# 44-дарс: 2-қисм Ал-Қооҳир: Асма-Ул-Ҳусна

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Асмоул ҳусно](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno.md), lecture 47 of 110
- Section: Ал-Қоҳир
- Duration: 29 min
- Original title: 18.02.2022 44-ДАРС / 2-ҚИСМ АЛ-ҚООҲИР / АСМА-УЛ-ҲУСНА
- Date in the video title: 2022-02-18
- Review status: reviewed
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/47
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/B7Z0Db8zJkU.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=B7Z0Db8zJkU
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/46.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/48.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:31] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инн алҳамдулиллаҳи наҳматуҳу онистаъинуҳу онистаъфируҳ. Ва наъудҳу биллаҳи мен сурур ян ҳусина ва мен сайяти амалина. Ман яҳдиҳиллаҳи фаламу зиълалаҳ ва ман юғилилуҳу фалаҳ ҳадиялаҳ. Ва нашхадвал ла илоҳ ила аллоҳ ва ҳидаҳулар шаръи калаҳ ва нашхаданна муҳаммадана абдуҳу расулуҳ. Аммавот ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи тари ва баракату.

[1:02] Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг гўзал исмларидан, асмон хусноз силсиласидан, Аллоҳ Таолонинг Ал Қоҳир исмини дарс қилаётган едик, давом етказган бўламиз. Олийлик ва ғолиблик Ал Қоҳир исмининг лавозимларидан, яъни тақозосидан. Мутлоқ олий бўлиш, мутлоқ ғолиб бўлиш фақатгина Аллоҳ субҳанаҳу ватаолога хос. Ваҳвол қоҳиру фовқа ибади. Аллоҳ Таоло ўзи ҳақида айтади. Унинг ўзи бандалари устидан ғолибдир. У Зот, азза ва жалла, барча барчани Ўзини ҳукмига бўйин сурдирган. Ўзини хоҳишига бўйин сур дирган. Унинг улуғлиги, азаматини олдида бутун борлиқ таслим бўлган.

[1:48] Айрим олимлар айтишади, Ал Қоҳир хор қилувчи, махлуқотларни бўйин синдирувчи ва улардан олий мартабада бўлган Зот маъносини билдиради дейишади. Аллоҳ Таоло Ўзини махлуқотлерни хор қилувчи деди. Яъни, бандалар агар ҳадларидан ошадиган бўлса, туғёнга кетса, фасод тарқатишга ўтадиган бўлмаса, уларни хорлашлик билан уларни устидан ғолиб бўлади. Аллоҳ азза ва жалла олий, махлуқотлари паст. Аллоҳ Таоло бўйин сўндиради. Аллоҳ Таоло хор қилади ҳаддидан ошса, лекин Аллоҳ ана шу хор қилишлигини Ўзида одил ва раҳмли дир. Аллоҳ Таоло ҳамма нарсани билиб туради. Гапирсак ешитади, жим турсак қалбимиздагина билиб туради. Ҳаракатлансак буни ҳам кўради. Роббимиз фақат ўзидан дуо қилиб, ҳожатимизни сўрашликка буюради.

[2:47] Шунинг учун сиз билан бизга қийин бўлган нарса Аллоҳ учун қийин емас. Шунинг учунга мумкин, яъни бўлиши мумкин бўлганки нарсани сўрашдан Аллоҳъдан уялмаслик керак. Шунинг учунча имом билан яшашлик мўминни азиз қилади, қувватли қилади. Имом билан ёшлик бандани ҳаётини роҳатли қилади. Ҳаётида розилик бўлади. Шунинг учун биродарлар, биз ўзимизни азизлигимизни Аллоҳ билан деб билишимиз керак. Агар биз ўзимиз азизлигимизни Аллоҳ билан деб билсак, мана шу азизлигимиз давомий бўлади. Агар биз ўсимизни азизлигизни қўлимиздаги дунёйимиз билан ёки бир таниш билишларимиз билан, қўйингки, махлуқотлардан биронтаси билан ўзимизни езиз билан екан бўлсак, бу азизлик узоққа бормайди.

[3:37] Аллоҳ азза ва жалланинг ал қоҳир исмидан бандалар қандай улуш насиба олишлиги керак. Истадибилла, валладина ида асобахун ул бағю ҳум янтасирун. Мўминларни Аллоҳ Таоло мақтаб айтади, улар шундай зотларки, ўзларига зулм йетганида, зулмга қарши курашиб, ғолиб бўладиган зотлар. Мана айрим динларда ўнг бетингга урса дейди, чоп бетингни тутиб бер дейди.

[4:08] Бу тўғри емас. Аллоҳ таоло айтяпти, мени мўмин бандаларим, агар уларга бироз зулм қилса, зулмга қарши курашади. Курашиб, ғолиб бўлади, йенгади. Шунинг учун таслим бўлиб қолиш, хорланиш, сусткаш бўлиш, шижоатсиз, ғайратсиз бўлиш, бу мўмин кишига ярашадиган сифат емас. Чунки мўмин Аллоҳ билан бирга бўлади. Унга суянади. Ундан паноҳ сўрайди. Мўминга ярашмайди ожизлик. Чунки мўмин Ал Қоҳир бўлган Робнинг бандаси. Мўмин Ал Қовий бўлган Робнинг бандаси. Мўмин Ал Ғоний, бой бўлган, беҳожат бўлган Аллоҳнинг бандаси. Бунақа робнинг бандаси хор бўлиши мумкин емас.

[4:53] Валладина ида асобахумул боғ юҳум янтасирун. Улар шундай зотларки, мўминлар, уларга агар зулм йетадиган бўлса, мана шу зулмга қарши курашиб, йенгадиган одамлар. Агар сиз мустақил бўлиб туриб, Аллоҳни амри наҳисида қойим бўлиб туриб. Аллоҳни рози қиладиган ишларда тоим бўлиб турип, Аллоҳ менга ёрдам бермайди, мени ҳимоя қилмайди деб гумонга борган бўлсангиз, бу гумонингиз ёмон гумон. Чунки Аллоҳ Таоло ўзини, мўмин бандаларини ҳеч қачон ёрдамсиз ташлаб қўймайди. Ўзини яхши юрган бандаларини Аллоҳ азобламайди.

[5:34] Қайтариб айтаман, Аллоҳ ўзи яхши юркан бандаларни азобламайди, ҳа мўминлар азобланяпти ю, деса, ўзлари қилган ишга яраша мукофотини оляпти. Нима мусибат йетса деяпти Аллоҳ Таоло, ўзинглар қилган иш тупайли йетади, яна мен кўпини кечириб тураман дейди. Яъни сиз агар ҳақда турсангиз, феъл атворингиз айнимаган бўлса, сизни устингизга ҳеч қачон бало келмайди.

[6:03] Аллоҳ Таоло сўраяпти, е, сизлар иймон келтириб, шукур келтирсанглар, нима қилади Аллоҳ азоблаб сизларни? Аллоҳга керакми? Керак емас. Аллоҳ яхши кўрган бандасини азобламайди, бесабаб. Енди келдими бир мусибат? Бир сабаби бор буни, қидиринг. Яҳудийлар билан насронийлар биз Аллоҳнинг фарзандларимиз, Аллоҳнинг ўғилларимиз дейишар еди. Астадибилла, воқолатил яҳуду ва насоронаҳна абнауллоҳи ва аҳиббауҳ. Аллоҳ айтяпти Қуръонда, яҳудий ва насронийлар биз Аллоҳнинг суюкли болаларимиз дердилар.

[6:45] Уларни мана шу даъволарини Аллоҳ Таоло рад қилди. Шу оятни давомида астадиллоҳ, қул фалима ю орди букум би дуню би кун бал ан тун башарун минман ҳолақ. Ҳа сизлар Аллоҳни фарзандларимиз, Аллоҳни суюкли азиз бандаларимиз деяпсизлар. Айтинг, ей Муҳаммад алайҳиссалом, унда нимага сизларда Аллоҳ гуноҳларинглар сабабли азоблайди? Йўқ. Сизлар ҳам Аллоҳ яратган бошқа бандалар қатори бандасизлар.

[7:14] Мана шу оятдан Имом Ушофи истеъмол қилиб айтадики, Аллоҳ ўзининг яхши кўрган бандаларини азобламайди. Аллоҳ ўзи яхши кўртган бандаларини бесабаб азобламайди'. Ишингиз юришмаяпти. Сабабини қидиринг. Дардингизга шубҳа топилмаяпти, сабабини қидиринг. Молингиз мусодара бўлди, сабабиниқ қидиринг. Роббимиз айтяпти, ей, шукур келтириб, иймонли бўлсанг, мен нима қиламан азоблаб сени?

[7:42] Енди бир мусибат келдими? Аллоҳ айтяпти, ўзинглар қўлинглар билан қилган иш тупойга келади деяпти. Худойим бандасига меҳрибондир, во лекин бандаси ўзи ёмондир. Қуръонда келган қиссалар. Бу ким учун келтирилди? Ўтиб кетган умматлар учунми? Ўлиб кетганлар учунми? Йўқ. Қуръондаги қиссалар сиз билан биз учун келтирилди. Ана шу қиссаларни ешитиб, ундан хулоса ибрат олишигача.

[8:14] Аҳмоқ одам билан ақлли одамни фарқи бор. Аҳмоқ одам бир хатога йўл қўйиб, адабини йеб, шу хатосидан дарс олади. Аҳмоқ ўзининг хатосидан дарс олади. Ақлли одам ўша аҳмоқни хатосидан дарс олиб қўяверади. Тушунарли бўлдими? Аҳмоқ бўлгандан кейин яна аҳмоқ бўлаверамиз. Ўша битта тушган чуқурни яна қайтиб қайтиб босаверамиз оёғимиз билан.

[8:44] Бола билан юрма бола, бу яхши одамлар емас, шерик қилиб олганлар деб отангиз айтди, домлангиз айтди. Ай дедингиз, юрдиз. Билмайсизда буларни кимлигини. Адабийизга яна ажрамайди да. Хўп, демак, Қуръон қиссалари. Ундан сиз билан биз ибрат олишимиз учун Аллоҳ Таоло келтирди. Енди, мана Аллоҳ Таолонинг қаҳри ҳақида ва Аллоҳ Таолонинг ғолиблиги ҳақида келган мана қиссалар. Аллоҳнинг қаҳри ва унинг ғолиблиг ҳақидаги қиссалар.

[9:17] Сиз билан биз Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг мўмин бандалари қатори бўлиши мумкин бўлган нарсани Аллоҳдан сўрашдан уялмаслигимиз керак. Яъни сиз учун мумкин емас. Сиз учун мушкул, лекин Аллоҳ учун ҳеч нарса емас бу. Сўранг. Бўлиши мумкин бўлган нарса Аллоҳъдан сўранг. Чунки бўлиши мумкинки бўлмаган нарса ҳам бўлиши мумким да, масалан. Нима дегани бу? Аллоҳ ўзига ўхшаган илоҳни ярата оладими деса, бу саволга жавоб берилмайди. Чунки иккита илоҳ бўлиши мумкин емас.

[9:52] Аллоҳ ўзи кўтара олмайдиган битта бир катта харсанг тошни яратишга қодирми, қодирмасми? Бу саволга нима деб жавоб берсангиз ҳам нотўғри бўлади. Ҳа десангиз ҳам, йўқ десангиз ҳам. Ҳа десангиз, ҳа, демак, теоретический аллоҳни кучи йетмайдиган нарса ҳам бор екан да деган фикр пайдо бўлади. Йўқ, Аллоҳ бунақа тошни ярата олмайди десангиз, е Аллоҳни қўлидан келмайдиган иш ҳам бор еканда, деган фикр келади. Шунинг учун сиз Аллоҳъдан сўранг бўлиши мумкин бўлган нарсани. Бўлиши мумкин бўлмаган нарсани сўраманг.

[10:28] Қуръондаги Аллоҳ Таолонинг қаҳри ҳақида ва унинг ғолиблиги ҳақидаги қиссалар. Бали қорнига тушиб қолган Юнус алайҳиссалом қиссаси. Бу ҳам қисса, ҳам ҳаётда ишлайдиган қонун. Бир одамки, тасаввур қилинг, бир оғир касали бор.

[10:51] Топиш тутиши ҳам яхши емас. Муаммо ҳаётида. Ишхонасида ҳам аҳволи яхши емас, аёли бевафо, фарзандлари ноқобил. Мана муаммо. Рости мана муаммо. Пули йўқ, дарди бор, ишхонада обрўйи йўқ, хотини вафодор емас, фарзандлари ноқобил. Мана шу одам айтадики, енг катта муаммо менда дейди. Ҳақиқатдан қарасангиз муаммоси кичкина емас. Енди мана шу одамни тасаввур қилинг, катта, кетди қорнига тушиб, сув тагига кириб кетди кетди.

[11:28] Енди уни мана шу муаммосини олдида, тепада қолган муаммолар муаммо бўладими? Мана енди балади хонига тушиб қолди. Юқорида айтилган муаммоларни биронтаси уни олдида муаммо бўлиб кўринадими? Юнус алайҳиссаломни балоғ ютуғи юборди. Нима туфайли? Ўзини қилган хатоси туфайли. Айтяпмиз ку, Аллоҳ ўзининг мўмин бандаларини азобламайди. Бесабаб. Юнус алайҳиссалом Аллоҳ яхши кўрган бандаларданмиди? Пайғамбар еди, яхши кўрар еди. Енди нимага бу мусибат тушди? Ана шу қавмини, найнаво қавмини, Юнус алайҳиссоном Аллоҳнинг изнисиз ташлаб чиқиб кетганидан. Мана хатоси учун балади қорнига тушди.

[12:13] Ей Худо, мен Сенга нима ёзувдим? Ей Худо, қайси қилган гуноҳим учун деган гаплар гапирилмай қўйди а? Банда хотиржам бўл. Бошингга мусибат келдими? Албатта бир сабаби бор буни. Фақат қидир. Фанада фил зулматий алла илаҳа илла анта субҳанака инникунту минал волимин. Юнус алайҳиссалом, қоронгъу зулматларда туриб, ҳеч илоҳ йўқ, магар ўзинг бордирсан, ей покипарвардигор, дарҳақиқат мен ўз жонимга жабр қилувчилардан бўлиб қолдим деган пайтини есланг.

[12:53] Ей Худо, мени нимага балиқни қорнига тушириб қўйдинг демаяпти. Ўзимга ўзим зулм қилиб олдим, ўшанинг учун балиқни қоринига тушдим деяпти. Фарзандингиз ноқобил бўлган бўлса, фарзандингизни маломат қилаверманг ота. Чунки уни шунақа бўлишига енг биринчи жавобгар ва мана шу бир ноқобиллигига хизмат қилган одам сизсиз. Еҳтимол, ҳалол ҳаромига қарамасдан олиб келиб юргизгандирсиз. Еҳтимоли ота онангизни дилини оғритгандирсиз.еҳтимол, ҳалойиқларни ҳаққини айтгандирсиз.еҳҳтимол, қарғиш олгандирсиз. Қандоқ бало кунда туғилиб қолгансан? Нимага фалончи ойда боласига ўхшамайсан? Деманг амаки.

[13:37] Маъқулми? Айбни ўзимиздан қидирайлик да. Шикоят ҳам қилмай қўямиз ҳаётда. Юнус алайҳиссалом қиссаси бўлиб ўтди. Мана балони қорнидан чиқиб кетди. Шу билан тугадими иш? Бу оятларни ҳикмати тугадими? Йўқ, биродарлар. Ҳаётда бу қисса яна такрорланиши мумкин. Ҳа, ҳар куни такрорланади. Болангиз ноқобил чиқдими, демак балиқни қорнига тушдингиз, мусибат деган балиқни қорнга. Ишингиз юришмаяптими? Топганингизда барака йўқми? Мусибат. Балиқни қори ўша ҳам. Буларни биронтаси келмайди мумига, илло ўзини қилган феъли атвор туфейли келади.

[14:19] Бу қисса ҳар куни такрорланди, биродарлар. Мана Пайғамбаримиз Юнус алайҳиссаломнинг балади қорнидан чиқиб кетганлигини бизга хабарни бердилар. Ва нажжайна ҳу минал ғом дейди Аллоҳ Таоло. Биз Юнус алайҳи саломни мана шу ғамдан, ғуссадан қутқардик деди. Кейин нима деди? Во када алика нумжил минин. Биз мўминларга мана шундай нажот берамиз. Юнус алайҳиссалом муаммоси битди, балади қорнидан чикди. Туядими қисса? Йўқ, давоми бор. Вакадай лекин нум жил муминин. Бундан кейин яшайдиган мўминларни Аллоҳ мана шундай нажотга чиқарамиз деяпти. Юнус алайҳиссаломни қарангда анализ қилайлик қисқагина. Пайғамбар бўлиб келди. Вазифасини бажарди. Қавм қавмул қимоди, қавмини ташлаб чиқиб кетди. Хато ўзидан кетди. Балода қорнига кирди, тасбеҳ айтди Аллоҳга. Кейин чиқиб кетди шу. Мана шу қоида сиз билан бизни устимизда ҳам ишлайди.

[15:18] Зиммамизда вазифа бор, бурч бор, зўр бажарамиз, ёки бир хато йўл қўяётган бўлсак, албатта уни мукофоти, қўштирноқ ичидаги мукофоти келади. Енди бу мусибатдан чиқиб кетишни йўли нима екан? Яна Аллоҳга қайтишлик. Сиз йўлбасдан қўрқсангиз, йўлбасдан қучасиз.

[15:41] Сиз жарликка қулаб кетишидан қўрқсангиз, жарлидан қочасиз. Аммо Аллоҳ Таолодан қўрқган банда Аллоҳ Таолони ўзига қочади. Тушунарли бўлдими? Ўша қўрқаётган нарсангизга кириб қолишингиздан хавотирингиз борлиги учун қочасиз ундан узоққа. Қўрқадиган нарсасидан инсон қочади ундан узоққа. Аммо Аллоҳдаан қўрққан банда Аллоҳга қайтади. Юнус алайҳиссаломни балиқни қорнига Аллоҳ туширди феъли сабаб. Енди чиқарадиган ҳам ким еди?

[16:15] Бу қисса, биродарлар. Ҳаётимизда ҳар кунида ишлайдиган қонун бўлишини хоҳладир опимиз. Бу қисса биз учун, биродарлар, биз мўминларга мана шундай нажот беравермиз. Қуръондаги қиссалар. Аллоҳ азза ва жалланинг ал қоҳир еканлиги. Ғолиб еканлигини сиз билан бизга баён қилади. Мусо алайҳиссаломнинг Фиръавн билан бўлган қиссаси.

[16:41] Мисрдан чиқди, Бану Исроилни олиб Мусо алайҳисса салом. Денгизни олдига йетганларида, бу катта олти юз минг кишилик карвонни орқа томонидагилар, Фиръавн ўзини қўшини билан уларни қириб яксон қилгани келаётганлигини кўришди. Уларни тўсиб қоладиган ҳеч нарса йўқ. Стади билла, қола ашаби Мусо инна аламудракун. Мусонинг ҳамроҳлари тамом бўлдик, тутилдик дейишди. Чунки орқада қўшин келяпти, олдида денгиз турибди. Қочиб кета олмайди. Мусо алайҳиссалом нима деди? Қола, калла инна маъия робби саяҳдин. Йўқ. Аниқки, мен билан бирга Парвардигорим бор.

[17:27] Албатта, У мени нажот йўлига бошларди, деди. Аллоҳ Қоҳир бўлган Зот. Ана шу Ману Исроилни қувиб келаётган ўша замоннинг енг қудратли қўшини денгиз тагида қолиб кетди. Ману Исроилдан битта одам кеччага олиб тураётгани йўқ бу қўшинга қарши. Чунки Ал Қоҳир бўлган Роббиси уларни сақлашни хоҳлади, Фиръавнини сув тагига тиқиб ташлади.

[17:50] Чунки айтди, Аллоҳ Таоло Ал Қоҳир бўлган Зот, бутун борлиқни ўзини ҳукмига нима қилган? Бўйин синдирган. Уларни устидан ғолиб. Бу улуғ анбиолардан биродарлар дарс олишимиз керак, ибрат олишимиз керак. Аллоҳга бўлган ишончини, иймонини кўринг. Улар ўзларини Роббисига бўлган иймони билан, Роббиси билан азиз деб билган. Қўлида уч тўрт чақаси йўқ одам, ўзини хор деб ҳис қилади. Дунёси йўқ, қуввати йўқ, машинаси йўқ, чиройли йўқ, хор бўлиб юради. Чунки ўзини шу нарсаларсиз хор деб билади. Енди бироқ Аллоҳ Таоло унга мана шу нарсаларни ҳаммасини бирданига бериб қўйса, енди азиз бўлиб қолади.

[18:32] Тўғрими? Ески қадрли авлодлар билан муомала қилмай қўяди, янгисини қидириб қолади. Мана ошхонада овқат йемай қўяди, мана соат ташлаб бошқасини тушунайлик а. Демак бу одамни азизлиги, хорлиги дунё матоҳи билан еди. Лекин мўмин ўзини азизлигини иймони билан деб билади. А иймонингизни ҳеч ким тортиб ололмайди бир қадар.

[18:57] Савр ғорида ўтирган Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васаллам. Мушриклар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадан чиқиб кетганлигини билганларидан кейин, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ва шериги Абу Бакр Сиддиқни тириги ёки ўлигини топиб келганга юзта туяни мукофот қилиб ваъда қилишди. Бутун кураш оёққа ўтирди. Из қуввори ҳам, из қуввар бўлмагани ҳам чиқиб қидиришни бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шу савирғорга чиқиб, уч кун ўтирдилар.

[19:30] Жуда ажиб қилса да, Пайғамбаримизни ҳаётини ўқирканмиз, ичидаги ибрат, ваъз насиҳатларни тугамаслигини кўрамиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадан чиқиб, Мадинага юрсалар, шимол томонга қараб юриш керак. Аммо у зот жанубга қараб юрдилар. Ва ўндан ортиқ сабабни қилдилар, қуришнинг қўлига тушиб қолмаслиги учун. Ана шу сабаблардан биттаси ғорга чиқиб ўтириш еди.

[19:56] Лекин у қилган сабабларни биронтаси фойда қилмади. Барибир ғорни оғзига чиқишди. Ғорда, олдида туришибди. Абу Бакр Сиддиқ ва Расулуллоҳ ғорда туриб, уларни оёқларини кўриб туришибди. Укалар, тушунинглар. Сиз билан бизни қилаётган ишимиз, бир натижага еришишимиз учун, бор йўғи сабаб. У натижани Аллоҳ хоҳласа беради, бўлмаса йўқ. Сиз сабабни қилишга жавобгарсиз, натижа Аллоҳдан. Сабабни қилиб туриб ишониб қолманг. Сабабни қиб туриб аниқ йетаман деманг.

[20:29] Мана Муҳаммад алайҳиссалом хабарни яшириб, Абу Бакр Сиддиқнинг уйига хабарда айтгани кирди, юзини тўсиб чиқдилар, бир. Кунни иссиғида чиқдилар Маккадан Абу Бакрнинг уйига чиқиб хабар бергани. Одамларнинг уйида ўтиради иккита. Кириб ичкарига, хабарни махфий қилиш учун қизларингизни ташқарига чиқаринг деди. Хабарда айтгандан кейин уйни парадний хотидан емас, чорний хотидан чиқиб кетди.

[20:55] Кечқурунда уйдан чиқди. Шимога емас, жанубга қараб юрди. Ғорга чиқди, уч кун ўтирди. Абу Бакр Сиддиқ ва Пайғамбаримиз минган туяларни изини ёпиш учун Абу Бакрни ўғли қўйларни ҳайдаб кетди изни ёпиш учунга. Нечта сабабни қилган бўлса ҳам, бу сабабларни биттаси фойда қилмади. Шунинг учун қоида. Сизни мақсадингизга, кўзлаган мақсадингизига аниқ йетказадиган юз фоизлик сабаб бўлмайди.

[21:25] Юз фоизлик сабаб Аллоҳ Таолонинг хоҳиши. Тушунинглар. Сабабга суянманглар. Акангизга, укангизга суянманг. Пулингизга суянменг. Орттириб қўйган прессингизга ишонманг. Ёниб кетиши мумкин у прессингиз. Ҳайвонларингиз оч қолади. Йем олиб қўйдим икки тонна, бўлди, зўр яшайди енди молларим. Ҳа, сабабни қиламиз. Худди таваккал қилишни билмайдиган одамни ҳаққирамиз, сабабни зўр қиламиз. Лекин сабабни зўри қилгандан кейин ҳеч нарса қилмагандақа парвардигор деб ялинамиз. Мана шу мўминни позитсияси бўлади.

[22:00] Сизни кўзлаган мақсадингизга олиб борадиган, аниқ ишлайдиган юз фоизлик сабаб йўқ. Юз фоизлик. Сабаб аллоҳни хоҳиши. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам абу бакр сиддиқни йиғлаётганлигини кўриб, нимага йиғлаяпсиз абу бакр? Абу Бакр Сиддиқ, ё Расулуллоҳ, агар ҳозир енгишиб, оёғини тагига қарашганида, ғорни ичига, бизни кўриб қолишар еди, деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам нима дедилар? Ма воннука я Абу Бакр би иснайн аллоҳу салиҳуҳу ма' учинчи шериги Аллоҳ бўлган иккита одам ҳақида нима дейсиз? Учинчи шериги аллоҳ бу иккита одамҳақида қанақа гумондасиз деди. Тушуняпсизми? Сабабни қилиб қўйиб туриб, Аллоҳ деяпти Пайғамбаримиз. Аллоҳ сақлашни хоҳлади, биронтаси енгишиб қарамади, агар қараганда ҳам кўрмас еди.

[22:59] Қани енди шу йерда бир нозик нарса бор. Мана Пайғамбариз шунча сабабни қилиб, ғорга чиқиб ўтирибдилар. Қораш барибир топиб келди. Енди битта сабаб қолди. Улар туришибди ғорда олдида гаплашиб, Пайғамбаримизни Абу Бакр асрида кўриб туришибди. Битта сабаб қолибди, Пайғамбаримиз Абу Бакр асрдек қиладиган. Нима сабаб? Индамай ўтириши.

[23:24] Инсоний сифатда қиладиган битта жим ўтириш еди. Жим ўтирди, бўлди, кетди. Ей Абу Бакр, учинчи шериги Аллоҳ бўлган иккита одам ҳақида қандай гумондасиз? Қуриш мушриклари Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг тириги ёки улугига юзта туяни мукофот қилиб тикишди.

[23:50] Орқасидан суроқ оти нумалик ал жушуми қуволаб борди. Пайғамбарим саллаллоҳу алейҳи васаллам бир неча марта қўлини кўтардилар, отининг оёғи йерга санчилиб қолиб йиқилиб тушди. Сўроққа келиб, ўзини йўл тадоригини, сафар анжомларини таклиф қилганда қабул қилмадилар. Балки бизни кўрганингни курашга айтмайсан деб Пайғамбаримиз шарт билан жўнатдилар, қайтиб кетди. Қайтиб кетаётганида, ей сўроққа, кислоронинг билинг узукларини қўлингга ташсанг, аҳволинг қандай бўларкан деди.

[24:20] Роббисига бўлган иймонни кўринг. Чунки муҳаммад алайҳиссаломнинг роббизи ал қоҳир бўлган зот. Ҳамма нарсани бўйнини синдиради. Ҳа, ей Хусороғим, мен Мадинага йетиб бораман. Соғ саломат. Давлат бино қиламан, қўшин тўплайман. Мусулмонлар Форсияга қарши жанг қилади ва буларни ҳаммаси сени аслингда бўлади, ей Суроқа. Ҳа шундай бўлди. Мусулмонлар Умарини Хаттоб халифалик даврида фатҳ қилишди Мадоинни. Ана шу Пайғамбаримиз ваъда қилган Ҳисрони билай узуклари, мусулмонларни қўлига келди ва Суроқани қўлига тақишди.

[24:56] Пайғамбаримни соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзининг роббисин ал қоҳир еканлигини яхши билар еди. Ва Роббизга мана шундай бир суянган таваккал қилган банди еди. Соллаллоҳу алайҳи васаллам. Расулуллоҳни қуриш, даъват қилишидан ман қилиб қўйди. Ўн йил даъватдан кейин мана Абу Толиб вафот етди. Ҳадичорамиз вафот етдилар. Шунда Расулуллоҳ Макка аҳлидан умидини узиб, Тоифга чиқиб, уларни даъват қилдилар, аммо Тоиф қабул қилмади. Тошбўрон қилиб ҳайдашди.

[25:29] Мана енди қайтиб Маккага киргани хавотир бор. Агар айтишим мумкин бўлса, ана шу пайтда исломий даъватнинг кичкина қиёмати қойим бўлиб қолган еди. Маккага қайтишга мажбур. Маккадагилар Пайғамбаримизни сеҳргар деган, жинни деган, ёлғончи деган, қатл қилишликка журъати бор. Тоифдан тошбўрон ҳам бориб қайтиб келдилар. Мана енди борадиган жойи йўқ, Маккадан бошқа.

[25:55] Шунда у зот билан чиққан зайдумни хориса, ё расулуллоҳ, қандай қилиб кирасиз маккага? Деди. Валлоҳи пайғамбаримиз аллоҳга бўлган ишончини кўринг, ажиблигини. Қалбини, инсон қалбини хотиржамликка тўлдирадиган сўзларни айтдилар. Инналлоҳа насиру набия. Албатта аллоҳ ўзини пайғамбарига албатта ёрдам беради деди.

[26:21] Олдида ҳеч нарса йўқ. У зотни маккага келса ҳимоя қиладиган ҳеч ким йўқ. Ҳеч қандай қуввати йўқ қўлида. Лекин аллоҳга бўлган иймони бор. Ҳозир ҳам уммату муҳаммадия, умматларнинг охирги сафида турган пайти, уларни юксаликка олиб чиқадиган биронта бир қўлида бир сабаби йўқлигини кўрамиз. Лекин биз аниқ ишонамиз бу роддалар. Аллоҳ умматни азиз қилишликка қодир. Гарчи қўлида ҳеч нарсаси бўлмаса ҳам, фақат уммат, Аллоҳ уларни азиз қилишлигига лойиқ бўлишлиги керак.

[26:54] Умидсизлик ҳаётимиздаги енг хатарли нарса. Тушкунликка тушиб қолиш. Тугади, тамом бўлди деб ўйлаш. Сен банда, Аллоҳ билан биргасан. Буни унутма. Аллоҳ Таоло ўзини бандаларини ташлаб қўймайди. Аллоҳ ўзининг яхши кўрган бандаларини ёрдамсиз ташлаб қўмайди. Астадибиллаҳ. Валанг я тераккум а амалакум. У Аллоҳ қилган амалларингизни савобини мукофотини камайтирмас. Вала таҳину вала таҳзану ан тумул аълаун ин кун тум умининг. Устлашманглар, ғамгин бўлманглар. Агар ҳақиқий иймон егаси бўлсанглар, сизлар ғолибсизлар, сизлар олийсизлар. Ал қоҳир бўлган роббимиз айтяптилар, шарт ҳақиқий ийман егаси бўладиган бўлсанглар.

[27:40] Ҳамма қувватни егаси бўлган Аллоҳ билан бирга бўлишинг, биродарлар, енг яхши ҳолатинг сени. Ал қоҳир билан зот билан ўзингни азиз билишинг. Ал қоҳир зот билан ўсингни азиз билишинг, уни қудратидан қувват олишинг. Азизлик ва кароматни унга қулчилик қилишда деб билишинг. Ва тилкал айям унудавели ҳабайна нас. Ҳа, мусулмон уммати ҳозир куч қувватда, умматларнинг пешвовалари қаторида емас. Роббимиз айтяпти, ва мана шу кунларни, яъни ғолиб бўлиш, мағлуб бўлиш, баланд бўлиш, паст бўлиш кунларини одамлар орасида айлантириб турамиз. Агар йер юзини Аллоҳ Таоло фақатгина куч қувват егаларига топшириб қўйганида, кофирлар мўминларни тушкунликка, умидсизликка туширишиб юборган бўлар еди. Агар йер юзини Аллоҳни Таоло фақатгина мўминларга топшириб қўйганида, одамларнинг жуда кўпчилиги мўмин бўлмаганлари мусулмонларга нисбатан иккиюзламачилик, мунофиқлик қилишган бўлар еди да. Шунинг учун айтаяпти Аллоҳни Таоло, бу кунларни одамларнинг орасида айлантириб турамиз. Гоҳида, йер юзида кофирлар куч қуввати усти бўлади. Яна бир давр келади, мўминларнинг қўлида боради дунё. Бизни насибамиз биродарлар, мана шу даврга тўғри келибди.

[28:57] Мусулмонлар заиф бўлиб турган пайтга тўғри келибди. Лекин биз сабр қиламиз, умид қиламиз. Зеро Аллоҳ Таоло мўмин бандаларини ҳаргиз ёрдамизни ташлаб қўймайди. Ақул у қовли ҳаъда ва астағфируллоҳу алайҳи валакум. Инналлоҳу ва малакати ҳушсалуни аланнаби. Я юҳалладина аману соллаллоҳу алайҳи вас саллам.

## Quran and hadith quoted in this lecture

- [12:32] Quran Al-Anbiyaa 21:87
  - Said in the lecture: “фил зулматий алла илаҳа илла анта субҳанака инникунту минал волимин.”
  - Arabic: وَذَا ٱلنُّونِ إِذ ذَّهَبَ مُغَٰضِبًۭا فَظَنَّ أَن لَّن نَّقْدِرَ عَلَيْهِ فَنَادَىٰ فِى ٱلظُّلُمَٰتِ أَن لَّآ إِلَٰهَ إِلَّآ أَنتَ سُبْحَٰنَكَ إِنِّى كُنتُ مِنَ ٱلظَّٰلِمِينَ
  - Uzbek translation: Зуннунни эсла. Ўшанда у ғазабланган ҳолда чиқиб кетган эди. Бас, у Бизни ўзига (ер юзини) тор этмайди, деб гумон қилди. Зулматларда туриб, Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим, деб нидо қилди. (Зуннундан мурод Юнус алайҳиссаломдир. «Нун» балиқ дегани, Зуннун эса, балиқ эгаси дегани. Юнусни алайҳиссалом денгизда балиқ ютиб юборган, кейин қирғоққа келиб, Аллоҳнинг амри билан чиқариб ташланган. Шунинг учун Зуннун–балиқ эгаси, лақабини олганлар. У зотнинг қиссалари Ас-Саффот сурасида келади. Аммо бу сурада сиёққа мос равишда қисқача баён қилинмоқда. Юнус алайҳиссалом қавмларининг қилмишларидан ғазабланиб, юртларини ташлаб чиқиб кетдилар. Уламоларимиз айтишларича, аслида у киши бошқа Пайғамбарларга ўхшаб сабр қилишлари, Аллоҳнинг амрини кутишлари керак эди. Аммо бундай қилмадилар. Қавмларига зарда қилиб, юртларидан чиқиб кетдилар. Сўнгра Аллоҳ таоло, у кишини балиққа юттириб, синовга учратди. Ана ўшанда, «зулматларда туриб», яъни кеча зулмати, денгиз ости зулмати ва балиқ қорни зулматида туриб, Аллоҳ таолога ёлбориб: «Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, мен золимлардан бўлдим, деб нидо қилди».)
- [22:19] Hadith: Sunani Termiziy, 3096 (grade: Sahih (Albaniy))
  - Said in the lecture: “Абу Бакр Сиддиқ, ё Расулуллоҳ, агар ҳозир енгишиб, оёғини тагига қарашганида, ғорни ичига, бизни кўриб қолишар еди, деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам нима дедилар? Ма воннука я Абу Бакр би иснайн аллоҳу салиҳуҳу ма' учинчи шериги Аллоҳ бўлган иккита одам ҳақида нима дейсиз? Учинчи шериги аллоҳ бу иккита одамҳақида қанақа гумондасиз деди. Тушуняпсизми?”
  - Arabic: يا أبا بكر! ما ظنك باثنين الله ثالثهما؟ " . قال
- [27:21] Quran Aal-i-Imraan 3:139
  - Said in the lecture: “Вала таҳину вала таҳзану ан тумул аълаун ин кун тум”
  - Arabic: وَلَا تَهِنُوا۟ وَلَا تَحْزَنُوا۟ وَأَنتُمُ ٱلْأَعْلَوْنَ إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ
  - Uzbek translation: Бўшашманглар! Хафа бўлманглар! Сизлар, агар мўмин бўлсаларингиз, устунсизлар. (Эй мусулмонлар! Ҳеч бўшашманглар, заифлашманглар, сизга етган мусибатларга, бошингизга тушган оғирликларга хафа бўлманглар. Сизлар дунёда ҳаммани ҳидоятга даъват қилувчиларсиз. Улар зулматга, залолатга чақирувчилардир. Сизлар икки дунё саодатига эгасиз. Улар икки дунё бадбахтлигига эгадирлар.)

## Self-check quiz

Generated automatically from the lecture; not reviewed by a person.

1. Устозга кўра, Қуръондаги қиссалар асосан ким учун келтирилган?
   - a) Тарихий ҳужжат сифатида
   - b) Ўтиб кетган умматлар учун
   - c) Фақат ўлимдан кейин учун
   - d) Ибрат олиш учун биз учун — correct
   - Why: Дарсда Қуръондаги қиссалар ўтиб кетган умматлар учун емас, балки биз билан сиз учун ибрат олиш мақсадида келтирилгани таъкидланган. [7:42–8:13]

2. Устозга кўра, Юнус алайҳиссалом балиқ қорнига тушишининг асосий сабаби нима еди?
   - a) Узоқ саёҳатга чиқиб қолиши
   - b) Балиқнинг табиий овлаш ҳаракати
   - c) Аллоҳнинг изнисиз қавмини ташлаб чиқиб кетгани — correct
   - d) Қавми унинг сўзини ешитмаслиги
   - Why: Дарсда устоз Юнус алайҳиссаломнинг балиқ қорнига тушишини Аллоҳнинг изнисиз қавмини ташлаб чиқиб кетган хатоси билан боғлайди. [11:28–12:11]

3. Устозга кўра, мўмин банданинг азизлиги нимага асосланади?
   - a) Дунё мол-мулкига
   - b) Оила авлодига
   - c) Жисмоний қувватига
   - d) Иймони билан — correct
   - Why: Устоз дарсда мўмин ўзини азизлигини иймони билан деб билишини, аксинча кофирнинг азизлиги дунё матоҳига боғлиқ еканлигини таъкидлади. [18:32–18:54]

4. Устозга кўра, мўмин банданинг сабабларни қилиб, кейин Аллоҳга ялинишидаги асосий мақсад нима?
   - a) Таваккал қилиш ва Аллоҳга суяниш — correct
   - b) Молиявий хавфсизликни таъминлаш
   - c) Бошқалардан ёрдам сўраш
   - d) Сабабларни ўзи тўлиқ бажариш
   - Why: Устоз дарсда сабабни зўр қилгандан кейин ҳеч нарса қилмагандек Парвардигор деб ялинишни мўминнинг позитсияси деб таъкидлади. [21:25–21:57]

5. Устозга кўра, Аллоҳ йер юзидаги куч-қувват ва ғалобани одамлар орасида нима учун айлантириб туради?
   - a) Кофирлар мўминларни умидсизликка туширмаслиги ва мўминлар иккиюзламачилик қилмаслиги учун — correct
   - b) Одамлар орасидаги тинчликни абадий сақлаб қолиш учун
   - c) Кофирларнинг мўминларни доимий бошқариши учун
   - d) Мўминларнинг доимий равишда кучли бўлиши учун
   - Why: Дарсда Аллоҳ куч-қувватни айлантириб туришининг сабаби кофирлар мўминларни умидсизликка тушириб юбормаслиги ва мўминлар иккиюзламачилик қилмаслиги деб тушунтирилган. [27:40–28:56]
