# 45-дарс Ал-Қооҳир 3-қисм: Асма-Ул-Ҳусна

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Асмоул ҳусно](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno.md), lecture 48 of 110
- Section: Ал-Қоҳир
- Duration: 38 min
- Original title: 25.02.2022 45-ДАРС АЛ-ҚООҲИР 3-ҚИСМ / АСМА-УЛ-ҲУСНА
- Date in the video title: 2022-02-25
- Review status: reviewed
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/48
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/oqLjEziGv_U.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=oqLjEziGv_U
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/47.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/49.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:04] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббилен иламин. Вассолату вассалому алайҳи рофил мурсалин ва ала алихий ва ашабихий ажмаъин. Аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъла ва баракатуҳ. Аллоҳум алайкум на майян фауна ва фана би маълам танаввазийет на илма. Аллоҳумма аренал ҳаққа ҳаққон ва ризқу натибаба ва аренал баътила баътилан ва ризқу натижатинааба. Во жаъалла минман йестами ўнал қовла файетта би ўна ҳусана, ва адҳин ла би роҳаматика фия ибадика солиҳин. Аммабад, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракатуҳ.

[0:45] Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг гўзал исмларидан ал қоҳир исмини дарс қилаётган едик. Бугун давом етказамиз. Бандаларни ўзи хоҳлагандек бўйин синдирган Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳар қандай айбини ҳуснидан пок. Тасбеҳлар бор. Ана шулардан биттаси Субҳанаман Қоҳира Ибадаҳ у билмаут.

[1:08] Бандаларини ўлимга бўйин синдирган Зот айбини ҳуснида покдир. Бандаларни ўлимга бўмин синдирган Зот ҳар қандай айби нуқсондан покдир. Ҳамма ўлади. Мўмин кофир. Бой камбағал, еркак аёл, соғ касал. Ҳамма ўлади. Аллоҳ Таоло бандасини ўлимга бўйин синдириб қўйган. Қаҳр қилган. Хоҳласа бандасини касалликка, хоҳласа фақирликка, хоҳласи ожизликка бўйин синдирилиб қўяди. Инсон бўйин синдирма иложи йўқ. Чунки Ал Қаҳҳар бўлган Аллоҳ Азза ва Жаллоҳ мана шу нарсани хоҳлаган еди. Шуларни бари биродарлар қаҳр бўйин синдиришлик дейилади. Валиллаҳи ила асма ул ҳусна, фадўу ҳубеҳа. Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари бор. Бас унга улар билан дуо қилинг. Жабборларни, ҳаддидан ошганларни, золимларни устидан қаҳр қилади, бўйин синдиради, хор қилади. Уларни устидан ғолиб бўлади.

[2:09] Аллоҳум маҳдина фий ман ҳадайт ва афина фий ман афайт. Ва таваллана фиман таваллайт, ва барикла нафима атойт. Воқеина восриҳ анна шаррома қодойт, фа иннака тақдибел ҳақ, валаю худо алик. Дуони қаранг. Келинглар кўриб чиқамиз шу дуони нималигини. Парвардигор, сен ўзинг ҳидоят қилган бандалар қаторида бизни ҳам ҳидоят қилгин. Ҳамда сен офиятда сақлаган бандалар қаторида, бизни ҳам офиятда са қлагин. Ва сен ишларини ўз қўлинга олган бандалар қаторида бизни ҳам ишимизни қўлинга олмгин. Ҳамда сен ато қилган нарсани баракотли қилгин. Ҳамда қазойингнинг ёмонидан бизни сақлагин ва уни биздан нари қилгин. Албатта сен ҳақ ҳукм қиласан, сенинг устингдан ҳеч ким ҳукм қилмайди.

[3:04] Биринчи сўралган нарса аллоҳу маҳдина фий ман ҳадай. Ҳидоят. Парвардигор, сен ҳидоят қилган бандалар қаторида мени ҳам ҳидоят қилгин. Йигитлар, билиб қўйинглар. Йетмиш га, олтмиш га, саксон га кирган оқсоқоллар ҳаётни иссиқлигини кўрди да, нима оқ, нима қора билишди. Гарчи диний билимлари чуқур бўлмаса ҳам, ҳаётий тажрибадан кўришди.

[3:31] Енг катта неъмат, енг биринчи улуғ неъмат, бу ҳидоят. Ҳа, биринчи неъмат ҳидоят. Ундан аввал биронта бир неъмат бўлмайди. Мана шу ҳидоят деган неъмат бир рақамига ўхшайди. Ҳидоят бир. Уни орқасига нол қўшинг. Ўн бўлди. Мана шу нол бу офият. Демак, ҳидоят ва офият ўн бўлади. Енди орқасига яна битта неъматни нол деб қўшинг. Нима бўлсин? Фарзанд бўлсин. Бир, иккита нол. Юз бўлди. Ҳидоят, офият, фарзанд.

[4:10] Яна битта нол қўшинг. Минг бўлди. Биринчиси бир ҳидоят, иккинчиси офият, учинчиси фарзанд, тўртинчиси бойлик. Минг бўлади. Ҳар битта ҳаётдаги неъматни биттадан нол қилиб қўшаверинг. Ўшанда кимдадир миллион бор. Ҳидоят ва нечтадир нол. Енди мана шу миллион бўлган рақамни олдидан бирни олиб қўйинг.

[4:35] Нима бўлди? Нол бўлди. Соғсиз. Фарзандларингиз сероб, бойсиз, муаммоингиз йўқ. Ҳамма ёғингиз бор, аммо ҳидоятингиз йўқ, иймонингиз йўқ! Бу неъмат дейиладими? Демак, енг биринчи неъмат нима екан? Енг биринчи ва енг улуғ неъмат бу ҳидоят бўлади.

[5:00] Демак, биродарлар, ҳамма неъматни бериб туриб, агар Аллоҳ сенга ҳидоятни бермаган бўлса, бу неъматлар ҳаммаси нол бўлади. Иймондан бошқа неъматлар Аллоҳнинг ҳақиқий чин атоси дейилмайди. Чунки иймондан бошиқа неъматларни Аллоҳ мўминга ҳам беряпти, кофирга ҳам беряпти. Аллоҳ Таолонинг ҳақиқий атоси, ҳақиқий инъоми берган ҳадияси ўлим билан якун топиши мумкин емас. Ҳақиқий ато, ҳақиқий неъмат ўлимдан кейин ҳам давом етади. Ҳақиқий ато ҳақиқий нейтмат қайси неъмат екан? Ҳидоят неъмати екан.

[5:39] Аллоҳ Таолони бу дунёда инсонларга берган неъматлари кўп. Енг биринчиси бу ҳидоят. Ундан кейин солиқ. Ундан кейин тинчлик. Ундан кейин бола шақа. Ундан кейин мол у дунё. Ундан кейин обрў. Мана шу неъматлар ҳаммаси Аллоҳ Таоло бандаларга ато қилган инонлар. Лекин мана шу неъмат лар ҳаммаси инсон вафот етишлиги билан қабрини устида қолади. Фақатгина иймон неъмати, ҳидоят неъмати у билан қабрга бирга киради. Қайси неъматни инсон ўлимидан кейинги олиб қўя ололади? Ҳеч қайсисини. Фақат ҳидоятни. Шунинг учун ҳақиқий оқил одам ким? Ҳақиқий оқул одам ким?

[6:23] Ўзига ўлимидан кейин ҳам фойдаси тегадиган неъматни топишида. Ҳидоятни топишида ва ундан фойдаланишида. Ҳа, албатта, дунё ҳаёти ҳам биродарлар неъмат, аммо у ўлим билан тугайди. Инсон қабрга кириши билан, мансабидан, лаззатидан, ҳузур ҳаловатидан, бойлигидан, ҳаммасидан ажрайди. Демак, ҳақиқий оқил инсон қабрга киргандан кейин ҳам унга фойда берадиган неъматни истайди, топади ва мана шуни тақозоси билан яшайди. Ўлим билан тамом бўладиган неъмат бу ҳақиқий неъмат емас. Ҳақиқатдан бу дунё матоҳини, дунё неъматларини Аллоҳ Таоло ўзи яхши кўрган мўминларга ҳам, ёмон кўрган кафирларга ҳам бераверади. Нодомики шундай екан, бу дунё неъмати Аллоҳ сиз билан биз учун хоҳлаган неъматмас екан.

[7:18] Енди бир фикр қилиб берадиган бўлсангиз, Аллоҳ азза ва жалланинг енг суюкли бандаси Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳ Таоло дунё матоҳини бермади. Дунё матоҳини бермади. Шу билан хор қилган бўладими? Йўқ, азиз қилган бўлади. Чунки ҳидоятни бериб туриб, Аллоҳ Таоло, дунёни бермаган бўлса, бу хор қилган бўлмайди. Енг асосий нарсани олди банда.

[7:47] Аксинча, дунёни бериб туриб, агар ҳидоятни бермаган бўлмаса, мана шу бандасини хор қилибди. Бизни ўлчов тушунчамиз шунақа. Исломий ўлчов шунақа бўлади. Худо ёққан жойи борки, зуоласини нима қилибди? Катта узибди. Бу нотўғри гап. У зуволани қаранг да, қорунга қанақа зуволани узган? Хираунга қанаққа зуволани ўзган? Лекин улар иймони йўқ кофир еди.

[8:15] Худога ёққан жойи борки, зуоласини катта узибди. Бу жоҳилий тушунча. Бу мақолни есдан чиқариш керак. Бу нотўғри бу. Агар шу тушунча билан яшаётган бўлса, бу инсон ҳеч қачон кассаси оқармайди, ҳеч қачон хотиржам яшамайди. Ҳақиқий хор инсон ким? Ҳақиқий хор инон ҳидоятни топмаган инсон. Муҳим емас уни миллати қанақа, қайси замонда яшаган, қайси йерда туғилган, қанча дунёси бор, муҳим емас. Муҳими ҳидоятни топмапдими? Бу одам хор инсон ҳисобланади. Чунки такрор айтяпмиз, моли дунёни Аллоҳ Таоло ўзи ёмон кўрган шир аунга ҳам бераверди. Мулкий салтанатни ўзи яхши кўрган Сулаймон алайҳиссаломга ҳам бераверди. Модомики бойлигини Аллоҳ азза ва жалла, қорунга ҳам бераверди, усмоним нафонга ҳам бераверарди. Демак, бойлик, мансаб, дунё матоҳи Аллоҳ бир бандани яхши кўраганлиги учун, яхши кўрдиганлигини белгиси емас екан. Шуни тушуниб олайлик. Шуни тушуна олайлик.

[9:25] Яъни бир қоида. Модомики бир неъматни Аллоҳ азза ва жалла ўзи яхши кўрган бандасига ҳам берган бўлса, ёмон кўрган бандясига ҳам берган бўса, демак бу неъмат Аллоҳ Таолонинг муҳаббатини белгиси емас. Аллоҳнинг бир бандага бўлган муҳаббатини белгилиси ҳидоят, иймон, амал, илм. Шу тушунча билан яшайлик.

[9:54] Ал қоҳир исми яққол кўзга кўринадиган мана дуо. Ҳақиқий оқил инсон Аллоҳ Таолодан доим ҳидоятни сўрайди, тавфиқни сўрайди. Чунки мана шу неъматларнинг енг тамоми, мукаммали ҳидоят бўлиб саналади. Мана ўтган дарсимизда ўқиган дуойимиз Аллоҳум маҳдини фий ман ҳадайт. Парвардигором мени ўзинг ҳидоят қилган бандалар қаторида ҳидоят қилгин ва афини фий ман афайт. Ва менга сен офият берган бандалар қаторида офият бергин. Мана ҳидоят қилгин. Ҳидоят енг биринчи неъмат. Уни орқасидаги неъмат офият. Шунинг учун дуода биринчи ҳидоят бер, орқасидан офият бер дейди. Мана шу дуони Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам кўп айтардилар. Аллоҳум арзуқнал афва ва ала афията ва ал муофата доимо фиддиний ва дунё ва ал ахирон.

[10:54] Парвардигор бизларни авф билан, офият билан, дин, дунё ва охиратдаги доимий муофат билан ризқлантирган. Чунки инсонда офият бўлмаса, ҳаёти жуда ҳам бир аччиқ бўлиб кетади. Шундай бир касални Аллоҳ Таоло бериб қўяди бир бандага, шу дард туфайли ҳаёти жаҳимга айланиб кетади. Шундай бир дард, касалликлар бор. Сени бор у, мол у, дунёйинг, унинг олдида ҳеч нарсага арзимай қолади. Шундай бу мусибатлар бор. Сени қўлингдаги ҳамма неъмат унинг олдида йўқ бўлиб кетади. Шунинг учун Аллоҳ Таолодан ҳидоятни сўраганимиздан кейин, офиятни сўрайлик.

[11:36] Парвардигор, мени сен ҳидоят қилган бандалар қаторида ҳидоят қилгин. Ва менга сен офият берган бандалар қаторида офият бергин. Ҳамда ишимизни ўзингни қўлингга олгин. Ишимизни қўлинга олгин. Ва уфаввийда амри ила Аллоҳ, инналлоҳа басирун била ибод. Мен дейди, Мусо алайҳиссаломнинг мана қиссасида бор, Фиръавннинг саройида яшаган, Фиръавннинг қавмидан бўлган лекин Мусо алайҳиссаломга иймон келтирган мўмин киши айтади, мен ўзимни ишимни Аллоҳга топширдим дейди.

[12:14] Ишингизни Аллоҳга топширтиринг. Сиз яхши деб ўйлаётган нарса оқибати ёмон бўлиши мумкин, уни билмайсиз сиз. Сиз ёмон деб ўйлаяётган ишнинг оқибати яхши бўлиши мумкун. Буни сиз билмайсиз. Шунинг учун айтингки, Парвардигор, мени ишимни ўзингни қўлингга олгин. Чунки мен нима яхши ю, нима ёмон еканлигини оқибатда билмайман.

[12:41] Бандасини Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло кузатиб туради ва мана шу нарса банда учун улкан неъмат. Сизни Аллоҳ кузатиб турган бўлса, сизга жуда ҳам бир катта хайрият бу. Чунки Аллоҳ сизни хатоларингизни тузатиб туради. Мукофотини оласиз. Қўштирноқ ичида. Хато қилдингиз, мукофот келди, қўштирноқ ичидаги мукофот. Яъни кибрга йўл қўйдингиз. Аллоҳ сизни мукофотлайди да, бир машаққатга туширади. Кибр қилганлигингиз учун шу иш келганлигини биласиз, қайтиб кибр қилмайсиз. Исрофга йўл қўйдингиз. Аллоҳ Таоло сизни ана шу иқтисоддан ёки пулдан қисиб қўйди. Мукофотлаб қўйди. Қўлингизни калта қилиб қўйди. И ни тушунасиз, исроф қилган еканман дейсиз. Яъни Аллоҳ сизни ишингизни ўзини қўлига олди. Аллоҳ сизни кузатяпти. Хато қилаётганингизда тузатиб турибди. Аллоҳ сизни даво оляпти.

[13:35] Шуни яхшилаб тушуниб олишимиз керак, биродарлар. Қайси бир банда роббим мени кузатиб турибди деган еътиқодда бўлса, бу одам тамомий яхши ҳолатда. Бундай одам, агар хатолари бор бўлса ҳам, тузалиши умид қилинади. Чунки қилган хатосига ўн нима мукофот келиб турса нима қилади? Тўхтайди да.

[13:57] Аммо яна бир одам бор, Аллоҳ уни ўзини ҳолига ташлаб қўйган. Кибр қиладими, исроф қиладими, бошқаларга зулм қиладими, хоромийдими, ҳеч қанақа жазо келмайди. Бу мусибат бу одам учун. Фақат тушунмайди да буни. Буни истидрожи дейди, кўтариб йерга чопиш дегани. Аллоҳ уни қилаётган гуноҳлари билан ўзига ташлаб қўйган. Аммо мўмин еса, мўминни Аллоҳ яхши кўради. Ўзини ҳолига ташлаб қолмайди. Хатоси учун албатта муолажани беради.

[14:32] Ўзингизни ҳолингизга Аллоҳ ташлаб қўллагандан кўра, қилган хатойингизга ўрнида мукофот бериб, тарбиялаб турган яхши емасми сизга? Шунинг учун хоҳлаган ишини қилиб юрган одам бор, ҳалол ҳаромда фарқига бормайди. Гуноҳ маъсиятдан ҳеч қанақа бир парҳез қилмайди. Аммо шунақа бўлса ҳам, ўзи хоҳлагандек яшаяпти. Кенг ҳамма ёғи, мўл. Бу манда ҳушёр бўлсин, бу истедрож дейилади. Қоида.

[15:01] Инсон иймонида, тақвосида юксалгани сари, енг майда гуноҳлар учун ҳам, енг кичик хатолар учун ҳам ҳисоб китоб қилинади. Енди, иймоний еътиқоди заифлашгани сари, катта гуноҳлар учун ҳисоб қилинади, майда хатолар учун емас. Кичкина қилган хатойингиз учун ҳам мукофот келяптими қўштирноқ ичида? Жазо келяптими? Демак, иймонингизни юксалибсиз. Аммо, иймон еътиқоддан анча орқага кетиб қолган, заифлашиб кетиб қолган одамни Аллоҳ фақатгина катта қилган гуноҳлари учун, қилган катта гуноҳлари учу жазо беради, майдасига емас.

[15:40] Енди тушундингларми биродалар? Аллоҳни наздида ҳурмати, мақоми баланд бўлган киши бир сўм ҳаққа ўтиб кетса, бироқда, дарров бир йердан тешиб чиқади. Яна шунақа одамлар бор, минг миллионларни шундай йеб юборади ноҳақ, жазо келмайди. Демак, Аллоҳ уларни ўзини ҳолига ташлаб қўйган. Парвардигор, мени сен ҳидоят қилган бандалар қаторида ҳидоят қилгин. Мени сен офият берган бандалар қаторида офиятли қилгин. Демак, Аллоҳ Таоло бизни ишимизни ўзини қўлига олади. Вотаваллана, фий ман таваллайт. Бандаларни ишини қўлинга олибсанми? Мени ҳам ишимни қўлинга олинг. Аттаваллиҳ дегани бу тарбия қилиш дегани.

[16:27] Аллоҳ дединг. Парвардигор, ўзинг мени ишимни қўллинга олинг дедингиз. Ўзинга суяндим дедингиз. Аллоҳ за ташлаб қўймайди. Кўп қайтарадиган ибрат мана шу ўринда Ҳунайн ва Бадр ғазотида бўлган иккита улкан дарс. Ҳар куни муҳтожмиз бу нарсаларга.

[16:49] Ҳунайн кунида мусулмонлар ўзларининг қўшинини ададини, катта еканлигига суяниб қолишди. Аллоҳга суянишларидан кўра, саноғига, суянишлиги кўпроқ бўлиб қолди. Натижа нима бўлди? Мағлубият нақд бўлди. Мағлубияти нақд бўлади. Биз ҳам баъзида озгина пул тўпланиб қолса қўлимизга, бўлди енди мана шу қишдан яхши чиқаман.

[17:15] Ҳа усталар? Бу йил сезонни яхши олдим, яхши бир беш ўн минг доллар қўлимда пулим бор. Енди қишни яхши ўтказаман деб туриб, суянчингиз суянишингиз пулингизга бўлиб қолди. Ҳа аввал нима билан чиқётгандингиз ўша ўн минг доллар йўқ пайтида? Нима деётгандингиз? А ризқ Аллоҳни қўлида, Аллоҳ бор дегансиз, қишдан зўр чиққансиз. Аммо пулингизга суяниб қўйсангиз, агар Аллоҳ сизга мана шу хатойингиз учун дарс беришни хоҳласа, бир касални бериб қўяди, ўша пулингизчалик қарзга яна кириб кетасиз. Ўшанда ҳам қишдан чиқиб юборасиз.

[17:51] Ҳунайн кунида мусулмонлар ўзларининг саноғига, қўшиннинг ададига суяниб қолишди. Нима бўлди? Аллоҳ бу саҳобаларни яхши кўрарди да. Ўшанинг учун қилган кичкина хатоси бўлсин, катта хатоси бўлса, ўрнида муолажани берди. Енди бадр кунидачи? Мусулмонларнинг саноғи қорош мушрикларини қўшинининг саноғидан уч баробар оз. Лекин улар Аллоҳга таваккал қилишди, Аллоҳ Таоло қўллади. Фаришталарни туширди.

[18:22] Мен, ўзим денг, Аллоҳ ўзингизни ҳолингизга ташлаб қўяди. Аллоҳ денг, сизни ишингизни ўзини қўлига олади. Сизни ишингиз ўзини қолига олдими? Ютдингиз. Икки дунёда ютдингиз. Мен бу соҳада биринчиман, бу масалада мендан кўра билимдони йўқ деб бўлмайди. Чунки Аллоҳга нисбатан беадаблик бўлади бир одамлар. Пул бўлса чангалда шўрва дейди бироқлар. Уни назарида ҳамма ёқ пул билан ҳал бўлади. Ҳамма муаммодан пул билан чиқиб кетаман деб ўйлайди. Ростдан ҳам шунақами?

[18:56] Ростдан ҳам ҳамма мушкула, ҳамма муаммони пул билан ҳал қилиш мумкинми? Биродарлар, бу сўз сизга Аллоҳни унутиб туриб қўяди. Пул бўлса чангалдашурва деган еътиқод сўз Аллоҳни сизни ёдингиздан чиқаргизиб қўяд. Пулингизга суяниб қоласиз. Аллоҳ ғаюр бўлган зот. Бандасини қизғанади. Агар уни ўзидан бошқага суяниб қоладиган бўлсак, илмимизга, ҳунаримизга, пулимизга, тажрибамизга, танишимизга, Аллоҳ томонидан бир муолажа келади, кутиб туринг. Агар яхши кўрса, муолажа беради. Бўлмасам юраверасиз ўша пулингизга ишониб, акангизга ишониб. Акангизни байлаб қўйгани йўқ у курсига. У пулингизни ҳам байлаб қўйгани йўқ.

[19:41] Аллоҳга суянайлик, биродарлар. Аллоҳга суянийлик. Валақодин насарокумуллоҳу би бадринг ва анҳум адил ла. Аллоҳ таоло саҳобаларга айтяпти. Ахир Аллоҳ Бадр жангида кучсиз бўлсанглар ҳам сизларни ғолиб қилди ку. Воявма ҳунайн. Из а ажабатукум касторатукум, фалам туғниянг қум шайъа. Хунанг кунни есланглар, ўшанда сизларни кўплигинглар мағрур қилиб қолган еди. Аммо сизларни саноғингларни катталиги сизларга ҳеч қандай фойда бермади. Кимга суянайлик? Ал Қоҳҳар бўлган роббимизга. Кимга ишимизни топширайлик? Ал Қаҳҳар бўлган раббимизга. Ҳа, пул керак, таниш билиш керак, илм керак, ҳунар керак. Булар бор йўғи сабаб.

[20:28] Мақсадингизга йетказадиган сабаб холос. Лекин ҳақиқий хоҳиш Аллоҳники бўлади. Мен дема банда, чунки сен ҳеч ким емас единг. Ҳеч нарса емас единг. Аллоҳ деганингиз, енди бир яхши нарса бўлдинг. Фалян дурин инсану минма хулиқ. Инсон нимадан яралганига қарамайдими? Инсон нимадан яралганга қарасин. Умуртқа поғонасидан, кўкрак қафасидан отилиб чиқадиган шу сувдан яралмаганмиди? Нажосатмасмиди асли? Шунинг учун мен демасин. Мен демасин инсон.

[21:07] Вотаваллана фийман таваллаит ва сен ишларини ўз қўлингга олган бандалар қаторида бизни ҳам ишимизни қўлингга олинг. Аллоҳ тарбия қилади. Аллоҳ ишимизни қонига олади. Фарзандини тарбия қилаётган отани кўрмайсизми? Боласидан бир хато ўтса, тузатади. Ножой гапирса, бу гапни гапирма дейди. Ножой ҳаракат қилса, буни қилма дейди. Яхши кўрганиданми? Яхши кўлганидан. Агар гапига қулоқ сола олмаса, шу хатони такрорланса жазолайди. Жазолаётганда, уни ёмон кўрганидан жазолаяптими? Ё яхши кўртганиданми?

[21:44] Шунинг учун қилган хатойингизга бир муолажа келган бўлса, ей Худо, мен сенга нима ёзувдим демайлик. Бу Аллоҳ бизни даволаяпти. Ей бандаларим деяпти Аллоҳ Таоло. Берганим мукофот, бермаганим жазо емас. Берганим синов, мен қилганим шифо.

[22:07] Ва барик ла нафима ато ит. Ва сен ато қилган нарсани менга баракали қилгин. Баъзида пул топасиз, кўп пулга ўхшайди, аммо баракаси йўқ. Қаёққа кетаётганини билмайсиз. Тинимсиз машинангиз ремонтдан чиқмайди. Молингиз мусодара бўлган, қаёққа кетаётганини билмайсиз, хуллас бебарака. Яна баъзида бўлади, озгина пул топасан, жуда кўп ишинг битади. Аллоҳ баракотли қилиб қўйган. Шунинг учун Аллоҳ ато қилган нарсани кўпайтириб беришини сўраш керак емас.

[22:40] Аллоҳ берган нарсани кўтайтир деб сўраш керакс, кўпаймайди у. Уни баракалик қилиб бер деб сўрашлик керак. Чунки ҳар битта инсон онасини қорнида юз йигирма бир кунга тўлган куни, фаришта келиб ризқи билан ажалини ёзади. Бу ўзгармайдиган нарса. Ризқ тугади, ажал келди. Инсон бунга алоқаси йўқ. Ҳеч нарса қила олмайди буни. Кўпайтириб олса айтира олмайди. Орқага сура олмайди. Фақат унга барака тилаши мумкин. Шунинг учун ва барик лана фима атоит. Ато қилган нарсангни бизга баракали қилгин.

[23:16] Ўзи барака деган сўз биродарлар Қуръоний сўзда. Табаракалладий биядиҳил мулк. Барча олимлар подшоҳлиги ўз қўлида бўлган Аллоҳ баракатлидир. Келинглар, шу баракани йенгил ҳал қилиб қўямиз. Барака нима еди? Бир нарсани баракали бўлишида домла, тўғри айтдингиз. Ўша барака нима едди?

[23:38] Бир нарсанинг устида илоҳий хайриятни давомий туриши. Енди мана бу пиёла еллик йил ишлайди. Демак, шу баракали пиёла екан. Ёки тушиб кетиб беш кунда синади. Демак, бебарака екан. Бўлдими? Тушунарлими? Мана шу тўртта покришкани қўйганимдан бери тўрт йилдан бери юрибман дейди. Кейинги покришкани қуради, худди ўша йўлда юради, бир йилда тугайди. Барака кўп дегани емас. Барака кўп дегани емас. Ўшанинг учун неча пул топасан деган савол тўғрироқми? Ёки қанақа пул топасан деган савол тўғрироғми?

[24:16] Иккинчиси, қанақа пуллиги қизиқ бўлсин. Чунки қанчалиги муҳим емас, қанақалиги муҳим. Демак, биродарлар, агар Аллоҳ Таоло сизга барака берса, вақтингизда барака бўлади. Одамлар узоқ вақтда ҳам қилолмаётган ишни қисқа вақтда қилиб қўясиз. Молингизга барака беради. Аёлингиз, оилангиз баракали бўлади. Аёлингиз билан узоқ муддат яшайсиз, кўп яхшиларга ега бўласиз. Ўртада меҳр муҳаббат, вафо, ишонч.

[24:47] Чунки буни акси ҳам бўлиб қолиши мумкин да. Хотин зоти ери учун азоб уқубатни манбайи бўлиб қолишим мумкин. Агар бунақа аёлга дучор бўлсангиз, ҳаётингизни ўзи наққина жаҳаннам бўлиб қолади. Ҳаётни ўзи нақуна аъзо бўлиб қоладиган. Барака биродаров фақатгина пулда бўлмайди. Итоаткор аёлда бўлади, соғлиқ фарзандларда бўлади. Барака соғлиғида бўлади. Узоқ йиллар соғлигингдан фойдаланасан. Буларни бари Аллоҳнин неъмати. Барака пулда бўладида, тўғри. Озгина топган пулинг билан кўп нарсага ега бўласан. Барака вақтда бўлади. Қисқа муддатда кўп нарсанга улгайсанки, одамлар, е, қандай улгаяпсиз да шунча нарсага дейди.

[25:32] Чунки сизни йигирма тўрт соатингиз унда ҳам бор. Лекин у улгурмаяпти да. Унда нима йўқ? Барака йўқ. Имом Навоий қирқ беш йил умр кўрган. Лекин қирқ беш йилда, йилда ўқиб ўрганиб қолдириб кетган илмини қаранг да. Юз йилга бўлсангиз, юз йил ҳам йетмайди. Имому Бухорий олтмиш уч йил умр кўрган, олтмиш у ч йилда тўплаб қолдириб кеткан илмини юз олтмиш учинчи йилга бўлса ҳам йетмайди. Демак, бу кишилар баракотли умр кўрганди. Шундан Аллоҳда нимани сўрайлик, шунинг учун? Ва барик ла нафима атоид. Парвардигор, бизга берган нарсаларингни қанақа қилиб бер? Баракали қилиб бер.

[26:12] Ва иннаҳулар ю биллуҳу ман валайт, валайя аъзум ман адайт. Албатта сен дўст тутган банда хор бўлмайди, сен унга душманлик қилган банда азиз бўлмайди. Бизни азизлигимиз Аллоҳни қули бўлишлигимиз билан. Бошқаларни хор бўлишлиги Аллоҳга душман бўлишлиги билан. Шунинг учун, биродарлар, Ал Қоҳир исми бизга мана шу маъноларни беради. Аллоҳ Таоло ҳамма махлуқотини ўзини ҳукмига бўйин синдирган. Ҳеч ким Аллоҳни қабзасидан қочиб қутилолмайди.

[26:45] Аллоҳ бизни баъзида касаллик билан мағлуб қилиб қўяди. Ҳукмига бойни синдириб қўяди, баъзида ўлим билан йенгиб қўяди. Мана шу нарса билан бизни устимиздан ғолиб, мана шу нарса билан Аллоҳ Таоло қоҳир бўлган сон. Баъзида бизни Аллоҳ фақирлиги билан мағлуб қилиб қўяди. Қўлимизни калтак қилиб қўйди, ризқимизни танг қилиб қўяди, шуни орқасида юрамиз. Ҳаётимиз чўққа айланиб қолади.

[27:07] Аммо Аллоҳ бир бандасига иззат икром кўрсатсачи, солиҳ аёл билан, кенг ҳовли билан, солиҳ фарзандлар билан, кифоя қиладиган даромад билан ризқлантириб қўяди. Биронта одамга муҳтож қилмайди. Албатта бу Аллоҳ Таолонинг улкан инъоми бўлади. Ал Қоҳир исмидан қандай фойда оламиз? Авваламбор, Ал Қоҳир исми сиз билан бизни Аллоҳга итоатда бўлишликка ва бўйин сўнишликка чорлайди. Ал Қоҳир, Ал Қоҳир бўлган зот, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло. Унга итоат қилишимиз керак, бўйин сўинишимиз керак, чунки Аллоҳни қабзасидамиз. Аллоҳ хоҳласа, жасадимиздаги кичкина бир томирни шундай ёриб қўяди, тугадингиз. Мияда битта тоғон томир ёрилиб келсин, бўлди, шолсиз ётибсиз. Бунақа томирдан сон саноқсиз жасадимизда биродарлар. Аллоҳга бўйин сўнайлик, итоат қилайлик. Ал қоҳир исми, ал қоҳир исими сиз билан бизда мана шундай нарса бор бўлишини тақозо қилади. Қўлингизда нима бор бўлса, Аллоҳ қўлида у. Сиз нимани хоҳлайсиз? Агар Аллоҳ хоҳламаса бўлмайди бу нарса. Қўлида мансаби, кучи қуввати бор одам сенга бир ёмонлик қиламан деб қасд қилса қўрқасан. Чунки бояги қасдини амалга ошириши мумкинда.

[28:25] Қуввати бор, пули бор, таниш билишлари бор. Шундай қила олади. Лекин қила олмай қолиши ҳам мумкин. Фикр ўзгариб қолиши мумкин, ўлиб қолиши мумкин. Маҳрум бўлиб қолиши ҳам мумкинда бояги имкониятларидан. Аммо Аллоҳ Таоло сенга ёмонлик қилишни хоҳласа чи? Қаранг, ўзингга ўхшаган битта одам, озгина имконияти бор одам сени қўрқитса, сен қўрқиб кетяпсан. У ё қила олади, ё қила олмайди бу ишини. Аммо ҳамма иш ўзини қўлида бўлган Аллоҳда қўрқишлигимиз тўғрироқ бўлмайдими? Бироқ таҳдид қилса, қўрқитса, Ал Қоҳир бўлган Роббингизни танисангиз, биродар, қўлингиздан келган ишни қилинг.

[29:06] Осмон қўлингизда бўлса, ташлаб олинг. Мени пешонамга Аллоҳ ёзгандан бошқаси келмайди дейсиз, қувват егаси бўласиз. Ал Қоҳир исми бизни Аллоҳга итоат қилишга, бўйин синишга ва у билан қувватли бўлишига чақиради. Асадулла, қул ҳувал қодиро ала ан я бй аса алайкум адабам мин фавқи кун. Ав мин таҳти аржуликум, ав ялби сакум шиа ан wаю зийқа баъдакум ба асабав. Айтинг. У сизларга остингиздан, устингиздан ё оёқларингиз остидан азоб юборишга қодир. Ёки сизларни гуруҳ гуруҳ қилиб аралаштириб юбориб, жанг у жадалларда бирингизни зарарингизни иккинчингизга топтириб қўйишга қодир бўлган зот. Уруштириб қўярди, бирингларни қувватинглардан иккинчидан мусибат кўраверасизлар. Ёки осмондан ёки йердан балод юбориб қўядиган зот. Шунинг учун мингта одам сизни қўрқитгани қайерда ю, ал воҳидуд дайян бўлган, ал қоҳир бўлган Аллоҳ Таолонинг сизни устингизда қаҳр қилиши қайерда.

[30:18] Астағфируллоҳ, восбир алама асобак, иннатҳалака мина азмил умур. Ҳамда ўзингга йетган балоларга сабр қил, албатта мана шу ишларнинг мақсадга мувофиқидир. Баъзида инсон сабрга муҳтож бўлади. Чунки Аллоҳ Таолонинг қазойи қадари устига келган пайтда, унга бир мусибат ёзилган бўлса, шу мусибат келади, сабр қилиш керак. Бошқа оятда Аллоҳ айтади астазизу биллаҳ воламан собаро ва ғофаро иннадалика мин азмил умур. Албатта ким ўзига йетган озор азиятни, одамлар томонидан йетган азиятни кечиб юборса, шак шубҳасиз, бу ишларнинг мақсадга мувофиқидир. Мана шу йерда бир нозик нуқта бор.

[31:06] Сизга азият йетказган, сизга бир мусибат йетказган одамни авф қилишлик масаласи. Қаранг, мусибат келди. Демак, Аллоҳ тақдир қилди, келди. Боламан собаро. Ана шу мусибатга ким сабр қилса ва ғофаро ва кечирса, кимни унга шу мусибат келишига сабаб бўлган одамни.

[31:29] Нима у? Иннна залика ла мин азмин умур. Албатта мана шундай қилишлик ишларнинг мувофироғидир. Яъни синов келди, инсон сабабли, инсонни қўли туфайли. Икки ҳолатда ҳам сени Аллоҳ нима қиляпти? Синаяпти, тарбиялаяпти. Мусибат келганда сабр қил ва авф қил. Шу йерда ҳаммани ҳам кечириб юбориш керакми?

[31:59] Сенга мусибат йетказган, ҳаммани ҳам авф қилавериш керакми? Деган ҳақли савол туғилади. Агар сиз, сизга азият йетказган одамни авф қилсангиз, у тузалишлиги еҳтимоли бўлса, авф қилганингиз албатта афзал. Агар сиз уни авф қилсангиз, яна шу хатосида туғёнида давом етиб, одамларга азиятда давом етадиган бўлса, кечиришлик тўғри бўлмайди.

[32:26] Ёш бола югуриб машинани тагига кириб кетди. Шопер маҳкамага тортилади. Ҳалиги бола ўлиб қолди. Отаси даъво қилади. Лекин яхшилаб текшириб қаралса, бояги ҳайдовчи қоидага мувофиқ юрувди. Тез келмаётувди, ҳеч қайси қоидани бузмади. Бола югуриб юборди.

