MMaviza
Ал-МаликТекширилган19 daq

78-ДАРС АЛ-МАЛИК (1-ҚИСМ) / АСМА-УЛ-ҲУСНА

Абдуллоҳ Домла · Асмоул ҳусно

0:00
19:04
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инда алҳамдулиллаҳи наъҳмадуҳу онас таъинуҳу онас таофуру ва наъруфуллаҳи мин аш ғурур яънуфусина ва мин саййиъати амалина. Ман яҳдиҳиллаҳи фалаҳ муъғиллала, ва ман юдҳилилгу фалаҳ ҳадияла, ва на шадолла илоҳи иллаллоҳу аҳдаҳлал шарикала. Мана шуҳрат анна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ, анна баъд, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъалиб ва баракатуҳ.

Аллоҳ субҳанаҳ ва таолонинг гўзал исмларидан ўқиб дарс қиляпмиз, биродарлар. Бугун ана шу гўзал исмлардан аллоҳ таолонинг ал малик исмини суҳбат қилган бўламиз. Аллоҳ Таолонинг Ал-Малик исмини Қуръон ва Суннатда вориб бўлишлиги. Аллоҳ азза ва жалининг бу гўзал исми Қуръонда ҳам, Пайғамбаримизнинг ҳадислари, Суннатида ҳам жуда кўп вориб бўлган. Астайдубиллаҳ. У аллоҳу ла дейла илаҳа илла ҳувал маликул қуддусу саламул мўминул муҳаймин. Ҳашир сурас. У Аллоҳ шундай зотдирки, ҳеч қандай илоҳ йўқ. Фақат унинг ўзи бордир. У ёлғиз подшоҳдир. Барча айб у нуқсондан саломатдир, омон қилгувчидир, кўриб кузатиб турувчидир, қудрат соҳибидир, бўйин сўндиргувчидир. Мана ал малик, ҳодишоҳ дейилди. Яна Аллоҳ Таолони ал малик исми ҳам бор.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан мана имомни термизига йетди деган ҳадис. Ана шу катта дуони бир қисмики, Расулуллоҳ дуо қилиб айтадилар, аллоҳимма антал малику ла илаҳа илла анта, анта роббий ва ана абдук. Парвардигору, албатта сен маликсансан, подшоҳсан. Сендан ўзига илоҳ йўқ. Сен менинг роббимсансан, мен сенинг бандингман. Мана оятда ал малик исм зикр қилинди ва Пайғамбаримизнинг ҳадисларида ҳам шу исм зикр қурилди.

Имом Муслим ўзининг саҳиҳларда келтирган ҳадисда, Расулуллоҳ айтадилар, я зилуллоҳу таъала ила самай дуня кун ла лайлатин ҳина ямди сулул сулайлил аввал. Ҳар кеча туннинг уч қисмини биринчиси бўлганида, Аллоҳ Таоло дунё осмонига тушади ва айтади. Анал малику ан ал малику ман зал ладе ядауний фаз тажибула. Мен ал маликман, подшоҳман. Мен подшоҳман, дуо қилувчи борми? Буни дуосини ижобат қилинг.

Аллоҳ Таоло дунё осмонига тушади деганда, Аллоҳ Таолонинг ўзини азамати улуғлигига лойиқ тушади. Биз қандай бўлади, қанақа қилиб келади, деган тафсилотларга келишмаймиз. Аллоҳ Таоло тушади деяптими пайғамбаримиз? Тушади, у ёғига ўтмаймиз. Ал малик исмининг лавозимларидан ўзини мулкида ҳукмини ўтиши.

Бу борлиқ Аллоҳ Таолонинг мулки. Бу борлиқнинг, коинотнинг подшоҳи Аллоҳ. Уни ҳукми доим жорий бўлади. Доим ҳукм ўтади. Масалан, инсон ҳам подшоҳ бўлади. Лекин инсонни подшоҳлиги билан Аллоҳниннг подшоҳлигини таққослаб бўлмайди. Бир мамлакатда подшоҳи бор, ҳукми ўтади, лекин ҳар доим ўтавермайди.

Буйруқ чиқаради, кимдир қабул қилади, кимдир қобил қилмайди. Кимдир итоат қилади, ким дир қилмайди. Ва подшоҳни изнисиз, подшоҳни рухсатсиз ҳам кўп ишлар содир бўлаверади. Бу инсоннинг подшоҳлиги шунақада. Аммо Аллоҳниннг авлонига подшоҳлиги, бу борлиқда Аллоҳниннг изнисиз, рухсатсиз бирор нарса содир бўлмайди.

Аллоҳ бу нарсани хоҳладими, бу нарса ҳаммани устида жорий бўлади. Хоҳлайдими бандалар ёки йўқми? Демак, ал малик исмининг лавозимларидан аллоҳ ўзини мулкида ҳукми мутлақо ўтади. Ҳадис худди сизларда шундай дейилади. Ана маликул мулук ва маликул мулук қулубул мулуки бияди.

Мен дейди Аллоҳ Таоло. Подшоҳларнинг егаси ва подшоҳларнинг подшоҳиман. Подшоҳларининг қалблари мени қўлимда. Албатта бандалар менга итоат қилишса, уларнинг подшоҳларини қалбларини уларга нисбатан юмшоқ ва раҳматли қилиб қўяман.

Подшоҳни сўкиб бўлмайди. Чунки подшоҳ Аллоҳ Таолонинг йердаги сояси деган гап бор. Албатта бу мажоз. Подшоҳ Аллоҳ Таолонинг йердаги сояси дегани. Мана ешитдинглар ҳадис қудусийни. Подшоҳларнинг қалблари мени қўлимда. Агар бандалар менга яқин бўлса, менга тўат бўлса, ана шу подшоҳларнинг қалбларини юмшоқ ва меҳрибон қилиб қўяман уларга нисбатан. Давом етамиз. Ва иннал ибадаида асовний, ҳаввал туқулув ва мулукиҳима алайҳим. Биз соати ва ниқмати. Ва албатта бандалар, агар менга осий бўлишса, подшоҳларнинг калбларини уларга нисбатан қаҳрли ва нафрат ғазабли қилиб қўйдим. Шунинг учун подшоҳларни қарғашлик билан ўзингизни овора қилманг. Уларга салоҳиятни тилаб дуо қилинг, бас уларнинг салоҳияти сизларнинг салоҳиятингиз биландир.

Тушунарлими? Подшоҳларни сўкиб, подшоҳларни тарғашликдан фойда йўқ. Чунки бандалар Аллоҳ билан бўлаётган муомаласи тақвосига қараб туриб, устиларида турган подшоҳлар уларга муомала қилади. Кама кунтун юваллан алайкум деганлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Ўзинглар қанақа бўлсанглар, шунақа одамлар сизларни бошида бўлади дерди.

Ҳақиқий подшоҳ ал малик Аллоҳ Таолонинг ўзидир. Ҳамма нарса Уни қўлида. Ҳар кимса ва ҳар нарсанинг тасарруфи ҳам, оқибати ҳам Уни қўлидан. Инсон подшоҳ бўлиши мумкин, мана ҳозир айтдик. Ва каъна бароҳим маликун яҳуду кун ла сафиъинатин ғосба. Мана Аллоҳ Таоло инсонни подшоҳ деган ояти. Каф сурасида айтади Аллоҳ. Уларнинг ортида барча кемаларни талон тарож қилиб тортиб олаётган бир подшоҳ боради. Демак, Аллоҳ ҳам ал малик подшоҳ, инсон ҳам подшоҳ бўлиши мумкин.

Лекин подшоҳ инсоннинг ҳукми доим ўтмайди. Ва ҳамма ишнинг оқибати тасарруфи инсон деган подшоҳни қўлида емас. Аммо алмалик бўлган, ҳақиқий подшоҳ бўлган Аллоҳ Таолонинг қўлида. Ҳамма нарса. Кўзингиз ҳам, қулоғингиз ҳам, нафас олишингиз ҳам, соғлигингиз ҳам, қўшнингиз ҳам, шепингиз ҳам, пачимёнингиз ҳам, ҳаммаси кимни қўлидан?

Кимни қўли? Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолони қўлида. Шуни тушуниш керак. Агар ҳамма нарса Аллоҳ Таолони қўлларида еканлигига иймонингиз комил бўлса, ҳеч кимдан таъма ҳам қилмайсиз, ҳеч кимдан қўрқмайсиз ҳам, ҳеч кимдан нима қилмайсиз? Хавотир ҳам олмайсиз. Шунинг учун, биродарлар, инсон Ла илаҳа иллаллоҳ деган калимани айтиб туриб, бунга мустаҳкам еътиқодда бўладиган бўлса, ҳамма иш Аллоҳ Таолони ихтиёридан ташқарига чиқа олмаслигини билса, фақатгина Аллоҳ Таолони ўзи билан овора бўлиб қолади.

Буни бир мисол билан тушунтирамиз. Мусулмон банда ҳақиқий алмалик, подшоҳ Аллоҳга юзланиши керак. Мисол. Ўн етажлик баланд қурилган чиройли иморатни тасаввур қилинг. Битта катта компанияни офиси. Ўн етажда ишлаётган икки юз тами, уч юз тами одам битта компанияни офисида ишчилади. Уни ичида қоровули бор, ошпази бор, фарроши бор. Бу ишхонада демак ўша юзлаган одамлар бор. Бухгалтер бор, началниги бор, шопери бор. Ҳаммаси билан муомала қилишингиз мумкин. Ва ҳаммаси у билан чиройли муомала қилишни хоҳлайди. Сизга ўхшаб. Ва ҳаммасини кўнглини овлашингиз керак. Бу қийин а? Қийин. Одамларда табиати ҳар хил бўлгандан кейин, улар билан муомала қилишлик шунга яраша. Лекин шу ишхонада битта одам бор. Шу иморатда ўтирган битта одам бор, агар у билан муносабатинг зўр бўлса, қолганлар билан бу лекин муносабатингни аҳамияти йўқ.

У битта одам ким? Директор. Агар директор билан муомаланг зўр бўлса, қолганлари билан ишинг бўлмайди. Чунки бир оғиз гапи билан сени ишингни ҳал қилиб қўя олади. Ойлигини кўтариб қўяди ё тушириб қўя оладади. Мансабни кўтариб қойди ёки тушириб қойди. Ёки бўлмасам умуман ҳайдаб юбора олади сени. Ёки сени жонингга тегган, сени тўйғизган одамни ҳам ишдан ҳайдаб юбара олади. Ҳамма муаммони мана шу иморатни ичида ҳал қиладиган директор билан муаммоинг зўр бўлингандан кейин, хўжайин билан муаммўинг зўр бўсагандан кейин, қолганларига еътибор бермайсан. Худди шунга ўхшагандек, лиллаҳи илмас алул аъла, ҳамма иш ўзини қўлида бўлган ал малик аллоҳ таоло билан зўр бўлсангиз, ҳаётдаги бошқа муаммоларни унутиб қўйсангиз бўлаверади. Чунки ҳамма иш кимни қўлида? Аллоҳни қўлида. Шунинг учун биродарлар Аллоҳ билан зўр болаверайлик. Об ҳаводи ҳам, нақнаводи ҳам, курсни ҳам, у сиёсатни ҳам аҳамияти йўқ. Аллоҳ билан зўта бўлайлик.

Оятни қаранг гўзаллигини. Осмонлар ва йер Аллоҳникидир. Осмонлар ва ер Аллоҳникидир ва ҳамма ишлар Аллоҳни ўзига қайтарилади. Ҳамма иш Аллоҳни қўлида. Соғлигинг ҳам, пулинг ҳам, тинчлигинг ҳам, уйинг ҳам. Ҳаммаси Аллоҳни қўллида. Шунинг учун ва абу дуҳув ва таваккал алик. Аллоҳга ибодат қил ва унга суян. Еътибор берсангиз, ибодат қил ва таваккал қил деган сўзни, буйруғини ҳамма иш мени қўлимда дегандан кейин айтяпти.

Яъни сени қалбингни хотиржам қилиб қўяпти, банда, ҳаммаси мени қўлинда. Сен ибодат қилиб, таваккал қил. Аллоҳ айтгандай яша, шариат рамкасида юр, аллоҳга суян, буёғи менга ташлаб қўй деяпти. Маъқулми? Шунинг учун инсон ҳамма ғамларини битта ғамга алмаштириб олса, қолган ғамлари ҳал бўлади.

Инсон юзларни рози қилиш учун юради кўчада. Яъни одамларни юзларини рози қилиб, уларни хурсанд қилиш учунга, учун рози қилишни юради. Бунақа юздан мингта. Битта юзни розилиги учун ишла, қолган юзларни ўзи рози қилиб қўяди. Тушунарлими? Ўшанинг учун ҳар сафар айтамиз, мана иккита нарса тузалсин. Нима еди бу? Ўлчов, тушунча, ҳаёт ҳақидаги тасаввур тузалсин.

Ўйламанглар, бирча мана бундўлоп топиб олсам ҳаётим зўр бўлиб кетади деб. Биринчидан топмайсизлар. Иккинчидан топсанглар ҳам зўр бўлмайди. Ҳаётни зўр бўлиши, ҳаётни саодатли бўлиши мана иккита нарсага боғлиқ. Ўлчов тушунчангиз Аллоҳ ва Пайғамбар айтгандақа бўлади, пулингиз борми, йўқми, ҳаётингиз саодатли бўлаверади. Чунки саодат бу розилик.

Ҳаётидан рози бўлган одам бахтли бўлаверарди. Енди ким рози бўлади ҳаётидан? Ўлчов тушунчаси шаръий бўлган одат. Маъқулми? Еътибор берадиган нарса, Аллоҳ сиз билан бизни ибодат қилишликка қачон буйруқда? Қалбимизни хотиржам қилиб қўйиб туриб, ҳамма нарса мени қўлимда, ризқим ҳам мени қўлимда, тинчликим ҳам, соғлигим ҳам мени қўлимда, ибодатни қил, менга суянди деди. Шуни тушунишлик керак. Чунки азиз қиладиган ҳам, хор қиладиган ҳам ўзи. Бой қиладиган ҳам камбағал қиладиган ҳам ўзи. Кўтарадиган ҳам, туширадиган ҳам ўзи. Шунинг учун сен банда Ла илаҳа иллаллоҳни англаб, тушуниб, иймон келтирар екансан, Аллоҳга юзланишликдан бошқа чоринг қолмайди.

Мусулмонларда ҳозирги кундаги енг катта муаммоси ҳам шу. Аллоҳга юз ланишликлари заиф. Уларни тавҳидлари заифлашганидан кейин мана шу ҳолатга тушиб қолишди. Тавҳид мана шу. Ла илаҳ иллаллоҳ, ла маъбуре иллаллоҳ. Аллоҳдан ўзига илоҳ йўқ. Аллоҳдан ўзга маъбуд йўқ. Аллоҳни бошқа ҳеч ким ризқ бера олмайди. Аллоҳни бачка ҳеч ким шифо бера олмайди.аллоҳни бошқасига ҳеч ким муаммони ҳал қила олмайди. Мана шу еътиқодимиз заифлашиб кетгандан кейин, биродарлар, ҳозирги ҳолатга тушиб қолдик.

Биров бу нарсани ваъда қилса, хурсанд бўлиб кетамиз. Биров озгина қўрқса, қўрқиб кетамиз. Мутлоқ ал малик подшоҳ аллоҳ таолонинг ёлғиз ўзи. Ҳамма нарсани тасарруфи уни қўлида, ҳамма нарса уни қўлидан ва ҳамма нарсанинг оқибати ҳам уни қўлинда. Бу нима дегани? Одам боласи ҳам бир нарсага ега бўлиши мумкин, лекин фойдалана олмаслиги мумкин. Қандай қилиб? Ўзиники бўлса фойдалана олмайдими? Фойдалана олмайди. Масалан, музлатиб қўйилган банкдаги пулингиз.

Сизни мулкингиз, лекин фойдалана олмаяпсиз. Бўлар еканми? Ёки фойдаланяпсиз, фойдаланяпс сиз, аммо сизни мулкингиз емас. Нима у? Нима у? Ижарасини тўламасдан турган квартирангиз. Бировни уйи бекорга тураверди, бизга берди, қанча яшаса яшаверди деди. Фойдаланаяпсиз, аммо нима емас?

Сизни мулкингиз емас. Ёки оқибати сизни қўлингизда бўлмаслиги мумкин. Боя айтаётгандек, пул бор, фойдаланаяпсиз, банкда емас, чўнтагингизда. Ҳам егасиз, ҳам фойдаланаяпсиз, лекин оқибати чи? Охири нима бўлади бу пулни? Масалан, уйингиз бор. Ичида яшаяпсиз. Ҳам егасиз ҳам фойдаланаяпсиз. Ҳам егасис ҳам фойда оляпсиз. Енди ҳукумат битта буйруқ чиқаради да, сизни уйингизни устидан катта йўл тушиши керак екан. Битта буйруқчи қаради, патснос.

Егаси бўлиб туриб, фойдаланолмаслиги мумкин. Фойдаланиб туриб, егаси бўлмаслиги мумкин, ҳам егаси бўлиб суриб, ҳам фойдаланиб турип, ишининг оқибати қўлида бўлмаслигим мумкин инсонни. Аммо Аллоҳ Таоло еса, ҳам ега, ҳам тасарруф қўлида, ҳам оқибати ўзини қўлида. Ал Малик, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг махлуқотлардан беҳожатлиги. Аллоҳ Таоло Ас Сомад бўлган зот. Беҳожат. Ҳеч кимга муҳтож емас. Ҳеч нарсага муҳтож емас, мутлақо.

Замон билан маконга муҳтож емас! Инсон ўзини бор бўлиб туришида, албатта Аллоҳ Таолони қўллашига муҳтож бўлади. Аллоҳ қўлламай қўйди, инсон ўлди. Аллоҳ қўлловини олди, банди ўлди. Ўлим нима еди? Ўлим Аллоҳнинг қўллашини тўхтатиб қўйилиши. Аллоҳ қолламай қўйдим, банди ўлади. Илоҳий мададни узилиши ўлим бўлади. Бир инсон бор еди, ўлди, хабарга айланиб қолди. Фалон фалон обрў егаси еди, ўлди, қисса бўлиб қолди. Шўпир одам юкни солиб, машинани миниб кетувди. Узоқ юртларга. Аллоҳ Таолонинг мадади тўхтади, ўша машинасида ўз юки бўлиб келди.

Одамларни ҳаммаси Аллоҳ Таолонинг қабзасида. Одамлар. Аллоҳ Таолонинг ҳукмига мажбуран қаҳрон бўйин судралган. Миясига битта томир узилиб кетди. Ўлди. Тез ҳайдаб кетаётган машинасида, шофёри кўзи икки секундга ухлаб қолди. Жарликка қулаб ўлди. Нафаси қисилиб қолди, докторигача ўлиб қолди. Давленияси кўтарилиб кетди, тушириша олмасдан ўлиб қолдим. Давленияси тушиб кетди, кўтариша олмадим, ўлиб қолдик. Инсонни ўлими Аллоҳ уни қўлламай қўйгани.

Одамларни ҳаммалари қаҳр бандалари, яъни мажбуран бўйин синдирилган инсонлар. Мана шу биз айтаётган мусибатларга биз ҳар қачон дуч келишимиз мумкин. Одамларнини ҳаммаси қаҳр бандалари. Мажбур бўйин синган. Лекин мусулмонлар, биродарлар, ана шу қаҳрам бўйин синишлиги билан бирга, яна ўзини хоҳиши билан ҳам бўйин синишган. Масалан, нафас олмайман дея олмайди ҳеч ким. Мажбур бўйин синишга ўлиб қолади. Мен султайда яшайман деб кириб кета олмайди. Чунки мажбур йерда устида яшашликка. Бу мажбурий бўйин синишлик. Енди ундан ташқари биродарлар, ихтиёрий бўйин синишинглар ҳам бор. Бу мўминларнинг бўйин синиши бўлади. Аллоҳ таолога бўлган муҳаббати билан бўйн синишади. Шунинг учун улар шукур бандалари дейилади. Қолганлар қаҳр бандалари.

Бандалар икки хил. Абдулқоҳир, Абдуш шукур. Шукур бандаларни, мўминлар, қаҳр бандалари, бу мўминлардан бошқалар. Хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам бўйн синади. Ақули қовли ҳа да ва астағфируллоҳ али ва лакум. Инналлоҳу ва малакату ҳуйсаллуна ала набий, я юҳалладина аману соллаллоҳу алайҳи ва салламу таслим.

Билимни синаш

5 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш