MMaviza
Ал-МуҳсинТекширилган28 daq

27-Дарс АЛ-МУҲСИН / Асма-ул-Ҳусна

Абдуллоҳ Домла · Асмоул ҳусно

0:00
27:35
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил ал амин. Вассолату вассалому ала саидина муҳаммад ас содиқил ва адил амин. Аллоҳум ала илмалана илла маъаллам тана иннака антала алимул ҳаким. Аллоҳум маъаллимна ма яънфауна ғонфаънаби маъаллам тани вазидна илма.

Аллоҳумма арин ал ҳаққи, ҳаққон орзуқнатиба, ва арин ал баътила, баътила ва орзуқнат жутинаба. Ўжа алина мин майясида, мияунул қовла фаядда биюна ҳусана, водихин наби раҳматика фия ибодика солиҳин. Амма баъд, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъла ва баракатуҳ. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Аллоҳ азиз ва жаллонинг асмаул хусносидаги навбатдаги дарсимиз. Бугун ўтган жума бошлаганимиз, аллоҳ таолонинг ал муҳсин исми ҳақида дарсни давом етказамиз. Ал муҳсин.

Еҳсон қилувчи. Чиройли, гўзал амал қилувчи. Мўмин банда роббисининг мана шу Ал Муҳсин исмидан ўзига улуш насиба олишлиги керак. Ҳар битта ишини еҳсон билан қилишлиги керак. Чиройли қилишлик керак, гўзал қилишлик керакс. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, инналлоҳа азза ва жалла катта бал ихсани ала кулли шай. Албатта Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳар битта ишга еҳсонни ёзган, яъни гўзалликни ёзган. Гўзаллик.

Ҳатто заҳарли ҳашорат, газандаларни агар уриб қатл қилишлик керак бўладиган бўлса, бир уриб қатл қилиб ишлашлик керак. Чунки икки марта урсангиз у машаққат чекади. Фал ёхидда аҳадукум шафратаҳоо, фал юриҳ забиҳатаҳоо. Ўша жониворни бўғизлаётган пайтида мусулмон киши, қассоб, пичоғини ўткир қилсин дердилар Расулуллоҳ, жониворга роҳат берсин. Ҳатто машаққат азоб бўладиган ўрнида ҳам чиройли иш қилсинки, жонивор сезмай қолсин пичоғини тортиб юборганини. Енди бошқа ишларда қўяверайлик биродар.

Роббимиз Субҳанаҳ ва Таоло мухсим бўлган зот, чиройли иш қилади, гўзал иш қилади. Бизда ҳам мана шу нарса бўлишлиги керак бўлади. Астайте бий ла, фа амма ман атоватдақо ва соддақо бил ҳусна, фасано яс серуҳул ил юсро. Ана енди ким? Ўзини мол у давлатидан ато етса ва Аллоҳдаан қўрқса. Ҳамда гўзал оқибатни жаннатни бор еканлигини тасдиқ етса, бас биз уни осон йўлга муяссар қилурмиз. Мана гўзал оқибат дегани жаннат дегани. Жаннат бу Аллоҳ Таолони зиёфатхонаси ўзининг тақводор бандалари учун. Жаннатми? Демак, у ҳам еҳсон билан қилинган. Қандай қилинган? Гўзал қилинган. Гўзал қилган.

Бу дунё ҳовлиси, биродарлар, меҳнат, машаққат, қийинчилик, тайёргарлик ҳовлиси. Ал ҳусно охиратдаги жаннат еса мукофот ва шарафлаш ҳовлиси. Ла ҳум ма яшаъу на фии ҳа. Жаннатинглар жаннатга кирганида, улар учун унда хоҳлаган нарсалари бор.

Нимани хоҳлаяпсиз? Айтишни ҳам ҳожати йўқ. Бунақа бўлсин, манақа бўлсин, манақа бўсинда ҳам кераги йўқ. Субҳанака аллоҳумма дейсиз, сиз айтгандай муҳайё бўлади. Зўр а? Ва даъво хунфий ҳа, субҳанака аллоҳимма. Уларни жаннатда қиладиган дуолари, даъволари субҳанака аллоҳу емма десангиз келаверади. Нима йейсиз деб келади а?

Нима бор дейсиз? Мана шу йерда ҳам машаққат ўзи. Қаранг, сиз овқат тайёрламайсиз, тайёр овқатни олиб келиб беради, нима йейсиз дейди. Товлаш керак. У ҳам машаққатлади. Енди жаннатга борганда шу ҳам йўқ. Жаннатда сиз нимани тасаввур қилманг, у сиз айтгандан кўра яхшироқ. Қанақа муаммони тасаввур қилинг, жаннатда шу муаммони олди олиб қўйилинган.

Лаҳумма яшауна фиха. Улар учун жаннатда хоҳлаган нарса бор. Дунё ҳаётининг табиати машаққат, меҳнат, таклифотлар. Лекин инсон дунёда мухсинг бўладими? Мухсинг бўмайдими? Барибир ўлади. Сизлар деб беринглар. Йе айюҳа л инсану иннака кадихун ила роббика кадҳам фомурақий. Йе инсон. Албатта сен меҳнат машаққат чекиб, парвардигорингга албатта йўли қуришсин.

Дунёда меҳнат машаққуатни мусулмон ҳам чекади, кофир ҳам. Лекин мусулмон меҳнат машақуқатни чиройли суратда еҳсон билан кечади, оқибатда жаннатга боради. Енди охиратдан умиди бўлмаган кофир ҳам яшайди, шу меҳнат машаъққатни чекади, лекин бу абадур абад азобга, жаҳаннамга қолади. Демак, дунё ҳовлиси, таклифотлар ҳовлиси, охират ҳовлиси, ташриф, ҳурматлаш ҳовлиси. Дунё ҳаёти амал майдони, охират майдони, мукофот ёки жазо майдони.

Ла ҳумма яшаъу нафиҳа валадаъина мазийид. Улар учун у йерда улар истаган нарса бор ва бизнинг ҳузуримиздан яна зиёда қилиб беришлик бор. Аллоҳ азза ва жалла жаннатингларни жаннатга киритиб, уларни неъматлар билан икром қилиб турган еди, Аллоҳ Таоло уларга ана, ей бандаларим, розимисизлар дейди. Парвардигор, қандай рози бўлмайлик? Юзларимизни нурли қилдинг, амалларимизни қабул қилдинг, жаннатга киргиздинг. Қандай рози билмайлик?

Зиёда қилайми? Дейди Аллоҳ Таоло. Яна нима бор бундан ошишича зиёда бўладиган? Шунда Аллоҳ Таоло пардани кўтаради ва уларга ўзини жамолини кўрсатади. Ва ладайна мазийид. Бизда уни лилладийна ахсанул ҳусна ва зияда ояти бор. Ишларини гўзал қилган, муҳсин бўлган ҳолда қилган бандаларга ҳусно жаннат бор ва зияда. Зиёраси нима? Жаннатдан яна зиёда нима бор? Аллоҳни жамолини кўриш бор.

Жаннатда инсон Аллоҳ Таолони зиёфатхонасида қилган чиройли амал учун, еҳсон билан қилган амал учун албатта тақдирланади. Аллоҳ азза ва жалла одам боласини йер юзига туширди ва мана шу йер юзига инсонни нафси хоҳлайдиган шаҳватларни қўйиб қўйди. У мана шу шаҳватларни йенгиб ўтиб, нафси хоҳламаса ҳам Аллоҳни буйруқларини бажарди. Муҳсин бўлди, гўзал иш қилди. Нафсини тарбиялади. Шунинг учун нима бўлди? Жаннатга кирди. Енди қараб туринглар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар, ҳеч қайси бирингизда амалингиз Жаннатга сизларни олиб кириб кетишликка кифоя қилмайди.

Ва антай, ё Расулуллоҳ, сизни амалингиз ҳам йетмайдими Жаннатга кириб кетишликга? Мени амалим ҳам йетмайди дедилар Расулуллоҳ. Илла ай ятағон маданияллоҳу бираҳматиҳи. Фақат Аллоҳ мени ўзини раҳмати билан ўраб олганда кейин Жаннатга кираман деди. Унда амаллар чи? Амаллар Жаннатдаги даражамизни белгилашда ишлайди.

Маъқулми? Бир пора хурракларга хурракларга ётлагансиз, бир пора. Енди жонингизни қийнаб ўттиз пора ётлаганмисиз? Енди мукофот даражаси ўша Жаннатга киришлик Аллоҳнинг раҳмати билан бўлади, амал билан емас. Амалларимиз фақатгина даражамизни паст баландини белгилашида қараладиган нарса. Маъқулми? Шунинг учун ҳеч ким қилган амали билан кеккайишликка, ўзини бошқалардан катта олишликка ҳаққи йўқ.

Ал ҳусна, Жаннатни, охиратни инкор қилган киши фақатгина шу дунёга суянади. Охиратга иймон келтирадиган одам бор, охиратга иймон келтирмайдиган одам бор. Шу иккисини ўртасида фарқ қанақа бўлади деса, жавоб қуйидагича бўлади. Охиратга ишонган, Жаннатдан умиди бор одам ўзиники бўлган нарсани ихтиёри билан бошқаларга бериб, мазза қилади. Енди охиратга ишонмаган одам, ўзиники бўмаган, бошқаларни нарсасини ноҳақдан олиб мазза қилади, мана енди ўзингизга савол беринг. Мен охират аҳлидан бўлган одамманми ёки дунё аҳлиданми? Шунинг учун анбиолар ато қилиб яшашган.

Охиратни инкор қилган бой бадавлат, мансабдор подшоҳлар олиб мазза қилишган. Мўмин манда ўзини мана шу еҳсон деган сифат билан. Зийнатлашликни айтиш керак. Чунки уни роббиси ал муҳсин, чиройли иш қилувчи бўлган зон. Бир нарсани бераётганда чиройли ато қилиб беради. Бир нарсани мен қилаётганда ҳам чиройли мен қилади. Бировни авф қилса ҳам, жазоласа ҳам чиройли суратда мана шу ишларни қилади. Чунки инналлоҳ азза ва жалла катта бал иқсан ала кулли шай. Ҳар битта ишга аллоҳ таоло гўзалликни ёзган. Нима иш қилсак чиройли қилишлигимиз керак? Ҳатто айтдик, газантани қатл қилаётганда бир уриб қатл қил, қийналмасин. Ҳатто балиғини тозалаб пишириб йейиш керак бўлса, ўлишини кутиб тургин. Айрим халқларга ўхшаб тириклай, шилмайди устини. Қимиллаб турган, жониворни қайнаб турган қозоқдаги ёққа ташламайди. Чунки бу наригиларга жабр бўлади, зулм бўлади. Мусулмон одам шу балиқ ўлиб, тамомий ҳаракатдан қолганлигини кўриб, инакини пиширишга ёки тозалашга киришади.

Айрим халқларни кўряпмиз, ақлларингни бовар қилмайди. Қимиллаб турибди, қўнгъиряпти. Қимиллаб сурибди, кетяпти бир чеккадан, тўрғал. Аллоҳ таоло айтади, мана ҳожилар қурбонлик қилади ҳажда. Файза ва жабат жунув бу ҳам. Енди қачон ёнбошлари билан тушганларида, яъни сўйган жониворликлар бўғизлар дейдилар, ёнбоши билан тушди ўлди. Шунда ўзинглар ҳам йейинглар, бошқаларга ҳам йегизинглар дейди. Мана шу оятда маълум бўладики, мусулмон одам ўша сўйиб йеётган жониворда тамомий жони чиқиб бўлганлигини кўрмасдан туриб пишириши йейиши мумкин емас. Чунки чиройли иш қилиш мана шундай бўлади.

Истади билла, воман ахсан динам минман аслама важаҳулиллаҳ воҳимаҳ муҳсим. Ҳақиқий мусулмон бўлган ҳолида ўзини Аллоҳга топширган кишининг динидан ҳам гўзалроқ дин борми? Қаранг, ҳақиқий муслимон бўлган ҳолада ўзини Аллоҳга топширган. Мўмин одамда ҳар битта иши чиройли бўлишлиги керак. Чунки роббиси ал муҳсим. Ҳозир мен бир гап айтаман, кўпчилигимизда бор шу. Намозимизда хушу йўқ.

Намозимизда хушўв йўқ. Хушўв нима еди? Дунё ҳамма ёғи узилади каллангиздан, қалбингиздан, фақат охират билан, фақат Аллоҳ билан бўлишлик. Намозда еҳсон билан ўқишлик, чиройли ўқишлик бу фақатгина чиройли тикка туриб рикю қилишида емас, балки қалб ҳолатида.

Агар биз қилаётган амалларимизда мухсин бўлсак, намозимизда ҳам хушув бўлади. Қилаётган еҳсонимизни самараси намозимизда кўринади. Ва иннаҳалакам ийротун илла алал ҳошийин. Албатта у намоз, ўша намозда хушув топишлик қийин иш, оғир иш, фақат Аллоҳдаан ҳақиқий қўрқадиган бандаларга қийин емас. Мухсин бандаларга хушув қийин емас, мўмин киши учун хушу йенгил бўлади, руку йенгил бўллади, чунки ҳамма амалини чиройли суратда амалга оширади. Хулоса, намозимизда хушу йўқми? Демак, амалларимиз еҳсон билан бўлмаяпти. Намозимизда қалбимиз ериб, кўзимизга ёш келмаяптими? Демак, амалимизда еҳсон йўқми? Амалимизда еҳсан йўқ.

Еҳсон нима? Ан таъбудаллоҳа ка аннака тароҳи. Еҳсон Аллоҳни кўриб турганингда ибодат қилишинг. Фараз қилинглар, уйингизга бир меҳмон келди. Жамиятда ўта ҳурмати баланд, илм маърифатли, насл насаби олий, бадавлат, фаҳм фаросатли, ахлоқи гўзал. Шунақа бир инсон уйингизга келди. Уни рўпарасида ўтиришингиз қанақа бўлади?

Ўша уй кийимингиз ёки рабочий кийимингизни кийиб, юрадиган кийим билан ўтириб, битта айқизни иккинчи айқизга ташлаб, қўлингиздаги ютуқни айлантириб, оғзида сақич, хоҳлаган гапингизни валдираб ўтирасизми? Йўқ. Рўпарангизда турган одамни қадр қийматини, кимлигини билганлигингиз учун шунга яраша ўтирасиз. Ўйлаб гапирасиз, чиройли кийимингизни кийеб чиқиб кутиб оласиз. Енди олдингизда битта одам турса, одам турганда шундай ўзингизни тушишингиз керак бўлса, робби сизни кўриб турганлигини ҳис қилсангиз, еҳсонли бўлсангиз, юриш туришингиз қандай бўлиши керак?

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар, истаҳю миналлоҳи ҳаққол ҳайъа. Саҳобаларга қараб, аллоҳдан чин маънода ҳаё қилинглар, дедилар расулуллоҳ. Шунда саҳобалар айтишди, ё расулуллоҳ, биз аллоҳдан чинакамига ҳаё қиламиз дейишди. Пайғамбарларимиз айтдилар, лей садак, вала киндал истеҳя миналлоҳ, ҳаққал ҳаяйи антакҳвада роса ва маваъа. Валибатна ва маҳава, вала тадкурул мавта вал била. Ман ародал ахирота тараказината дуня, фа ман фаоладали кафод истеҳя миналлоҳни ҳаққал ҳайя.

