# 67-дарс Ал-Витр (2-қисм): Асма-Ул-Ҳусна

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Асмоул ҳусно](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno.md), lecture 70 of 110
- Section: Ал-Витр
- Duration: 37 min
- Original title: 67-ДАРС АЛ-ВИТР (2-ҚИСМ) / АСМА-УЛ-ҲУСНА
- Review status: reviewed
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/70
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/G-5nABbCL1U.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=G-5nABbCL1U
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/69.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/71.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:05] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инн алҳамдулиллаҳи наҳаммадуҳу анас таъинуҳу анас таоф юруҳ. Ва наъудҳу биллаҳи мин ашурур яънуфу сина. Омин саййиъати амалина. Ман яҳдиҳиллаҳи фалаҳ мудир лала. Ва ман юзли ҳу фалаҳ ҳадиялала. Мана шадваллоҳ илоҳи иллаллоҳ ва ҳидаҳуҳу ла шарикала. Ва нашхаду анна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ, амма байт. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракату. Аллоҳ субҳанаҳоти алонинг гўзал исмлари, силсила дарсидан. Ўтган дарсимизда аллоҳ таолонинг ал витор исмини ўқиётган едик. Иншааллоҳ давом етказамиз. Аллоҳ таоло тоғдир. Махлуқотлар еса жуфтур. Истайду биллаҳ, қул ҳу аллоҳу аҳад, аллоҳу сомад. Лам ялид валам ювлат валам якунлаҳу куф ва наҳад. У туғмаган, туғилмаган ва ҳеч ким унга тенг емас. Инсонлар жуфт бўлиб яшашлиги керак. Еркак аёлга муҳтож, аёл еркакка муҳтож. Жуфт бўлса, ҳаёти осуда кетади. Еркак киши ўзининг камчилигини аёли билан тўлдиради. Аёл киши ўзини камчилигини ери билан тўлдуради.

[1:23] Еркак кишида отфий нуқсон бор. Меҳр деган нарса оғзини аёлдан кўра озроқ бўлади. Енди аёлларда еса, қиёдат, бошқарувчилик нуқсони бўлади. У нуқсонини ери билан тўлдиради. Кўряпсизми? Бир иккинчисини нима қиляпти? Тўлдиряпти. Демак, инсонлар доим бир бирига муҳтож бўлади. Астадибиллар? Ла минг кун ли шаъйин холоқина завжаин. Биз дейди Аллоҳ Таоло ҳар бир нарсани жуфт жуфт қилиб яратганмиз. Бу оят лутлоқ. Бу коинотда нимаки бўлса, у жуфт. Масалан, електр токини олинг, плюс минуси бор, тўғрими?

[2:09] Мусват манфий. У ҳайвонот олами бўлсин, ўсимликлар наботот олами бўласин, бу ҳаммаси жуфт жуфт бўлиб яратган. Чунки Аллоҳ Таоло деяпти, ҳамма нарсани жуфт қилиб яратганмиз деяпти. Ва минг кунли шайин холақуна завжайин ла аллакум тафаккурун. Шогирдсизлар, еслатма ибрат оларсизлар деб биз ҳар бир нарсани жуфт жуфт қилиб яраттик. Биродарлар, жуфт бўлишлик бу неъмат. Жуфт бўлишилик бу саодат. Жуфт жуфт бўлиб яшашлик, бу осудалик.

[2:48] Инсон баъзида мана шу касалга чалиниб қолар екан. Ёлғизлик денг касалга. Одамларга аралашликни хоҳламайди. Ёш болаларга ҳам тегиб қолади. Еътибор берсанглар, бир топ ёш болалар ўйнаётган бўлса, битта яримтаси бўлади чеккада туради аралаша олмасдан. Ёлғизлигини яхши кўради. Бир ойга яқин келишни хоҳламайди. Акалар, бу хатарли касал. Чунки ёлғиз бўлишлик инсонни табиатига тўғри келмайди. Ертага катта бўлганда нима қилади?

[3:20] Ҳатто шунақа гап борки, агар Жаннатда одамлар бўлмаса, унга қадам қўйилмайди. Айтдик ку, Одам аляйҳиссалом Жаннатда ёлғиз ўзи юриб, нимани ҳис қилди? Ёлғизликни, ваҳшатни. Агар бир одамни, бир нормалний битта одамни дўстлардан ажратиб қўйилса, қамаб қўйса, кун тун ўтганини билмаса, бир ой ўтди, икки ой ўтди, ташқарида бўларкан хабарлардан умуман бир ғафлатда бўлса, секин секин ақлий таозини, ақлий балансни йўқотишни бошлайди. Агар бир йил, ярим йилга қамаб қўшиб туриб, мана ҳалиги одиночний камера дейди а? Ўзи қамоқда у.

[4:07] Енди ёлғиз мана шу хонага қамаб қўйганда нима бўлади? Яъни бу дарсларимизда ҳаммасини айтмоқчи бўлган гапимиз тоқ бўлиш, витор бўлиш, фақат Аллоҳга ярашади. Агар банда Аллоҳга бўлган хос сифатни ўзига нисбат қилиб, мен ҳам тоғ бўламан деган бўлса, дейдиган бўлса, бу одамни ҳаёти вайрон бўлади.

[4:29] Истадибилла? Я айюҳаннас у иннаҳалахунаҳ кун мин закарин ва унса. Ей инсонлар, дарҳақиқат биз сизларни бир еркак ва бир аёлдан яратдик. Бу мутлоқ. Инсон боласи борки, ҳаммаси одам ато ва момо ҳавони зурриётлари. Ҳаммамиз ака укамиз.

[4:54] Табиати айнимаган. Фитрати бузилмаган ҳар йигит қиз турмуш қуриш умидида бўлади. Чунки уларни жасадлари бир бирига муҳтож. Иккинчидан, инсон зоти ўзидан кейин насиб насаб қолдиришни хоҳлайди. Еркак кишига ҳам фарзанд керак, аёл кишига ҳам фарзанд керак. Аёл кишини мана шу она бўлиш ғаразаси бор, бу ғаразаси ўта кучли бўлади. Енди, агар бир жамиятни ичида яшасангиз, одамларни орасида яшасангиски, бу жамият сизга мана шу ғаризангизни тўғри қондиришликка йўл берса, бу жамиятси соғлом бўлади ва давом етади. Демак, ҳар битта одам жуфтга муҳтож, ҳар битта инсон турмуш қуришликка харис бўлади ва зурриёт қолдиришликка ҳаракат қилади.

[5:49] Шу йигирма йигирма биринчи асргача бутун йер юзидаги одамлар шунақа еди. Ҳозирга келиб, йернинг айрим минтақаларда яшаётган одамлар оила деган улуғ даргоҳни йўқ қилишликка киришди ва уддасидан ўтяпти улар. Уйланишлик дейди, бу юк дейди. Фарзанд топишлик бу масъулият дейди. Агар дейди, ерта уйланиб оладиган бўлсанг, умринг бола чақа билан, плёнка билан, памперс билан ўтиб кетади, дейди.

[6:21] Мана шу тасаввурний еътиқод даражасига олиб чиқиб қўйди. Далил, қарангларда, уйланяпман деса чи? Ей, уйланяпти ку, дейилмайди. Хурсанд бўламиз. Битта оила пайдо бўляпти, битта ер, битта бир хотин пайдо бўлади, тўй бўлади, зурриёт. Ғарб киноларини қарангларда.

[6:44] Ўттиз беш қирқ га бориб қолган киши ўттиз ўттиз га кирган хотинга уйланмоқчи бўлади да, ўртоқларига я жениус дейди. Ҳалиги ўртоқларни ҳали мен рак бўлиб қолибман, тузалмайдиган касалда айтса, раҳм кўряпсизми? Айтяпман у, бу нотўғри тушунча еътиқод даражасига чиқиб кетди. Уйланса, уни озодлиги чекланиб қолади. Енди хоҳлаганини қилолмайди. Уйланиб енди мажбур юриш керак. Енди зино қилмаслик керак назаридан.

[7:20] Оила деган муқаддас даргоҳни инкор қилган, уни йўқ қилишга ҳаракат қилаётган жамиятлар йўқ бўлиб кетишликка маҳкум. Бу вақт масаласи холос. Бир йил, беш йил, ўн йил муҳим емас, муҳими йўқ бўлади. Фақат қачон? Чунки ўзи учун яшайди улар. Ўзи учун яшайди у.

[7:43] Улар оиласиз ҳам яшаши мумкин, турмуш қуриш ортиқча масъулият, инсон ўзини шаҳватини оила қурмасдан қондириши ҳам мумкин. Шу еркак билан аёл бир бири билан жинсий алоқа қилаётган пайтда, қарши бўлмаса бўлди, бу зино емас. Бунинг учун жазолаш керак емас деган тушунчаларни тарқатишди ва бу тушунча ёйилди, натижани кўриб турибсизлар.

[8:09] Айтдик ку, табиати бузилмаган, фитрати айнимаган йигит қиз оила қуришликка харис бўлади. Инсонни табиатида бор жуфтга бўлган муҳтожлик. Аммо улар, улар диндан юз ўгирган, Аллоҳдаан юз ўгурганлар. Турмуш қуришдан мақсад фақатгина шаҳватни қондиришда бўлишади. Йўқ, акалар. Шаҳватни қонндириш ҳам бор, насиб насаб қолдириш ҳам бор, Аллоҳни мангъижида туриш ҳам бор.

[8:39] Ей инсонлар, дейди Аллоҳ Таоло, дарҳақиқат биз сизларни бир еркак ва бир аёлдан яратдик. Ҳамда бир бирларингиз билан танишинглар учун сизларни турли туман халқлар ва қабила елатлар қилиб қўйдик. Турли хил миллат елат қабила бўлишини ҳикмати шу. Бир бири билан борди келди қилсин, бир бири билан танишсин. Иннакрома куна инда аллоҳиёт ҳоким. Енди мана шу турли миллат елатларни ичида сизларнинг Аллоҳ наздидаги енг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир.

[9:13] Миллат елатларини бўлишини ҳикмати шу. Шунинг учун арабнинг ажамдан афзаллиги йўқ, мағар тақво билан. Аллоҳ Таолонинг гўзал исмларидан ал витр. Аллоҳ Таоло тоқ, жуфт емас. Тоқ бўлиш, якка ёлғиз бўлиш Аллоҳ Таолога ярашади. Бандаларни иши еса жуфт бўлишлик.

[9:38] Бир кило олма сотиб олдинг. Назарингда сен олмани ҳаққини тўладинг. Бу нотўғри. Сен олмани ҳақ қини тўла олмайсан. Сен шу олмани йетиштирган одамни меҳнатини ҳаққини тўтладинг. Услугасини. Хизматини тўтладинг! Усталар бор, врачлар бор, деҳқонлар бор. Хуллас, уларни илмидан, тажрибасидан, меҳнатидан, хизматлардан фойдаланасан. Арзимаган хизмат ҳаққи евазига. Демак, олмани йетиштиришда турган одамларни хизматини ҳаққини бердинг холос. Улар иккита ўстирни парвариш қилди, пишгандан кейин бозорга олиб келди. Сен хизматни сотиб олдинг. Сен сотиб олаётган нарса хизмат дейилади. Сен ўзи, сен ҳам ўзингни хизматингни сотасан.

[10:24] Ота а ва ну алал бирри ва тақва. Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинглар. Мана енди ҳамкорлик. Ёлғиз бўлиш Аллоҳга хос екан. Жуфт бўлиб, аралашиб, бир бирига муҳтож бўлиб яшашлик инсонларни сифати екан. Мана енди одамлар бир бири билан йиғилганда, жамоат бўлганда, нимани устида ҳамкорлик қилиш керак? Тақвони устида.

[10:51] Ҳозирги кундаги мусулмонларнинг аҳволига қарайдиган бўлсангиз, жуда бир ачинарли ҳолатга гувоҳ бўласиз. Жуда кўп одамлар егоист бўлиб кетган. Мана шу худбин одам ўзини манфаатини ҳамма нарсадан устун қўяди. Ўзини фойдаси учун ҳар қандай ишга тайёр бўлади. Бу ўзига олиб келаётган фойдаси бошқаларга катта бир зарар келтираётган бўлса ҳам, бунга иши йўқ. Албатта, бу ачинарли ҳолат. Динимиз бу нарсадан қайтаради, биродарлар. Шунинг учун ўлчов тушунчаларимизни шариатни андозаларига мослаб олишимиз керак. Иккита нарсани тузатиш керак. Ўлчов ва тушунчани.

[11:36] Муҳаммад алайҳиссалом олиб келган мукаммал шариатда биродарлар бу масала аниқ равшан қилиб баён қилинган. Аммо мусулмонларни кўпчилиги бу нарсадан ғофил. Жамият учун енг катта хатар кишининг худбин бўлиши. Фақат ўзини ўйлаши. Одамларни, жамиятни ўйламаслиги. Битта одамни тасаввур қилинг. Дарахтни устида бир дона олма қопди. Териб бўлишибди.

[12:05] Чиқиб олгани қувват йетмайди. Қоқиб тушира олмаяпти. Аррани олади да, дарахт тагидан кесади. Бир дона олма олишлиги учун дарахтдан воз кечиб юборади. Бу дарахт турганда минглаган олма бўлади кейинги йил жамиятга. Йўқ. Бу кейинги йил бу йерда қолмайди да. Шунинг учун бугун фойдаланиб қолгани яхши. Ўшанинг учун мансабга келган одамлар, ел юртни бойлигини устида омонатдор бўлиб ўтирган одамлар, мен қанча ўтираман бу курсида, фойдаланиб қолай деб туриб, елни, юртни бойлигиини, давлатни бойлигини, ўзини шахсий манфаатини йўлида йўқ қилиб юбораётганлар, қиёматда жавоб беришини бир ўйлаб қўйилсин.

[12:48] Ўзини чекланган фойдасини, шахсий манфаатини ўйлаб, жамиятда фойдасини йўқ қилиш, ўзини шаҳватини ўйлаб умматни мол мулкини вайрон қилишлик. Қиёматда жавоб берилади. Қиёматдажавоб берилади'. Ҳатто шундай бир одамлар борки, ел юртни, халқни мамлакатда пулини йейишликни ўзини ҳунари деб билади. Ва мана шу ҳунарда шундай бир пешқадамликка устозни фарангликка айтганки, улар ҳам ўламикан? Ҳа ўлади. Улар ҳам ўлишни ўйламикан? У бировни ҳаққи ҳаром деган нарсани тушунамикан бунақалар? Енди еътибор беринглар да, агар орамизда шунақа одамлар бўлса, ўша ўшанақа қилиб топган пулинглар қаёққа кетяпти, ўйлаб кўринглар да.

[13:35] Агар кимдир мана шунақа қилиб туриб, ўзини шахсий фойдасини ўйлаб, ел юртни, умматни, халқни, мамлакатни зарарига ишлаётган бўлса, шунақа қили бойиган бўлса, қарасин қаёққа кетяпти пули. Мақсад ўша пулни катта топиб олиб туриб, яхши яшашмиди мақсад? Қаёққа кетаяпти пул, бу ўйлаб кўрмайдими? Фақатгина ўзини ўйлаш, бу жамиятга жуда хатарли бўлган иллат. Маҳаллага асбоб солиняпти, бир биродаримиз айтиб беряпти. Кенг маҳалла асфалт солиняпти. Бир оилани шағали кўчага чиқиб турибди, бир икки метр. Асфалт солаётган одамлар, хола, мана шағални бир судириб қўйсангиз, мана асфалт солаятувдик. Теккиз бўлиб қоларди деса, йўқ деяпти. Қандай турган бўлса, шундай туради деяпти.

[14:29] Маҳаллага асфалт солиняпди, хола. Маҳаллани ўйламайсизми? Ҳаммага фойдаси бор у деса, тупурдим маҳаллангга деяпти. Маҳаллай менга нима қилиб беряпти дейди. Елни фойдасини айтсангиз тупурдим елинга дейди. Менга нима қиб бериб қўйибди елин дейди. Ва таавуни алал бермай ва тақва, бола таавуни алал итмай ва удван. Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинглар, гуноҳ ва ҳаддан ош йўлида ҳам корлик қилманглар. Демак, ҳамкорлик лозим биродарлар. Ҳамкорлик лоз.

[15:05] Ҳамкорлик, бирга бўлишлик, улфат бўлишлик, битта жамоат бўлишлик динимиздаги асл нарса. Ҳатто ғайри динлар ҳам мана шу нарсага амал қилишади. Ҳозирги кунда мусулмон бўлмаган ғарб халқларини юксалиб ўсиб кетганлигини сабаби ҳам айни шунда улар ҳамкор. Бу ғарб мамлакатлари бир бири билан тўқсон фоиз масалада келиша олмаётган бўлиб турибди. Лекин ўн фоизни келишяпти. Мана шу келишадиган масалани атрофида жамланишаверади.

[15:37] Қолгани келишиб кетишади. Имкон борки, бир бўлишяпти. Ана Йевросиёни қарамайсизми? Ўттиз га яқин мамлакат чегараларни олиб ташлади. Битта пул, битта иқтисод, битта сиёсат ҳамкорликни ўрнига қўйишяпти, ўшанинг учун улар ўсиб кетяпти. Аллоҳ биздан ҳамкор бўлишимизни хоҳлайди. Жамиятни фойдасини, елни фойдасини ўйлашимиз керак бўлади биродарлар. Чунки ҳамкорлик, тараққиёт, ҳамкорлик юксалиш, ҳамкорлик дин.

[16:11] Аллоҳ Таоло ҳамкор бўлинглар деяпти. Аммо худбинлик фақат ўзини ўйлашлик. Бу умматни бошига тушган катта бир бало мусибат бўлади. Худбин одамнинг мақсади фақат ўзини фойдаси. Қилаётган иши, жамиятга зарар йетказаётганлар билан иши йўқ. Муҳими фойда бўлиб қолса бўлди.

[16:37] Коронавирус балоси бўлди. Нарх наволар нима бўлди? Шунда кўринаркан а ким кимлиги? Бир икки сўмда деб туриб, бир икки сўм фойдали зарарни кўриб туриб, одамлар нималар қилишмади? Ҳа енди ака, мен бу суҳбат сотаётган бир қоп шакаримни ҳозир минг сўмга сотсам, енди кейинги сафар бир минг беш юз га оламан да. Ҳа биродар, бир минг беш йўлга ол, бир минг бешинчи, бир минг олти юз га сот. Сен тўққиз юз сўмга олган шакарингни минг сўмга солмасдан, бир минг бешини сотасанми? Ески нархда келганда ески нархда сотиб юборавер, янги келган нархига янги нарх қўйиб сотиб юборасан. Йўқ. Мана шу йерда кўринди кимни кимлиги.

[17:20] Нимани ўйлади булар? Ўзини беш юз сўм фойдасини ўйлади. Шу билан паника бўлиб, бардак бўлиб, нарх наволар кўтарилиб кетиб, қимматчилик бўлиб кетса, ким сабаб бўлади бунга? Ей, савдогарларда ешитиб қўйинглар. Хўп, сиз мана бу нарсани ўн сўмга олиб, ўн бир сўм сотётгандингиз. Кейин нархлар қимматлаб кетди. Лекин бундан бир вагон бор.

[17:46] Енг кейинги сафар ўн юз сўмга оласиз екан буни. Енди ўн сўмга олганингизда ўн бир сўмдан сотиб тугатиб олинг. Ўшандан бир сўмдан фойда бўляптими? Енди кейинги вагонда ўн уч сўмдан олганингизда, ўн тўрт сўмдан сотасиз. Шу тўғри бўладими? Енди ҳозир мен дейди бу ўн сўм, ўн бир сўнгга сотсам, ўн уч с сўмга ололмайман да. Ололмайман ўн сўм га. Ўн учга олганингиз ўн тўрт япти. Шунақа қилса бўладими, бўлмайдими?

[18:14] Савдогарлар. Кўзингларни катта очинглар. Ески нархдан олган нарсангизни фойдасига ески фойдани қўйинг. Енди янги олган молингиз, янги олган товарингиз қимматроқ келдими? Енди қимматроқ қўйинг. Елда олгини ўйлаб қўйинглар. Биз мусулмон юртда яшаяпмиз. Елга озгина йенгиллик қилинглар, Аллоҳ сизларга йенгиллик қилади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадислари бор. Саҳиҳ ҳадис. Бир бой одамларга қарз беради.

[18:43] Қарзни тўлайдиган муддат келганда, ишчисини жўнатиб айтадики, бориб қара, ҳолига йет қарздорни. Агар қодир бўлса олиб кел. Агар қийинчиликда бўлса, йенгилчилик қилиб бер, озгина мухлат бер. Шоят Аллоҳ бизга ҳам йенгилчилик берса дейди. Ростлар айтадилар, қиёмат бўлганида бу одам ўлиб Аллоҳни олдига бориб. Аллоҳ унга йенгиллик берди дейди.

[19:06] Маъқулми? Ҳаётда биронта бир одамга йенгиллик қилган бўлсангиз, умид қилинг, еҳтимол ўша амалингиз сабаб бўлар. Биродарлар, худбинлик, бу жамиятни устига тушган бало, мусибат. Агар одамлар худбинликни ўзларига касб қиладиган бўлса, биз ҳеч қачон уммат сифатида юксалиб, тараққий топиб, пешво умматлар қаторида бўлмаймиз.

[19:29] Инналлоҳа витрун юҳайбул витро. Аллоҳ таоло тоғ бўлган зот, ва тоғни яхши кўради. Витр калимасининг яна бир маъноси. Жуфт бўлишлик бу маҳлуқотларнинг сифати. Ёлғиз якка бўлишлик Аллоҳ таолонинг сифати. Маҳлуқотлар жуфт. Уларни сифатлари турли бўлади. Балки қарама қаршилик ҳам мана шу инсонларни, маҳлуқотларини сифатларидан бўлади. Масалан, одамларни қарайдиган бўлсангиз, турлиси бор. Семизи бор, оғриғи бор, сахиси бор, бахили бор, омонатдори бор, хоинибор, ростгўйи бор, каззоби бор, чиройли хуниги бор. Аллоҳ таолони ҳам исмлари гўзал, комил, ҳам сифатлари гўзалкомил. Ўзини комиллигида Аллоҳ таоло якка ва ягона. Ва инналлоҳу витру юҳиббул витру.

[20:24] Жасаднинг шаҳвати. Янги маъно. Инсонни табиатига Аллоҳ таоло овқат ва шаробга бўлган еҳтиёжни жойлаб қўйди. Мана шу еҳтиёжни қондиришлиги билан инсон ўзини жонини сақлайди, ҳаётини давом етказади. Яна еркак кишини аёлга еҳтиёжи бор, аёлни ҳам еркакка еҳтиёжи ҳам бор. Бу еҳтиёж ғариза, ҳожат уни фитратида бор. Мана шу қарама қарши жинсдаги бўлган одамга муҳтож бўлишлик уни наслини давом етишлигини таъминлайди. Еркак киши ишлайди, кеча ю кундуз югуради, йелади, уй қуради, уйланади, оила қилади.

[21:08] Хуллас, турмуш учун керак бўлган нарсани тайёрлайди. Мана шу нарса учун асосий еҳтиёжи бўлади. Енди қиз бола ҳам балоғатга йетгандан кейин ўз ўзидан унга совуч келишини кутиши бор, бу уни ҳаққи. Инсонни еркакда аёлга, аёлда еркакка бўлган интилиши, мана шу ғариза инсондаги кучли нарса ҳисобланади. Агар мана шу ғариза шаръий йўл билан қондирилмайдиган бўлса, ношаръий йўл бўлган қондиришликка инсон қадам қўйишга мажбур бўлади. Мана тўйлар.

[21:42] Агар улардаги исроҳ, мазза бемаза сарфлар, керакмас чиқимлар, кўпайиб, тўй оғирлашиб, тўй қийинлашиб кетадиган бўлса, уйланишлик, турмуш қуришлик, никоҳланишлик оғир бўлиб кетадиган бўлсак, мана шу балоғатга йетган еркак ёки бўлмасам аёл, зино юришликка шайтон уни васваса қилади.

[22:06] Шунинг учун тўсиқларни кўпайтирмаслик керак. Никоҳларни йенгил қилишлик керак. Ҳозир айтганимиздек, бу инсонни табиатида бўлган рағбатни қондиришликка шарий йўл бўлмайдиган бўлса, еркак бўлсин, аёл бўлсин, ношарий йўлларга тушишликка мажбур бўлади. Биз бу гапни қайердан олдик? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, ида жаакум ман тардавна динаҳуу ва ҳулуқаҳуу, фанки ҳу.

[22:38] Агар сизларни уйингларга қизингларни сўраб, динидан ва ахлоқидан сизлар рози бўладиган кимса келса, қизингизни сўраб келди бир одамки, дини ҳам жойидан, ахлоқи ҳам жойидан. Ундан розисиз. Бас уни қизингларни никоҳлаб қўйинглар. Иллатаф алу. Агар ундай қилмасанглар, нима бўлади ундай қилмасак? Иллатаф алу такун фитнатун фил адди ва фасадун кабир. Агар бундай қилмасангилар, йерда фитна ва катта фасод юз беради. Расулуллоҳ такрорлаб айтяптилар. Агар шундай қилмасанглар, йерда фитна ва катта фасод юз беради.

[23:19] Демак, биринчи еҳтиёж, озиқ овқатга бўлган еҳтиёж еди. Иккинчи еҳтиёж қарама қарши жинсдаги бўлган одамга муҳтож. Еркакни аёлга, аёлни еркакка бўлган муҳтожлиги. Шунинг учун тўйлаб йенгилроқ қила олиш керак биродарлар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, ақалли ҳунна маҳрон, аксари ҳунна баракатун. Мана шу никоҳда маҳр белгиланади.

[23:49] Келин томон мана бу нарсани маҳрга қилиб берсин дейди. Куёв томош унга кўнади, шу билан никоҳ бўлади. Енди маҳрда кўп сўраш ҳам мумкин, оз сўраш ҳам мудҳ. Шунда пайғамбаримиз айтяптилар, аёлларнинг маҳри йенгилроқ бўлгани баракалироқ бўлади деяптилар. Учинчи еҳтиёж. Зотнинг таъкидига бўлган еҳтиёж.

[24:12] Зўрнинг таъкиди. Нима дегани бу? Бу пешқадам бўлиш дегани. Жамиятнинг илғор одами бўлиш деган. Инсонни табиатида мана шу еҳтиёж ҳам бор. Олдида бўлишликни хоҳлайди. Муҳим инсон бўлишни хоҳлайди, одамларда тилларида бўлишни хоҳлайди. Одамлар сенга бармоғи билан ишора қилади, мана бу одам деб ишора қилади. Одамлар сен ҳақингда гапиришлигини хоҳлашлиги. Бу ҳам асосий еҳтиёж ҳожатлардан. Тушунарлими? Диққат, еътибор.

[24:43] Бу диққат, етиборга бўлган еҳтиёж, зотнинг тактига бўлган еътиёж, биродарлар, ҳақ йўл билан ҳам қондирилса бўлади. Ноҳақ йўл билан ҳам қолдирилса бўлади. Масалан, ёмонлик билан танилдингиз. Одамлар сизни танияпти. Ёмонлигингиз билан. Бу билан танилиши мумкин. Ёки бўлмасам яхшилик билан танилиши ҳам мумкин.

[25:08] Одамларда диққат еътиборини хоҳлашлик биродарлар ҳаммамизни табиатимизда бор. Бизга диққат қилишини, бизга еътибор қилишини хоҳлаймиз. Одамлар бизни қадрлашини хоҳлаймиз. Ўшанинг учун ижтимоий тармоқда тинмасдан суратини қўяди ўзини. Овқат йеб туриб ҳам суратга олади. Мен кафеда овқат йедик. Битта бировни машинасини олдига бориб туриб суратга тушади, мана машина. Мана шу нима учун деса, аввалам айтганман буни.

[25:36] Ўнта одам лайк босибди, йигирмата одамга ёқибсиз, хуллас бошқа бўлибди, комментарий бўлибдими? Сизга нима улардан интересно деса, демак мен ҳам интересний еканман одамларга. Мени ҳам қадрлашар екан дейди. Тушундингизми? Ҳозирги даврда, ҳозирги даврдан, бир одамни қадр қиймати ўша инстаграмдаги подписчиги билан лайки билан, просмотри билан бўлиб қолди. Тўғри айтяпманми?

[26:04] Бир замонлар бўлган еди, бир илмли одамда қадр қийтмати нечта устозда таълим олгани билан белгиланарди. Икки юзта шайхда дарс олган дер еди. Во. Яна бир давр бўлди, нечта шогирд чиқарганлиги билан қадрланадиган бўлди. Икки юз та шогирди бор. Бир даврлар бўлди,нечта китоб ўқиганлиги билан қаддирланади илм аҳиллари. Яна бир давлар бўлди. Нечта китоб ёзгани билан белгиланарди уламоларни қадрлари. Ҳозир нима билан белгиланади уламоларни қадри?

[26:42] Просмотри билан. Лекин бу просмотрни искусственни кўтариб қўйишдик, ўша интернетда бошқараётганларни қўлидан. Улар ўзлари хоҳлаган домлани популярний қилиб қўйиш қўлидан, рақам деб бериб қўяди, бўлди. Тўғрими? Дунёга илма татийдиган олимлар бор, ўн мингта подписчиги йўқ.

[27:07] Бу интернет шунақа нарсаки биродарлар, ўзлари хоҳлаган домлани популярний қилиб бера олади. Сиз битта масалани охиригача ешитиб қўйсангиз, ҳа, алгоритм билан ҳисоблайди да ёутубе, сен масала яхши кўрар екансан деб туриб, домлаларни қўйиб бера олади маърузаларини. Енди просмотрга қараб туриб, шунча одам просмотр қилибди, мунча подписка қилибди, м бунча комментария қилибди, сиз ҳам қизиқиб кўрасиз. Сизни онгингиз мана шу интернет бошқариб қўйяпти. Фақат тушунмаяпсиз.

[27:36] Бутун бир минтақага дарс берадиган илми бор олим бор, лекин у реклама қилинмаганлиги учун биров танимайди уни. Ўшанинг учун йигитлар, интернетдан ўрганилмайди дин. Тушундингларми? Дин, тирик устозни олдида ўтирасиз, қўлингизда китоб бўлади, ҳар ҳафта икки марта дарс бўлади, ўқиб беради, уйингизга бориб ўқиб келасиз, топширасиз, мана шу илм бўлади. Илм биродарлар, китобдан ҳам олинмайди.

[28:04] Илм. Интернетдан олинмайди. Илм устозларнинг қалбларидан олинади. Мана шу илм бўлади. Инсоннинг еҳтиёжларини айтдик. Озиқ овқатга бўлган еҳтиёж, жуфтга бўлганеҳтиёж ва диққат еътиборга бўлгани еҳтиёж. Бир одам катта бойликни тўплайди, ўзини кайф сафосига сарфлайди, шахватига, машинасига хуллас ўзини ҳавоқатига. Бу одам ҳам одамларда диққат еътиборига тушади. Бу одам ҳам машҳур бўлиб кетади. Во, қара дейди.

[28:37] Машинасини полировкасига беш минг доллар сарфлабди дейди. Во, қара деди. Ўзи машина ўн минг долларлик деяпти. Йигирма минг доллар туринга сарфлаган деяпти. Мана шу йерда мана. Мақсад нима? Шаҳарда битта бўлиб юрсин. Тушуняпсизларми? Инсонни табиатида бошқалар унга диққат еътибор қилишликни хоҳлаши бор. Ўшанинг учун қиммат кийим кийишга ҳаракат қилади.

[29:00] Ўшанинг устига қиммат машина йейишга ҳаракат қилди. Ўшанинг уйича қиммат кафега бориб овқатланади. А мусулмонга ҳам диққат еътибор керак, биродар. Фақат у диққат еъдиборни Аллоҳу Субҳанаҳу ва Таолонинг диққати деб билади. Демак битта одам ботир амаллар билан ҳам одамларни назарига тушар екан, еътиборда бўлар екан. Ана шу диққат еътиборга бўлган еҳтиёжини қондирар екан. Сўранг ўзингиздан.

[29:27] Мен қайсинисини қиламан шулардан? Яна бир одам бор. Енди бу Аллоҳу рози бўлаётган ишларни қилишлик билан одамларни диққатига тушади. Ўзи аслида бу одам Аллоҳни розилиги учун қилган. Одамлар диққат еътиборини истамайди, чунки риё бўлиб қолади деб қўрқади. Лекин Аллоҳ хоҳласа диққат еъртоғига солиб қўяди уни ҳам.

[29:49] Истадвиллар ва мен ахсану қавлан минман да ила аллоҳи ва амили солиҳам ва қоли индан именно ал муслимин. Яъни мен мусулмонларданман деб. Солиқ амал қилган кишидан кўра, чиройлироқ гапирадиган ким бор? Мана Аллоҳ Таоло айтяпти, енг чиройли гапирадиган бандам мана шу одам. Ким у? Солиҳ амалларни қилади ва ўзини мусулмонларданман дейди. Бу инсонда ҳам одамлар гапиришади. Фалонта одамни уйига билдирмасдан кўмир тушириб қўйибди, фалон чиқибди, отасига раҳмат дейди. Ё бўлмасам, фалон фалон маҳалладаги мушкулларни ҳал қилиб қўйибдида дейди. У ҳам одамларни диққат еътиборига тушади. Лекин бу Аллоҳни розилигини мақсад қилади.

[30:38] Биринчи еҳтиёж, овқатга бўлган, шаробга бўлган еҳтиёж. Иккинчиси, жуфтга бўлганеҳтиёж, учинчиси, одамларни димқат еътиборигага бўлган еҳриёж. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, инналлоҳу витрун юҳиббул витрон. Шунинг учун сиз билан биз биродар Аллоҳ Таолонинг витр исмидан ўзимизга қанақа улуш олишимиз керак?

[31:02] Ҳар сафар айтяпмиз, Аллоҳ Таоло ал роҳим, раҳмли зот, биз ҳам раҳмли бўлишимиз керак, улуш олдик. Аллоҳ Таоло ал жават, сахий зот, биз ҳам сахий бўлишимиз керик. Ҳар битта исмидан ўизимизга улуш олишимизкерак. Енди ал витр исмидан қанақа улиш оламиз? Аллоҳ якка зот еканми? Битта еканми, тенги йўқ еканми? Сен ҳам ўзингни ишингда, соҳангда битта бўл. Мана шу оладиган улушимиз.

[31:29] Тушунарлими? Илмингизда, ҳунарингизда, касбикорингизда битта бўлинг. Агар сиз битта бўлсангиз, ҳаммадан пешқадам бўладиган бўлсангиз сиз Аллоҳ Таолонинг мана шу исмидан ўзингизга улуш олибсиз. Чунки Пайғамбаримиз айтадилар инналлоҳи юҳайб бу маъалиял умр. Аллоҳ Таоло ишларнинг олийларини ва шарафлиларини яхши кўради. Ва якка роҳру сафа сифаҳа ва дамияҳа. Ишларни пастларини, тубанларни ёмон кўради. Абу Али ибн Сино. Табобат қонун ёзиб қўйиб кетибди. Ҳозирги кундаги медитсинани асоси екан. Ана битта. Мирзо Улуғбек. Ана, осмон ешигига шундай нарвонни қўйиб келибди. Астрономиясини асосини қўйиб кетибди.

[32:18] Битта ғарблик олим пенсилинни ўйлаб топган екан, битта қизамиқ келганда ўлиб кетаверган екан миллионига миллионлаган одамлар. Битта пенсилин билан одамларга қанча фойда келтирибди. Ёки масалан, биринчи бўлиб ядимий реакторда кашф қилган инсон, қанча қанча инсонларга фойдаси инсониятни тараққиётига сабаб бўлди. Улар ўзларидан кейин нимадир қилиб кетишди.

[32:43] Шунинг учун биродарлар нимадир қилиш керак ҳаётда. Нол бўлмаслик керак. Қайсидир рақам бўлиши керак, ми, ми, лекин нол бўлмалиги керак. Чунки шундай одамлар бор. Келди, яшади, ўлди, кетди. Ҳаётга ҳеч қанақа фойдаси таъсири йўқ. Уни келганини ҳам биров билмаган еди. Яшаганида ҳам биров билмас еди, ўловни ҳам ҳеч ким сезмади.

[33:08] Аммо улуғ инсонларчи? Мусулмонлар. Улар аллоҳ таолонинг ал витр исмидан ўзига улуш олади. Ўзини соҳасида биринчи бўлишига ҳаракат қилади. Ҳамма ҳавас қилади. Ўтиб кетгандан кейин ҳам одамлар яхшилик билан еслайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтяптилар: инна аллоҳу витрун ё ҳаббул витро. Мана ҳаммамизни исмини ешитганда ҳурмат қалбимизда бир пайдо бўлади. Салоҳиддин Айюбий.

[33:38] Нечта нечта сал қўшинларни мағлуб қилиб, Қуддусни мусулмонларга фатҳ қилиб берди. Мусулмонларда бошини баланд қилди. Холидун Валий, Аллоҳ рози бўлсин. Уммат учун жуда катта фатҳларни қилиб берди. Танасида биронта бир соғ жой йўқида жароҳат йетмаган. Шунинг учун биродар, бодомики сенароднинг ал витр еканми? Тоғ еканми, тенгсиз еканми? Сен шу устимдан ўзингга уруш ол, ўзингни соҳангда биринчи бор. Профессионал бўл. Бир нарса қилиб кет, жамиятга фойданг тегсин. Енг камида ишингда пухта бўл.

[34:14] Чунки фақат ўзини ҳузур ҳаловатини ўйлаб яшаган одамлар, булар Муҳаммад алайҳиссаломга умматман дегани уяли ишлари керак. Аллоҳ Таоло ал ритер. Яна у алввас еди у. Бир одам Америкада таълим олди табобатни. Халиж мамлакатига келди. Ишлаяпти, қабулига Малайзиялик одам келди. Табиб кўрди, ёзиб берди. Дори еса Ҳиндистонда тайинланган. Онгъара бўйинг. Қайерлисан, кимсан, қайерда таълим олгансан, отанг ким, фарқи йўқ. Чунки одамларда ҳаммасини Аллоҳ Таоло ўзи яратган. Қайси замон, қайси маконда яшамасин, тана тузилиши бир хил, бир хил суяк, бир хил нерв, бир хил томир.

[35:02] Мана шуни ўзи ҳам Аллоҳ Таолонинг якка яёни еканлигига далолат қилади. Лекин шунақа бўлишига қарамасдан, бир бирига юз фоиз ўхшаган иккита одам топа олмайсиз. Мана шу Аллоҳ Таолонинг ўзини яратишида Ал Wитер яёни еканлигини далили. Яна Аллоҳ Таоло Ал Wасе бўлган зот. Орифлардан бири айтадики, ей Роббим, агар зайтун дарахтидаги икки дона барг бир хил бўлиб қолса, сен Алвосия деб номланмаган бўлар единг. Битта дарахтда ўсаётган барглар бир бирига ўхшамайди.

[35:38] Миллиардлаган, миллиардлаган пистани донаси бир бирига ў хшамайди. Саноғини ёлғиз Аллоҳ ўзи билган қор учқунларни биронтаси бир бирига охшамайди, ўзини яратишида Аллоҳ Таоло Алвитер бўлган. Ал Восит бўлган зот. Ҳатто битта қориндан тушган, икки томчи сувдек бир бирига ўхшайдиган, қуйиб қўйгандай ўхшайдигон егизакларда ҳам ҳамма ёғи бир хил бўлмайди. Енг камида феъли икки хил бўларди, одамлар. Шунинг учун витр тоғ бўлишлик фақат Аллоҳ Таолога хосдир. Қолган махлуқотларнинг ҳаммаси жуфтдир.

[36:14] Аллоҳ азза ва жала мана шу исмидан улуш олиб, ўзимизни соҳамизда, ўзимизнинг ҳунаримизда битта бўлишлигимизга тавфиқ берган бўлсин. Ақулу қовли ҳа да ва астағфируллоҳу ли ва лакум. Инналлоҳу ва малакатуҳу юсравлуна ала набий, я юҳалладина аману соллу алайҳи.

## Quran and hadith quoted in this lecture

- [0:56] Quran Al-Ikhlaas 112:4
  - Said in the lecture: “ялид валам ювлат валам якунлаҳу куф ва наҳад.”
  - Arabic: وَلَمْ يَكُن لَّهُۥ كُفُوًا أَحَدٌۢ
  - Uzbek translation: Ва Унга ҳеч ким тенг бўлмаган. (Аллоҳ таолога бирор зот на зотида, на сифатида ва на амалида тенг бўлган эмас, бўлолмайди ҳам.)
- [22:32] Hadith: Sunani Termiziy, 1085 (grade: Hasan (Albaniy))
  - Said in the lecture: “жаакум ман тардавна динаҳуу ва ҳулуқаҳуу, фанки ҳу.”
  - Arabic: إذا جاءكم من ترضون دينه وخلقه فأنكحوه إلا تفعلوا تكن فتنة في الأرض وفساد " . قالوا يا رسول الله وإن كان فيه قال " إذا جاءكم من ترضون دينه وخلقه فأنكحوه " . ثلاث مرات
- [30:50] Hadith: Sunani Ibn Moja, 1169 (grade: Sahih (Albaniy))
  - Said in the lecture: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, инналлоҳу витрун юҳиббул витрон.”
  - Arabic: يا أهل القرآن أوتروا. فإن الله وتر يحب الوتر

## Self-check quiz

Generated automatically from the lecture; not reviewed by a person.

1. Устозга кўра, Аллоҳнинг 'ал-витр' исми бандаларнинг қандай ҳолатига мос келади?
   - a) Бир-бирига муҳтожлик
   - b) Турли миллатлар бўлиш
   - c) Жамоат бўлиб яшаш
   - d) Ёлғиз ва жуфт емас бўлиш — correct
   - Why: Дарсда Аллоҳнинг 'ал-витр' исми унинг тоқ, яъни жуфт емас, ёлғиз бўлишига ишора қилади, бандалар еса жуфт бўлишликка мўлжалланган. [9:13–9:36]

2. Устозга кўра, ғарб мамлакатлари юксалишининг асосий сабаби нима?
   - a) Ҳамкорлик ва жамоавийлик — correct
   - b) Табиий бойликларга ега бўлиш
   - c) Индивидуал рақобат
   - d) Қатъий сиёсий назорат
   - Why: Дарсда ғарб халқларининг юксалиб ўсиб кетганлигининг сабаби уларнинг ҳамкорлик қилишида еканлиги таъкидланади. [15:05–15:35]

3. Устозга кўра, никоҳ масалаларида тўсиқларни кўпайтиришнинг асосий салбий оқибати нима?
   - a) Инсоннинг ибодатга меҳрини йўқотиши
   - b) Жамиятда иқтисодий тушкунлик пайдо бўлиши
   - c) Оила ичидаги меҳр-муҳаббатнинг камайиши
   - d) Йерда фитна ва катта фасод юз бериши — correct
   - Why: Дарсда айтилишича, диний ва ахлоқий жиҳатдан мос келинчи сўраган одамни рад етиш йерда фитна ва катта фасодга олиб келади. [22:38–23:17]

4. Устозга кўра, ҳақиқий илм қайердан олинади?
   - a) Видео дарсларни томоша қилиш орқали
   - b) Китоблардан ўқиш орқали
   - c) Устозларнинг қалбларидан — correct
   - d) Интернетдаги маълумотлардан
   - Why: Устоз дарсда илмнинг интернетдан ёки китобдан емас, балки устозларнинг қалбларидан олинишини таъкидлайди. [28:04–28:36]

5. Устозга кўра, Аллоҳнинг 'ал-витр' исми яратилган мавжудотларнинг қандай хусусияти орқали исботланади?
   - a) Яратилганлар бир-бирига ўхшаш бўлади
   - b) Яратилганлар жуфт ҳолда мавжуд бўлади
   - c) Барча яратилганлар бир-биридан фарқ қилади — correct
   - d) Барча яратилганлар бир хил тузилишга ега
   - Why: Дарсда Аллоҳнинг 'ал-витр' исми барча яратилганларнинг (барглар, писталар, одамлар) бир-биридан фарқ қилиши ва ҳеч бирининг иккинчисига ўхшамаслиги орқали исботланади. [35:02–35:37]
