MMaviza
Ас-СуббуҳТекширилган31 daq

64-ДАРС АС-СУББУУҲ (3-ҚИСМ) / АСМА-УЛ-ҲУСНА

Абдуллоҳ Домла · Асмоул ҳусно

0:00
31:19
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббилен аъламин. Вассалату вассалом ала широфил мурсалин. Ва ала алихий ва ашабий ҳажмаин. Аллоҳумма алим на майян фауна. Ва фаъна би маълам тана ва зидна илман. Аллоҳумма аренал ҳаққа ҳаққон орзуқ натибаа ва аренал баътийла баътийлан орзуқ натижатина ва во жаъаллами ман яста меъун ал қовли файетта би уна ахсана, ва адҳихин ла би раҳматика фий ибадика солиҳийин аммабад. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъла ва баракатуҳ. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг гўзал исмлари, асмо ул ҳусно, силсилаб дарсларидан аллоҳ таолонинг ас субуҳ исмини дарс қилаётган едик.

Коинот ҳақида тафаккур қилиш, инсонни аллоҳ таолога тасбеҳ айтишликка олиб боради. Борлиқ ҳақида тафаккур қилар екан, ақлини ишлатар екан, қуръонда буюрганидек маҳлуқотлар ҳақида фикр юритар екан, унинг бу фикр юритишлиги аллоҳни улуғлашликка, субҳаналлоҳ дейишига олиб боради. Инсонни тасбеҳга йеталайдиган ишончли йўл мана шу бўлади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, тафаккур фий махлуқотинглар ва тафаккур фий датихи. Ва тахлаку. Аллоҳнинг махлуқотлари ҳақида фикр юритинглар, Аллоҳнинг зоти ҳақида емас. Акс ҳолда, ҳалокатга учрайсизлар. Аллоҳни зоти ҳақида фикр қилиб бўлмайди. Ўтган дарсимизда айтдик, Аллоҳни зоти қандай еканлигини сизни ақлингиз идрок қила олмайди. Аллоҳнинг зотини идрок қила олмаслигингни идрок қилишинг, Аллоҳнинг зотини ижрок қилишинг дедик. Шунинг учун инсон ҳар қанча ақли кучли бўлмасин, ҳар қанча билими катта бўлмасин. Аллоҳни зоти қанақа еканлигини идрок қилишликка қуввати йетмайди. Лекин махлуқотлар ҳақида анча кўп фикр қилсанг, шунчалар бу ишда юксалсанг, Аллоҳ Таолони азаматини шунчалар яхшироқ биласан.

Шунинг учунг Аллоҳда Аллоҳнинг олим бандалари қўрқади дейди Аллоҳ Таоло Қуръонда. Мана тафаккур қилишлик махлуқотлари ҳақида. Инсонни тасбеҳга олиб борадиган ишончний йўл деб айтдик. Мана инсонни мияси ҳақида озгина бир фикр қилайлик. Инсонни миясида юз қирқ миллиардга яқин нейрон ҳужайралар бор.

Юз қирқ милярд. Ўйлаб кўринглар. Ҳали ҳалигача уларни ҳаммасини ишини, функсиясини инсонлар билмайди. Инсонни миясида жойлашган ва ана шу нерв импулсларини ўтказиб турадиган, агар айтишим мумкин бўлса, ингичка иплар бор. Оксонлар дейилар екан. Буларни узунлиги юз еллик юз олтмиш минг километрга тенг екан.

Ўйлаб кўринг да, шу кичкинагина миянгизга шу нарса жойлашган. Мана шу ўн тўрт миллиарддан кўпроқ бўлган нейрон ҳужайраларида хотирингиз бор, нутқингиз бор, кўзингизни кўриши бор, тафаккур бор, ешитишингиз бор, мулоҳазингиз бор, ҳаммаси шуни ичида. Ана шу ўн қирқ миллиард ҳужайра бор йўғи буғдеди донасичалик ҳажмга ега екан. Ўйлаб кўрингларда. Субҳаналлоҳ дейишдан бошқа сўз қолмайди тилингизга.

Инсонни жасади озуқаланишлиги керак. Организмга қувват керак. Ана шу организм тўқималари майда қон томирлари орқали, капиллярлар орқали озуқасини олади. Енди кўзни шоҳпардаси, у ҳам озуқа олиши керак. Агар у ҳам қон орқали озуқи оладиган бўлса, кўзни кўриши хиралашиб қолади.

Енди мана шу жойга келганда кўзни мана шу шоҳпардаси тўғридан тўғри шу капелярдан озуқа олмасдан, ёнбошидаги аъзони озуқасидан тортар екан. Субҳаналлоҳ дейсизми? Сиз тирноғингизни ўсишини қаранг. Болангизни секин секин бўйи чўзаётганлиги, вазнига вазн қўшилаётганлигини қаранг. Сиз озгина фикр қилиб кўрадиган бўлсангиз, субҳаналлоҳ дейишдан бошқа чорангиз қолмайди.

Сун аллоҳилладий атқонакуллашай. Бу кимни иши? Бу ҳар битта ишни пухта қилган зот Аллоҳ Таолонинг иши. Кўчада кетяпти, бир одам боғда кетяпти, тоғда кетяптию, бир илонга кўзи тушди. Кўзи илонни кўрди, дарров қўрқиб кетадими? Йўқ. Кўз орқали маълумот мияга узатилади.

Мия уни хатар еканлигини ўқийди. Енди қаранг, буни мисоли нимага ўхшайди? Бир одам касал бўлди да, лабораторияга бориб туриб анализ топширди. Анализ қоғозларини чиқариб беришди. У ўқиб кўради. Тушунадими нима еканлигини уни? Табиб емас, тушунмайди. Табибга олиб боради, бу қоғозни нима еканлиги ўқиб, тушунтириб берадиган табиб буни айтади, манақа манақа касал бўлибсиз дейди. Енди кўз ҳам кўрди, мияга борди, мия ўқийди. Мияда шунақа папка бор, илон деган.

Сурат кўрган, ҳар хил бир ҳодиса, воқеаларни ешитган, бировни илонни чахиб олган деган, видеороликлар кўрган, шу папка уйғонади. Ва мия бутун танага буйруқ беради. Бу қандайдир бир икки секунд ўртасида бўлаётган нарса. Мия жасадга қанақа команда беради? Қанақа буйруқ беради? Почка қонга гармон ташлайди.

Юрак уриши тезлашади. Ўпка қаттиқроқ ишлайди, ўшанинг учун нафас олиш тезлашади, жигар шакар моддасини кўпроқ ишлаб чиқаради. Қон мушакларга, мускулларга келиш кўпаяди. Инсонни ранги сарғаяди. Бу бир секунд, ярим секунд орасида бўлаётган нарса. Биласизми, бир одам қўрқиб кетганда, бир лиғиб уч метр деволдан ўтиб кетгани бор.

Ёки шундай бир кўтара олмайдиган нарсани кўтариб олади боласини устига тушиб қолса. Нимадан? Мана шу инсонни организмида керагидан ортиқ қувват фойда боради ўша пайтда. Ўшанинг учун бир хил ўтиб кетди. Ё бир кичкинароқ тешикдан ўтиб кетди, бўлган бу нарса. Кейин қараб туриб, ақл олмайди. Аллоҳ таоло мана шундай қувватни, мана шундай бир имкониятни қандайдир сонияларда ишлаб бериб қўяди. Субҳаналлоҳ демайсизми?

Мана шу инсонни мияси, биродарлар, шу маълумотларга қараганда, нима деймиз, бир чинидек мия бўладиган бўлса, узунига ўн олти ўн йетти см бўлар екан, енига ўн уч ярим, ўн тўрт ярим см бўлар е кан. Вазни тўққиз юз граммдан икки кило гача бўлар екан. Шуни ичида шунча маълумот бор. Яна бу, яна бу, нима қилади? Ривожланиб туради бу нарса. Родалар, биз Аллоҳни махлуқотлари ҳақида фикр қилсак, ўзимизни жасадимиз ҳақида фикр оладиган бўлсак, Субҳаналлоҳ дейишидан бошқа чорамиз қолмайди. Ма тарафи холқир раҳмани минг тафовут.

Аллоҳ таолони раҳмонни яратишида биронта тафовутни, нуқсонни кўрмайсиз. Аллоҳ таолонинг ҳамма махлуқотларини, ҳамма яратган халқи комил ва мукаммал. Шунинг учун биродарлар, биз Аллоҳга тасбеҳ айтишни хоҳласак, Аллоҳ таолони ҳар қайнда айбини нуқсондан поклашни хоҳласак. Тасбеҳ айтишлигимиз керак. Тасбеҳ айтишимиз учун биз махлуқотлар ҳақида фикр қилишимиз керак.

Валиллаҳ ила асма ул ҳусна фадўу ҳубеҳа. Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари бордир, бас уни улар ила чорланглар. Ас субуҳ. Кўп улғланадиган, кўп покланадиган зот. Ўзи Аллоҳ таолони поклашликни Аллоҳга кераги йўқ. Аллоҳни поклаш бизга керак.

Ҳар қанча покламайлик, махлуқотлар ҳар қанча покланмасин, талаб даражасида поклай олмаймиз. Бизни ўзимиз нуқсонли бўлганимиздан кейин, тасбеҳимиз ҳам нима бўлади? Нуқсонли бўллади. Инсонни муаммоси нимада? Аллоҳни бор деб ишониб қўйишлиги осон. Аллоҳ бор деб иймон келтириб қўйилишлиги, калима келтириб қолишлиги осон, инсонни муаммоси Аллоҳнı улуғлашликда.

Истайду биллаҳ, иннаҳ у каънала юъмину билла ила адин. Албатта у ҳаётлардек чоғдида, ҳаёти дунёда улуғ Аллоҳнı иймон келтирмаган еди. Яъни Аллоҳнı иймон келтирди иш ҳамда, лекин улуғ роббисига иймон келтиришига заиф бўлди, Аллоҳнı улғашлиги суст бўлди. Мана Иблис ҳам биродарлар Аллоҳнı борлигига иймон келтилган. Халоқдан минналинг ва халоқдаҳо минтинг дейди. Мени оловдан яратдинг, уни Одам алайҳиссалом, тупроқдан яратдинг деди. Яъни роб еканлигини тан оляпти. Лекин буйруғини бажаришга келган пайтда у кибр қилди. Демак, иймон келтириб қўйишликни ўзи бу кифоя емас екан. Ана шу иймон келтирилган роббисини ҳукмини бажаришликда қойим бўлишлиги керак. Иблис нима деди? Қола, анзирний илайёми юба асун.

Қайта тириладиган кунгача мени ўлдирмагин. Қаранг, Аллоҳ Таоло қайта тирилтиришига ҳам иймони бор. Аллоҳ яратганига ҳам иймони бор иблисни, лекин улуғлашга келганда, Аллоҳни ҳукмини улуғлашига келганда, нима қилди? Кибр қилди, осийлик қилди. Агар ақлини йеб қўйган озчилик одамларни ҳисобга олмасангиз, одамларнинг аксарияти Аллоҳни борлигига иймон келтирган ишонади. Аммо ана шу Аллоҳни борлиги ишонганларнинг муаммоси Аллоҳнинг ҳукмларига бўйн егишликда. Ла илаҳа иллаллоҳ муҳаммадур расулуллоҳ деди, тамом, мусулмон биз учун у.

Енди ана шу итоати, Аллоҳни буйруқларига бўйин сўнишлигида улар бир биридан тафовутли бўлади. Бу тақво дейилади. Аллоҳ азза ва жалла инсон учун бу дунёда нима керак бўлса, ҳамма нарсани ато қилиб қўйди. Шундай бўлса ҳам, инсон Аллоҳга ибодат қилишликда қосир бўлди.

Инна ҳукм ала юъмину билла ҳил адин. Ана шу одамни муаммоси нима дейди? Буюк бўлган роббисига иймон келтиришида, уни ҳукмларига бўйни синишида нуқсонли бўлганлиги. Мана Аллоҳ Таоло айтяпти, астадибилла. Вала яҳуд до ала таъам илм искин, фалай салоҳул явма ҳа ҳуна ҳамим, вала таъамун илла мин ғислин ла яъқулуҳу иллал ҳотиюн.

Чунки у ҳаёти дунёдалик пайтида улуғ Аллоҳга иймон келтирмас еди ва мискин бечорага таом беришга тарғиб қилмас еди. Кўринг. Амалда сизсиз еди бу одам. Ендичи? Бас бугун бу йерда унинг учун бирон дўст мададкор йўқдир ва бирон таом ҳам йўқдир, фақат йерингдан бўлган бир таомки, уни фақат кофирлар йерлар.

Аллоҳ Таолонинг мана шу ал адҳим деган сўзи Қуръонда, ал адҳим калимаси юз йигирма тадан кўпроқ ўринда келади. Ваҳуала роббил аршул адҳим ва у Аллоҳ буюк арш соҳибидир. Ваҳуала алиюл адҳим, у енг олий ва буюк бўлган зоддир. Валлоҳу зулфазли ал адҳим, Аллоҳ буюк фазл егасидир.

Аллоҳ сиз билан бизни дунёга киритди, бор бўлишлик неъматини берди. Ҳидоят неъматини беради. Ва насл қолдиришлик неъматини дерди. Бу Аллоҳ Таолонинг фазли. Ва Аллоҳ Таоло бутун борлиғини бизга бўйин сурдириб берди. Бир фикр қилиб кўринг. Тўртта одамни қуввати йетмайдиган битта туя шундай ипни ушлаб сўлдираса, орқасидан бўйин синиб кетяпти. Керак бўлса ўнта одамни кучи йетмайдиган от инсонга нима қиляпти? Бўйни синяпти. Аллоҳ қодир еди уларда бўйни синмайдиган қилиб қўйишликка ҳам. Шуни ўйланг да, субҳаналлоҳ денг.

Ваҳий орқали, пайғамбарлар орқали бизни ҳаққа чақирди. Бизни тарбиялади. Аллоҳ сени тарбиялайди манда. Бир нарсани кўрсатиб таълим беради. Битта мусибатни беради, таълим беради, кенглик беради, таълим беради, торлик беради, насиҳат қилади, мусибат солади. Ким аллоҳни яхши кўраман деса ю, унга қулчиликни бажармаган бўлса, бу гапи қуруқ даъво. Биз ҳам аллоҳга иймон келтирганмиз деса ю, аллоҳни ҳукмига бўйсунишида сусткашлик қилаётган бўлса, бу гапи қуруқ даъво бўлади. Ҳа. Ла илаҳа иллаллоҳ муҳаммадур расулуллоҳ деди, биз учун мусулмон у.

Калима уни мусулмон қилади. Биз иккиланмаймиз, ақидамиз бу. Енди сен шу калимангни қувватини қилаётган амалингда кўрсат. Ва ҳаётинг ҳам шу амалингга боғлиқ бўлади, осойиштада бўлишлиги. Аллоҳ билан бандамни ўртасидаги алоқа, биродарлар муҳаббат асосида бўлиши керак. Савол.

Ҳозир жума ўқигани келдинглар. Мажбур келдингларми? Ё яхши кўриб, қалбингларда муҳаббат билан келдингларми. Дўконни ёпиб олсанг, ҳаммага ёпиб кетибди, уятда енди. Атрофдаги ҳамма дўконлар ёпиб кетди жума. Мен очсам ҳозир нима бўлади? Уят бўлади. Ўшанинг учун нима қилиш керак?

Сўранг ўзингиздан. Жумага нима деб келдингиз? Яхши кўриб келдингизми? Демак, сизни Аллоҳга қилаётган қулчилигингиз муҳаббат асосида екан. Ла икроҳа фиддин, динда мажбурлаш йўқ. Намозни Аллоҳ учун ўқинг. Муҳаббат билан ўқинг. Ҳидоят қилганига шукур келтириб ўқинг. Рамазон рўзаси келдими? Хурсанд бўлиб кутиб олинг. Чунки кейинги рамазонгача бормисиз йўқмисиз, Худо билади. Сизга гуноҳлардан тозаланишига имкон берди. Сиз яхши кўриб қилинг рўзани, яхши кўриб беринг закётни, яхши кўтариб беринг садақани.

Аллоҳ нимани хоҳлайди бандасидан? Банда Аллоҳни ешиги олдига, Аллоҳ Таолонинг ҳузурига ўзини хоҳиши билан, муҳаббати билан келсин. Аллоҳ бандаларини яхши кўришигина айтяпти. Енди банда ҳам Роббисини яхши кўрсин. Демак, банда Аллоҳни яхши кўлиши керак. Банда Аллоҳни таниди, аммо яхши кўлмади.

Яхши кўлкирмаган бўлса, демак танимабди ҳали у. Чунки инсон таниган тарафни яхши кўра олади. Танимаганда яхши кўролмайди. Енди танидим, яхши кўрдим деса ю, бўйин сўнмаган бўлса, бу гапи ҳам қуруқ даъво бўлади, биродарлар. Шунинг учун биз Аллоҳни танишимиз керак, муҳаббатли бўлишимиз керак ва ҳукмларда қойим ва доим бўлишлигимиз керак.

Шариат наздида ақлли одам ким? Аллоҳни таниган ва Аллоҳга йўлиқадиган кунга тайёргарлик кўрган одам. Қайтариб айтамиз. Шариат ўлчови бўйича ақлли одам ким? Аллоҳни таниган ва Аллоҳга рўбарў бўлинадиган қиёмат кунига тайёргарлик кўрган инсон. Қурайш мушриклари савол сўрашяпти бир биридан. Истадибиллаҳ, аммо йетаса алун, ани наба ил авин. Мушриклар бир бирларидан нима ҳақида сўрашмоқдалар? Улуғ хабар ҳақида. Улуғ хабар нима еди? Қиёматни борлиги. Бизни иймонимизни асосий шартлардан биттаси қиёмат куни борлиги, ишончлилигингиз. Енди ишончлилигизни далили шунга тайёргарлик кўраётганлигингиз.

Умариддин Хаттоб розияллоҳу анҳуҳу халифа бўлиб турар екан, сафарларни бирида. Йўлда кетиб борар екан, қўй боқиб юрган бир қулни кўрди. Қулни синамоқчи бўлиб туриб, қўйлардан биттасини менга сотмайсанми деди. Қўл айтди, мен қулман, қўй саидимники деди. Ҳа саидинга бўри йеб кетиб қўясан деди.

Деса қўл айтяпти, менга пул жудаям зарур ҳозир, жуда керак пайт. Ва хўжайинимни кўзида мен жуда ишончли одамман. Агар шундай десам ишонади деди. Лекин Аллоҳcи деди. Мана, қиёматга иймони бор еканлигини далили. Одамларда ҳаммасини ухлатиб қўйиши мумкин. Документ қоғозларда ҳаммасини чотки қилиб қўйиши ҳам мумкин. Ҳаммани ухлатиши мумкин бизни тилда айтганда. Лекин Аллоҳчи, инсон қиёмат кунига боришлиги, қиёматда туришига иймони бўлса, бояги ишлардан тийила олади.

Иккита гуноҳ бор. Иккита гуноҳни бор. Аллоҳ Таоло охиратни ҳам аниқ беради, лекин дунёни ҳам аниқ беради. Қолган гуноҳларни Аллоҳ Таоло жазосини дунёда бермай, охиратга олиб қўйиши мумкин. Охиратга қолади. Аммо иккита гуноҳ бор, шуни дунёда ҳам беради. Биттаси, ота онага оқ бўлишлик. Ота онасига оқ бўлган одам дунёда хор бўлмай иложи йўқ. Охиратдан аввал дунёда хорбўлади. Иккинчиси, зулм.

Зулм деса фақат бировни бурнини уриб синдиришни тушунмайлик. Зулм нима? Зулм ҳақдорни ҳаққини бермаслик. Сиз мансабдор бўлиб туриб ручка билан бировни ҳаққини ўзингиз қилиб олдингизми? Юз сўм олиш керак бўлган жойга саксон сўм бериб туриб юз сўмга қўл қўйдиряпсиз. Борми шу муаммо?

Вой нима қилиб ўтирибсан у йерда сенинг? Бировни ҳаққи йўқ у. Агар кимдир мана шунақа қилиб зулмат биродар ҳаққини йеб, одамларга зулм қилаётган бўлса, ҳаётини қараб туринглар да. Дунёни ўзида тавба қилиб шу масламаларни егаларига қайтариб бермасдан кетадиган бўлса, дунёни ўзи ҳам кўради. Шунинг учун биродарлар ҳақиқий ҳушёр одам, оқил одам ким шариат наздида? Аллоҳни таниган ва Аллоҳга рўбарў бўладиган қиёмат кунига тайёргарлик кўрган одам.

Ҳақиқий ютуқ, биродарлар, Аллоҳга итоат қилишликда, қиёмат кунига тайёргарлик кўришликда. Енди қиёмат куни қанақа кун, биласизларми? Астайлубийилла, яъума таровнаҳа тадҳалу куллу мурдияти ин амма ардоат ва тадо у кулла дати ҳамлин ҳамлаҳа, ботарон наса сукаро ва маҳум би сукаро ва лекин на адаб аллоҳи шадид. У қиёмат қанақа кун биласизми?

Қиёмат кунида инсон камбағал бўлганига қувонади. Ҳисоб китоби йенгил бўлишлигини кўриб. Дунёси қўлида катта бўлганига қиёмат кунида пушаймон йейди. Инсон қиёмат кунида ҳадисларда айтилганидек, иккита одамни ўртасида қозилик қилганига пушаймон йейди, қанийди шу мансабда ўтирмасам, қанийди шуни ҳукмда чиқармасам.

У шунақа бир оғир кунки, Аллоҳ Таоло айтади. Уни кўрар кунингизда, қиёмат куни кўрар кунинингизда, емизаётган оналар емизиб турган боласини унутар. Ва барча ҳомиладор аёллар ўз ҳомиласини ташлаб юборадилар. Одамларни маст, алас ҳолда кўраверсиз. Маст одамда қилиб юради нима қилаётганини билмасдан. Ҳолбуки уларнинг ўзлари маст емаслар, лекин Аллоҳнинг азоби қаттиқдир.

Даҳшатни қаттиқлигидан инсон ёнида ким кетаётганлигини кўрмайди. Қиёмат кунида еркак аёллар ялангъоч ҳолда мақсадгоҳга юриб боради, десалар, Ойша онамиз, ё Расулуллоҳ, еркак аёл ялангъоч бўлиб аралашиб юрса, бир ноқулай, уятли ҳолат бўлмайдими? Деганида Пайғамбаримиз айтадиларки, ей Ойша, у кун шундай даҳшатли кунки, инсон ёнида биров кетаётганлигинини кўрмайдилар. Даҳшатни қаттиқлигидан ёнида ким кетаётганини кўрмайди, уни еркак аёл, кийим авратмас. Ўша кун келяпти ҳаммамизни олдимизда турибди. Сиз хоҳламасангиз ҳам ўша кунга борасиз. Енди сизни оқиллигингиз нимада? Ана шу кунга тайёргарлик кўришликда.

Фасад беҳ. Бисмиллаҳир роҳбекал ал адин. Бас буюк Парвардигорингизни номини поклаб тасбеҳ айтинг. Ваман йў адҳим шайр аллоҳи фа иннаҳа мин тақвол қилиб. Ким Аллоҳниннг қонунларини ҳурмат қилса, бас, албатта бу ҳурмат дилларнинг тақводорлиги сабабли бўлур. Мана шариат танаса мумкин емас бу нарса деди. Бир иш қилмоқчисиз ёки қилдингиз, шариатим мумкин емас деди. Тўхтатдингиз. Шариат бўйича сиз ноҳақ қайтариб беришингиз керак деди. Қайтариб бердингиз. Демак сиз Аллоҳниннг қонунини ҳурмат қилдингиз. Ҳа нима бўпти? Ҳамма қиляпти ю. Дедингизми? Ҳурмат қилмабсиз. Биродарлар, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ва ундан кейинги тобинлар даврида, бу инсонлар учун, бу мусулмонлар учун Аллоҳнинг ҳукмлари қадрли еди.

Аллоҳни ҳукмларини, буйруғларини ҳурмат қилишди. Қадрли бўлди Аллоҳни ҳукми бўлар учун. Енди мана шу бандалар ҳам Аллоҳ учун ҳурматли, қадрли бўлади. Аллоҳ уларни азиз, мукаррам қилди. Дунёни устозларига айлантирди, бошқа миллатларга. Енди кейинги даврда мусулмонлар учун Аллоҳнинг ҳукмлари қадрли, ҳурматли бўлмади.

Ўшанинг учун бу бандалар ҳам, бу мусулмон умматининг ҳозирги тоифаси ҳам Аллоҳ учунга қадрсиз бўлди. Тушунарлими? Фансур на алал комил кафиринг деб дуо қилаверамиз. Кофир қавм устидан бизга нусрат бер деймиз, лекин ҳаётимизда Аллоҳнинг қонунларини ҳурматини жойига қўймаяпмиз. Қачонки ҳурматини жойига қуямиз, ҳалол да ҳалол деймиз, ҳаром да ҳаром деймиз, шариат бўйича яшаймиз.

Аллоҳнинг ҳукмлари биз учун ҳурматли бўлса, биз ҳам Аллоҳ учун ҳурматлик бўламиз. Аллоҳ ғолиб қилади. Енг катта ютуқ, дўзахдан узоқлашиб, жаннатга киришинг. Енг катта ютуқи, Қуръон ўлчовлари билан, Қуръон миқёслари билан яшашлигинг. Аллоҳ Таоло айтади, астаби билла воман юту аллаҳа ва расулуллоҳу фақат фаза фавзан авийма.

Ким Аллоҳга ва унинг пайғамбарига итоат етса, бас, у улуғ бахтга еришибди. Ютуққа еришибди. Уйингни еллик соти бўлишлиги биродар, бу ҳақиқий ютуқ емас. Катта даромад олиб келиб турган тижоратингни ишлаб туриши бу ҳақиқий йетуқ емас. Дунёнинг енг гўзал матоҳларидан фойдаланаётганлигинг ҳақиқий йетув емас. Ҳақиқий ймутуқ Аллоҳни танишинг, Уни ибодатида, итоатида туришинг. Енг катта ҳақиқий ютуқ дўзахдан четлатилиб, жаннатга киритилишинг. Чунки биз айтаётган дунё матоҳини қўлга киритишлик, дунёда зўр яшашлик ютуқ деса, кофирларни қўлида бу дунё сиз билан биздан кўра кўпроқ.

Лекин улар оқибати нима бўлади охирида? Астайди билла. Куллу нафсин зай қотул мавут. Деяпти Аллоҳ Таоло. Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир. Ва индама туваффов на ужу ракум ё мал қияма. Қиёмат кунида шубҳасиз қилган ишингларни мукофотини комил суратда оласизлар.

Фа ман зуҳ зиҳа анин нар ва удҳ ила жанната фақат фаз. Ким дўзахдан четлатилиб деяпти Аллоҳ Таоло? Жаннатга киритилса, тақиқ ютди. Ва мал ҳаяту дунё илла ма таул ғурур. Бу дунё ҳаёти еса алдагувчи матодир. Алдагувчи матадир. Инсонни олдаб қўяди.

Қўлингдаги катта дунёйинг бор. Жамиятда мавқеинг бор. Шакл шамойилинг бор. Куч қувватинг бор. Аммо буларни ҳаммаси миянгдаги битта томирни қисилиб қолиши билан бир пулга айланиб қолади. Юрагингда битта томир қисиб қолади, бўлди ногиронсан. Енди ҳеч киммассан. Мана шундай қўлингдаги нарсалар билан неъматланиб, зўр бўлиб туришлигинг битта томирингга боғлиқ. Шу томирингни қисиб қўядиган ким?

Шунинг учун Субҳани Роббиял Аъло дейлик. Саббиҳа Ҳисни Роббил Аъло. Бир одам борада енди йўқ. Кетаётувди, кўз юмилиб кетди, жарга тушиб кетди. Пул ҳам қолди, мансаб ҳам қолди, ҳурмат ҳам қолди. Енди ҳеч ким емас. Шунинг учун инсонни оқиллиги, инсонни оқллиги, Аллоҳ айтган азиз нарсани азиз деб билиш, Аллоҳ арзимас ҳақир деб айтган нарсани ҳақир деб билиш. Нимани тузатиш?

Нимани тузатиши? Ўлчов ва тушунчани. Ҳаёт ҳақидаги тасаввурни тузатишлик. Биз енг бахтли одамлармиз, биродарлар. Ёппасига. Чунки авваламбор Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур расулуллоҳ деганларданмиз. Иккинчидан, ана шу Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур расулуллоҳ деган калимани тақозоси билан яшашим керак деган ғамимиз бор. Мана шу билан ҳаммадан бахтлимиз. Она дунё матоҳи, енди бўлса бўлди, бўлмаса йўқ. Енди озгина сабр қилайлик, кетиб қоламиз.

Юз йил бурун бу йерда ўтирганлардан биттаси йўқ еди. Юз йилдан кейин бу йерда ўтирганлардан бирортамиз қолмаймиз. Қарангларда. Ўшанда нимангизга қувонасиз? Аллоҳни таниганингизга ва Уни ҳукми билан яшаганингизга. Биз бахтли инсон еканмизми? Демак, оқил одам, ҳушёр одам, Аллоҳ улуғ деган нарсани улуғ деб билади, Аллоҳ ҳақир деб айтган нарсани ҳақир деб билади.

Аллоҳ Таолони таниган, Уни ҳукмида турган мусулмонни қалби биродарлар улкан қалб бўлади. Уни олдида ҳар қанақа катта нарса ҳақиқий нарсага айланиб қолади. Аммо Аллоҳни манҳашидан узоқ, Аллоҳни динидан узоқ бўлган инсонни қалби кичкина бўлади, Уни кўзида кичкина нарса ҳам катта нарса бўлиб кўринади. Албатта иккита қалб ўртасида фарқ бор.

Мўминни бойлиги Аллоҳ билан бўлади. Қуввати ҳам Аллоҳ билан бўллади, азизлиги ҳам Аллоҳ билан билади. Мўмин шахсияти буюк инсон бўлади ва бу нарсага ҳамма қодир бўлмайди. Истайду биллаҳ. Ва ман юлаққо ҳа иллалладина собору, ва ман юлаққу ҳа иллату ҳаддин адин. Бу нарсага улкан қалб егаси бўлишликка, Аллоҳ билан ўзингизни ўзини азиз деб билишликка, Аллоҳ балон ўзини бой деб билишликка фақат сабр тоқатли зотларга не ришулар. Унга мана шу нарсага, фақат улуғ насиба егаларигина еришур.

Сен Аллоҳнинг гўзал исмларидан банда ўзингга улуш насиба ол. Агар Аллоҳнинг гўозал исмларидан ўзингга улуши олсанг, сен иффатлисан. Сен Аллоҳда олган насибанг, улушинг туфайли инсофлисан, кечиримлисан, камтарсан, раҳмлисан. Муҳаммад алайҳиссалоту вассаламга Аллоҳ таоло ҳамма нарсани ато қилди. Ваҳини, мўжизани, баённи, фасоҳатни, гўзаллигини, ҳикматни ва мана шунча у берилган неъматларнинг ичида у зот соллаллоҳу алайҳи васалламни хулқини мақтади. Ва иннакала ала хулқин адин. Расулуллоҳ зўр сиёсатчи бўлганлар. Зўр иқтисодчи бўлганлар, зўр раҳбар бўлганлар, зўр ота бўлганлар. Зўр дўст бўлганларлар, зўр ер бўлганлар! Мана шу ҳамма хулқлари комил бўлган. Лекин Аллоҳ Таоло мақтаганда, мана шундай улуғ сифатланишидан хулқини мақтади.

Биродар, сен гўзал хулқ егасисан. Чунки сен Аллоҳ Таолодан, Аллоҳ Таолонинг гўзал исмларидан ўзингга улуш насиб олгансан. Укалар, одобли бўлиш, ширин сўз бўлиш, мулойим бўлиш, кечиримли бўлиш, исломий хулқ егаси бўлиш, бизни тилда если бўлиш, кўчадаги жоҳилларни кўзида қолоқлик, қўрқоқлик, а? Бўлиб кўринади. Беҳаё бўлиш, уят гапларни гапириш, ҳар хил ҳаром фаразчиларга киришлик, журъат, бу жасорат еркаклар белига солади. Ўғлонни тушунчаси. Яхшилаб билиб олинглар, айниқса ёшлар. Сизни гўзал ахлоқ егаси бўлишингиз, хулқингизни чиройли бўлишлиги чўнтагингизга тўғридан тўғри алоқаси бор. Ишонасизми шунга?

Сизни ахлоқингизни гўзал бўлишлиги, илмли бўлишлигингизга тўғдридан тўғдри алоқаси ҳам бор. Далил, биронта ахлоқи бузуқ олимни кўрганмисизлар, диний олимни? Борми шунақа бир олимки, кўзга кўринган, танилган, халқ тан олган олимки, ахлоқи бузуқ бўлсин. Борми? Бўлмайди.

Шунинг учун, икки дунё саодатига ега бўлишни хоҳласангиз, ҳаётингизда баракат бўлишини хоҳласангиз. Чўнтагингизда барака бўлишини хоҳлайсиз. Илм сизга юқушлигини хоҳласангиз, ахлоқингиз гўзал бўлсин. Ғийбат қилманг аҳли илмларни. Кибр қилманг катталарга, кичикларга. Беадаб бўлманг, машина минганингизда, футбол ўйнаганингизда, қўйингки, одобли бўлинг. Мана шу биз айтаётган нарсалар сизга ўтади, юқади.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ас суббуқ бўлган зот сиз билан биз ас субуҳ бўлган роббимизни ҳар қандай айб у нуқсондан поклашликка буюрилганмиз. Тасбеҳ айтишлик сиз билан бизни Аллоҳ Таолога яқин қиладиган улуғ ибодатлардан ҳисобланади.

Ақули қовли ҳа да, ва астағфируллоҳ или валакум, инналлоҳи ва малакати ҳу юсалуни ала наби, я юҳалладина аману, соллу алайҳи ва салли мутаслима, ва

Билимни синаш

5 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш