MMaviza
Ал-АълоТекширилган18 daq

18.3.2022 48-ДАРС АЛ-АЪЛАА (3-ҚИСМ) / АСМА-УЛ-ҲУСНА

Абдуллоҳ Домла · Асмоул ҳусно

0:00
17:49
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббилен аъламин. Вассалоту вассалам ала широфил мурсалин ва ала алихий вас ҳабиҳаж маъил. Аллоҳумма алимнама яъмфауна ва фаъна бима аламтана ва зидна илма. Аллоҳумма аренал ҳаққа ҳаққон ва ризқу натибаа ва аренал ботила ботилан ва ризқу нажидинаба ва жаъинна минма йестами ун ал қовли файетабиунна ҳусана. Водихин ла би роҳмат ака фийин ибод ака солиҳайн аммабод. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъал ва баракатуҳ. Асмону хусно силсила дарсларимиздан навбатдагиси. Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан ал аъла исмини ўқиётган едик. Бугун учинчи дарсимиз. Аллоҳ азза ва жаллоҳ Қуръонни марҳамат қилади. Саббиҳа исми роббикал аъла. Ей Муҳаммад алайҳиссалом, енг олий зот бўлмиш Парвардигорингиз номини ҳар қандай айб у нуқсондан покланг. Ал аъла. Ҳамма нарсадан олий, енг олий зот.

Пайғамбаримиз дуо қилганлар. Аллоҳимаҳдиний фий ман ҳадайит. Аллоҳимаҳдийний фий ман ҳадайт. Парвардигор, мени сен ўзинг ҳидоят қилган бандалар қаторида ҳидоят қилгин. Тўртта неъмат. Ҳидоят, соғлиқ, кифоялилик ва тинчлик. Мана шу тўла неъматни Аллоҳ Таоло қайси бандани устида жамлаган бўлса, шу бандасига неъматини тўлиқ қилиб берибди. Енди мана шу тўлиқ неъматни ичида енг аввалгиси ҳидоят туради. Ҳидоят деган неъматни бир рақами билан белгилайлик. Орқасидан соғлиқни нол деб ёзайлик. Демак бир одамга Аллоҳ ҳидоят ва соғлиқ берган бўлса, ўн рақам бўлди. Енди буни ёнбошига кифоялик, бир нарсага муҳтож бўлмаслик деган неъматни берди. Уни ҳам битта нол дейлик. Бир, иккита нол, юз бўлди. Е енди Аллоҳ Таоло буни орқасидан тинчлик неъматини берди. Бир, учта нол, минг бўлди. Ҳидоят, соғлиқ, кифоялик ва тинчлик. Шундай қилиб, шу нолларни ёзиб кетайлик. Солиҳа аёл битта нол.

Салоҳиятли фарзандлар яна битта нол. Кенг ҳовли яна битта н ол. Шунақа қилиб ёзиб кетаверсак, кимдадир юз минг бўлади рақами. Кимнидир рақами ўн миллион бўлади. Енди мана шу ўн миллионни олдидан бирда олиб қўйсангиз, неча қолади? Нол қолади. Шунинг учун биродарлар, бир инсонни Аллоҳ Таоло ҳидоят билан неъматламаган бўлса, ҳидоят бермаган бўлса. Қолган дунёдаги ҳамма кенгчиликларни берган бўлса, бу одамга берилган неъмат тўлиқ дейилмайди.

Али ибн Абит олиб айтади: кимга Аллоҳ Таоло ҳидоя, соғлик, кифоялик ва тинчликни ато қилган бўлса. Бас, бу бандасига Аллоҳ икром кўрсатибди. Бу киши учун дунё неъматлари тўлиқ берилибди. Ҳидоят, соғлик, кифоялилик, муҳтож бўлмаслик ва тинчлик. Борми шу неъмат устимизда? Алҳамдулиллаҳ, роббил аламин. Жуда кўпчилигимизни устимизда бор булар. Фақат буларни неъмат еканлигини ҳис қилмаймизда.

Бир одамга тирикчилигингиз нима бўляпти деса, худога шукур йетиб турибди дейди. Ҳа, демак, расулуллоҳни дуоси сизни устингизда ижобат бўлибди дейсиз. Десангиз қандай дейди? Қанақа дуо? Асарларда келтирилади пайғамбаримизни дуоси. У зот аллоҳумма ман аҳаббанин фажи ал рисқоҳу кафафан. Деган еканлар. Маъноси қанақа? Парвардигор, ким мени яхши кўрса, муҳаммад алайҳиссалом акам яхши кўрса, бас уни ризқини кифоялик қилгин, деган еканлар. Бировга муҳтож бўлмаяпсизми? Топганингиз камикасизни ёпиб турибдими? Сейфда йўқ, диван тагида йўқ. Йўқ да унақа, керак бўлганда битяпти ишингиз. Мана шу одамга Пайғамбаримизни дуоси, дуоси ҳақ бўлибди. Демак, ҳидоят, соғлик, кифоялилик, тинчлик неъмати кимга берилган бўлса, дунёни неъмати комил қилиб берилибди. Бу Али ибн Абит олибнинг сўзи.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, қарангларда биродарлар, биз шу ношукурмизда, биз ғофилмизда, биз инсонмизда унутувчи. Расулуллоҳ айтяптилар, Имом Бухорий ва Термизийдан келтирилган ҳадис, ман асбаҳо минг кун аминам фин сербихи, муаффофий баданихи, ва инда ҳу қувта явмихи, ка аннама ҳиззатлаҳу дуня.

Сизлардан қайси бирингиз қалби хотиржам тонг оттирса. Демак, юрти тинч, бошида томи бор, ётадиган кўрпаси бор. Муаффофий баданиҳи. Жасади соғлом бўлса дардлардан. Ва инда ҳу қувта ёв меҳи. Ўш кунга йетадиган овқати бўлса.

Бас, гўёки бутун дунё унинг қўл остида жамланибди. Кимингларда йўқ шу нарса, айтайларчи? Юртингиз тинч, бошингизда томингиз бор, танингиз соғ, бир куни овқатингиз бор. Ҳаммамизда бор бу. Ҳаммамизда бор. Мана шу одамни Пайғамбаримиз дунёдаги енг хотиржам бой одам деб айтяптилар. Аммо бизни тасаввуримиздаги енг хотиржам бой одам ким? Пули кўп одам. Расулуллоҳ айтаётган тасаввур ўлчов тушунча бир хил бўляпти, бизники бошқача бўляпти.

Ўшанинг учун бир инсонни хотиржам бўлишлиги, ҳаётда саодатли яшашлиги пулига боғлиқ емас. Ўлчов, тушунчасига, тасаввурига боғлиқ. Бу ҳадисда зикр қилинган омонлик биродарлар, иймоний омонлик дейилади. Ҳақиқий омонликка ким еришади? Иймони бор одам. Аллоҳ Таоло айтади, агар билсангиз айтингчи, қайси гуруҳ қўрқмай хотиржам бўлишига ҳақлироқ? Иймон келтирган, ўз иймонларини зулм билан аралаштирмаган зотлар. Ана ўшалар хотиржам бўшгувчидирлар ва ўшалар ҳидоят топгувчидирларсизлар. Анон сўрасин.

Мана шу оятда ула икал амнулаҳум дейилганида омонлик буларга ҳам ва бошқаларга ҳам бўларди. Лекин оятда ула икал аҳмул амн. Омонлик улар учун дейилди. Иймони бор одам учун омонлик бўлади ҳаётда. Иймони йўқ одамга омонлик бўлибди. Гарчи юрти тинч бўлса ҳам, гарчи соғлиги бўлса ҳам , гарчи пули бўлса ам, иймони йўғми? Бу одам хотиржам яшай олмайди дунёда. Буни Роббимиз Субҳанаҳ ва Таоло айтяпти.

Ана шу омонликка ега бўлишлик учун, ҳаётда саодатли умр кечиришлик учун инсон қанча меҳнат қилиши керак. Қаранг, исмингизни олдига доктор деган битта сўзни қўшиб айтишлари учун ўттиз йил меҳнат қиласиз. Доктор фалончи. Доктор фалон чи. Профессор фалончи. Шу исмингизни олдинга доктор ёки профессор деган битта унвонни лақабни олишлик учун ўтти йил умрингизни сарфлайсиз.

Енди. Охират учун, абадий саодат учун, Аллоҳ Таоло ўзини бандаларига тайёрлаб қўйган жаннат учун, ана шу нарсага йетишгани, неча йил меҳнат қилдингиз? Аллоҳ Таоло айтади, ҳадис худусийда, ўзимнинг солиҳ бандаларимга кўз кўрмаган, қулоқ ешитмаган ва инсонларнинг ақлига келмаган неъматларни тайёрлаб қўдим. Ана шу неъматга еришлик учун неча йилингизни сарфладингиз?

Ҳидоят. Бу инсон меҳнат қилиб, вақтини сарфлаб еришадиган нарсами? Ёки Аллоҳ Таолони бир бандига бериб қўядиган ҳадясими? Ҳидоят. Инсон меҳнатни қилиб, вақтинини сарфлаб ериша оладиган нарсами ёки Аллоҳ Таоло шундай ҳадя қилиб бериб қўядиган нарсами?

Агар ҳадя десангиз, Аллоҳ маънолага ҳидояти берибди, маънолага бермабди. Унда бахтли қилиб қўйган бўлади ю. Парвардигор, сен ҳидояти бермагансан десанг менга, ҳадя еди. Аълога берибсан, бизга бермабсан. Енди нимага бизни достонкага киргизасан дейдими? Ҳадя емас екан демак. Нима екан унда? Меҳнат екан. Машаққат екан, ҳаракат екан, вақт сарфлаш екан.

Ҳаётингизда бир нарсага еришмоқчи бўлсангиз, албатта меҳнат қилишингиз шарт. Ўз ўзидан ҳеч нарса келиб қолмайди. Қорин катта йеб кетди. Нима қилиш керак? Ўзингиз биласиз. Қувватсиз бўлиб кетдингиз. Нима қилиши керак? Ўзингиз биласиз. Арзимаган бу дунёни озгина матоҳига еришишлиги учун меҳнат қилиш керак бўладиган бўлса, енг улуғ бўлган неъмат, ҳидоятга еришиш учун меҳнат қилмаслик керак деб ўйлаймизми?

Илм бўладими, ҳунар бўладими, албатта одам бўласа давомий суратда, узоқ муддат меҳнат қилади, шу нарсага еришади. Тўғрими? Мана шу ақлдан. Аллоҳ азза ва жала айтади, истадибиллоҳ, иннаҳадайинаҳус сабийла, имма шаъкиров ва имма кафуро. Дарҳақиқат биз уни, инсонни, хоҳ у шукур қилувчи мусулмон бўлсин ва хоҳ кўр нима кофир бўлсин, тўғри йўлга ҳидоят қилдик.

Ҳидоят қилса ҳам бири кофир, бири мўмин екан. Бошқа оятда, во лекулли вижиҳатун ҳува муаллиҳа фастабиқул ҳайрот дейди. Ҳар кимнинг ўз юзланадиган тарафи бор. Баъз яхши ишларга шошилингиз. Нозик нуқта, мана ҳозир мен сизларга берган саволни жавоби. Айрим одамлар ҳидоятни Аллоҳ тарафидан бериладиган ато, ҳадия деб тасаввур қилишади.

Бўйингиз, рангиз, кўзингизни ранги, сочингиз Аллоҳнинг атоси. Сиз бу йерда ҳеч нарса қилганингиз йўқ, Аллоҳ шундай берди. Қайси замонда яшашингиз, кимнинг фарзанди бўлишингиз бу ато. Бунга сиз қанақа алоқангиз йўқ. Бу ато. Енди ундан ташқари нарсалар, биродарлар меҳнат.

Уйда жим ўтиради ю, Аллоҳ Таоло мен сенга бандам ҳидояти дейди да, кейин тақводор бўлиб қолади. У ҳеч нарса қилмайди ю, жонини қийнамайди. Шу тўғри тасаввурми? Ким айтди бунақа бўлади деб? Аллоҳ инсоф берибди да, намоз йиқилиб қолибди. Бизга ҳам инсоф берсак йиқилиб қоларимиз. Аллоҳ ҳидоят қилибди да, тўғри йўлга юриб қолибди. Бизга ҳам ҳидоят берса бўлиб қолармиз. Биродар, адашяпсан шу йерда. Ҳидоят Аллоҳ бериб қўядиган ҳадя ато, подарка емас. Сен қўлингни чўзасан, меҳнат қиласан, вақтингни сарфлайсан, Аллоҳ инъя беради буни. Аллоҳ сени ҳам ҳидоят қилган. Қарагинда.

Коинотни яратди да, қара унга деди. Анбиоларини юборди, китобларни нозил қилди, Қуръонни орамизга тушириб қўйди. Аллоҳ ҳаммамизни ҳидоятли бўлишга имкониятимизни бир хил қилиб қўйди. Тушуняпсизларми нима ҳақида гап кетяпти? Аллоҳга тўнгъаманглар, ўзингларда, залолат юрганингларда, ей биродарлар.

Сизни биров бўйнингиздан бала бала ғичирмаяпти. Сиз ўзингиз қиляпсиз уни. Инна алайна лал ҳуда. Аллоҳ таоло айтади, шак шубҳасиз ҳидоят ёлғиз бизнинг зиммамиздадир. Ҳидоят ёлғиз бизнинг зиммамиздадир. Нима дегани бу? Инна алайна л ал ҳуда. Лафзи жалоло бўлган Аллоҳ калимаси олдида а ла келса, а ла Аллоҳ бўлса, шу нарсани Аллоҳ ўзини зиммасига олганлигини билдиради.

Ва Аллоҳни қосду сабийл дейди Аллоҳ Қуръонда. Тўғри йўлга ҳидоят қилиш ёлғиз Аллоҳнинг измидадир. Яна бир оятда. Ва мамин да аббатин фил арди илла Аллоҳни респуҳа. Ўрмалаганки жонивор бор, уни ризқи Аллоҳнин зиммасида. Ўрмалаган ки жонивор ризқи борми, Аллоҳ беради, Аллоҳ йетказаман деди, ўзини зиммасига олди. Худди шунга ўхшагандек ҳидоят қилишни ҳам Аллоҳ ўзини зиммасига олди.

Шак шубҳасиз инсонларни ҳидоят қилиши бизнинг зиммамиздадир. Ҳидоят қилувчи Аллоҳдан, қабул қилувчи бандадан. Қуръонни тушириб қўйди. Пайғамбарларни юбориб қўйди, коинотни яратиб қўйди ва орамизда Аллоҳнин динига даъват қилиб, сизни ҳидоятга чақираётган одамларни қўйиб қўйди да. Сизга таклиф қилинди ҳидоят, биродар. Аллоҳдан таклиф, бандадан қабул.

Ҳидоятни таклиф қилиб қўйган жойида, бандалар қабул қилмасдан, Аллоҳ бизга ҳам инсоф берса, ташлармиз деган бўлса, мана гуноҳини, булар тушуниш ўрнига ҳам санабди. Битта мисол билан тушунтирамиз. Машиналарда радио бор. Радио ефирни тасаввур қилинглар. Демак, фалон тўлқиндаги фалон радиостансия ўзини ешиттиришини бошлади. Ким хоҳласа, шу радиостансияни тўлқинига, шу радиостанини тўлқинигига приёмлигини мослайди да, ешитиши мумкин.

Ҳаммага имконият бир хил. Шунда бир одам айтса, йўқ, у радиостансия мени приёмлигимга алоҳида тўлқин юборса, кейин ешитаман деса. Ақлдан бўладими? Ефир кетяпти. Хоҳлаганлар ешитяпти. Бироздан кейин ефир тугайди, ешитган ешитди, ешитмаган ешитмади. Лилайҳил масалул аъла. Аллоҳ таолонинг ҳидоят деган ефирини Аллоҳ таоло дунёга тенг яйиб қўйган.

Бизни радиоприёмийларимиз настройка қилиб, уни ешитиш ешитмаслик ихтиёримизда. У ефир қиёматгача туради, фақат биз ўламиз, биз учун тугайди. Ешитган бўлсангиз, қабул қилган бўлсангиз, сиз ютдингиз, акс ҳолда ютқаздингиз. Шунинг учун еслайлик қилиб, Аллоҳ хоҳлаган иш бўладими? Бўлади. Аллоҳ хоҳламаган иш бўлмайдими? Бўлмайди. Ҳа демак мени аллоҳ бенамоз бўлишимни хоҳлабди да. Ўшанинг учун бенамоз бўлиб юрибман деб фалсафаси ўқийди.

Бир урасиз тумшуғига. Нимага урдинг деса, ҳозирги фалсафани қайтарасиз. Аллоҳ хоҳлаган иш бўладими? Бўлади. Аллоҳни хоҳламаган иш бўлмайдими? Бўлмайди. Демак сени бунингни синишни ҳам Аллоҳ хоҳлабди. Енди нимага ташлаяпсан менга дейсиз. Умаримни хаттопда олдига ўғрини олиб келишди. Қани енди, Субҳаналлоҳ. Ей Амир ал-Мўминий, ҳозирги ой қадарга Аллоҳ ўғилни қиладилар, ёзган екан. Аллоҳни ёзганини қилдим. Енди Аллоҳни ёзгунини қилсам, мени қўлимни кесасизми? Деди. Ҳа. Аллоҳ сени қўлингни кесишлигини ҳам ёзган, деб қўлини кесган екан.

Демак, биродарлар, ҳидоят Аллоҳ томонидан таклиф қилинди. Бандалар енди нима қилиши керак? Қабул қилишлиги керак. Агар ҳаммани Аллоҳ Таоло мажбур муаммо қилиб қўйганида, унда жаннатга киришни нима ҳожати бор еди? Ҳеч нарса қилмади ю у. Бир бандани Аллоҳ Таоло мажбур кофир қилиб қўйган бўлса, уни ихтиёрисиз, дўзахга киргизишликда қадар адолат ўлар еди. Шунинг учун инсонларнинг иймонга келиши ёки кофир бўлишини Аллоҳ Таоло тақдирга битган Имом Аъзам айтади, Фиқҳул Акбарда катабаҳ у бил васф ла бил ҳукм дейди. Бир инсонни кофир мўмин бўлишлигини васф қилиб ёзди. Ҳукм қилиб ёзмади. Кофир бўлсин демади. Агар кофир бўлсин деганда ҳукм бўларди, уни жазолаш тўғри бўлмас еди. Балки васф қилди. Кофир бўлади, мўмин бўлади, ўзини ихтиёри билан. Таклиф қилинганда қабул қилади. Демак мўмин бўлди. Аллоҳ бурун билиб ёзиб қўйди шуни.

Ҳидоятни Аллоҳ Таоло бандаларни орасига тушириб қўйибди. Қуръон бор, суннат бор, уламолар бор, дарслар бор. Айтиш мумкин бўлса, ҳидоят ефири кетяпти. Сиз ўзингизни радиопиробнигингизни ўша ефирга мосланг. Изланг, ешитинг, фикр қилинг, вақтингизни сарфланг, кучингизни сарфланг. Ҳидоят вақт ва меҳнатни талаб қилади. Жавоб чиқдими саволимизга? Ҳидоят Аллоҳнинг ҳадяси еканми? Ёки банда меҳнат қилиб, вақтини умрини сарфлаб ериша оладиган нарса еканми? Иккинчиси еканда.

Ҳидоят вақт ва меҳнатни талаб қилади. Ақули қовли ҳада ва астағфируллоҳу алайҳи валакум. Инналлоҳу ва малайки атуҳи ю соллу ала наби. Я ю ҳалладина аману соллу алайҳи ва салли мутаслима. Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъали ва баракатуҳ.

Билимни синаш

5 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш