллаллоҳи валлоҳу акбир.
Мана Субҳаналлоҳ десак, Аллоҳга тасбия айтдик, Аллоҳни ҳамма айбдан покладик. Алҳамдулиллаҳ десак, Аллоҳига шукур келдик, Аллоҳни мақтадик, яккаладик. Демак, танидик. Аллоҳни танидик. Енди Аллоҳни танидингми? Ҳамма ёқда танидинг. Агар Аллоҳни танимадингми? Ҳеч нарсани танимадинг. Енди. Оллоҳни таниганингиздан кейин, ҳақиқий исм сифатлари билан таниганингиздан кейинг, Оллоҳдан бошқа ҳамма нарсани қадри сиз учун ҳеч нарса бўлмай қолади.
Чунки биродарлар, инсон ўзи сония, дақиқа, соатлар, ҳафталар, ойлар, йиллар мажмуаси. Инсон нима деса, инсон вақт акалар. Олтмиш йиллик вақт, йетмиш йиллик вак. Минг йиллик бўлса ҳам барибир вақт. Ҳар соатимиз, ҳар ҳафтамиз ўтган сари бизни бир қисмимиз кетади. Мана шу кетган вақтда, онову бақиётус салиҳатда қилдингми, қилмадингми? Бугун неча марта айтдик субҳаналлоҳ, валҳамдулиллаҳ, вала илаҳ иллаллоҳу валлоҳу акбар. Мана шу екан азиз деган нарса.
Ҳар кун тонг чиқар екан, у нидо қилади. Ей одам боласи, мен янги махлуқман. Сенинг амалингга гувоҳман. Мендан фойдаланиб қол. Чунки мен қиёмат кунигача қайтмайман. Ва аср иннал инсон ала фиҳ сур. Асрга қасам, одам боласи борки зиёнда. Дунёга келдими? Зиёнда. Аллоҳ таоло қасам ичиб айтяпти буни. Дунёга келадими? Зиёнда! Аммо Аллоҳни таниса, буйруқларни бажарса, тақвода бўлса, бу зиёндан мустасно. Иллаллоҳ дини амон ва амир ус солиҳати ва таво собил ҳаққи ва таво собил содир. Иймон келтирса, солиҳ амал қилса, бир бирини ҳаққа чақирса ва сабр қилса. Қаранг да, мана иккитаси. Шу шу ҳусрондан, зиёндан қутилишликка тўртта сабаб кўрсатиляпти. Биринчиси иймон келтирилса, ақида.
Амал қилса ибодат. Бир бирини ҳаққа чақирса, муомала, сабр қилса, хулқ. Дарсимизни бошида айтган тўртта нарса тушуняптими шунга? Иймон келтирса, ақидаси тўғри бўлса, солиҳ амал қилган бўлса, ибодат қилган бўлсак, бир бирини ҳақққа чақирдиган бўлса, одамлар билан муомаласи яхши бўлган бўлса ва нима қилса? Сабр қилса. Хулқ.
Инсон дунёга келар екан, Аллоҳни танимай иложи йўқ. Унга итоат қилмай иложи йўқ. Унга даъват қилмай иложи йўқ. Мусулмон одам Аллоҳни таниганидан кейин, ҳақни танигандан кейин, атрофдагиларни шу ҳаққа чақиришлиги керак. Далил? Балли ғоанний валау аъятан. Расулуллоҳ айтадилар, бир битта оят бўлса ҳам, мендан йетказинглар. Мендан битта оят бўлса ҳам, йетказинглар. Ўргандингиз, амал қилдингиз, бошқаларда чақирдингиз.
Аллоҳ таолонинг гўзал исмларини ўрганишликнинг аҳамияти. Албатта Аллоҳ таолонинг тўқсон тўққизта исми бор. Уламолар айтишади, асма олий ҳусно ҳақидаги билим, гўзал исмлилар ҳақидаги билм бошқа илмларнинг асосидир. Ким мана шу гўзал исмиларни лозим бўлганидек ўрганиб чиққан бўлса, ҳамма илмни ўрганибди. Ҳамма илмни олганибди. Аллоҳ таолонинг қудрати, Аллоҳ таолонинг билими, Аллоҳ таололонинг раҳм шафқати, Аллоҳ таололлонинг ҳикмати, мана шу нарсалардан хабардор бўлса инсон, субҳаналлоҳ дейишингдан бошқа чораси йўқ.
Бугун кўрдим, Африкадаги бир балиқни кўрсатяпти. Субҳаналлоҳ деб иложингиз йўқ. Балиқ қайерда яшайди? Сувсиз қанча яшайди? Бир кун яшаши мумкинми? Йертак кўмиб қўйсангиз. Бир ҳафта яшаш чи? Тўрт йил яшар екан бир балиқ. Африкада бир шунақа бир қурғоқчилик бўлади ю, ойлаб ойлаб ёнгъир ёнгъир қуриб кетади. Шу кўлларда манақа лужжаларда, кўлмеларда яшайдиган балиқ бор екан, каттагина екан. Сув бор пайтида кўпайиб, мошаяр еканда сув озайишни бошлаганда йерни тагига ўйиб кириб кетар екан. Ўн беш йигирма см кириб, шу йерда ухлар екан.
Яна ёмғир ёғиб, қурғоқчилик ўтиб бўлгандан кейин, йер юмшагандан кейин чиқиб яна давом етар екан. Субҳаналлоҳ дейлар. Ўша африканистлар кавлаяпти. Кетмон билан кавлаб кавлаб, йигирма см кавлагандан кейин, бундай картошкага ўхшаган узун нарсани оляпти. Олиб туриб, бундай осиб ичидан балиқ чиқиб келяпти. Тирик. Нима дейиш керак?
Ҳикматни қаранг, қудратни қаранг. Сизни ақлингиз оладими, балиқда тўрт йилгача йерни тагида кўмилиб, ўлиб қолмасдан, ҳавосиз тиқилиб қолмасдан туришлигини? Ким берди унга бу имкониятни? Ким хоҳлади бундай бўлишини? Аллоҳни исм сифатларини қанчалик танишсак, шунча яқин бўляпмиз роббимиз азза ва жаллага. Демак, асма олий ҳусно ҳақидаги билим, ҳамма билимларнинг асли асоси. Ким мана шу осмони хуснони лозим бўлганидек ўрганиб чиққан екан, бу ҳамма илмларни ўрганган одам бўлади. Қаранг, фатҳ лука ла ила ҳи ала калами холқи ҳи кафатҳ ли ла ҳи ала холқи ҳи. Аллоҳнинг каломини, бандаларини каломидан афзаллиги нимага ўхшайди? Аллоҳни бандалардан афзаллигига ўхшайдир. Бир одамни танидингиз, махлуқни танидингиз, Аллоҳни танидингиз. Иккаласи ҳам билим. Лекин бу иккала билимни қадри бир хилми? Иккита илмни қадри бирхилми? Бу илмни қадири худди Аллоҳ билан бандани ўртасидаги қадрдаги фарққа ўхшайди. Демак, дунёдаги енг катта нарсани қилаётган боламиз, агар биз Аллоҳ Таолонинг исм сифатларини ўқишлик билан Роббимизни танлаётган бўлсак. Ўзи шу нарса учун келмаганмидик дунёга?
Бир киши, фараз қилинг, дунё илмларида катта мартабаларга еришди. Диплом олди, доктор бўлди, академия бўлди, профессор бўлди, хуллас физикадан, химиядан, астрономия дан. Ҳа, албатта, бу илм ҳаммага насиб қилавермайди. Буни ҳам айтиб қўяйлик. Жуда катта бир меҳнат, жуда катта бир узоқ вақт сарфлашлик керак, бу илмларга ега бўлишлик учун. Аммо унинг бу илми фақат шу дунёни унга асқатади.
Ўнта диплом бўлиб олсин, қабрга кўмилаётганда бу дипломлар ҳаммаси йерди бетида қолади. Аммо Аллоҳ Таолонинг гўзал исм сифатларини ўрганган бўлсангиз, бу илм сиз билан қабрга ҳам келади. Қиёматни устингизда соябон бўлади. Жаннатга киришингизга биродарлар сабаб бўлади. Демак, Асмаул Ҳуснони лозим бўлгандек ўрганган киши ҳамма илмларни нима қилибди? Ўрганибди. Албатта Аллоҳ Таолонинг тўқсон тўққизта исми бор, бир кам юзта. Ким уларни ўрганса, ёд олса, Жаннатга киради. Уларни санаб чиқса, ўрганиб чиқса, билиб чиқса, қандай қилиб ўрганамиз, қандай қиб санаб чиқамиз. Лафзларини, сўзларини, ададини ўрганиш билан, уларнинг маънолари ва далолатларни тушуниш билан, шу исмлари билан дуо қилишлик билан.
Валилаҳил асмал ҳусни фадўҳу биҳа. Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари бор, шу исмилари билан унга дуо қилинглар дейди. Аллоҳ таолони танишликка интиламиз, ўзидан комилликни сўраймиз. Ар роҳим раҳмли бўлган зотга боғлансак, Аллоҳ таоло қалбимизда раҳм шафқат деган сифатни пайдо қилади. Қайтараман. Ар роҳим деган зотни таниб, у зотга боғласак, қалбимизга раҳм шафқотни беради.
Фабима раҳматин миналлоҳи или инталоҳим. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга айтади, ей Муҳаммад алайҳи ассалом, Аллоҳ томонидан бўлган бир марҳамат сабабли уларга, саҳобаларингизга юмшоқ сўзли бўлдингиз. Пайғамбаримнинг саҳобаларига мулойим юмшоқ соз бўлишлиги Аллоҳ томонидан берилган нима бўлибди? Марҳамат, раҳмат бўлибди. Пайғамбарамиз роббисини таниди, ҳукмига итоатда бўлди, Аллоҳ у кишини қалбига раҳм шафқатни берди. Енди қаранг давомини. Валау кунда фаздон ғолиб қолиб. Агар қўпол, қаттиқ дил бўлганингизда еди, албатта атрофингиздан тарқалиб кетишган бўлар еди. Аллоҳ хоҳласа қалбингизга раҳм шафқатни беради, одамларга, махлуқотларга шафқатли бўласиз. Аллоҳ хоҳламаса қалбингиз қаттиқ бўлади. Аллоҳга яқин бўласиз, раҳм шафқли бўласиз, Аллоҳдан узоқ бўласиз, қалбингиз қаттиқ бўлади, демак, бизни ўзимизга қўлимизга формула чиқяпти. Аллоҳга яқин бўлиш, боғланишлик, бу мулойимлик, раҳмат, одамларни қалбини улфат бўлишлиги.
Аллоҳдан узоқ бўлиб узилишлик, нима дегани бу? Қалбни қаттиқлиги, қўполлиги, одамларники биздан нима бўлай екани? Нари бўлай екани. Сиз диндор сифатида ёки бир оддий бир мусулмон сифатида одамлар сизга иқбол қилиб талпиниб келяптими? Ёки сиздан безиб қочяптими? Шунга еътибор беринг. Сиз билан бир марта мулоқот қилгандан кейин, яна бир марта муло қилишингизни хоҳлаяптими? Ё орқасини қилиб қочяптими. Сизни кўрганда ўнг ўнг келяпти, кел манақа ўтиб турайлик. Ўтиб кетиб қолсин, деяптими? Сизни Аллоҳга яқин бўлганлигингизни белгиси, одамлар сизга нима қилаётганлиги, иқбол қилаётганлик. Енди соғлиқ одамларни айтамиз бу йерда. Арақ сотаётганда ҳам нимаси бор, ўзини иқбол қилиб келадиган одамлари бор. Латохона очганда ўзи иқбол қилиб келганлари бор. Биз солиҳ одамлар сизни оғзингизга иқбол қилаётганлигини назарда тутяпмиз. Биз солиҳ одамийларни келишини назарда тутёпмиз.
Ҳикмат билан банда саодат топади. Аллоҳни танишга интиламиз, биродарлар. Унинг ўзидан комилликни сўраймиз. Ал ҳаким, аллоҳ таолонинг исми. Ал ҳаким. Ҳаким, ҳикмат егаси бўлган зотни танисак, у зотга боғлансак, қалбимизга ҳикматни беради. Бизни ҳаётда қилаётган ишларимиздаги хатоларни кузатсангиз, ҳикматсизлик сабабли келган хато. Беҳикмат иш қилгансиз, шу ишингиз нима бўлган? Хатога, жазога олиб боргансиз. Ал ҳаким зотни таниймиз, у зотга бўғланамиз, ал ҳаким роббимизга дуо қиламиз, қалбимизгага ҳикматни берад. Енди Аллоҳ Таоло кимга ҳикмат берган бўлса, ва мен ютал ҳикмат фақат у туя ҳайронка тийроқ. У Аллоҳ ўзи хоҳлаган кишиларга ҳикмат беради. Кимга ҳикмат берёлган бўлса бас, муҳаққақки унга кўп яхшилик берилибди. Ҳикмат нима? Ҳар битта ишни ҳикмати бор. Динга даъват қилишда ҳикмат бор. Одамларга ваъас қилишда ҳукумат бор. Хайрия еҳсон қилишда ҳокимат бор. Бизни муаммойимиз илмизликда. Ана шу ал ҳаким роббимизни таниб, ал ҳаким роббимимизга дуо қилмаганлигимиз учун, еҳтимол узоқлигимиз учун ҳикмат бермай екандир бизга.
Демак, ал ҳаким робибимизни таниймиз, ал ҳаким робҳибимизга боғланамиз, дуо қиламиз, бизга ҳикмат беради аллоҳ азза ва жаллоҳ. Бир дўстингизни уйга меҳмонга борсангиз, у қўлидан келганича сизга зиёфат қилиб беради. Борини беради. Енди Роббилар аъламининг уйига кирсангиз шу меҳмон бўлиб, нимани беради Роббимиз? Сизга мана шу ҳикматни беради. Қалбингизга раҳматни беради. Кираётган ишларингизни ҳикматли бўлишлигини беради. Енди бундай ҳикматга ега бўлсангиз, албатта жуда ҳам бир катта ҳайриятга йетишдингиз.
Ана шу ҳикмат билан киши ўзини оиласида саодат топади. Агар шу ҳикмат берилмасида, оиласида бахтсиз бўлади. Ҳикмат билан киши молида ҳам, фарзандларида ҳам, борлиғида ҳам бахтли бўлади. Сен банда ҳаким зотни танигин, у зот сенга ҳикматни ато қилади. Сен банда раҳмли зотни танигун, у зот сенга раҳматни беради. Сен банда ар рофиқ, мулойим зотни танигон, шунда у зот сенга рифқ, мулойимликни беради. Адолат, ҳикмат, илм, истиқомат, буларни барчаси Аллоҳ томонидан бандаларга берадиган инъоми. Аллоҳни уйига келганларга Аллоҳ Таоло берадиган инъоми.
Инналлиллаҳи тис аталби тис ина исман, миятан илла воҳида, фаман ақсоҳа, дахолат жаннат. Албатта Аллоҳ Таолонинг тўқсон тўққизта исми бор, бир кам юзта. Ким уларни санаб, ўрганиб, ёд олса, жаннатга киради. Ақул қовли ҳа да ва астағфируллоҳи ривалакум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таърви ва баракатуҳ.