Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бисмиллаҳир роҳмана роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббилан иламин. Вассалоту вассаламу ала саидина муҳаммади ва ала алиҳи восхаб иҳи ажмаъин. Аммабот, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъала ва баракатуҳ.
Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари, асмон, ҳусно, ҳақида олиб бораётган навбатдаги дарсимиз бугун Аллоҳ таолонинг ал жамил гўзал исми ҳақида дарс қилган бўламиз. Аллоҳ таолонинг али жамил исми Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳиҳ ҳадисларида зикр қилинган. Бу ҳадисни Имом Муслим саҳиҳдан ўқиймиз. Уни Абдуллоҳи нимасуд розияллоҳу анҳу ривоят қилади Пайғамбаримиздан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алалайҳи васаллам дедилар. Ла ядҳулул жанната ман фии қол биҳи мифқол у заррати мин кибри. Қалбида мисқоли зарра, кибри бор одам жаннатга кирмайди. Шунда бир киши туриб айтдики, ё расулуллоҳ, бир киши ўзини кийимини ва пояфзалини гўзали бўлишини яхши кўради.
Шунда пайғамбаримиз айтдилар, инналлоҳа жамилун, юҳайбул жамал. Аллоҳ таоло, албатта аллоҳ таоло гўзалдир, гўзалликни яхши кўради. Ал кибру, батарул ҳаққий ва ғом туннас. Бу кибр емас. Аллоҳ чиройли зот, гўзаллийни яхши кўрада. Кибр ҳаққа кўнмаслик ва одамларни менсимаслик дедилар. Гўзаллик кибр емас. Масалан, бир литр сутга икки уч литр сувни қўшсангиз, бу ичса бўладиган ичимлик бўлади. Чунки сувни табиати, сутни табиати бир бирига яқин. Ичимлик ҳисса бўлаверади. Аммо, бир литр сутга, бир пиёла нефтни қўшсангиз нима бўлади?
Ичиб бўлмайди, чунки сутни табиати билан нефтни табиати бир бирига тўғри келмайди. Худди шунга ўхшагандек, убодият, қулчилик билан кибр ҳеч қачон бир бирига тўрт келмайди. Аллоҳни ҳақиқий қули, ҳақиқий мўмин бандаси мутаккаббир бўлмайди. Шунинг учун Пайғамбаримиз айтдилар, қалбида мисқоли зарра кибри бир одам жаннатга кирмайди. Кибр ҳаққа кўнмаслик ва одамларни менсимаслик. Яна бир ҳадис ўқиймиз. Имом Бозордан, Байҳақийдан, Анас розияллоҳу анҳудан. Расулуллоҳ айтдилар: ла ядҳул жаннатдан манфий қолбийҳи мифқолар заррати мин кибрин. Қол рожулун инна рожула юҳиббон якуна савбуҳу ҳасанан ва наълуҳу ҳасанан. Қалбида зардача кибр бор одам жаннатга кирмайди деса, бир одам кийими ва оёқ кийими, оёқ бўғичлари чиройли бўлишини хоҳлайди бир одам. Кибрми деганида Пайғамбаримиз йўқ деб жавоб бердилар.
Бошқаларда ҳаққини адо қилмаслик, ўзини бошқалардан устун деб билишлик, ҳақ сўз айтганда кўнмаслик, бу кибр ва бу гуноҳ иблиснинг гуноҳи. Абау астакбар ва каъна минал кафирин. Одам алайҳиссаломга сажда қилишдан бош тортди, кибр қилди, натижада кофирлардан бўлди. Лекин мусулмон одам ёнидаги одамларни еътироф қилади. Фазлини билади, қадрини билади. Уларда қадр қийматини ўзини ўрнига қўяди.
Ўзи ёнингиздаги одамни менсимаслигингиз, тўғотмаслигингиз сиз учун йетарли гуноҳ. Бошқа гуноҳда кераги йўқ. Франсузлар айтадилар, беҳис бй вил мар имина шарърий ан яққиро аҳоҳул муслим. Киши ўзини мусулмон биродарини ҳақир кўришлиги шу киши учун йетарли гуноҳ. Менсимайди, кибр қилади. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васаллам ўта камтарин зот бўлганлар. Бир киши, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳузурига кириб гапирмоқчи бўлди ю, кириб, ҳайбати сир босиб, гапини топа олмай қолди. Тили айланмай қолди. Буни пайғамбаримиз кўриб айтдиларки, ҳавин алик. Фаинни лас тобе маликин. Иннама ана ибн муродийм таъқулул қодийдан. Ўзингизни босиб олинг. Мен подшоҳ емасман. Мен қодийд, яъни қуритилин гўштни йейдиган аёлда боласиман. Яъни оддий одамман деяптилар. Раҳматан лили аламин бўлишига қарамасдан, камтарлигини кўринг. Расулуллоҳ камтар бўлганлар, мутакабр бўлмаганлар. Сафарларини бирида расулуллоҳ тўхтаганларида, ҳамроҳларидан биттаси мен қўй сўяман, деди. Иккинчиси мен уни пишираман, деди. Расулуллоҳ, мен ўтинтириб келаман, дедилар.
Қаранг, Расулуллоҳга бирор иш буюрмайди, Расулуллоҳни хизматини қилишлик шараф саҳобаларга, аммо Расулуллоҳни камтарлигини кўринг. Демак, мўмин киши мутакабр бўмайди, камтар бўлади. Гўзал, ал жамият. Аллоҳ таоло бандани гўзал бўлишлигини хоҳлайди. Покиза, усти боши тартибли, хушбўй, сочлари таралган, сурати чиройли бўлишлиги керак. Бу йерда янги кийим дейилмайди. Агар кийим ҳақида гапирсак, покиза кийим дейилади. Ювилган, таралган, тартибга келтирилган.
Гўзалликни яхши кўришлик инсонни табиатида бор. Мана айтинглар. Киминглар чиройли машинани яхши кўрмайсизлар? Ким чиройли уйда яхши кўрмайди? Инсонни табиатида гўзалликка бўлган интилиш бор, бу уни фитратида. Инналлоҳи жамилун, юҳайб булжамал. Албатта Аллоҳ Таоло гўзалдир, гўзаллигини яхши кўрадим. Ҳатто биродарлар, гапирадиган сўзимиз гўзал бўлсин.
Аббосиддин Абдулмуттолей, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиси. Кенжа амакиларидан сўрашди. Сиз каттароқми, Расулуллоҳ каттароқми? Шунда аббосиддин абдул муттолей битта гапини қаранг. Мен ертароқ туғилганман, лекин Расулуллоҳ мендан катталар деб жавоб берди. Мен каттаман деса бўлаверади, аммо чиройли бўлмайди да бу. Расулуллоҳдан каттаман деди ўзини онқара, дейлармиди?
Агарчи биз гапираётган гапимизни тузалишини хоҳласак, биз аввал ешитишни ўрганайлик. Ешитишни ўтказсак, инъат чиройли гапиришни ўргансак. Демак, мен расулуллоҳдан ертадан туғилганман, аммо расулуллоҳ мендан гўзал сўз бўлган еканми? Гўзал сў.
Моддий ва маънавий гўзаллик матлуб. Моддий ва маъновий томондан мусулмон киши гўзал бўлишлиги керак. Демак, мусулмон ўзини кийимини чиройли қилиши кибрдан емас. Машинасини чиройли олиб юриши кибрдан емос. Уй жойини чиройли қилиб ишлиги кибрдан емас, чунки у инсонни табиати бор нарса ва гўзал қилса ўзида бор нарсани, аллоҳ буни яхши кўради. Инналлоҳа жамилун юҳайбул жаман.
Одамларни юзидаги ҳолдек намуна бўлиб, зоҳири билан, феъли билан, одамларга ҳавас бўлинадиган ҳолатда туриш, бу айни динимизни талаби бўлади. Муаммо менда борлиғини гўзал қилади. Ўзида аллоҳ таолонинг ал жамил сифатидан бир улуш пайдо қилишида ҳоли еди. Адолатли бўлади, одил бўлган зотга яқин бўлади. Раҳим шафқатли бўлади, ар роҳим бўлган зотга яқин бўлади. Хайри саховатли бўлади, лутфли бўлади. Ал-Латиф бўлган зотга яқин бўлади. Ўзини гўзал олиб юради. Ал жамил бўлган аллоҳга шу билан яқин бўллади. Еҳтимол гапира олмасиз. Нутқингиз йўқдир. Еҳтимол пулингиз йўқдир, инфо еҳсон қила олмайсиз. Еҳтимол бошқа нарсангиз йўқдир лекин ўзингизни ташқи кўринишингизни чиройли олиб юриш қўлингиздан келадими биродар? Келадими? Келади. Ўзингизни шундай чиройли олиб юринг да, мақсадингиз ал жамил бўлган Аллоҳ шуни яхши кўрар екан, деган мақсад бўлсин, шу феълингиз билан Аллоҳга яқин бўлаверасиз. Ҳамма ҳам ўзини оппоқ тутади. Ҳамма ҳам ўсини ташқи кўришини чиройли қилади. Лекин ҳамма шу қилаётган ишидан Аллоҳни ризосини истайдими, йўқми? Одамлар нима дейди, сал уст бошингга қараб олсанг, е, уятмайсанми?
Кимдан уятмайсан? Ҳа, одамлардан. Биз ўзимизни чиройли олиб юрамиз, ким учун екан? Гўзаллик. Гўзаллик нима ўзи? Инсонни кўзи ва қалбига ёқадиган нарса. Гўзаллик инсонни кўз тушганда қалби қувонадиган, қалби яйлайдиган нарса.
Гўсаллик биродарлар шаклда бўлади, ахлоқда бўлади. Гўзаллик дейилганда одамларни тушунчаси фақатгина шакл тушунилади. Аммо ички дунё ҳақида, ички дунёни гўзал бўлиши ҳақида биров ўйлаб ҳам қўймайди. Масалан вафо, аҳдига вафодор бўлишлик, гўзалликми? Саховатли бўлишлик, ғозалликми? Кечиримли бўлишлик гўзалликми? Бу ахлоқдаги гўзаллик. Биродарлар, жисмоний, жасадий гўзалликдан кўра, маънавий гўзалликка чиройлироқ бўлади. Роса шакли чиройли келишган одам, бир марта ҳам айтган гапига жавоб бермайди. Ким уни яхши кўради? Роса кетиб юборган чиройли аёл, ерига меҳри йўқ, ерига муҳаббати йўқ, вафоси йўқ. Ким яхши кўрадими уни? Гўзаллик деганда фақат зоҳирда тушунмайлик. Бу ички дунё ҳам гўзал бўлишлиги керак бўлади.
Хобийлардан аҳнафимни қайси? Ўзини қавмини саиди бўлган. Кўримсиз бўлган, хунук бўлган, пастдаги бўйни бўлган, кўзи манақа бўлган, қора рангли бўлган. Хуллас кўримсиз. Аммо шу кишини ғазаби учун хомидан юз мингта киши ғазабланар еди. Нимага ғазаб қиляпсан деб сўрамас еди. Бу кишини нимаси гўзал еди? Ахлоқи, тасарруфоти, ички дунёси. Зоҳирни хунийлигига бориб қарамас еди.
Агар одамларни ичи қанақа бўлса, шу нарса ташига чиқиб турадиган бўлгандами? Демак, гўзаллик фақатгина моддий жасадий бўлмайди. Уни фасоҳати, ахлоқи, саховати, камтарлиги, раҳмати хуллас феъл атворида ҳам гўзаллик бўлишлиги керак бўлади. Мана, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари жуда кўп ўқиганмиз. Муттафаа алийҳ бўлган ҳадис. Ан набий ҳурот розияллоҳу анҳуҳ, ан инабий соллаллоҳу алайҳ ва салам қол. Тунка хул маръату ли арбаъа. Аёл кишиларни тўртта нарсасига қараб, тўртта нарсаасига қизиқиб уйланилади. Ли ма лиҳа. Муолаа давлатига қизиқиб уйланилади. Ли ҳасабиҳа. Насл насабига қизиқиб уйланилади. Лижамалий ҳа. Чиройига қараб уйланилади. Вали диний ҳа. Динига қизиқиб уйланилади. Қаранг, тўраласи ҳам чиройли нарса. Бойлик чиройли нарса, насл насаб чиройли нарса? Чирой чиройли нарса, дин чиройли. Қани тўраласи ҳам гўзал бўлса? Шунда Пайғамбаримиз айтяптилар, диндорини танлагин, барака топгур. Ёки барака топасан.
Тўла роса турганда биринчи динига қараймиз. Тўла росса ҳам чиройли нарса. Гўзаллик. Шунда дини биринчи ўринда туришлиги керак бўлади. Гўзаллик фақатгина шаклда, зоҳирда емас. Уйланадиган укалар, албатта чиройлигини истайсизлар. Албатта, юзига қарайсизлар, бўйига қарайсизлар, бошқа жойга қарайсизлар. Бу сизлар кўзингиз кўраётган нарса. Лекин ички дунёсини кўра оласизларми?
Бир аёл бор, ўртача ҳуснли. Ери билан яшайди, ерига вафодор. Доим хизматида, доим кўнглига қараган, ор йўғида ёнида бирда туради. Бунақа еркакни ҳаёти ҳақиқатан осойишда бўлади, саодатли бўлади. Ёки яна бир еркак киши аёли жудаям гўзал. Жудаям чиройли. Лекин бояги айтиладиган нарсалар йўқ бунда. Вафо йўқ, меҳр йўқ, муҳаббат йўқ, хизмат йўқ. Енди бу еркакни ҳаёти нима олади? Дўзахдан бир парча бўлади. Айтилиняпти, чиройига, пулига, насиб насабига, динига деяпти. Динини биринчи қарайлик, динини.
Киши чиройли кийимни кийди. Чиройли ювиб таранди, сочларини таради, хуш бўлади, сепди. Зоҳири гўзал бўлди. Одамлар кўрса, кўзи қувонадиган бўлди. Енди шу одам фахш бўлган, бузуқ бўлган, базий бўлган сўзларни гапириб турса, ярашадими? Бошқача тасаввурда турдингиз шаклини кўриб туриб, образованний одамга ўхшаяпти. Дидли одам екан, чиройли кийинибди, чиройли зўр екан дейсиз у, оғзидан чиққан гапни кўриб туриб ҳалиги тасаввурингиз бузилади. Бунақа одамга айтиш керак бўлади, сен ё кийимингга яраша деган сўзни сўзла ёки кўзингга яраша кийимни киёв. Маъқулми? Шунинг учун зоҳирлик гўзаллик бўлгандек, ботиний маънавий гўзаллик ҳам сиз билан бизда бўлишлиги керак бўларди. Мана шу сўз масаласида Расулуллоҳ айтадилар ла ястақиму иману абдин хатта ястақиму қолбухун. Тишини иймони мустақим, собит мустаҳкам бўлмайди, то қалби мустаҳкам бўлингунча. Вала ястақиму қалбуғу, ҳатта ястақиму лисануҳу. Енди қалби мустақим бўлмайди. Тили мустақим бўмагунича.
Шунинг учун кийимимизни чиройли қилгандек, сўзимизни ҳам чиройли қилайлик, феълимизни ҳам чиройли қулайлик. Мана енди биродарлар, гўзал ахлоқ. Фосбир, собиран жамила. Бас, чиройли сабр билан сабр қилинг. Аллоҳ Таоло чиройли сабр қил деяпти. Демак, чиройли бўлмаган сабр ҳам бор. Чиройли бўлган сабрни тушунарли. Чиройли бўлмаган сабр чи? Сабр қилди. Асабийлашади, ғазабланади, уни сўкади, буни туртади, буни тепади, ундан аламини олади. Бу ҳам сабр. Лекин қанақа сабр емас бу? Гўзал сабр емас. Чиройли авф қилиш. Чиройли авф қилиб.
Фосфахий сафқал жамий. Бас, ей Муҳаммад алайҳиссалом, уларни чиройли кечириш билан, гўзал кечириш билани кечиринг. Яъни кечирдингиз. Сизни кечиришингиз гўзал бўлдими, гўзал бўмадими? Биз кечиришдаги, ахлоқдаги гўзалликни гапиряпмиз. Сизни кечинишингиз гўзалсиз бўлганлигини белгиси, шу кечирган одамингизни қайтиб шу айбини гапирмайсиз.
Агар есингизга келганда, алам қилиб кетганда, а? Жазавет тутиб кетганда гапириб қўяётган бўлсангиз, бу кечиришлик гўзал кечиришлик бўлмабди. Бир одам иккинчи одамни қоматиб юбориши хатарлироқми? Ёки бир одам иккинч одамни қудуққа ташлаб юбориши хатарлироқми? Албатта қудуққа ташиб юбориши хаторлироқ. Чунки қомалган одамни тирик қолиши мумкин. Тирик қолади. Юсуф алайҳиссаломни акалари ўн икки яшар пайтида қудуққа тақиб юборди. Кейин Мисрга борганда Мисрнинг вазирининг аёли Юсуф алайҳиссаломни қоматиб юборди. Қайсиниси хатарлироқ еди юсуф алайҳи саломи ҳаёти учун? Албатта қудуққа ташланиши. Аммо орадан йигирма йиллар ўтгандан кейин акалари олдига келганида шу ишини еслатмади. Нима деди? Астай дебиллаҳ, лақодаҳ аҳсанабий ид ахрож яъни минна сижин. Аллоҳ менга улкан инъом қилди, мени зиндондан чиқарди деди. Нимани айтмади?
Ҳудудга ташлаганини, акаларини шу ишини айтмади, еслатмади, чунки чиройли кечирган еди да. Ўшанинг учун есламади, гапирмади. Бизда ҳам ўтиб қолади. Бир пайтлар амакинг манан қилган еди. Бир пайтлар тоғинг манан қилган енди. Ўзи кечирганман деган. Лекин нима қилаверади? Демак, кечирмабди бу одам. Гўзал кечириш бу айбни қайтиб есламаслик билан бўлади.
Раббоний гўзаллигини мартабалари. Аллоҳ таолонинг зоти гўзал. Сифатлари гўзал. Феъллари гўзал, исмлари гўзалс. Аллоҳ Таоло шундай гўзал Зотки, У Зотни гўзаллигининг қандайлигини на бир Пайғамбар билмайди, на бир фаришта билмайди. Аллоҳни қанчалик гўзал еканлигини фақат Аллоҳ Таолонинг ўзи билади. Биз ақлларимиз биродарлар сиғдира олмайди Аллоҳ Таолони гўзалини идрок қилишлигини.
Шунинг учун биродарлар, айтиладики, шариат адолатнинг айни ўзи. Чунки у Аллоҳни манҳажи. Шариат раҳматнинг айни ўси. Шариат ҳукуматнинг айни ҳози. Шариат фақат ва фақат хайрият яхшилик. Шунинг учун қайси ишимиз бизни мусулмонлар, қайси бир ишимиз шариат доирасидан чиқиб келса, у яхшилик емас, ёмонликка қараб кетади. Уни ҳар қанча қоғозга ўринг, ҳар қанча безенг қилаётган ишингизни шариатдан чиқдими? Бу енди ёмон иш, бу зарар иш, бу хунук иш.
Ислом чиройли санаган, шариат чиройли санаган нарса. Чиройли, шариат хунук деб санаган нарса хунук. Бачавозликда, еркакда еркакка, аёлда аёлга уйланишлигини тараққиёти белгиси, пешқадамлик деяпти. Ҳар қанақа қоғозга уряпти. Аммо шариатимиз нима деган? Бу разелик, табиқлик, ифлослик дедими, тамом. Ҳар қанча қоғозга ёрамасин, биз шариатда туриб айтамизки, бу ифлослик, разелик, расволик. Бизга бу нарсалар ёт, бу нарсалар бизга хорон, мумкин емас. Яна қайтариб айтамиз, ҳамма яхшилик шариатда. Шариатдан чиқдингизми, енди ҳар қандай нарсага тайёр туриб олдик.
Биз Аллоҳ Таолони ал жамил, гўзал зот деб айтдик. Аллоҳ Таолонинг ҳамма ёғи гўзал. Исми ҳам, зоти ҳам, феъли ҳам. Шунинг учун феълини кўрамиз. Қор ёғишини кузатинглар, қанақа гўзал. Ёмғир ёғишини бир ешитинглар, қанақо гўзал. Гулни ўсиб чиқиб кела еканлигини кўринг, қанақа ғозал. Кичкинагина жижи болангизни, шу бир уч ой, тўрт ойлик бўлган, беш ойлик бўган болангизни қаранг, қанақа, гўзал. Қуруқ қақшаб ётган, йерга ёмғир ёққандан кейин кўкат чиққандан кўринг қанақа гўзал. Чунки бу гўзал бўлган, алжамил бўлган Аллоҳ азза ва жалланинг феълидан еди. Қўлимизда йетган олма биз қарайлик. Е биз қарор ҳам ўтирмаймиз а?
Қачон қурдинг? Нима йединг? Қанақа йединг? Олмани олинг қўлингизга. Шаклига қараб бир мазза қилинг. Кўзингиз қувонсин. Ҳидланг. Бурнингиз мазза қилсин. Демак, олмани рангидан, ҳидидан, шаклидан, таъмидан ҳузуланаётган пайтимизда биродарлар буни ким яратди, шундай бир ўйлаб қўяйлик. Кўкламзорни қарайлик. Кўм кўм майса. Сиз ҳеч нарса қилмайсиз. Ёмғир ёғади, чиқади. Қадрига йетмаймиз биродарлар. Сомони кўклигига, дарёни оқишига, денгизни мавжудланишига, кун билан тун алмашига қарайлик биродарлар. Буларни ким яратди? Ал жамил бўлган роббимиз субҳанаҳ ва таоло.
Бир ишда жуда ҳам чиройли қилиб қилиб қўйган бўлса, устаси қараб туради, ҳа устаси кучли одам екан. Ўзини ишида моҳир екан дейсиз. Ҳунари гўзал екан дейсиз, тўғрими? Машинангиз шунақа краскалар берди, янгидек қилиб қўйди. Қойил устасига дейсиз. Енди бу коинотни, бу борлиқни қараб туриб, нима дейишимиз керак? Субҳаналлоҳ. Бу гўзал илиларда яратган аллоҳ таоло ўзи ҳам ал жамил гўзал бўлган инсон.
Валау яралладина зораму ид яраунан адаба аннал қувват алиллаҳи жамият. Бундай золимлар азобга рўбарў бўладиган замонларида, қиёмат кунида, бутун куч қудрат аллоҳники бўлишини ва аллоҳнинг азоби қаттиқ еканини билсалар еди. Кимлар золим, кимлар ўзига зулм қилган кимсалар? Гуноҳ қилганлар. Инсон гуноҳ қилар екан, фақат ўзига зулмларни қилади. Енди қараб туринг. Нима деб гуноҳ қилади инсон? Масалан, бир аёлни деди да, шунга йетаман деб гуноҳга қўл урди.
Нимасига алданди бу аёлни? Гўзаллигига. Демак, бу инсонни гўзалликка бўлган ошиқлиги гуноҳ қилишликка олиб юборди. Чиройли иморат, чиройли машинани кўрди да, шунга еришиш учун бир хоромишга қўл урибди. Бу нарсаларда нимасига алданди? Гўзалликига. Инсонни табиатида гўзалликка бўлган муҳаббат уни гуноҳ қилишликка, осийликка олиб борди. Енди нима учун асобга қолди? Нима учун Роббизга осий бўлди? Вақтинча бўлган, гўзаллиги вақтинча бўшган махлувди муҳаббати билан алданиб қолди. Гўзалликка алданиб қоламиз екан. Маъқулми? Масалан, янги машина олдингиз, юрибсиз. Олти ойдан кейин янгиси чиқади. Ундан чиройлироқ. Мололингиз ҳам зўр ўзи. Нима билан олди япти сизни?
Гўзаллик олди япти еканми? Енди инсон шу гўзалликка олдиниб туриб гуноҳга қўл урса, мусулмон одам, Аллоҳга итоат қилган одам ҳақиқий гўзалликка ошиқ бўлади. Бу Аллоҳ Субҳанаҳ, автоу Алоҳниннг жамоли. Бояги дунёни гўзалликлари ҳаракат қилсангиз, интилсангиз, йетишингиз мумкин. Йетганингиздан кейин биласизми, зерикасиз шундан. Аммо ҳақиқий гўзаллик бўлган, Аллоҳ Таолони жамолига интилган одам бу дунёда йета олмайди у мақсадига. Шунинг учун доимий суратда уни ҳаётида интилиш бўлади, шавқи бўлади. Зерикиш бўлмайди ҳаётида. Банда ҳушёр бўлсин.
Банда бу гўзалликларни тарк қилади ёки у гўзалликлар уни тарк қилади. Чиройли аёлини яхши кўради бир еркак. Жуда ҳам яхши кўрар еди. Лекин бир кун келади, албатта ажрайди бир биридан. Ё уни ажали туфайли, ё буни ажали туфайлик. Топиб қўйган чиройли дунёйингиз, чиройли иморатингиз, чиройли машиналарингиз, улардан албатта ажрайсиз. Аммо агар Аллоҳ азза ва жаллани жамолини ошиғи бўладиган бўлсангиз, бундан абадул абад ажрамайсиз бирга биласиз.
Ақлу қавли ҳа да вастағфируллоҳ.