MMaviza
Ал-АкромТекширилган30 daq

4-Дарс Ал-Акром (Асма-ул-Ҳусна)

Абдуллоҳ Домла · Асмоул ҳусно

0:00
29:57
Ўзгаришлар тарихи

Мана шу исмини давом еттирган бўламиз. Астайиривилла, иқроб исми роббий калла ди халақ, халақал инса анамин алақ, иқро вароб букал акром. Ей Муҳаммад алайҳиссалом, барча мавжудотни яратган зот бўлмиш Парвардигорингиз номи билан бошлаб ўқинг. У инсонни лаҳда қондан яратган зотдир. Ўқинг, сизни Парвардигорингиз ўта карамли зотдир. Ўта карамлик, ўта саховатлик. Сахий Роббимиз бор.

Ўтган дарсимизда айтдик, Аллоҳ Таоло бизни ўқитади. Мана шу биринчи ўқишлигимиз сиз билан бизга баҳс ва Аллоҳга бўлган иймонни беришлиги керак. Баҳс қиламиз, Аллоҳни таниб иймон келтирамиз. Иккинчи қироат, таниймиз, шукур келтирамиз. Учинчи қирот, амал қиламиз ва итоат қиламиз. Мана шу учта қиротни айтиб ўтдик.

Ал акром, ўта карамли бўлган роббимиз Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ўзининг каломида ҳамма нарсани хабарини берди. Махлуқотларни яратилишидан аввалги ҳолатдан келажакда бўладиган ҳамма ишларни хабарини берд. Нимага келдик дунёга? Қаёқдан келдик, қаёққа кетамиз, борадиган жойимизда нима бор? Мана шуларни ҳаммасини мана шу карамли Ал акром роббимиз билдирди.

Бугунги дарсимизда битта саволга жавоб топамиз. Кимдир савол бериши мумкин, агар Аллоҳ таоло ўта карамли бўлса, ўта саховатли, сахий бўлса, нимага ҳамма мусулмонларни бой бадавлат қилиб қўймайди? Шу савол келганми каллангларга? Нимага кофирларга берган дунёни зеби зийнатлари, ҳашаматлари, қулайликлари ҳамма мусулмонларни устида бир хил емас. Ахир Аллоҳ Ал акром ўта карамли, сахий зот екан у. Шу саволни жавобини топамиз бугун.

Еҳтимол баъзи маънолар такрор такрор айтилар, лекин мана шу саволнижавобини яхшилаб тушуниб олсак, қалбимизга сакинат, қалбимизгаҳотиржамлик келади. Муштдек келадиган кўмир неча грамм чиқади? Олти юз йигирма бир граммга розимисизлар? Олти юз грамм. Муштдек келадиган алмаз қанча бўлади нархи?

Демак, савол, нима учун Аллоҳ Таоло ҳамма муъмин бандаларини бой бадавлат, соғ саломат, йегани олдида йемагани кетида қилиб зўр қилиб қўймади? Деган савол келади каллага. Ахир ал акром ўта карамли екан у. Биродарлар, дин иши учта доирани ичида бўлади. Диққат қилинглар. Биринчиси, ҳис қилинадиган ишлар. Яъни, мана шу ҳис қиладиган аъзоларингиз бештами? Шу жасадингиз билан ҳис қиладиган нарсалар. Бу иссиқ совуқ, ширин, аччиқ, юмшоқ, қаттиқ, хушбўй ва бадбўй. Жасадингиз билан ҳис қиладиган, ҳис қилиш аъзоларингиз билан ҳис қила оладиган ишлар, ҳиссий ишлар. Иккинчи ишлар, ақл билан таниладиган ишлар. Яъни бу шундай ишларки, ўзи ғойиб, кўринмайди. Лекин у шу нарсани асари бор.

Масалан, инсон шу асарларга қараб туриб ақлини ишлатади да, топиб олади. Яъни коинотни қарайди, фикр қилади, тадаббур қилади, уни яратган зотни борлигини танийди. Тушунарли еканми? Биринчи иш ҳис қиладиган ишларимиз. Иккинчиси, ақлимиз билан фикр қилиб топиб оладиган ишлар. Учинчиси, бу шундай турдаги ишларки, ўзи ҳам кўринмайди.

Асари ҳам йўқ. Уни қанақа қилиб бўлиб оламиз? Яъни ҳис қилиб ҳам уни била олмаймиз, ақлимизни ишлатиб ҳам топа олмаймиз. Бундай ишлар мисоли фаришталар ва жинниларни борлиги. Фариштани ҳис қиласизми? Кўзингиз билан кўрасизми? Қўлингиз билан ушлайсизми? Йўқ, демак ҳис қилиб буни билмаймиз. Ақлимиз билан топа оламизми фариштани? Чунки асари ҳам йўқда уни топа олайлик десак. Йўқ. Енди буларни борлигини қайердан биламиз деса, бизга келган содиқ хабарларни қабул қилишимиз билан, динимизни яхши ўрганишлик билан уларни билиб оламиз. Диққат қиласизлар, мана шу учта ишни учинчи устида кетади гап. Демак, биринчи ишларни англашлигида, бу ҳис қилиш аъзоларимиз асбоб. Иккинчи турдаги ишларни билиб олишимизда ақл асбоб. Учинчи ишларнианглашлигидаги асбоб, содиқ, рост хабарларни қабул қилишимиз, яъни иймонимиз. Биз жаннат дўзоти кўрмадик. Ҳис қилмаяпмиз, ақлимиз билан топа олмаяпмиз. Лекин китоби суннатда жаннат бор деди, бўлди иймон келтирамиз. Дўзах бор деди, иймон келтирамимиз. Мана шу содиқ хабарларга ишонган одам мўмин бўлади, шунга иккиланган одам кофир бўлади.

Иккита ваҳида, китоби суннатда хабар келдими? Биз буни аниқ бор деб ишонамиз. Шунинг учун мана шу нарсани қабул қила олмаган одам билан имоний масалаларни баҳс қилиш ҳожати йўқ. Ким кўриб келибди дўзахни, жаннатни дейди. Биласизми? Биронта одам ўлиб тирилганми дейди. Чунки у иккита нарсага қарайди. Ҳиссига ва ақлига сиғмаса қабул қилмай қовуради. Шунинг учун бунақа одам билан сиз иймон келтирган нарсани устида нима қилманг, баҳс қилманг. У ўзи умуман тан олмаяпти шу нарсани. Ҳисси билан, ақли билан. Топган нарсасига ишонадиган одам билан ғайбий нарсалар ҳақида баҳс қилинмайди. Аллоҳ таоло кимга неъматларни, хайриятларни берган бўлса ва бу мана шу неъматларни бу киши тоатга сарф қилса, бу неъмат ҳақиқий неъматга айланади. Мана кўпчилигимиз билган оят. Астай деб юбинглар. Фа аммал инсано идам абит ала ҳу роббуҳу фа акромаҳуҳу ва на аммаҳуҳу фаёқул роббиҳ. Акромаҳ. Бас енди инсон, қачон парвардигори уни имтиҳон қилиб, еътибор бердилар, имтиҳон қилиб, азиз қилиб қўйса ва унга неъмат ато етса, дарҳол парвардигорим мени азиз қилди дер.

Неъматни берди, синаб туриб. Гуноҳ маъсиятдан ич ҳам чиқмайди. Тоат ибодатдан мутлоқ узоқ. Шу одамни устида кўп хайриятлар турган бўлса, айрим одамлар Аллоҳ еркалатиб қўйган одамда а? Аллоҳга ёққан жойи бор, қара шунинг учун ҳамма ёғини зўр қилиб қўйган деган фикрга боради. Бунақа одам ўзи ҳам айтадики, Аллоҳга ёқган жойим бор деб, ўшанинг учун мен ибодат қилмасам ҳам нима қиляпти? Менга шунча хайриятни беряпти дейди. Оятда нима деди? Имтиҳон қилиб туриб берса деяпти. Демак беришлиги нима екан?

Саволни қайтариб қўйинглар. Нима саволга жавоб топамиз дедик? Ал Акром бўлган Роббимиз ўта карамли бўлса, нимага ҳамма мусулмонларни ҳам ёғини текис қилиб қўймади? Шу саволни жавобини қидиряпмиз. Енди худди шу одам ҳақида Аллоҳ Таоло айтади. Истайди билла. Ва аммо ида мабут ала ҳуфақодаро алайҳи ришоҳу фаёқул роббий, аҳанан. Енди қачон Парвардигори уни имтиҳон қилиб, ризқини танг қилиб қўйса, дарҳол Парвардигори мени хор қилди дер. Яъни бу одамни наздида, қўлида дунёвий маишат, дунёвий неъматларни кўп бўлишлиги, Аллоҳ уни азиз қилганлиги бўляпти. Агар шу нарсаларни олиб, танг қилиб қўйган бўлса, Аллоҳ уни хор қилгани бўляпти. Ҳозирги кундаги одамларда аксариятини калласидаги ўлчов, тушунчаси шу емасми? Одамларни тушунчасида ризқ катта бўлса, демак аллоҳ азиз қилди, ризқ танг бўлса,аллоҳ хор қилди деган тушунча бор. Аллоҳ Таоло айтади, йўқ е бандаларим, бунда емас. Неъматни беришлигим азиз қилганим емас. Неъматларни олиб қўйганим хор қилганим емасс. Ато қилишим ибатило синов, ман қилишим даъво.

Беришим синов имтиҳон, бермай қўйишим сизлар учун даъво. Чунки ўша нарсани берса нима бўлишингизни билмайсиз сиз. Мол у давлат неъматми? Ҳа ва йўқ. Сиҳат саломатлик неъматми? Йес ва йўқ. Мансаб, обрў еътибор. Неъматми? Ҳа ва йўқ. Буни қандай тушунамиз?

Агар сизга берилган шу нарса, тоатга сарфланаётган бўлса, бу неъмат. Агар манзиятга сарфланаяпман бўлса, буни жазо. Маъқулми? Биз қачонки мана шу тушунча билан ҳаёт кечирамиз, ҳаётга мана шу ўлчов билан қараймиз, шунда зўр бўлади ҳамма ёғимиз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар бади рю илал амал солиха ма янтад рю роҳад ҳукминан дуня. Ей солиҳ амалларга шошилиб қолинглар. Сизлар дунёдан нимани кутяпсизлар? Мана енди ҳадисда пайғамбаримиз айтяптилар, халтан тазируна илла фақиран мусиян. Нима? Ҳамма нарсани есдан чиқаргизиб юборадиган камбағалликни кутаяпсизларми? Камбағал одамни ғами фақат шу нон топиш бўлиб қолади. Тирикчилик бўлиб қолади. Ҳеч нарсага оширмай қолади. Камбағал бўлиб қолишиларни кутаяпсизларми? Авғина мутғиян ёки туғёнга бошланадиган бойликни кутаяпсизлар ми? Камбағалмисиз, боймисиз, амалда қилиб қолинг, шошилинг. Чунки калла иннал инса налаятғо арраакҳустағна. Роббимиз айтади, дарҳақиқат инсон ўзини бой беҳожат кўргач, албатта туғёнга тушар. Агар бойлик сизни туғёнга олиб кетаётган бўлса, бу жазо бўлди сизга.

Неъматмас. А у марадон муфусийдан? Ёки ҳамма ёқда фасодга учратадиган касалликни кутаяпсизларми? Касал бўлиб қолган одамни ғами нима? Фақат шу касалдан қутилиш. Ҳеч нарса калласига кирмайди. А у ҳароман муқаййидан? Ёки кўп ишларни қилишдан тўхтатиб қўядиган, боғлаб қўядигон, ўтказиб қўяётган қариликни кутаяпсизларни? Қарилик акалар, қарилик. Бу машаққат агар Аллоҳ йенгил қилмаса. Хоҳлаган нарсасини йея олмайди. Йеса ҳазм қила олади ё қила олмайди. Ўтирса тура олмайди, турса ўтира олмайди. Яъни мана шу нарсалар келгунча солиҳ амалларни қилиб қолинглар.

Мана шу Қуръон тиловатини доим қилган, Қуръон тилавотида доим турган кишини ақли қариганда ҳам айнимас екан бир одам. Мана намоз ўқийди а мусулмон одам. Беш маҳал намоз ўқайди. Қиёмда турар екан, шижоатли. Рукувда шижоатли. Ўтирганда турганда шижоатли. Мана шу пойлари яхши ишлаб туради. Типда шундай қонун бор екан, медитсинада. Ишлаб турган пойлар, ишлаб турган мускуллар киши емас екан, заифлашмас екан.

Тушунарлими? Демак, Аллоҳ унга намозни фарз қилган кундан бошлаб қолдирмай намоз ўқиган одамни нима олар екан? Соғлиги зўр бўлар екан. Шунинг учун айтилинади. Тўқсон саккиз йил умр кўрди бир жалил улуғ олимлардан биттаси. Аъзолари ҳамма ёқ ўрнида. Е қандай қилиб еришдингиз бу нарсага? Е саидимиз бизга хабарини беринг, Аллоҳ сизга шундай бир саломатчилик деб берибди. Сири нима? Деганида айтди, ей болам, бу аъзоларни Аллоҳ ёшлигимизда бизга омонат қилиб қўйди. Ҳаромдан сақладик, қариганимизни Аллоҳ бизга сақлаб берди буларни.

Ма асоба кун мин мусибатинг фа бима касабат айдику ва яфон катир. Нима мусибат йетса, ўзинглар қилган иш туфайли йетади деяпти Аллоҳ Таоло. Ўтириб тургани қийналяпсизми? Қирққа кириб кирмасдан? Нимага қийналяпсз? Семириб кетдингиз. Нимага семириб кетдингиз? Ҳаракатингиз йўқ. Яна нимангиз кўп?

Ош кўп, гўшт кўп, йейиш кўп. Яна қайтариб айтамиз, нима мусибат йетса устингларга деяпти Аллоҳ Таоло, ўзинглар шунга сабабсизлар деяпти. Яна мен кўпини кечириб тураман деяпти. Демак, Аллоҳ Таолонинг берган хайриятлари, инъомлари, Аллоҳнинг тоатига сафарбар қилинса, булар неъмат бўлади. Шунинг учун моли давлат мутлақо мукофот ҳам емас, мутлақо жазо ҳам емас.

Аллоҳ бир бандага давлат берган бўлса, қалби шукурдан ериб кетишлиги керак. Чунки шу пули билан ўзини тирикчилигини, маишатини тўғрилаб олади. Шу молини фақир мискинларга берса, фақирларни қалбидан жой олади. Шу молини охиратга сарф қилса, охиратдаги манзилатини юксалтиради. Шунинг учун қўлида уч тўрт чақаси бор одам, бошқалардан кўра кўпроқ шукур келтиришлик керак. Чунки сенга берди шу нарсани. Ва тоатга сарфлашликка имконият берди.

Ла ҳасада илла фи ифнатаин. Ростини айтдилар? Фақат иккита одамга ҳасад қилса бўлади. Бир бой кишига ва бир Қуръон егасига. Бу бой шундай бойки, бойлигини кеча ю кундуз Аллоҳни итоатига сарф қилади. Иккинчиси, Қуръон егасигаки, кеча ю кондуз Қуръон тиловати билан кунини ўтказади. Енди қаранг, шу йерда бойда бойлиги ҳавас қилинмайди. Қилаётган, инъфоқ еҳсони, қилаётган савобли амал ҳавас қилинади.

Мол Аллоҳга тўғрига сарф қилинса неъмат, соғлик. Аллоҳни тоатига сарф қилинса, демак у неъмат. Ёшлик, Аллоҳни ибодати билан ўтаётган бўлса, демак бу ёшлик неъмат бўлади. Ва амма идам абу талаҳ фақат ала алихир из қоҳир. Енди қачон Аллоҳ Таоло синаб, ризқини танг қилиб қўйса, Аллоҳ мени нима қилди дейди? Хор қилди деб ўйлайди. Е бандаларим, мени бир нарсани беришлигим, ато қилишлигим, бу азиз қилганим емас. Ўша нарсани бермай қўйишим хор қилганим емас. Униси ҳам, буниси ҳам синов.

Насиба. Улуш. Дунёга келдик, шу дунёда бизни улушимиз насибамиз бор. Ҳавода насибамиз бор, овқатда, сувда улушимиз бор. Шу дунёга келди, бизга ҳам улуш насиба берилган. Мол мулк, насиба, улуш. Соғлик, шундай. Заковат, улуш насиба. Енди мана шу улушлар, мана шу насибалар одамларни ўртасида ҳар хил қилиб берилди.

Масалан, неча йил умр кўришингиз, топадиган пулингиз, ҳузур ҳаловатингиз, нимага ҳар хил қилиб белгилар? Мана енди бояги саволимизга келяпмиз а? Аллоҳ Таоло ал Акром, ўта карамли зот бўлса, нимага мусулмонлардан ҳам ёғини текис қилиб қўймади? Нимага камбағал, нимага касал, нимага бечора, нимага камчилик йетарли? Нимага ундай?

Соғлиқ борми? Имтиҳон. Давлат борми? Имтиҳон. Фахрмисан? Имтиҳон, касалмисан? Имтиҳон. Демак ҳаммаси нима екан? Имтиҳон екан. Бир жуда ҳам чиройли дуо бор екан, ешитиб туринглар да. Бу дуо Имомни термизидан кетилган екан. Абдуллоҳ ибн Язиддан. Аллоҳимма ма розоқтани минма охиббу фажи алиқу қувватан ли фима тоҳиббу.

Парвардигор, мени, мен яхши кўрган нарса билан ризқлантирган бўлсанг, бас шу нарсани менга, сени яхши кўрадиган нарсаларни қилишга қувват қилгин. Мен яхши кўтарган нарсалардан нимани берган бўлсанг? Ўша нарсалар сени итоатингга қувват бўлсин. Енди, соғликни бердими? Сенга итоатга қувват урсин. Бойликни бердими, итоатга қуват бўлсин! Жамиятда бир мансаб мартаба бердими, ҳақни юзага чиқариш, адолатни қойим қилишликка қувват бўлсин. Фарзанд бердими? Сени рози қиладиган ишларга қувват бўсин.

Воман завайта анни минма охиббу фажи алҳу фароған ли фий ма тоҳиббу. Енди мен яхши кўрган нарсалардан нимани менга бермаган бўлсанг, мен яхши кўтарган нарсалардан менга нимани бермаган бўлсак, ўзинг яхши кўртган нарса учун мени ундан фориғ қилган бўлгин.

Тушунарли бўлдими? Катта дунё сўровди, бермадинг. Енди ўша бермаганлигини сабаби ўзимга яқин бўлсин деган бўлган. Чунки ўша дунёни бериб қўйса, чалғиб кетиб қолишингизни еҳтимоли бор. Ўша мансабни бериб қўйса, чалғиб келиб қолишлигингизни еҳтим оли бор. Енди нимани мен яхши кўрган нарсадан, масалан кўп нарса сўраймиз, тўғрими? Сўраётган нарсамизни бермаётган бўлса, буни ёмонликда ўйламайлик.

Агар мен яхши кўтарган нарсани менга бермаётган бўсанг, сен ўзинг яхши кўрган нарсалар учун мени бу ишдан бўшатиб қўйган бўгин. Киши моли дунёни сўрайди, орзу қилади, лекин йета олмайди. Умри давомида қўли калтаволи ўтиб кетади. Буни ёмонликда ўйламасин. Буни ёмонлигида ўйламассин. Сабрдан бошқа ҳамма амални мукофоти биродарлар чеклаб, ўлчаб берилади. Фақат сабрни мукофоти ҳисобламасдан берилади. Содиқ мўмин банда турмуш тарзини тузатишлиги учун ҳамма сабабни қилади. Югуради, йелади, меҳнатни қилади, лекин натижа у хоҳлаганақа бўлмайди.

Мўмин банда содиқ мўмин банда, турмуш ҳолини, турмуш тарзининг яхшилашлиги учун меҳнат қилади, югуради, елади, лекин натижаси у айтгандақа бўлади. Шунда нима қилади? Тақдирига рози бўлади. Сабр қилади. Шунинг учун ажри катта бўлади. Биз бу йерда ҳеч нарса қилмасдан Аллоҳда айтгани бўлади деб ўтириб олган одамни гапирмаяпмиз. Тинмайди, бечора тинмайди. Кеча ю кундуз югуради, қишин ёзин югуради, лекин бўлмаяпти.

Енди нима қилиш керак у? Биз ўша ҳаракат қилмаётганда маломат қилайлик. Агар шунақа фарзандимиз ётиб олган бўлса, уришиб полашайлик, ишла, югур, чиқ деб. Аммо югуриб, йелиб, ҳаракат қилса ҳам бўлмаяптими? Шу фарзандни маломат қилмайлик. Нимага сен топа олмаяпсан Аллоҳ топганда демайлик, чунки уни тақдири у. Ҳақиқатдан кунду кунга, тунду тунга уласам бўлмайди. Демак Аллоҳ Таолонинг тақдири. Сени ишинг тугади. Сени ишинг ҳаракатида, буёғи Аллоҳда.

Енди куфр оламидаги одамни ҳолини қаранг. Югуради, йелади, ҳаракатни қилади, сабабни қилади, натижа бўлмаса тушкунликка тушади, ўзини ўлдиришликкача боради. Аммо иймон оламидачи? Ҳамма сабабни қилгандан кейин ҳам натижа бўлмаса, демак Аллоҳъдан екан дейди, рози бўлади, ажра олади. Ал акром. Ўта карамли бўлган Роббизни шу нарсани тақдир қилган еди унга. Аллоҳ қизғанмаган еди. Аллоҳ бахиллик қилмаган еди. Мен қилдим у ҳаракатни, нимага бемаъниддин демайди? Чунки карамли, ўта саховатли бўлган Раббиз шу кунда тақдир қилибдими, демак шу сизга яхши екан. Енди нима бўлинг? Рози бўлинг.

Иннамаю ваффос собирун ажроҳим беғойириҳисаб. Ҳеч шак шубҳа йўқки, сабр тоқат қилгувчиларнинг ажр мукофотлари ҳисоб китобсиз, тўла тўкис қилиб берилур. Инна важадинаҳу собиро ни амал абду иннаҳу авваб. Аллоҳ Таоло ўзининг бандаси Айюб алайҳиссаломни муҳтаб айтадики, дарҳақиқат биз Айюб алайҳи ассаломни сабр қилгувчи ҳолда топдик, у нақадар яхши бандадир. Нимаси учун Аллоҳ Таоло яхши деяпти? Сабр қилгани учун.

Биродарлар, устимизда турган кун, Аллоҳ бизга тақдир қилган кун. Сабр қилсангиз ҳам шу кунда турибсиз. Жазавага тушсангиз ҳам шу кунида турибсиз. Рози бўлсангиз ҳам шукун. Норози бўлиб шикоят қилсангиз ҳам у шу кун. Келинг биродар, ҳақиқий муаммо бўлайлик. Ал Акром, ўта карамли роббимиз шу кунни бизга берибдими? Демак шу кун яхши екан, чунки роббимиз Ал Акром. Карамли изоҳ.

Инсонни устига қандай кун келмасин, Аллоҳ унга нимани тақдир қилган бўлмасин, албатта буни орқасида ҳикмат бор. Зўр гап тарқалиб қолди ораларимизда. Мана деди, фалон пайтда манақа қилганимизда, менимча пулимизга куювдик дейди да, айтадики, албатта бунинг ҳам ҳикмати бўлса керак деб қўяпти болалар. Еътибор беряпсизларми? Албатта бунинг ҳикмати бор деб қўйибди. Пулга куйди, йигирма минг, ўттиз минг долларга куйди. Лекин нима деяпти? Буни бир ҳикмати бор деяпти да, хотиржам. Мана кеча битта укамиз билан машинасида кетяпти, шуни айтяпти. Бир фура нарсам деяпти, йўқ бўлиб кетди. Олган одам ўлиб кетди деяпти. Олган насияга, олиб кетган, ўлиб қолган. Болаларга борсам тан олмаяпти деяпти. Деяпти да, айтяптики, буни ҳам бир ҳикмати бўлса керак деб қўяпти.

Еслайларми, Хизр алайҳиссалом, Мусо алайҳиссалом билан учрашиб, юрганида бир ёш болани ўлдириб қўяди. И ўн икки ёш болани ўлдириб қўйғади. Тушунмайди, нимага ўлдирдинг дейди. Ҳа бу катта олганда куфрга туғёнга йетиб, ота онасини ҳам кофир қилиб юборарди дейди. Ота онасини шу боласини ўлганлиги ота онаси учун катта мусибат. Лекин ҳикмати бор еди еканми?

