# 34-Дарс АЛ-ҚОРИЙБ: Асма-ул-Ҳусна

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Асмоул ҳусно](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno.md), lecture 37 of 110
- Section: Ал-Қориб
- Duration: 30 min
- Original title: 34-Дарс АЛ-ҚОРИЙБ / Асма-ул-Ҳусна
- Review status: reviewed
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/37
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/dmco2vY_dw4.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=dmco2vY_dw4
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/36.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/38.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:17] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳир роббил аламин. Вассолату вассаламу ала саидина муҳаммад ас содиқул ва адил амин. Аллоҳум ала илмалана илла маъаллам тана иннака антала алимул ҳаким. Аллоҳум маъаллимна ма ёнфауна ва фана би маъаллам тани вазидна илма. Аллоҳум арин ал ҳаққа ҳаққон, орзуқ на тибаа ва арин ал баътила баътилан, орзуқ на жди наъба ва жаъанна мин майясида меъун ал қовли файетта би уна ҳусана. Водихин набираҳматика фия ибадика солиҳин. Амма баъд, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таърви ва баракатуҳ.

[0:55] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Аллоҳ субҳанаҳ ва таолонинг гўзал исмларидан ал қорийев. Яъни аллоҳ таоло бандаларига яқин. Роббимиз субҳанаҳ ва таоло марҳамат қилади. Воида саъалака ибади анни фа инний қорийеб. Ужи бу даъвата даъий ида даъан. Фал ястажи бу ли вала ю минуби ла аллаҳум яшудун. Бандаларим сиздан, ей Муҳаммад алайҳиссалом, мен ҳақимда сўрасалар, мен уларга яқинман. Фа инний қорибе. Мен яқинман.

[1:30] Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларнинг дуосини ижобат қиламан. Бас, ҳақ йўлга юришлари учун улар ҳам менинг даъватимга жавоб қилсинлар ва менга иймон келтирсинлар. Қуръони Каримда Аллоҳ Таолони ўндан ортиқ ўринда яс алунака деб бошлайдиган оятлари бор. Яс алунака ани са. Сиздан қиёмат соати қачон бўлишлиги ҳақида сўрайдилар. Ва яс алун ака анил хомрий ва ал майсир сиздан ароқ ва қимор ҳақида сўрадилар. Айтинг, буларда катта гуноҳ бор. Яна ва яс алунака анил махийд қул ҳува ада фа атазилун ниса фил махис сиздан ҳайз ҳақида сўра едилар. Айтинг, у кўнгилсиз нопок нарсадир. Бас ҳайз пайтида аёлларингиздан четладингиз. Яъни яс алун ака, сиздан мана шу ҳақида сўрадилар. Шунда Аллоҳ Таоло қул, айтинг деяпти. Аллоҳ сўрайди деяпти, бандалар ўртада Муҳаммад алайҳиссаломга айтяпти, айтинг. Аллоҳ ўзини ҳукмини, ўзини амрини, хоҳишини Муҳаммад алайҳи ассалом орқали ешиттиряпти. Битта воситачи орқали. Лекин биз юқорида ўқиган оятда, агар бандаларим сиздан мен ҳақимда сўраса, айтинг демаяпти.

[2:53] Қаранг, агар бандаларим сиздан мен ҳақимда сўрасалар, айтинг мен яқинман демаяпти. Айтинг йўқ. Бандаларим мен ҳақимда сиздан сўраса, мен уларга яқинман. Яъни Аллоҳ билан бандаси дуо қилган пайтда орада ҳеч ким бўлмаслигига далил деб айтади уламолар. Адашмаётган бўлсам, ўн бешта ўринда яс алунига деб келади. Сиздан сўрайдилар, айтинг. Сўрайдилар айтинг, сиз айтинг. Аммо мени ҳақимда сўрашса, мен уларга дуо қилганда банда билан Аллоҳни ўртасида ҳеч ким бўлмайди.

[3:31] Аллоҳ айтяпти, мен яқинман. Дуо қилишсин, ижобат қиламан. Кейин яс алуники Қуръонда ўн тадан ошироқ ўрнида келди дедик, ўн беш марта. Лекин саъал ака калимаси, ясъалун ака сўрайдилар, саъал ака сиздан сўрашса, сўради. Битта келади бу.

[3:53] Бандаларга Аллоҳ Таоло яқин еканлиги ҳақидаги шу оятни Аллоҳ Таоло саъал ака калимасини битта шу йерда зикр қилди. Демак, бу оятдан уламолар истисбат қилиб айтишадики, Аллоҳ билан банданинг ўртасида воситачи, ўртакаш бўлмайди. Агар банда ей Роббим, мен Сенга тавба қилдим деса, Аллоҳ Таоло ей бандам, тавбийени қабул қилдим дейди. Тўхтатсин, пишой мой йесин, қайтиб қилмасликка аҳд қилсин, Аллоҳ кечади бандасини.

[4:24] Истадибиллар, я айю ҳалладина а ману иттақуллоҳа ва битағу илайҳил василада. Ей иймон келтирганлар, Аллоҳдаан қўрқингиз ва унга яқин бўлиш йўлини излангиз. Василани истанглар. Аллоҳга яқин қиладиган йўлни истанглар. Нима у васила? Нима у василаки, биз Аллоҳга яқинсиз қиладиган. Биродарлар, васила илм.

[4:54] Сизни Аллоҳга яқиндан қиладиган илм бу васила. Солиҳ амал васила. Илм бўлса, солиҳ амал бўлса, мана шу иккита нарса сиз билан бизни Аллоҳга яқин қилади. Фаман кана ер жулиқо а роббиҳи фалямал амалан солиҳа. Бас ким Парвардигорига рўбарў бўлишдан умидвор бўлса, нима қилсин? Солиҳ амал қилсин. Бундан маълум бўладики, бир киши иймон келтириб, қанчаласи солиҳ амални кўп қилар екан, бошқа одамлардан Аллоҳга шу банда яқин бўлади. Аллоҳ бандасига яқин екан. Енди банда аллоҳга яқин бўлишлиги учун, унда иймон бўлсин, илм бўлсин, солиҳамал бўлсин.

[5:44] Ҳозир айтиб ўтдик. Банда билан Роббнинг ўртасида воситачи бўлмайди. Биров биров яшса, биродар, мен учун бир истихора қилиб қўйинг. Истихорани биров қилмайди сен учун. Чунки истихора Аллоҳ Таолодан яхшиликни сўраш. Сен билан Аллоҳнинг ўртасида биров турмайди. Ўзинг қиласан истихорани. Чунки, нима деди? Агар бандалари мен ҳақимда сўрашса, мен уларга яқинман. Шу ҳаттоки Муҳаммад алайҳиссаломга айтилинган қул деган калима йўқ бу йерда. Сўрадими, мен яқинман. Бошқа оятда айтгандек, ва наҳну ақроби илайҳим ин ҳабл илварид. Биз унга жон томиридан кўра яқинроқмиз. Жон томиридан кўтар. Кечаги жумада айтдик, електр симини олинг, токка уланмаган, қўлингизга олиб туриб, кафтингизга маҳкам босинг, кўҳрангизга қўйиб туриб.

[6:39] Сим учун енг яқин нарса бу сизни жасадингиз билан кафтингиз. Босиб турибсиз. Енди мана шу симга ток юргизинг, ўша ҳолатда. Ток яқинми симга ёки сизни жасадингизми? Сим сизни жасадингизи усти томони тегиб турибди сизга. Аммо ток електр токи симни ичида кетяпти. Лиллаҳи илматулал ала сиз билан бизни тирик қилиб, тирик қилиб турган бўйин томиримиз, жон томиримиздан кўра бизга ким? Аллоҳ таоло нима екан? Шуни ҳис қиламизми? Айтдик. Аллоҳни шунақа яқин еканлигини ҳис қилган одам гуноҳ қила олмай қолади.

[7:19] Инсон аллоҳни яқин еканини есдан чиқариб қўйган пайтда гуноҳга қўл уради. Демак, ким гуноҳдан, гуноҳ маъсиятдан тийилмаётганлар, аллоҳни яқини еканлигини нима қилмаяпти екан? Дуо мўминнинг қуроли. Бандаларим сиздан сўрашса, мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуоларини ижобат қиламан. Агар банда мана саҳиҳ ҳадисларда келади, тўрт марта айтса, ҳадисда шунақа дейилган. Яроб, яроб, яроб. Яроб деса, Аллоҳ лаббай бандам дейди.

[8:01] Тўрт марта айтасиз, сўраверинг сиққанича. Сўрайсиз, тўхтаб қолади. Тилингиз. Тугаб қолади сўрайдиган нарса. Ё изидан чиқиб қолади, ё тилингизга келмай қолади. Игна қилиб тураверинг. Чунки гапиришингиз шарт емас. Аллоҳ таоло нимани ўйлаётганингизни ҳам билади. Нимани сўрамоқчи бўлганингизни ҳам бўлади. Ертага нимани сўрашлигингизни ҳам билад. Фақат роббингизни яқин еканлигини ҳис қилинг.

[8:32] Одамларни енг кучлиси бўлишни хоҳласак, таваккал қилишимиз керак. Одамларни енг бадавлати, бой бўлишлигини хоҳласак, ўзимизни қўлимизда турган нарсага ишонгандан кўра, аллоҳни берадиганига кўпроқ ишонишимиз керак.одамларни енди ҳурматлиси бўлишини хоҳласак. Иннна акромаҳкум, индаллоҳи ат қоқум. Аллоҳдан кўпроқ қўрқанинглар, аллоҳ учун ҳурматлироғинглар.

[9:00] Дуоимиз биродарлар мустажоб бўлишлиги учун аллоҳ таолонинг борлигига аниқ ишонишимиз керак. Бизни ешитаётганига аниқ ишонимиз керак. Ижобат қилишига аниқ ишоношимиз керак. Биз яхши кўришига аниқ ишанишимиз керак. У бор, ешитади, ижобат қилади, яхши кўради. Мана шу нарсалар бўлиб туриб, кейин дуо қилса ижобат қиларди. Дуо қилиб кўрайчи. Меникини ҳам ешитиб қолар. И қани, сени шубҳинг борми ешитишидан?

[9:33] Биз дуо қилмасак, Аллоҳни яқин еканлигини ҳис қилиб дуо қилмасак. Аллоҳ бизга парво қилмайди. Астайду биллаҳ, қул ма я абау бикум роббий ла ула дуа укум. Айтинг. Агар дуо илтижо қилмас екансизлар, Парвардигорим сизларга парво қилмас.

[9:59] Мен уларга яқинман, дуо қилган пайтда дуосини ижобат қиламан. Демак, дуойимиз ижобат бўлиши учун иймон келтиришимиз керак. Дуойимиз ижобот бўлиши учун итоат қилишимиз керак. Шунда дуойимиз ижобаб бўлади. Қоида. Имонга бепарво бўлган кишининг дуоси мустажоб бўлмайди.

[10:23] Қайтариб айтаман. Имонга бепарво бўлган инсоннинг дуоси ижобат бўлмайди! Ўшанинг учун кимдан дуо оляпсиз? Кимга дуо қилиб қўйинг биз ҳаққимизга деяпсиз? Уйингизга меҳмонга чақирган пайтда кимлар у сиз ҳақингизга дуо қиладиганлар? Имонга бепарвол одам бўлса, овора бўлманг ундан дуо сўраб. Уни дуоси ижобатбўлмайди. Қайтариб айтамиз, иймонга бепарво бўлган кишининг дуоси ижобат бўлмайди.

[10:51] Аммо уламолар икки тоифа инсонни истисно қилади. Булар дуоси ижобатбўлишликка, ҳақли одам бўлмаса ҳам дуоси ижобат билади. Ким улар? Биттаси мустор киши. Дуоси ижобат бўлишига ҳақли бўлмаса ҳам, Аллоҳнинг раҳмати туфайли мустор бўлиб тургани учун дуоси ижобат бўлди. Иккинчиси, мазлум киши. Агар мазлум бўлган одам, иймони йўқ бўлган чоғида ҳам, кофир бўлиб туриб ҳам, агар зулм кўрса, мазлум бўлса, дуо қилса, Аллоҳ дуосини ижобат қилади. Мазлумнинг дуоси ижобат бўлади, Аллоҳнинг адолати туфайли, мусторнинг дуоси ижобат бўлади, Аллоҳнинг раҳмати туфайли.

[11:35] Ундан бошқа одамлар иймонга бепарво бўладиган бўлса, уларнинг дуоси бўлмайди. Ижобат бўлмайди. Аллоҳ Таоло: "Дуо қилинглар, мен яқинман, ижобат қиламан" деди. Дуоларни ижобат бўлишидан нима тўсади? Гуноҳ, маъсият ҳаддидан ошишлик. Истайрибиллар? Удъру роббакум тадар роҳ ва хуф йетан иннаҳула юҳиб бул маъутадин. Парвардигорингизга тазарру билан ичингизда махфий илтижо қилинг. Зотан у ҳаддан ошувчи кимсаларни севмас. Дуони биродарлар махфиси ҳам бўлади. Индамасдан қўлингизни очиб турасиз. Дуони ошкори ҳам бўлади, иккаласи ҳам дуо. Бу йерда махфий дуо қилишига аталиняпти.

[12:29] Шунинг учун мана айтдик, Аллоҳни раҳмати муҳсимбандаларга яқин бўлади. Иймонга, еътиқодга, солиҳ амалга бепарво бўлган, гуноҳ маъсиятларга шўнгъиган одамни дуоси ижобат бўлмайди. Шариатга хилоф суръатда яшаётган, ҳаромдий айтган, ибодатларга бепарво бўллаган киши. Бунақа одамни дуоси фақат тилида бўлади. Қалби билан бўлмайди. Енди буни инсонларни қалби Аллоҳдан тўсилган, ҳижобланган бўлади. Калла иннаҳум ар роббиҳим явма идинлама ҳужубун. Йўқ. Улар ўша кунда, қиёмат кунида роббиларидан ҳижобланган, яъни тўсиб қўйилган бўлади.

[13:13] Адаб китобларда келтирилади. Бир йигитни устози айтди ўқувчисига. Ей болам, ҳар битта маъсият учун, ҳар битта қилинган гуноҳ учун иқоб, жазо бор деди. Ўша нима мусибат устингларга келса, ўзинглардан истанглар дейди Аллоҳ Таоло. Нима мусибат бало, сенга ёқмайдиган иш келса, ўзи қилган ишингдан бўлди дейди Аллоҳ. Яна мен кўпини кечириб тураман. Шогирд устоздан бу сўзни ёдлаб қолди. Бир кун келиб бир хато йўл қўйиб қўйди. Оёғи тойилди, бир гуноҳга йўл қўшди.

[13:48] Устознинг гапи есида. Ертаси куни ҳеч гап йўқ. Индини куни жазо келмади. Бир ҳафта тинч ўтди. Бир ой ўтди, ҳеч қандай жазо йўқ. Лекин устозини гапи есида турибди. Соғлиги табиий суратда, молижонига хатар йетмаган, ҳеч нарса бўлмагандай. Шунда дуо қилди ҳали йигит. Ей роббим, мен гуноҳга қўл урдим у, сен жазоламадинг а мени?

[14:14] Шунда Аллоҳ Таоло уни қалбига солиб қўйди. Ей бандам, сени жазоладим. Аммо буни сезмадинг. Нима билан жазолаган еди? Сендан муножот лаззатини олиб қўйдим ку, шуни ўзи сенга кифоя қилмайдими? Гуноҳ маъсиятга ботиб юрганлар, Аллоҳга муножот қилишлик бахтидан маҳрум бўлиб қолганлиги ўзи жазо емасми?

[14:40] У нима, албатта, оёғи қарилиши ю, пули куйиб кетиб, бола чақаси ўлиб кетиши керакми? Шунингда жазо деб биладими? Йўқ. Банда ей роббим деб кўзига ёш келмаяптими? Ей роббим деб қалби бир еримаяптими? Шуни ўзи жазо емасми? Намозларда хушу йўқ. Кўзимизга ёш келмайди. Қалбимиз қатиб кетган.

[15:04] Таниш манзарами? Шуни ўзида жазо емасми биродарлар мўмин одам учун? Робби сиздан юз ўгириб қўйганлиги, сизни қалбингизни муҳрлаб қўйганликка, сизни ўзидан нари қилиб қўйганларга жазо емасми? Оқил ота, оқил мураббий шогирдини ёки ўғлини уриши шарт емас. Ота боладан хафа бўлди, гапирмай қўйди. Агар болани ақл фаросати, фаҳми жойида бўлса, шуни ўзи жазо емасми.

[15:34] Уйга кириб чиқяпсиз, отангиз билан яшайсиз. Ўтириб чой ичяпсиз, кўришяпсиз, лекин отасига гапирмай қўйди. Шуни ўзи жазо емасми? Худди шунга ўхшагандек, киши гуноҳ маъсулотларга қўл уриб, Аллоҳда узоқ бўлиб кетар екан, Аллоҳ уни қалбидан ўзига муножот қилишлик лаззатини олиб қўяди. Шуни сўрайлик ўзимизда. Бизда борми шу муножот, шу лаззат? Шу хушҳу, қалбда еришилиги, кўзда ёшланишлиги.

[16:07] Шунинг учун уламолар айтишади, бечора дунё аҳллари. Улар дунёга келиб кетишди ю, аммо шу дунёдаги енг яхши нарсани тортишмади. Нима еди у? Аллоҳга муножот қилишлик лаззатини. Аллоҳга яқин бўлишлик лаззатини!

[16:32] Нодомики сиз билан бизда роббимиз Субҳанаҳу ва Таолога муножот қилишлик бахти бўлар екан, икки дунёда биродарлар биз бадбахт бўлмаймиз. Аллоҳга илтижо қилган, Аллоҳга муножот қилган одам икки дунёда саодат топади. У қайси замонда яшамаса бундай одам, қайси маконда, қандай шароитда, қандай аҳволда бўлмасин, агар Аллоҳ у билан бирга бўлса, ҳеч қачон бахтсиз бўлмайди.

[17:02] Аллоҳ Таоло бундай бандасини доим ҳимоя қилади. Юнус алайҳиссалом балиқ қорнига тушиб кетди. Нима сабабли? Қилган хатоси туфайли. Енди нима сабабли чиқди? Аллоҳни яқин еканлигини ҳис қилгани билан, дуоси билан. Шанс нолидан денгиз таги кетди, қорнида турибди. Ҳеч қандай шанс йўқ. Инсон ақли билан ўлчаганда чиқиши мумкин емас. Лекин Аллоҳ ўзи яқин бўлса, сизни сақлайди. Мусо алайҳиссалом Бану Исроил билан денгизга тақалиб қолди. Фиръавн келиб қириб ташлашлиги учун қўшини билан бостириб келяпти.

[17:40] Бану Исроил иннала мудракон, бўлди, тугади, йетиб келишди деди. Мусо алайҳи ассалом нима деди? Йўқ, Роббим мен билан йўл кўрсатади деди. Денгизни ёриб берди. Бу йерда Бану Исроилчи қочиб қолса бўлди еди. Қутулиб қолса катта гап еди. Аллоҳ Таоло қутқарди ҳам, яна наригиларни чўктириб ҳам ташлади. Бану Исроилдан биттаси кескида олаётгани йўқ у қўшинга. Муродалар, Аллоҳ ўзига яқин бўлган бандасини сақлайди.

[18:10] Роббимиз Субҳаналлоҳ ва Ало Мусо ва Ҳорун алайҳи вас салам иккаласига Фиръавнни бориб, ҳаққа даъват қилинглар деди. Астадбириллаҳ. Қола Роббана иннана хофон я фурто алайна ав ан я туғо. Мусо ва Ҳорун алайҳисалом айтишди. Парвардигор, дарҳақиқат биз у шошқалоқлик билан бизни азобга гирифтор қилишидан ёки баттар туғёнга тушишидан хавфдамиз. Феълан Бану Исроил Фиръавн учун буюм еди. Уларда ҳаммасини мени қулим деб еълон қилган еди. Хоҳлаган ишини юргизар еди. Ўнинчи сортдаги одам еди. Бану Исроил Фиръавн учун. Енди мана шу охирги сорт бўлган одамларни ичидан иккитаси келиб, Фиръавнни итоат қилишликка чақирса. Бир тасаввур қилиб кўринг да шу манзарани. Шунинг учун Мусо алайҳисалом айтяпти акаси билан. Биз борсак, ҳаддидан ошиб, бизга тажовуз қилиб, бизга зулм қўйишдан қўрқамиз деяпти. Аллоҳ Таоло нима деди? Ўзини бу икки набийсига. Қалбига таскин бериб, қолала, тахофа, қўрқманглар деди. Иннанима, акума, асмау аро.

[19:26] Мен сизлар билан биргаман. Кўриб тураман, ешитиб тураман деди. Бир проблема бўлса, бир танишингиз чиқади, қалбингиз хотиржам. Ҳали проблемани ҳали илиқ қилиб бера олади, илиқ қилиб беролмайди. Лекин битта одамда бўлишига таскин беряпти а? Битта одамни сизга яқин бўлишига, сизга таскин бераётган бўлса, роббиз сиз билан биргаман деса, қалбингизда қанақа хотиржамлик бўлиши керак?

[19:51] Енди роббимиз, менизники қилган бандага, тақводор бандага, муножот қилган бандага яқинман деса, шу нарса қалбимизга таскин бермаётган бўлсак, нимани аломати бу? Аллоҳ яқин биродарлар. Агар бандалари мен ҳақимда сўрашса, бас мен уларга биз ҳис қиламизми шу яқинликни? Агар гуноҳлардан осонлик билан тийилаётган бўлсангиз, савобли ишларга осон туриб кетаётган бўлса, демак Аллоҳ яқинлигини ҳис қиляпсиз екан. Агар ҳаром харишни қилишликка, гуноҳ маъсиятни қилишликга, чоққон кетаётган бўсак, Аллоҳни яқин ҳис қилмаяпмиз екан.

[20:33] Аллоҳ яқиндир, бас унга дуо қилинглар. Номаринда баше розияллоҳу анҳудан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар. Ат дуўу ҳувала айбада. Дуо ибодатдир. Дуо ибодатидир. У дуоуни астажибла кун. Инналладинаҳ ястак берунани ибадати саялхулуна жаҳаннама дахирийн.

[20:59] Парвардигорингиз менга дуо илтижо қилинглар. Мен сизларни дуоларингизни мустажоб қилурман, деди. Албатта менга ибодат қилишдан кибр ҳаво қилган кимсалар яқинда бўйинларини еккан ҳолларида жаҳаннамга кирурлар. Дуо ибодат екан. Муаммойингизни йечишини сўрашингиз, мушкулангизни ҳал қилиб беришини сўрашлигингиз, ризқингизни кенг қилишини сўраштингиз, мусибатни нари қилишини сўташингиз, сўрашингиз дуойингиз нима екан? Ибодат, кўпроқ дуо қилайлик биродарлар, кўпроқ дуолар қилайлик.

[21:33] Саҳобалар Пайғамбаримиздан сўрашди, ё Расулуллоҳ, роббимиз бизга яқинми? Агар шундай бўлса, муножот қиламиз. Ёки биздан узоқми? Ундай бўлса унга нидо қиламиз. Шунда шу оя тушди. Бандаларим сиздан мен ҳақимда сўраса, мен уларга яқинман. Хоҳланг нидо қилинг. Хоҳланг муножот қилинг. Хоҳланг пичираб дуо қилинг. Хоҳлинг бақириб дуо қилинг. Лекин нима қилинг?

[22:06] Муҳсин банда Аллоҳга яқин. Аллоҳ Таоло бандаларни ҳаммасига яқин. Кофирларга ҳам яқин, муъминларга ҳам яқин. Кофирларни кузатиб туриши билан яқин. К офирларга уларни кузатип туришлиги билан яқин, муминларгачи? Раҳмати билан, қўллаши билан, нусрат бериши билан. Роббимиз бизга биродарлар яқинлиги ҳақида гапирди. Бизни сир ишларимизга ҳам, махфий ошкора ишларимизга ҳаммаллоҳ таоло яқин. Енди бизчи, биз ҳам Аллоҳга яқинмизми?

[22:46] Қандай йўл тушсак, Аллоҳга яқинсиз бўламиз? Нима қилсак Аллоҳга яқин бўламиз? Муҳсин бўлсак. Иннина раҳматуллоҳи қорий бу минал муҳсинийн. Албатта Аллоҳнинг раҳмати муҳсин бандаларига яқин. Нима қилсак Аллоҳга яқин бўламиз? Ушбу ҳадисий хулоса оламиз. Бу ҳадис Имом Термизийнинг сунанларидан. Ан набий ҳуррат розияллоҳу анҳуҳу анна набиййи соллаллоҳу алайҳи васаллам қол, ас сахийю қорий бу миналлоҳ. Сахий инсон Аллоҳга яқин. Қорий бу минал жанна жаннатга яқин. Қуорий бу минан нас одамларга яқин. Байду минан нар дўзахдан узоқ. Аллоҳга яқим, жаннатга я қим, одамларга я қим, дўзахдан узоқ. Ким?

[23:38] Сахий инсон. Вал бақилу байду миналлоҳ. Бахил инсон Аллоҳдан узоқ бўлади. Жаннатдан узоқ бўлади. Одамлардан узоқ бўладида, дўзахга яқин бўлади. Ҳадисни давомини ўқиймиз. Вала жаҳлун сахийюн, аҳаббу ила Аллоҳи азза ва жалла, мени алимин бахийлин.

[24:02] Баҳл олимдан кўра саховатли, жоҳил Аллоҳга маҳбуброқ. Бу йерда муомалалар ҳақида гап кетяпти. Сахий жоҳил. Бахил олимдан кўра Аллоҳга маҳбуброқ. Сахий инсон Аллоҳга яқин бўлар екан. Сахий инсон. Енди бу йерда Аллоҳга яқин бўлишликни битта сири айтилиняпти, бу саховатли бўлишлик. Иннина раҳматаллоҳи қори бу минал муҳсини. Муҳсин бўлган бандалар Аллоҳ Таолога яқин бўлади. Енди муҳсин дегани нима дегани? Қўлидан келган яхшиликни қиладиган одам. Еҳсон нима? Еҳсон бу яхшилик.

[24:43] Табассумика фива жиҳаҳика садақа. Биродарингни юзига табассум билан қарашинг садақа. Аёлингизга ширин гапиришлигингиз садақа. Одамлар билан чиройли муомала қилишингиз садақа, бу бари саховат. Хулқ яхши бўлса, Аллоҳга яқин бўламиз екан. Хулқимиз яхши бўлсин, Аллоҳга яқин бўламиз еккан. Гўзал ахлоқ.

[25:06] Енди банда муҳсин, яхшилик қилувчи бўлар екан, бас у роббисига яқин бўлади. Роббисига яқин бўлди дегани, икки дунёда саодат топди дегани. Шундай одамлар бор. Ёнига борсанг бир ўзингни ноқулай ҳис қиласан. Бизни тилда аураси совуқ дейди. Олдига борсанг шу тургинг келмайди, тезроқ кетиб қолсанг. Одамлар ваҳшатга тушади. Биронта яхшилиги йўқ. Яна шунақа одамлар бор, одамлар уни яхши кўришади.

[25:40] Одамларнинг қалбларида сенга бўлган муҳаббатнинг борлиги нимани белгилайди? Одамларнинг калбида сенга нисбатан муҳаббатнинг борлиги Аллоҳ сени яхши кўраётганлигининг аломати. Амалларингизни Аллоҳ қабул қилаётганлигини фақат Ўзи билади. Қабул қилмаётганини ҳам Ўзи билади, ҳеч ким билмайди. Лекин уламоларимиз айтади, қилаётган амалларингизни қабул бўлаётганлигининг аломати бор. Нима у деса, биттаси бугунги қилган амалингиздан кўра ертага каттароқига қодир бўлиб қоласиз. Амалингиз кўпайиб боради. Яна битта белгиси, одамларнинг қалбида сизга нисбатан қабулият очилади. Одамлар сизни яхши кўради. Одамларнинг халбидан жой ола биласиз.

[26:25] Шу саволни беринглар ўзимизга. Агар кечаги қилган амалимиздан бугун бир савобли амални кўпроқ қилаётган бўлсак, одамлар бизни яхши кўраётган бўлса, хулқимиз муомаламиз учун, умид қиламиз Аллоҳ амалларимизни қабул қилаётганлигини. Ва ал қойту алайка маҳаббатан. Мусо алайҳиссаломга айтади, шу гўдаклар чоғида. Ким ўшаси яхши кўриб қолаверар екан Мусо алайҳиссааллоҳни? Чунки шунинг учун ҳалиги дарёга солиб онаси оқизиб юборганида, Фиръавнни қасрига келди. Биринчи олган одам яхши кўрди. Осиё яхши кўрдида. Ушлаган одам яхши кориб қолар еди. Аллоҳ таоло айтяпти, ва ал қой то алайки, маҳаббатан. Мен сенинг устингга ўз томонимдан бир муҳаббатни ташладим. Ки ким сени кўрса яхши кўриб қолаверарди.

[27:11] Демак, одамларни биз яхши кўраётганлиги, албатта солиҳ, мўмин, итоатдаги мандалаларда айтяпмиз. Енди иймон еътиқод егалари бўлган, ибодатда доим бўлган, ҳалол юрган одамлар бир одамни ёмон кўраётган лиги, тушунарлими? Биз солиҳ, мўмин мандаларни муҳаббатини айтяпмиз, шундай инсонлар ҳам бор. Мутакаббир, егоист, худбин, фақат ўзини ҳақида деб билади, ҳаммадан ўзини олий санайди. Ҳеч кимни гапини олмайди. Кам танлайди, нималигини билмайди. Албатта, бунақа одам билан ҳеч ким муомала қилишни ҳам хоҳламайди, ёнида туришни ҳам хоҳламайди.

[27:48] Демак, бандаларга яқин бўлиш, уларнинг қалбидан жой ола билишлик, уларни ўзига улфат қила билишлик, ҳақиқий муомалаларнинг сифати екан. Кўринг да, укалар. Диндор, динни ушлаган, тақволди ушлаган, таъқволда даъво қилаётган сиз билан биз ёшлар. Қаранглар. Атрофингизда одамлар сизни атрофингиздан жамланяптими? Ёки сиздан қочяптими? Сиз борган жойда одамлар бирлашяптими? Ёки биз борган жойда бўлиняптими одамлар? Дин укалар бизни бўлмаслиги керак. Агар динни ушаётган бўлсак, ҳаммамиз, динни ушаёткан бўлсак, биз бирлашишимиз керак. Е бўляпмизми? Демак дин емас у. Динни табиати бўлишлиги йўқ.

[28:34] Роббимиз Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло ал Қорийев, яқин бўлган зот. Мўмин бандасига яқин. Мўмин бандаси яқинлиги нима билан? Қўллаши билан, ёрдам бериши билан, тавфиқ бериши билан, сақлаши билан. Мўмин киши Аллоҳ Таолонинг мана шу исмидан ўзига улуш олиш керак. У ҳам ўзига ўхшаган муаммоларга яқин бўлишлиги керак.

[29:00] Роббизга итоат билан, унга таваккал қилиши билан, ёлғиз Аллоҳнинг розилигига интилиши билан роббисига яқин бўлишликка интилишлиги керак. Аллоҳ азза ва жалла ҳадис ҳудудида айтади ибна адам утлубний тажидний. Ей одам боласи, мени талаб қил, мени изла, топасан. Файда важатдан и, важатда кунлашай. Агар мени топсанг, ҳамма нарсани топдинг. Агар мени чопсанг, ҳамма нарса топдинг. Ва ин фут тука фа така кунлашай. Иф мени тополмасанг, мени йўқотиб қўйсанг, ҳеч нарсани топганинг йўқ. Ва нааҳоб бўйлайкин мен кунлашай. Ва мен сен учун ҳамма нарсадан кўра маҳбуброқман.

[29:46] Аллоҳ азза ва жалла ал қорий сиз билан бизга яқин, қўллаши, нусрат бериши, тавфиқа ёрдами билан ва сиз билан биз мана шу исмдан ўзимизга улуш насиб олишлигимиз керак бўлади. Ақули қовли ҳа да. Ва астағфируллоҳу алайҳи валакум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракатуҳ.

## Quran and hadith quoted in this lecture

- [0:25] Quran Al-Baqara 2:32
  - Said in the lecture: “Аллоҳум ала илмалана илла маъаллам тана иннака антала алимул ҳаким.”
  - Arabic: قَالُوا۟ سُبْحَٰنَكَ لَا عِلْمَ لَنَآ إِلَّا مَا عَلَّمْتَنَآ ۖ إِنَّكَ أَنتَ ٱلْعَلِيمُ ٱلْحَكِيمُ
  - Uzbek translation: Улар:"Эй пок Парвардигор! Бизда Сен билдиргандан бошқа илм йўқ. Албатта, Сенинг Ўзинг билувчисан ва ҳикматли зотсан", дедилар.
- [1:08] Quran Al-Baqara 2:186
  - Said in the lecture: “саъалака ибади анни фа инний қорийеб. Ужи бу даъвата даъий ида даъан. Фал ястажи бу ли вала ю минуби ла аллаҳум яшудун.”
  - Arabic: وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِى عَنِّى فَإِنِّى قَرِيبٌ ۖ أُجِيبُ دَعْوَةَ ٱلدَّاعِ إِذَا دَعَانِ ۖ فَلْيَسْتَجِيبُوا۟ لِى وَلْيُؤْمِنُوا۟ بِى لَعَلَّهُمْ يَرْشُدُونَ
  - Uzbek translation: Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда ижобат қиламан. Бас, Менга ҳам ижобат қилсинлар ва иймон келтирсинлар. Шоядки тўғри йўлни топсалар. (Абдуллоҳ ибн Амр розийаллоҳу анҳудан имом Аҳмад Ривоят қиладиларки, Пайғамбаримиз алаҳиссалом: «Қалблар идишга ўхшайди. Баъзилари баъзисидан кўпроқ жойлаштиради. Агар Аллоҳдан бирор нарса сўрайдиган бўлсангиз, ижобат бўлишига қаттиқ ишониб сўранг. Ғофил қалб билан дуо қилган банданинг дуосини Аллоҳ қабул қилмайди», дедилар. Имоми Бухорий Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда, Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Агар банда шошилишмаса, дуосига ижобат бўлади. Дуо қилдим, қабул бўлмади, демасин», деганлар.)
- [2:07] Quran Al-Baqara 2:222
  - Said in the lecture: “ва яс алунака анил махийд қул ҳува ада фа атазилун ниса фил”
  - Arabic: وَيَسْـَٔلُونَكَ عَنِ ٱلْمَحِيضِ ۖ قُلْ هُوَ أَذًۭى فَٱعْتَزِلُوا۟ ٱلنِّسَآءَ فِى ٱلْمَحِيضِ ۖ وَلَا تَقْرَبُوهُنَّ حَتَّىٰ يَطْهُرْنَ ۖ فَإِذَا تَطَهَّرْنَ فَأْتُوهُنَّ مِنْ حَيْثُ أَمَرَكُمُ ٱللَّهُ ۚ إِنَّ ٱللَّهَ يُحِبُّ ٱلتَّوَّٰبِينَ وَيُحِبُّ ٱلْمُتَطَهِّرِينَ
  - Uzbek translation: Сендан ҳайз ҳақида сўрарлар. Сен: «У кўнгилсиз нарсадир. Ҳайз чоғида аёллардан четда бўлинг. Уларга пок бўлмагунларича яқинлашманглар. Агар пок бўлсалар, уларга Аллоҳ амр қилган жойдан келинг. Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севади», деб айт.
- [5:07] Quran Al-Kahf 18:110
  - Said in the lecture: “Фаман кана ер жулиқо а роббиҳи фалямал амалан солиҳа.”
  - Arabic: قُلْ إِنَّمَآ أَنَا۠ بَشَرٌۭ مِّثْلُكُمْ يُوحَىٰٓ إِلَىَّ أَنَّمَآ إِلَٰهُكُمْ إِلَٰهٌۭ وَٰحِدٌۭ ۖ فَمَن كَانَ يَرْجُوا۟ لِقَآءَ رَبِّهِۦ فَلْيَعْمَلْ عَمَلًۭا صَٰلِحًۭا وَلَا يُشْرِكْ بِعِبَادَةِ رَبِّهِۦٓ أَحَدًۢا
  - Uzbek translation: Сен: «Мен ҳам сизларга ўхшаган башарман. Менга, шубҳасиз, илоҳингиз битта «илоҳ» экани ваҳий қилинди. Бас, ким Роббига рўбарў келишни умид қилса, яхши амал қилсин ва Робби ибодатига биронтани шерик қилмасин», дегин.
- [11:57] Quran Al-A'raaf 7:55
  - Said in the lecture: “Удъру роббакум тадар роҳ ва хуф йетан иннаҳула юҳиб бул”
  - Arabic: ٱدْعُوا۟ رَبَّكُمْ تَضَرُّعًۭا وَخُفْيَةً ۚ إِنَّهُۥ لَا يُحِبُّ ٱلْمُعْتَدِينَ
  - Uzbek translation: Роббингизга тазарруъ ила ва махфий дуо қилинг. Зотан, У ҳаддан ошувчиларни севмас.

## Self-check quiz

Generated automatically from the lecture; not reviewed by a person.

1. Дарсда дуонинг ижобат бўлиши учун банданинг Аллоҳ Таолонинг борлигига, ешитишига ва ижобат қилишига қандай муносабатда бўлиши кераклиги қандай таъкидланган?
   - a) Аниқ ишониш ва яқинлигини ҳис қилиш — correct
   - b) Ўз кучига таяниш
   - c) Фақат оғиз билан кўп сўраш
   - d) Бошқа одамлардан ёрдам сўраш
   - Why: Устоз дуонинг ижобат бўлиши учун Аллоҳнинг борлигига, ешитишига ва ижобат қилишига аниқ ишониш кераклигини таъкидлаган. [9:00–9:31]

2. Дарсда мустор ва мазлум кишиларнинг дуоси ижобат бўлишининг асосий сабаби қандай тушунтирилган?
   - a) Улар дуоси ижобат бўлиши учун иймони кучли бўлиши шарт
   - b) Мусторнинг дуоси раҳмат, мазлумники адолат туфайли ижобат бўлади — correct
   - c) Иккаласи ҳам фақат Аллоҳнинг раҳмати туфайли ижобат бўлади
   - d) Иккаласи ҳам фақат Аллоҳнинг адолати туфайли ижобат бўлади
   - Why: Устоз мусторнинг дуоси Аллоҳнинг раҳмати, мазлумники еса Аллоҳнинг адолати туфайли ижобат бўлишини алоҳида таъкидлаган. [10:51–11:34]

3. Дарсда Аллоҳ Таоло бандасига яқинлигини ҳис қилишнинг асосий белгиси қандай тушунтирилган?
   - a) Жисмоний куч ва саломатликка ега бўлиш
   - b) Қўшни ва танишларнинг ҳурматига ега бўлиш
   - c) Гуноҳлардан тийилиш ва савобли ишларга осонлик билан юриш — correct
   - d) Дунёвий бойликка еришиш ва саломатлик
   - Why: Устоз Аллоҳ яқинлигини ҳис қилишнинг белгиси гуноҳлардан осонлик билан тийилиш ва савобли ишларга осон туриб кетиш еканлигини таъкидлаган. [19:51–20:30]

4. Дарсда Аллоҳга яқин бўлишнинг асосий сири қандай хулоса қилинган?
   - a) Кўп намоз ўқиш
   - b) Саховатли бўлиш — correct
   - c) Узоқ сафарга чиқиш
   - d) Кўп қуръон ўқиш
   - Why: Устоз ҳадис асосида Аллоҳга яқин бўлишнинг битта сири саховатли бўлиш еканлигини таъкидлаган. [22:46–23:36]

5. Дарсда Мусо алайҳиссаломга Аллоҳ Таоло томонидан қандай хусусият берилгани ҳақида айтилди?
   - a) Унинг қўли ҳеч қачон ёрилмайди еди
   - b) Ким уни кўрса, яхши кўриб қолаверарди — correct
   - c) Унинг овозини ешитганлар хотиржамлик топарди
   - d) Унинг гаплари ҳар доим енг катта ҳақиқат еди
