# 46-дарс Ал-Аълаа (1-қисм): Асма-Ул-Ҳусна

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Асмоул ҳусно](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno.md), lecture 49 of 110
- Section: Ал-Аъло
- Duration: 33 min
- Original title: 4.3.2022 46-ДАРС АЛ-АЪЛАА (1-ҚИСМ) / АСМА-УЛ-ҲУСНА
- Date in the video title: 2022-03-04
- Review status: reviewed
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/49
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/bNHAeGtSavA.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=bNHAeGtSavA
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/48.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/50.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:01] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббилен аъламин. Вассалату вассалому ала ашрофул мурсалим ва ала алихий ва ашабий ҳажмаи. Аллоҳумма алик на ма ёнфауна, вам фаънаби маълам тана ва зидна илман. Аллоҳумма аренал ҳаққа ҳаққон ва ризқу натиба ва аренал баътила баътилан ва ризқу нажидинаба.

[0:29] Во жаъанна мин маъясидания ун ал қовли фаяд табиуни ақсана. Ваъда хилна би роҳматики фиён ибодикас солиҳин. Аммавот, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва таоло ва баракам. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг гўзал исмларидан дарс қиляпмиз. Бугунги мавзуйимиз аллоҳ таолонинг ал аъла исми ҳақида. Аллоҳ таолонинг ал аъла исми Қуръон ва суннатда зикр қилинган.

[0:56] Аллоҳ таоло Қуръони каримни Мана аъло сурасида айтади, авзу биллаҳи минаш шайтони ражим бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Саббия ҳасъман роббикал аъла. Ей Муҳаммад алайҳиссалом, енг олий зот бўлмиш Парвардигорингизнинг номини ҳар қандай нуқсондан покланг. Яъни ҳар нарсадан олий бўлган зот. Нисбий ва мутлоқ деган сўзлар бор. Нисбий. Мана шу иккала сўз орасидаги фарқ. Бир қозини тасаввур қилайлик, умри давомида мингта ҳоким чиқарган. Шундан бештаси адолатсиз бўлган, хато бўлган, лекин тўққиз юз тўқсон беш таси тўғри бўлган.

[1:39] Лекин бешта ишида хато қилган бўлса ҳам, ишини кўпроқ қисмида адолатли ҳоким чиқадиганлиги учун, бу одамни адолатли қози деймиз. Инсон мутлоқ адолатли бўлиши мумкин емас. Албатта унда бир хато бўлади, нуқсон бўлади, камчилик бўлади. Демак, бу одам минг тадан тўққиз юз тўқсон бешта ҳукми адолатли бўлганда ҳам, бештасида хато бўлган. Демак, унинг адолати нисбий дейилади. Мутлоқ дейилмайди, мукаммал дейилмайди. Енди Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолони адолатли деганимиздачи? Роббимизни қанақа ҳукми бўлган бўлса, қанча ҳукми бор бўлган бўса, ҳаммаси мутлоқ одил ҳукмлар. Ўзини мулкида биронта махлуққа Аллоҳ Азза ва Жалла зулм қилиши мумкин емас. Енди адолат билан зулмни ҳам бир озгина тушунчасини бериб қўяйлик. Адолат бу зулмнинг зидди. Зулм адолатнинг зидди. Ҳар битта ҳақ егасини, ҳаққини адо қилиш адолат дейилади. Енди ана шу ҳақ егаларини ҳаққини бермаслик, бу зулм бўлади. Аллоҳ Таоло одилзод ҳаммани ҳаққини тўлиқ комил суратда адо қилади.

[2:55] Гоҳида инсон ўзини ақлига суяниб, Аллоҳ Таолонинг адолатини текширмоқчи бўлади, қидирмоқчи бўлар. Жуда ҳам нодир ҳолатларда инсон Аллоҳнинг адолатини англаб йетиши мумкин. Масалан, ҳаётда минглаган воқеа ҳодисаларга гувоҳ бўламиз. Тўғрироғи, ана шу воқеа ҳодисасаларни охирига гувоҳ бўламизда, бу воқеаларнинг аввалидан хабаримиз бўлмаганлиги учун шу ишларда адолат йўққа ўхшаб кўринади.

[3:26] Яъни, бир ишни кўрдик, бизни назаримизда адолатли иш бўлмади. Сиз бу ишни охирини кўрдингиз да. Агар сиз бу ишни аввалидан ҳам хабардор бўлганингизда бунақа фикрда бўлмас едингиз. Мисол учун, куч қувватга тўлган ўттиз га, ўттиз беш га кирган йигит отасини судраб кўчада уриб кетяпти. Қани адолат? Бу болани дунёга келтириб, боқиб, катта қилиб, тарбиялаб, куч қуввватга тўғизиб қўйгандан кейин отага шунақа муомала қиладими? Адолат қани деган савол туғилади инсон. Ҳозир айтганимиздек, сиз бу ҳодиса воқеани охиригача гувоҳ бўлиб турибсиз да. Кинони охирги сериясини кўряпсиз бизни тилда айтганда.

[4:12] Шунинг учун Аллоҳни, бу бандани устидаги ҳукмини сиз тушунмаяпсиз. Кейин сўраб суриштирсангиз, ота болаларни тарихини. Ҳаммасидан хабардор бўлдингиз. Бу калтак йеяётган қари ота ўз даврида ўзини отасини худди шундай қилиб ўрганади. Ҳа, енди қиссани аввалидан ҳам хабардор бўлганингиздан кейин, нимага калтак йеётганлигини тушунасиз да, ҳа, Аллоҳ Таолонинг ишида адолат бор дейсиз. Сиз тушунмаётган адолатни шунда топасиз. Шунинг учун ҳаётда бўлаётган айрим нарсаларни ҳикматини тушунмаёткан бўлсак, бизни назаримизда шу ишларда адолат йўқ бўлиб кўринаётган бўлса, бу камоли бизни ақлимизни ноқислигидан ва мана шу бўлаётган ҳодисаларнинг аввалидан бехабарлигимиз сабабли бўлади. Шунинг учун суриштириб кўрайликчи.

[5:00] Суриштириб кўрайликчи. Қарасангиз туппа тузук одам ибодатда, биродар ҳаққини йемайди, беш маҳал намозини ўқийди, тарозидан урмайди, ёлғон гапирмайди, лекин қандайдир мусибат устига мусибат ёғилиб келяпти устига. Сиз енди кўрдингиз да буни ибодатхон бўлиб қолганини. Сиз уни ибодатход бўлиб қолганда кўрдингиз. Динга мойил бўлиб, гуноҳ ишла, аввалги ишларни тарк қилган жойини кўрдингиз, аввал қанақа бўлган еди?

[5:29] Биз ҳақларни йеймиз, ўзимизга бўлмаган. Аллоҳни ҳаққини йеб қўямиз, бандаларни ҳаққини йериб қўямиз. Масалан, намоз ўқимасак, Аллоҳни буйруғини бажармадик. Рўза тутмасак, демак ҳақ йейилди. Аллоҳ билан бўладиган муомалаларда биз ҳақ йеб қўйган бўлсак, истиғфор айтамиз, тавба тазарру қиламиз, роббимиз кечиради. Аммо бандаларни ҳаққини йеган бўлсак чи?

[5:58] Аллоҳни ҳаққи бўлган ишларда хатога йўл қўйган боссак, учта иш талаб қилинади биздан. Масалан, бенамозадез, тўхтатасиз бенамоздагизни. А, бенамоз бўлганингизга пушаймон йейсиз ва қайтиб намозни ташламайман дейсиз. Бошқа мисол. Масалан, ароқ хўридингиз. Сизнинг ароқ ичмаслигингиз Аллоҳни сизни устингиздаги ҳаққи еди. Демак Аллоҳни ҳаққини йейсиз. Бу ишдан қутилиш учун тўхтатасиз ароқ ичишни. Ичган кунларингизга қаттиқ пушаймон йейс сиз ва қайтиб ичмайман деб аҳд берасиз, демак сиз аллоҳ таолони ҳаққини адо қилдингиз, шу ишингиз кечирилади. Енди, бандаларни ҳаққи бўлган ишда, тўхташ, пушаймон иш, қайтиб қилмасликники яна тўртинчи шарт қўшилади. Бандани ҳаққини қайтариб берасиз.

[6:55] Агар зулм қилган бўлсангиз, одамларда ҳаққини ноҳақ йеган бўлсангиз, зулман йерини тортиб олган бўлсангиз, зулман чекини олиб олган бўлса, зулман бир пулини тортиб олган боссангиз, тўхтатдингиз, қаттиқ пушаймон йедингиз, қайтиб бирорта пулни йемайман дедингиз, бўлдими? Қайтариб берасиз. Еҳтимол биз ҳозир айтаётган одам ўша тўртинчисини қилмагандир. Ўшанинг учун тортаётгандир. Шунинг учун акалар, укалар, катталар у ҳаётий тажрибадан бу нарсани кўриб бўлди. Яхшилар билиб олинглар. Бировни бир тийин ҳаққи ўтиб кетдими?

[7:32] Бировга зулм қилдингизми? Хотиржам бўлинг. Албатта, албатта сизга келади буни мукофоти. Агар Аллоҳ сизни яхши кўрса, шу дунёда қутулиб олсин банданда, мусибатни шу дунёда бериб қўяди. Агар охиратга олиб қўядиган бўлса, ҳолингизга вой. Йўлга тўхтаб оляпсизлар машинада. Орқадаги машиналар тўхтаб пробка бўлиб кетяпти. Зулм қиляпсизлар. Қайтиб келади хотиржам бўлинг, худди шу машинангизда келади сизга зулм. Бировни йўлга шарт чиқиб кетяпсиз, машинангиз катта, менсимасдан. Светофорда қизилга юрдингиз, наригини ҳақида, хотиржам болинг, келади, иймонинглар комил бўлсин.

[8:14] Ал аъла нинг маъноларидан фақатгина Аллоҳнинг хоҳлагани бўлган ва фақатгина Аллоҳни хоҳлагани бўлди. Мана шу ҳақиқатни яхшилаб тушуниб олишинглар керак бўлади. Коинотда нима содир бўлган бўлса, Аллоҳ хоҳлагани учун бўлди. Бў бўлдими шу иш, демак Аллоҳ хоҳлаган екан. Енди буни буёғига Аллоҳ нимани хоҳлаган бўлса, фақатгина шу нарса содир бўлади. Аллоҳ таолонинг биродарлар иродаси хоҳиши мутлоқ ҳикматга боғлиқ. Унинг мутлоқ ҳикмати еса мутлоқ яхшиликка боғлиқ.

[8:50] Саббиҳа исми роббикал аъла. Енг олий зот бўлмиш Парвардигорингизни номини ҳар қандай айб у нуқсондан покланг. Аллоҳ азза ва жалланинг ҳамма исмлари, биродарлар мутлоқ комил. Биз ўзимизга ўхшаган бир бандани, одам боласини одил деб сифатлаймиз. Лекин юқоридаги қозини мисолида тушунтирдик. Бизни адолатимиз нисбий, мукаммал емас, мутлоқ емас. Бир одамни раҳм шафқатли деймиз, лекин уни раҳм шафқати ҳам нисбий, мутлоқ емасс. Беш кун раҳм шафқотли бўлган бўлса, олтинчи куни бир ойга бир ғазаб қилиб, жаҳл қилиб, зулм қилиб қўйиши мумкин. Биз ўзимиз ноқис бўлганимиздан кейин, бизни сифатларимиз ҳам ноқис.

[9:35] Ал аъла исмининг маъноларидан Аллоҳ азза ва жалла бандаларни қилаётган ишларидан ғофил емас. Ғофиллик бу ноқислик. Ғофилликк бу нуқсон. Аллоҳ азза ва жала ҳар қандай айб у нуқсондан пок бўлган зон. Аллоҳ бандаларни қилайдиган ишларидан ғсофил емас. Астайдубиллаҳ. Вала тақсабанналлоҳу ғофил ан амма яъмалу вволеймун иннама ю ақҳи руҳун лияумин ташхосу фиҳил абусор.

[10:07] Ҳаётда бўлаётган ишларни кўриб туриб, адолат қанида боради инсон баъзида. Яъни, золимлар одамларга зулм қиляпти, мазлумлар оёғости бўлиб тепаланяпти, ҳақлар поймол бўляпти, муболагунликлар мусодара бўляпти. Шунда иймони заиф одам адолат борми ўзи? Аллоҳ кўряптимикан мана шу ишларни?

[10:32] Деб юборади. Баъзи бир одамларга бечора қариганда қийналиб қолибди дейишликка лойиқмаслигини кўрасиз. Кучга кирганда, қўлида мансаб бўлганда, қувват, қўлидаги пул бўлганда нима ишлар қилганлигини ешитганингиздан кейин, ҳа бу ҳам камакам бунга деворасиз. Демак, золимларни қилаётган ишларидан Аллоҳни ҳаргиз, ғофил деб ўйламанг. Оятда ўқиб бераман. Сиз ҳаргиз. Аллоҳ золим кимсаларнинг қилаётган амалларидан ғофил деб ўйламанг. Фақат Аллоҳ уларнинг жазоларини кўзлар даҳшатдан қотиб қоладиган, қўрқинчли қиёмат кунига қолдирмоқда холос. Тушунарлими? Ҳозирда золимларни қилаётган ишлардан Аллоҳни ғофил деб. Ўйламаймиз. Чунки ғофиллик нуқсон, биродарлар. Аллоҳ Таоло енг олий бўлган зол. Нуқсони йўқ.

[11:31] Аллоҳ азза ва жалла сиз билан бизни бир имтиҳонга солади. Ҳар куни. Ўзи билган бир ҳикмат учун. Душманларни қувватли қилиб қўяди, имкониятларини кучли қилади, хоҳлаган нарсасига имкониятлари бор. Шунда иймони заиф бўлган, ақлий калта одамлар, Аллоҳ қани дейди.

[11:53] Аллоҳ бўлаётган ишлардан бехабарга ўхшайди деб ўйлайди. Албатта бу унинг нуқсонидан. Ҳозирги кунда мусулмон ўлкаларни қарайдиган бўлсангиз, ҳақиқатдан ҳоли ночор, заиф. Бойликлари талон тарож, халқлари фақир, аҳволи ёмон. Буни кўрган заиф инсон, Аллоҳ кўрмаяптими буни дейди.

[12:16] Мана Аллоҳ Таоло айтяпти, истадибилла, вала тақсабанналлоҳа ғофилан амма яъмалот золимун. Иннама ю охирихум лияумин ташха сўфий ҳил обузор. Бу золимларни қилаётган ишидан Аллоҳни ғофил деманглар. Кўзлари катта очиб, қатиб қоладиган қиёмат кунига олиб қўяпти холос. Уларни жазоларини.

[12:41] Демак, Аллоҳ Азиз ва Жалла бандаларга зулм қилишликдан пок бўлган зот. Биз бўлаётган ишларни фақат зоҳирини кўрамиз, охирги қисмини кўрамиз. Қийналган инсон, ризқи танг инсон, бир қарасанг солиқ кишига ўхшайди. Нимага холи бундай екан? Аввалги қилиб қўйган ишларга берилаётган мукофот, жазо.

[13:07] Аллоҳ таолога бандаларни азоблашлик керакми? Аллоҳга ҳеч нарса керак емас. Нимага азоблаяпти уларни? Истайди биллоҳ. Ма яфъалуллоҳу би адабикум инша картун ва аман тун. Ей бандалар, агар шукур келтириб, иймонли бўлсанглар, Аллоҳ сизларни нимага азобласин?

[13:32] Шукур келтирсанглар, иймонли бўсанглар, нима қиламан мен сизларни азоблаб дейди? Бир хатоси маълум бир даражага йетди бир одамни. Хатоси кўпайиб кетди. Аллоҳ бунга бир азобни юборади. Шу хатосидан қутулиб олиши учун. Чунки хатоси бўлмаган одамни Аллоҳ Таоло азобламайди. Хато ҳаммамизда бор, инсон боласи бор хато қилади, лекин тавба қиламиз, тўхтатамиз, истиғфор айтамиз. Аммо шундай одамлар бор, кўпайиб кетганда аллоҳ таоло аз об беради уларга.

[14:05] Саду биллаҳ. Вома асоба кун мин мусибати ин фабима касабат айдин кун ва яъф он кафир. Қарангларда, ей инсонлар, сизларга нима мусибат йетса, бас, ўзинглар шу қўлинглар билан қилган иш туфайли йетади, гуноҳ сабабли йетади. Енди Аллоҳ Таоло яна кўп гуноҳларингларни жазоламасдан кечириб юборади. Кўп айтамиз, шунинг учун болангиздан тортиб қолдингизми, ёки бир бошқа томондан тортиб қолдингизинми, ўзингиздан қидиринг.

[14:33] Ўзингиздан қудуринг. Бир оқсоқол ўғли қиморбоз бўлиб, латокка пул ютказиб юбориб, латокка пулни ютказиб, яхши одам бўлган. Бўлаверса, боласини маломатлаб айтяптики, ўзимдан ўтиб қолган бўлсам керак, бир ҳаром хараш йегизиб қўйган бўлсам келинг, ўша мансабда ишлаб турган пайтимда деган гапни гапириб, ўзидан қидиряпти. Енди буни кўрган бошқа болаларни нима қилади?

[15:01] Ҳа, демак биз шу хатони такрорламайлик, чунки хорам йегизсак, зулм қилсак, қарғишга қолсак, тортамиз екан деган нарса бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана Ибн Асокадан келтирилган ҳадислари Барор розияллоҳу анҳудан. Маъмин атҳиротинг, вала ихтилаж яъроқинг, вала ҳадиша аудин илла бима қаддамат айдику. Диққат қилинглар да.

[15:33] Оёғни қоқилиб кетиши бўладими, пайни титраб кетиши бўладирми, қалтираб кетиши, ёки бир чўпни терини шилиб юбориши бўладирми? Борки, қилган ишинглар туфайли йетади. Қалтираб қошки тушиб кетди қўлингиздан. Сизга ёқмайдиган иш. Қалтираб, қўлингиздаги ишини овқат тўкилиб кетди, сизга ёқмайдиган иш. Буларни ҳаммаси ўзингни қилган ишинг туфайли йетади.

[16:00] Яна деяпти оятда, Аллоҳ кечириб юборадиганлари кўп гуноҳингларни. Ўн тадан биттасига берар екан Аллоҳ жазони. Тўққизтасини ювиб юборар екан шу билан. Мана шу Аллоҳ сизни яхши кўрганлигининг белгиси. Битта хатойингизга жазони берди, тўққиз тасини шу билан ювиб ташлади. Ўшанинг учун айтдик да. Агар Аллоҳ яхши кўрса бандасини, шу дунёда ўзида шу қилган ишларига мукофотни бериб қўяди.

[16:26] Аллоҳ ҳақида яхши ўйда, яхши фикрда бўлишингнинг мукофоти жаннат. Аллоҳ ҳақидаги гумонингни яхши бўлишлиги мукофоти жаннати. Ўша ҳадисларда келади. Бу ҳадисларни ешитсангиз, қалбингизга шунақа бир умид пайдо бўлади қалбингизда. Аллоҳ азза ва жола бир иймони бор, лекин дунёда кўп гуноҳларни қилиб, дўзахга ҳукм қўйган бандаси ҳақида хабар беради. Мана Пайғамбаримизни ҳадисларда шундай маъно бор.

[16:54] Иймон билан чиққан дунёдан гуноҳлари кўп. Уни дўзахга олиб кетишяпти. Шунда банда дўзахга кириб кетяпти, орқасига бир ўгирилиб қўяди. Худди бир одам бир ёрдам кутгандек, нажот кутгандек. Ўзгаришини кутгандек! Шунда Аллоҳ Таоло тўхтатинглар дейди. Ҳадисни мазмуни. Ей банда, нимага орқага ўгирилдинг? Деганда банда, Парвардигор, мен сени менга бунақа муомала қилади деб гумон қилганман сизни, дер екан. Нима деб гумон қилгансан деса, мени гуноҳимни кечиради деб гумон қиляпман сен ҳақингда. Деганда Аллоҳ Таоло, мана шу яхши гумон учун тўхтатинглар, киргизилар буни жаннатга, дейди.

[17:35] Роббимиз ҳақида гумонимиз тўғри бўлса, Аллоҳ бизни жаннатга киргизади. Имони заиф инсонлар Аллоҳ ҳақида ноҳақ гумонда, жоҳили уйда бўлади. Аллоҳу ла илаҳа илла ҳувал ҳайюл ҳайюм. Аллоҳ якка, ягона, уни шериги йўқ. У доимий ҳаёт ва барҳаёт тирикдир. Ал аҳад, мисли тенги йўқ бўлган зот. Ал аъла, олий бўлган з от, ҳар қандай айби нуқсондан олий бўлаган зот.

[18:07] Коинотда нима бўлган бўлса шу кунгача, Аллоҳ хоҳлагани учун бўлди ва Аллоҳ нимани хоҳлаган бўлса, бу борлиқда уни хоҳлагандан ошишча нарса бўлмайди. Дунё биродарлар синов ва имтиҳон ҳовлиси. Охират еса мукофот ва мангулик ҳовлиси. Сиз ла илаҳа иллаллоҳ муҳаммадур расулуллоҳ дедингиз у, лекин ўзингиз хоҳлагандай кун кечирдингиз.

[18:34] Бу тўғри емас. Аллоҳ ҳақида гумонингиз яхши бўлса, роббингизни улуғласангиз, исм ва сифатларни ҳаммасини мутлоқ комил еканлиги иймонингиз, иймонингиз бўлса, мана шу иймон сизни қалбингизга таскин беради. Мана шундай иймон тўғри иймон бўлади. Агар Ла илаҳа иллаллоҳ десангиз у, Аллоҳнинг сизни устингизда қилаётган ишларига еътирозингиз бор бўладиган бўлса, бу иймонингиздаги катта нуқсон. Ла илаҳа иллаллоҳ дедингизми? Аллоҳ сизни устизга бир кунда бердими? Билингки, бу албатта орқасида ҳикмати бор. Яъни одамларни шунақа сўзлари бор. Куфрга йетаклаб қўяди одамни. Ей Худо, мен сенга нима ёзувдим? Ей Худо, қайси қилган гуноҳим учун?

[19:20] Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур расулуллоҳ деган одам қазойи қадарига иймон келтирдим, қазойи қабарига розиман деган одам бўлади. Шундай бўлдими? Демак, шунга лойиқ еканман да. Сизни устингизга ёқмайдиган бир келди. Билингки, қайсидир гуноҳингиз учун қидиринг. Енди топа олмадингиз. Ҳақиқатан солиқ инсон бўлишингиз мумкин. Шунда ҳам келган бўлса, демак сизни қадрингизни кўтариш учун бўлди.

[19:48] Устингизга келган мусибат иккита сабабдан. Биттаси гуноҳингизни ювишлик учун келди. Ёки сизни мартабангизни Аллоҳни ҳузурида кўтариш учун келди. Нима бўлганда ҳам мусулмон одам мана шу мусибатни устида фойдада қолади. Шуни деб қабул қиламизми, йўқми? Мана, Мусо ва Ҳизр алайҳима салом, буларни қиссасига мурожаат қилсак, ўн икки га, ўн га кирган бола ўйнаб юрувди кўчада. Ҳизр алайҳиссалом ҳалигини шундай сўйиб, қатл қилиб қўйди. Шуни Мусо алайҳиссалом тушунмади. Қоталтан афсан беғойиринафсин. Ҳа, бегуноҳ, болани ўлдирдинг у, деди. Кейин ҳикматини ешитганидан кейин, кейин айтдик, қизсан охирида. Агар бу бола катта бўлганида, деди ҳизр алайҳисса. Куфр маъсиятга кириб кетар еди. Ота енаси ҳам бу боласига ергашиб, куфр маъсиятга кириб кетар деди. Енди аллоҳ таоло бу моддани олиб қўйиб туриб бу болани, бошқа солиҳ фарзандни берди деди. Мана енди бояги ота ена боласи ўлиб қолган пайтда, дунёдаги енг катта мусибат ўшаларниким еди?

[20:59] Нимага кичкина бола еди ю деб туриб тушуна олмаётган едими? Енди қиёматга борганда, мана шу болани ўлишлигидаги ҳикматни тушуниб туриб, қалби ериб кетади парвардигорига ҳамд айтиб. Мусибат келганда қарангда, ундан каттароғи ҳам бор еди, у келмади, йенгиллик келди. Ҳамда айтасиз, ютуғдасиз. Миллионни йўқотдингизми? Яна тўққиз миллион турибди ю.

[21:21] Битта ёқда қарайдингизми? Иккинчиси турибдими? Демак, ей Худо, мен сенга нимани ёзувдим? Қайси гуноҳим учун бундай сўзлар нотўғри сўзлар? Чунки дунё сино аҳолиси биродарлар. Асарларда келтирилади, бу дунё егрилик ҳовлиси. Тўғрилик ҳовлиси емас. Қайғу ҳовлиси, хурсандчилик ҳовлиси емас! Шунинг учун мана шу нарсани ким тушуниб йетадиган бўлса, дунёни йенгиллиги учун қўёлмайди, машаққати учун қайғурмайди. Биродарлар, дунё ҳаётини Аллоҳ Таоло балолар ҳовлиси қилди. Охиратни еса мукофот ҳовлиси қилди. Дунёдаги балолар охиратдаги мукофотга сабаб бўлади. Дунёдаги машаққатларга рози бўлиб сабр қиларканмиз, қиёмат кунидаги азизликка сабаб бўлади. Аллоҳ Таоло ато қилиш учун аввал олиб қўяди. Мукофотлашлик учун аввал бало олайди.

[22:18] Бу дунё ҳаёти охиратни олдида биродарлар нолга тенг. Қоғозга бир деб ёзинг. Уни орқасига битта нолни ёзинг. Шундай қилиб нолларни ёзиб кетаверинг, ёзиб кетаверсангиз, ёзиб к етаверинг. Бир сантиметрга иккита нол сиғади. Енди, бирда орқасидан ўттизта нол ёзсангиз, нечи дейилади шу рақам, биласизларми? Ўн беш сантиметрга ўттизта нолл сиғади. Нон миллион дейилар екан. Енди олтмишта бўлса чи?

[22:50] Енди мана шу бирда ёзиб туриб, ойгача ёзиб кетинг нолда. Қанақа рақам бўлади бу? Лекин мана шундай катта рақамлик муддат ҳам охиратнинг абадийлигини олдида қисқа вақт бўлиб қолади. Лекин ана шу рақам ҳар қанча катта узун бўлмасин, абадийликни олдида биродарлар ҳеч қанча вақт бўлмай қолади. Соддароқ қилиб айтадиган бўлсак, бир инсон дунёда подшоҳ бўлиб яшади. Юз йил яшади. Боринг минг йил яшади, қадимги одамларга ўхшаб. Лекин барибир нима бўлади? Ўладими? Нима кутади умрини охирида уни? Ўлимми? Енди охиратдаги абадий ҳаёт олдида, бу дунёдаги ҳаёт нолга тенг бўлиб қолгандан кейин, охиратдаги азоб уқубатларини олдида, бу дунёзаги подшоҳни ҳаёти ҳам нол бўлиб қолади.

[23:43] Аллоҳ азза ва жалла ризқу насибаларини тарқатишда ҳам, айрим одамларни назарида, адолат қилмаганга ўхшайди. Қара, мана одам манақа расво бўлса ҳам ризқи кенг. Мана одам тақволи, ҳалол бўлса ҳам ҳеч бир қўлида бир тўртта сўм тўпланмайди. Мана шу дунёдаги инсонларни ризқларини турли хил бўлишлиги ҳам имтиҳон бўлди, биродарлар. Имтиҳон бўллди. Нима, Аллоҳ қодир емасми ҳаммани бир хил бойи бадавлат қилиб қўйишга? Қодир. Аллоҳни мулкидан дейди, ҳадис қуддусийда. Ей инсонлар ва жинлар, аввалги ю охиргиси ҳаммаси бир жойга йиғилса ва бир вақтни ўзида хоҳлаган нарсасини сўраса, Аллоҳ уларни хоҳлаган нарсаси ҳам бир вақтда бера олади ва бу Аллоҳни мулкидан шунча сўралган нарса. Денгизга игнани солиб чиқарганда, денгиз қанча камайди? Камимайдими? Шунча ҳам камимайди.

[24:40] Енди бу ҳикмат бўлди, кимни бой, кимни камбағал бўлиши, кимни қувватли, кимни нимжон бўлиши. Буларни бари синов биродарлар. Аллоҳ азза ва жаллоҳ айтади, истайдилар. Онзур кайфа фаддонла баъда ҳум алаба' вала ала ҳироту акбару дарожати ин ва акбару тафдиила. Бу дунёда уларнинг бировларидан бировларини ризқу мартабада қандай устун қилганимизни кўринг. Шак шубҳа йўқки, охират даражалари неча баробар улуғ ва афзалроқдир. Дунёда камбағалроғдирсиз. Дунёда қуввати сизроғдирсиз. Заифдирсиз.

[25:21] Кимдир сиздан қувватли, кимдир сиздан бой, кимдир подшоҳ, кимдир бошқа. Лекин охиратдаги даража деяпти. Асосийси. Бой бир мамлакатга камбағал мамлакатдан бир фақир аёл ишлагани келди. Оиласини боқиш учун. Оладиган маоши жуда ҳам оз. Лекин бу аёл ҳам ўлади. Еллик йил яшайди, йетмиш йил яшайда ўлади. Агар мана шу қийин, камбағал, фақирона ҳаётида сабр билан, иймон билан, истиқома билан яшайдиган бўлса, ютуқда мана шу одам кетади. Мана шу аёл ютуқда кетади. Аммо дунё ҳаёти фаровон бўлса, охиратни унутиб яшаган бўлса, ҳар қанча бой бадавлат кайфи сафот яшаган бўлсин, агар шу ҳолатда кетадиган бўлса, у зарар қилади.

[26:10] Ҳақиқий зарар иймон еътиқодсиз яшашда. Демак, ибрат охират ҳаётида ютқазиб қўймасликда. Али ибн Абит олиб айтади, кимнинг ҳақиқий бой ва ҳақиқий фақир екани Аллоҳга рўбарў бўлишдан кейин маълум бўлади.

[26:35] Бу дунёда мен бойман деб юрибсан, Аллоҳни олдига бориб ҳисоб китобдан ўтгандан кейин кўрамиз, боймисан, камбағалмисан. Дунёда мен камбағал фақирман деяпсан, қиёмат ҳисоб китобидан кейин кўрамз. Ростдан боймисан ё камбағалми сан? Аллоҳ азза ва жалланинг адолати мутлоқ адолат. Аллоҳ ҳеч кимга зулм қилмайди. Мана дарсимизни аввалида айтдик, одам боласининг, одам боласлининг ишларини ҳаммаси нисбий, мутлоқ емас. Нуқсонли, комил емас. Аллоҳнинг ҳакимлиги, одиллиги ва адолати мутло қ, бенуқсон.

[27:14] Одам алайҳиссаломдан қиёмат кунигача Аллоҳни мулкида биронта чумчуққа ҳам зулм қилинмайди биродарлар. Аллоҳ таоло ҳадис ҳудудида айтади, ей одам болалари, албатта мен зулмни ўзимга ҳаром қилдим, сизларни орангизда ҳам зулмни ҳаром қилдим. Бир бирингларга зулм қилманглар. Зулм нима екан? Ҳақ егасини ҳаққини адо қилмаслик. Устани ишлатил, пулни бермаслик зулм. Агар қарғаса, ҳайрон бўласиз. Усталар, уйда егаси кўрмаётган пайтда ҳам, уйда егаси қараб тургандек ишламаслик, уйда егасига бўлган зулм. У сизни қарғамайди, билмайди да ишингизни киритишгинини. Ҳа шунақа екан деб кетаверади. Аммо сизга бировни ҳаққини йеб зулм қилганлигингиз учун пулингиздаги барака деган нарса олиб қўйилади.

[28:06] Оллоҳдан қўрқиб ишлайлик. Профессионал бўлайлик. Е комиссия келадими? Ривиза тушиб қоладими тўсатдан? Сизга нима? Астаби билла, ла зулмалявм. Бу кунда ҳеч кимга зулм қилинмас. Ва ла юзламуна фатила. Уларга қилчалик зулм қилинмайди. Ва ла юзла мунанақийроқ. Ва уларга заррача зулм қилин емас.

[28:32] Астаби билла, фалату зламунафсун шайъа. Ва инкана мифқолар ҳаббати минхордалим атайинабиҳаҳ ва кафабина ҳасивин. Биз қиёмат куни учун адолатли, мезон тарозилар қўявермиз. Бас, бирон жонга заррача зулм қилинмас. Агар ҳардал ўсимлигининг уруғидек яхши ёки ёмон амал қилинган бўлса, ўшанада келтиравермиз. Биз ўзимиз йетарли ҳисоб китоб қилгувчидирмиз. Аллоҳ зулм қилмайди. Аллоҳнинг ҳукми комил. Чунки енг олий бўлган, аъла бўлган зот. Ал аъла бўган роббимиз субҳанаҳ ваталлоҳ ҳеч кимга зулм қилмайд. Унинг ҳамма ҳукмлари адолатли ҳукм бўлади. Мана шу Аллоҳ Таолонинг ал аъла исми сизни қалбингизга хотиржамлик беради. Таскин олиб келади. Иймон дейилади шу нарса. Биродарлар, иймон жуда ҳам қиммат нарса. Иймон жуда ҳам қиммат нарса. Алҳамдулиллаҳ ҳироб билаламин шу иймонни берди. Енди мана шу иймонимизда кимимиз? Юқорироқда, кимимиз пастроқда. Кимимизни иймонимиз қувватлироқ, кимимизники заифроқ. Мана шу билан фарқланади бизни ҳаётдаги саодатимиз ёки шақоватимиз.

[29:49] Ала ила лоҳи тасиру умр. Огоҳ бўлингларки, барча ишлар Аллоҳга қайтур. Огоҳ бўлинглар, ҳамма иш Аллоҳга қайтади. Бир одам айтади, бу ишларни ҳаммаси мени қўлимда дейди. Хоҳлаганимни қиламан дейди. Мени айтганим бўлади дейди. Савол. Сен шу дунёга келишингдан аввал, бу ишлар кимни қўлида еди?

[30:17] Сени айтганингни бўлишидан аввал, ким айтгани бўлаётган еди? Қаранг. Оятда айтиляптики, охиратдаги ишлар ҳаммаси Аллоҳни қўлида бўлади. Ийе. Охиратдаги изҳлар Аллоҳни қўллида бўлса, дунёдаги изҳлар кимни қўлида? Аллоҳни қолда емасми? Деган хаёл келади. Мана шу оятни тафсирида муфассалар айтишадики, Аллоҳни унутган, адашган, ғофил, иймони заиф одамлар дунёда Аллоҳдан бошқа илоҳим бор деб ўйлайди. Улар пулни илоҳ деб билишади. Куч қувватни, мансабни, бойлик ва ҳоказоларни илоҳ деб билади. Пул бўлса, пул бўлса чангалда шўрва деб ўйлашади.

[31:07] Қайси масалани пул ҳал қилмаса, у масалани катта пул ҳал қилади. Борми шунақа тушунча? Бу мусулмон одамни тушунчаси емас. Ҳақиқий мўмин еса Аллоҳъдан бошқа илоҳ йўқ деб билади. Берувчи ҳам Аллоҳ, олувчи ҳам Аллоҳ. Азиз қилувчи ҳам Аллоҳ, хор қилувчи ҳам Аллоҳ. Ёрдам берувчи ҳам Аллоҳ, ташлаб қўядиган ҳам Аллоҳ. Мана шундай деб еътиқод қилишлик тавқид дейилади биродарлар. Пулингизга ишонманг. Дарсимиз охирида студент бўлгансиз, шогирд бўлгансиз, қўлингизда пулингиз бўлмаган бир ёш бола бўлгансангиз, ақли ҳушсиз жойида, уйланиш керак, пули йўқ, машина менга келади, у ҳам йўқ, ҳеч нарса йўқ. Ўшанда нима дегансиз?

[31:54] Ҳа иншааллоҳ, Аллоҳ ҳаммасини беради дегансиз. Бошқа суянадиган ҳеч нарса ёқ еди да, шунинг учун Аллоҳга суяндингиз. Енди, қўлингизда юз минг, икки юз минг доллар пайдо бўлди. Енди нимага суянадиган бўлиб қолдингиз? Маошни қилиш керак деса, бундай мўлжаллайсиз. Пулимни тўртдан бири билан битаркан, қилиб юборамиз дейсиз. Енди нимага суянаяпсиз? Ўша йўқ бўлган пайтда Аллоҳга суянганингиздек, ҳозир ҳам Аллоҳга суяняпсизми ё пулингизга суяниб қўйяпсизми? Ўзингиздан бир сўраб қўйинг.

[32:29] Ақули қовли ҳа да, ва астағфируллоҳи ли ва лакум. Инна Аллоҳ ва малай катуҳу юсаллуни аланнаби, я айю ҳалладина аману соллу алайҳи васалли мутаслима. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъл ва баракатуҳ.

## Quran and hadith quoted in this lecture

- [24:51] Quran Al-Israa 17:21
  - Said in the lecture: “Онзур кайфа фаддонла баъда ҳум алаба' вала ала ҳироту акбару дарожати ин ва акбару тафдиила.”
  - Arabic: ٱنظُرْ كَيْفَ فَضَّلْنَا بَعْضَهُمْ عَلَىٰ بَعْضٍۢ ۚ وَلَلْءَاخِرَةُ أَكْبَرُ دَرَجَٰتٍۢ وَأَكْبَرُ تَفْضِيلًۭا
  - Uzbek translation: Баъзиларини баъзиларидан қандай афзал қилиб қўйганимизга назар сол. Албатта, охират даражаси ва афзаллиги каттароқдир. (Бу дунёда баъзи одамларга кўпроқ неъмат тегса, бошқаларидан афзал бўлиб юраверадилар. Аммо бу ҳоллари ҳақиқий афзаллик, ҳақиқий юксак мартаба эмас. Охиратнинг даража ва афзаллиги ҳақиқийдир. Чунки бу даража ва афзалликлар абадий қолажакдир. Ўзини билган одамлар ана ўша афзаллик ва ана ўша даражага эришиш учун ҳаракат қиладилар.)
- [27:14] Hadith: Qudsiy hadislar, 17
  - Said in the lecture: “Одам алайҳиссаломдан қиёмат кунигача Аллоҳни мулкида биронта чумчуққа ҳам зулм қилинмайди биродарлар. Аллоҳ таоло ҳадис ҳудудида айтади, ей одам болалари, албатта мен зулмни ўзимга ҳаром қилдим, сизларни орангизда ҳам зулмни ҳаром қилдим. Бир бирингларга зулм қилманглар.”
  - Arabic: فيما يرويه عن ربه عز وجل أنه قال: يا عبادي: إني حرمت الظلم على نفسي وجعلته بينكم محرما فلا تظالموا. يا عبادي: كلكم ضال إلا من هديته فاستهدوني أهدكم، يا عبادي: كلكم جائع إلا من أطعمته فاستطعموني أطعمكم، يا عبادي: كلكم عار إلا من كسوته فاستكسوني أكسكم، يا عبادي: إنكم تخطئون بالليل والنهار، وأنا أغفر الذنوب جميعا، فاستغفروني أغفر لكم. يا عبادي: إنكم لن تبلغوا ضري فتضروني، ولن تبلغوا نفعي …
- [32:33] Quran Al-Ahzaab 33:56
  - Said in the lecture: “Инна Аллоҳ ва малай катуҳу юсаллуни аланнаби, я айю ҳалладина аману соллу алайҳи васалли мутаслима.”
  - Arabic: إِنَّ ٱللَّهَ وَمَلَٰٓئِكَتَهُۥ يُصَلُّونَ عَلَى ٱلنَّبِىِّ ۚ يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ صَلُّوا۟ عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا۟ تَسْلِيمًا
  - Uzbek translation: Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг. (Араб тилида «саловот» сўзи «салот»нинг жами бўлиб, дуо маъносини англатади. Арабчада намоз ҳам «салот» дейилади. Чунки намозда ҳам дуо маъноси бор. Аммо «салот» Аллоҳ таоло томонидан бўлганида «дуо» маъносини йўқотади. Аллоҳ таолонинг Пайғамбаримизга (с. а. в.) саловот айтишининг маъноси у зотга (с. а. в.) ўз раҳматини юбориши, улуғлаши, мақомларини кўрсатиши ва фаришталар ҳузурида шаънларига мақтовлар айтишини англатади.)

## Self-check quiz

Generated automatically from the lecture; not reviewed by a person.

1. Устознинг таъкидлашича, Аллоҳнинг иродаси ва хоҳиши нимага боғлиқ?
   - a) Мутлоқ ҳикмат ва яхшиликка — correct
   - b) Бандаларнинг сўровларига
   - c) Вақт ўтишига
   - d) Табиий қонунларга
   - Why: Дарсда Аллоҳнинг иродаси мутлоқ ҳикматга, у еса мутлоқ яхшиликка боғлиқ еканлиги айтилган. [8:14–8:48]

2. Устознинг таъкидлашича, Аллоҳ бандасига дунёда жазо бериб, қолган гуноҳларни кечиришининг сабаби нима?
   - a) Банданинг шукр қилишга мажбурлиги
   - b) Аллоҳ бандасини яхши кўрганлиги белгиси — correct
   - c) Банданинг иродасининг заифлиги
   - d) Аллоҳнинг бандага еҳтиёжи борлиги
   - Why: Дарсда Аллоҳнинг битта хатога жазо бериб, тўққизтасини кечириши унинг бандасини яхши кўрганлигининг белгиси деб таъкидланган. [16:00–16:24]

3. Устознинг таъкидлашича, устига келган мусибатнинг иккита асосий сабаби нима?
   - a) Дунёвий бойликни йўқотиш ёки касалланиш
   - b) Жамоатдан ажралиш ёки ёлғиз қолиш
   - c) Жаҳаннамга тушиш ёки азобланиш
   - d) Гуноҳларни ювиш ёки мартабани кўтариш — correct
   - Why: Дарсда мусибатнинг гуноҳ ювиш ёки Аллоҳ ҳузуридаги мартабани кўтариш учун келиши таъкидланган. [19:48–20:57]

4. Устознинг таъкидлашича, ҳақиқий бойлик ва фақирликни аниқлашнинг ягона ўлчови нима?
   - a) Ижтимоий мақом ва унвон
   - b) Жисмоний қувват ва саломатлик
   - c) Аллоҳга рўбарў бўлиш — correct
   - d) Дунёдаги мол-мулк миқдори
   - Why: Дарсда Али ибн Абит сўзи келтирилган бўлиб, ҳақиқий бой ва фақирлик Аллоҳга рўбарў бўлгач маълум бўлиши айтилган. [26:10–26:32]

5. Устознинг таъкидлашича, ҳақиқий мўмин дунёдаги барча воқеалар кимнинг қўлидагига ишонади?
   - a) Куч ва мансабнинг қўлидагига
   - b) Ўз иродасининг қўлидагига
   - c) Пул ва бойликнинг қўлидагига
   - d) Аллоҳнинг қўлидагига — correct
   - Why: Дарсда ҳақиқий мўмин берувчи, олувчи, азиз қилувчи ва хор қилувчи ҳам Аллоҳ еканини билади ва фақат Аллоҳга суянади. [31:07–31:53]
