MMaviza
Аш-ШофийТекширилган27 daq

30-Дарс АШ-ШАФИ / Асма-ул-Ҳусна

Абдуллоҳ Домла · Асмоул ҳусно

0:00
26:41
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббилен амин. Вассалату вассаламу ала саидина муҳаммад ас содиқул ва адил амин. Аллоҳум ала илмалана илла маъаллам тана иннака антала алимул ҳаким. Аллоҳумма ал имна маъям фауна ва мфанабий маълам тана ва зидна илма. Аллоҳумма аренал ҳаққа ҳаққон ва ризқу на тибаа ва аренал ботила ботила ва ризқу на жди на ба.

Во жаъанна мин маъясида меъонал қовли файетдаби уни аҳсана. Водихин ла би раҳматика фии ибодика солиҳин. Аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъалиб ва баракатуҳ. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Аллоҳ субҳанаҳ ва таолонинг гўзал исмлари хусусида олиб бораётган навбатдаги дарсимиз. Асмон хусно. Ўтган икки жума да аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг аш шафи шифо берувчи исмини дарс қилаётган едик. Пайғамбаримиз Соллаллоҳу Алайҳи Васаллам бирон беморни, касални зиёратига борсалар, айтардилар Ивиҳиб илбас роббиннас ишфи анташшафи ла шифаъа илла шифаук, шифаъан ла юъғодиру сақомат дер едилар. Мана шундай дейиш суннат. Шу дуони ёдлаб олайлик. Маъноси, ей инсонларнинг Роббиси, шифо бер. Албатта сен шифо берувчисан. Сенинг шифойингдан бошқа шифо йўқдир. Сенинг шифоинг биронта дардни қолдирмайдиган шифодир. Аллоҳ аш шафий шифо бергувчи бўлган зот. Банда касал бўларкан, уни касаллигини симптомлари бор. Белгилари, аломатлари.

Касалликни белгилари. Инсон касал бўлади, уни симптомлари бўлади. Мана шу симптомни борлиги Аллоҳ Таолони бизга берган раҳмати. Енг ёмон касал қайси? Шу симптоми бўлмаган касал. Озиб кетяпти, ҳоли қуриб кетяпти, ҳеч қандай аломати йўқ. Ҳамма ёғи йейиши жойида, нафас олиши жойида, ухлаши жойида, лекин юдаб кетяпти. Нимаданлигини билмаслик, шу касалликни сабабини билмаслик, бу жуда ҳам бир хатарли нарса.

Оридингиз симптомлар. Ичи ўтяпти, демак ошқозон бузилган. Масалан, кўзи хиралашиб қолди, демак маъно нарсаси камайиб кетган. Симптомларни борлиги Аллоҳ Таолонинг марҳамати. Аллоҳ азза ва жалла инсонларни яратди, ҳар биттаси ўзичасига алоҳида.

Кўзи, ранги, бўйи, табиати, ҳиди, кўзини сетчаткаси, бу нарсалар ҳар битта инсонда ўзига хос берилган, индивидуал ҳаммаси. Аммо жасад тузилиши, ички аъзолари, ошқозон ичаги, сувек системаси, булар бир хил. Албатта, бу Аллоҳ Таолонинг азаматига ва тавҳидига далолат қилади. Биродалар, агар одамларни физиологияси, жасад тузилиши ички аъзолари ҳар хил бўлганидан, нима бўлар еди?

Табобатни ғарбда ўрганган одам шарққа борганда у илми ҳеч нарсага ярамай қолар еди. Ёки шарқда медитсинани ўрганган олим ғарбга борса, бу илми фойда қилмай қолар еди. Ҳа, бояги инсонни бир бирига ўхшамайдиган ҳолатлари бор, лекин умумий суратда жасад бир хил бўлади. Бу ҳам Аллоҳ Азиз ва Жаллани сиз билан бизга берган марҳамати.

Жасад ўзини ўзи тузатиб олиши қудратига ега. Аллоҳ Азза ва Жалла мана шу қонунни ҳар бир жасадга собит қилиб жойлаб қўйди. Агар Аллоҳ Азза ва Жалала инсонни жасадига шу хусусиятни бермаганида, ҳеч қачон тузалмаган бўлар еди. Айтдик, аввалги дарсимизда касаллик бандага одоб беришликнинг бир йўли. Банда касал бўлади, Аллоҳ дейди. Менда ухламайди кечаси билан оғриқдан, Аллоҳ дейди. Аллоҳ демак қўйди, дард бериб қўйди да. Демак шу дардни беришлиги Аллоҳ томонидан берилган бир одоб бўлди. Масалан, инсон ўзини ўзи тиккалаб олишлиги, ткани дейди мана. Инсонни ткани. Инсонни мана шу, масалан терисини олайлик. Йиртилди, кесилди, ёрилиб кетди. Табибнинг иши ўша йерда ювиб, тозалаб микроблардан олиб келиб тикиб тортиб байлаб қўяди. Табибни иши тугади. Қолган ишни жасад ўзи қилади.

Инсонни терисига, инсонни жасадига мана шундай хусусиятни ким берди? Аш шафий бўлган Аллоҳ азза ва жалла. Агар инсонни жасади ўзини ўзи тузатишлик хусусияти бўлмаганида, инсонлар ҳеч қачон шубҳа топиб қолган бўлар еди. Масалан, суяк синди. Еллик га, олтмиш га кирган одам. Суяк ўсишдан тўхтаган. Уни мана шу ўстирадиган, ривожлантирадиган ҳужайралар ухлаган. Лекин суяк синганда, ана шу ҳужайралар уйғонади да, суякни бир бирига ёпиштиради. Хирургни иши нима?

Терини кесиб очиб, ўша суякни бир бири олиб келиб қўйиб, гипслаб, байлаб қўяди. У ёғи кимнинг иши? Аллоҳ таолонинг мана шу қонуннинг иши. Албатта аш шафий бўлган роббимиз инсонни жасадига мана шундай бир хусусиятни берди. Енди айрим нарсалар бор инсонни жасади да у тузалмайди. Ўзини ўзи тиккалай олмайди. Ва бу қайсидир нарсага далил бўлади.

Тери йиртилса, ямалиб кетар екан. Гўшт кесилса, бутиб тутилиб кетар екан. Сувек синса, уланиб кетар екан, аммо қизли пардаси йиртилгандан кейин, у ўзи ҳеч қачон ўзи тортилиб кетмайди. Бу мана шу қизни бокира еканлигини далили. Бутун жасадни ўзини ўзи тутиб кетадиган, тутиб кетадиган қилиб қўйибди Аллоҳ Таоло, аммо мана шу жойини Аллоҳ Таоло ўзини тортадиган қилиб қилиб қўймабди.

Аш шафи исмидан олинадиган хулосалардан бири, демак Аллоҳ Таоло айрим аъзоларга керагидан ортиқча қувватни бериб қўйган. Масалан инсонда иккита буйрак бор. Ўзи асли битта буйрак билан ҳам инсон яшаши мумкин. Иккинчиси, еҳтиёт. Иккинчиси еҳтиёт учун, зафас учун. Шунинг учун тавобат куниятида ўқиётган укаларга айтадиганимиз, медитсинский факултетда ўқиётганда укаларга айтаётганимиз, инсонни жасадини ўрганаётганингларда, ақлларни лол қолдирадиган белгиларни, оятларни кўрганда, уларни яратган Аллоҳ Таолони қанчалари улуғ зот еканлиги ҳақида бир фикр қилиб кўринглар. Чунки Аллоҳ азза ва жала бу мўжизаларни бизга баён қиляпти, Аллоҳни азамат ҳарлиғи фикр қилиб, Аллоҳ азза ва жалаларга яқин бўлишлигимиз учун.

Масалан, юракни кўчиришлик амалиёти бор, оператсияси. Совуб турган, ўлиб турган, қимирламай турган, қимирламай турган юракни олиб келади жарроҳ. Керак жойига ўрнатади, тикади. Токни битта беради, юраги ишлаб кетади. Юракка шу хусусиятни ким берди? Аш шафи бўлган Роббимиз. Агар шу юракни шунақа хусусияти бўлмаганида, юрак кўчиришлик, юрак алмаштиришлик деган оператсияни есдан чиқариб қўйсак ҳам бўлаверар еди. Роббимиз аш шафий бўлган зон.

Шунинг учун инсон ўзини жасади ҳақида, коинот ҳақида фикр қиладиган бўлса, албатта Аллоҳ Субҳанаҳ ва Таолони топади. Ҳар битта мўжиза Аллоҳ Таолонинг қудратига далолат қилади. Масалан, бир табиб айтганидек, бир қараганда инсонни жасадида керакмас нарсалар борга ўхшайди. Масалан, инсонни болдирни ичида томир бўлар екан. Ундан қон юрмас екан, проста томир турар екан. Бир қараганда керакмас нарсага ўхшайда. Лекин у томир айни мана шу инсонни бир ҳалокатга учраган пайтда томирини улашлик керак бўлса, шунда ишлар екан. Запаский екан деб қўйинг чи.

Масалан, одам боласи ожиз ақли билан ўйлаб топган машинасида багажни запаскаси бўлади. Ема балон керакмас екан деб ташлаб юборса нима бўлади? Одам боласики ўйлаб топкан машинада ошича нарса бўлмагандан кейин, инсонни жасадида турибдими шу аъзо? Демак у керак. Чунки бу ҳаким бўлган, аш шафи бўлган роббимизни санъати, роббимизнинг иши. Лақоди халақинал ин санафи, аҳсан тақвим. Дарҳақиқат биз инсонни енг гўзал шакли шамойилида яратдик. Ва фий анфу сикум, афалат обус ерун. Ҳа бу Аллоҳни танитадиган оят, аломатлар ўзингизда, жасадларингизда ҳам турибди ю, фикр қилмайсизларми?

Айтдик ку, тирноқизни оласиз, сочингизни оласиз. Соқолингизни қисқартирасиз. Аллоҳ азза ва жала мана шу аъзоларга оғриқни ҳис қилишлик хусусиятини бермабди. Агар қўлингизни терингизни кесганда оғригандек, тирноғингизни кесганда ҳам оғрайдиган бўлса, нима бўлар еди? Ҳар сафар наркоз олаверармидик? Наркоз билан тирноғимни олдириб келдим. Наркоз билан сочимни қисқартириб келдим, мусибат бўлармиди? Бу кимни феъли? Аллоҳ азза ва жалланинг феъли.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар, ликулли дайин даваун. Имом Муслимдан бу ҳадис. Дард борки, уни давоси бор. Дард борки, унинг давоси бор. Бу ҳадисни ешитган бемор ҳар қанча дарди оғир бўлмасин, қалбида умид пайдо бўлади. Дард борми? Давоси бор деяпти Расулуллоҳ. Умиди пайдо бўларди. Енди табиб бу ҳадисни ешиттади да, демак яхшироқ ишлашим керак екан. Ўзимни илмимни ўстиришликка ҳаракат қилишим керак екан, чунки дард борми, давоси бор. Ҳаракат қилсам Аллоҳ шу даъвони менга йўлини кўрсатади дейди. Беморга умид бағишлаяпти бу ҳадис, табибга масъулиятни зиёда қиляпти. Ичаётган дориларимизни м бўлсин деб қўяди а? М бўлсин дейди, яъни шифо бўлсин дейдилар. Шу дориларни бизга шифо бўлишлигини ким таъминлаб қўйди? Еътибор беринг, табибга борасиз, диагнизни тўғри қўяди, дорини беради, тугади табибни иши. У ёғи кимни иши? Дорини ишими? Кимни иши? Аллоҳни иши. Сиз бор йўғи сабабини қилдингиз, аллоҳга таваккал қилдингиз, енди шифо топасиз.

У сиз фалон минглаган пулингизни сарфлаб топа олмаётган шифо, агар ўтингизда ўсаётган бир кўкатда еди. Уни билмас едингиз. Қайердаги дориларга пул сопа юрувдингиз. Шунинг учун ишфий анташафий, парвардигор, шифо бер, сен шифо берувчисан. Сен шифо берувидисан. Табиб ҳам емас, дори ҳам емас, пул ҳам емас. Аллоҳ хоҳласа ичаётган сувингизни шифо қилиб қўяди. Маъқулми? Калласига битта тўп тегади, бўлди, жойига келади, бўлдик, калла зўр бўлиб қолади. Ўзи амнистия бўлиб қолгандиз. Битта тўп текади ё бир мушуксиз яхши бўлиб қоласиз. Шунинг учун Аллоҳ Таоло шифо қилсин. Агар Аллоҳ шифо қилмаса, фойдаси йўқ буларни ҳеч қайсини.

Аллоҳ азза ва жалла ҳар бир бандага ўзгачаликни ато қилди. Бу ҳам Аллоҳ Таолони бандаларига бўлган раҳмат. Одам боласини Аллоҳни ҳузурида қадри қиймати борлиги, каромати борлигини далили. Орифлардан бири айтади, ей Роббим, агар зайтун дарахтининг иккита барги бир бирига ўхшайдиган бўлса, Сен Ал-Восия деб номланмаган бўлар единг.

Ей Роббим, иф зайтун дарактинг иккита барги битта бир бирига ўхиайдиган бўлганида, Сен Ал-Восия дем аталмаган бўлар дединг. Нечта дарахт бор йер юзида? Нечта баки бор? Ҳеч қайси ўхшамас екан бир бирига. Субҳаналлоҳ дейишликдан бошқа чорамиз йўқ. Қор учқуни ҳеч қайсини шакли, сурати, ресумкаси бир бирига ўхшамас еканда. Биродарлар, бир сиқим қорнинг ичида қанча қойдароқ учқуни бор?

Субҳаналлоҳ дейдиган бошқа чоромиз қолмайди. Агар тафаккур қилсак, фикр юритадиган бўлсак. Ҳозир йер юзида олти миллиарддан кўпроқ одам бор. Биронтаси бир бирига ўхшамайди. Мана шу нарсани ўзи ҳам инсонни Аллоҳни ҳузурида каромати борлигини далили. Ҳар битта одам ўзгача. Юзини тузилиши, кўзи, қулоғи, бурни, овози, ҳиди, ваҳоланки физиологияси бир хил.

А? Оёғи, ички тузилиши, яралиши, физиологияси бир хил, шу вақтни ўзида бир бирига умуман ўхшамайди. Биронта одамни кўзини сетчаткаси бошқа бир одамга ўхшамайе. Ўшанинг учун ҳозирги кундаги енг замонавий қулфларга мана шу кўзни, сетчаткасини ўқийдиган лазерларни қўйиб қўйган. Кўзини тутади, лазер ўтади, очилади. Ҳеч қайси одамни танасини ҳиди бошқа бир инсонни танасини ҳидига ўхшамйе. Ўшанинг ичида иситковой итлар нима қилади?

Субҳаналлоҳ. Итни ҳид билишлик қуввати инсон боласини ҳид билиш қувватидан йигирма минг баробар кучли екан. Ҳайвонларни биласизми? Минглаган ҳалиги зебралар юради миллионлаган ҳалиги антилопа гуну дейди. Ҳидидан билиб олади.

У ранги бир хил бошиданаланиб кетади зебраларни ҳалиги рангини кўриб туриб. Лекин ҳидидан ажратиб олади. Ким берди бу хусусиятни? Ҳеч қайси инсонни овози бошқа бир инсонни овозига ўхшамайди. Чунки овоз пардани аллоҳ таоло бундай бўлишингни хоҳламади. Инсонни тузилиши, физиологияси бир хил, аммо шу вақтни ўзида бир бирига ҳеч қайсиси ўхшамайдими? Албатта, бу ҳам аллоҳ таолонинг аш шафия ва алwасия еканлигига далолат қилади.

Ҳозирги кунда худди пул учун банк бўлганидек, қоннинг ҳам банклари бор екан. Маълум бир одам боради, от фамилиясини ёзади, қонни топшириб, шу банкка қўйиб қўяди. Кейинчалик бирор бир дардга чалинса, шу клеткалари тиккаланишликка қийналса ёки тиккаланмай қолса, шу қон олиб келиб қуйилса, шу клетка тиккаланар екан, биродарлар. Бу хусусиятини ким берди бу қонга? Албатта аш шафий бўлган роббимиз субҳанаҳу ва таоло. Агар Аллоҳ Таоло мана шу қонунларни жорий қилиб қўймаганида, ҳеч ким шубҳа топа олмаган бўлар еди.

Ликун лидайин даъваун. Ҳар бир дардни давоси бор екан. Мана табобат илми Аллоҳ Таолонинг фазли билан бандаларни қилган ҳаракати сабабли жуда ҳам бир тараққий топиб кетди. Табобат илмининг тараққий топишлиги инсонни Аллоҳни ҳузурида каромати, ҳурмати бор еканлигига далил. Табибни иши иккита. Диагнозни тўғри қўйиш, дорини ёзиб бериш. У ёғи Аллоҳ Таолонинг иши.

Мана шу ўринда бир ҳадисда айтиб ўтиб кетамиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар Абдуллоҳи Юнусуддин Имомий Тавароний ривояти даъву мордокум биз садақа. Беморларингизни садақа билан даволанглар. Беморларингизни садоқа билан даволанлар. Биз у садақани қачон қиламиз? Биз касал йетгандан кейин инфо қиламиз, докторга ва дорига. Агар киши инфо еҳсонни вақтида қилиб турса, Аллоҳ Таолодан шифо сўраса, бояги еҳсонини олган камбағал бечора, ожиз банда, Парвардигор, шу бандангни палоҳингда сақлагин, шифо бергин деб қўйсин, шуни дуоси билан шифо топади. Иб ғуни ин до два файкум деган Аллоҳ Таоло ҳадис қудусийдан. Мени деган Аллоҳ Таолоо, ўзингларни оранглардаги заифларни орасидан қидиринглар. Камбағал, бечора, йетим, ана шуларни олдида Аллоҳ Таолонинг розилиги бор. Касалларни нима билан даволаймиз екан? Садақа билан.

Орамизда табибларни бўлишлиги ҳам албатта Аллоҳ Таолонинг раҳмати. Чунки табиблар сиз билан биз шифо топишлигимизнинг сабаби. Дориларни бор бўлишига Аллоҳ Таолонинг бизга берган раҳмати. Чунчаки дори ҳам бизни шифо топишликимизни сабаби. Лекин табиб ҳам бизни даволамайди, дори ҳам даволамайди. Аш шафий бўлган роббимиз даволайди.

Касал бор, давоси ҳам бор екан. Мўмин бандани қиладиган иши шу шифони топишлик учун иккита нарса. Сабаб ва таваккул. Сабаб ва таваккулда қиласиз, Аллоҳ хоҳлаган бўлса шифо беради, бўлади. Дарс йетганда, табибни енг яхшисини топамиз. Мусулмон, ишончли, тақволи табиб. У сизга диагнозни тўғри қилиб қўяди, дорини ёзиб беради, ичасиз, бу биринчи ишидир. Бу сабаби еди. Табиб ва дори. Иккинчи қиладиган ишимиз Аллоҳга таваккал қиламиз. Ва бу ўта муҳим ўрни. Дарддан шифо топишликни ўта муҳимни ўрни, бу Аллоҳга тавакмал қилишлик.

Сабабни қилиб қўйиш осон. Аммо таваккал қилишлик осон емас. Ғарб олами сабабни қилишликда бутун инсониятга ибрат. Аммо улар таваккал қилмайди. Улар таваккал қумайди. Енди Аллоҳ шифони ёзган бўлса, яхши бўлиб қоламан деб қимилламай ётган одам кўрпасида оғриб, бу одам гуноҳкор одам. Чунки сабабини қилишлик, биродарлар, динни талаби. Киши иймони заифлиги туфайли сабабини қилади, таваккал қилмайди.

Ёки таваккал қилади, сабабини қилмайди. Шифо топишликда Аллоҳга таваккал қилмаган одам ширкга яқин, шифо топишда сабабини қилмаган одам осиё гуноҳкор одам. Қайтарамиз. Шифо топишликда аллоҳга таваккал қилмаган одамширкка яқин, шифо топишда забабини қилмаётган одам қаттиқ гуноҳкор бўлади. Тушунарлими?

Мана Ҳунайн кунида мусулмонлар адади жуда ҳам катта бўлди қўшинини, ўзларини саноғини катталигига суяниб қолишди. Ла нуғуламин қил ла я расулуллоҳ. Ҳатто Абу Бакр Сиддиқ шундай деди. Я расулуллоҳ, бугун мағлуб бўлмаймиз. Мағлуб бўсак ҳам ададимизни озлиги сабабли мағлуб бўмаймиз. Бошқа сабаб билан ютқазишимиз мумкин деди. Лекин Аллоҳ Таолога таваккулдан кўра саноғига бўлган суяниши, таваккули қаттиқ бўлиб қолди. Ва Аллоҳ Таоло мағлуб қилди уларни.

Сабаб бор, қўшин катта, аммо таваккал Аллоҳга емас. Истади билла. Воя умуман Ҳунайн. Идҳа ажабадкум кассиротукум, фалам туғни анкум шайъа ва воқоти алайкумул ардубима роҳибат, сумма валлайтум мудбирин. Ҳунайн кунини есланглар. Ўшанда сизларни кўп еканлигингиз мағрур қилиб қўйган еди. Адади катта. Аммо у ададийларни катталиги. Сизларни ҳеч нарсадан беҳожат қила олмади ва сизларга кенг йер торли қилиб қолди, сўнг юз ўгирган ҳолингизда чекиндингиз.

Дорини олиб келди, енди аниқ яхши бўлиб қолади. Енг кучли докторга борувди, манақа деди. Енг қиммат дорини олиб келти, енди аниқи нима бўлади? Чунки сени дорингинг ҳам, духтинг ҳам бор йўғи сабаб еди. Шифо аш шафи бўлган Аллоҳ Таоло одам еди. Бадр кунида мусулмонларни адади оз еди. Икки баробар, уч баробар оз еди. Аммо улар таваккулни Аллоҳга қилишди, Аллоҳ уларни ғолиб қилди.

Енди дард йетти аш шафе бўлган роббингиз шифо бериши учун сиз сабабини қилишлигингиз керак. Далил. Далил Расулуллоҳнинг қуйидаги ҳадиси. Абу Довуддан бу ҳадис. Инналлоҳа ялу му алали ажис. Албатта Аллоҳ Таоло ожизликни маломат қилади. Ва лекин алайка бил кайз, ҳушёрликни ўзингга лозим тут. Фаи да ғолибака амрун, фа қул ҳасби Аллоҳу анин амал вакил. Агар сени бир иш йенгиб қўйса, агар бир иш ғолиб келса сендан, ҳасби Аллоҳу ва неъмат вакил де. Енди Аллоҳ шифо берар деб ўтираверган одам гуноҳкор одам. У сабабини қилишлиги керак. Ҳеч бўлмаса, ҳеч бўлмаса, ўша сувни ичаётиб Аллоҳ шифо қилгин деб қўйгин, ҳеч бўлмасам шу сабабда. Шу сабабда енг яхши табибни олдига борамиз, айтилган муолажани айтилган вақтида қиламиз, дорини белгилаганда ичамиз, кейин Аллоҳга нима қиламиз? Таваккал қиламиз. Биродарлар, биз сабабни шунақа жиддий қиламизки, худди сабаб ҳамма нарсадек. Сабабни қилиб бўлганимиздан кейин, сабаб ҳеч нарса емасдек, Аллоҳга таваккул қиламиз.

Аллоҳ азза ва жалла дард бериб, касал бериб, бандани тарбия қилади. Банда гуноҳ маъсулотлари кўпайиб, истиғфор айтмай, таубо қилмай, ҳақдан тойилишни бошлаганда, Аллоҳ азза ва жалла битта дардни беради. Шу билан, шу чеккан дарди машаққатини евазига гуноҳларни кафолат қилиб юборади. Ўзида, ўзи аслида айтдик мана, Иброҳим алайҳиссаломдан Намруд сўради да, сени роббинг қанақа? Менга танит деганида, алладий холоқанинг фаҳваҳ ва яҳдин. У зот мени яратиб, ҳидоят қилган зот. Ва ладийҳ ва ютъаймуний ваяси қийин. У мени тўйдириб, чанқоғимни қолдирадиган зот. Файида маридту фаҳвая шфийин. Агар касал бўлиб қолсам, шифо берадиган зот, деди. Яратди, деди, Аллоҳ яратди. Ҳидоят қилди, деди, Аллоҳ ҳидоят қилди. Тўйдиради, деди, Аллоҳ тўйдиради. Ичиради, деди,аллоҳ ичирди. Енди касал қилади демади.

Агар касал бўлсам, Аллоҳ шифо беради, деди. Демак касал бўлиш кимнинг феълидан екан? Ва касал бўлганлигингиз Аллоҳ Таолонингизга берган нимаси бўлди? Марҳамати бўлди. Енди рози бўлсангиз ҳам, рози бўлмасангиз ҳам касал бўлдингиз. Рози бўлиб қўяверинг. Гуноҳларимга кафолат деб қўяверинг. Гуноҳларингиздан тозаланинг, Аллоҳга яқин бўлинг.

Аллоҳ бир бандани соғлиғини олиб қўйди. Соғлиғини олиб қўйди. Бу катта неъмат еди. Офият, тансиҳатли катта неъматидир. Шу неъматни олиб қўйиб дард берди. Енди албатта буни евазини беради. Евази нима еди? Шу бандани ўзига яқин қилади. Бемор одам Аллоҳга яқин одам. Биз мўмин ҳақида айтяпмиз. Биз иймони бор, Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммад расулуллоҳ деган мўмин одам ҳақида гапиряпмиз.

Ҳадис қуддусида шундай дейилади. Я ибна адам, маритту фалам таъудний. Аллоҳ таоло хитоб қилади. Ей одам боласи, мен бемор бўлдим. Мен касал бўлдим. Мене зиёрат қилмадинг. Қола, я роб. Кайфа аудука, анта роббула аламин. Ей парвардигор, сен роббула аламин бўлсанг, қандай қилинмай сени зиёрат қиламан?

Яъни Аллоҳ оғримайди. Аллоҳ таоло биз зиёрат қилолмаймиз. Қоли, амалимта, анна абди фулани маридо фалам таодиху. Ахир фалон бандам, фалончи бандам, бемор бўлганини ешитинг, касал бўлганлигини билдинг, уни зиёрат қилмадинг. Амалимта аннакала ўттаҳу ла важаттания индаҳу. Ахир уни зиёрат қилганингда мени уни олдида топишлигини билмасмидинг?

Бошқа ҳадис ҳудудида Аллоҳ Таоло иб ғуни инна дуофаи кун. Мени оранглардаги заифларни олдидан қидиринглар деди. Қари одам заиф. Ёш бола заиф. Камбағал одам заиф. Ногирон одам заиф. Касал одам заиф. Касал кўргани борайлик. Уйида бўлсин, банессасида бўлсин. Вақтим йўқ. Анақам йўқ, манақам йўқ. Шароитим йўқ демайлик. Чунки шу касални кўришликдан мақсадимиз, Аллоҳни розилиги бўлар екан, ўша касални олдига борганимизда Аллоҳ биздан рози бўлади.

Аллоҳ Таоло ўзини касал бандасини ёнида еканлигини мана шу ҳадисда баён қилди. Қарангда бояги касал бўлиб турган одамга қанақа бир қалбига бир таскин далда бўлади а? Касал бандами ёнидаман деяпти. Шунинг учун бемор бўлиб ётган, бетоб бўлиб ётиб, оғир дардга чалинган одам Аллоҳ Таоло у билан бирга еканлигини есдан чиқармасин. Ҳамдайсин, чунки ҳар қанча узоқ бўлсин, ҳар қанча қаттиқ бўлсин бир кун қутилади касалдан инсон. Ўлим деган нарса билан қутилади. Лекин Аллоҳни ҳузурига борганда, албатта ажри катта бўлади.

Биз Аллоҳ азза ва жалланинг аш шафи, исми ҳақида дарс қилдик. Инсон яратилишидаги ҳар бир нарса Аллоҳ Таолонинг аш шафий шифо берувчи еканлигига далолат қилади. Бу усма ҳақида нима дейишимиз мумкин? Инсонни яралишидаги ҳар битта нарса аш шафийга далолат қилади. Инсонни атрофидаги ҳар битта роса, жасадидаги ҳар битта аъзоси, аъзоларнинг вазифалари, ҳар битта дори дармон Аллоҳ Таолонинг шифо берувчиси аш шафий еканлигига далола қилади. Аллоҳ азза ва жалла ўзининг мана шу гўзал исмидан ҳаммамизга улуш насиб олишлигини насиб етган бўлсин. Ақулу қовли ҳа да в астағфируллоҳ.

Билимни синаш

5 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш