MMaviza
Ал-ҲайиййТекширилган23 daq

23.04.2021 - АЛ-ҲАЙИИЙ / АСМА-УЛ-ҲУСНА

Абдуллоҳ Домла · Асмоул ҳусно

0:00
22:34
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳ роббилар аламин. Вассолат ва салому ала саидина муҳаммад ас содиқил ва адиламин. Аллоҳум ала илмалана илла маъаллам таъна инна камтала алайҳ мурҳакин. Аллоҳум алайҳ имна маъён фауна. Ваън фаън би маъл лаъм таъна вазийдина илма. Аллоҳум алаи инна ал ҳаққа ҳаққон орзу қимматиба.

Ва аринал ботила ботина орзу онаштинаба ва жаъаннами майестами унал қовли фаядда биюна ҳусана. Ва диҳиннами раҳматаки фии аибадика солиҳин. Аммабот, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Аллоҳ субҳанаҳ, хато алуҳ, шу биз саидул айём куни барчамизга муборак қилган бўлсин. Дуоларимизни ижобат қилсин. Гуноҳларимизни манфият қилсин.

Асмон хусно силсиласидан бугун аллоҳни фазли билан, аллоҳни мадади билан гўзал исмларидан ал ҳайи исмини дарс қиламиз. Аллоҳ субҳанаҳ ва таоло ал ҳайи бўлган зот. Ал ҳайи. Аллоҳ Таолонинг бу исми Пайғамбаримиз Соллаллоҳу Алайҳи Васалламнинг ҳадисларда зикр қилинган. Қуръонда зикр қилинмаган. Пайғамбарим соллаллоҳу алалайҳи васаллам ўзини роббисини ал ҳайи деб атади.

Абу Довуддан келтирилган ҳадисда Пайғамбаримиз айтадилар. Ан набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ро рожулан йиғитасиз любила изарин. Йиғитасиз лиубила изарин, фасоидал минбаро фаҳмида Аллоҳ ва атна алайҳи симмақол. Инналлоҳа азза ва жалла ҳайюн сиддий рум юҳиб бул ҳайя ва ситро. Файда' та салоҳа дукун фаляс таътир. Файдаъта салоҳа дукун фаляс таътир. Бир киши қип ялангъоч бўлиб ювинаётганлигини Расулуллоҳ кўриб қолдилар.

Минбарга кўтарилиб, Аллоҳга ҳам ўзига саловат айтиб, айтдиларки, албатта Аллоҳ ҳайи ва ситтирий бўлган зотдир. Албатта Аллоҳ ҳаъи ва ситтирдир. Ҳаё ва ситрни яхши кўради. Агар бирортангиз ювинса, бас ўзини сатрга олсин. Агар бирортанги ювинса бас ўзини. Сатрга олсин! Сатр дегани бу инсон ўзини тўсишлиги. Авратини тўсишлигига.

Мана шу ҳадисда Аллоҳ Таолонинг ал ҳайъий еканлиги айтилинди. Яъни ҳаёлий. Ҳаёлий. Банда қўлини кўтариб, Роббисига дуо қилиб, ҳожатини айтиб, ёлвориб олар екан. Аллоҳ азза ва жалла ал ҳайй бўлган зот бандани қўлини қуруқ қайтаргани ҳаё қилади.

Инноу роббакум табарака ватан ала ҳайюн каримун ястаҳи мин абдиҳи ида рофа яда илайҳи ан ёротдоҳу мас сифрон. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар. Албатта сизларнинг роббингиз табораки ва таоло ҳайй ва каримдир. Агар банда икки қўлини кўтариб, унга дуо қилса, унинг қўлларини қуруқ қайтаргани ҳаё қилади. Демак, биродарлар, банда ёлвориб қўлиникўтараркан, лаббай демасликка аллоҳ уялади. Истиғфор сўраса, мағфиратини бермасликка ҳаё қилади, тавба қилса банда дуо қилиб, тавбасини қабул қилмагани ҳаё қилади. Роббимиз бизни кечиришни хоҳлади, шунинг учун истиғфор айтинглар деди.

Роббимиз бизни тавбамизни қабул қилишни хоҳлади. Шунинг учун тавба қилинглар деди. Роббимиз ижобат қилишлигини хоҳлади, шуни учун дуо қилинглар деди. Во қол аро бу куну дуъуми ас тажжубла кун. Дуо қилинглар ижобат қиламан дейди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, имом аҳмаддан келтирилади бу ҳадис. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан. Ида акана сул сул лайлил ахир, назар робб қум ила самаил дуня фаёқул ҳал мин та ибн фатҳу бу алайҳи, ҳал мин са' илин фа аутиҳи, ҳал мин мустағфирин фа офируллоҳу, ҳал мин толиби ҳажатинг фаофиҳалуҳу, хатта яттал яъл фажр.

Туннинг учинчи қисми бўлганида, ҳар кеча, туннинг учинчи кисми бўлгунида, Роббимиз субҳанаҳу ва таоло дунё осмонига тушиб келиб, тонг отгунича тавба қилувчи борми? Тавбасини қабул қилай. Истиғфор сўрайдиган борми? Кечирай. Ҳожатини сўрайдиган одам борми? Сўраганини берай дейди, тонг отгунга қадар. Ана, тунни учинчи қисмида туриб банда шуларни сўрар екан, Аллоҳ бермагани ҳаё қилади. Енди Аллоҳ Таоло дунё осмонига тушлиги, ўзига лойиқ бўлган, ўзига муносиб бўлган суратда, уни кайфияти қанақа бўлишлигини билмаймиз. Лай са камит лихи шаъюн во хвоссам йўл босир. Инсон боласи мушкулага кириб қолади. Шубҳа, гумонлар орасида қолиб кетади. Ҳар томондан хавотир, ҳар томондан муаммо ўрайди. Мана шу пайтда банда роббисига дуо қилишлик керак. Аллоҳ Таоло сиз билан бизга мана шу нарсани буюради. Тавба қил, истиғфор сўра, ҳожатингни сўра, мен сенга албатта бераман сўраганинг дейди Аллоҳ Таоло. Чунки қўлимизни кўтариб, Парвардигор дер еканмиз, Аллоҳим аҳмас екан, қуруқ қайтармас екан.

Ўттиз йилдан бери намоз ўқийман, ўттиз йилдан бери сўраяпман, бермаяпти ю. Юзта жа бул ё ҳадику маълам яста ажил. Расулуллоҳ айтадилар, шошилтирмасангларлар, дуойингларни ижобат бўлади. Дедилар. Шошилтирмасангларлар дуойилар ижобат бўлади. Қанақа қилиб шошилтирамиз ё Расулуллоҳ? Сизлардан биттанглар роббимга дуо қилдим, дуо қилдим, дуои қилдим, ижобат қилмади дейди. Мана шу шошилтиргани бўлади. Енди ижобат бўлсин.

Мана шу адизий шарҳида уламолар айтади, банда дуо қилар екан Аллоҳга. Тўртта нарсадан биттаси албатта берилади унга. Биринчиси, сўрагани берилади. Иккинчиси, сўрага ни икки баробар қилиб берилади. Ёки сўраганичалик мусибатдан сақлаб қўяди. Ёки охиратга олиб қўяди?

Қайсинисида ютқазяпсиз? Ҳеч қайсиси. Қайсинисида ютяпсиз ҳақиқий ўзи? Яшанг. Ўшанинг учун ўттиз йилдан бери дуо қилаётган бўлсангиз, хурсанд бўлинг. Берса хурсанд бўламиз. Лекин бермаса хафа бўлмайди, чунки каттароғини олиб қўяпти екан охиратга. Маъқулми? Албатта роббийлар ҳайй бўлган зот. Банди қўлини кўтариб дуо қилар екан, уни ижобат қилмасдан қуруқ қайтаргани уялади, ҳаё қилади деди. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам. Дуодан нима қилмайлик екан? Тўхтаб қолмайди йек.

Ҳаёт родалар иймондан бўлади. Улуғлик Аллоҳдан сўрашни чиройли қилишликдан. Яъни нимани сўраш керак? Уни рози қиладиган нарсани сўрашлик керак. Сиз билан биз унга яқин қиладиган нарса сўрашлик. Дунё охират саодатини сўрашлик, ўзини танитишини сўраш керак. Амрида мустақил туришга тавфиқ беришини сўраши керак. Солиҳ амалларга муваффақ қилишини сўраша керак ва енг улуғ кароматни сўраш керакс. Илмни сўрашади Аллоҳдан. Ва қур робби зидни илма. Айтинг, Парвардигор, илмимни зиёда қилгин деб.

Мана шу зиёда қил деган калима пулга нисбатан айтилмаган Қуръонда. Мансабга деб айтилинмаган. Фақат илм деганда зиёда қил деб сўраган. Маъқулми? Илмни зиёда қил деган сўраяпти. Истедбиллаҳ. Во алламака маълам такун таълам, вакана фадулуллоҳи алайка фийман. Ва сиз билмаган нарсаларни сизга таълим берди, Аллоҳни сизга қилган фазли марҳамати улуғ бўлди.

Ҳамма сўрайдиган битта нарса бор. Нима у? Бойлик, мол у дунё. Мусулмон ҳам сўрайди уни, кофир ҳам сўрайди. Енди мана шу мол у дунёни мусулмонга ҳам бериб юборади Аллоҳ, кофирга ҳам бериб юбораверади. Аммо мана шу мол у куниё ҳар доим ҳам бандани Аллоҳга яқин қилаверадими? Йўқ, баъзида узоқлаштириб юборади.

Ҳақиқий мўмин нимани сўрайди унда? Ҳа, у ҳам мол у дунёни сўрайди, ҳаром емас. Сўраши ўзи ибодат, сўраши ибодат. Ҳақиқий мўмин одам иймонни сўрайди. Шукрни сўрайди, ризони сўрайди. Аллоҳга бўлган муҳаббатни сўрайди ва мана шуларни ҳаммасини унга йўлини ўргатадиган илмни сўрайди . Ва қурробби зидний илма. Парвардигор илмимни зиёда қилгин деб дуо қилинг деяпти.

Илм нима еди ўзи? Илм? Воқелик ҳақида келган тўғри хабар. Илм, тире, воқелик ҳақига келган тўғри хабар. Ал Ҳайй маъноларидан Аллоҳ Таоло ҳаё билан сифатланган. Демак, Аллоҳ Таоло бандасини қўлини қуруқ қайтаргани ҳаё қилар екан. Астағфируллоҳ. Валил ла илаҳил асма ул ҳусна фадоҳу биҳа. Аллоҳ Таолонинг гўзал исмлари бордир. Бас уни ўша исмларинглар чорланглар, ёд етинглар. Мусулмон одам роббисининг гўзал исмларидан ўзига улуш насиба олишлиги керак. Роббисини Ал Карим, сахий зот еканлигини билади да, саховат деган сифатни ўзида пайдо қилишга ҳаракат қилади. Мусулмон од ҳам роббисини ал ҳайъий, ҳаёлий зот еканигини билди ва мана шу ҳаё деган сифатдан ўзига улиш олишлиги керакс.

Ҳаё латиф, гўзал хулқ. У ўзини егасини қабиҳ ишларини қилишдан тўсиб туради. Беҳаё деб қўяди. Яъни қабиҳ ишларни қилишликдан тўсадиган сифати йўқ одам. Беҳаё. Ҳар бир инсоннинг табиати, биродарлар, фитрати Аллоҳ Таолонинг манҳажига мувофиқ келади, мос келади, тўғри келади. Фитрат. Фитрат нима? Инсоннинг табиати. Мана амру маъруф, наҳи мункар деган сўзни биласизлар. Амру маъруф ва наҳи мункарни биласизлар. Аммо маъруф яхшиликка буюриш, наҳи мункор ёмонликдан қайтариш. Маъруф я хилик, мункор ёмон лик. Биласизми нимага яхши ишлар маъруф дейилади? Нима учун ёмон ишлар мункор дейилади?

