# 71-дарс Ал-Муъмин (4-қисм): Асма-Ул-Ҳусна

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Асмоул ҳусно](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno.md), lecture 74 of 110
- Section: Ал-Муъмин
- Duration: 20 min
- Original title: 71-ДАРС АЛ-МУЪМИН (4-ҚИСМ) / АСМА-УЛ-ҲУСНА
- Review status: reviewed
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/74
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/630_ZYu58SU.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=630_ZYu58SU
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/73.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/75.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:05] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил аъламин. Вассолату вассалому ала широфил мурсалин ва ала алихий васха бияж маъин. Аллоҳум маълимна марион фауна ва фағна би маълам тана вазидна илман. Аллоҳум арина ал ҳаққа, ҳаққон ва зуҳнат тибаа ва арина ал баътила баътилан ва зуҳнат жтнаба.

[0:32] Важа аллоҳ мин мин йестамин ун ал қовла файетда би уна ҳусана ваъда хилна би роҳматика фий ибодика солиҳин. Аммабад, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъл ва баракатуҳ. Аллоҳ таолонинг асмону хусно, аллоҳ таолонинг гўзал исмлари, силсиласидан биродарлар ал мўмин исмини дарс қилаётган едик. Иншааллоҳ давом етамиз.

[0:57] Ал мўмин. Аллоҳ субҳанаҳ ва таоло омонлик беради. Ал мўмин омонлик берувчи. Қандай қилиб? Бу биродар узун баҳс. Бу коинотга Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло қонунларни қўйган. Буларни ичида ўзгариб турадиганлари бор, ўзгармай, собит турадиганлари ҳам бор. Бу коинотда мана шундай ўзгармайдиган қонунларни собит туришлиги инсонга хотиржамликни, омонликни беради. Табиат қонунларини ўзгармаслиги, собитлиги ҳақиқат биродарлар. Сув доим пастга қараб оқади. Тутун осмонга қараб кўтарилади. Йер айланиб туради. Ҳоказо.

[1:43] Темир ўзини хусусиятини ўзгартирмайди, темирлигича туради. Семент ҳам шунақа. Бу қонунлар ўзгармайди. Бандаларнинг феъл атворига қараб, мусулмон кофир бўлганига қараб, бу қонунлар ўзгармайди. Ризқ билан соғлик қонуни ўзгаради, бандаларнинг феълига қараб. Аммо табиат қонунлари ўзгармайдими? Масалан, ўша кўп қаватли иморатда яшаётган одамлар нимага хотиржам яшаяпти у йерда? Чунки уларни кўнгли хотиржамда, темир темирлигича туради, семент сементигича туради. Ўшанинг учун хоҳлай ухлайди. Фараз қилинг, мана шу темир билан сементни қонуни, хусусияти, бандаларни феълига қараб туриб ўзгарадиган бўлганда нима бўлар еди?

[2:28] Баланд иморатлар қолмасди умуман. Ҳамма кўмилиб кетарди бетон тагида. Лекин Аллоҳ Таоло Ал-Муъмин бўлган зот, мана шу табиат қонунларини ўзгармайдиган қилиб қўйганлиги, сиз билан бизга нима қилади? Хотиржамлик олиб келади. Масалан, юз грамм олтинни тиллани олиб қўйдингиз, пул ушлаб турсин деб. Тасаввур қилинг, бир йилдан кейин қарасангиз, кўмирга айланиб қолибди.

[2:53] Унда қани хотиржамлик? Лекин бир йил бўладими, юз йил бўладми, минг йил бўладами, тилла тиллалигича туради. Демак, мана шу қонунни ҳам ўзгармаслиги сизни қалбингизга хотиржамлик беради. Қуёш ой ўзини ўрнида туради. Фасллар алмашишлиги собит. Йер ўзини ўқини атрофида бир маромда айланиб туради. Бу ҳам собит. Тезроқ айланиб кетса, яна бир муаммо, айланмай қолса, яна бир муаммой. Тез айланса, йер ўзини устидаги нарсаларни отиб юборади, фазога қараб. Секин айланса, йерни бир томони, қуёшни тутган томони куйиб кетади, қуёш тушмаган томони музлаб кетади. Мана шу қонунларни собит туришлигини билар еканмиз, биз хотиржам бўламиз.

[3:42] Йерни йигирма тўрт соатда бир айланиб туришлиги ҳам собит. Йерни Қуёш атрофида ана шу ўзини еллиптик траекторияси бўйича айланишлиги ҳам собит қонун. Қуёшга яқинлашганда ёз бўлади, узоқлашганда нима бўлади? Қиш бўлади. Инналлоҳа юмсику самавати ва л авду антазула. Албатта Аллоҳ осмонлар ва йерни қулаб тушишидан ушлаб асраб турур.

[4:12] Ал мўмин бўлган Аллоҳ бизга омонлик беради. Йерга қўйиб қўйган қонунлари собит ўзгармай туради, шунинг учун хотиржам яшаймиз. Буғдойни екамиз, буғдой чиқади. Арпани екамиз, арпа чиқади. Қўйингки, шу қонунларни собитлиги бизга хотиржамликни беради. Йерни осмонда муаллақ туриши, осмонни йерга қулаб кетмай туриши, буларни бари Аллоҳ Таолонинг бизга берган хотиржамлиги. Аллоҳу ла ди рофа ас самавати беғойри амадин таравнаҳа. Аллоҳ Таоло осмонларни дейди, сизлар кўргидек устунларсиз кўтариб қўйган. Биз иморат қурарканмиз, албатта уни кўтариб турадиган устун ёки деволи бўлиши керак. Ёки бирон нарсага осилиб туриши керак иморатимиз. Лекин Аллоҳ Таоло бу осмонни сиз билан биз кўрадиган биронта бир устунни қўйганига устунсиз қилди. Қаранг, мана шу Аломин исми бизга хотиржамлик берар екан. Йевропада бир одам табобатни ўрганди. Ўзи африкалик. Енди юртига қайтиб келди да, уни қабулига америкалик бир касал келди.

[5:25] Африкалик қора одам Йевропада табобатни ўрганди, қайтиб Африкасига келди. Енди америкалик одам унга келиб кўриняпти. Бу африкалик табиб америкалик одамни кўради да, Хитойда ишлаб чиқарилган дорини ёзиб беради. Фойда қилаверади. Нима учун? Нима учун? Чунки инсонни жасадини тузилиши бир хил биродарлар. Одам алайҳиссаломдан бошлаб қиёматгача келадиган одамларни ҳаммасини физиологияси бир хил. Бир хил жигари бор, бир хил почкаси бор, ўпкаси бор. Шунинг учун қайерда ўрганманг табобатни. Ўша йерда ўргатаётган табобат сизни юртингиздаги одамларга ҳам тўғри келаверади.

[6:05] Ким шундай қилди? Аллоҳ субҳанаҳ, хато Аллоҳ. Мусулмон кишига Аллоҳ таолонинг бу исми омонлик беради. Мусулмон одам ўзини еътиқодида хотиржам, еътиқодда омон. Еътиқодини нотўғримикин деган ваҳимаси йўқ. Еътиқоди ҳақ еканлигида хотиржам. Спокойний еътиқоди бўйича. Ўн икки, ўн икки.

[6:31] Есла есларинг, ўн иккинчи йил, ўн икккинчи числа. Дунёда раса бир томоша бўлди. Мая календари бўйича қиёмат бўлармиш. Бункерлар сотилди, шамлар сотилди. Ҳа хўп, қиёмат бўлсин, фазос қил. Сени бункеринг қоладими? Ишлатмайсанми? Мана биз еътиқодимизда хотиржаммиз. Қиёматда қачонлигини фақат Аллоҳ билади. Ал мўмин бўлган роббимиз бизни кўнглимизни хотиржам қилиб қўяпти. Улар гапираверсин.

[7:04] Улар қилаверсин қиладиган ишини. Биз нима деймиз? Аллоҳ билади биродарлар қиёмат қачон бўлишини. На бир авлиёга, на бир пайғамбарга, на муқаррар фариштага Аллоҳ билдирган емас. Вафотий хулғойб дейилади. Бешта илмни Аллоҳ Таоло ҳеч кимга билдирмаган. Шундан биттаси қиёматни қачон бўлди. Демак, ал маъмин исми Аллоҳ Таолони бизга хотиржамлик берар екан. Еътиқодий хотиржамлигимиз бор бизда. Чунки Қуръони собит, Қуръонинг ҳақ еканлиги собит. Асрларни ўтишлиги, илм фанда тараққий топиб ривожланишлиги Қуръонинг ҳақиқий еканлигини исботлайди холос.

[7:45] Илм фан биродарлар, илм фан. Аввалги асрларда айтиш мумкин бўлса, сантиметрлаб тараққий топган бўлса, йигирманчи асрнинг икки йигирма беш га келгандан кейин километрлаб ривож топиб кетди. Аввал ҳақиқатда билинган баъзи нарсаларни илм фан ёлғон еканлигини аниқлаб қўйди. Лекин қуръоннинг биронта оятини улар ёлғон ека еканлигини исботлаша олмади. Ёлғон деб далиллар бериша олмади. Аксинча, илм фан ривожланган сари Қуръони ҳақ еканлигини улар исботлашиб бораверди. Шунинг учун ал мумин исми бизга хотиржамлик беради. Қанақа хотиржамлик?

[8:25] Еътиқодий хотиржамлик. Йевропа мамлакатларидан биттасини вазири ўзини ўзи қатл қилди. Бадавлат оиладан еди, еътиборли оиладан еди. Биронта бир шармандалик иши йўқ, иқтисодий муаммоси йўқ, аммо ўзини ўша қатл қилди . Ҳаммага қизиқ бўлди буни қилган иши. Нима сабабдан ўзини қатл қилди? Юзлаган журналистлар бу нарсани кавлаштириб, ҳақиқатини топишга киришди. Биттаси аниқлади. Бу одам атеист бўлган еди. Аллоҳни борлигини инкор қилар еди. Йетмиш йил яшади, кейин бир сабаб билан Аллоҳни борлигини тушуниб йетиб қолди. Лекин йетмиш йил Аллоҳ йўқ деб яшаган еди. Ўзини еътиқодини, ботил еканлигини тушуниб қолгандан кейин, ўзини ҳақир кўрди, ўзини нафсини ҳақир санади да, ўзини ўзи қатл қилди.

[9:22] Мусулмон одам унақа бўлмайди. Мусулмон одам аниқ ишонади. Ўлгандан кейин ҳаёт бор. Аниқ ишонади, бировга зулм қилса, ҳаққини тортиб келса, аниқ иймони хотиржам, иймони комил. Аллоҳ нима қилиб беради? Ҳаққини ундириб беради. Қуръони Карим, биродарлар, динимиз асоси. Бир минг тўрт юз йилдан кўпроқ вақт ўтди. Мана шу ўтган бир минг тўрт юз йилдан кўпроқ давр ичида биронта ичида айтилган сўзи ёлғон бўлиб чиқдими? Йўқ. Ёлғон бўма қолиши мумкинми? Йўқ. Иймонимиз комил, еътиқодимиз мустаҳкам. Бу Аллоҳнинг каломи. Айтдик, охирги еллик йилни ичида инсониятни илмий тараққиёти мисли кўрилмаган даражада яллаб кетди. Одам алайҳиссалом давридан бери бунақа тараққиёт бўмаган еди. Физикада, химияда, астрономия да, ембрионологияда, хуллас фанларда катта ўсиш бўлди. Енди савол.

[10:22] Шунча ривожланган ҳолида фан Қуръони биронта хабарини ёлғон дея олдими? Мана, тарихни қаранглар, насроний черкови Галилеёни олиб чиқиб у йерда куйдирган. Ҳалиги Жардано Бруно деганда ҳам куйдирган. Нима учун куйдирган еди? Йерни улар юмалоқ деб қўйганлиги учун куйдиртиришган еди.

[10:46] Ёки бўлмасам, химия билан шуғулланганки одамни, ана шу ўрта асрларда насроний черкови инквизитсия қилди. Алкимик деб туриб, жодугарда куйдирди. Нима демоқчимиз бор еди гаплар билан, биродарлар? Насороларни бу борли ҳақидаги тасаввурлари нотўғри еканлигини фан исботлаб далиллаб қўяр еди.

[11:09] Ўшанинг учун шу илмни улар нима қилишган, доимий светда босиб туришган. Аммо Қуръончи, илм фан ривожланган сари, Қуръонда айтилган ҳақиқатларни илм фан аниқлаб чиқди, одамларга маълум қилди. Куллун фий фалаки ясбаҳун. Бу коинотдаги ҳамма нарса сузади, деди Аллоҳ Таоло, ёзни сўрасди, деди. Аниқлади фан. Бала қодирийни аламин мусаввия банана. Биз инсонни ўлиб тушириб йўқ бўлиб кетгандан кейин тирилтиришлар емас, бармоғини учидаги изларигача ўрнига келтириб қўямиз, деди. Ўн тўққизинчи асрда иккинчи ярмига келганда, криминалист келиб аниқлади. Инсонларда бармоғини излари бир бирига ўхшамас екан.

[11:52] Ғулобати Рум, Ронни мағлуб бўлишлиги ва ундан кейин бир неча йилдан кейин ғолиб бўлишлиги, Форс билан Рум наби саллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадалик даврида урушди иккита катта салтанат. Рум мағлуб бўлди. Қўлимда оят келди. Бир неча йил ўтгандан кейин Рум ўзи ғолиб бўлади деб. Демак, биродарлар, аллоҳ таолонинг ал моҳмен исми бизни еътиқодимизда хотиржам бўлишингизлигини беради.

[12:22] Табобатга оид, физикага оид, химияга оид, тарихга оид, медитсинага оид биродарлар, жуда кўп фанларга оид ҳақиқатларни инсон қачон тушуниб йетди? Илм фан ривожланганда. Ваҳоланки, ана шу ҳақиқатлар Қуръонда бир минг тўрт юз бир айтилган еди. Ундан ташқари, Қуръони Карим инсон ва жин тоифасига таҳаддий қилди.

[12:48] Қуръон инсон ва жин тоифасига таҳдид қилди. Нима деб? Қуръондан биронта хато топинглар. Инсонлар, жинлар бир бўлиб, Қуръонда келтирилган сурадан ўнта келтиринглар, деди. Кейин битта сура келтиринглар, деди. Кейин айтди, Қуръон ўзи. Ҳамманглар йиғилиб, биринглар биринглар ёрдамчи бўлсанглар ҳам, инсонлар, жинларни, Қуръонни сурасига ўхшаган биронта нарсани келтира олмайсизлар, деди. Қиёматгача инсон зоти бунақа нарсани қўлидан келмайди, еплай олмайди.

[13:23] Демак, биз мўмин сифатида еътиқодимизда хотиржаммиз. Бу оятларни биронтасини хато еканлигини ҳеч ким далиллаб бера олмайди. Қуръон нима деган бўлса, албатта шу нарса содир бўлади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам нима деган бўлса, бу нарса албатта содир бўларди. Отасини урган одам оқ бўлган одам жувонме бўлади. Аниқ. Ота онасини дуосини олган одам, ел юртни дуосини олган олган одам барака топади. Аниқ. Иккиланманг. Бир йил, ярим йил орқага сурилиши мумкин бояги мукофот ёки жазо. Лекин аниқ шунақа бўлади.

[13:58] Биз хотиржамиз еътиқодимизда. Биз биродарлар мусибат келганда, қийинчилик келганда гангиб қолмаймиз, додираб қолмаймиз. Одамлар қайсидир йўлларда, тасаввурларда, тушунчаларда ҳақ деб ергашиб юрибди. Кейин вақт ўтгандан кейин бу тушунчалар нотўғрилиги маълум бўлиб қоляпти. Нотўғри нарсани еътиқод қилиб, нотўғрим нарсага ишониб яшаганида, вақт ўтганидан кейин бу нарсани хатолиги маълум қолди. Мусибат емасми бу? Она вазир нимага ўзини ўзи хатл қилди? Чунки йетмиш йил еътиқод етган нарсаси нотўғир еканлиги маълум бўмди.

[14:36] Лекин мусулмонлар Аллоҳ Таолонинг фазли марҳамати билан мана шундай изтиробдан, иккиланишдан омонда, офиятда бўлади. Вақт ўтиши билан бизни китобимиздаги биронта нарса бекор бўлиб қолмайди. Ескиб қолмайди, замонга тўғри келмай қолмайди. Аксинча, замонни ўтишлиги уни ичидаги ҳар битта нарса ҳақ еканлигини исботлаб бораверади.

[15:00] Демак, биродарлар, аллоҳ субҳанаҳ ва таоло ал маъуми. Сиз билан бизга ақидамизда, еътиқодимизда омонлик берувчи бўлган зот. Ал мўмин, яна бир маъноси, аллоҳ таоло ўзининг зоти билан олийдир. Ал мўмин. Аллоҳнинг сифатлари мутлоқ комилдир. Ал мўминўл, аллоҳнинг феъллари ҳикматлидир.

[15:26] Аллоҳ Таоло бандаларга қийинчилик ва мусибатни юборади. Нима учун? Тавба қилиши учун, Аллоҳга қайтишлари учун. Аллоҳга таслим бўлишлари учун ва бахтли бўлишлари шу. Дин ҳақида гапирдингиз, иймон еътиқодни тушунтирдингиз, Аллоҳга қўлчиликка даъват қилсангиз, рўпарангизда турган одам айтяпти. Хўп, сўзингни тушундим, мен доим сен билан бирга бўламан деди.

[15:53] Доим сен олдингда бўламан деса, айтасиз, нима қиласан мен доим мени олдимда бўлиб? Доим мени олдимда бўлсанг тирикчилигинг нима бўлади? Мени сени боққани, очича даромадим йўқ. Бир иш қил дейсиз. Нима учун? Топширишингизни чегараси бор, боймассиз. Аммо агар қўлингизда катта бойлигингиз бўлса чи, юравер дейсиз. Ҳамма ёғи мени бўйнимга. Мен билан юр, ҳамма ёғи менинг зиммамда дейсиз. Енди биродарлар, сиз агар Ал Мўмин бўлган Аллоҳ билан бўладиган бўлсангиз, Аллоҳ комил зот. Аллоҳ Ал Ғаний бўлган зот. Комил, мутлоқ зот. Феъллари ҳам, сифатлари ҳам мутлоқ бўлган зон. Аллоҳ Таоло сизни ҳамма ёғингизни ўзини зиммасига ола олади. Фақат сиз Аллоҳ Таоло билан, Ал Мўмин бўмаган роббингиз билан бирга бўлинг.

[16:45] Ал Мўмин исмини амалий тадбиқ қил. Гапираётган гапингиз ишингизга тўғри келсин. Агар сизни гапираётган гапиз бир водийда қилаётган ишингиз бошқа водийда бўладиган бўлса, сиздан одамлар хотиржам бўлмайди, сиздан одамларни омонда бўлмайди. Доим хавотирда туришади. Лекин Мўмин одам, Ал Мўмин бўлган роббисини мана шу сифатидан ўзига уриша олади. Одамлар ундан хотиржам бўлиши керак. Мана ал мўмин Аллоҳ Таоло хотиржамлик берар екан бизга. Енди ал мўмин сифатига ега бўлган Роббисининг бандаси мўмин ҳам одамларга нима беради? Хотиржамлик бермади. Қанақа қилиб? Гапирган гапингизга жавоб берасиз, аҳдингизда турасиз, хиёнат қилмайсиз, сўзингиз билан ишингиз бир хил. Аллоҳ Таолонинг ҳар битта исм сифатларидан биз ўзимизга улуш олишимиз керак. Аллоҳ Ғофур, кечирувчими? Сиз ҳам кечирувчи бўлинг. Аллоҳ Таоло Жавоб, саховатлими? Сиз ҳам саховатли бўлинг. Аллоҳ Таоло Ар Раҳим меҳрибонми? Сиз ҳам меҳрибон бўлинг.

[17:50] Енди Аллоҳ Таоло аломларни? Омонлик берадими бандаларига? Демак, сиз ҳам шу устидан ўзингизга улуш олинг да, сиздан одамдан нима бўлсин? Келамикин ей, вақтида ей. Олиб бировга ваъда бериб қўйганман да, ей, қанақа бўларкан? Хавотирда бўлмасин, аниқ билсин, келасиз вақтида. Битта нархни айтдингиз, кейин ўзгартирмайсиз. Сотдим деб қўл қоқдингиз, тамом, енди бир минг доллар ошди, пул берса ҳам нима қилмайсиз?

[18:18] Алмо мин бўлган исмидан Аллоҳ Таолони, сиз ҳам улуш олинг. Сиздан одамлар хотиржам бўлсин. Қалби таскин топсин. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай едилар. Ва саҳобаларда ҳам шундай бўлишган. Енг ёмон одам ким? У шунақа одамки, одамлар ундан хавотирда туришади. Шунақа одамлар бор бу одамлар. Ёмонлигидан еҳтиёт бўлиш учун муомала қилишга мажбур бўласан.

[18:49] Кўрганда жонинг чиқиб кетади, кўрганингда норози бўласан, лекин сўрашиш керак да мажбурда енди шу иложи йўқ. Шунақа адам емасмисиз сиз? Мансабингиз учун, қувватингиз учун ёки бир бошқа бир нарсангиз учун одамлар мажбур сиз билан муомала қилади. Аммо биласизми, шу мансабингиздан, қувватингиздан ёки дунёйингиздан, шу нарсангиздан ажраганингизда, одамлар муомала қилмай қўйди муомалага дақа, демак ёмон одам еди екансиз.

[19:21] Аллоҳ азза ва жалла ал мумин бўлган зот, сиз билан бизга икки дунёда омонлик, хотиржамлик беради. Сенга берган ваъдаларни банда амалга ошириб қўйди. Сенга икки дунёда омон бўлиш йўлини таълим берди. Енди бу таълимни ол, амал қил, тадбиқ қил ва икки дунёда саодат топ. Ақули қовли ҳаъда ва астағфируллоҳ алайҳи валакум. Инналлоҳи ва малака туғин салун ала набий. Я юҳалладина анану соллаллоҳ алайҳи васаллиму таслима. Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракатуҳ.

## Quran and hadith quoted in this lecture

- [0:36] Quran An-Naml 27:19
  - Said in the lecture: “ваъда хилна би роҳматика фий ибодика солиҳин.”
  - Arabic: فَتَبَسَّمَ ضَاحِكًۭا مِّن قَوْلِهَا وَقَالَ رَبِّ أَوْزِعْنِىٓ أَنْ أَشْكُرَ نِعْمَتَكَ ٱلَّتِىٓ أَنْعَمْتَ عَلَىَّ وَعَلَىٰ وَٰلِدَىَّ وَأَنْ أَعْمَلَ صَٰلِحًۭا تَرْضَىٰهُ وَأَدْخِلْنِى بِرَحْمَتِكَ فِى عِبَادِكَ ٱلصَّٰلِحِينَ
  - Uzbek translation: Бас, у унинг сўзидан табассум қилди ва: «Роббим, мени Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр этишимга ва сен рози бўладиган солиҳ амаллар қилишимга муяссар этгин. Ўз раҳматинг ила мени солиҳ бандаларингга қўшгин», деди. (Сулаймон алайҳиссалом чумолининг сўзларини эшитиб жилмайдилар.)

## Self-check quiz

Generated automatically from the lecture; not reviewed by a person.

1. Устоз инсон жасадининг физиологик тузилиши ҳақида қандай хулосага келди?
   - a) Жасад тузилиши ёшга қараб ўзгариб туради
   - b) Ҳар бир миллатнинг жасад тузилиши фарқ қилади
   - c) Табобат фақат ўз юртида ўргатилиши керак
   - d) Барча одамларнинг физиологияси бир хил — correct
   - Why: Устоз инсон жасадининг тузилиши (жигар, поча, ўпка) барча одамларда бир хил еканлигини таъкидлаган. [5:25–6:03]

2. Устоз илм-фан тараққиёти Қуръони Карим ҳақидаги хулосани қандай ифодалади?
   - a) Қуръонинг баъзи оятларини ёлғон деб далиллади
   - b) Қуръонинг замон талабига мослашмаслигини аниқлади
   - c) Қуръонинг илмий жиҳатдан нотўғри еканини кўрсатди
   - d) Қуръонинг ҳақиқий еканлигини исботлаб бормоқда — correct
   - Why: Дарсда устоз илм-фан ривожланган сари Қуръонинг ҳақ еканлигини исботлаб бораётганини таъкидлади. [7:45–8:24]

3. Устоз Қуръони Каримнинг инсон ва жин тоифасига қандай таҳдид қилганини қандай изоҳлайди?
   - a) Қуръонга ўхшаш битта сура келтиришга қодир емаслигини — correct
   - b) Қуръондаги барча хатоларни топишга мажбур қилишини
   - c) Қуръондаги оятларни ўзгартиришга ундашини
   - d) Қуръонни ўқишни тақиқлашини
   - Why: Дарсда Қуръоннинг инсон ва жинларни ўзига ўхшаш сура келтиришга даъват қилгани ва уларнинг бундан қодир емаслиги таъкидланади. [12:48–13:20]

4. Устоз Аллоҳ Таолонинг бандаларга мусибат юборишининг асосий сабаби нима деб таъкидлади?
   - a) Одамларни бир-биридан ажратиб қўйиш учун
   - b) Тавба қилиш ва Аллоҳга қайтиш учун — correct
   - c) Бандаларнинг бойликларини олиб қўйиш учун
   - d) Дунёвий муваффақиятга еришиш учун
   - Why: Дарсда Аллоҳнинг қийинчилик ва мусибатни юборишининг мақсади бандаларнинг тавба қилиши, Аллоҳга қайтиши ва таслим бўлиши еканлиги айтилган. [15:26–15:51]

5. Устоз енг ёмон одам ким деб таърифлайди?
   - a) Одамлар ундан хавотирда турадиган одам — correct
   - b) Кўп пул ишлайдиган одам
   - c) Мансаби юқори бўлган одам
   - d) Жамоатда кўп гапирадиган одам
   - Why: Дарсда енг ёмон одам одамлар ундан хавотирда турадиган, улар билан муомалага мажбур бўладиган шахс еканлиги таъкидланган. [18:18–18:47]