[32:49] Хўп, нима қилиш керак унда? Қоматиш керакми? Ҳозир айтаётганимиздек, модомики у беқасд қилди. Уни айби сиз бўлди. Уни авф қилишлик тўғри бўлади. Чунки Аллоҳни таниган банда Аллоҳда келди. Демак, боламизни тақдири шу кунгача екан дейди да, авф қилади. Мана шундай ҳолатда авф қилиш керак. Аммо мана шу зулм, зўравонликни қилаётган одам, сиз уни ов қилсангиз, яна шу ишда давом етадиган бўлса, яна бошқа бир ҳалойиққа зулм йетказадиган бўлсан, уни жазосини беришликка, у жазосини олишлиги керак. Шуни фарқини билиб олайлик. Кечириш еканда булар унақа бўлмайди.

[33:30] Ақида олимлари Аллоҳ Таолони зарар берувчи дейиш мумкин емас деб айтишади. Ваҳоланки, Дор исми зарар берувчисими Аллоҳ Таолонинг гўзал исмларидан. Унда қанақа айтишимиз керак бу исмни? Аллоҳу дорун нофеун дейиш керак. Аллоҳ зарар берувчи, фойда берувчи. Аллоҳ Таоло фойда бериш учун зарар беради аввал. Зарар бердими, сабр қиласиз, рози бўласиз, фойдани беради. Яна Аллоҳ Таолони хор қилувчи дейишлик тўғри бўлмайди. Музил. Аллоҳу музил унда бўлмайди. Ваҳоланки, хор қилувчи Музил исми Аллоҳни исмидан. Унда қанақа қилиб тўғри айтамиз бу исмни? Аллоҳу ал моизул мудил деймиз. Аллоҳ азиз қилувчи, хор қилувчи. Иккаласи сифатни бирга айтишлик керак бўлади.

[34:21] Яна Аллоҳ Таоло хофий. Аллоҳ одамларни қадрини пасайтирувчи дейишлик нотўғри бўлади. Ваҳоланки хофийни исми Аллоҳни измларидан. Бўлсин да қанақа қилиб тўғри айтамиз унда деса, Аллоҳ хофи дун рофи дейилади. Аллоҳ бандаларни қадрини тушурувчи ва кўтарувчи. Қаранг, Аллоҳ Таоло зарар беряпти фойда бериш учун. Аллоҳ Таоло тушуряпти кўтариш учун. Агар банда сабр қилса, ибрат олса. Аллоҳни хор қилганидан, Аллоҳ Таоло уни жазолаганидан.

[34:56] Мана шундай бўлишлиги Аллоҳ Таолонинг улкан неъматларидан. Ва асбаҳо алайкум ни амаҳу, ва охират ҳам ва ботина. Ва сизларга барча зоҳирий ва ботиний неъматларни Аллоҳ Таоло комил қилиб берди. Дарсимизнинг ниҳоясида воқеа қизсак, бир киши бор еди. Аллоҳ Таоло қўлига кенг мол у давлатни берди. Ўзи яхши тақвали одам еди. Дунёси кўпайиб, тижоратда кенгайиб кетиб, Аллоҳни унутиб қўйди. Ўзи хоҳлайди унақа, кўнгил чароғидан бўлиб қолди. Бўлади ю ҳаётда. Аллоҳни унутиб, ғафлатга кириб кетди, Аллоҳ Таоло бу бандасига муолажани берди. Қизига бир, кичкина қизига бир дардни берди. У ёққа югурди, бу ёққа юрди, пулини сарфлади, кўрсатмаган табиби қолмади, бошқа юртга ҳам олиб борди. Лекин мол мулки тугаса ҳам, шифодан умид йўқ. Мана, пул бўлса чангалда шўрва дейдиган еътиқодни нотўғрилиги. Ҳамма пулни сарфлаб юборди, отада, меҳри борда қизига, лекин шифо бўлмади. Шунда бош қотиб, аёли билан ўтириб, Аллоҳ есига келди.

[36:11] Аллоҳга тавба қилсангиз чи, аллоҳга қайсангиз чи, намоз ўқисангиз чи, қиёмуллик қилсангиз чи , ўзингизни ёлбосангиз чи, динимизга қайтайлик деган ҳаёл келди. Шундай қилди. Аллоҳ шифо берди. Пули шифо бермади. Таниш билишлари фойда бермади. Ким фойда берди? Аллоҳ фойда берди. Шунинг учун биродарлар, бу инсонни қизига келган дард шу ота енани Аллоҳни манҳашига қайтарди. Демак, мана шу дард улар учун мукофот бўлди. Мана шу дард, улар учун нима бўлди? Аллоҳнинг муолажаси бўлди. Кимидир Аллоҳ Таоло йенгиллик билан тўғри йўлга қайтариб қўяди. Яна кимнидир ҳаққа қайтишлиги учун бир мусибат керак бўлади.

[36:55] Иккала ҳолат ҳам бандага яхши агар Аллоҳга қайтса. Шунинг учун айтилади, биродарлар. Кимга бир мусибат келган бўлса ю, шу мусибат унга маъруза, дарс бўлмаган бўлса, бас бу одамнинг ўзини нафсидаги мусибати унга келган мусибатдан кўра каттароқ мусибат екан. Келган мусибат сизга Аллоҳни танитмадими? Демак сиз ўзи мусибатда екансиз. Бу келган мусибат ҳеч нарса емас екан буни олдида.

[37:25] Банда ким бўлишидан қатъий назар, мансаби, пули, куч қуввати қанчалик бўлишидан қаттий назар, ҳамма ҳамма Аллоҳниннг қабзасида. Ҳар қанча бир қувватинг катта бўлмасин, бошингдаги битта томирни ёрилиб кетиш билан ҳамма йўқ тамом бўлади. Ҳурматинг ҳам қолади, бойлигинг ҳам қолади. Аллоҳ азза ва жалла ал қоҳир бўлган зот. У зотни ал қоҳир исми сиз билан бизни ўзига бўйсунишликка, итоат қилишликка ва фақатгина ўзидан умид қилиб, ўзига суянишликка чақиради. Ақули қовли ҳада. Воситағфируллоҳи ли валакум. Инналлоҳи ва малайҳи катуҳи ю соллуна ала наби, я айю ҳалладина аъману соллу алайҳи ва саллиму таслима. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

## Quran and hadith quoted in this lecture

- [2:09] Hadith: Sunani Abu Dovud, 1425 (grade: Sahih (Albaniy))
  - Said in the lecture: “Аллоҳум маҳдина фий ман ҳадайт ва афина фий ман афайт. Ва таваллана фиман таваллайт, ва барикла нафима атойт. Воқеина”
  - Arabic: اللهم اهدني فيمن هديت وعافني فيمن عافيت وتولني فيمن توليت وبارك لي فيما أعطيت وقني شر ما قضيت إنك تقضي ولا يقضى عليك وإنه لا يذل من واليت ولا يعز من عاديت تباركت ربنا وتعاليت
- [11:51] Quran Ghafir 40:44
  - Said in the lecture: “Ва уфаввийда амри ила Аллоҳ, инналлоҳа басирун била ибод.”
  - Arabic: فَسَتَذْكُرُونَ مَآ أَقُولُ لَكُمْ ۚ وَأُفَوِّضُ أَمْرِىٓ إِلَى ٱللَّهِ ۚ إِنَّ ٱللَّهَ بَصِيرٌۢ بِٱلْعِبَادِ
  - Uzbek translation: Ҳали мен сизга айтаётган гапларни эслайсизлар. Мен ишимни Аллоҳнинг Ўзига топширдим. Албатта, Аллоҳ бандаларини аниқ кўриб тургувчидир», деди.
- [29:24] Quran Al-An'aam 6:65
  - Said in the lecture: “Асадулла, қул ҳувал қодиро ала ан я бй аса алайкум адабам мин фавқи кун. Ав мин таҳти аржуликум, ав ялби сакум шиа ан wаю зийқа баъдакум ба асабав.”
  - Arabic: قُلْ هُوَ ٱلْقَادِرُ عَلَىٰٓ أَن يَبْعَثَ عَلَيْكُمْ عَذَابًۭا مِّن فَوْقِكُمْ أَوْ مِن تَحْتِ أَرْجُلِكُمْ أَوْ يَلْبِسَكُمْ شِيَعًۭا وَيُذِيقَ بَعْضَكُم بَأْسَ بَعْضٍ ۗ ٱنظُرْ كَيْفَ نُصَرِّفُ ٱلْءَايَٰتِ لَعَلَّهُمْ يَفْقَهُونَ
  - Uzbek translation: Сен: «У сизга устингиздан ёки оёғингиз остидан азоб юборишга, турли фирқаларга аралаштириб юборишга, баъзиларингизга баъзиларингизнинг азобини тотдиришга қодирдир», деб айт. Оятларимизни қандай тасарруф қилишимизга назар сол. Шоядки англаб етсалар. (Кофир-мушрикларнинг устидан юбориладиган азобга Лут қавмига ва Фил эгаларига юборилган азобларни мисол келтирадилар. Оёқ остидан юбориладиган азобга Қорунни ер ютиши ва тўфон балоси мисол қилиб келтирилади. Одамлар фирқаларга бўлингандан кейин, ҳар фирқа аъзолари ўз фирқаларига таассуб қилиб, бир-бирига шафқатсиз равишда зулм ўтказишга, азоб беришга қаттиқ уринади. Инсоният тарихида бундай ҳолатлар кўплаб бўлган ва ҳозир ҳам давом этиб келмоқда.)

## Self-check quiz

Generated automatically from the lecture; not reviewed by a person.

1. Устознинг таъкидлашича, Аллоҳнинг бир бандага бўлган муҳаббатининг асосий белгиси нима?
   - a) Мансаб ва салтанат
   - b) Ҳидоят, иймон, амал ва илм — correct
   - c) Миллати ва туғилган жойи
   - d) Бойлик ва дунё матоҳи
   - Why: Дарсда Аллоҳнинг муҳаббатининг белгиси ҳидоят, иймон, амал ва илм еканлиги, бойлик ва мансабнинг еса белги емаслиги таъкидланган. [9:25–9:51]

2. Устознинг таъкидлашича, Ҳунайн жангида мусулмонларнинг мағлубиятга учраган асосий сабаби нима еди?
   - a) Ўз қўшинлари сонининг кўплигига суяниш — correct
   - b) Душман қўшинининг кучли бўлиши
   - c) Ҳарбий тактикадаги хатолик
   - d) Аллоҳга тўлиқ таваккул қилиш
   - Why: Дарсда Ҳунайн жангида мусулмонлар ўз қўшинлари сонининг кўплигига суяниб, Аллоҳга суянишларидан кўра саноғига суянишлари натижасида мағлубиятга учрагани айтилган. [16:49–17:13]

3. Устознинг таъкидлашича, Аллоҳга сўрашда нарсанинг кўплигидан кўра нима муҳим?
   - a) Кўп миқдорда бўлиши
   - b) Осон сақланиши
   - c) Баракаси бўлиши — correct
   - d) Тез топилиши
   - Why: Устоз барака кўп дегани емас, балки илоҳий хайриятнинг давомий туриши еканлигини ва шунинг учун баракани сўраш кераклигини таъкидлади. [23:38–24:13]

4. Устознинг таъкидлашича, сизга азият йетказган одамни кечиришнинг афзал бўлиши учун қандай шарт бажарилиши керак?
   - a) Унинг танишлари кўп бўлса
   - b) Унинг пули кўп бўлса
   - c) Унинг тузалиш еҳтимоли бўлса — correct
   - d) Унинг қўрқитиши кучли бўлса
   - Why: Дарсда айтилишича, агар кечирилган одам тузалиш еҳтимоли бўлса, авф қилиш албатта афзал ҳисобланади. [31:59–32:24]

5. Устознинг таъкидлашича, Аллоҳ Таоло бандага зарар беришининг асосий мақсади нима?
   - a) Фойда бериш учун аввал зарар беради — correct
   - b) Банданинг гуноҳларини ошириш учун
   - c) Бандани дунёдан қайтариб қолиш учун
   - d) Бандани жазолаш учун
   - Why: Дарсда Аллоҳ Таоло фойда бериш учун аввал зарар беради ва бу орқали бандани сабр ва розиятга одатлантиради деган фикр келтирилган. [33:30–34:19]