Биз ҳақиқий уяламиз Аллоҳ Таолодан. Чин маънода ҳаё қиламиз дейишди. Шунда Пайғамбаримиз айтдилар, ундай емас. Енди ешитиб туринглар. Аллоҳдан ҳаё қилишлик нима дегани? Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилиш лик, бошни сақлашлик, яъни ўнгга келган ўй фикрлардан сақлашлик. Қоринни ва у хоҳлаган нарсалардан сақлашлик ҳамда ўлимни ва балоларни еслашлик. Ким охиратни истаса, хоҳласа, дунё зийнатларини тарк қилади, ким шуларни қила олса, таҳқиқ Аллоҳдан ҳақиқий ҳаёни қилибди.

Каллага келган нарсадан еътибор оламиз, тўғри келган нарсани ўйлайвермаймиз, тўғри келган нарсамни гапиравермаймиз, туринг келган нарсани йеявермаймиз. Мана шу Аллоҳ Таолодан ҳаё қилишлик бўлади. Аввал айтиб ўтдик. Бир одам машинаси билан чорраҳага келди. Қизил ёниб турибди светофордан. Чорраҳада бир миршаб турибди. Нандароғда мототсиклда турибди миршаб. Яна камера турибди. Қоидани бузмайди. Чунки ўртада турган миршабга қарамаса, светоғурга қарамасдан ўтиб кетса, нариги мототсиклларга қувиб бориб йетиб жазолайди. Агар у мототсиклчидан ҳам қочишни уддаласа, камера турибди. Ҳукуматни мана шу қоидани жорий қилган ҳукуматни уни устида қуввати, қудрати борлигини билганлиги, шуни ҳис қилганлиги уни гуноҳ қилишдан, светофордан ўтиб кетишдан тўсади. Енди Аллоҳни кузатиб туриш ҳақида нима дейишимиз керак? Бу одам қоидани бузиши мумкин. Кечаси учта. Миршаблари йўқ, камера ўчирилган, унда хоҳлаганини қилади. Енди Роббимизни кузатуви ўчадими? У фаришталар ёзиб турган дафтари тўлиб қоладими? Батарейкаси ўтириб қоладими? Йўқ. Шунинг учун айтилади, еҳсон нима?

Енг чиройли иш қилиш нима деса, Аллоҳ сени кўриб тургандек иш қилишлигинг ҳақиқий еҳсон деди. Мана шу, биродарлар, Муроқибани кузатувда еканлигини ҳис қилишлиги инсонни мухлиси бўлишликка олиб боради. Инсонни мухсинг бўлишликка олмасликка олиб борад. Биласизми? Магазингизга кириб, полингизни қилиб юрдингиз, қарасангиз камера турибди. Тўғри бўлиб қоласиз.

Тўғрисини айтяпманми? Енди биз Аллоҳ Таолони кузатиб турганлигини есдан чиқариб қўйган пайтимизда, муҳсинликдан тушиб қоламиз екан. Усталар, ишни егаси устингизда турганда, ёқмайди да сизларга. Мана шу устимда туриб олган, ёмон кўраман, мана шу устани уй егасини дейди. Ҳа, унда еҳсон билан ишлашга тўғри келади да. Агар сиз еҳсон билан иш қиладиган бўлсангиз, сизга нима фарқи бор? Ёнингизда турдими, устингизда турдими ё бошингизда турдими? Қилаверинг ишингизни.

Ўша ишингизни еҳсон билан қилсангиз барака топасиз. Шунинг учун Аллоҳ Таолони кузатиб турганлигини ҳис қилган одам ҳақиқий муҳсин банда бўлади. Ҳар битта ишини еҳсон билан, гўзаллик билан қилади. Яъламу хо инател а юни ваман тўкфиз сурур. Биродар, у камера уйингизда йўқ. У камера сизни кузатиб турган кузатувчи доим устингизда емас йигирма тўрт соат. Лекин роббимиз субҳанаҳ ва таоло айтади яъламу хо инатал айюн. Аллоҳ кўзларнинг хиёнатини ҳам билувчи бўлган зот.

Шариатимизда маҳрам, номаҳрам деган нарса бор. Бир бемор аёл табибни олдига кириб кўринишини керак. Енди бошқа аёл табиб бўлмаса, енди ҳали еркак табиб кўради, кўрганда ҳам фақатгина ана шу оғриётган аъзосини кўришлиги мумкин. Ана шу баданини очиб турганда, бошқа йерга ана шу аъзосидан қараш керак бўлмаган, бошқа ерга ўғринча қараб қўйиб қўйиб, қўйиб кўришини биров назорат қила оладими шу табибни устида? Йўқ, а? Ҳеч ким кўрмайди а? Аллоҳ Таоло шуни ҳам кўриб туради. Аллоҳ азза ва жалла кўзларнинг хиёнатини билур. Кўз билан бундай қараб қўйди. У камера уни олиб улгурмайди. Контроллер қараб улгурмайди, шундай қараб қилади. Шуни ҳам билади. Агар ҳис қилсангиз, роббингиз сизни кузатиб турганини ҳис қилган бўлсангиз, еҳсон билан чиройли иш қиласиз. Чунки роббимиз айтяпти, Аллоҳ кўзларнинг, хиёнатини ҳамда дилларнинг яширган нарсаларини ҳам билур. Биродалар, роббимиз Ал Муҳсин бўлган зот. У Зот Субҳанаҳ ва Таолони шу сифатидан биз ўзимизни ўзимизга улушиб олишимиз керак, насиба. Аллоҳ чиройли иш қилади. Биз ҳам чиройли ишни қилишимиз керак.

Кузатиб туради, кўриб туради, малокалар ёзиб туради. Шуни ҳис қилаётган бўлсангиз, демак, еҳсон мақомига кўтардингиз, биродар. Аллоҳ таолони гўзал ишларига, еҳсон билан қилган ишларига айрим намуналар. Мана жўжа тухумни ёриб чиқади. Бир ўйлаб кўрганмисиз, қайси куч билан ёриб чиқди? Жўжа тухуми ичида шу жўжа бўлиб шаклланиб бўлди. Тухумни пўчоғини тешиб чиқишлик бу жўжа учун осон иш емас бу. Ҳақиқатан осон емас. Лекин Аллоҳ таолонинг еҳсонини қаранг. Мана шу жўжага тумшиғига бир ўсимтани берар екан. Игнадек ўткир, игнадек мустаҳкам. Тешиб олиб, ташқарига чиқишлиги шу ўсимта тортилиб қуриб йўқ бўлиб кетар екан.

Бўлмасам биттадан чақа ўтиришга кўраверади инкубатор деган акалар. Инкубатор бўлсанглар биттадан тешиб чиқиш керак. Бор тешиб чиқ дейди. Нечта тешиб чиқди? Ўнта тешиб чиқдим. Бошига уриб қўймадингми тешаётиб? Йўқ. Ҳа, точно езиб қўярдик бошини. Биқинини тешиб қўярди, гина билан тешсак, лекин Аллоҳни еҳсонини кўринг да. Биз ўйлаб ҳам кўрмаймиз а Аллоҳ Таолони бунақа бир еҳсони борлигини. Чақалоқ. Сут емади. Сутда биродарлар темир моддаси бўлмас екан.

Шунинг учун чақалоғни ўтида унга икки йилга кифо қиладиган темир моддаси билан Аллоҳ Таоло дунёга келтирар екан. Аллоҳ Таолони еҳсони емасми? Аллоҳ Таолонинг ишини гўзал еканлиги далил емасми? Алладий ахсана куллашаъин холақа ҳу. У зот барча нарсани чиройли қилиб яратган зот. Лочин ёки бургут. У ҳам кўради, биз ҳам кўрамиз. Аммо уларни кўриши билан бизни кўришимизни фарқи бор а? Агар лочин ҳам инсонни унақа кўрганида, ўттиз метр, йигирма метр ҳавода туриб, қанақа қилиб кўк атти орасидаги сичқонни кўрарди. Аллоҳни гўзал иши яна битта мисол. Ўрмондаги кийикни олинг. Чўпини йердан териб йейди, шовқин сурон бақир чақир парво қилмайди, аммо тирс етса шундай қарайди. У кимни оёғини тагидан чиқди тирс етган? Ўша бир йиртқични оёғини тайдан чиқди. Аллоҳни қудратини кўринг, Аллоҳни еҳсонини кўринг. Шунча овозни ичидан ажратяпти. Ким берди бу инъомни? Муҳсин бўлган роббимиз Субҳанаҳ, аввало.

Албатта буларни бараси Аллоҳ Таолонинг муҳсин еканлигига далил. Адолат билан еҳсон билан иш тутишлик лозим бўлади. Имналлоҳу яъмуру бийла адивал иҳсам. Аллоҳ сиз билан бизга одил бўлишликка ва чиройли иш қилишликка буюради. Еҳсон мавзуси чиройли йўл тутиш, чиройли ишқилиш мавзуси инсонни умри давомида у билан бирга бўлиб боради.

Қайерга бормаса мусулмон одам, еҳсонли бўлар екан. Чиройли иш қилар екан, албатта одамларни қалбида муҳаббатдан улуш олади. Бир шайх айтади, бировни зиёратига борсам, шароити жуда ҳам оғир екан. Бир дона хонада яшар екан. Тор. Меҳмон ўтирадиган жой, жуда ҳам қийин шароити. Уйда егаси ҳижолат олди. Шунда нима деди у шайх? Ҳижолат олманг. Оламлар учун раҳмат бўлиб юборилган Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳужжаси бундан ҳам тор еди.

Расулуллоҳ намоз ўқимоқчи бўлсалар, нафир қиём намозини ўқимоқчибосалар, ётган ухлаётган ош оламиз, чеккага сурилиб туриш керак еди. Шу даражада тор бўлган еди. Бояги одам хурсанд бўлди бу гапдан. Синглисини, опасини зиёратига борган бадавлат ўғил бола куёв болани қўли калта олса, бу куёвимга ҳам одам бўлмади. Қачон қоласан шу иш юришмаган, юришмаган. Одам бўлиши жуда қийин бўлди деб, синглингизни кўнглини, опангизни кўнгли чўктирмасдан, ўша куёвингизни яхши ҳуқуқларини айтинг. Аллоҳга шукур қил, синглим. Ҳалол одам, беш маҳал намозда, бировни ҳаққини йемайди, яхши одамни қўлига тушгансан деб, фазилатини гапириб қўйиш ҳам бор. Ё бўлмасам боя айтаётгандек бу одам бўлмайди бу. Мен ўзи дам о отганман ўзи. Аямга айтганман бемейлар деб. Мана бе чунки хотин киши учун енг яқин инсон бу уни ери бўлади.

Отаси ҳам емас, онаси ҳам емас, енди ери енг яқин одам бўлади. Ҳали билган топиб гапиради, билмаган қопиб дегандақада. Мана шу гапни агар билмасангиз гапирманг, яхши индамай туринг. Тўғрими? Гапиришни билмасангиз индамай туринг. Истадибилла холаҳ ассама ва тевал ардабел ҳақ ва савворақум ва ақсанаҳ суворақум ва илаҳим ас саъйирни. У осмонлар ва йерни ҳақ қонун билан яратди. Ва сизларга сурат шакл берди, суратларингизни гўзал қилди. Ёлғиз унга қайтишингиз бордир.

Инсонга қилган чиройли ишини кўринг. Одамни қонини тинимсиз тозалаб турадиган икки дона почкаси бор. Шу почка ишдан чиқса, инсонни қонуни тозалашлик учун ҳафтасига уч марта олти соатдан ўша искусственний аппаратга ўтказади. Ўйлаб кўринглар. Ҳафтасига уч матда олти соат дан искусственнийшчий тозалашликка ўтказилади. Ҳар сафар йенгина сайиш керак, ҳар сафар бориш керак, вақт кетади, асаб кетади, пул кетади, машаққат бўлади. Аммо буни ўрнига Аллоҳ Таоло бизга ҳажми тухумдек келадиган икки дона буйракни бериб қўйди Аллоҳ Таоло.

Биттаси инсонга керагидан ўн баробар кўпроқ ишлар екан. Енди бунақадан иккита. Шунинг учун битта почкани олиб қўйса ҳам инсон яшаверади. Табиб укаларимиздан шуни сўраб аниқладим. Битта почкани олиб қўйса, иккинчи почка озгина катта йер екан. Кўпроқ ишлашлиги учун. Бу Аллоҳ Таолонинг еҳсони емасми? Бу Аллоҳ Таолони қилган чиройли иши емасми?

Алладий аҳсана кунлаша ин халқа. Мана енг охирги моделдаги фотоаппаратни олинг. Монча мега пиксел, ўттиз мега пиксел, қирқ мега, инсонни кўзи билан таққослаб бўладими буни? Таққослаб бўладими мана шу аппаратларда? Аллоҳ таоло батта гўзал бўлган зот. Ҳар битта иши гўзал. Муштдек келадиган юрак инсонни жасадида. Биродарлар, умри давомида икки ярим миллиард марта урар екан.

Ўйлаб кўрингларда, бир парча гўшт. Бу Аллоҳ таолони муҳсин еканлигини далили емасми? Аллоҳ таоло ал муҳсин бўлган зон. Унинг ҳар битта қилган ишлари. Еҳсон билан, гўзаллик билан бўлади. Мўмин одам ўзинига мана шу исмидан улуш насиб олишлик керак бўлади. Қорунга қавми насиҳат қилиб айтдим. Астағфируллоҳ. Во бутақий фий ма атака аллоҳу дараъул охиру вала танса насиба камина дуня. Аллоҳ сенга ато қилган нарса билан охират диёрини мақсад қилгин. Нима берган еди унга, катта бойлик берган еди. Енди ҳаммада бойлик йўқ. Лекин Аллоҳ нимадир берганди бизга. Ёшлик берди, умр берди, тинчлик берди, соғлик берди. Мана шу билан охиратни истагин ва дунёдаги насибангни унутмагин. Дунёдан оладиган насиба нима инсонда?

Икки метр йер, йигирма метр сув. Агар у ҳам насиб қилса. Шунинг учун инсон дунёдан чиқиб кетар екан, фақат амаллари билан кетади. Шунинг учун дунёда яшашлиги, амал қилишлиги гўзал, еҳсон билан бўлишлиги керак. Шунда у Парвардигорининг раҳматига, иноятига ега бўлади. Тўғри, тўғри. Агар аёлингиз намоз ўқимаётган бўлса, фидоятга юриши қийин бўлаётган бўлмаса, еҳсон қилинг.

Еҳсон қилинг. Қандай қилиб? Сабр қилиб. Нутф билан муомала қилиб, кечириб. Чунки Роббимиз ҳам сиз билан биз ҳидоятга юришимиз учун сабр қилдими? Сабр қилдими. Зўравонлик қилманг. Мулойим гапиринг. Фарзандингизни тарбиясидаги еҳсонли, чиройли йўл тутинг. Ва ахсимками ахсаналлоҳу илайк. Аллоҳ сенга қанақа гўзал муомала қилган бўлса, сен ҳам шундай муомала қилгин.

Мусулмон бандар роббисининг ал муҳсин исмидан ўзига улушнаси бўлишлиги керак. Уни ҳам ёғи чиройли бўлиши керак. Сўзи, шакли, юриш туриши, гапирадиган гаплари, қиладиган ишлари. Чунки роббиси ал муҳсин бўлган зон. А қўли қовли ҳа.

Билимни синаш

5 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш