Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳир роббилен аламин. Вассалому алайкум ассалому ала широфил мурсалин ва ала алихий ва ашабий ҳажмаин. Аллоҳумма ал имна маълимна маъён фауна, вам фаъна би маълим танаввазидна илман. Аллоҳумма аренал ҳаққа ҳаққон ва ризқу натибаа ва аренал баътила баътилан ва ризқу нажидин аба. Ва жаъалла минма йестами унал қовли файетта би уна ҳусана.
Ва адҳихинна би роҳаматика фий аибадика солиҳаин. Амма баҳти ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ҳитал ва баракатуҳ. Аллоҳ азза ва жаллонинг асмону ал ҳусно, гўзал исмларидан ал аҳад исмини бугун дарс қилган бўламиз. Аллоҳ таолонинг бу исми Қуръонда ҳам, суннатда ҳам вориб бўлган.
Аудубиллаҳи минаш шайтони роҳим бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Қул ҳу аллоҳу аҳад, аллоҳу сомад, лам ялид валам юълат, валам якунлаҳу куфван аҳад. Мана ҳаммамиз билган Ихлос сурасида Аллоҳ Таоло айтяпти: Қул ҳу Аллоҳ у Аҳад. Қулаш мушликлари Пайғамбаримиз Саллаллоҳу алайҳи васалламга келиб, Роббисини, ўзининг Роббисини қандай Зот еканлигини сифатлаб беришини талаб қилишди. Шунда Аллоҳ Таоло мана шу сурани нозил қилди. Айтинг, ей Муҳаммад алайҳиссалом, у Аллоҳ Аҳаддир. Яъни яккадир, ягонадир.
Мана енди Пайғамбаримиз Саллаллоҳу алайҳи васалламдан Ибн Можа ривоят қилган ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ривоятида. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳиссалом бир кишини шундай деб дуо қилаётганлигини ешитдилар. Аллоҳимма инний асъалука би анний ашъаду аннака анталлоҳ. Ла илаҳа илла анта ал аҳадус сомад алладий лам ялид валам юлат валам якунлаҳу куф ва наҳад. Мана шундай деб дуо қилаётганлигини ешитди. Парвардигор, мен албатта сен сендан ўзига илоҳ йўқ, сен туғмаган ва туғилмаган, ҳамда ҳеч ким сенга тенг бўлмаган Ал Аҳад Ас Сомад еканлигингга гувоҳлик бераман.
Шунда Расулуллоҳ Саллаллоҳу алайҳи васаллам: Жоним Уни қўлида бўлган Зотга қасамки, мана шу дуо қилаётган одам Аллоҳнинг енг буюк исми билан сўрадики, агар у исм билан дуо қилинса, Аллоҳ ижобат қилади. Агар у исмбилан сўралса, аллоҳ албатта ато қилади деди. Ал аҳадус сомад. Қул ҳу валлоҳу аҳад, аллоҳу сомад. Демак, аллоҳ таолонинг ал аҳад исми китобда ҳам вориб бўлган, суннатда ҳам вориб бў. Мана енди аллоҳ таолонинг исмиъл аъзами. Енг буюк исми. У шундай бир исмки, у исмни ўртага қўйиб Аллоҳга дуо қилинаркан, албатта ижобат бўлади. У исмни ўтоқ қўйиб сўраларкан, албатта Аллоҳ Таоло ато қилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мана бу исмни Аллоҳ Таолонинг енг исмул аъзами деб тайинлаб бизга белгиламаганлар.
Токи мусулмонлар Аллоҳ Таолонинг ҳамма исмларини ўқисин, ўргансин, яхши кўрсин ва улар билан дуо қилсин. Енди Аллоҳ Таолонинг исмул аъзамни, енг буюк исми, қайси исм деганда турли фикрларни айтишган. Кимдир Раҳман исми, енг исмул азам дейишган. Кимдир Аллоҳ. Исмул аъзам деган. Лекин битта фикрга иттифоқ қилинмаган. Мана шу турли фикрларни хулосаси шуки, сиз муайян ҳолатингизда, Аллоҳ Таолонинг исмларидан қайсинисига муҳтожроқ бўладиган бўлсангиз, шу сиз учун исмул аъзам бўлади. Агар сиз фақир камбағал бўлсангиз Аллоҳ Таолонинг алғоний исми, беҳожат, бой маънодаги исми. Сизга мана шу исмул аъзам бўлади. Агар сиз заиф, ночор бўлиб турган бўлсангиз, Аллоҳ Таолонинг ал қодир исми сиз учун исмул аъзам бўлади. Агар адашган бўлсангиз, ал ҳадий, тўғри йўлга бошловчи исми, ал ҳадий исми сиз учун енг улуғ исм бўлади. Демак, гоҳида аттаввад исми, гоҳида алмуғний исми, гоҳида аннасир исми сиз учун исмул аъзам бўлади.
Хулоса, устингизга келган ҳар битта ҳолатда сиз учун зарури бўлган шу исм исмул аъзам бўлади. Валиллаҳил асмаул ҳусна фадоҳубиҳа. Аллоҳ Таолонинг гўзал исмлари бор, даст унга улар ила дуо қилинглар. Ана шу исмлар билан Аллоҳни чорланглар. Касалмисиз? Аш шафи исми сизга исмул аъзан. Ёрдам керакми? Аннасир исмингизга, исмул аъзам. Мустормисиз? Алмужиб исми билан Аллоҳга дуо қилинг. Муайян ҳолатда, муайян исм сиз учун исмул аъзан бўлади.
Аллоҳ азза ва жаланинг содиқ мўмин бандаси роббизга итоатли бўлади. Махлуқотлар билан қилаётган муомаласида камтар бўлади. Кибрли бўлмайди. Мусулмон одам фақат масжидга кирганда, жаннамизга тургандайлар роббиси билан мулоқот қилиб, бошқа пайт ўз ҳолича қолмайди. Мусулмон одам доимий суратда роббиси билан муомалада алоқали бўлади. Роббисига мурожаат қилади. Ёрдам сўрайди, истиғфор айтади, таваккал қилади. Роббисга бўлган муҳаббатини изҳор қилиб туради.
Мўмин банда роббисини олдида ўзини ҳокисор тутади, ўзини хор билади. Мана шу феъли учун Аллоҳ уни азиз, мукаррам қилади. Мўмин ўзини ҳокисор тутади, роббисини ҳузурида. Чунки сизда нима бор, сизни бошқалардан баланд қилиб турган? Илмингиз борми, пулингиз борми, мансабингиз борми? Қувватингиз борми, чиройингиз борми. Овозингиз борми одамларга ёқимли? Буларни ҳаммаси Аллоҳъдан.
Буларни ҳаммаси Аллоҳъдан. Агар Аллоҳ олиб қўйишини хоҳласа, бир лаҳза ҳам кўплик қилади. Шунинг учун қанчалар ўзингизни хор тутасиз, қанчалар Аллоҳ Таолони фазли деб биласиз, кам тарқатасиз, Аллоҳ шу неъматини зиёда қилаверади. Чунки Роббимиз айтган: Ла ин шакартум, ла азийдан накум. Берган неъматларимни шукрини адо қилсанглар, яна ҳам зиёда қилиб бераман дейди. Волайин кафартум, агар нонкўрлик қилсанглар, шукур келтирмасанглар, исён қилсанглар, инна адабий лашадийди. Мени азобим қаттиқ. Шунинг учун еҳсон қилдингизми? Кеккайманг. Яна ҳам ҳокисароқ туринг. Чунки Аллоҳ сизга шу ишни имкониятини берди. Аллоҳ пул берди, қалбингизга муҳаббатини солди, қўлингизни йенгил чиқариб берди чўнтагингиздан. Ўшани қила олмаётганлар ҳам бор. Бергиси келади, бера олмайди.
Қанчалар камтар бўласиз, қанчалар ўзингизни ҳокисор тутасиз Аллоҳни ҳузурида, Аллоҳ сизни шунчалар кўтаради. Қоида. Ўзингни Аллоҳни олдида қанчалар хор билсанг, ҳокисор тутсанг, Аллоҳ сени шунчалар кўтарради. Иззатингни зиёда қилади. Ҳикмат ато қилади, қувватли қилади. Ўзингни Уни ҳузурида қанчалаб паст турсанг, сени шаънингни шунчалар юксалтиради.
Фиръавн ана роббукумул аъла деди. Мен сизларни енг олий роббиларман деди. Оқибат нима олди? Денгиз тагида қолди. Мўмин банда ўзини Аллоҳ ҳузурида паст тутгани билан, хор ҳис қилишлиги билан ўзини азиз деб билади. Чунки Аллоҳ азиз қилсин, сизни ҳеч ким хор қила олмайди.
Чунки инсонни дунёга келиши, яралишидаги мақсад, ғоя қувчилик. Астайлубиллаҳ. Ва ман холоқ тул жинна вал иниса иллали абудун. Роббимиз Субҳанаҳ ва Таоло айтяпти, мен жин ва инсон тоифасини менга ибодат қилишлиги учун яратдим. Менга қул бўлишлиги учун яратдим. Мақсад шу. Демак, инсонни иши убудият, қулчилик, Аллоҳни иши еса рубубият, тарбия қилиш. Сиз Аллоҳга қул бўласиз, бошингиз егасиз, Аллоҳни ҳукмида турасиз, Аллоҳ сизни ҳамма ёғингизни тарбиялайди. Ахлоқингизни, жасадингизни, оилангизни, нима бор тарбияга муҳтож бўлган. Ислоҳ қилинишликка муҳтож бўлгандан нимаиз бор? Ризқингиз борми? Болангизни тарбияси борми? Оиладаги ҳолат борми? Ҳаммасини Аллоҳ Таоло тўғрилаб қўяди. Фақат сиз Аллоҳни қулчилигини ўрнида бажаринг.
Мана айтдик, инсон Роббисини олдида ўзини камтар тутади. Ҳокисор бўлади. Кибрга берилмайди. Роббимиз Субҳанаҳ ва Таоло мана ҳадис қуддусида шундай дейди. Ал кибрия у ридай, ва ала авомоту изарий. Фама назаани ваҳида минҳума, қадоқ туҳуфин нар. Кибриё менинг ридойим.
Азамат менинг изорим. Мана шу иккаласидан қайси бирини биров мен билан толаса, мен унга хорлик либосини кийгизаман. Фиръан илоҳимандир, Аллоҳ Таоло хор қилди. Қорун иннама ўти етуҳа ала илмийни индии деди. Енг катта бой, йер юзида яшаб ўтган бойларда енг каттаси. Бу моли дунёда ҳаммасини ўзимдаги илм туфайли қўлга киритдим, ўзим бу пулни топдим деганди, Аллоҳ Таоло йерга юттириб юборди. Бирини сув тагига босди да, биттаси йерга юттирилиб юборди. Шунинг учун мўминни иши қулчилик, камтарлик.
Ҳар қанча гунозингиз кўп бўлмасин, агар Аллоҳ хоҳласа кечиради. Аллоҳ шундай бир каримзод. Аллоҳ Таоло айтади, я ибна адама. Ла у балағат узун у бука ана нас сама. Симмас тафаттиний. Симмас тафаттаний, ғафарту лака ва ла у бали. Ей одам боласи, гуноҳларинг кўпиб, осмонгача йетиб борса ҳам, мендан истиғфор сўрасанг, сени мағфират қиламан, парво қилмайман. Муҳими истиғфор сора. Йетмиш га кирдингми, ташлаяпсан енди гуноҳларни. Сай санга кириб намоз бошлаяпсанми? Муҳим емас. Муҳими, ғарғара мана бу йерга келгунга қадар, ажал кўзингга кўрингунга қадар тавба қил, агар йер қобиғини гуноҳ билан тўлдириб ташлаган бўлсанг ҳам, ширк келтирмасдан менга келган бўлсанг кечираман деяпти. Тавба қилишликка ҳеч қачон кеч бўлмайди. Фақатгина ғарғара келиб қолган пайтда кеч бўлади. Ё одам боласи, агар сен ҳузуримга йер қобиғи тўла гуноҳ билан келсанг у, аммо менга ширк келтирмаган бўлсанг, сени олдинга йер қобиғини тўла мағфират билан келаман.
Кўринг. Агар зарра миқдорича кибр бўладиган бўлса, қалбингизда, бу кибр сизни узоқлаштириб юборади. Қулчилик билан кибр бир бирига киришмайдиган нарса. Масалан, бирчини сут турибди. Шунга бир пиёла сув қўшсангиз, сут ёмон нарсага айланиб қолмайди. Ёқимли ишимли, ёқимли ишемли бўлиб қолади, ичаверасиз. Сут билан сув табиати бир бирига қўшилади, бир бирига тушади. Енди ана шу бирчини сутга, бир пиёла нефтни қўшсак нима бўлади? Тамом, енди сутни ичиб бўлмайди. Чунки сут билан нефтни табиати бир бирига тўғри келмайди. Худди шунга ўхшагандек, Аллоҳга қулчилиги ҳақиқий бўлган мўмин бандада кибр деган нарса бўлмайди.
Чунки кибр билан қулчилик бир бирига тушмайдиган нарса. Роббизига кибр қилмайди мўмин ва мўминларга ҳам кибр қилмайдими. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, лавлам тут небу лаҳифто алайкум маҳу акбар. Сизни хокисонликка, тавбага, уялишга олиб борадиган гуноҳ, сизни кибрга олиб бориб қўядиган тоатдан афзалроқ. Қайтариб айтаман. Сизни кибрга, кеккайишликка олиб кетиб қоладиган тоат ибодатдан кўра, сизни хокисонликка, тавбага, уялишга олиб борадиган гуноҳ яхшироқ.
Қилаётган ибодатингиз, тақвойингиз кибрга олиб бордими? Бу ёмон амал. Енди қилиб қўйган гуноҳингиздан хижолат бўлиб, уялиб, истиғфор айтиб, хокисор бўлиб, тавба қиляпсизми? Шу ҳолат яхшироқ, шу гуноҳ яхшироқ бундан. Яъни кечаси билан ухламасдан намоз ўқидингиз, ертаман келиб туриб, икки юз ракат намоз ўқидим кечаси, таҳажжуд ўқидим деб бундай кеккайиб қўйдингиз.
Бу яхшими? Ёки таҳажжуд намоз ўқийман деб ният қилиб ухлаб қолдингиз, ертаман туриб хижолат ўляпсиз. Аллоҳ ўзинг кечиргин. Назр қилувдим, ният қилувдим, амалга оширолмадим. Тушунарли екан. Пайғамбаримиз айтадилар, ла влам тузни бу лаҳафта алайкум маҳу акбар. Агар гуноҳ қилмай қўйсанглар, гуноҳ қилмай қолмасанглар, сизларни устингларда ана шу ишинглардан кўра каттароқ ишдан қўрқаман.
Агар гуноҳ қилмай қувсанглар, сизларингни устингларда шундан кўра каттароғ нарсадан қўрқман. Нима у? Инсон гуноҳ қилади, тавба қилади. Пайғамбаримиз айтганлар кунни бина адамаҳоттаун ва хайрул хатдайина тавабун. Одам боласини ҳаммаси гуноҳ қилади. Гуноҳ қилмайдиган одам йўқ. Каттадир кишидир билиб билмасдан қилади гуноҳни. Енди шу гуноҳ қиладиганларнинг енг яхшиси тавба қилувчиси.
Енди Пайғамбаримиз айтишган, агар гуноҳ қилмай қўйсанглар, шу ҳолатингиздан кўра каттароқ хатарли бўлган нарсадан қўрқаман. Нима у? Ал ажжуб. Ўзингизга ўзингиз баҳо беришни бошлайсизлар. Умуман бировга қарамайман, кўзимни йерда олиб юраман доим. Мен умуман ғийбат қилмайман. Мен умуман гуноҳ мақсадларга аралашмайман. Инсон гуноҳ қилмай қўйиб, кибрга кетганидан кўра, гуноҳни қилиб, билиб билмасдан тавба қилгани яхши екан. Тушунарлими? Ҳа, ўзлари қора ака бўлиб турибман. Бу ҳам сендақа одам ей. Ким айтди у сенга фаришта деб? У ҳам одам боласи, ростини айтиб турибдилар ку, одам боласи бор, хато қилади. Билиб қилади, билмай қилади, жаҳлдуста қилади, аччиқ уста қилиб юборади. Уни сразу домлалигини пеш қилма. Агар сен ўзинг гуноҳ қилмайдиган бўлганингда, шунақа десанг ярашармиди?
Енг ёмони бунақа одамни гапи емас. Енг ёмони бунақуқ одамни гапига харидорни борлиги. Еҳ, ўчир унингни. Демак ўзингда йўқми у нарса? А? Ўзингда йўми? Тинмайсан ку нарсани, бу жаҳлни битта сўйиб юборди. Одам боласида деб қўяйлик, хато қилади, тавба қиляптими, демак яхши одам. Ал аҳад сўзи араб тилидаги, араб тилидаги Ал ваҳид сўзидан иштихон қилинган, ясалган, чиқариб олинган. Ал ваҳид дегани саноқни бошланиши. Ал ваҳид яъни бир, ундан кейин икки уч деган маъно. Ал аҳад еса ана шу саноқни йўқ қилишлик учун. Аҳад яъни ягона дегани. Битта десангиз, кейин иккита, учта бўлади. Ал воҳидни маъноси шу. Бир, икки, уч. Енди Ал аҳад дейилса, ягона дегани бўлади. Айтинг, у Аллоҳ ягонадир десак, тўғри бўлади. Масалан, ма жа аҳадун дейилса, ҳеч ким келмади дегани. Демак, нафий учун. Енди ал воҳид еса, исбот учун. Жа воҳидун минал қавм. Қавмдан биттасилар келди. Демак, исбот учун воҳид ишлатилади, нафий учун аҳад ишлатилади. Орадаги фарқ ал воҳид дегани, яъни воҳид деганини қанча адаб маъносида ишлатилса, аҳад еса нав маъносида, суд.
Аллоҳ таоло мана ҳал таъламу лаҳу самийя дейди Қуръонда. Аллоҳ таоло учун биронта бир тенгни билурмисиз? Енди Аллоҳ ҳақида сиз қанақа тасаввурга борманг, қанақа деб фикр қилманг Аллоҳ ҳақида, Аллоҳ сиз ўйлагандақа емас. Ла исака мит лиҳи шайъун. Аллоҳга ўхшаш бирор нарса йўқ.
Ал аҳаднинг маъноларидан. Ҳамма, ҳамма нарсада Аллоҳга муҳтож бўлади. Аллоҳ еса ҳеч нарсага муҳтож емас. Коинотдаги ҳар битта нарса Аллоҳга муҳтож бўлади, Аллоҳ еса ҳеч кимга ва ҳеч нарсага муҳтож емас. Мана, бир жойда бўлишлик ҳам муҳтожлик. Замон ва маконга бўлган муҳтожлик. Биз ўшда масжидда ўтирибмиз. Ҳозир ўтирибмиз. Демак, ҳозир бу вақт, ўш масжид бу макон. Замон ва маконга муҳтож бўлишлик махлуқларнинг сифати. Енди биз Аллоҳни қайерда деймиз деса, биз айтамизки, Аллоҳ замон ва маконга муҳтож емас. Чунки замон билан маконга муҳтоз бўлиш, яна қайтариб айтамиз, махлуқларнинг сифати осмонда, йерда деб бўлмайди. Осмон, йер яралмай туриб ҳам Аллоҳ бормиди?
Осмонда десангиз Аллоҳни, ахўп. Осмон йўқлигида ҳам Аллоҳ борми еди? Осмон йўқ лигида ҳам, йер йўқлигида ҳаммаҳ аллоҳ бормиди. Қайерда еди унда? Ана, ўша қайер деган нарсани замон билан маконда Аллоҳ яратди. Демак Аллоҳ замон билан макон йўқлигида ҳам бормиди? Демак Аллоҳга замон билан макони керак емас.
Қуръонда Аллоҳ Таоло бандаларини ибод деган, абид деган. Икки хил сўз. Ибод, абид, бандалар. Мана шу Қуръонда келган ибод ва обид сўзларнинг маъноси. Ибод дегани шукрнинг бандалари, обид қаҳрнинг бандалари.
Қуръонда учта ўринда обид дегани Аллоҳ. Қаҳр бандалари. Ўн йеттита ўринда ибод деган. Шукрнинг бандалари. Бандар мусулмон бўлсин, кофир бўлсин. Фожир бўлсин, фосуқ бўлсин, барибир Аллоҳнинг қули у. Кофир бўлса ҳам, мишрий бўлса ҳам Аллоҳнинг бандаси қули. Чунки тирик бўлиб туриши Аллоҳга боғлиқ.
Юраги тўхтаб қолсин. Тамом, қўлидаги миллиардлаган пуллари бошқаларнинг қўлига ўтади. Ўлди, ўшди, йўқолди. Тоғими, кофирми, мутакабирми, бари мажбурий суратда Аллоҳнинг ҳукмига бўйин синган. Мажбурий бўйин синган бандалар қаҳр бандалари дейилади. Булар обид дейилади. Аллоҳ Таоло нафас оласан деди, шу ҳукмига мажбуран бўйин синади. Аллоҳ Таолога ухлайсан дейди, мажбур ухлайди. Аллоҳ Таоло йейсан деб буюриб қўйган, шу ҳукмига мажбур бўйин синади. Ихтиёрисиз, мажбурий бўйин синдирган бандалар қаҳр бандалари дейилади.
Абид дейилади. Сиз хоҳланг хоҳламанг, Аллоҳни ҳукмига бўйин сингансиз. Жамиятда ҳар қанча мартабангиз катта бўлмасин, ҳар қанча мансабингиз улуғ бўлмасин. Ҳар қанча пулингиз катта бўлсин, ақлингизни йўқотдингиз. Енди жамиятда бир тийинлик одам бўлмай қоласиз. Одамлар доирасидаги ҳурматингиз, мақомингиз, оёқ қўлингизни ишлаб туриши, ақлингизни ишлабсиз туришига боғлиқ. Аллоҳ олиб қўйсин. Аллоҳ олиб қуйсин. Нима қила оласиз?
Шунинг учун инсон фалон фалон, фалон фалон бўлмасин, барибир Аллоҳни қули. Қаҳр бандаси. Мажбуран бўйингизни ундирилган. Демак Аллоҳ Таолони қаҳрига, ҳукмига мажбуран бўйин синдирган бандалар абид дейилади. Қаҳр бандалари. Енди шукур бандалари, ибат қанақа бўлади? Мўминлар. Мўмин киши еса Роббисини танийди. Яхши кўради. Унга иқбол қилади. Итоатда туради ихтиёри билан. Мана шу амаллари билан Аллоҳга яқин бўлади. Мўмин ҳам Аллоҳни қули, бандаси. Аммо анави фожир фосхолардан фарқи бор. У шукур бандаси.
Қоҳран, мажбуран бўйин сўндирилган бандалар абид дейилади. Қуръонда абид сўзи мана уч марта зикр қилинган деб айтдик. Астадибиллаҳ. Вома роббука бидор ламин лил абийди. Парвардигорингиз бандаларга зулм қилувчи емас. Қаранг, абид. Аллоҳга ихтиёр билан бўйнини сурмаган. Кофир, фожирлар. Енди уларга бало келган пайтда, Аллоҳ айтяпти, мен обидларга, қаҳрам бўйнини сурилган, мажбур бўйнини сурган бандаларга зулм қилувчи емасман. Устига бало келган бўлса, ўзлари сўрашиб олди.
Ва ман абибаллоҳу миллий абид, қоф сўрасин. Ва мен бандаларга зулм қилгувчи ҳам емасдирман. Учинчи оят. Во анна аллоҳ алайҳисс абидуллаллоҳу амин ли ли ли абий. Зеро Аллоҳ ҳаргиз бандаларга зулм қулувчи емасдир. Қаранг, ибадга емас, абидга. Айбат бу мўминлар. Ихтиёри билан Аллоҳга бўйин суриб, Аллоҳни қувват қилганлари, айбат. Енди зулм қилмайман деётганда Аллоҳ Таоло ибадларга емас, обидларга деяпти.
Шукур билан бўйнини синган бандалар еса ал айбат дейилади. Ибад ва обид. Қуръонда айбат сўзи ўн йеттита оятда зикр қилинган. Фазларни ўқиб бераман. Аллоҳ таоло айтади имна ибади лайсалака алайҳим султонун. Мана иблис алайҳиллани жаннатдан қувилди, қиёматгача ўлмасликка аллоҳдан изнни олди ва шу одамни деб туриб жаннатдан қувулдимми? Мен мана шу одамнинг зурриётларини ҳаммасини адаштираман деганида аллоҳ айтди, менинг бандаларим устида еса сен учун ҳеч қандай салтанат ҳукмронлик бўлмас. Инна ибади менинг бандаларим деяпти.
Стажировила. Войда саълака айбади анни фаиннинг қорийеб. Ей муҳаммад алайҳиссалом, агар мен ҳақимда бандаларим мен сиздан сўрашса, мен уларга яқинлигимни айтинг. Мени бандаларим деяпти. Набий абадий анни ан ал ғофуру роҳим. Хабар беринг, ей Муҳаммад ал айҳиссалом, бандаларимга, албатта мен ғофуру роҳиб еканлигимни. Айбади. Ва қуллий айбади я қулуллатиҳи яхсан. Бошқа оятда аннал авда ярихлуҳа айбадия солиҳун. Албатта йерни менинг солиҳ бандаларим ворислари бўлишади. Ўн йеттита оят бор биродарлар. Демак, айбат дегани, Аллоҳ Таолони шукур бандалари, ихтиёри билан бўйин синган мўмин бандалари, абид Аллоҳ Таолонинг қоҳран бўйин синдирилган бандалари.
Ватанмат калимат роббика сиддиқон ва адила. Парвардигорингизнинг сўзлари сиддиқо адолатда комил бўлди. Қуръон ичидаги ҳамма нарса иккига бўлинади. Амр ва наҳий ва хабар. Буйруқ ва қайтариқ, битта нарса, амр ва наҳий, иккинчиси хабарлар. Аллоҳ таоло бизга буйруғи деб қайтарди ва бизга хабар берди. Аллоҳни буйруғи адолатли, хабари рост. Адолатли буйруқ, рост хабар.
Аллоҳ таоло сиз билан бизга айтяптики, ей бандалар, сизлардан содиқлик, ростгўйлик, мендан адолат. Мана шу одам ростгўй одам деса, биз фақатгина ёлғон гапирмайдиган одамни тушунамиз. Содиқ, ростгўёдам деса, бизфақатгина гапирадиган гапини тушунамиз, ҳеч қачон ёлғон гапирмайди.
Лекин чуқурроқ қарайдиган бўлсак, ростгўйлик бундан кўра каттароқ нарса. Ҳақиқий ростгўй одам ким? Ёлғон ҳам гапирмайди ва гапирган гапига иш тўғри келади. Гапирган гапи билан қилаётган иши бир бўлса, шу одамни биз ҳақиқий россгўй, содиқда одам деб айтамиз. Ҳақиқий содиқ киши ким? Сўзи ва иши бир хил бўлган одам. Мана шу инсон содиқ инсон бўлади. Амбиёлар қанақа одам еди? Улар ҳақиқий, содиқ инсонлар бўлишган. Гапирган гапи қилаётган ишига тўғри келган. Мунофиқларчи? Сўзи бошқа, лекин иши бошқа одамлар.
Ей бандаларим, сизлардан розгўйлик, мендан еса адолат. Мана шу жойда битта бир фикрни айтиб ўтиш керак. Мусулмонлар ҳозир қарасангиз, дунёвий фанларда, дунё ишларида, илм фан тараққиётида орқада қолиб кетишди. Сабаб нима? Сабаб нима? Ана шу дунё майдонида муваффақиятга еришиш учун, инсонлар қанақа сабабни қилишлари керак бўлса, шу сабабда ким яхшироқ қилса, Аллоҳ шунга муваффақиятни беради. Чунки Аллоҳ одилзод.
Мусулмон бўлмаган халқлар дунё ишларида юксалишлик учун қилиш керак бўлган сабабни ҳаммадан зўр қилди, шунинг учун ўтиб кетди улар. Мусулмонлар ўша сабабни қилмади, орқада қолиб кетдик. Тарихимизни ўқинглар. Ана шу дунё ишларида ҳам, дунё фанларида ҳам юксалишликка сабаб бўладиган ишни бизни ота боболаримиз мусулмонлар қилганида, Беруний чиқди, Термизий чиқди, Ибн Сино чиқди, бошқа буюклар чиқди.
Тушуняпсизми? Аллоҳ одилзод. Сабабни ким зўр қилса, Аллоҳ шунга натижани бериб юборади. У мусулмонми, кафирми фарқи йўқ. Биз сабабни зўр қилиб туриб, Аллоҳга дуо қилишимиз керак еди. Енди биз сабабни қилмай қўйдик, фақат дуо қиляпмиз. Кофирлар дуо қилишни билмайди. Аллоҳга иймони йўқ, лекин сабабни зўри қиляпти, шунинг учун улар олдида турибди.
Яна қайтариб айтаман, дунё ишларида тараққий топишлик учун, ривожланишлик учун, ўсишлик учун қанақа сабабни қилиш керак бўлса, шу сабабни ким зўр қилса, Аллоҳ шунга бериб юборади, кофир бўлса ҳам, мусулмон бўлса ҳам. Биз дуо қилишни уддалаяпмиз, аммо сабабини анавларни қилмаяпмиз. Шунинг учун дунё елмалиида булар нима қилишди? Биздан ўзиб кетишди.
Шунинг учуна Аллоҳ Таоло айтяпти, ей бандаларим, сизлардан ростгўйлик, мендан адолат. Тараққий топишнинг ниятингларда рошмисизлар? Гапираётган гапинглар билан ниятинглар бир хилми? Гапираёткан гапинглар ниятинглар бир бўлгандан кейин қилган ишинглар шунга тўғри келадими? Ростгўр бўлинглар, содиқ бўлинглар, мендан адолатсизлик бераман деяпти.
Кофирларни юксалтирган Аллоҳ Таоло муаммоларни юксалтирмайдими? Юксалтиради. Фақат муаммолар сабабини қилмай қўйди да. Мана ҳунар егалари бор. Қўлингларда шогирдлар бор. Буни айтганмиз аввал, қайтарамиз. Ва ёш йигитлар бор, усталар билан ишлаётган шогирд, ҳунар ўрганяпти. Хоҳ илм ўрганаётган шогирд бўлсин, хоҳ ҳунар ўрганган шогирд бўлсин, диққат қилиб ешитиб олинглар. Аллоҳ одилзод.
Сиз тўрт йил сваршида қўлида шогирд бўлиб юрдингиз. Ниятингиз тўғри, сўзингизга тўғри келади, қилган ишингиз ҳам сваршиликда иши. Тўрт йил юрдингиз. Аллоҳ сизга шу ҳунарни беради. Чунки Аллоҳ айтяпти ю, сизлардан содиқлик, мендан адолат. Тўрт йиллик юрганингиздан кейин ҳунар юқадида. Устангиз қилган ҳамма ҳунарни қила оласиз. Шу билан барака топдим деб ўйлайсизми? Йўқ, яна битта нарса қолди. Мана шу устани ёки устозни розилиги қолди. Сиз тўрт йил умрингизни бериб, тўрт йил ўша темирни орқасида чанг ютиб темир кўтариб юрувдингиз, содиқ бўлувдингиз ниятингизда ва феълингизда, Аллоҳ ҳунарни юқтирди, ҳунарли бўлдингиз. Енди барака топишлигингиз устозингизни ёки устингизни сиздан рози бўлишлигига боғлиқ.
Ўшанинг учун бирин икки бўлмаяпти еканда, домла. Ҳа, ўшанинг учин бирин икки бўмаяпти. Устозинга ўзимизни шогирдларимиз бор, ўзлари уста, манақа ҳунар. Олти ой ишлайди дейди, уста дуо беринг деб туради дейди. У ҳунар ўргангани келгани йўқ. Ей, ескилардан сўранглар, икки йил, уч йил, кейин сўрамасди ота она, шогирдга бергандан кейин. Ҳозир бориб, бир ойдан кейинлар пул олиб келмайсанми дейверади. Тўғрими?
Уста дуо қилинг дейди. Нима қилади уста, хоҳламаяпти ишлашни? Олиб келди деяпти бир кузовшик биродаримиз. Сиз пул топгани, болангизни пул топишлиги учун олиб келдингизми бу йерга? Ҳунар ўргатгани бўлса, ҳунар ўрганингиз керак деяпти дейди. Бўпти да, олти ойда келиб турибди дейди, шундай шпоклопка суркашни ўрганиб олди, шундай темир товлашни ўргандим деди. Дуо берманг. Дуо бердим дейди. Агар олти ойда ўрганган бўлса ҳам бу ҳунардан, ўрганиб ўрганиб бўлса ҳам, барака топмайди енди.
Ўзи жавоб беради, икки йилми, уч йилми. Жавоб берган ҳам рози бўлсин сендан шундай барака топасан. Шунинг учун битта устадан иккита шаги чиқди тўрт йилда, биттаси барака топди ҳаётида ишидан, иккинчиси барака топади. Сабаб устоз норози. Аллоҳ одилзод. Ей бандалар, сизлардан содиқлик, мендан адолат. Устозингизни хизматида бўласиз. Бўлди енди ишингни қилавер, уста бўлиб қолдинг дейишни кутасиз ва сиздан ҳақиқатан рози бўлади. Уст бошига дўппи кезиб, қалпоқ кезиб, чопон кезиб битта ош қилиб, елда олдида у ишмас у. Уста маъно рози бўлсин. Келишдикми? Биродарлар? Ей бандалар, сизлардан содиқлик, мендан адолат.
Ақул қовли ҳайда, астағфируллоҳу алайҳи ва лакум. Инналлоҳу алам алакатуҳу ю салуни аланнибий, я юҳалладина амону соллаллоҳу алайҳи васаллам мутаслима.