MMaviza
Ал-МусаъирТекширилган28 daq

74-ДАРС АЛ-МУСАЪИР (3-ҚИСМ) / АСМА-УЛ-ҲУСНА

Абдуллоҳ Домла · Асмоул ҳусно

0:00
28:27
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инн алҳамдулиллаҳи наҳамадуҳу анастаи инуҳу анастав фиру. Ва наъуҳибиллаҳи мин суруриям фурсина ва мин саййъат яъмалина. Ман яҳдиҳин ла ҳуфала мубиллала. Ғомон юбилил ҳуфала ҳадияла. Мана шуҳратулло ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳулаш шарикала. Мана шуҳрат анна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ. Амма баъд. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъла ва баракадуҳ.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг гўзал исмларидан, асмону хусноз силсила дарсларидан ўқияпмиз. Ўтган дарсимизда аллоҳ таолонинг ал мусаир исмини бошлаган едик. Бугун давом етказамиз, бўламиз. Аллоҳ субҳанаҳ ва таолонинг ал мусаир исми Қуръони Каримда нозил бўлмаган, ворид бўлмаган, балки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида. Инналлоҳу ҳувал ал мусаир, ал қобис, ал басид, ал роза. Ризқни кенг қилувчи, ризқни танг қилувчи, рисқни берувчи, нархларни белгиловчи ал мусаир Аллоҳ Таолонинг ўзи дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Нархларни белгилаб беринг бизга дейишганида Пайғамбаримиз айтдиларки, йўқ. Нархни Аллоҳ белгилайди. Нима учун Расулуллоҳ хоҳламадилар? Мана бунча нархда сотасан деб, мажбурлашга. Қиёмат кунида дедилар. Бирортанглар мазламани, қонни ёки молни мендан талаб қилмаган холимда роббимга ўқишингни хоҳлайман дедилар. Мана бунақа нархда сотяпсан деса, халққа йенгиллик бўлиши мумкин, лекин савдогарга зулм бўлиб қолиши мумкин. Агар мен белгилаб қўйсам, қиёматга бориб туриб, ё Расулуллоҳ, сиз молани нархда белгилаб берган едингиз, белгилаб берувдингиз, мен сотдим, зарар қилдим, енди менга ҳаққимни беринг деб, мени олдимда ҳақ сўраб келишингни хоҳламайман дедилар. Ваҳоланки, Расулуллоҳни сўзлари нима еди? Шариат еди.

Мажбурий суратда нархлар туширилса, биродарлар, кўп яхшиликлар тўхтаб қолади. Ҳосил яхши бўлди, об ҳаво сабаб, демак нарх наволар пасаяди, кенгчилик бўлади. Аммо ишбошилар заруратсиз савдогарларни деҳқонларни ишига аралашиб туриб, нархларни мажбурий туширишса, бесабаб.

Одамларда баъзиларга зулм бўлиб қолади. Шунинг учун Аллоҳ Таоло белгилайди бу нарсани. Аммо демак, Аллоҳ белгиларкан, ҳеч ким аралашиши мумкин емас екан деган хулоса ҳам чола бўлиб қолади. Нодир ҳолатларда, қийинчилик вақтида, қаҳатчилик ҳолатида нархлар кўтарилиб кетаётган бўлса, давлат раҳбарлари оммани фойдасини ўйлаб туриб, чеклашлиги, нархни туширишлиги жоиз бўлади.

Кеча бир шунга дарсни айтиб берсам, бу укамиз айтяпти, деҳқон, домла, у пиёз йетмиш сўм бўлгани деҳқонга емас, олиб сотарга деяпти. Тўппа тўғри, деҳқон жуда ёқаси оқариши қийин. Ўша толага келади, айтган нархида беради, у бу ёқдагилар қилиб ташлайди да бемалолга ишлайди. Шунинг учун ўшанақа перекопсилар бўлса, експедиторлар бўлса, олиб сотарлар бўлса яхшилаб билиб олинглар.

Бугун пешонангларга ёзилган ризқ бор. Елда ўйлаб туриб озароқ сотсанглар ҳам ўша ризқ, нафсингларни ўйлаб турилиб елда қиммат ичини икки олиб киришсанглар ҳам ўшанача ризқ. Маъқулмисизлар? Ёзилган, ундан кўпи ҳозир келмайди. Шуни тушуниш керак. Бозорга бир портер пиёз олиб кирди, олиб келса бозорда пиёз йўқ екан.

Нима дейди дарров нарса? Еллик дан уриб юборади да. Ўзи ўша йигирма беш сўмга сотса, беш сўм фойда қилар еди. Уни ҳамма ёғи ҳисоб китоб бўлади. Портерга манча беради, йўл келга манча беради. Изволга манча беради деб туриб, беш сўм пойда қиламан деб олиб келган еди. Бир тоннадан беш минг сўм фойда қиламан деганди, бироқ ўттиз минг бўлиб қолди да. Шу одам ютдим деб ўйлаяптими?

Ютди да, тўғрими? Бизни одамларда шунчаси ўша беш мингни ўрнига ўттиз минга солиб олди. У ютди. Биродар, бу ўттиз мингт қаёққа кетар екан? Шуниси қизиқ емасми сенга? Битта касал бўлади, ўттиз менга ўттиз м г қўшиб туриб, докторга олиб бориб берасан. Ё бир қандайдир машина ё стул беради, минг долларни машинага сарфлайсан.

Тушунарлими савдогарлар? Йигирма сўмга олиб йигирма беш сўм сотётган едингизми? Йигирма бешинчи сўмга сотиб юбораверинг. Енди ундан кейин олиб келган, бир порт олиб келган енди олтмиш сўм сотади. Тушунинглар биродарлар, бойлик кенгчилик, мўл ҳаёт, саодат, пулни қанчалигида емас, пулни қанақалигида. Бугун ёзилган, бугун ёзилган. Али ибн Абит олимни қиссасини еслаймиз. Матишни олдига келиб хачирини ёки отини байлагани қозиқ топа олмади.

Бир одам турган екан, ушлаб туринг деди. Хачирада ушлаб турибди. Намоз ўқиб чиқса, хачирада турибди, ювгани йўқ. Алимдан битта олиб ўғлига берди пулда. Икки тангани. Бор, нима қилгин? Уйга олиб келгин. Бориб айни шу ўғридан сотиб олиб келди. Қаранг, бу йерда бир қизиқ нарсани. Али розияллоҳ ҳанихонат чўнтагидаги икки танга мана шу одамни қўлига тушлиги тақдир қилган, озгина бундай қилиб турса, ўша икки тангани олиб чиқиб берар еди.

Шу икки танга, айни икки танга, уч танга ҳам емас, бир танга ҳам емас. Айни шу алини чўнтагидан чиқиш керак, розияллоҳу анҳу. Ҳалиги ўғирлаб икки тангага сотиб кетди. Шу ўғирликни қилмасам, менда икки танга бўлмасди деб ўйлаяпти у. Ей, сен ўғирли қилганинг учун икки тангали бўлмадинг. Аллоҳ сени ризқингга ёзгани учун икки тагали бўлдинг.

Тушунинглар, ризқинглар ёзилган. Вафис сама йелис ҳуқуқин ва матв адун. Савдогарлар, нарх навони кўтармасликка харис бўлаверинглар. Қийинчилик пайтида, биродарлар, демак, давлат раҳбарлари оммани, халқни фойдасини ўйлаб туриб, нархларни чеклашликка ҳақлари бўлади. Шунинг учун, биродарлар нархларни пасайтиришлик айрим ҳолатда зулм бўлиб қолар екан. Нархларни пасайтиришлик айрим ҳолатда ҳикматдан бўлар екан. Шунинг учун шариат биродарлар айни адолатни ўзи. Шариат айни ҳикматни ўзи. Шаръят айни раҳматни ўзи, шариат биродаралар айни фойдани ўзи. Шариятга амал қилаверинг, улар ўттиз минг фойда қилганда беш минг билан кетаверинг, сиз ютдингиз. Чунки шариятга нима қилдингиз? Амал қилдингиз. Чунки қайси иш фойда бўлмаса, демак у зарар. Қайси ишда адолат бўлмаса демак шу иш зулм. Қайси ишти ҳикмат бўлмаса де, демак бу беҳикматли биродарлар. Нима деб атасиз айтаверинг уни. Нима деб атаси айтаверинг.

Аммо савдогарлар ҳеч қандай заруратсиз ихтиёр қилиб, нархларни ошириб юборадиган бўлса, оммага зарар йетадиган бўлса, Пайғамбаримиз айтганлар афзалун нас, анфаҳмлин нас, савдогарлар. Одамларнинг енг яхшиси ким? Одамларга фойдали бўлгани. Ал мусайр сўзининг маъноси. Ал мусайир Аллоҳ Таолонинг ўзи. Белгиловчи унинг ўзи. Бир нарсани нархини кўтариш тушириш Аллоҳни иши. Бир нарсани таъсирини кучайтириш уни иши. Бир нарсани мартабасини кўтаришлик Аллоҳни иши.

Ал мусо айр. Аллоҳ таолонинг зотига далолат қилади. Ҳамма нарсани қадр қийматини Аллоҳ Таоло ўзи белгилайди. Мана қиёмат бўлади, биродарлар. Қиёмат бўганда ҳам ҳамма нарсани нарх нарх навосини ўзини ўрни ўрнига қўйиб қўяди. Ҳар битта банданинг қадр қийтмати ўзини ўша ўрнида бўлади. Кимни нархи қанча бўлса, шунга яраша мақомда бўлади. У кунда бандалар тиш чўккан ҳолда бўлади. Аллоҳ таолонинг ҳукмига қулоқ тутади. Биласизлар, дунёда савобли ишларни қилаётган одамни кўрганимизда ҳавас қиламиз, яхши кўрамиз, ҳаққига дуо қиламиз ва иншааллоҳ жаннатга киради деймиз.

Лекин уларнинг ҳақиқий нархини Аллоҳ Таоло ўзи билади. Бизни кўзимизда солиҳ инсонлар улар. Биласизлар, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари қиёмат кунини дўзахини тутантириғи. Қиёмат кунида дўзахнинг тутантириғини учта одам бўлади. Олим бўлади, диний олим бўлада, саховатли бой бўлада, Аллоҳ йўлида жиҳодда шаҳид бўлган мусулмон бўлади. Одамлар уларни қилган ишларини кўриб туриб, бу жуда ҳам зўр одамлардан ўйлайди, лекин ҳақиқий нархини қиёматга борганда Аллоҳ Таоло белгилайди. Олимни олиб келади.

Унга неъматларини еслатади. Ҳалибанда неъматни тан олади. Сенга илм берганман, нима қилгансан? Банда айтади, Парвардигор, сен учун илм ўргандим, илм ўргартим дейди. Ҳақиқатдан шу ишни қилган. Ҳақиқатда одамлар бунга гувоҳ. Лекин қалбида нима нияти еканлигини Аллоҳ Таоло билади. Сен бу нарсани олим дейишлик учун, ҳурмат кўришлик учун фалон фалон нарса учун қилгансан, Аллоҳ учун емас. Менда инкор қила олмайди, Сур Жаҳаннамга буни дейди. Иккинчиси, саховатли бойни олиб келади. Неъматларини Аллоҳ еслатади. Тан олади, менда бой қилган ҳақиқатдан. Нима қилгансан? Парвардигор қанақа бир савобли жой бўлса, сен учун сарфлаганман пулни дейди.

Лекин уни ниятини, қалбини Аллоҳ билади. Сен саховатли одам, ҳотамтой, сахий одам деган ном учун қилгансан. Қодиққийил. Сен айтган гап айтилди. Сен орзу қилган гап айтилдин, Сур Жаҳаннамга дейди. Қиёмат кунида ҳаммани нархи ўрнига тушади. Хотиржам бўлинглар, биродарлар. Сизни назарингизда одамлар, бошига қўяётган одамни аблаҳлигини билсангиз, буни билишмаяптими кимлигини? Бу ўзи манақа одам деяпсиз. Ўлишингизга ишонасизми? Исонасиз. Қайта тилишга ишонасизими? Исонасиз. Теп қўйиб туринг. Қиёмат бўлсин, сизни ҳам кўрамиз нархингизни қанақалигини. Шунинг учун Ал Мусайир Аллоҳ Таолонинг гўзал исмларидан ҳамма нарсани нарх навосини, ҳамма нарсани қадр қийматини ўзи белгилаб қўяди.

Учинчи одам шаҳит еди. У ҳам ҳақиқатан жангга чиққан, Аллоҳни калимасини олий қилиш йўлида. Феъл ҳам қатл қилинган. Нима иш қилдинг деса, сени йўлинда жонимни бердим дейди. Лекин Аллоҳ Таоло айтади, сен жари қўрқмас, жасур, қаҳрамон деган ном учун қилдинг, одамлар сени шунақа деди, сур буни жаҳаннамга дейди.

Шу биродарлар, биз кимни нархи қанақа еканлигини қиёматга борганда Ал Мусаир бўлган Роббимиз белгилаб қўйгандан кейин кўрамиз. Валиллаҳ ҳил асма ул ҳусна фадўу ҳибҳа. Роббимиз Субҳанаҳ ва Таоло айтяпти, Аллоҳ Таолонинг гўзал исмлари бор. Бас, унга улар ила дуо қилинглар, улар ила чорланглар. Саҳобалар келиб, нархлар қимматлаб кетяпти, нархларни белгилаб беринг ё Расулуллоҳ дейишди. Расулуллоҳ айтдилар, нархларнини белгиловчи Аллоҳ Таолонинг ўзидир. Ал Мусайир, ал Қобис, ал Басид, ал Розақ нархларни билишини хоҳламадилар. Айтдиларки, қиёмат кунида борортинглар, мазламасини, қонни ёки молини мендан талаб қилмаган ҳолимда Роббимга йўлиқишингни хоҳлайман. Агар Расулуллоҳ белгилаб қўйсалар, кимларгадир зулм бўлиб қолиши мумкин. Шунинг учун бундай ишни қилишини хоҳламадилар. Нархларни Аллоҳ белгилайди. Нархлар ҳосилга боғлиқ. Ҳосил мўл бўлса, нархлар арзон бўлади. Ҳосил яхши бўлмаса, нархлар қиммат бўлади.ҳосил еса нимага боғлиқ? Об ҳавога боғлиқ, об ҳаво аллоҳ таолони қўлида.

Инсонни устидаги енг улуғ неъмат бу биродарлар ҳидоят. Уни орқасида соғлик. Шунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб дуо қилардилар. Аллоҳумма инний асъалукаъл муофата фид дуня ва ал аҳира. Парвардигорим мен сендан дунё охиратда офиятни сўрайман. Инсон боласи доимий суратда имтиҳонда бўлади биродарлар. Аллоҳ таоло бир бандага яхши кўрган нарсасини бердими? Синабди. Сўраган яхши кўрган нарсасини бермабдими, бу ҳам синов екан. Чунки биродарлар, дунё синов ҳовлиси. Текислик емас, егриллар ҳовлиси. Роҳат емас, машаққат ҳовлиси.

Агар бу ҳақиқатни инсон англаб йетадиган бўлса, дунёни йенгиллигига қўя олмайди, машаққаттига қайғурмайди. Аллоҳ таоло бу дунёни синовлар холис қилди. Охиратни еса мукофот холис қилди . Бу дунёдаги балоларни охиратдаги атоятларга сабаб қилди. Охиратнинг атоларини еса дунё балолари учун еваз қилди. Демак, Аллоҳ таоло беришдан аввал олиб қўяди, мукофотлашликдан аввал балолаб қўяди.

Боғга кирдингиз, олма пишиқ ётибди. Шу олмалардан биттасини сизга Аллоҳ Таоло тақдирингизга ёзган бўлса, уни йейишни йўллари турли бўлади. Сизга пешонангизга йейишни ёзилган бир дона олма бор. Уни ўғирлаб йейишингиз ҳам мумкин. Ўғирласангиз ҳам йейсиз. Биров меҳмон қилиб, чақириб, зиёфат қилиб йегизиши ҳам мумкин. Ёки кўчада кетдингиз, сизни қўлингизга ҳадя қилиб, ушлатиб қўйиши ҳам мумкин. Модомики шу олма сизни тақдирингизга битилганми? Қайси йўл бўлишидан қатъий назар албатта йейсиз. Бунга иймонингиз комил бўлсин.

Лекин ҳаром йўл билан емас, Аллоҳ сақласин. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, иннна руҳ ал қуддусий нафатҳафий равъий. Иннна нафсан ланта мутахатта тастофия ризқаҳа. Ибн Можидан бу ҳадис. Расулуллоҳ айтадилар, албатта Руҳул Қуддус, Жабр алайҳиссалом. Менга шуни билдирдики, нафс, албатта нафс ўзининг ризқини тўлалигича олмасдан туриб ўлмайди. Гарчи унга кечикса ҳам. Бас, Аллоҳда тақво қилинглар ва уни талаб қилишликда чиройли йўл тутинглар. Ёзилдими? Шу ризқингни йемагунингча ўлмайсан. Пешенангда бўлса, ўшанга йетасан. Сен фақат сабабини қилишликка жавобгарсан. Ўша ёзилган ризқини ҳалол йўли билан олиши ҳам битта сабаб, хорам йўли билан олишинг ҳам битта сабаб.

Янги мавзу. Ризқ ва касб орасидаги фарқ. Биронта бир ҳунарни, илмни танла биродар, ризқинг ўшани сабабидан келади. Лекин уламолар ризқ билан касбни орасида фарқ борлигини айтишади. Ризқ нима? Касб нима? Бизда касб деганда ҳунарни тушунамиз. Лекин бу йерда айтилаётган касб бошқачароқ нарса.

Ризқ сен ундан фойдаланган нарса. Бир кийимни олиб кийдинг, демак сен ризқинг фойдаландинг. Бир овқатни йединг. Фойдаландинг. Баданингга ҳазм бўлди, шу ризқ. Сен устида ухлаётган кўрпа тўшагин, ундан фойдаланаяпсан. Ризқ. Сен фойдаланаётган ва фойдаланган нарса ризқ дейилади. Енди ундан ташқари, қўлингга тўпланган нарса, молинг у касбинг дейилади.

Во, унда мени ваше касбим катта еканда, домла. Ҳа, боймисиз? Касбингиз катта екан. Ризқингизми? Ўша камбағал йегандақа бир чинни ламон деяпсиз. Камбағал кийгандақа битта дўппини кийяпсиз, камбағал ухлагандақа саккиз соат ухлаяпсиз. Ҳозир пулдор одам ҳам бир чин ламо йейди, камбағол одам ҳам бир чин ламон йейди. Ризқ, сиз фойдаланиб бўлган нарсалар, фойдаланаётган нарсалар, аммо ҳали сиз фойдаланмасдан босиб қўйганингиз, касб.

Қиёмат кунида мана шу тўпланган нарса ҳақида, касб ҳақида инсон сўралади. Иккита савол берилади. Қайердан топдинг, қайерга сарфладинг? Демак, ризқ билан касбни ўртасидаги фарқ аниқ кўриниб турибди. Сен фойдаланган нарса, ризқ, ҳали фойдаланмаган тўплаб қўйган нарсанг, касб.

Асарларда келтирилади, майит тобутга солиб кўтарилди. Ана шу тобут устида бу майитнинг руҳи айланиб турган ҳолда чинқиради, нидо қилади. Ей аҳлим, ей болаларим, дунё мен билан ўйнагандек, сизлар билан ҳам ўйнаб қўймасин. Мени алдагандек, сизларни ҳам алдаб қўй масин. Бу молни, бойликни ҳалолидан ҳам топдим, ҳаромидан ҳам топдим. Сўнгра бошқаларга қолдирдим. Уни ҳузури қолганларга қолди, менга еса машаққати қолди.

Демак, инсон йегани, фойдалангани, ишлатгани, ризқи, тўплаб қўйгани касби бўлади. Лекин касбига ҳам жавоб беради. Мол дунё масаласи, биродарлар, бу хатарли мавзу. Иккита савол берилади бунда. Қайердан топдинг? Қайерга? Қайерга сарфладинг? Истадибиллаҳ, фавароб бекаланас аланнаҳум ажмаъина амма кану яъмалун. Парвардигорингиз номига қасамки дейди Аллоҳ Таоло Хижил сурасида. Албатта уларнинг барчасидан қилиб ўтган ишлари ҳақида сўраймиз.

Аллоҳ Таоло ал мусайр бўлган зот. Нарх наволарни ўзи белгилайди. Бандаларнинг Аллоҳга бўлган тақвоси қанчалар баланд бўлар екан? Жамиятда яшаётган одамлар қанчалар мўмин бўлар екан, ибодатда бўлар екан, ҳалол бўлар екан. Нарх наволар нуру таъдил бўлади. Акс ҳолда нарх наво аллоҳ таолонинг қўлида. Уламолар айтишади, фарз бўлган ислом ҳажжи, бир марта ҳаж қилишлик фарз. Ундан кейинги қилган ҳажжаларингиз бўлса, нафл бўлади. Мана шундай нафл ҳажжларидан саксон тасини қилгандан кўра, ҳаромдан бўлган бир дониқни тарк қилишлик яхшироқ дейишади.

Бир марта ҳаж қилдингиз, соқит бўлди, фарзни бажардингиз. Енди саксон марта ҳаж қилгандингиз. Бу битта савоб, лекин бир сўм ҳаром луқма келганда ўзингиздан нари қилдингиз. Буни савоби бояги нафл ҳажидан кўра узунроқ бўлади. Шунинг учун топиш тутишингиз биродар, ҳалол бўлса, тўғри бўлса, Аллоҳга борадиган йўлингиз ҳам тўғри ва осон бўлади. Чунки қилинадиган гуноҳларни қарайдиган бўлсак, ўнта гуноҳдан тўққизтаси муомалада, олди сотдада ва аёллар билан бўлаётган муомалада еканлигини кўрамиз. Ўнта хатодан тўққизтсаси нимада? Олди сотдида, муомалада ва хотинлар билан қилаётган муомаларда.

Аллоҳ таолони ҳикмати илоҳиясидан бўлди. Нима? Ҳаромни топиш осон, ҳалолни топиш қийин. Агар буни акси бўлганда нима бўларди? Ҳаромни топиш қийини, ҳалолни топиши осон бўлса, одамлар қайси амалда қиларди? Ҳалолни қиларди, чунки осон. Оллоҳга йетиб бориш ҳам осон бўлиб қоларди да. Лекин аллоҳ таолонинг муҳаббатига йетишлик осон нарса емас. Ўшанинг учун ҳалол топишликни аллоҳ таоло қийин қилди.

Инсон тирикчилик қилади. Олади, сотади, югуради, йелади, ё топади, ё тўппайди. Хуллас меҳнат қилади. Енди мана шу меҳнатни ҳалол покиза қилишлик, кишининг улуғворлигига, бутун улуғватига далолат қилади. Асарларда келтирилади. Ман батакаллам минг тола бил ҳалал, батам мағфуранлар. Ҳалолни талаб қилган ҳолида ишлаб, кун ўтказиб, чарчаб тунаган кимса, гуноҳи тунда кечирилади. Диққат қилинглар. Ҳалол меҳнат қиладиганлар. Йўқ, ҳеч ким ўзини ҳаром меҳнат қиламан демайди, биласизларми? Ё бормикин мен ҳаромдан топаман ростдан деб? Ҳаромдан топишини билса ҳам тан олмайди.

Бой тўрт хил бўлади қиёматда. Ҳаромдан топиб, ҳаромга сарфлаган, дўзахдан. Ҳалолдан топиб ҳаромга сарфлаган дўзахдан. Ҳаромдан топиб ҳалолга сарфлаган ҳам дўзахда, ҳалолдан топиб ҳалолга сарфлаган ҳисоб китобга. Тушунарлими? Киши ҳаром топиб туриб ҳалол сарфласа ҳам, дўзахга кетади бу одам.

Ҳалолни талаб қилган ҳолида чарчаб тунаса, гуноҳи кечирилган ҳолда тунаган бўлади. Шунинг учун ҳалол меҳнат қилаётган одам, ҳаромдан тақво қиляпсизми, умид қилаверинг. Ҳаромга қўл урса осон пул топади. Лекин банда ҳалолга уради. Қасам Аллоҳга мана шу одам мўмин бўлади.

Ҳаромдан сақласин деган одам ҳақиқий бой бўлади. Ҳаромдан Аллоҳ ўзи сақласин дегин одам ҳақиқи бой бўлади. Ма тарака абдун шайъан ли лаҳи илла аввоза ҳу аллоҳу ҳайрон мен хуфи динийҳи ва дунйи. Жомий уз саҳиҳдан. Расулуллоҳ айтадилар, қайси бир банда Аллоҳ учун, Аллоҳ учун одамлардан уялганлиги учун емас. Аллоҳ учун ҳаром нарсани тарк қилса, Аллоҳ шу бандага ана шу тарк қилган нарсасидан кўра яхшироғини беради, еваз қилиб. Дунёда ҳам, охиратда ҳам. Шунинг учун биродарлар катта фойда келтирадиган бир ишни қилиб қолди. Ҳалолмас. Бошқаларга зулм. Одамларни ҳақлари поймол бўлади. Ноҳақ йўли билан пул топиляпти. Нима қилади?

Биродар, қайси иш, қайси тижорат, қайси ҳунар сени масиятга йетакласа, билгингки, бу катта зарар. Гарчи кўзингга фойда бўлиб кўринаётган бўлса ҳам. Ана шу одамларга зулм қилиб пул топадиган. Қўйингки, Аллоҳ ҳаром қилган йўли билан пул топганлар босиб қўйди сейфига пулни. Ютдим деб ўйлаяптими?

Бу гуноҳлар кўзи кўр, қалби кўзи кўрдики, кўрмаяпти ўша пули қаёққа кетаётганини. Ё бир тузалмас дард бериб қўйган. Ё хонадонида бир ҳаловат йўқ. Ё болалари куйдирув бўлган, ё бошига мусибат, устига мусибат келяпти. Кўрмаяпти шуни. Нима учун келяпти? Озгина фикр қилиб кўрсин еди. Ўша топган хороми учун ёки одамларга қилган зулми учун бўлмаяптими екан? Кўрар еди, агар қалбини кўзи очиқ бўлган еди. Шунинг учун, қайси иш сени гуноҳ масъулиятга йетайлар екан бўлса, сени кўзингга фойда бўлиб кўрингани билан зарар енди қайси иш сени Аллоҳнı тоати йетакласа, Аллоҳнı розилиги йетаклаётган бўлса, билгингки у аниқ фойда. Гарчи сени кўзингга зарар бўлиб кўрмаётган бўлмаса ҳам.

Сотса ҳам, олса ҳам, муомала қилса ҳам, муомаласи йенгил бўлган инсонга Аллоҳнıнг раҳмати бўлсин. Инсон ризқ топаман деб юрар екан, одамлар билан муомалада бўлади. Ана шу муомаласида кимдир қўпол, кимдир мулойим, кимдир қайсар, кимдир дағал. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, мана енди муомалаларимизга тегишли нарса. Роҳимаҳ аллоҳу рожулани самҳан идаба ва идаштара ва идақтадор.

Сотганида ҳам, сотиб олганида ҳам, ҳаққини талаб қилганда ҳам муомаласи йенгил бўлган кишини Аллоҳнı раҳмат қилсин. Мулойим бўлсин. Сотувчи ҳам, сотиб олувчи ҳам, ҳаққини талаб қилувчи ҳам. Пайғамбаримизни дуоси бор. Аллоҳни раҳмати бўлсин. Кимга? Мулойим бўлган одамга.

Атта ажрул аминус садуқ, маънна бийина ва сиддиқина ва шухада ададалар расулуллоҳ. Ишончли, ростгўй савдогар, анбиолар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан бирга бўлади. Савдогарлар, диққат қилиб туринглар. Шаҳидлар, сиддиқлар, амбиёлар билан бирга бўласиз. Агар сизда қуйидаги йеттита сифат топилса. Авваламбор мўминсиз. Хонамдан узоқсиз. Ибодатларда қойим қиласиз фарзандларни. Қўлингиздан келса садақа қиласиз, нафл қиласиз. Енди ешитиб туринг, қанақа бўлишингиз керак. Асарларда келтирилади, йеттита сифати борки, улар савдогарликни енг покиза касб бўлишига сабаб бўлади. Қайси сифат?

Биринчиси, агар гапирса, ёлғон гапирмайди. Хитойники деб сотади. Пробйекини айлантирмайди. Сотгунча бир гап, сотиб бўлгандан кейин иккинчи гап гапирмайди. Омонат қўйилса, хиёнат қилмайди. Агар сотиб олса, ёмонламайди. Нархини йерга урмайди. Анақа екан, манақа екан демайди.

Агар сотса, мақтамайди. Сен молингни сотолмасдан юрибсан, олиб чиқиб, сигирингни, ҳалиги даллол шунақа мақтайди, ўзингни ишонтириб юборади. Е, сотмайман деб олиб кетиб қолади. Биродар, сен уни ёлғондан мақтаганинг билан олмайди у. Аллоҳ тақдир қилган бўлса олади.

Сен ўйлаяпсан шу ёлғон гапиргани учун сотдим деяпсанми? Йўқ. Енди додди. Ёлғон гапира сотдингми? Додди, хорам қилиб олдинг пулингни. Енди рост гапирдинг, олмадими? Хурсанд бўл. Гуноҳкаро бўлмадинг да. Ёлғон гапирганда ҳам олмас еди. Бошидан. Агар гапирса, ёлғон гапирмайди. Агар ваъда қилса, хилоф қилмайди. Агар омонат қўйилса, хиёнат қилмайди.агар сотиб олса, ёмонламайди.агар сотса, мақтамайди.агар қарздор бўлса, тўлашни чўзмайди.агар ҳақдор бўлса. Қарздорни қийнамайди. Жомео сардор.

Мана шу йеттита сифат, биродарлар, савдогарликни енг покиза касб бўлишига сабаб бўлади. Аллоҳ азиз ва жаллоҳ, ўзи рози бўлади, йўлига муваффақ қилсин. Ақол у қовли ҳада ва астағфируллоҳ или валакум. Инналлоҳи ва малакати ҳуй салуни ала наби. Я ю ҳалладина аману соллаллоҳу алайҳи ва салли мутаслима. Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Ақол у қувли ҳада ва астоғфируллоҳ илиҳ валакум. Инноллоҳи ва малакату ҳуй салуни алайна би. Я ю ҳалладиина аману соллаллуҳу алайҳи

Билимни синаш

5 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш