Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Иннал ҳамдилиллаҳи наҳмадуҳу онас таъинуҳу онас тафуруҳ. Ва наъувдҳу биллаҳи мин аш суруриян фузинавамин саййъати амалина. Ман яҳдиҳиллаҳи фаламу ғилалаҳ ва ман юғилилгу фалаҳ ҳадиялаҳ. Ва на шадваллаҳи илааллоҳу ваҳдаҳлулаҳ шарикала ва на ишқадаҳ анна муҳаммадан абдуҳу расулуҳ. Ва баът, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълим ва баракатуҳ.
Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан ал илаҳ. Ла илаҳа иллаллоҳ. Аллоҳдан ўзига илоҳ йўқ. Илоҳ бу маъбуд. Маъбуд унга ибодат қилинадиган зот. Ёлғиз Аллоҳдан ибодат қилинади, чунки у Роб, ҳамма иш Уни қўлида. Демак, улуғиятнинг талабларидан биттаси бу ибодат. Банда илоҳга ибодат қулади. Ўтган дарсимизда биродарлар ибодатни нима еканлиги ҳақида суҳбат қилдик. Қисқача такрорлаш. Ибодат Аллоҳга бўйин синиш ва унга муҳаббатли бўлиш. Аллоҳга бўин синиш ва муҳаббатли бўш. Бу қисқача таърифи. Бу фасал таърифи қалбий муҳаббатга аралашган, асоси аниқ ишонч устига қурилган, абадий саодатга олиб борадиган ихтиёрий бўйин синиш. Енди ибодатда ўтган дарсимизда иккига бўлдик. Шиорий ибодатлар ҳамда таомули ибодатлар. Шиорий иб одатлар бу исломнинг, исломнинг шиори бўлган амаллар. Намоз, рўза, закот, ислом шиорлари. Енди таомилий ибодатлар дегани, одамлар билан қиладиган муомаламиздаги ибодатлар.
Омонатдорлик, ростгўйлик. Яна айтдик ўтган дарсимизда, кишининг муомаладаги одоблари, муомаладаги ибодатида камчилик бўладиган бўлса, таомилий иб одатларда нуқсон бўлса, шиорий ибодатлар унга фойда билмай қолиши мумкин. Чунки инсон чақимчи бўлса, туҳматчи бўлса, бўхтончи бўлса , золим бўлса, ёлғончи бўлса одамлар билан қилаётган муомалаларда хато йўл қўйяпти. Муомала ибодатларида нуқсон йўл қўтяпти. Енди қиёматга борганда, одамларни ҳаққини йеган, ёлғон гапирган, ғийбат қилганми? Ўқиган намозидан қилган савобларидан мана шу амалларни евазига олиб олинади. Шунинг учун айтяпмиз, муомаладаги одобларингиз ўрнида бўлмас екан биродар, шиорий қилаётган ибодатларингиз сизга фойда қилмай қолиши мумкин. Ва унга ҳадислардан ва Қуръон оятларидан далиллар келтирдик. Бугун ибодат деган нарсага тааллуқли бўлган суҳбатни қиламиз. Ваман холоқ тул жинна вал инса иллали абудун деди Аллоҳу Таоло. Мен жинни ҳам, инсни ҳам, менга ибодат қилиш учунгина яратдим. Бизни бу борлиқда туришлигимизнинг асосий сабаби, асосий иллати Аллоҳга қулчилик қилишлик.
Мана енди ибодат. Ибодат деганда кўпчилик фақатгина мана шу намозни, рўзани, шиорий ибодатларни тушунади. Лекин ибодат, бундан кўра биродарлар маъноси кенг. Аллоҳ Таолонинг манҳажи, Аллоҳ Таолонинг шариатъи биз айтаётган ибодат деган нарса ҳаётимизни ҳамма жабҳасига киради.
Ер хотинни тўшадаги муомаласидан тортиб, катта мамлакатлар ўртасида бўладиган сиёсат масаласигача киради. Ибодат деган насини кейин тушунишлигимиз керак. Ибодатни биринчи тури. Ҳавия ибодати, яъни шахсият ибодати. Сен кимсан? Ҳар биттамизни биродарлар, жамиятни ўрнимиз бор. Сен бойсан. Ҳамма қиладиган беш маҳал намоз, ҳамма қилиш керак бўлган фарз амалда қилиб бўлганингдан кейин яна алоҳида ибодатинг бор. Сен бойсан. Сени биринчи ибодатинг мана шу молингни Аллоҳ рози бўладиган жойга инқироз қилиш. Ҳамма қилаётган намоз, рўза, ишларни қиласан, бу сўзсиз, ҳамма бажаради. Аммо ундан ташқари қилаётган биринчи ибодатининг пулингни инқироз қилиб қилишинг. Қиёмат кунида сен бой сифатида молинг устида ҳисоб китоб қилинасан.
Енди сен шу пулингни бой бўлсанг, сени нажотга олиб борадиган ўрнига сарф қилишинг мумкин, ёки сени ҳалокатга олиб борадган ҳавойинг нафсингни йўлга сарф қилишинг ҳам мумкин. Асарларда келтирилади, қиёмат кунида Аллоҳ Таоло бир бандасига, бир бой бандасига айтади. Абди, атой тўкамалин, фамаъда саноат фииҳий. Бир бой бандани Аллоҳ қўйиб туриб, ҳузурига қиёматда сўрайди. Ей банда, сенга моли давлат берганман. Нима қилдинг моли давлатни устида? Банда айтади, болаларим мендан кейин камбағал бўлиб қолмасин, деб қўрқиб инқил қилмадим дейди. Аллоҳ Таоло айтади, ахир сен менинг рози еканимни, буюк қудрат егаси еканлигимни билмасмидинг? Сен қўрққан нарсани сени вафотингдан кейин болаларингни устига туширдим. Болаларим камбағал бўлиб қолмасин деб бахиллик қилиб илфо қилмадингми? Айни сен қўрққан нарсани сени болаларинг устига туширдинг. Биродар, сиз топган пулингиз билан болачақангизни келажагини таъминлаб қўя олмайсиз.
Сиз болангизни дунёвий ҳаётини зўр қилиб беришлик сизни қўлингизда емас. Чунки бу ризқ масаласи ризқ масаласи Аллоҳ билан бандани ўртасидаги иш. Унга буров аралаша олмайди. Ҳа, биз топиб, бола чақамизни бой бадавлат қилиб қўйиб кетишликка ҳаракат қиламиз. Лекин у Аллоҳни ихтиёридаги нарса. Пайғамбаримиз айтганлар, бола чақангни буровга муҳтож бўлиб, камбағал бўлиб қолдириб кетганингдан кўра, бой бадавлат қилиб қолдиргани яхши деганлар. Лекин қаёқдан биласиз сиз қолдирган пул билан айни бола зўр яшашини?
Қанча бой бадавлат одамлар бор, ўтиб кетгандан кейин бола чақаси камбағал бўлиб кетди. Демак, у бойлик отани ризқи еди. Ва қанча камбағал одамларда болалари бор, ота онаси ўтиб кетгандан кейин бола чақасида тўкин сочин яшади. Демак, камбағаллик отани ризқи. Сиз бола чақангизни келажагини таъминлай олмайсиз. Сиз иймонини, одобини, ахлоқини, таълим тарбиясини таъминлаб қўйинг, ғам қилманг. Бу одам нима қилди? Бола чақам камбағал бўлиб қолмасин деб пулни қисиб, қисиб, қусиб тўплаб, қолдириб кетди. Лекин Аллоҳ камбағал қилишни хоҳловди, бола чақасини камбағал қуриб қўйди.
Ўтган дарсларимизда айтдик, дунёга келиб, енг катта пушаймон билан чиқиб кетадиган одам ким? У шундай одамки, диққат қилинглар. Камбағал бўлиб ўлиш учун бой яшаган одам. Камбағал ҳолида ўлиш учунга бой, бадавлат бўлиб яшаган одам . Нима дегани бу?
Бой бўлган, лекин сабламаган охиратига. Дунёдан чиқиб кетаётганда камбағал яшагандақа, охиратга ҳеч нарса ўтказмасдан чиқиб кетяпти. Ваҳоланки бой бўлган. Камбағали камбағал бўм яшади, камбағал бола ўлди. Чунки ўтказадиган ҳеч нарсаси йўқ еди да. Камбағал бўлиб яшади, камбағал бўми ўлди. Аммо бойчи? Ўлаётганда худди камбағалда қўйиляпти, охиратга ҳеч нарса ўтказмаган, лекин бой яшаган.
Енди тушунарли бўлдими? Пулдор акалар, пулдор акалар охиратларга сарфланглар, чунки сизлар бойсизлар, қиёматда шу нарса сўради сизлардан. Енг пушаймони катта бўлган одам камбағал болиб ўлиш учун бой ҳолда яшаган одам. Аллоҳ таоло бошқа бандасидан сўрайди.
Ей бандам, сенга мол у дунё бердим. Нима қилдинг? Банда айтади. Парвардигор, сен енг раҳмли зот еканлигингни, енг яхши сақловчи еканлигинга ишонганим сабабли, сен берган дунёни ҳар битта фақир мискинга нифо қилдим дейди. Аллоҳ таоло айтади мен сендан кейин фарзандларингни сақловчиман.
Вокана абуҳумма солиҳ. Мусо ва хизр алайҳиссалом иккита йетимни деворини уриб қўйишди а? Кейин нимага урдик? Шу деворни егасини топиб, қилган хизматимизни ҳаққини олсак бўлмайдими деганида, мана тушунтирди. Кел, мана нимага тешди, болани нимага ўлдирди. Бу девор иккита йетим, от болани деворли еди. Деворни остида хазина бор еди. Енди бу болалар ҳозир девор йиқилиб йиқилиб очилиб қолса, хазинасини ҳимоя қилиша олмайди, ёш бола. Енди то балоғатга йетиб, шу хазинани ҳимоя қиладиган ҳолат келгунга қадар, деворни уриб қўйишликка Аллоҳ буюрди деди. Нима сабаб? Чунки ота онаси яхши одамлар еди дейди. Вакан абу ҳума солиҳа. Шунинг учун солиҳ бўлиб яшайлик биродарлар. Дунёни кўп қолдира олмаганингизга ғам қилманг. Сиз солиҳ бўлиб яшанг, Аллоҳ айтяпти, мен ўзим сақлайман сени болаларингни деяпти.
Атрофингларда қарангларда, дунё матоҳини жуда катта топган одамлар бор. Ўтиб кетгандан кейин бола чақалар қашшоқликда ўтди куни. Қаранглар, топасизлар. Нима учун деса, ота онаси солиҳмас еди. Ва ана шу одамлар бор, ҳалол яшаган, Аллоҳни тани тўғри яшаган, бир тийин қолдира олмаган, қашшоқ яшаган, камбағал яшаган, фақир яшаган. Лекин отангни ўтиб кетгандан кейин бола чақани ҳаёти зўр бўлиб кетди. Тушунарлими?
Демак, биз шахсият ибодат ҳақида, ҳавият ибодат ҳақиида гапиряпмиз. Бой одамнинг биринчи навбатдаги ибодати инфоғи екан. Енди яна битта киши бор. Улкан мансаб егаси. Ўзини мансаби билан, қаламини учи билан, ҳақни ҳақ, ботинни ботил қила олади. Мазлумда ҳаққини олиб бера олади, золимни жазолайди. Адолатни ёйилишига сабаб бўлади. Енди бу одамнинг биринчи ибодати нима бўлади?
Мункарни тўсишлик, маъруфга буюришлик, ҳаққни қойим қилишлик, золимларни жазосини бериб, мазлумларда ҳаққини ундириб беришлик. Шунинг учун инсонни жамиятда тутган мавқейи, қанчалар баланд бўлса, масъулияти ҳам шунга яраша бўлади. Самолётда ҳавога кўтарилиб борар екансиз, сиз кўрадиган майдон кенгайиб боради. Қанча баландга кўтарилса, шунча кенг майдон кўриладими? Демак, сиз худди самолётда кўтарилаётган одам сингари, мансабдор бўлсангиз, қанчалар баланд мансабда ўтирган бўлсангиз. Масъулият шунчалик катта бўлади.
Муаллим, мактабдаги муаллим, ўттизта бола бор синфида. Шу ўттизта боладан қиёматда ҳисоб китобга тутилади. Енди шу мактабни директори чи, шу мактабда ўқийдиган икки мингта болани устидан ҳисоб китоб қилади, масъул бўлади. Енди таълим вазири чи, министр образования, шу мамлакатдаги ҳамма ўқувчилар ҳақида қиёматга унда нима бўлади? Масъул бўилади. Биз хавият ибодати, шахсият ибодати ҳақида гапиряпмиз. Шунинг учун марҳум хаттопир розияллоҳу анҳу халифа бўлгандан кейин айтар еди. Мени сизлардан ошиш жойим йўқ. Фақат битта фарқим, йелкамдан масъулиятим каттадир еди.
У мансабни орқасидан қув еканлар, мансабни егаллашлик учун шеф тагига сув қув еканлар. Мансабни егаллашлик учун олиб бориб узатаётганлар, қанақа масъулият йелкасига юкланаётганлигини тушунишганида, бу мансабдан ўтдан қочгандай қочишар еди. Ваҳоланки ўша мансабга йетса ҳам, йетмаса ҳам ёзилган ризқи бор шуни йейди. Бизнинг иймонимиз комил да. Қарангларда, ҳаммаси айланиб келиб туриб, мана шу иккита нарсага тақаляпти. Нима еди бу?
Ўлчов, тушунча нотўғри. Мансабга йетишсам, бахтли бўламан деб ўйлаяпти. Бахтли бўлишинг пули билан, мансаб билан бўлмайди. Ҳаёт ҳақидаги тасаввуринг, ўлчов тушунчанг тўғрилиги билан бўлади. Катта мансабда, катта курсида ўтирган одам қиёматда ундан нималар сўрашлигини ўйласа, агар ростмана дописини майлига қўйиб ўйлайдиган бўлса, қўрқиб кетиш керак титраб.
Чунки Аллоҳни ҳузурида қилган ҳар битта иши, қўйган ҳар битта бир имзоси, қабул қилган ҳар биттаси қарори ҳақида жавобгар бўлади. Шунинг учун марҳамат хато опа зиёданхон айтар еди, агар дерди, ўзи Мадинада турибди у киши. Ироқ йўлида бир туя қоқилиб тушса, йўлни қийшиқлигидан, йўлни чуқурлигидан, йўлда теккизмаслигидан, қиёмат Аллоҳ Таоло бу нарса ҳақида мендан сўрайди дерди. Нечта, туюнга қаранг, ҳамма туйинга ҳақида олавераман, менга ҳам қийин демаган да. Чунки булар кимлигини билган, қайси мақомда турганини билган.
Халифайи рожикларининг бешинчиси ҳисобланган Умариддин Абдулла Азиз йиғлаб ўтирар еди. Шунда олдига Фотима бинт Абдулмалик кириб, сабабини сўради. Нимага йиғлаяпсиз? Мени хоҳла қўй. Нимага йиғллаяпсиз? Хуллас, қистаб турди, охири жавоб берди. Айтдики, е, сенга вой бўлсин, ей Фотима. Албатта, менга бу умматнинг иши юклатилди. Мен оч қолган фақир ҳақида ўйландим. Зойи бўлган касал, кийимсиз қолган фақиҳ, қалби синиқ йетим ҳақида. Ночор қолган мазлум ҳақида. Мусофир у аср ҳақида, қариялар ва бева қолган аёллар ҳақида, фарзанди кўп фақир ҳақида, шунга ўхшаган инсонлар ҳақида ўйландим. Буларнинг баъзиси ҳақида, Аллоҳ Таоло мендан сўраш ҳақида фикр қилдим. Уларнинг устида менинг хусуматчим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари бўлади. Бас, менинг ҳужжатим заиф бўлиб қолишидан қўрқдим, шунинг учун йиғладим деди. Булар йетказдик масъулиятни ҳис қилган. Демак, биродарлар, бир инсон қувват егаси бўлса, мансаб егаси бўлмаса, бу инсонни биринчи ўринда турадиган ибодати ҳаққини қойим қилиши, ботинни инкор қилиши, мажлулунларни ҳаққини олиб беришлик бўлади. Боймисан?
Ўзингни ибодатинг бор. Мансабдор қувватлимисан? Ўзингнинг ибодатинг бор. Уламоларнинг биринчи ибодати ҳақни баён қилиш, одамларга динни таълим бериш. Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳдан сўрашди. Мана шундай мақом мартабага қандай еришдингиз? Одамларни қўлидаги дунёсидан беҳожаб бўлдим, лекин одамлар мени илмга муҳтож бўлишди. Мана шу нарса билан шу мақомга йетдим дейди. Демак, олим одам, динни одамларга таълим берадиган илмли одам, одамларни кўлига қарамаслиги керак. Одамлар уни илмига муҳтож бўлишингиз керак. Агар мана шу форумлар тескари бўлиб қоладиган бўлса, уламолар ҳаққи йетказа олмайди, одамлар бузилиб кетади. Илм аҳиллари одамларни қўлига қараб муомала қилса, пулдорга қуллуқ қилиб, камбағалга кибр қилиб, одамлар, олимларни илмига муҳтож бўлмайдиган бўлса. Пайғамбаримиз айтганларидек, йерни устидан кўра йерни таги яхши йўл олади одамларга.
Алладина юборилиғуна рисалатилла ва яхшовна ҳу ва ла яхшовна аҳадани иллаллоҳ. Булар Аллоҳнин амри фармонларини бандаларига йетказадиган, Аллоҳдан қўрқадиган ва Аллоҳдан ўзига бирордан қўрқмайдиган зотлардир. Агар Аллоҳнин динига даъват қилаётган одам Аллоҳдан бошқасидан қўрқса, одамларни қўлидан таъма қилса, бу одам ҳақини айта олмайдиган бўлиб қолади. Шу билан даъвати тамом бўлади. Уламоларнинг биринчи навбатдаги ибодати нима екан? Ҳақни баён қилиш, одамларга тушунтириш. Бойни ўзини ибодати бор, мансабдорни ибодати бор, қувват егасини ибодати бор. Олимни биринчи навбатда турган ибодати бор, енди аёлни ҳам биринчи ўринда турадиган ибодати бор. Ҳа, аёл ҳам ана шу шариатда айтилган фарзларни бажаради. Ана шулардан кейинги биринчи турадиган ибодати, бу ўзининг ерини ва фарзандларини риоясини қилиш.
Аёл кишини биринчи ўриндаги қиладиган ибодати фарзлардан кейинги ибодати, ерини хизматини қилиш, болаларни хизматини қилиш. Наби соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, еъалами айяту ал маръату ва алими ман дунаки минанниса. Анна ҳусната баулил маръати зав жаҳа, я адилул жаҳадати сабийлин ла. Ей аёл, деди Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам. Ўзинг билиб ол. Ва орқангдаги аёлингизга ҳам билдириб қўйгин ки, аёлнинг ўз ери билан гўзал муомалада бўлиши Аллоҳнинг йўлидаги жиҳод билан тенгдир.
Аёл ўзини ерини, фарзандларини хизматини зўр қилар екан, шу билан банд бўлар екан, Аллоҳни йўлида жиҳод қилаётган одам билан баробар бўлади ажиб. Инсон бойми, олимми, аёлми, мансабдорми, ўзига хос ибодати бор. Бу ҳавия ибодати дейилади. Шахсият ибодати бўлади. Ибодатни иккинчи тури бор. Бу шароит ибодати дейишади. Маълум бир вақтда, маълум бир шароитда қилинадиган ибодат. Масалан, ота касал бўлиб турибди. Фарзанд учун биринчи ўринга чиқадиган ибодат, отасини олдида туриб хизматини қилиш. Тушунарлими? Болам, қариб қолдик, биз олдимизда ўтиргин, тилишлигинг ўтяпти деса, россияга кетишлик, бу ибодат бўлмайди. Отангиз қаттиқ касал бўлиб ётибди, ёнида битта одам туриши керак. Масжидга озон айтди. Озон айтди намозга. Матишга чиқишлик, суннат бўлса, отангизни хизматини қилишлик ҳозир фарз бўлиб турибди, ложиб ҳам емас, фарз бўлиб ўтирибди. Ибодатни иккинчи тури шароит ибодат.
Уйингизга меҳмон келганда, биринчи ўриндаги ибодат қайси бўлади? Ана шу меҳмонни иззат икром қилишлигингиз. Ўғлингиз жомейдаги охирги битирув имтиҳонига келди. Сизнинг ишингиз шу болага шароит қилиб беришлик. Молга ўзингиз қараб туринг, қўйга ўзингизни қараб туринг. Айғуротдан ўзингиз шоф туринг. Чунки ҳозир бу бола имтиҳонга тайинланиши керак. Шунга шароитни қилиб беришлиги сизни биринчи ибодатингиз бўлади.
Ўзлик ибодати, шароит ибодати, учинчиси, вақт ибодати бор. Аллоҳ таолонинг бандаларини ибодатга буюрган. Тунда қилинадиган ибодатлар бор, кундузи қилсангиз қабул бўлмайди. Кундузи қилинадиган иботлар бор, уларни қилсангиз тунда қабул қилмайди. Озарбайжонда волиси одам жўнатди халифа умариддин хаттобни олдига. Кечаси тунда кириб келди. Халифани ешигини тунда хоҳишлайди, хоҳламасдан масжидга бориб тураман деб, борса бир одам ўтириб йиғлаяпти. Айтяптики, Парвардигор, таъвоми қабул қилдингми? Нафсимни табриклайман. Ёки қайтариб юбордингми? Нафсимга таъзия билдираман. Ҳалиги қоронгъида танимасдан елчи келиб туриб, кимсиз деди, Умарман деди. Я Амир ал-Мўминин, сизмисиз? Ухламайсизми кечқурун деди. Халифа айтади, агар тунни уйқу билан ўтказсам, ўзимни, нафсимни, Роббимни ҳузурида йўқотиб қўяман. Агар кундуз ухласам, раиятимни йўқотиб қураман деди. Тушуняпсизми? Кундузни қилинадиган иборат ишлар бор, кун кечаси қилинадиган ишлари бор.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ёш йигитни мана шу нафл ибодатларга кўп берилганини кўрдиларда, манют ай мук. Тирикчилик қилмайди, фақат ибодат билан овора. Тирикчилиги нима бўляпти? Қордингни ким боқади? Деди. Акам деди. Акаси тижорат ҳам қилади, беш маълум намозини ҳам ўқийди, ибодатини қилади, пул топади. Укасини боқади. Ука фақат ибодати билан. Шунда пайғамбаримиз айтдилар, ахулка абад минка. Ака, аканг, аканг сендан кўра ибодатлироқ екан деди.
Биродар, ёшлик пайтингизда илм ўрганасиз, ҳунар ўрганасангиз, жамиятга фойда келтирасиз, ишлайсиз ибодат қилиб. Енди ёшликда ҳамма нарсани чеккага суриб қўйиб, фақат ибодат қилаётган бўлсангиз, сизни қилаётган ишингиз тўғри емас. Расулуллоҳ тинмай ибодатга берилган ёшни ҳеч нарса қилмасдан ибодат қиладиган ёшдан кўра, киришчилигини қилиб туриб намоз ўқиётган, ибодат қилган акасини бу сендан кўра ибодатлироқ екан деяпти. Маъқулми?
Шахсият ибодати бор, шароит ибодати бор, вақт ибодати бор. Биродар, баъзида битта ибодат бутун бир асрнинг ибодати бўлиб қолиши мумкин. Бутун бошли битта асрнинг ибодатиб битта ибодат бўлиб қолишим мумкин. Масалан, душман тараф мусулмон умматни фақир қилишликка ҳаракат қилаётган бўлса, биринчи ўринга нима чиқади? Иқтисодни кўчириш, кўтариш керак. Биринчи ўриндаги ибодат иқтисодни йўтаришлик керак. Мамлакатда озиқ овқат захирасини кўпайтиришлик керак. Деҳқончиликка, ишлаб чиқаришга куч бериш керак. Табиий бойларга бўлган еҳтимолни кучайтириш керак. Давлатни бойитишлик биринчи ўринга чиқади. Агар нариги душман тараф мусулмонларни адаштиришликка зўр бераётган бўлса, дин таълимотларини одамларга қаттиқ ўргатишликка тааллу еътибор бериш керак. Таълимга урғу бериш керак, китоб ёзиш керак, шубҳаларни кетказлик учун уламолар одамларга дарс ўтиши керак. Ҳозир айни шунақа даврда ўйлайман мен.
Биродарлар, таълим билан ўсамиз. Таълимга еътибор берамиз. Мактабларни йўлаймиз, ўқитувчиларни ойлигига ёрдам берамиз. Жамиятда муаллимлар, енг ҳурматли одамлар мақомга чиққандан кейин уммат сифатида ўсамиз. Агар нариги тараф бизни ахлоқий бузилишимизни истаётган бўлса, масжидлар, мадрасалар, исломий марказларга қаттиқ еътибор беришимиз керак. Тарихимизни ўрганиш учун катта кучсатлашимиз керак. Ота боболаримизни ким бўлганлигини болаларимизга танитишимиз керак. Шунда улар ибратни кимдан олиш кераклигини тушунади. Шунда улар учун кўмир ким еканлигини тушунад. Ана шу ғарбдан, шартдан келаётган фалсафаларда таъсирга тушиб қолишидан еҳтиёт бўлади. Шунда сақлаб қоламиз болаларимизни.
Ибодат, шахсият ибодати, шароит ибодати ва вақт ибодати. Ақлу қовли ҳаъда ва астағфируллоҳ ливалакум. Инналлоҳу ва малака то юсаллуна ала набий, я юҳалладина аъмана соллаллоҳу алайҳи васалли ва таслима.