Ва ман фаал тоҳу ан амри мен ўзбошимчалик қилиб қилганим йўқ бу ишни, муробби бу буйруғи деди. Шунинг учун биродарлар, қанақа ҳолатда турибмиз ҳозир? Иқтисодий, сиёсий, ижтимоий аҳволда. Демак, шу туришимизни нимаси бор? Ҳикмати бор. Ҳикмати бор! Ва маъидам абдалахуф фақодаро алихирис қоҳвоҳ. Енди роббиси уни синаб, ризқини танг қилиб қўйса, нима дейди? Аллоҳ мени хор қилди дейди.

Ота онадан кўра фарзандга меҳрибонроқ одам борми йер юзида? Йўға? Ўша ота она боласи йейман деса, бир муайян бир нарсани йегизмайди. Менга ҳам беринглар деса, бермайди. Йиғлайди бола. Айтайларчи, шу ота она болага меҳр шафқатлими ёки шафқатсизми? Боласига бахиллик қиладими шулар шу йерда?

Бола тушунмайди буни. Ҳамма йеяпти, менга бермаяпти, мени ёмон кўради булар дейди. Лекин нимага мен қилётувди? Бир касали бор еди, шуни йеса қўзиб кетар еди. Аллергияси бормиди, ошқозонида касал бормиди, суягида, теризда касали бормиди? Аммо бола буни ҳикматини тушунмаганлиги учун ота онани ишига норози бўлиб тураверади. Худди шунга ўхшагандек, сиз сўраяпсиз ризқингизни кенг қилишини. Сиз сабабини ҳам қиляпсиз, ўлиб тортиб ишлаяпсиз. Лекин натижа сиз айтгандайқа бўлмаяпти.

Роббиз ал акром, ўта карамли изоҳ. Демак нимаси бор буни? Бир ҳикмати бор. Демак устимизда бўлаётган айрим ишлар бизга ёқмаётган бўлса, буни тушунмаётган бўлсак, бу бизни ожизлигимиздан. Лекин шубҳа йўқ, буни ҳикмати бор, қиёматда албатта нима қиламиз? Кўрамиз. Шунинг учун мўминларда охирги дуоси нима бўлади? Ва ахиру даъваҳум ан илаҳемду лиллаҳ ҳероббила аъламин. Қиёмат қойим бўлиб, қилган дуоларини ижобат, дунёда ижобат бўлмаганлигидан норози бўлган. Қилган ҳаракатлари, қилган дуоларини, ҳаммасини бу дунёда бермаган бўлса, буни ҳикматини охиратга борганда кўриб туриб, нима дейишади? Охирги тилаклари еса, бутун оламлар парвардигори Аллоҳга ҳамду сано бўлсин дейди. Қиёматга борганда кўтарамиз, биродарлар, мана шу устимизда ишлади ҳаммасини ҳикматини. Нимага мусулмонлар ҳозир камбағал? Буни ҳам бир ҳикмати бор, биродарлар. Бежиз бўлмаяпти. Ҳаммасини орқасида бир ҳикмати бор.

Ал акром, ўта карамли улуғ роббимиз айтади, ей бандаларим, мени бир нарсани сизларга беришим, икром қилишим емас. Ўша нарсани бермай қўйишим, хорлашим емас. Ато қилишим синов, ман қилишим даъво. Ато қилишим синов, ман қилишим шифо. Фақат ҳали ёш болага овқатни бермаса шифо бўлиб ётган еди ю.

Ҳа, масалан ўша қизил нарсани еса аллергияси қўзиб кетар еди. Бермаяпти ўша онорда. Унга бермаётганлиги нима? Шифо, фақат тушунмаяпти бола буни. Шунинг учун биз ҳам биродарлар ал акром роббимиз берган кунга нима бўлайлик? Рози бўлайлик. Аллоҳ Таоло бир бандани яхши кўрса, уни устига синовларни юборади.

Имтиҳонларда юборади. Балоли еди. Банда сабр қилади, дуо қилади, сабр қилади дуо қилади, Аллоҳ Таоло гуноҳларни ювади. Муштдек кўмир, муштдек алмаз. Агар ҳозир муштдек алмиз бўлса, тўқсон тўрт тонна тиллани қийматига тенг бўлар екан. Тўқсон тў. Тонна тиллани қийматига тенг бўлар екан мушдек алмаз бўлса.

Мушдек кўмирда нархи қанча? Мушдек алмазни нархини айтдим. Олти юз грамм, олти юз грам. Алмаз ўзи асли кўмир. Узоқ йиллар йерни тагида қаттиқ сиқув, босим остида узоқ муддат турар екан, кўмир алмазга айланар екан. Мўмин банда роббисини синовлари, имтиҳонлари, машаққатларига дучор бўлар екан, сабр қилар екан, рози бўлар екан дуо қилар екан, алмазга айланар екан кунлар. Ва шу синовлар билан Аллоҳ Таоло ўзини бандасини ўзига яна ҳам яқинроқ қилар екан.

Юбут алал мару ала қадаридиниҳи киши иймонидаги салобатга қараб имтиҳонга дучор бўлади. Иймонида қанчаласи салобат катта бўлса, имтиҳон шунча салобатли келади. Имтиҳоннинг енг қийини машаққатлиси Пайғамбарларга келган. Чунки Аллоҳга енг яқин бандалар бўлган. Хурсанд бўлинг банда. Агар сизни роббингиз илоҳий муолажага тортган бўлса ва бунга сиз рози бўлган бўлсангиз, кўмирлигидан алмазликка ўтасиз, биродар. Норози бўлсангиз чи, кўмирлигича қолиб кетаверасиз. Ўшанда ҳам синов устингизда тураверади. Агар Аллоҳ Таоло бир бандани яхши кўрса, биродарлар, коинотга нидо қилдиради. Жаброр алайҳиссалом орқали. Е, Жаблоил, мен фалончини яхши кўрдим, сиз ҳам яхши кўринг. Жаброр алайҳи ассалом яхши кўрар еди. Само аҳлига нидо қилинади, само аҳли йер аҳлига нидо қилар еди. Ей йер аҳли, Аллоҳ фалон бандани яхши курди. Сизлар ҳам яхши коеринглар. Ва одамлар ўзлари билмаган ҳолда шу одамни яхши кўрадилар. Одамларни қалбида унга нисбатан қабулият очилади. Нимаси учун? Ал акром бўлган роббиси берган тақдига рози бўлгани учун, синовларига рози бўгани учун Аллоҳга шукур келтиргани учун. Истанбулдаги Топқопи музейида тухумдек келадиган алмаз бор.

Тухумдек. Тухумдек келадиган кўмирдан қанча? Алмазда асли нима екан? Кўмир екан. Кўмир мана шу сиқув, йертайдаги босимни остида узоқ йиллар турар екан, алмазга айланар екан биродарлар. Аллоҳ Таолони сиз билан бизни устимизга бераётган куни, бу синов, сиз билан бизни нима қилишлик учун?

Ўзига яқин қилишлик учу. Илоҳий муолажага рўбарў бўлишлик улуғ неъмат. Аллоҳ Таоло бизни даъволар екан мана шу салом мусибатлар билан, агар рози бўлсак, Роббимизга шунчалар яқин бўлар еканмиз. Чунки фаламма насуми рукки роббиҳий, фатаҳ на алайҳим абвав ва куллишай, хаттаида фариху би маъуту, аҳолини алҳум бағдатан фаҳмуб мулисум. Енди ўзлари учун еслатма қилиб берилган нарсани унутган вақтларида, бир қавмга Аллоҳ Таоло Пайғамбар юборганди, улар иймон келтиришмади. Кофир бўлади, Аллоҳ Таоло ҳамма дунё, дунёдаги ҳамма неъматларни хайриятлаб очиб қўйди.

Зўр яшаяпти улар. Аллоҳга ёққан жойимиз борки, зўр яшяпмиз дейишди. Ҳозирги кундаги одамларни жуда кўпчилигини калласидаги фикрни айтишди. Енди ўзлари учун еслатма қилиб берилган нарсани унутган вақтларида, уларга ҳамма нарсани ешикларини очиб қўйдик. Қачонки ўзларига берилган нарсалар билан шод у хуррам турганларида, уларни тўсатдан ушладик, бас бутунлай номурод бўлдилар.

Ей бандаларим, беришим, ато қилишим, иззат икром қилишим емас. Мен қилишим хорлашим емас. Беришим, атов қилишим синов, мен қилишим даъво, шифо. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ўзи илоҳий муолажага киритиб, сабр қаноат бериб, мана шу кўмирликдан аламизликка олиб чиқилган бандалардан қилишини сўраймиз. Ақлу қовли ҳаъда ва астағфируллоҳ или валакум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

Билимни синаш

5 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш