# 25-Дарс АД-ДАЙЯН: Асма-ул-Ҳусна

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Асмоул ҳусно](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno.md), lecture 28 of 110
- Section: Ад-Дайён
- Duration: 33 min
- Original title: 25-Дарс АД-ДАЙЯН / Асма-ул-Ҳусна
- Review status: reviewed
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/28
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/amg2j6DD09I.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=amg2j6DD09I
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/27.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/29.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:00] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳ роббилар аламин. Вассалату вассаламу ала саидина муҳаммад ас содиқ ал ваъдил амин. Аллоҳум ала илмалана ила маълам тана иннака таъла алимул ҳаким. Аллоҳум ал имна маълам на маъям фаръуна ва онфаънаби маълам таъла васидна илма. Ва рина ал ҳаққа ҳаққон орзуқун ат тиба, ва рина ал баътила баътилан орзуқун аждинааба. Ҳожа аллам мин маъясидами ун ал қовла файетта би уна ҳусана ва адҳихин ла би раҳматика фия ибодика солиҳийин. Мабодо ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъриҳ ва баракатуҳ.

[0:38] Аллоҳ азза ва жалланинг асмону ҳусно, гўзал исмлари ҳақида олиб бораётган навбатдаги дарсимиз. Ўтган дарсимизда аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг аддайян жазоловчи, мукофотловчи исми ҳақида дарс қилган едик. Иншааллоҳ бугун давом етказган бўламиз. Алҳамдулиллаҳ ҳироб билан аламин ар раҳман ир раҳим малики явмиддин. Яъни жазо кунининг подшоҳи бўлган меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ Таолога барча ҳамди санолар бўлсин. Биз бир кунда ўттиз мартадан кўпроқ тиловат қиламиз, Фотиҳа сурасини. Малики явмид дин жазо кунининг подшоҳи, аддайян жазоловчи, мукофотловчи. Аллоҳ Таолонинг аддайян еканлигини билишлик бандани тақвога, истиқоматга теглайди. Аллоҳ Таоло аддайян бўлган зот. Ҳамма нарсани билади, ҳисоб китоб қилади, жазолайди. Агар мана шу ҳақиқатни банда англаб йетадиган бўлса, устида пухта ҳисоб китоб борлигини, мукофот ёки жазо борлигини билса, роббисини итоатига кирмай иложи йўқ. Демак, итоатдан ташқарида физқу фузёрда юрган одамлар Аллоҳ Таолонинг аддайян еканлигидан бехабар.

[2:01] Уларнинг мана шу илмсизлиги гуноҳ маъсиятда доимий бўлишига сабаб бўлади. Аллоҳ азза ва жалла Қуръонда марҳамат қилади, истайду биллаҳ. Аллоҳун ладий холоқа сабў ас самаватийм ва минал ал димитулаҳун. Йетанас залул амру байна ҳунна ли таъламу анна аллоҳу ала кулл шаъин қодир ва анна аллоҳу ақодаҳа то би кунли шаъин аъилма.

[2:26] Аллоҳ азза ва жаллоҳ йетти осмонни ва йердан ҳам ўшаларнинг мислини яратган зотдир. Аллоҳнинг амр фармони уларнинг ўртасига нозил бўлиб тарқалиб турур. Осмон билан йернинг ўртасида тушади, ҳукми тарқалиб туради. Токи сизлар Аллоҳнинг барча нарсага қодир еканлигини ва Аллоҳ барча нарсани ўз билими билан иҳота қилиб олганини билишларингиз учун, у зот сизларга хабар берди. Қаранг, осмонлар ва йерни яратилишидаги сабаб иллат бу ли таъламу, билишингиз учун. Яъни билиб қўйинглар, Аллоҳ Таоло ҳамма нарсани ўзи илми билан иҳота қилган. Ҳамма нарсани билиб туради. Нима дедик? Нимани ўйладик? Қаёққа бир қадам босдик? У осмондами, сувни тагидами, йерни тагидами? Аллоҳ Таолонинг илмидан бирор нарса махфий бўлмайди.

[3:20] Аллоҳ азза ва жалолнинг мана шу махлуқотлари ҳақида фикр қилиш сиз билан бизни Аллоҳ Таолони олдига олиб келади. Аллоҳни қанчалар танисак, ундан шундай бир қаттиқ, қалбимизда унга нисбатан муҳаббат бўлади, уни ҳисобидан қаттиқ қўрқишлик бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар, мутофахини алих бўлган ҳадис. Инналиллаҳи таъала тисъатан ва тисъайна исман илла ваҳидан. Ман ахсоҳа даҳал ал жаннат. Албатта Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг тўқсон тўққизта исми бор. Бир кам юзта. Ким уларни иқсо қилса, яъни ўқиб, ўрганса, санаса, маъноларни англаса, жаннатга киради. Биз мана шу тўқсон тўққизта исмини биродарлар ўқиб ўрганяпмиз.

[4:08] Мана Аллоҳ Таоло айтди ва анна аллоҳи хот аҳвато бекул лишайин илма. Аллоҳ Азиз ва Жаллаб барча нарсани ўз билими билан иҳота қилиб қўйган. Демак, Аллоҳ билади, ҳисоб китоб қилади, жазолайди. Шу нарсадан хабаримиз бўлар екан, шу нарса есимиздан чиқмас екан, шу ҳақиқат ёдимиздан кўтарилмас екан, биз мустақим йўлда бўламиз. Мана, бир мисол билан тушунтирайлик.

[4:37] Инсон қачон мажбур Аллоҳ Таолонинг итоатида бўлади? Қачоники Аллоҳ Таолони билишини, ҳисоб китоб қилишини, жазолашини билса. Мисол, шаҳарда бир катта бир перекроскаси дейлик. Светофор қизил чироғи ёнида. Ҳайдовчи келиб тўхтайди. Шу светофорни ўртасида миршаб турибди кузатиб. Мандароғида яна битта миршаб машинада ўтирибди кузатилиб. Шу перекроскани устида камера турибди ёсиб. Савол. Шу ҳайдовчи қизил чироққа юрадими ҳозир?

[5:13] Юрмайди. Нима учун юрмайди? Шу йўл ҳаракатни қоидасини жорий қилган ҳукумат уни кузатиб турибди. Кўриб турибди. Ҳукуматни иккита миршаби турибди. Юриб ўтиб кетса, қувиб боради. Агар қочиб кетса, камера туриб ёзиб қўйган. Нима учун юрмайди бояги ҳайдовчимиз? Чунки шу йўл ҳаракати қоидасини жори қилган ҳукуман уни кузатиб сурибди. Камераси кузатяпти, миршаби кузатяпти. Демак, ҳукуматнинг у ҳақидаги илми шу ҳайдовчини қоидани бўлишлигидан ман қилади. Худди шунга ўхшагандек, сиз билан биз аллоҳ таолонинг аддайян еканлигини билсак, билишини, ёзиб қўйишини, ҳисоб қилишини биладиган бўлсак, унга осий бўлишликдан қўрқамиз, тийиламиз. Чунки ақлли одам юрмайди да бояги қизил чироққа. Тўғрими?

[6:12] Оқил, ҳушёр инсон қандай бўлади? Асарларда келтирилади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзининг асбоблари билан кўчада кетиб борарканлар, Мадина кўчаларида, бир мажнун одамга тўғри келдилар. Яъни паст одам. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сўрадилар, бу ким? Ким бу? Асбоблар, бу мажнун дейишди. Яъни жинни. Расулуллоҳ айтдилар, ла ҳа да мубитало, ал мажнун ман асаллоҳа. Йўқ, бу мубитало, балоланган инсон. Мажнун, Аллоҳга осий бўлган киши.

[6:54] Аллоҳга осий бўлган киши мажнун. Айтяпмиз ку, ақли ҳуши жойида бўлиб туриб, бояги ҳайдовчи қизларга юрармиди? Оқиллик учун турибдида. Енди Роббини жазолашлигини, аддайян еканлигини билиб туриб ҳам гуноҳ қилаётган бўлса, демак бу одам емас, оқил емас, балки мажнун бўлади. Шунинг учун бир одам дунёвий илмларда бир маълум бир даражага еришгандир. Бешта дипломи бордир. Аммо агар мана шу ўзини илми деётган одам, бешта дипломи бор одам, гуноҳ маъсиятда доим бўлса, дунёга нимага келганлигини билмаса, нимага яшаётганлигини билмаса, қайерга кетишлигини излаб топиб ўрганмаса, бу одамни биродарлар шариат нуқтаи назаридан оқил деб бўлмайди. Маъқулми? Ундан кўра ўша мактабни нариги тугатган омон деҳқон йетмиш га кирган. Илмлироқ шариат нуқтайи назаридан. Чунки қайердан келганини билади, нимага яшаётканини билади, қаёққа қараб кетаётганлигини билди, шунга қараб тайёргарлик қилади. Чунки ҳар қанча илминглар катта бўлмасин, биродарлар, дипломинглар мингта бўлмасун, ўрганингларда диплом қайерда қолади?

[8:05] Қайерда қолад? Унвонингиз ҳам қолади, погонингиз ҳам қолад, удастоверингиз ҳам қолади. Пулингиз ҳам қолад. Диплом ҳаммаси қабрни устида қолади. Енди у ёққа амали билан, иймони билан киради. Аллоҳ азза ва жалланинг асма оли ҳусносини ўрганишлик сиз билан бизга лозим ва лобиддур. Устимизда илм ўрганишлик фарз, биродарлар. Толабўли илмий фаридату ала кулли муслимин ва муслиматин. Ҳар битта еркак, аёл мусулмонга илм талаб қилишлик фарз. Енди мана шу илмни фарзи аям бўлгани бор, фарзи кифоя бўлгани борда. Фарзи аям бўмаганда шунақа илмки, ҳамма билишлиги керак. Масалан, беш маъру намоз, таҳорат, ғусл. Фарзи кифоя шунақа илмники, мусулмонлардан бир айримлари шу нарсани ўрганиб қўйса, шу илмни, қолганлардан соқит бўлади. Масалан, парашутингиз.

[8:59] У учун қайси илмни билишлик фарзи айни, парашут ҳақида екан. Қайси илмда билишлик фарзи кифоя. Айтайларчи? Парашут қайси материалдан ясалган, қайси компания тиккан, қанақа ип билан тиккан, қайси машинка билан тиккан, бу фарзи кифоя. Уни билмаса ҳам ҳеч нарса бўлмайди. Аммо фарзи айб бўлганичи?

[9:24] Қайсини фарзи? У парастурни қандай тахласа, очилади. Шуни билиши фарз. Ва қайси ип тутқорчиси очилади, шуни билиши фариз. Аммо юқоридаги нарсаларни билмаса, ҳеч нарса бўлмайди. Худди шунга ўхшагандек биродарлар. Сиз билан биз билишимиз фарз, лозим, нобуд бўлган илм бор ва бизга фарзи кифоя бўлган илми бор. Мана шу Аллоҳ азза ва жалолининг асмол ҳусноси ҳақидаги илм бизга фарзи айни. Чунки аддайян еканлигини билдингиз. Арразоқ еканлигини билдиз. Арроҳим еканлигини билдииз. Аллоҳдан бошқага суялмайсиз.

[10:02] Яна битта мисол. Хуллас бир одам машинани олди, узоқ сафарга чиқди. Саёҳатга. Озгина юргандан кейин, таблосида қизил чироқ ёниб қолди. Ёғди, чироқ ёнилиб қолди. Нима дегани бу? Зийнат учунми? Ҳалиги ҳайдовчи уни билмайди нималигини. Шу илмдан бехабар. Кетаверади, чироқ ёниқ турибди деб. Озгинадан кейин машина тўхтайди, мотор ушлаб қолади, саёҳат қолади, катта чиқимга тушади. Демак, мана шу ҳайдовчини шу илм ҳаддан бехабарлиги уни сафарини тўхтатиб қўйди. Демак, сиз билан биз роббимизни асмоли ҳусно ва сифатул ўлосини биладиган бўлсак, биродарлар, жуда кўп муаммоларимиз олда олинади ва доим ҳақда бардавом бўламиз.

[10:53] Демак, илмсизлик мусибат екан. Жоҳиллик қотил екан. Динимизда сиз билан биз билишимиз керак бўлган фарз илмлардан қанча қанчаси турибди, ўшалар билан шуғулланмасдан нафл бўлган, кифоя бўлган илмлар билан овора бўлиб юрибмиз. Баъзида суннатда маҳкам ушлаяпман деб, ташқи кўринишини суннатга мувофиқ қиляпман деб тиришиб юрган укаларни кўрамиз. Ота онаси билан қилаётган муомиласи, биродарлар, мутлоқ шариатга тўғри келмайди. Сени биродар шаклингни суннатга мувофиқ қилишингдан кўра, ота онангни дуосини олишлигинг, уларда хизмат қилишлигинг лозимроғида, лобитроғида. Нафл бўлгани ишга чиқиб кетяпти, уйда фарз ёки вожиб бўлгани қолиб турибди. Шунинг учун яхшилаб билиб олайлик. Қоида, илм амалдан бурун туради.

[11:50] Илм амалдан бурун туради. Агар ким илмидан бехабар бўлиб туриб амалга киришиб кетса, нима бўлади? Қовун тушади. Даъват бўладими бу, насиҳат бўладими бу? Спорт бўладими бу. Тижорат бўладими, ҳунар бўладими? Нима бўлишидан қатъий назар, илмини ўрганишлигимиз керак. Маъқулмисизлар? Ўзи қарангларда, худди мана шу даъватни ўзи ҳам, исломга даъват қилишликни ўзи ҳам шу даъват қилаётган одам, шу даъват илмидан хабари бўлмай туриб даъват қилса, биров қулоқ солмаяпти.

[12:23] Уни даъватини биров қабул қилмаяпти. Бўлмаса мусулмонларга гапиряпти. Нимага қабул қилмайпти? Демак шу даъват, илмидан хабар йўқ шу одамни. Қоида, илм амалдан муқаддам туради. Кишининг иймонини афзали қайси? Кишининг иймонининг афзали, Аллоҳ доим у билан бирга еканлигини билиши. Аллоҳ доим мен билан бирга дедингизми? Демак, иймонингиз енг яхшиси мана шу. Енди, иймонинг енг олийси қайси?

[13:00] Аллоҳни кўриб турганингдек ибодат қилишинг. Гарчи Аллоҳни кўролмаётган бўлсанг ҳам, У сени кўриб турибди. Аллоҳ Таолони аддайян еканлигини билдингиз. Билади, ёзиб қўяди, жазо беради. Мана шу нарсани биласизми? Демак иймонни енг олийси сизда. Чунки қаранг, масалан, президентни олдида турибсиз, юртингизни президентини олдида турибсаз. Қанақа турасиз?

[13:28] А? Қанақа турарсиз? Ровно турасиз. Ошишга ҳаракат қилмайсиз. Битта сўзни ошишга гапирасизми? Қанақа ўзи таклиф қилди сизни? Президентни анақасига таклиф қилганда биласизми, бир ой тайёргарлик кўрасиз. Нималарни янгилайсиз? Ўзи кийимингиз янги. Янги кийим оласиз. Сотиб олишга кечқурун борасиз. Причоскаларни қиласиз, атилларни сепасиз, мана шундай борасиз да. Битта ўзингизга ўхшаган одам, фақат давлат раҳбарини олдида туришлик учун қанчалар ўзингизни назорат қилиб туришингиз керак бўлса, чунки кўриб турибди да президент сизни. Енди роббингиз кўриб турганда қанақа туришингиз керак еди? Айтдик ку, ким маъсиятда, физқ фучурда давомий қолиб кетади? Роббисини аддаян еканлиги, роббисини кузатиб турувчи еканлигини билмаган одам. Билмаган одам!

[14:24] Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони асмоли ҳусно ва олий сифатларга бўлган иймонимиз биродарлар ҳақиқий иймон бўлишлиги керак. Шайтон нима деган еди? Фаби иззат екан. Иззатинга қасам деган еди. Демак Аллоҳ Таолони азизлигига иймон келтирди. Фанзирни илайявми юбасун. Мени инсонлар, умуман махлуқотлар қайта тириладиган кунгача тирик қўйгин деган еди. Қайта тирилтилишига иймон келтирган еди. Холоқдан миннар, мени оловдан яратдинг деган еди. Яратганига иймон келтирилган еди.

[15:00] Холиқлигига, роблигига, азиз еканлигига, қиёмат куни тирилтилишига, қиёмат кунда қойим қилишингга иймон келтирди, аммо Аллоҳ Таолонинг асмону хусносидан бехабар еди. Танимаган еди. Демак, Аллоҳ Таолога ибодат ҳам қилмаган еди. Муродалар, Аллоҳни борлигига мутлоқ ишонмайдиган одамлар кўп бўлмайди. Ғирт кофирлар кўп бўлсайди.

[15:23] Инсонни табиатида Аллоҳ Таолога сиғинишлик, фитратида бор нарса. Ҳатто мушрийлар ҳам ўша тошига, ғишига суянаётиб туриб, айтадики, астадибиллар ма наъбудуҳум иллал юқор рибуна ила аллоҳи зулфа биз ўша худоларимизга фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз дейишар еди. Яъни Аллоҳни борлигига ишонади, фақат ўртага восита ишларни қўйиб қўйган.

[15:52] Енди инсон Аллоҳни борлиги иймон келтирди ю, бу иймони Аллоҳга итоатга йетайланмайдиган бўлса, бу иймонни қиймати йўқ. Биз ҳам Аллоҳга ишонамиз. Биз ҳам ла илаҳа иллаллоҳ муҳаммад расулуллоҳ деймиз деяпти ва шу калима билан мусулмон бўлди, аммо қиймати баланд емас буни, қиймати йўқ иймонини. Чунки ҳақиқий иймон бўлганида итоатга йетайликми иложи йўқ еди. Бир инсон қиёматда борлигига ишонаман деяпти ю, лекин махлуқотларга азизият йетказишликдан тўхтатмаяптими шу иймони? Демак, бу иймонини ҳам қиймати йў. Иймони йўқ емас, иймони бор, иймонини қиймати йўт. Аллоҳга бўлган иймон, уни итоатига биз тортишлик керак. Қиёмат кунига бўлган ийман, махлуқотларга азият йетказмасликка биз чақиришлик керак. Тушунарли бўлдими? Мана шу ҳам қоида еди. Қайтарамиз. Аллоҳга бўлгун иймон, уни итоватига чақиради биз.

[16:46] Қиёмат куни кунига бўлгун ийман, махлуқуотларга азийят йетказмаслигига чақиради. Агар шу иккита ишни қилмаётган бўлсак, иймонимизни қиймати, қадри йўқ екан. Кимни иймони Аллоҳ Таолонинг тоатига етаклаган бўлса, бас бу киши нажот топган ҳақиқий мўмин екан. Аллоҳ азза ва жалла инсонга идрок қилишлик қувватини, фикр юритишлик қувватинини берди. Яъни олий еҳтиёжи бор ва қуйироқ бўлган еҳтиёжи ҳам бор. Қуйироқ бўмаган еҳтиёж нима? Овқат, кийим, иссиқ, совуқ, уй, жуфт, бу қуйироқ еҳтиёжларимиз. Бу еҳтиёжлар ҳайвонда ҳам бор. Унга ҳам овқат керак, унга ҳам жуфт керак, унга ҳамм уйни керак. Бу масалада жониворлар билан одамлар бир хил. Қуйи еҳтиёжлармизда. Аммо олий еҳтиёжлар бор бизда.

[17:44] Шу еҳтиёжларни қондирмаса, фақат қуйи еҳтиёжи билан юрадиган бўлса инсон, ана шу ҳайвонлар даражасига яқин бўлиб қолади, тушуниб қолади. Руҳини талабларига, олий еҳтиёжларига лаббай демаган, уларни қаноатлантирмаган киши ҳайвонлик даражасига тушиб қолади. Амуатун ғойру аҳя, дейди Аллоҳ Таоло. Улар жонсиз ўликлардир. Бошқа оятда инҳум илла кал ан ам, балҳум адол лу сабийла. Оллоҳни итоатидан узоқ бўлган кофирлар, улар ҳеч нарса емаслар. Магар чорва ҳайвонлари кабидир. Йўқ, улар янада йўлдан озганроқ кимсалардир. Хушуми мусаннада, улар гўё деворга йўлаб қўйилган ёғочларга ўхшайди. Олий еҳтиёжимиз бор, биродарлар. Ақлимизни еҳтиёжи, руҳимизни, қалбимизни еҳтиёажи бор. Агар буларни қаноатлантирмасдан, фақат қуйи еҳтиёжлар билан овора бўлиб қолсак, ҳайвонлар даражасига тушиб қоламиз, биродарлар.

[18:43] Астабияиллаҳ. Ар раҳман, алламал қуран, холақол инсан, алламаҳул баян. Меҳрибон Аллоҳ, Муҳаммад алайҳиссалом ва унинг умматларига Қуръонни таълим берди. У зот инсонни яратиб, унга нутқни таълим берди. Мана шу баён, нутқ биродарлар, сиз билан бизни бошқа жониворлардан ажратиб туради. Вой, биласизми нутқ қанақа неъмат? Юрагимни қашиб қўйдингиз сиз.

[19:14] Бўлди, топиб қашайди. Енди шуни тилсиз тушунтиринг да. Ё ичим бураб қорним оғрияпти деган нарсани айтмасдан, мимика билан, жестикулятсия билан тушунтириб кўринг да. Аллоҳ Таоло нима деди? Унга баённи таълим берди. Инсон яратилмасдан аввал унга Қуръон ўргатилиши мумкинми? Йўқ. Аввал яралиши керак. Лекин аввал нима деди? Қуръонни ўргатди, кейин яратди деяпти. Ўзи аслида яратди, таълим берди, кейин қуръонниўргатди дейиш керакмиди? Йўқ. Ар раҳман, алламал қуръон қуръоннии ўргатд деб аввал айтди. Яратишидан аввал. Инсон яралмасдан аввал унга Қуръон ўргатиши мумкинми? Йўқ. Оятдаги тартиб биродарлар фойда тартиби емас, балки мартаба тартибидир. Яъни, инсон яшаса, уни ҳаёти бир манхаж устида бўлмайдиган бўлса, вужудда борлигини фойдаси йўқ. Масалан, нимага яшаяпти одамларни кўпчилиги? Ўша саволни берсин да ўзига.

[20:17] Айтаман, турди, ишга боради. Ҳа хўп, ишга борад. Нимага ишга бординг? Ҳа пул топгани бордим. Нимага пул топасан, бола чақа боққани? Нимага бола чақа бўғяпсан? Мендан кейин қолгани. Ҳозир ишдан мақсад нима? Ҳа кетасан ертага. Манҳаж йўқ. Айтди ку, бир одамни бешта дипломи бўлса ю, қайердан келганлигини билмаса, нимага яшаётганлигини билмас а, қаёққа кетишигини фикр қилмаса, Пайғамбаримиз айтяптилар, у мажнун жинни емас бу. Мажнун ким?

[20:48] Аллоҳга осий бўлган одамни мажнун деяпти пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам. Аллоҳ таоло аддайян жазоловчи, мукофотловчи бўлган зот. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло гуноҳкор банданинг зарарига ҳужжатни қойим қилади. Бир қози ёки ҳоким, бировни жазоламоқчи бўлса, уни жазолашлик учун ҳужжат далил келтиришлик керак. Қилган гуноҳини айбини бўйнига қўйишлик керак ва мана шу келтирган далили уни берадиган жазосини оқлайди.

[21:18] Демак аллоҳ таоло дайян бўлган зот, аддайян бўлганзод, бандасини устига ҳужжатни келтиради. Айтади, астайду биллаҳ, иқро китабак кафа бинафсика лия маълеака ҳасиба ва унга дейилур, номайи амолингни ўқи. Бугун ўз нафсинг ўзинга қарши йетарли ҳисобчидир.

[21:42] Акалар, биз иймон келтирганмиз. Ва иннаҳ алайкум ла ҳафийлин кироман котибин. Албатта, устингизда сақловчи иккита ҳурматли ёзувчимиз бор. Бу иккита фаришта ҳожатхонага кирганимизда тушиб туради. Жуфти билан яқин бўлган пайтда тушиб туради, бошқа пайт устимизда. Биронта сўз, биронта ҳаракатимиз ёзилмай қолмайди. Инналлоҳ акани алайкум рақибаҳ. Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир. Ҳа бўпти, шу иккита ўринда тушиб кетар екан. Шу пайтдагиси нима бўлади гуноҳларда? Аллоҳ Таоло айтяпти, албатта Аллоҳ устингиздан кузатувчи билган зотдир. Агар улар ёзмаган бўлса, Аллоҳ Таоло билиб туради.

[22:26] Агар бир одамга сени телефонинг прослушкада екан деса, қанақа қилиб гапиради? Қанақа қилиб гаплашади? Жудаям териб гапиради. Оз гапиради, иложи йўқса умуман ишлатмайлар қўяди телефонини. Яъни ўзингга ўхшаган одам сени кузатяпти екан деган нарса, шу илм уни оғзидаги гапни елаб қўйяпти. Ёки сени орқангда одам бор екан, кузатиб юрган деса, ҳалиги одам ўзи билади нима иш қилиш қилмаслигини. Ҳалиги одам кўрмай қолиши мумкин бир хил ишингизни. Ҳалиги ёзаётган аппарати ёзмай қолиши мумки гапираётган гапингизни. Аммо шундай бўлса ҳам жуда еҳтиёткор бўласиз. Енди йелкангизда иккита фаришта турган бўлса чи, аддаям бўлган роббингиз кузатиб турганини билсангиз чи. Бунақа одамга қоровулни ҳам кераги йўқ, миршабни ҳам кераги йў, нимани ҳам кераги йўғ, камерани ҳам кераги йўда.

[23:24] Демак, хулоса қилсак айтамизки, аллоҳ таолонинг аддайян еканлигидан бехабар бўлган инсон, аллоҳ таолони кузатиб туришидан бехабарбўлган инсон гуноҳ масъулиятга кириб кетади. Гуноҳга уни нима йетайликяпти? Бехабар. Бехабарлиги бошқача қилиб айтсак, илмсизлиги.

[23:46] Ўзи ҳамма мусибат ўша битта сўзга бориб тақалади, илмсизлик мусибатига. Воҳ воҳ маъқум, айнама кундум. Сизлар қайерда бўлманглар, у зот сизлар билан бирга. Шуни ҳис қилсангиз, Аллоҳ Таолонинг аддайян еканлигини билсангиз, албатта гуноҳдан тинчлигингиз осон бўлади. Аддайян калимасидан олинади яна бир маъно, хабардорлик, ҳужжат келтириш ва ҳисоб қилиш. Аллоҳ аддайян билади, ҳисоб китоб қилади, жазолайди. Билади, ёзиб қўяди, ҳисоб китоб қилади, жазолайди. Мана шу тўрт дона сўзни яхшилаб қалбимизга жойлаб олсак, гуноҳни тарқалишлик жудаям, жудаям осон бўлади.

[24:34] Шаҳардаги катта перекрёска қизил чироқ ёниб турибди. Ҳайдовчи тўхтади. Иккита миршаб кузатиб турибди, камера ёзиб турибди. Бузадими қоидани? Бузмайди. Қачон бузади қоидани? Кечаси соат уч, миршаблар йўқ, камера бузилиб ётибди. Ўшанда бузади. Қачон бузар екан? Уни кузатиб турувчилар йўқлигини билганидан кейин. Лекин сиз билан биз биродарлар кузатиб турган кузатувчиларимиз, хироман, катибин фаришталаримиз, улар ухламайди. Улар обедга чиқмайди. Улар чарчаб кетмайди. Уларни флешкаси тўлиб қолмайди.

[25:12] А фаҳаси бутун анна ман холақинаком абадҳан. Аллоҳ таоло сўраяпти. Ёки сизларнинг гумонингизча, биз сизларни беҳуда яратдикми? Биронта иш беҳуда бўлиши мумкинми бу вужудда? Йўқ. Мутлоқ комиллик егаси бўлган роббимиз биронта ишни бекордан қилган бўлиши мумкинки? Йўқ. Аллоҳ таоло сўряпти. Нима? Бекарга яратилди деб ўйлаяпсизларми? Ва аннакум илайнала туржаун бизни олдимизга қайтиб келмаймиз деб ўйлаяпсизларми? Таъаллоҳу ли малакул ҳақ. Бунақа бемаънигарчиликдан аллоҳ субҳанаҳу таоло пок бўлган зот.

[25:55] Бир университетни тасаввур қилайлик, жомияни катта пул евазига қурилган. Катта пул сарфланган. Иситишига, совутишига, жиҳозларига, муаллимларга. Муаллимларни кўп меҳнати вақти сарфланган ўқувчиларга. Енди шу жомия, йилни охирида. Талабаларни имтиҳон қилмасдан чиқариб олишларга ақлга сиғадими? Қаранг, одам боласи бекорчи ишни қилмайди. Шунча пулга қурилди, шунча вақт сарфланди, меҳнат сарфланди, енди йилни охирида нима олиш керак? Имтиҳон бўлиши керак. Худди шунга ўхшагандай биродарлар лилакҳи илма салул ала йетмиш йил саксон яшадингиз у йерда. Йедингиз, ичдингиз, биродар ҳаққини йедингиз, сизникини йеб кетди. Ҳисоб китоб бўлмасдан шундай тугаб кетишларга ақл га сиғадими?

[26:38] Аяҳса бул инсано ан ютрака суда. Аллоҳ Таоло яна сўраяпти. Инсон бекор ташлаб қўйилишини ўйларми? Ҳисоб китоб қилинмасдан охиратда. Дунёда ёзиб, текширилмасдан ўз ҳолига ташлаб қўяпти дейдими? Биродарлар, ҳаётда Аллоҳ Таоло кимнидир бой, кимни камбағал қилди. Кимни қувватли, кимни қувватсиз қилди. Кими хўжайин, кимни итоатда қилди. Енди биров бировни ҳаққини йеди. Қувватли одам қувватсизга зулм қилди. Шу билан дунё тугади, кетдими? Ақл қабул қиладими буни?

[27:12] Е, буни ҳисоби бор деган нарса қалбингизга мўминни қалбига таскин берадиган енг катта нарса охиратга бўлган иймони. Ҳаққини йеб кетди. Урди, синдирди, бир нарсасини тортиб олди, хуллас зулм қилди, бу жавоб бера олмади. Ичи ёнади а? Мўмин одам нима дейди? Ҳали қиёмат бор дейди. Хотиржам туради. Берсангиз шу дунёни оламан оғайни дейди. Ё ака дейди. Бермасангиз қиёматга қолди дейди. Дейди, хотиржам кетаверади. Зўр а?

[27:45] Зўр а? Шунинг учун мўмин одам инсулт бўлмаслиги керак, уч тўрт соққасини йўқотса. А? Инсулт бўлмаслик керак. Чунки ким бор? Адайян бўлган Роббимиз Субҳанаҳ ва Таоло бор. Қандай кун бор? Қиёмат куни бор. Охиратга бўлган иймони мўминни қалбига мана шу таскенни беради. Аддайян исмидан олинадиган яна битта маъно, Аллоҳ Таоло халойиқни ҳаммасини ўзига тамомий бўйин синдиради. Қуллиллаҳи ил ҳужжатул бал иғом. Айтинг, йетук ҳужжат фақат Аллоҳнинг ҳужжатидир.

[28:23] Қиёмат кунида устимизга қўйиладиган, бизни зараримизга қўҳиладиган ҳужжат биродарлар комил. Ҳеч ким уни инкор қилолмайди. Ва кафай бинафсака лия маълика ҳасиба, ўзингга ўзинг кифоя қиласан ҳисоб китоб учун деяпти. Сизни ўзингизни шу қилган гуноҳларингизни, шу гуноҳларни қилган аъзоларингиз ўзи айтиб туради. Ал лия ма нақтимаҳ ал авваҳиҳим. У кунда оғизларга муҳр урамиз деяпти Аллоҳ Таоло. Оёқ қўлларини гапиртириб қўямиз, қилган ишлари устида дейди. Ҳужжат хоин бўлади, ҳеч ким юз ўгира олмайди, ҳеч ким у нарсани инкор қила олмайди. Аллоҳ Таоло пухта, нозик, дақиқ ҳисоб китоб қилади, биронта одам инкор қила олмайдими уни ҳужжатини далилини.

[29:07] Бир аробий келиб, ё Расулуллоҳ, менга насиҳат қилинг, фақат қисқароқ қилинг деди. Шу соддалик билан келиб, қисқа насиҳат қилиб қўйинг, озгина бўлсин деди. Енди чакана нарсани айтиш керакми ўзи аслида? Расулуллоҳ иккита оятни ўқиб бердилар. Астайду биллаҳ.

[29:29] Фа ман яъмал мифқола зарротинг хойрон яроҳ, ва ман яъмал муфқола зарротинг шаррон яроҳ. Баъзи ким зарра мисхоличалик яхшилик қилса, ўшани кўрур қиёмат кунидан. Ва ким зарра мисқоличалик ёмонлик қилса, уни ҳам кўрур. Яна қанақа насиҳат керак? Чунки аддайян бўлган, жазоловчи, мукофотловчи бўлган роббимиз зарра вазничалик яхшилик бўлса ҳам кўрсатиб унга мукофот беради. Зарра вазничали ёмонлик бўлса, уни кўрсатиб туриб, албатта унга жазо беради. Ҳалиги аробий кифоя қилади деди. Бўлди деди. Тушундим деди. Росул айтдилар, фақуҳ рожим деди. Фақиҳ дейилса, тушунди, англади, аммо фақуҳа бўлса, фиқҳ илм егига бўлди. Бу ўринда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам фақуҳа дедилар. Яъни, фиқҳ егаси бўлди.

[30:25] Аддайян каримасидан олинадиган яна бир маъно, Аллоҳнинг жазосидан ҳеч ким қутила олмайди. Ҳеч ким қутула олмайди. У кунда биродарлар оёқ қўллар ишламайди. Аллоҳ Таоло қиёматга, мақсадгоҳга ҳаммамизни тикка қилиб қўяди. Уни изнисиз ҳеч ким бир оғиз сўз айта олмайди. Уни изнисиз, ҳеч ким ҳаракат қила олмайди, қимирлай олмайди. Ҳеч ким Аллоҳни мукофотидан ҳам, жазосидан ҳам қутула олмайди. Бу дунёда қутилиб кетиш йўллари кўп. Тўғрими? Муҳими керак одамлар билан танишилигингиз бўлса бўлди. Фалончи уруғдан бўлсангиз бўлди, фалончини жияни бўлсангиз, бўлди, қутилиб кетасиз.

[31:05] Дунёдаги одамлар берадиган жазодан қутулиб кетиши мумкин. Лекин қиёматда биродарлар ҳеч ким ҳеч кимга куйинмайди, ҳеч ким ҳеч нимга фойда зарар келтира олмайди. Аллоҳ таоло айтади, истади биллоҳ, иннака идиматин, албатта менинг макрим қаттиқдир. Биродарлар, йер юзидаги енг мустаҳкам материаллардан бу пўлат. О, юзлаган метр баланд турадиган иморатлар пўлатга суянади. Ўў катта катта кўприклар мана шу пўлатдан қилинади, пўлатдан бўлган тросларга осиб қўйилади. Мустаҳкамлиги учун, пишиқлиги учун.

[31:40] Аллоҳ таоло айтяпти, албатта мени макрим, ҳисоб китобим, жазо мукофот беришим қаттиқ деб айтади. Ҳеч ким қутила олмайди ундан. Демак, осий банда ҳеч қачон аллоҳнинг жазосидан, иқобидан қочиб қутилиб кета олмайди. Вала яхшабанна ла динаҳ кафару сабоқу. Кофир бўлган кимсалар устун келдик деб ҳисобламасинлар. Кофир инсон мувимига зулм қиляпти. Мусулмонлар хор бўляпти ҳозир йер юзида. Кофирлар зулм қиляптилар. Ҳеч ким жазосини бермаяпти. Зўр яшаб ўтиб кетяпти дунёда. Лекин ўтиб кетяпди барибир. Дунёда жазосини олмасдан ўтиб кетяпси кўпчилиги. Роббимиз айтяпти, кофир бўлган кимсалар устун келдик, яъни ғолиб бўлдик. Ҳеч ким бизни жазойимизни бермади деб ўйламасин. Чунки қайерга борди улар?

[32:34] Аллоҳ таолони ҳузурига. Қиёмат кунида ҳамма Аллоҳ Таолонинг қабзасида бўлади. Алҳамдулиллаҳ, илоҳи роббилен аъламин, ар роҳманир роҳийм, малики я умиддин. Жазо кунининг подшоҳи, аддайян бўлган, меҳрибон ва раҳмли бўлган Аллоҳ Субҳанаҳ ва Таолога ҳамду санолар бўлсин. Биродарлар, унутмайлик, Аллоҳ Таоло билади, Аллоҳ Таоло ҳисоб китоб қилади, Аллоҳ Таолони жазолайди. Чунки у аддайян бўган зот. Ақлу қовли ҳаъда ва астағфируллоҳ или валакум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълим ва биракатуҳ.

## Quran and hadith quoted in this lecture

- [0:11] Quran Al-Baqara 2:32
  - Said in the lecture: “Аллоҳум ала илмалана ила маълам тана иннака таъла алимул ҳаким.”
  - Arabic: قَالُوا۟ سُبْحَٰنَكَ لَا عِلْمَ لَنَآ إِلَّا مَا عَلَّمْتَنَآ ۖ إِنَّكَ أَنتَ ٱلْعَلِيمُ ٱلْحَكِيمُ
  - Uzbek translation: Улар:"Эй пок Парвардигор! Бизда Сен билдиргандан бошқа илм йўқ. Албатта, Сенинг Ўзинг билувчисан ва ҳикматли зотсан", дедилар.
- [2:13] Quran At-Talaaq 65:12
  - Said in the lecture: “самаватийм ва минал ал димитулаҳун. Йетанас залул амру байна ҳунна ли таъламу анна аллоҳу ала кулл”
  - Arabic: ٱللَّهُ ٱلَّذِى خَلَقَ سَبْعَ سَمَٰوَٰتٍۢ وَمِنَ ٱلْأَرْضِ مِثْلَهُنَّ يَتَنَزَّلُ ٱلْأَمْرُ بَيْنَهُنَّ لِتَعْلَمُوٓا۟ أَنَّ ٱللَّهَ عَلَىٰ كُلِّ شَىْءٍۢ قَدِيرٌۭ وَأَنَّ ٱللَّهَ قَدْ أَحَاطَ بِكُلِّ شَىْءٍ عِلْمًۢا
  - Uzbek translation: Аллоҳ етти осмонни ва улар мислидек ерни яратган зотдир. Уларнинг орасидан У зотнинг амри тушадир. Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир эканини ва, албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани Ўз илми ила ўраб олганини билишингиз учун.
- [3:45] Hadith: Sahih al-Buxoriy, 2736; Sunani Ibn Moja, 3860 (grade: Sahih)
  - Said in the lecture: “исман илла ваҳидан. Ман ахсоҳа даҳал ал жаннат.”
  - Arabic: إن لله تسعة وتسعين اسما مائة إلا واحدا من أحصاها دخل الجنة

## Self-check quiz

Generated automatically from the lecture; not reviewed by a person.

1. Устозга кўра, шариат нуқтаи назаридан ҳақиқий оқил киши қандай хусусиятга ега бўлиши керак?
   - a) Қайердан келганини ва қайерга кетаётганини билиши — correct
   - b) Яшаш мақсадини излаб топмаслиги
   - c) Кўплаб дунёвий дипломларга ега бўлиши
   - d) Фақат илмий даражага еришиши
   - Why: Дарсда устоз шариат нуқтаи назаридан оқил киши қайердан келганини, нимага яшаётганини ва қайерга кетаётганини билган одам еканлигини таъкидлади. [6:54–8:03]

2. Устозга кўра, Аллоҳга бўлган иймоннинг қиймати нимага боғлиқ?
   - a) Бошқа одамлардан кўра кўпроқ ибодат қилишига
   - b) Аллоҳнинг борлигини инкор қилмаганга
   - c) Аллоҳга итоатга олиб келишига — correct
   - d) Шунчаки ла илаҳа иллаллоҳ деганига
   - Why: Дарсда Аллоҳга бўлган иймон уни итоатига чақирмаса, унинг қиймати йўқ еканлиги таъкидланган. [15:52–16:45]

3. Устозга кўра, Қуръон сурасида яратишдан олдин Қуръонга таълим бериш ҳақида айтилиши нимани англатади?
   - a) Бу сабаб-оқибат муносабатини билдиради
   - b) Бу мартаба тартибини билдиради — correct
   - c) Бу фойда тартибини билдиради
   - d) Бу вақт тартибини билдиради
   - Why: Дарсда устоз оятдаги тартибнинг фойда емас, балки мартаба тартиби еканини таъкидлади. [19:14–20:15]

4. Устозга кўра, мўмин одам дунёда зулм қилинган бўлса, уни қандай ҳолатда қабул қилади?
   - a) Зулм қилган одамдан қасос олишга ҳаракат қилади
   - b) Қиёматда ҳисоб-китоб бўлишига ишониб хотиржам туради — correct
   - c) Аллоҳнинг тақдиридан норози бўлиб ғамга тушади
   - d) Дунёда ўз ҳаққини дарҳол талаб қилади
   - Why: Устоз дарсда мўмин одамнинг қиёматга бўлган иймони туфайли дунёдаги зулмга хотиржам қабул қилишини ва ҳисоб-китобни охирга қолдиришини таъкидлаган. [27:12–27:43]

5. Устозга кўра, дунёдаги одамлар берадиган жазодан қутулиш мумкин бўлса, Аллоҳнинг жазосидан қутулиш қандай?
   - a) Ҳеч ким қутила олмайди — correct
   - b) Изинсиз ҳаракат қилиб қутулиш мумкин
   - c) Tanish-билиk orqali qutulish mumkin
   - d) Зўр яшаб ўтиб кетиш мумкин
   - Why: Дарсда Аллоҳнинг жазосидан ҳеч ким қутила олмайди, дунёдаги қутулиш йўллари еса фақат одамлар билан боғлиқ еканлиги таъкидланган. [30:25–31:03]