Инсонни табиатига уйғун бўлган, табиатига мос тушадиган яхши амаллар маъруф амаллар дейилади. Маъруф дегани таниш дегани. Мункар дегани нотаниш дегани. Енди инсонни табиатига терс бўладиган ишлар бу мункар дейилади да. Маъруф, таниш ишлар, инсонни табиатига мос тушади таниш ишлар. Енди гуноҳ ишлар бор, булар инсонни табиатга тушмайди. Нима дейлар еди бу? Мункаб. Масалан, ёш болалар бир мушукни боласини сувга ташлаб қийнаяпти. Ҳалигини кўрганда нотўғри дейсиз. Қанақа дин вакили бўлишингиздан қатъий назар. Қанақа инсон бўлишингиздан қатъий назар бу нотўғрингиз, чунки табиатингизга тўғри келмаяпти да. Енди чўкаётган ўша мушукни боласини сувдан чиқариб қўйди. Нима дейсиз? Яхши бўлди дейсиз. Тушуняпсизларми мана терминларда? Маъруф дегани инсонни табиатга тушадиган ишлар, мункар унга тушмайдиган ишлар. Ўшанинг учун айтяпмиз, амру маъруф наҳим мункарда екан пайтимизда, Аллоҳ Таолонинг манҳажи инсонни табиатига юз фоиз тўғри келади.

Демак, маъруф, фитратга таниш маълум сўзлар, ишлар, мункар, фитратга нотаниш бегона бўлган сўзлар ва ишлар. Маъруф қанақа маъруф? Нафсингиз у билан таскин топади. Мункарчи? У билан нафсингиз изтиробга тушади. Сиз диндан бехабар, шарий илмлардан бехабар бўлсангиз ҳам, маъруф иш қилган пайтингизда қалбингиз хурсанд бўлади да, яхши қилдим дейсиз. А? Енди нотўғри иш қилган пайтингизда ўзи мана оддий мисол сизларга. Бир одам машинаси билан чиқолмай турибди катта кўчага қўшилиб. Мана ҳозир бўлади а, мана. Ана шу чиқолмай турипди а?

Бундай марғит қилиб қўйдингиз, тўхтадингиз, ўтиб кетди. Ўтиб кетаётганда, ўзингиздан доволний бўласизми? Мана шу мукофотни бошланиши. Демак, савобли маъруф ишларни қилганда инсонни қалби роҳатланади. Ёки наоборот, қисиб чиқариб олдингиз, тушиб кетай деди, тўғирланиб олди. Деб қўясиз ку.

Ичингиз нима дейди барибир? Ҳа, енди бу фитрати табиати бузилмаган одамлар. Бекор қилдим деб қўяди а? Хулоса, маъруф дегани инсонни табиатига тушадиган ва у билан роҳатланадиган амаллар, мункир дегани инсонни табиатига тушмайди, уни қилиб қўйиб исрофга тушадиган амаллар. Яъни роббимиз субҳанаҳу ва таоло бизга нимани буюрган бўлса, табиатимизга юз фоиз тушади.

Ана шу нарсани қилишлигимиз билан қалбимиз, нафсимиз ором олади. Қайси нарсани шариатда қилма деб қайтарилган бўлса. Ўша амалда қилишлик билан биродарлар, биз. Қалбимиз таскин топмайди, изтиробга тушади. Шунинг учун покиза амаллар, маъруф амаллар дейилди. Нопок бўлган амаллар, мункир амаллар дейилади.

Далил, фақиҳ муважж ҳакалит диний ҳанифа. Бас, ей Муҳаммад алайҳиссалом, ўзингизни доимо тўғри бўлган ҳаниф динда, исломда тутинг. Исломда юринг да. Ислом шариатидан чиқманг да. Қалбингиз фақат ҳузур ҳаловатда бўлади. Топсангиз ҳам қалбингиз ҳузур ҳаловатида. Топа олмасангиз ҳам. Соғ бўлсангиз ҳам, касал бўлсангиз ам, шариатни рамкасидан чиқмайдиган бўлсангиз, қалбингиз фахат ҳузур ҳаловотда бўлади, чунки ёқмайдиган сизга бир иш келдими? Пулингизни йўқотдингиз, касал бўлдингиз, қандайдир айтасизки, Аллоҳ Таоло шу билан мени гуноҳларимни ювяпти дейсиз.

Тушунарлими? Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, қайерда қалбимиз изтиробга тушиб, қайерда қийналиб, қайерда пачағимиз чиқаётган бўлса, билингларки, биз табиатимизга тўғри келмайдиган йўлда турибмиз екан. Ванафсинг вомаса ваҳа, фа алҳамаҳа фужураҳа ва тақваҳа. Жонган ва уни расо қилиб яратиб қўйган унга фисқ фужурини ҳам, тақвосини ҳам илҳом қилиб қўйган, ўргатиб қўйган зотга қасам.

Одам боласи уни фитрати, нафси, ҳозир айтдик, тўғри билан нотўғрини ажратади. Агар табиати айнамаган бўлса. Масалан, умуман дин билан иш йўқ, ибодат билан иш йўт, тўғрима тўғри юрган одам, бачавозликни парадини ўтказамиз деса, бачавозларни ҳам ҳақ ҳуқуқи бор. Бачавозликка йўл берилсин деса, агар табиати айнимаган бўлса, диндор бўлмаса ҳам буни нима дейди, бу нотўғри иш дейди. Қандай еркак еркак ақлли қилади дейди. Ақлга сиғмайди. Қанақа қилиб кўпаяди инсон агар бу нарсага кўпайиб кетадиган бўлса? Дейди да, динни тушунмаган одам ҳам буни нотўғриликанлигини табиатан ажратади. Яна битта шарти бор, агар уни табиати нима бўлмаган бўлса? Айнимаган бўлса.

Одам боласи гуноҳ қилади. Ана шу ишни гуноҳ еканлигини биров унга айтиши, тушунтириши шарт емас. Чунки табиати билан ўзи нима қилиб туради? Ажратиб фарқига бориб туради. Уни покиза, фитрати бундай амалларни инкор қилади. Шунинг учун ислом дини биродарлар фитрат дини дейилади. Аллоҳ таолони қайси буйруғини бажармайлик, қалбимиз ором олади.

Бомдодга туриш осонми, қийинми? Бизга осон. Ҳа, уйқуси қочиб кетгани учун осон сизга. Мен бу йерда уйқуси ўлмаганлар. Қийин. Намозга туриш қийин. Лекин биласизми, бомдодни ўқиб олганингиздан кейин, хурсанд бўлиб қоласиз. Ёки чарчаб туриб, жамоат билан келинглар деб хуфтонни ўқиб олдингиз. Хурсандсиз. Тушуняпсизларми? Маъруф ишни табиат танийди. Маъруф ишини қилиб, инсонни қалби фақат ҳузур олади. Қаранг, одамлар олиб мазза қилганда, Аллоҳни таниган бандда бериб туриб мазза қилади. Биров уриб қасосини олиб пачағини чиқариб туриб мазза қурса, Аллоҳ учун кечдим сизни деб қўйиб туриб, кечирдим деб қўйилиб туриб мазза қилар. Ислом инсоннинг табиатига юз фоиз тушади биродарлар. Айнимаган табиатларга. Бузилмаган табииятларга.

Аллоҳ таоло айтади: асталибилла ва ҳабаба илайкумул ийман ва зайянаҳуфи қулу бикум ва карра илайкумул куфра вал фусуқа вал исям. Аллоҳ сизларга иймонни суюкли қилди ва уни дилларингизга чиройли кўрсатди. Фитрати айнимаган одамга иймон суюкли бўлади. Ва уни қалбида иймон чиройли нарса бўлиб кўринади. Енди Аллоҳ нима деяпти яна? Ва сизларга ҳамда сизларга куфрни ва пайғамбарга Аллоҳга итоатсизликни ёмон кўрсатиб қўйди. Савобли ишни кўрганда қалбингиз хурсанд бўлиб рози ўляпти. Гуноҳ ишни кўйганда қалбингиз норози бўлиб изтиробга тушяптими? Демак сиз мўминсиз. Демак сиз мўмин, сиз қайтара олмаяпсиз, кучингиз йетмаяпти, юрагингизни қуввати йетмаяпти, айта олмаяпсиз, лекин мункарни кўрганда норози бўлдингизми? Мўминликни белгиси қўллаб турсин. Муборак бўлсин. Енди сизга савоб иш ҳам, гуноҳ иш ҳам бир хил бўлар екан бўлса, қалбингизни текшириб қўйинг.

Ҳаёт иймоннинг белгиси. Жуда ҳам бир нозик нуқта бор. Гуноҳга ботиб қолган бир одам агар Роббиси билан келишиб олса, тавба қилса, бас у аввал ўзини табиати билан келишиб олган бўлади. Ўзига тўғри келадиган ишга ўтиб олди. Роҳатланади мана шу ҳолатидан ва мана шу роҳатни тил билан тасвирлаб бўлмайди. Масалан, ичкиликка ружу қўйган одам, ичкиликка ружуа қўйган у одам, ичкиликни ташлаб юборгандан кейин, биласизми қанақа мазза қилади? Қутулдим а шундан дейди. Ёки бир ҳаром ишга кириб кетган одам бор, қиморвоз еди, яна нима деймиз, тарозидан урар еди. Шу ишини ташлагандан кейин шунақа ҳузуланади, мазза қилади. Нимага? Чунки мана шу қилган иши қалби билан қалбига уйғунда, қалбига тўғри келадида.

Тавба қилгандан кейин бундай одам худди йелкасидан тоғ тушгандай бўлади. Ўзини йенгил ҳис қилади. Қалби осуда бўлиб қолади. Демак биродарлар, ҳаё иймонни белгиси. Енг охирги русумдаги енг қиммат машинани олдингиз. Енди бу машина билан сиз ўйдин чуқур, паст баланд, шпал, ями бўлган йўлда кетяпсиз. Машина шунақа бир қийланиб юради, сиз машинани ҳузур, машинани ичидаги бўлган, бизни тилдаги наваротлардан фойда ололмайсиз. Тақир туқур қизил қийши чанг бўш машина бўлиб юрдингизда, қийналиб, кейин бирданига текис асфалтга чиқиб қолдингиз. Қанақа кетади машина енди?

Мана енди текис йўлга чиққандан кейин машинани ҳамма имкониятларидан фойдаланишига имкон пайдо бўлди, йўл очилди, ҳамма наворотларни ишлатишга ҳам имкон бўлди. Енди ана шу ўриндиқда ўтириб, хотиржам, ҳузуланиб кетасиз. Машинани ҳамма имкониятидан фойдаланишлик теккиз йўлга чиққанда бўлди.

Худди шунга ўхшагандек. Инсон гуноҳ маъсиятлар кўчасига кириб, ўйдим чуқурларда, шпал чуқур ямалади юрганда, ўзини нафсидан ҳузура ололмайди. Машина теккиз йўлда чиқиб туриб, имен ўзини имкониятидан файдаланилишига йўл очилгандек, инсон тўғри йўлга, серотил мустақимга, чиқиб олса, тавба қилса, гуноҳлардан тийилса, и ине ҳаёти ҳузур ҳаловатга айланади. Роббиси билан келишиб олгандан кейин, гуноҳдан тийилиб олгандан кейин инсонни қалби шундай роҳатни ҳис қиладики, тил билан тасвирлаб бўлмайди.

Аллоҳ таоло ал ҳаъйи бўлган зот. Бу унинг сифатларидан бири. Бу унинг исмларидан бири. Демак, Аллоҳ таоло ўзини зотида ҳам ал ҳаъйи екан, сифатларида ҳам. Аллоҳ азиз ва жалла бизга, одам болаларига, табиатимизга ҳаёни жойлаб қўйган. Шунинг учун агар инсон сурбет бўлса, беҳаё, юзсиз бўлса, бу одам бошқаларни кўзида емас, аввал ўзини кўзида нархи тушиб кетади.

Демак, беҳаё бўлган, сурбет юзсиз бўмаган одам одамларни ҳам кўзида тушиб кетади қадри. Ўзини козида ҳам қадри тушиб кетади, бунақа беҳаё одам, ҳаёсиз одам фаҳош бўлади. Фах сўзларни сўзлайди. Ҳаё Аллоҳ Таолонинг сифатларидан, Ал Ҳайи бўлган Роббимиз Субҳанаҳу ва Таоло сиз билан бизга ҳаёли бўлишимизни буюради.

Ақулу қовли ҳада ва астағфируллоҳу ли валакум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи.

Билимни синаш

5 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш