Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Маълимнома ёнфауна вам фаҳна би маълам тана воситна илма. Ва арина ал ҳаққа ҳаққор ва ризқу натибаа. Ва арина ал ботила ботилан ва ризқу наждина абаа. Вожа алламин ман йестамин ун ал қовла файетта би уна ихсана. Ва диҳинна би роҳиматака фия ибодика солиҳийин. А мабодо ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъали ва баракатуҳ.
Аллоҳ субҳанаҳ ва таолонинг асмонул ҳусно, гўзал исмлари ҳақидаги навбатдаги дарсимиз. Аллоҳ таоло Қуръондан марҳамат қилади астай деб билла, валил ла ҳил асма ул ҳусна фадўуҳу биҳа. Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари бор, бас унга ана ўша исмлар билан дуо қилинглар, хитоб қилинглар, мурожаат қилинглар. Бугун Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан ас сиддир исмини дарс қиламиз. Ас сиддир исми Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳиҳ ҳадди дарсларида зикр қилинган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, инналлоҳа азза ва жалла ҳалимун ҳайюн сиддирун юҳиббул ҳайяъа ва сатро фаиъда ғитас ала аҳадукум фал ястаъфир. Имом Насоийдан бу ҳадис. Кунларни бирида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини очиқ жойда, ялангъоч ҳолда ғусл қилаётганини кўрдилар ва бундан норози бўлдилар. Сўнгра минбарга кўтарилиб, мана шу ҳадисини айтдилар. Албатта Аллоҳ Таоло ҳалим, ҳайъий ва сиддирдир.
Ҳаёни ва сатрни яхши кўради. Агар бирортангиз ғусл қилса, ўзини тўсиб олсин. Мана сиддий исми мана шу ҳадисда зикр қилинди. Бошқа ҳадисда Имом Байҳақийдан, Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан инналлоҳа сиддий рун юҳайбус сатро. Албатта Аллоҳ Таоло сиддий йердур, сатрни яхши кўради. Сиддий деган сўз ҳали батафсил тўхтаймиз, тўсувчи, беркитувчи, ёпувчи деган маъно. Маҳлуқотларнинг айбларини, нуқсонларини, камчиликларини беркитувчи ёпувчи деган зот. Қанча камчилигимиз бор, қанча нуқсонимиз бор, қан ча айбимиз бор, ўзимиз биламиз. У шундай бир нуқсон камчиликларки, ҳатто енг яқин бўлган одамингиз, аёлингиз билмаслиги мумкин. Аммо Аллоҳ Таоло билади. Ана шу айбингизни билган, ана шундан хабардор бўлган Роббимиз Субҳанаҳ ва Таоло беркитаётганлиги учун биров билмаяпти уни.
Бир ножоя феълингиз бор, ножоя бир амалингиз бор, гуноҳингиз бор, хатойингиз бор. Доим қилиб юрган. Ҳеч ким билмайди. Уни сиз мен пухталик билан қилаётганлигим учун, усталик билан қилиб айтганлигим учунг, бекитиб қилаётганим учун биров билмаяпти деб ўйлайсиз. Йўқ. Агар Аллоҳ Таоло хоҳлаганида, уйингизни ичида қилган хато камчилигингизни Аллоҳ Таоло шундай ошкор қилиб қўярдики, бутун ҳалойиқ билган бўлар еди. Бу Аллоҳ Таоло шу айбингизни беркитаётганлигини белгиси. Енди шундай айбингиз бўлиб туриб, Аллоҳ беркитаётган бўлса, Аллоҳдан ҳаё қилинг. Тўхтатинг бу ишни.
Мўмин кишида бор бўлиши керак бўлган сифатлардан бири. Яъни ўзининг хатосини, камчилигини, айбини, нуқсонини беркитишлиги керак. Ошкор қилиб юрмаслиги керак. Валиллаҳ ила асма ул ҳусна фадо руҳ биҳа. Мусулмон киши ўзини комиллик сифатлари билан безашликка доим уринишлиги керак. Бу дегани комил бўлиши керак дегани емас, ҳеч ким комил бўла олмайди. Лекин шу комилликка интилишлик керак бўлади. Банда раҳмли бўлиб туриб, ар роҳим бўлган зотга яқин бўлиши мумкин.
Адолатли бўлиб туриб, ала адил бўлган роббисига яқин бўлиши мумкин. Бошқаларнинг айбларини беркитиб, бошқаларнинг айбларини ёймасдан беркитиб қўйиб туриб, сетир бўлган, астетир бўлган роббизга яқин бўлишлиги мумкин. Демак, сиз билан биз ўзимизда мана шу комиллик сифатларини пайдо қилишликка интилишлигимиз керак бўлади. Инсон ё ўзини айбини, камчилигини яшириб юради, ёки ошкор қилиб шарманда бўлади. Ё шарманда бўлиш, ё сатр, ситр таклиф ўртасида бўлади. Инсон зотини табиатига қарайдиган бўлсангиз, нимани кўрасиз? У бошқаларда шарманда бўлганини хабарини ешитишни яхши кўради. Бошқаларда айбларини, авратларини ешитишлик, ёйишлик ва уларни масхара қилишлик билан роҳатланаётганлигини топасиз.
Қайси замонда яшамасин, қайси даврда яшамасин, қуайси юртда яшамасин. Бу инсонда табиатидаги бор нарса. Бошқаларда айбини, нуқсон камчилигини ешитиб гапиришликни хоҳлайди. Лекин мана шу бошқаларда айнан айбини билиб қолдингиз, ёйиб юришингиз, бировни камчилигидан хабардор бўлиб қолдингиз, буни тарқатиб юришингиз ҳақида, шариатимизда нима дейилган? Яъни шундай бир камчиликка, шу камчиликда айбда айтсангиз, мусулмонларни орасида бир ножоя фикрлар, ножоя тушунчалар пайдо бўлади. Мусулмонларнни орасида фаш мункар ёйилади.
Аллоҳ таоло нима дейди бу ҳақида? Астайдубулла, инналладина юҳайбуна ан ташиали фаҳиҳ шатофилладина амин. Иймон келтирган кишилар ўртасида бузуқликлар ёйилишини истайдиган кимсалар учун дунёда ҳам, охиратда ҳам аламли азоб бор. Сиз бировни айбини билдингиз, яшириб қўйиш тоннига, аситир бўлган роббингиздан мана шу сифатидан ўз ювилиш олиб, уни ёпиб қўймасдан, сиз ёйдингизми? Сизни ёйган шу гапингиз туфайли бузуқлик ёйилдими? Аллоҳ таоло бундай инсонларга аламли азоб бо. Дунёда ҳам, ахиратда ҳам. Биласизларми? Гуноҳлар бор, Аллоҳ таоло фақат охиратга олиб қўяди уни жазосини. Гуноҳлар бор, дунёда бериб қўяд. Яна гуноҳлар бор, дунёда ҳам берилади, охиратда ҳам берилади. Дунёда ҳам, охиратда ҳамм бериладиган гуноҳлар ота онага оқ бўлиш, одамларга зулм қилиш, одамларни ҳаққини йейиш, туҳмат бўхтон қилиш. Енди ана шу дунёни ўзида оладиган ва охиратда ҳам жазоси бор бўлган гуноҳлардан биттаси, мусулмонларни орасида фахшни ёйилишлигини хоҳлашлик.
Мусулмонлар орасида фахишни ёйилишига ҳаётимиздан ёшлар нимани мисол қилсак бўлади? Ана шуни. Ўшани. Ўшани, мана тирин тирин тирин қилди ю. Ижтимоий тармоқда, приколлар, бировни қоқилиб кетгани, бировни йиқилиб тушгани, биров қандайдир бир хато йўл қўйиб қўйгани, бировда айбини хуллас. Шунинг учун бир бирларга жўнатаётган нарсани қаранглар. Бу хайриятни ёйишликка кирадими ёки фахш бузуқликни ёйишликкага кирадими? Кўпроқ қайсиниси?
Демак, инсонни табиати бор, хоҳиши бор ва унга юклатилган шариатнинг таклифотлари бор. Инсон нималарни хоҳлайди? Ухлашни хоҳлайди. Лекин шариат намоз ўқиб туриб дейди. Инсонда хоҳиши, табиати нимани хоҳлайди? Ишламасликни хоҳлайди, лекин шариат таклифот қўяди, ишла болачақайни боқ дейди. Нафсимиз мана ҳоли еди. Ўйин кулгини, ҳузур ҳаловатни. Фақат бир маишатни. Лекин шариат нима қилади? Таклифотлар қўяди. Инсонни хоҳишда, истаклари, майллари ичида, ҳозирги биз айтаётган бировларда айбларини кавлаш ва буни ёйиб юришлик ҳам бор. Инсонда табиатида бор нарса бу.
Енди, уни табиати бировларда шармандалигини, уятли ҳолатини қидиришни, гапиришни истайди, аммо шариат ман қиляпти. Нафсни кусаб, нафсни хоҳлаб турган нарсани қилмаслиги учун, нафсини жилов олиб олишлиги учун кишига мустаҳкам иймон керак, мустаҳкам ирода керак. Ешитдингизми дейди. Янгисини айтади ҳозир. Е, фалончи ҳақида ешитдингизми? Тўхта. Менга керакми шу?
Мени дунёвий тижоратимга, қандайдир тарбиямга ёки оғир, е керак емас, айтмай қўявер. Унақа дея олмаймиз. Набарот нима турлари бунақага? Демак, муовин сифатида сиз билан биз аллоҳ таолонинг ас ситйр, ёпувчи, беркитувчи шу исмидан ўзимизга улуш олишлигимиз керак. Гапириб усулланади, нимани билса гапираверади. Биродарлар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан мўмин киши бахил бўлиши мумкинми? Деб сўрашганларида, қод яқун, а? Бўлади деганлар.
Мўмин киши қўрқоқ бўлиши мумкинми? Қод яқун. Шунақаси ҳам бўлади. Аммо мўмин киши ёлғончи бўладими? Деб сўрашақанларида, йўқ деганлар. Енди, мўмин киши, ёлғончи, бўлмас екан. Ёлғончи деганда, шу ёлғонни ҳунар қилиб олган одамнийлар тушунмайлик. Ешитган гапини текширмасдан туриб кўтариб юрадиган одамлар ҳам Пайғамбаримиз ёлғончилар қаторига қўшганлар.
Қайтариб айтаман. Ешитган ки нарсасини кўтариб, гапириб юрадиган текширмасидан, ҳақиқатини билмасдан, одамлар шундай бўладиган бўлса, буларни ҳам ёлғончи деган. Расулуллоҳ айтадилар, имом муслимдан бу ҳадис кафабилман и кадибан ан юҳаддиса бекуллима самиа. Ешитган ки нарсасини кўтариб гапириб юрадиган одам учун шу иши ёлғончиликка йетарли гувоҳ далил. Ешитдингиз, гапираверасиз, ешитдингиз, гаураверасиз. Бўлди, ёлғончилар қаторидасиз. Яна қанақа? Фалончи айтди деб айтса ҳам ўлиб кетсин. Худди ўзи кўргандек қилиб айтади. Мана бу бўлди дейди. Мана бу бўлади дейди. Биз ўзимиз ҳам деймиз, кўп ешитамиз ва ҳалиги ешитаётган одамлар, тўхта, сен ўша йердамидинг шу иш бўлганда десангиз йўқ дейди. Унда нимага ўзинг кўрганда айтяпсан? Дея олмаймиз. Ўшанинг учун гапира олади. Агар уч тўрт марта ўшанақа танбеҳ берсангиз, шу одам шу ишидан тўхтайди. Маъқулми?
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бизга таълим берганларки, бир одам бир гапда гапириб турган бўлса, гапириб бўлиб ёки кимнидир оёқ товушини ешитиб туриб, у ёқ бу ёққа қараб қўйса, шу сўзи омонат бўлади. Гарчи омонат сизга шу сўзим демаса ҳам. Расулуллоҳ айтадилар, абу довуд термизийдан бу ҳадис, жавобириддин абдуллоҳ розияллоҳ ҳақида ривоят қилган. Идҳа ҳадда саррож улубил ҳадий татҳум малта фата фаиҳи амани. Агар бир киши гапириб туриб, уёқ бу ёқққа қариб қўйса ва шу сўз омонат бўладими?
Мўмин кишидаги улуғ сифатлардан биттаси, у бировларни айбларидан хабардор бўлиб қолса, ўзи қидирмайди. Мабодо хабардор боиб қолса, уни ёпиб қўяди, беркитиб қўяд. Бирор марта сизда ёки менда бировни айбини кўриб туриб, билиб туриб, ёпиб қўшишлик ҳолати бўлганми? Ўзинглардан сўранглар. Бирор марта бировни айбининг битта мен билдим. Шуни ёпиб қўллаганманми? Агар ёпиб қўмаган бўлсангиз, ҳа деган жавоб топсангиз, умид қилинг шу амалингиздан. Еҳтимол шу амалингизни жаннатга олиб кириб кетишига сабаб бўлар.
Мўмин кишидаги улуғ сифатлардан у бошқаларнинг айбларидан хабардор бўлиб қолса, уни беркитиб қўяди. Енди бошқалар еса унақа емас. Бир бирини айбини пойлаб юради. Ҳозирги кунда биродарлар кўпчилик оммавий ахборот воситаларини иши айни шу емасми? Фалончи фалончини йиқилиб тушибди, видеоси бор. Фалончи мана бунақа қилган екан, ашула айтган екан, патинкасини томони чиқиб кетибди. Еътибор беряпсизларми? Ўша кўрсатаётган каналлар ёки бўлмасам студиялар, қандайдир кўрсатувларни ҳам нархини, қадр қийматини билиб қўйинглар. Нималарни ёйиб юрибди?
Шармандалик. Шармандалик араб тилида ал фадиҳа дейилади. Нима у шармандалик? Шармандалик айб бўлган айб бўлган, уят бўлган иш билан машғул бўлишлик. Айб ҳисобланган сўз билан, иш билан, феъл билан машғули бўлишлик. Ахлоқий ўлчовларга тескари ишни қилишлик. Жамиятни шу урларига азият йетказишлик. Агар одам алайҳиссаломдан бошлаб, қиёматгача келадиган одамларнинг шармандаликларини кўриб чиқсак, уни икки турлигина еканлигини кўрамиз. Ё молий, ё жинсий. Мана шу иккита шармандалик бўлади. Пайғамбаримиз айтяптилар ку, агар бирорталар ғусл қиладиган бўлсанглар, нима қивосин ўзини? Тўсивосин. Тўсивосин! Мана жинсий шармандаликка, фазилатга нима?
Хуллас, мўмин киши, мўмин коши ўзини ва бошқаларни айбларини беркитувчи тўсувчи бўлади. Бироқ, сизга бир ўзини аёли билан бўлаётган муомаласини айтди. Бир маслаҳат сўрабди. Маслаҳатиз бердингиз, ёпинг шу йерда. Масалан, бошлиқларга келиб одамлар шикоят қилиб ёки маслаҳат сўрадиган одамлар ёпиш керак. Агар айтиш керак бўлса, атини айтмасдан, манақа ҳолат бўлди деб гапирса, бўлаверади. А сиддиқ калимасини маъноси. Сиддиқ демак, тўсувчи, ёпувчи, беркитувчи. Бу сиғайи муболаға сўз. Бу сиғай мубалаға сўзи да ҳам нав, ҳам адаб бўлади. Масалан, алғаффар деса, бу ҳам муболағи сиғалса. Аллоҳ таоло енг катта гуноҳни ҳам кечиради ва миллиардлаган гуноҳни ҳам кечлади. Бу йерда саноқ ҳам бор ва нима бор? Тури бор, нави бор. Ситти ҳам мана шундай. Аллоҳ таоло тўсади, беркитади, енг махфий бўлган гуноҳларни ҳам, махфий бўган камчиликларини ҳам Аллоҳ таоло ёпади.
Ҳозир айтиб ўтганимиздек, Аллоҳ таоло сетдир бўлган зот, бандани ҳеч ким билмайдиган айблардан ҳам бекитиб ёпиб қўяди. Лекин таассуф, айрим ҳамовқат егалари, есиз паст одамлар, айрим нодон жоҳил кишилар, Аллоҳ уни беркитиб қўйган айбини ўзи чиқиб гапириб берди. Бир пайтлар биз дейди, ичари дейди. О, бир ўтирганда монжа ичари дейди. Енди нима бўлади? Ўзингни айбингни айтдингми? Енди қачон сени кўрсам, ичганинг есимга келаверади да.
Одамлар есдан чиқармайди. Қачон кўз ўзингизга кўраса, ўша гуноҳни нима қилаверасиз? Аллоҳ ёпиб қўйди, биров билмадими, биродар, ўзингни шарманда қилмагин. Агар сени айбингни Аллоҳ ёпиб юборган бўлса, сен ўзинг очаётган бўлсанг, сен гуноҳкор бўляпсан. Мана, у қилган хатойингиз, гуноҳингиз ёки нуқсон камчилигингизни ҳеч кимга айтишингиз керак емас.
Отангизга ҳам, онангизга ҳам, у устозингизга ҳам ўқитувчи, Аллоҳ беркитдими, гапирманг. Асарларда келтирилади, Мўсо алайҳиссалом замонларида ёмғир ёғмай қўйди. Шунда Аллоҳ Таолодан Мўсо алайҳи салом дуо қилиб ёмғир сўради. Аллоҳ Таолоддан жавоб бўлди. Орангларда бир гуноҳкор одам бор. Шу одам туфайли ёмғир ёқмаяпти. Шунда Мўсо алайҳиссалом қавмига қараб, орамизда бир одам бор екан, гуноҳ қилаётган. Шу одам чиқиб кетмаса, ёмғир ёғмас екан. Шу одамчиқиб кетсин, деб хитоб қилди. Ҳеч ким чиқиб кетмади. Ҳеч ким ҳамни тарқимади. Лекин бир қанча вақт ўтгандан кейин ёмғир ёқди. Шунда Аллоҳ Таолога Мусо алайҳиссалом дуо қилди. Парвардигор, ким еди у сенга олсаклик қилаётган киши, деди. Аллоҳ Таоло айтди, ей Мусо, сени сўзингдан ажабланаман. У бандамни осий бўлиб турган пайтда шарманда қилмай яширдим у, енди тавба қилганида ошкор қилайми деди.
Аллоҳ Таоло осий бандасини ҳам, модомики ўзини ўзи шарманда қилмайсизми, нима қиляпти? Бор, шунақа одамлар бор, уруғингизда бор, маҳаллангизда бор, жўрингизда бор, фойда беради. Ўша битта хато қилса кўтариб чиқиб, мана шу одам яхши одам бўлмайди. Агар биродар сиз ҳам кимнидир ҳаққини қачонлардир йеб қўйиб, зулмат, сизлар ўша турли касб егалар билан гаплашайликлар деб муаммоларни айтади. Мансафингиз билан қўрқитдингиз, қуввотингиз билан қўшдингиз, агар шунақа қилиб, кимнидир ҳаққини йеб, бермасдан чиқиб кетган бўлсангиз, усталарни уйдан чиқариб юбораётганларни кўп ешитамиз. Уста зўр қилган ишни. Енди пулни олишга келганда, матта манақа қилса, матта манақасини нагли бермай қўйганлар бор екан.
Ўша ўзига юртда ишлаётган, биздан бориб, ишни параллел қилаётган одам, уч тўртта болаларни олиб келган, ишлатган. Катта обёмдаги ишни олган, енди қилгандан кейин болаларга тўлайдиган пул катта бўлиб кетган. Бермаган уни баҳона қилиб. Қарғаб келишган уйинг куйисин деб. Уй куйиб кетди. Уй куйиб келиб кетди. Шу билан қутилган бўлса уларда ҳаққидан осон қутилибди. Чунки тиккалаб олиши мумкин да уйда. Агар охиратга қолиб қолган бўлса чи?
Шунинг учун уйда устида ишлаётган бойваччалар, одам ишлаётган прораблар, қилаётган ишини ҳаққини беринглар. У шўринг қургур ҳалиги мазлумларчи, илмсиз, саводсиз бўлгани учун сўкиниб сўкиниб чиқиб кетади. Сени Аллоҳга қўйдик десин да, тамом бўлади шу одам. Аллоҳ карим, Аллоҳ авф қилади. Намоз ўқимаган бўлса, рўз ўтмаган бўлса Аллоҳ умид қиламиз, чунки кечирувчи бўлган Зот Аллоҳ Таоло. Аммо бандани ҳаққини йеган бўлсангиз, Аллоҳга қўдим сени деса, тамомсиз.
Узоққа бормайсиз. Бир йил, икки йил яхши, лекин албатта оласиз жазо. Айтдик ку дарсни бошида. Шундай гуноҳлар бор. Аллоҳ Таоло фақат охиратда беради жазосини. Шундай гуноҳкорлар бор, дунёда ҳам беради. Мана шу дунёда ҳам бериладиган жазодан биттаси, одамларга зулм қилишлик. Ким кимни ҳаққини бермай қўйган бўлса, уйда устида ишлатиб, бир ўйланглар да, олиб бориб беринглар. Модомики шу уйда яшамоқчимисиз? Шу уйда барака топмоқчимисиз, беринг.
Ростлаб нима деганлар? Пешонасидаги териси қуримасдан туриб бер ишлатган ижарачингни деганлар. Демак, ас сиктир дегани, биринчи маъноси тўсиш, беркитиш, ёпиш. Яна бир маъноси узоқ қилиш, сақлаш. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжай мутахораларидан Ойша розияллоҳу анҳа айтадилар. Бир куни мени уйимга иккита қизини ерталаб бир аёл киши келди ва сўранди. Тиламчилик қилди. Уйда бир дона хурмо бор екан, шу бир дона хурмони олиб чиқиб бердилар, оишонамиз розияллоҳу анҳоҳ. Ҳалиги аёл хурмони олилиб иккига бўлди да, иккала қўзини қўлига тутди, кейин чиқиб кетишди. Расулуллоҳ ҳузуримга кирганларидан шу нарсани зикр қилдим дейдилар. Шунда пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар, мана ялиямин ҳадиҳил банат шайъан, фа ахсана илайҳиннна куннала ҳусайтун минаннар. Ким мана шу қизларни ишини устида бўлса, яъни тарбия қилиши, боқиши, а? Риоя қилиши, ишида устида бўлиб, уларга чиройли муомала қилса.
Уларга еҳсон қилса, яхшилик қилса, шу қизлар бу киши учун дўзахдан тўсиқ бўлади. Мана айтдик, кун налаҳо ситр минан нар. Шу киши учундўзахдан тўди бўлади. А ситр деган сўзни иккинчи маъноси тўсиқ. Биродалар, уйимизда чи, йетарли иш турибди. Ўўў умматни ғамини қилиб осмондан келмасдан, қизингизни тарбия қилинг, жаннатга киришингизга шу ҳам кифоя қилади. Болаларни тарбияси билан шуғулланинг, қиёматда шунга жавоб берасиз, аёлингиз, фарзандларингиз ҳақида. Ўзи сигарет чекади, умматни ғаминини гапиради. Йерга туш биродар.
Жаннатга олиб борадиган ишлар биродарлар ўзимизни уйимизда турибди. Уйимизни тузатмасдан туриб ташқарига чиқиб, гапиришликка озгина нима қилайлик. Инсоф қилайлик, уятайлик. Чунки мана шу амални ўзи биттамиди, иккитамиди, учтамиди қиз болани тарбия қилиб, оппоқ ювиб тараб, тарбиялаб, иймон еътиқодда, тақвода, ҳаёда тарбиялаб. Балоғатга йетганда ўзига муносиб бўлган диндор, иймонли, тақволи кишини топиб, никоҳлаб узатар екан, шу қилган иши, ишонинглар биродарлар, жаннатга киришлиги кифоя амал бўлиши мумкин. Буни ваъдасини бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам беряпти. Қарангларда, уйимизда турибди, уйимизда турилибди.
Ас сатр маъносига муносиб бир қисса. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, бу ҳадис Абу Ҳурра розияллоҳи ривоят қилади уни. Имомаҳматни мусадларида, бухорийда, термизийда келтирилган. Ман рўани филманам фасаярони фил яққизатинг. Валаята маззалу шайтону би. Ким мени тушида кўрса, уйғоқлигида ҳам албатта кўради.
Чунки шайтон мени суратимга кела олмайди дедилар. Ким тушида Пайғамбаримизни кўрса, ростдан Пайғамбаримни кўрибди, чунки шайтон Пайғамбаримизни суратида кела олмайди тушимизга. Енди ким тушида кўрдиган бўлса, уйғолигида ҳам кўради иншааллоҳ. Йигирманчи асрда мана ўтган асрда содир бўлган воқий қисса. Дамашқ хатибларидан бири тушида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрди. Расулуллоҳ унга фалончи қўшнинга бориб айт, у жаннатда менинг ҳамроҳим бўлади дедилар.
Қанақа башорат? Қанақа хушхабар? Ҳалиги киши учун. Ҳалиги хатиб уйғонди да, тушидан қаттиқ таъсирланди. Ва Расулуллоҳ айтган ҳалиги қўшнисини уйига борди. Бориб ешигини қоқди. Ҳалиги одам чиқди. Салом алик бўлди. Хуллас, хатиб айтдики, менда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сизга битта башорат бор. Уни айтмайман. Бир амалингиз борки, шу туфайли шу башорат айтилди. Шу амалингизни айтмасангиз, Аллоҳ учун қилган бир амалингиз бор, шуни айтмасангиз бу башоратни айтмайман деди. Ҳалиги қўшни унамади айтишликка. Аммо Расулуллоҳдан башорат деб турибди. Хатиб ҳам қистаб туриб олди, хуллас, айтадиган бўлди.
Уйлангандим деди. Бир аёлга совчи қўйиб уйландим. Менга турмушга чиққанида беш ойлик қонунада ҳомиласи бор еди екан деди. Яъни беникоҳ бўлган ҳомила. Мана енди шу йерда ҳайдаб чиқариб юборса, шарманда қилса, ҳаққи бор. Лекин бу аёлни оёғи тойилиб, ҳақдан тойилган екан. Мени қўлимда тавба қилишигини хоҳладим. Яширдим дейди. Айбини беркитдим.
Туғадиган пайти келганида, енди тўрт ойдан кейин туғди. Ҳа турмушга чиққанига тўрт ой бўлиб туриб туғиб қўйяпти. Дояни уйга олиб келдим, тунда туғди. Тонг отганда, ҳалиги болани қўлимга олдимда, жоме масжидига бомдод намозига кеч қолиброқ чиқдим. Ҳамма намозга турган, имом қулоқ қоққан, ҳамма кириб бўлган, секин ешик тагига қўйди болани, кириб имомга ергашди. Намозни ўқиб бўлди, ташқарига чиқса одамлар тўпланиб турибди. Нима гап? Ҳа, бирон болани қўйиб кетди. Шундай келди да, ҳалиги одам, менга беринглар шу болани. Мен боқиб оламан шуни деди.
Беришди, онасига олиб бориб берди. Бир мўмина аёлни хатосини, камчилигини, оёғи тойилиб кетганлигини яшириб қўйди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қандай башорат келди? Жаннатда менинг ҳамроҳим бўлади. Еҳтимол битта шу ишингиз, бирор марта мен ҳам бир одамни қилган шу хато камчилигини гуноҳини яшириб кўйганманми деб сўраб кўрайлик.
Агар ҳа деган жавоб бўлса, муборак бўлсин. Агар Аллоҳ учун қилган бўлсангиз, шу амалингиздан умид қилинг. Чунки Аллоҳ Таоло карим бўлган, ғаффор бўлган зот. Шу йерда бир ажиб нарса бор. Биз адолатли бўлишимиз керакми, керак емасми? Керак. Астайду биллаҳ, имналлоҳа я амуру била адли ва еҳсан. Албатта Аллоҳ адолатли бўшликка ва еҳсонли бўшликкка буюради.
Бу аёлни қилган иши учун талоғини беришлик еркак киши томонидан адолат бўлармиди? Адолат бўларди. Шарманда қилиб чиқариб, сен менга шу гуноҳингни айтмасдан теккан екансан деб туриб, одамларни орасида шармандайи шармисол қилишлик адолатдан бўлармиди, адолатдан бўмар еди. Лекин оятни гўзаллигини қаранг. Албатта Аллоҳ сизларга адолатли бўлишни ва еҳсон қилишликни амр қилади. Айрим ишлар, биродарлар адолат билан емас, еҳсон билан ҳал қилинса, ниҳоятда гўзал бўлади. Бу киши нима қипти?
Бу киши нима қуипти? Адолат қиптими? Йўқ, еҳсон қипти. Баъзида олди берди муомалаларда адолат қиламан деб турасиз, катта муаммоларга сабаб бўлиб қолиши мумкин. Шунда еҳсон қилиб қўйсангиз чиройлироқ ҳал бўлади. Бўпти биродар, сизни ҳаққингиз екан. Бўлди, олаверинг, деб қўйинг да. У мўминда у чи. Уч тўрт кун ўтгандан кейин билади сизни ҳақлинингизни. Аллоҳдан қўрқади у. Сиз еҳсон қилиб қойинг да.
Ахсин иланнасли тасдахбит қулу бахун дейди шоир. Инсонларга еҳсон қил, халбларини асил қиласан. Кўпинча инсонни қалбини еҳсон асир қилади. Яна қайтариб айтаман, ўртамизда бўлаётган муомалаларда адолатни қойим қилишлик керак, аммо айрим ўринларда еҳсон қилишлик. Мана бу киши еҳсон қилди, кимдан башорат келди? Кимдан башораткелди? Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламда. Инналлоҳи я амру би ил ат ли ва ли хсан. Албатта аллоҳ адолатга ва еҳсонга буюради.
Мана шу сатр масаласида, ситир, тўсишлик, беркитишлик, ёпишлик масаласида, аёлларга тегишли жойи шуки, Аллоҳ Таоло тўсувчи, оиласини айбларини беркитувчи, нуқсон камчиликларни ёпувчи бўлган аёлни мақтайди. Мўмин аёл мана шундай бўлади. Аммо уйда бўлаётган муаммоларни кўчага кўтариб чиқаётган, еридан шикоятни қўшнига достон қилаётган, уйдаги йетишмовчилиги муаммоларида олиб чиқиб, мажлисларда гапираётган аёл, биродарлар, Аллоҳ Таолонинг ас ситир исмидан ўзига бир улуш олмаган аёл.
Бир нарсага ҳайронсан да. Еридан шикоят қилиб чиқди. Нима, улар яхшироқ ерни бериб қўядими бунга? Ё уйдаги муаммони олиб чиқди камчиликни. Улар нима, шу муаммони ҳал қилиб берадими? Ўзи нимага олиб чиқиб гапирамиз ташқарига, биласизларми биродарлар? Нима бор шуни орқасидан? Биламиз бизга бу проблемамизни ҳал қилиб қўймайди. Биламиз хотинимизни ёки еримизни тузатиб бермайди. Нимага гапирамиз шуни?
Нимага? Бўшашини хоҳлаймиз да матнимизни. Гапирсанг нима оласан? Ҳа, ёзилганлар айтяпти буни мен. Гапирсанг ёзиласан. Ҳа, мусулмон гапириш керакми одамларга? Йўқ. Мусулмон одам жайнамозда гапиради роббисига. Шу дардини, ҳасратини, муаммосини, мушкуласини, камчилигини, руҳсатини йетишмовчилигини жайнамозда туриб роббисига ярим тунда намоз ўқиб туриб айтади, у дарди қалбида қолмайди. Кўчага чиққанда ҳеч қандай муаммоси йўқ деб зўр юраверади. Чунки бўшатиб юборди да матнини.
Енди Аллоҳга қалбини бўшатолмайдиган, Аллоҳга муножот қилишни билмайдиганлар одамларга уйдаги камчилигини ю, йетишмовчилигини достон қиладиган одамлар бўлади. Хулоса, биродарлар, аллоҳ таолонинг мана шу ас сиддир исми билан, шу сифати билан қуруқланишлигимиз керак бўлади. Мана шу ишимиз билан умид қиламиз Аллоҳ Таолога яқин бўлишлигини. Одамларни ғийбат қилиш дегани ҳам, бу уларни шарманда қилиш деган бўлади. Бундай қилишлик мусулмон кишига ҳаргиз тўғри келмайди.
Ақул қовли ҳа да ва астағфируллоҳ.